воскресенье, 17 декабря 2017 г.

Вайроналар ортидаги диктатор севгиси!


 Ўзбекистонлик ‘1500 ИШИДчи’ жангарига нима бўлди? (matbuotdan) 24.10.2017









Вайронага айланган Сурия шаҳарлари, давлат ва ҳокимиятнинг йўқ бўлиш тимсоли Ливия, кафани билан кўчага чиққан Қоҳира аҳолиси, ўз диктаторларини Каримовдан ва Мирзиёевдан ҳам қаттиқ севишарди.
Аммо куриб турганингиздай бу давлатлар уруш гирдоби, қонлар ичида ғарқ бўлмокда.
Нимага? 
Бу давлатларнинг мухолиф кучларининг кўпчилиги ҳали ҳам Европада қочқинлик мақоми остида, ижтимоий ёрдамлар эвазига ҳаёт кечирмокда.
Аммо мухолиф куч номидан иш кўраётган қуролли бандитлар, террористлар миллионларча сармоя эвазига ташкил қилиниши мумкин бўлган ҳарбий салоҳиятга эга бўлишди. 
Мен Ливияда, Мисрда, Сурияда демократик ислоҳотлар тарафдори бўлган oйдин кишиларни танийман.
Улар ҳалиям турли давлатларда қочқин ва кучсиз. Mатбуот тарафидан изоляция қилинганлар.
Агар Қаддофий, Ҳусни Муборак, Башар Асад ва бошқа диктаторлар ҳалигача ўз виждонини турли давлатларнинг махфий хизматларига, халқаро мафияга сотмаганда ва мухолифат вакиллари айтганидек демократик ислоҳотларни амалга оширганларида мамлакатлари вайронага айланмаган бўлар эди.
Ҳокимият хатоларини танқид қилганларни халқ душманлари деб эълон қилмаганларида, мулоқот-ислоҳот йўлларини тутганларида маcҳаблар урушига айлантирилган жиҳод ғояси каллакесарликга айланмаган бўларди. 
Давлатлар ўртасида дўстлик бўлмайди.
Давлатлар ўртасида манфаатлар даври бўлади.
Бу манфаат даври тугаса сизни ем қилишлари оддий ҳолатдир. 
Лаганбардорлар сўриси, махфий хизмат ҳимоясига ем бўлаётган давлат раҳбарини жарга қулашини ва бу табиий жараён бўлмаса уни мажбурий воситага айлантиришади. 
Давлат бир кема.
Махфий хизматлар кеманинг майда тешикларигача кириб чиқиб юрадиган каламушлардир.
Кеманинг таги тешилганини биринчи бўлиб ана ўша каламушлар сезади. 
Бугун Ўзбекистон каламушлари ўзлари учун бошқа кема тадоригини кўришаётгани аниқланди.
Сурия ва Ироқдаги қонли ўйинда ўзлари билиб-билмай Ғарбнинг қўғирчоқ жиходчиларига айлантирилган кучлар, макон ўзгартирaдилар. 
Бошқа бир давлат, мамлакат ва шаҳарлар суратдаги каби вайронага айланади. Ҳалигача биронта диктатор ўз тузумини ўзгартириш эвазига давлатини бунақа вайроналардан қутқариб қолмаган. 
Оммавий қўрқитув, иқтисодий талон-тарож ва халқни давлатга тўла-тўкис қарам қилиш орқали бу фожеаларни олди олинади деган махфий хизматлар Ироқда, Ливияда, Мисрда ва Сурияда ҳам бор эдилар.
Қани улар нима қила олди? 
Ўз раҳбарларини ем қилишиб вайроналар ичида Ғарблик-Шарқлик, Россиялик " душман кучларни" топиб янги диктаторни хурсанд қилиш билан оввора бўлишмоқда.
Давлат аҳли кибр ва маддоҳлар қўлида. Уларга жин хам урмайди. Улар таракан/суваракларга ўхшайдилар. Атом бомбаси тушса ҳам улар ўлмайди.
Жаноб Мирзиёев бугун расман Ўзбекистон Жумҳурияти Президенти.
Агар юқоридаги таҳликалар Ўзбекистон келажагига алоқаси бўлмаганида Мирзиёевни табриклаган бўлардим.
Фалокатга қараб кетаётган кемани каламушлар, маддоҳлар истилосидан қутқариш, мўлжални ўзгартириш учун 10-15% имкон бор. Қолгани Яратганга ҳавола.
Омон бўлинглар!
Сафар Бекжон
14.12.2016. Lausanne 


АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...