суббота, 2 марта 2019 г.

Хоиннинг миллати, дини ва мустакили, мустабити булмайди.

Туркистон асори- акикаларини, икки категорияга булиш мумкин. 
1) Кукон Хонлиги. Хива Хонлиги. нихоят Бухоро Амирлиги истило килинганида уриш харажатларини коплаш учун туланган пул жазосидан ташкарида, иловатан халкдан талаб олинган асарлар.
2) Россия истилоси даврида Туркистон вакилларинг Александр II ва III чига совга сифатида беришган асарлари.
Ст Петербург ва Москва музейларида курганзма сифатида куйилган асарлар халкаро хукук оркали мухокамага куйилиши мумкин.
Россия давлат хазинасида бойлик сифатида сакланаётган асарлар уришда енгилганлик жазоси (контрубсияси) сифатида каралиши мумкин.
Бу масалалар иккита давлат уртасида музокара килиниши мумкинлиги айтилди.
Лекин юкорида куриб турганингиз динсотар, миллат сотар эшонлар совга сифатида Рус Чорларига берилган асори-акикалар на мухокама ва на-да, Халкаро хукукда курилиши мумкин.
Сиз учун хоинликдир, лекин Россия учун совга.
Совга кайтарилмайди.
Расмдаги эшон ва гурухи 1888 йилда археология гурухига россиядан одамлар чакирган.
Бутун Туркистон буйлаб казилмаларда топилган ноёб асарларни йигиб, 2 вагонни тулдириб Ст Петербургга жунатган.
Бу ноёб асарларни курган ва руйхат килган инсонларнинг хотиралари ва хужжатлари Москвада сакланмокда.
1896 йилда Тошкент Кози калони Мухиддин Хужа Эшонов мукаддас Анна орденини олган.
Чор Александр III билан учрашганида "-сартлардан чиккан саводли рус дусти" деб мактаган.
Кози калон Мухиддин Хужа Эшонов йигдирган кадимий мерос ва бойликларни совга сифатида хужжатлаштирилиши хукукий муаммога олиб келади.
Совет пайтидаги археологик экспидетциялари топган кадимий асарларни тула кайтариш имконимиз бор.
Куриб турганингиздек хоинлар диндорми, динсизми хоиндирлар.
Улар килган хиёнат тузатиб булмайдиган фожеаларга олиб келган.
Туркистон истилоси даврида миллий масалада содик, ватанпарвар инсонлар бойишлари мушкил эди.
Чор Россияси заифлаган пайтлари оз булсада миллий рухдаги бойлар уламолар пайдо булганди.
Уларни эса совет Россияси 1937 йилдан бошлаб катл килди. 
Узбекистон тула манода мустакил булганида эди, шу давргача Россияда сакланаётган асори-акикаларни мухокамага олиб чиккан буларди.
Биз мустакилигимизни узимиздан чиккан Мухиддин Хужа Эшоновга ухшаганнинг давомчиларига олдириб куйдик.
Ана ушалар 28 йилдан бери бизни кайта талаётибди.
Хоиннинг миллати, дини ва мустакили, мустабити булмайди.
Сафар Бекжон Урганжий.
02.03.2019
Женева


Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...