воскресенье, 26 марта 2017 г.

Очафатлар салтанати






Очафатлар салтанати. 

Араб деганда исломиятни, мусилмонлик деганда арабларни тушунадиган бизнинг узбекларга! 
Хаж зиёратчиларини турист ва даромад маънбаи деб караётган Саудия арабларини таниб олинг.  Шайхлар, Курьон сотиб бойиган араблар Гарб давлатларида йилига бир неча кун келиб кетишлари учун саройлар курмокдалар. Бу исроф ва маъишат харажатлари мусилмонлар мехнати хисобига эмасми?  Исломда маьишат ва исроф энг катта гунох эмасми?
Исломият арабистонда бошланди, аммо Муавия тарафидан  бошка тарафга буриб юборилди. Исломни Туркий халклар яшатмокда.  Буни  бузишга,  Муавийлаштиришга харакат килинмокда. Туркий хаконлар (Хоразмшох, Амир Темур, Усмонли) Арабистонни одам киламиз деб босиб олдилар.   Аммо Туркийлар кетгандан кейин араблар кайтадан Муавий исломини  тикладилар.   Оламшумул исломшуносликдан, умматчиликдан ваъзлар килаётган узбекларга айтиб куяйлик. Туну кун Паластин дейилади, аммо араб маcжитларида Шаркий Туркистондаги 30 миллион мусилмон хакида ваъз килинганини эшитганмисиз? 
Биронта араб шайхи уйгур мусилмонлар химоясига китоб ёзганми? 
Узбекистонда 10 мингларча мусилмон камокдаларда кийнокларга солинмокда. 
Бу хакда ваъз беридагиган араб уломосини топиб келингчи?
СНБнинг исломшунослик килаётган атеист ходимларига! Каримовни куркитиш оркали кулга киритилган хокимият имконлари  эрта индин тугайди. Чунки сизлар 24 йилдан бери уйдирган тероризм тахликаси хакикатга айланиш эхтимоли пайдо булди. Буни на гарб ва нада шарк кабул килмайди. 

Сафар Бекжон.

26.03.2017

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?  Англия бу Қироллик конституцион Монархия. Ўзбекистон Конститутцион унитар давлат....