понедельник, 27 ноября 2023 г.

Туркистон Мухторияти — 106 ёшда!

Туркистон Мухторияти — 106 ёшда!
Муҳторят бугунги тилда изохланганидай (овтономя) эмас эди.
Рус Имперясидан тинч йўл билаб ажралиб чиқиш Муxторят дейилмоқда эди.
Тинч музокара ўтказиш фақат "-Туркистон ўлкаси халқлари таъсис қурултойи чақирилгунга қадар" Мухторят бошқаради дейилган.
Қурултойга турли фирқалардан кўплаб лойиха дастурлар таклиф қилинган.
Мен 1960 йиллар охирларида ёшлари 80-90ларга борган отахонлар талимини олганман. Улар Мухторят ўз кўзлари билан кўрган одамлар эдилар.
-Мухторят мустақилчилар давлати эди. Шунинг учун ҳам рус-армани дашноқлари уларни йўқ қилди болам дейишгани қулоғим тагида хали ҳам жаранглаб турибди.
Туркистон мухторяти хақида аниқ маълимотларни на Каримов нада ШМ хокимияти тўла очиқламади.
Асосий архив халигача ДХХ биносида, Тошкентда сақланмоқда эди.
Мухторят лидерларидан Мустафо Чўқаев халқаро меқиёсдаги хуқуқшунос олим, профессор эди. Сарбоне Унверситетида дарс берган.
1920 йиллардан бошлаб Миллатлар Лигасига хужжатлар билан мурожат қилиб , болъшевеклар тарафидан мустақил хукумати харбий тўнтариш орқали йўқ қилингани масаласи кўриб чиқилиши кераклиги айтган.
26-28 ноябрь 1917 йил — Қўқон шаҳрида Туркистон ўлка мусулмонларининг ИВ қурултойи ўтказилиб, унинг қарори билан 27 ноябрь кечасида «Туркистон мухторияти» (تورکستان مختاریتی) ташкил этилганлиги эълон қилинган.
Қурултой қарорига биноан Туркистон ўлкаси халқлари таъсис қурултойи чақирилгунга қадар ҳокимият батамом Туркистон Муваққат Кенгаши ва Туркистон халқ (миллий) мажлиси қўлида бўлади деган ғоя илгари сурилди.
Ушбу ғояларга мувофиқ Муваққат кенгаш аъзоларидан 12 кишилик ҳукумат, ўлка фаолларини ўзида жамлаган Халқ мажлиси (54 киши) нинг таркиби шакллантирилди.
Мухториятнинг ижро органи бўлмиш ҳукумат ўзида замонасининг энг илғор ва демократик намояндаларини жамлаган эди.
Жумладан, Муҳаммаджон Тинишбоев, Ислом Шоаҳмедов, Мустафо Чўқай, Убайдулла Хўжаев, Юрали Агаев, Обиджон Маҳмудов, Абдураҳмон Ўразаев, Соломон Герцфельдлар ҳукумат асосини ташкил қилдилар. Лекин, 1918 йил февралида Мухторият совет ҳокимияти томонидан тугатилади.
Миллатлар Лигаси ўрнига қурилган БМТ узоқ йиллар руслар таъсирида булиб қолмоқда. БМТ Женева бўлимидаги архивлар ҳам руслар армани диаспораси назоратида эди. Бу назорат йўқолишини инобатга олиб, тарихчиларимиз Женева архивида ишлашга рухсат олишлари керак
Туркистон Мухторятининг сургундаги раиси Мустафо Чўкайнинг БМТ турган ариза хужжати ҳам хуқуқий даво очиш , ҳамда тарих учун мухим хужжат бўлади.
Мухторят куни барчамизга қутлуғ бўлсин!
Сафар Урганжи.
27.11. 2023

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...