понедельник, 27 июня 2016 г.

Улимли дунё. Биров олдин, бировимиз кейин

Улимли дунё. Биров олдин, бировимиз кейин. Манзил битта, нариги дунё. Киёматда куришамиз, юзлашамиз. Хеч кимнинг хакки ерда колмайди Иншаллох.
Бировнинг таквоси етарли эмас. Аммо бу дегани у киши наркотика билан камалиши сиёсий сабаб була олмайди дейишлик иккиюзламачилик. Укам Ярашнинг чунтагига 3 гр норкотик койган худди уша аёл Москадаги инсон хукукчисининг хам чунтагига норкотик куйган эди. Бу одам такводор булгани учун норкотика куйилгани сиёсий максадга дейилди. Ярaш 1999 йил Тошкент пуртлашларидан куп утмасдан иккита бошка укам билан бирга камалганди. Хоразм макомларини яхшигина ижро киларди. Камокда кунини курди. Бошка сиёсий махкумларга хам ёрдами тегиб юрди. Учта укам хам 4-5 йилларда чикарилди. Узбекистонни такр килишди. Энg кичкина укам кайтиб борди Узбекистонга. Куп утмай сирли шаклда улди (Улдирилди) Иккитаси Россияда колди. Биттаси Яраш эди. Бир марта яширин Узбекистонга боргани учун Меморял ташкилоти унга хукукий-сиёсий ёрдам бермади. Россияда мухолифатнинг газеталари ва китобларини таркатиб юрарди. Бу хам инобатга олинмади. 2012 йилда Хелсинки ташкилоти Узбекистон рахбари Юрий Варантцов таклифига кура Женевада анти Путин митингига бордим. Мен ахмок узбекча кийиндим. Бу ким деб суриштиришган шекилли, эртаси куни Москвадан Ярашни камалгани хабар килинди. Тошкентда Шанхай дикторлар клубида инсон хукуклари аёк ости килинаётганини ОБСЕнинг Варшава офиси олдида протесто килиш ниятида 23 июн куни Полшага бордим. Барча хукукий хужжатларим Полша худдларида музлатилгани айтилди. Швейцаря тамонининг барча уринишларига роман хаётимга карши тахлика борлиги рукач килинди. Тезда Полша худдларини тарк этишим тавсия килинди. 24 июн эрталаб Германяга этиб келдим. Худди уша куни укам Яраш Бекчанов вафот этган. Бутун бу вокеалар биттагина такводорлиги этарли булмагани учун, улган айбдор деб гап таркатишга асос була олмайди. Россиядаги кгб ва снб малайлари узларига хам бир кун улим борлигини унитишган. 1993 йилдан бери оилам махaлладан сургун, учта укам камалиши, барча кариндош уругларнинг жонига теккан. Янги авлод этишган. Баъзи жиянларимни хеч курмаганман, улар 20-30 ёшлик ёш инсонлар. Бекчанов фамиляси билан хар жойда шубха килинишмокда. Узбекистон этмаганидек мана энди Россияда хатто мардикор була олмайдилар. Уларни мен тугри тушунаман. Аммо озодликда яшаб туриб калбида диктаторлар вахимаси ва мухолифат гийбатини киляпган инсонлар билан киёмат куни куришамиз Иншаллох.
Менга ва оиламга тазия билдираяпган барча дустларга миннатдорчилик билдираман. Хакингизни халол килинглар. Улимли дунё. Азроил адрес сурамайди. Омон булинглар.
Сафар Бекжон.
27.06.2016

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...