четверг, 15 ноября 2018 г.

Мирзиёевнинг умидшунослиги Путинизмдан...


Путинизм имтихони Украина-Узбекистон!

  Узбекистон давлат бошкарувида саросималар бошлангани хакида хабарлар келмокда. 
Узбекистонни  Молдавия усулуда Россияга карам килиш тактикаси амалга оширишнинг имконлари деярли йук-ка, чикмокда. 
Кораколпокистонни сепаратизмга олиб чикиш харбий жихатдан узини oкламаслиги аникланди. Партизан урушлари олиб бориш учун тогли худудлари булмаган 
Кораколпокистондаги хар-кандай сепаратизм Узбекистон армияси тарафидан осонликча бостирилиши мумкин.
   Путинизм, Ислом Каримов бошкарувидан кейин миллий бир хукумат курилиш эхтимолларини кузда тутиб, харакатлар килмокда. Тожикистон ёки Киргизистондаги каби  ярим вассалик асоссида бошкарилиш имконларини  кидираяпгани аник. Нефт ва газ нархларининг бундан кейинги даромади билан, Россия иктисодини бошкариш кундан- кунга, огирлашади. Гарбга сотадиган хеч кандай тайёр махсулоти булмаган Россия иктисоди Туркистон давлатлари бозоридаги Гарб молларини бутунлай тухтатиш йуллари излаши табийдир.
Энг катта бозор эса Узбекистондир. 
Гарбдан келиши тухтаган озик-овкатларни Узбекистондан олиши мумкин.
 Лекин  Узбекистон буни $да сотади. 
Россияда $ тушуми кундан кунга озаймокда. 
Эски колоняларига Россия  $. беришни узига эп курмайди. 
Путинизм нима килиб булса хам Турк жумхурятларини кайтадан тула назорат остига олишнинг барча имкониятларини,  излаяпди.
Узбекистон ичкарсидаги Путунпараст узбек рахбарларининг   имкониятларини ошириш учун кураш бормокда.
 МХХ ичкарисидаги кама-камалар, Россия КГБси билан  Ислом Каримовнинг атрофидаги уч туртта одамларнинг  курашидир.
Ислом Каримов уз кизи Гулноранинг ворислик харакатларини, Россияпараст Шавкат Мирзиёев, Шaрифхужаевлар, Муллажоновлар... тарафидан КГБ ёрдамида йукка чикарилди.
Ислом Каримов уз оиласининг келажакда хеч кандай кафолати колмаганлигини  билмокда.
 Сапармурод Туркманбошининг улимидан кейин, бутун  бойликлари КГБ кулига утганди. 
Туркмaнбоши  уз улимидан бир неча йил олдин углини ок килганди ва Туркманистондан чикариб юборгани  хам  ишга ярамади.
 Туркманбошининг угли бор бойликларинидан жудо булди.
Ислом Каримов учун хам КГБ худди шу йулни тутаяпди. 
Лола Каримованинг эри Темур Тиллаев Россияпараст Шавкат Мирзиёев кариндоши булишининг   ахамияти КГБ учун бир тийин.
 КГБ хеч кимни.хеч качон  аямаган ва бундан кейин хам аямайди. 
Оллигарх Алишер Усмоновнинг   жиянининг "сирли улими"  бунга мисол була олади.
МХХ-даги тозалашлар оркали Россия таъсир доирасини камайтириш мумкин эмас.
Узбекистон давлатчиликининг   мустакиллиги,  сиёсий мустакилликдан олдинда келаяпди. 
Давлатчилик тамаллари тула реформа килиниши керак. 
Россиянинг   сиёсий душман деб каралишига каршимиз. 
Лекин давлатчиликнинг  келажагига доимий тахлика эканлигини билган холда бошкарув системасини янгидан барпо килиниши керак.
 Бугунги система тула Россия кули билан яратилган системадир. 
Узбекистон халкарo майдонда сиёсий куринишидан   мустакил булган халос.
Ислом Каримовнинг   кулидаги бор кучи  ана уша сиёсий мустакилликдир.
Давлатчилик тамалларини  ташкил килувчи барча омиллар Узбекистон бойликларини ташиб чикувчи вазифасидаги, кучлар кулида. 
Россия халкаро майдонда ёлгизлашаркан хам иктисодий кенгликга, хамда сиёсий устиворликга эхтиёжи бор.
Узбекистон геополитик жихатдан Путинизм келажагида мухим бир   боскичдир. 
Эски Cовет ва Рус Императорлигининг   кучини  кайтадан тирилганлигини Украина ва Узбекистонни тула буйинсундиргандан кейингина исботлаши  мумкин.
Навбат Узбекистонга келиши  мумкинлигидан хавотирга тушган Ислом Каримов Бош Вазирига кучи етиб етмаслигини вакт курсатади.

Uzdemfundsuisse.

05.03.2016

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...