среда, 26 июня 2019 г.

Теззак $ сотилса тужжори "Лукойл" буларди!

    
Теззак $ сотилса тужжори "Лукойл" буларди!



 
“Лукойл” 2020 йилгача Ўзбекистондан қазиб олинадиган газ ҳажмини 18 миллиард кубометрга етказмоқчи. “Бу вақтга келиб ширкатнинг Ўзбекистонга ётқизган инвестициялари миқдори 8 миллард долларга етади”. (Матбуотдан)
Лукойл ширкати хисоб-китобни $ оркали амалга оширмокда. Узбекистонда газ казиб олинишинг усиши, ахоли учун хеч кандай ахамияти булмайди.
Казиб олинган газ $ туланадиган жойларга сотилади.
Соф даромад инвестицияларни киритган Лукойл ширкатига кетади. 
Совет пайтида xам узбек, теззак ёкиб кун курганди. Мустакиллик даврида хам худди шундай яшамокда.
Факатгина Гулнора Каримова, Акбарали Абдуллаев, Лола Каримова, Татяна Каримовалар тарафидан Узбекистон хазинаси, очикдан-очик 30 миллард $ га талон килинди. Бу оиланинг Узбекистонда саклаган пулларидан 3 миллиард $ тинтув ва терговда кулга тушганди.
Бу 3 миллард $ каерда?
Нега бизнинг халк теззак ёктиб, газни Лукойл $га пуллаши керак?!

28 йилдан бери давлатни бошкараётган "ота-угил" Президентлар валюта тушимини, факат хом-ошёдангина иборат килиб куйишди.
Нимага хар доим, тайёр махсулот сотадиган даражадаги завод-фабрикалар касод булмокда?
Узбекистон шу кунларда чет эллларга 27 хил табиий казилмалар сотмокда.
Бу маъданларнинг сотилишидаги орачи фирмаларнинг барчаси давлат рахбарларининг якин кариндошлариг кулида. 
Мен анча йиллар Узбекистонда давлатчилик тажрибаси йуклиги ва саводсизлик окибатида тараккиёт булмаяпди деб уйлаб келдим.
Кейинги икки йилда эса, бу билиб туриб, атайин давлатни касод килишга хизмат килаётган рахбарлар борлигини курмокдаман.
Масалан Бош Вазир Абдулла Арипов олайлик.
У, халкаро коррупция текширувларида, махкамаларидаги терговларда шубхали рахбар сифатида исми борлигини билади.
Шунга роман Бош Вазирлик лавозимини кабул килди. Аслида "мен хакимда булаётган текширувларда окланишим керак. Бу масалларда нукта куйилмасдан иш бошласам давлатчиликни шубха остига куяман" деб, хакаро тергов марказлари билан хамкорлик килиши керак эди.
Бу эркакча иш буларди. 
Мирзиёев давлатма-давлат юриб инвестициялар сурамокда.
Бош Вазири шубхали шахсият булган давлатга ким сармоя киритади?
Хуллас бу одамлар хар кандай танкидни душманлик деб карашга давом этишаркан, демак Узбекистондаги барча коррупцион жиноятларга шерикдирлар.

Сафар Бекжон Урганжий. 
06.02.2019

Geneve.


(Трол фабрикаси хизматчиларига эслатма;
Хакорат, улим тахдити.... узбекча ёзилса интернет марказлари тушунмайди деб уйламокдасизлар. Узбек лугатидаги бунака сузларni Facebook ва YouTube отоматик аниклайди ва IP адреси оркали фабрикангизни фош килаверади. Фабрика эса давлатга боглик. Давлат шарманда булмокда)

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...