суббота, 10 ноября 2018 г.

Лоланинг очилмаган ёлгони.....


Лола мавсуми тугади.Швейцаряда сарой сотилади.  





Узбекистон халкини алдаш Каримовлар сулоласидан олиниб бошка бир сулолага берилган. 
Асосийси узбекни алдаш, матбуот оркали миясини ювиш Каримовлар оиласи учун эрмак, кунгил хушлик килиш воситасига айланган даврлар утиб кетди. Лола Каримова-Тиллаева Швейдцариянинг Женава шахридаги вилласини кредитга олганлигини 2010 йилдан бошлаб маътбуот оркали ривоят килиб келмокда. Биронта журналист Лола Каримованинг зурга амал, такал килиб кредитга олдик деган вилласини кургани келмади. Женавадаги уй жой олди сотдиси билан шугулланадиган ташкилотларнинг бирортасидан мутахасис билан богланиб бу хакда маьлумот сурмади. Кредитга олдик деган вилла Узбек халкининг 41 миллиаон $ пахта даромадига тенг эканлигини айта олишмади. 
( COMPROMIS DE VENTE D'UNE MAISON D'HABITATION
ENTRE LES SOUSSIGNÉS 
A. "Le Vendeur": Andrey Rosenfeld , Chemen de vert 14. Vandoeuvres. Geneve. Suisse.
B. "L'Acquéreur": Tillaev Temur, Karimova Lola Tillaeva........ 41,000000 CHF......)

1 миллион 700 минг$ кредитга олдик дейиш оркали халк устидан кулиш, мас хара килиш максади кузланганлигини яширишди. Лола Каримова Тиллаева нима деса тугри. Лекин мухолиф бир инсонинг гаплари матбуот учун ахамиятли эмас.
Нимага? ...
Максад Узбекистонда мухолиф кучлар йук дейиш учун. Мухолифлар бирон нарсани эплай олмайдиган "лафашанг" одамлар деб курсатиш.
Мухолиф инсонлар килган ишларини бошка ташкилотлар килаяпди деб курсатишдан максади кимга керак?
Шахсий адоватлари юзидан кишиларни ёмон отликга чикариш-чи? 
Лола Каримова Тиллаеванинг Узбекистон иктисодини талон килаётганликини, барча Гарб мутахасислари айтиб келмокда. Швейдцарияда оддий уй хизматчисининг маоши 4500$ кам булмаслиги керак. Видеомарказли 24/24 соатлик каровуллик хизмати энг арзон ширкат 10000$ атрофида. Лола Каримова Тиллаевларнинг адвокатлари миллионерга айланишганликини хужжатлар билан фош килгандик. Каримовалар оиласини Швайдцария яшамаяпганликига 5-6 йил булган. Лекин узлари яшамаяпган жойга шунча харажат сарфланиши узбек халкининг устидан кулиш емасми?...
Лола Каримова Темур Тиллаевлар хам Узбекистон фукаролигини саклаб колиб хамда АКШ фукоролигини олишди. Жаноб Шавкат Мирзиёвнинг Узбекистонда конунчилик устиворлиги, адолатдан гапиришга хакки й ук.
Бизga мальумотлар бераётган инсонлар Мирзиёев сулоласини фош килишимизни илтимос килишмокда.
Биз хар гал Каримовлар сулоласини фош килишмаиз. Сабаби?
Шавкат Мирзиёев уз сулоласини бошкарадиган кучда эмас.
Унing кузи олдида, коррупция давом этмокда.
Мирзиёев катта кучларнинг кулига карам.
Худди хотининг оркасидан, сиёсатга ва бойликга эришгани каби, хозир хам бировлар оркали "Президент".
Биз хоинликнинг шохига болта урмаймиз.
Илдизини кесамиз. Манавий шарманда килишга давом этамиз.
Узбекистон иктисодини умараётганлар жойи алмашаётир халос.
Узбекистон халкидан умарилган бойликларнинг сакланадиган марказларидан биттаси Швейцаря эди.
Лола Каримова ва Темур Тиллаевлар емай-ичмай сарой олишганлиги хакидаги хикоя якунига этди. 
Женевадаги саройларини сотишга чикаришибди.
"Шавкатли" -шонли узбекнинг янги сулолалардан биронтаси харидор булишига умидвормиз?))
Сафар Бекжон.
Uzdemfundsuisse раиси.
10.11.2018

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...