четверг, 14 января 2021 г.

Xар сохада кураш, ВАТАНПАРВАРЛИКдир


Ўзбекистонни ватан деб ва унинг химояси учун ҳар сохада кураш, ВАТАНПАРВАРЛИКдир!
Ватан химоячиларини байрам билан табриклайман!
Ўзбекистон Армиясига, қуруқ қурол-яроқлардан иборат, буйруқбозлик ташкилоти сифатида қаралмокда.
Армиянинг манавий-фалсафий таянчи мавхум.
Ўзбек матбуотида фалокатларда халок бўлганларни “ўлганлар” дейилмоқда.
Нега шахидлар дейилмайди?
Армия миллийдир.
Ва хатто махаллийчиликга ассланишига йўл қўйиб берилмоқда.
Ғоявий бирлик бўлмаган жойда махаллийчилик ва иймон бўлмаган жойда ирқчилик бошланади.
Ўзбекистон армиясининг кучлилиги унинг қуроллари билан ўлчанмайди.
Сони билан ҳам ўлчанмаслиги керак.
Ватанпарварлик, Фодоийлик, Шахидлик, Ғозийлик ўрнига армияда хизмат қилсам ўқишга кириш, ишга киришим....осонлашади деб қараладиган манфаат воситасига айлантирилган. Тутруқсиз артисларни, махaлладаги ўликдан ҳам, тирикликдан ҳам пул йиғиб бойиган имомларни харбий қисимларга жалб қилиб, аскарларни алдаб бўлмайди.
Харбий қисм мол мулкини талон-тарож қилган ўнларча харбий қўмондонлар қамоқда. Харбий сирларни чет элларга сотган деган айбномалар билан қанчадан-қанча Генирал қамалган.
Қуролли кучларни қўрқкитиб туриш учун ички душман ташкил қилинаётган ДХХ Ўзбекистон Қуролли кучларига оид харбий жосуслик ташкилотини назорат қилмокда.
ДХХ сиёсий ишларда давлатни бармоғи учида ўйнатгани этмагандай, Ўзбекистон Қуролли кучларига ўз харамидаги жория сифатида қарамокда.
Дархол бунга чек қўйилиши керак.
Ислом Каримов вафотидан кейинги давр кескин ислахотлар даври бўлиши керак дедик. Чунки Каримов бошқаруви , халкаро майдонда манфур қотилллик режими дейилмокда эди. Бекоргами?
Ўзбекистонда шахслар алмашинуви эмас, тузум ўзгариши кутилганди.
Шавкат Мирзиёев ўзича жуда аққиллик қилиб Геополитик мутанасибликни сақласам eтарли. Қолган ишга ташқаридан биров аралаша олмайди деб ўйлаяпди.
Кўринишидан, хатти-харакатидан Россияга узоқлик куринишини ташкил килмокда. Аммо аслида ғоявий жихатдан Путинист-лиги аллақачон аниқланган.
Вертуал шикоятшунослик маркази орқали инсонларни умидворликда ушлаб турмоқчи. Жаноб Мирзиёев чўпчакни неварангизга айтинг!
Яна бир марта, мавжуд Хокимиятни ислохатлар бошлашга дават қиламан.
Бу ташқарида юрган бир-иккита ўзбек қочқининг хурмати, кўз-қораси учун эмас.
Бу ислохатлар Ўзбекистон давлатчилигининг келажаги учун мажбурятдир.
Ўзбекистонни катта давлатлар тўқнашуви ва билак кураши қиладиган майдонга айлантирманг.
"Ўзбекистон рахбарлари юзида нур йўк. Совет Политбийросида ўтиргандай хис қилишди ўзларинии.
Сохта кулади, сохта хурмат қилаётганини билдириб туради.
Одам бўлмайди булар...."
Ўзбекистонни бошқараётган жаноблар!
Одам бўлиш вақти келди.
Чапани ўзбек бўлиб туринглар.
«-Ўзбек халқи келажаги...» буларни ҳам эсламасаларинг, Ғарбдаги ўз очафат фарзандларингни ўйланглар.
Саддам, Қаддофий,... фарзандлари қўлига кишан солишганини унитманглар.
Хеч ким, шантаж қилиш, бировга панд-насихат бериш орқали сиёсатчилик қилиш савиясига тушишни хохламайди.
Реал иш қилиш керак....
Одам бўлиш керак.
Омон бўлинглар.


Сафар Бекжон Урганжи


Lausanne.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...