воскресенье, 29 января 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 90 қисм.





                                                       90 қисм.


     Бектемир туманининг “Бузовчи” маҳлаласидаги эски уйимга кўчириб юборганларидан кейин Мурод Жўраевнинг бўлиб ўтаётган судларининг ҳеч бирига бормадим.
Тўғрисини ёзадиган бўлсам судга боришим учун керак бўладиган билет олишга ҳам пулим йўқ эди. Шунинг учун Мурод акага суд неча йил берилганликидан ҳам ҳабарим бўлмади.
Маҳалалга кўчиб келганимдан кейин бир хафта ўн кун ўтиб ўтмадан ён атрофимда ғалати воқеалар содир бўлмоқга бошлади. Сафар ака қамалмасидан олдин мени кўчада кўрган қўни қўшниларим саломлашиб хол ҳотир сўрашарди.
Энди эса мен дарвоза олдида. Ёки магазиндан нон олиб келаётагнимда кўрган қўшниларим кўрсалар ҳам кўрмаганга олиб терс қараб ўтиб кетадиган бўлган эдилар.
Недан менга бундай муносабатда бўлаётганларига ақлим етмасди.
Аслида маҳаламиздаги ён қўшниларимдан бошқа кимсани ҳам танимасдим.
Сафар аканинг кунда шунда ўртоқларининг хонимларига ҳам шундай “бедаво хасталик” юққанди.Уларни олдин танимас эдим Сафар ака қамалганидан кейин таниганман бир иккитасиним. Энг алам қиладигни эса ён қўшним Раъно хола, унинг келини Юлдуз. Яъни бир қўшним ўғли Туркияги бориб келган оиланинг уйига ўғирликга тушиб қамалган Фйотима опа уям шундай “хасталик” йўлиққанди.
Энди эса улар мени кўрсалар худди маҳовни кўргандек тўғри йўлдан келаяпган бўлса сўқмоқ йўлга бурилиб юзини терс ўгириб кетадиган бўлган эдилар.
Сабабини сўрай дейман -у, тўғрисини айтсам нима деб сўрашни ҳам билмасдим?...
Асли келиб чиқиши эри Темур Бухорлик хотини Саноат Фарғонадан бўлган қўшнимн6инг Жалолиддиндан ёши каттароқ болалари уйда зерикиб кўчага ўйнагани чиқган Жалолиддини тош билан уриб оғзи бурини қонга беладилар. 
Жаҳлим чиқиб сўрагани борсам дарвоза эшикини очмасдилар...
Ота-онасидан нимадир эшитган-ки, Жаолиддини урдилар.
Жалолиддин эса ўша вақтда уч ёшида эди ҳам гапириш қобилиятини йўқотган гунг эди. Қулоқи яхши эшитарди лекин тилига тўлган калималшарини оваз чиқариб айта олмасди.
Мени тергов қилган вақтда Жалолиддинга берилган ҳам жисмоний ҳам руҳий қийноқ натижасида мана шуцндай абгор холга келганди.
Жалолиддин қандай қилиб уларнинг болалари билан уришсин ёки уч ёшдидаги Жалолиддин қандай ўн -ўникки ёшидаги болаларни урсин ?...
Агар Жалолиддин бир нима қилгандир деб шубҳалансам?
Сув деб ҳам айтолмасдан бармоқибилан кўрсатардиган бола қайси тили билан сўксин?...
Фақат овази чиқмай йиғлардиЖалолиддин бечора?
Сафар ака қамалмасидан олдин катта -катта бетон (блок) деворлар билан уйнинг олди тарфини ёпртирган Фақат битта юк машинаси кириб чиқадиагн уч метрга яқин масофани очиқ қолдирганди. Жалолиддин шу ердан кўчага ўйнагани чиқарди.
Оҳири жонимдан тўйдим.
Эркак қиладиган ишни аёл ҳам қила олдаи деб қўлимга чўкиш олиб қаердадир сақланиб қолган занглаган ва қийшайиб кетагн михларни топиб уларни тўғриладим Сафар ака янги уй солсам керак бўлади деб олган узунлики уч метрдай келадиган таҳталарни бир-бирига михлаб катта эшик тузатиб минг азобда ўша очиқ қолган жойни бекитдим. 
Жалоиддин кўчага чиқмай эшикининг олдида ўйнайди деб кўнглим жам бўлганди янгилишибман. Уйда овқат пиширай деб ошхонага чиқдим даразадан Жалоиддин ўйнаб юрибдими деб қарасам Жалолиддин кўринмади.
.Ҳавотир олиб ташқарига чиқсам Жалолиддин йўқ.
Рўпарадиги тахта тўсиқда очиладиган эшик қолдирмагандим Жалолиддиин мен уйда вақтда эшикни очиб чиқиб кетмасин деган қўрқув билан.
Лекин катта йўл тарафга очиладиган дарвозанинг эшики бор эди, югуриб борсам у ернинг эшики берк турибди.
Лекин Жалолиддин йўқ.
-Қандай қилиб кўча дарвозани очиб чиқиб кетган?
-Эшикнинг тутқичига қандай қилиб бўйи етган?
-Бир пастда миямга қон уриб кетди.
-Кимдан ҳам сўрашни билмасдим?
-Тўрт тарафга қарайман ҳеч қаерда Жалолиддин йўқ.
-Кучим яъна ҳар дойимгидек кўзимга етди.
Мен яшайдиган ховлида турадиган Қозоқистонлик оила Абдуқаюм билан Шаула мен келгандан кейин кўчиб кетмоқчи бўлишди лекин уй тополмадилар киралашга.
Мен уларга майли яшайверинглар.
Шаула туғганидан кейин кўчиб кетсаларингиз ҳам бўлади, хозир Шауланинг қорни бурнида кўчсангизлар қийналиб қолар деб уларни қолишига руҳсат бергандим.
Шаула хомиладорлик(декретний отпускага )чиқган бўлса ҳам ҳар куни эр хотин эрталаб кетиб кечқурун келар эдилар. Улар икки- уч, кунди- ки, уйда йўқлар.
Сўнг баҳор эмасми, бир пастда қоранғулик чўкди.
Мен яшайдиган уйнинг дарвозаси олдидан катта йўл ўтган йўлнинг у тарафида эсам маҳалла комитети жойлашган..
Маҳалла комитетининг раиси Убайдулла Сарсебоевдан сўрай десам иш вақти тугаган уйига кетган маҳалла комитетида ҳам ҳеч ким йўқ.
Умидсиз бир алфозда маҳалламиздан узоқ бўлмаган Бектемир туман милисияси жойлашаган идорага қараб йўлга чиқдим, Жалолиддини йўқолганини айтаман деб.
Йўлда бораётсам олдимда Жалолиддин келаяпти.
Кўриб кўзларимга ишонмадим.
Маҳкам бағримга босдим .
-Нера бординг, қандай уйдан чиқдинг?
...
-Биров олиб кетдими сани?
...
-Тили бўлса экан гапирса.
-Ман кимга нима ёмонлик қилдим?
-Недан?...
-Саволимга жавоб берадиган кимса йўқ эди...
-Балким Якуб Колос кўчадаги уйни йиқаётган ўша экскавотирчи амаки устимга уйни йиқса Жалолиддин ҳам манам ўлсак эди бунча азоб кўрмас эдик.
-Ким ўғлимни олиб кетди?
-Мақсали нима?
-Агар номардлар жазоламоқчи бўлса мени жазоласинлар ҳатто сув деб ҳам айтолмайдиган уч ёшар болада нима қасдларингиз бор?
-Дадаси учун норасида гўдак айбдор эмас-ку?
-Ўзим йиғладим, ўзим овундим уйқусиз тонгни оттирдим.
-Энди ақлим етди недан уйни йиққанларига ааагар ман шаҳарда яшасам кузатишў қийин чунки шаҳарда қўшниларнинг ҳеч бири мани танимасди. Маҳаллада эса кўпчилик мани бўллмасам ҳам Сафар акани танийди шунинг учун бутун маҳалла аҳлининг мени кузатиши осон ва босган қадамимни инсон қиёфасига кирган шайтони-лайинларга айтиб турадилар.
Шундай кунларнинг ибрида уйга куни маҳалла комитетининг котибаси Гулсара келди.
Аслида ман Гулсарани то уйга келгунича танимас эдим кейин унинг маҳалла комитетининг раиси Убайдулла Сарсенбойевнинг келини ҳамда котибаси бўлишини ҳатто цой исми(фамиляси( бир ҳил эканликини ҳам ўзи айтганидан кейин билдим.
.-Қурбоной опа кеча маҳалла комитетимизга Бектемир милициясидан бир одам келиб менга агар акам қамоқдан соғ чиқишини стасанг бундан кеийн бизларни айтганимизни қил деди.
-Нима қилишим керак деб сўрасам сизни кузатиб юришим керак экан бундан кейин дедилар.
-Мани нимамни кузатасиз?
-Уйингизга кимлар келиб кимлар кетишини, к5им билан борди келди қилишингизни?
-Қизиқ экан?
...
-Сиз рози бўлдингизми?
-Сиздан сўрай деб келдим.
– Сизни Акангиз қамалганми?
-Қамалганди.
-Нима учун?
-Акам бир одамни пичоқлаб ўлдирган.
-Йўғ-е?
-Бизларни уйга бир дўсти билан келди. Дўсти билан ўтириб ичдилар, маст бўлиб кўчага чиқиб кетгандилар. Ярим осат ҳам ўтмай акам уйга югуриб қайтиб келди мендан ошхонанинг пичоқини сўради мен ҳам унинг нима учун сўраётагнини билмагним учун бердим. Акам мен берган пичоқ билан дўстини қорини иккига бўлиб ташлаган.
Акам уйга қайтиб кирганида ҳаммаёғи қип қизил қон эди уни қонлар ичида кўрганимдан кейин қўрқаннимдан хушимдан кетибман ўша вақтда учунчи ўғлимга хомила эдим.
-Акангиз пичоқлаган одам нима бўлди тирикми?
-Ўлди.
-Акамни қамадилар.
-Сизга индамадими милиция?
-Хомила бўлганим учун қамаган эдилар, бўлмаса пичоқда мени ҳам қўлимнинг излари қолган экан.
-Ўзингиз биласизГулсара агар мани кузатиб шпионлик қиламан десангиз нима ҳам дердим..
-Мен уларга сизни кузатмасликимни айтдим. Эри кқамалган хотинни аҳволи оғир бўлишини биламан олдин менинг ҳам эрим қамалаган эди.
-Эрингиз ҳозир ҳам қамоқдами?
-Қамоқдан чиққан намозхон бўлиб қолган ҳар ҳафта уч кун Қўйлиқ бозорининг ёнида бир имом бор экан ўшадан диний дарс олаяпти.
-Олдин эри кейин акаси қамалган хозир эса диндорнинг хотинига айланган Гулсарага раҳмим келди. Гулсара бугун сизга шу таклифни қилган ит эмган КГБнинг итлари агар эртага сиздан “кузатиб юриша розимисан” деб сўрасалар рози бўлаверинг. Агар сиз рози бўлмасангиз мен танимайдиган яъна бирисига айтади у “хайвон”лар, барбир..Қурбонойни кузат босган қадами ҳақида бизларга ҳабар бер деб улар сиз каби виждонли эмас келиб менга “сизни кузатиб юришимни айтдилар” деб менга аймайдилар.шунинг учун сиз маъқулсиз менга.ҳам иш ерингизга яқин нима дедингиз?
-Сиз-ку, ку виждонинигиз қийналиб келиб айтдингиз, бошқаси бўлса айтмайди у вақтда мен қаердан биламан уларни мени кузатиб юришганини?
-Шундай бўлса ҳам яхшимас-да, шпионлик қилиш сизни нима ҳам сирингиз бор?...
-Шуни айтинг, мен ўғлимни қорини тўйдириш учун нон олишга ҳам пулим йўқ бўлса мени нимамдан қўрқади бу ит эмганлар?
-Билмасам?
-Гулсара аканигизни қамалганидан кейин бориб кўрдингизми?
-Йўқ.
-Соғинмадингизми?
-Соғиндим.
-Ким боради аканигизни изидан ёки ота- онангиз борадими?
-Отам ҳам онам ҳам ўлган фақат битта акам бор Тошселмаш заводида ишлайдиган.
-У акангиз борандир?
-Йўқ у ҳам бормаганди.
-Акангизни хотини болалари борми?
-Битта ўғли бор хотини ўрис.
-Ўрисга хотин олганми акангиз?
-Мени онам татар дадам ўзбек бизлар урс мактабда ўқидик шунинг учун акамлар ўрисга уйланган.
-Ўрис хотини бордими акангизнинг изидан?
-Бормаган пули йўқ билет олишга.
-Ундай бўладиган бўлса сиз “шпионлик”га, рози бўлинг эвазига акангизни бориб кўришингиз учун йўл кирага ҳамда олиб борадиган “передача” га , пул берсинлар сизларга.
-Ростданми айтаяпсиз бу гапланиГулсаранинг кўзларида севинч бор эди.
(Сафар ака қамалаганидан кейин мен биронтаси вбилан гаплашсам мажбур қолмасам суҳбатдошимнинг юзига қарамайман қарасам балким ишонмассиз унинг қалбида кечаётган кечинмаларни ўқирдим.Хозир ҳам Гулсаранинг кўзига қарадим у, унинг тили бошқа гап айтаётаганини билдим . Кўзларида эса вужудига яширинган шайтоннинг акси бор эди.
Буни кўрганимдан кейин Гулсаранинг КГБнинг, таклифига кечадан рози бўлганин ҳис қилдим. Бугун эса мени огоҳлантиргани келганди билиб қўй ҳар бир босган қадаминг учун жавоб беришга мажбурсан, сани ипинг мани қўлимда истасам бўғаман, истасам ўз холингга қўйяман. Мени шаҳарда яшаган вақтимда давомли ментлар ва КГБнинг инсонлик қиёфачини йўқотган ходимлари кузатгани учунми, ё ойларча КГБнинг темирдек савуққонли терговчилари тергов қилганлари учунми, ўша сохада ишлайдиган ёки уларга ёлланган қонибузуқларни юзига тик қараб кимликини билиб оладиган бўлгандим.
Агар улар билан юзма-юз, келмай телефонда гаплашсам овазидан танирдим. 
Оллоҳ менинг бошимга тушаяпган мусибатларнинг мукофоти қилиб пешонамга қўйилган учунчи кўзимни очаяпган эди. Хозир ҳам Гулсаранинг юзига қараб асл мақсадини билдим.лекин ўзига айтиб ўтирмадим. Энг ачинарлиси эса баъзи Гулсарага ўҳшаган соддалар акаси ёки укаси ҳатто қариндоши қамалса иложи борича КГБда, ишлайдиган одамлар билан дўстона ҳамкорлик қилиш пайига тушадилар. Улар нимани талаб қилса икки баравар қилиб айтганларини қиладилар, шундай қилсам қамоқда ўтирган жигаргўшамга ёрдамим тегади деб. Аслида қамоқда ўтирган жигаргўшасига КГБ билан ҳамкорлик қилиб катта зарарни бераётганига соддадил инсонларнинг ақли етмасди. КГБ билан Милиция ходимларига ажан(шпион)ликга, ёлланган қонибузуқларни ҳар икки ташкилот итдан баттар ёмон кўришларини шпионликга ёлланган ақли камлар билмасди. Бугун қамоқда қийналиб ўтирган яқинимга ёрдамчи бўламан деб сотилиб бир бегуноҳ инонларни қонқаҳшатган бу маразлар эртага бизларни ҳам сотади деб улардан нафратланганлари учун қамоқда ўтирган ўша сотқинларнинг яқиниларни икки баравар қийноқга солар эдилар. Сотқининг қаридоши ҳам сотқин бўлади деб . Гулсара ҳам акамга яхшилик қиламан деб менга шпионлик қилиб юришга роз бўлган аслида эса ёмонликни менга эмас тўрт девор ичида қон ютиб ўтирган қотил ўз акасига қилаяпган эди.)
Гулсарага ҳаёлимдан ўтганларни эмас унинг кутган жавобини айтдим. 
-Рост айтаяпман ҳеч бўлмаса сизга бир фойдам тегсин бу ҳам бир савоб қамоқда ўтирган одамнинг яқингига яхшилик қилиш. Пул сўрадингизми мени кузатиб юришингиз учун?
.Улар сизни кузатиб юрганим учун пул берамиз дейишганди.
-Ростданми? 
-Рост.
-Мана сиз ишлайсиз олган маошингизни кимга берасиз?
-Қайин отамга бераман.
-Ана кўрдингизми. Ҳам ишлайсиз ҳам пулингиз йўқ агар сизда тиран(пое6зд)га , билетга олишга пулингиз бўлагнида бу вақфтгача аканигзни изидан борардингиз тўғрими?
-Тўғри.
-Демак бундан кейин "мент"лардан пул сўрасангиз ҳаққингиз кетмайди. Мени “кузатиб юр” деган гапларингизни менга айтганингизни ҳам мени сизга айтган гапларимни ҳам уларга айтиб ўтирманг рози бўлаверинг.
-Яхши .
-Гулсара кетди.
-Бу менинг маҳлламизга кўчиб келганимдан кейин Ўзбекистон КГБсининг бектемир туман милицияси тарафидан қўйилган биринчи “ шпион”им, эди.
Мен агар бошимдан ўтган гоҳ кулгули гоҳ айнчли мени кеча кундундуз кузатган “шпион”лик , хотираларини ёзавермам бу “хотра”ларимнинг поёнига ета олмайман. қилганларнинг қисқача баёнини ёзиб ўтаман.Демак Гулсара Сарсебоевадан кейин уларнинг сафи кенгайди, айтайлик менинг уйимда турган ҳеч вақт квартира ҳаққини олмаганим Сафар аканинг дўсти Жорка таништириб уйимда турган Абдуқаюм ваунинг хотини ўзбекистонда чиқадиган қозоқ тилидаги газетанинг коректори бўлиб ишлаган Шаула фамилчсини унитдим.
-Маҳалламиздан ўзини адабиёт ўқитувчисиман деб танитган қозоқ хотин. Унинг исмини ҳам билмасдим. У хотин истаган соатида уйга кириб келарди уни кўрганидан Абдуқаюмнинг юзи қўрқувдан оқариб кетарди.
Чунки Абдуқаюмнинг умуман Ўзбекистонда яшашга ҳаққи йўқ эди яъни у ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган яъни (прописка)йўқ эди.
Фақат унинг хотини Ўзбекистонлик эди.
Шунинг учуми “шпион” қозоқ хотиндан ўлгудек қўқарди. 
У келса ташқарига чиқиб кетардилар нималарнидир гаплашгани.
Мен содда олдинларига бу хотиндан шубҳаланмасдим ташқарига чиқиб кетсалар ҳам менга нима дердим. Абдуқаюмнинг “оқариб “ кетиши ҳам диққатимини тортмасди. Кейинчалик гап орасида Абдуқаюмнинг оғизидан чиқиб кетганда билиб қолдим. 
Худди давлат тўнтариши ўтказадиган кучим бордай менинг атрофимга ментлар тарафидан қўйилган “шпион”ларнинг, сони аста секин кўпайиб борарди.
Улар заҳарли чирмочавуқга ўҳшардилар тобора сиқиб келаётган эдилар.
Энг сўнгида уларнинг сафига эри ўзини осиб ўлдирган Зулфия қўшилганди.
Зулфия эри ўзини осиб ўлдирганидан кейин ота онаси билан яшарди маҳаллад унинг ҳам онаси татар отаси қозоқ эди.
Зулфиянинг битта ўғилчаси бор эди исми Рустам Жалолиддин қатори. Эрини эсласа ҳар дойим кўзига ёш оларди. Зулфия Бектемир туман прокурорининг шофёри билан танишиб у билан нинг севгили бўлгандан кейин “мени кузатиш” ишига кирган шекилли Зулфия пайдо бўлганидан кейин Гулсарa мендан узоқлашди.
Менинг нима сирим бор эди ўзи?
29.01.2017 yil: Lausanne.

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...