пятница, 22 января 2016 г.

Азроил пора олмас.



   


    Туркиянинг энг бой оиласининг катта угли,  Мустафо Қўч 56 ёшида вафот этган.
Мархумга Аллохдан рахмат тилаймиз.
Мyстафо Қўч Туркияда бир неча автомобил фабрикаси, кемасозлик, электротехник ва озик-овкат фабрикалари булган «KocHolding»" бошкарув раиси эди.
Узбекистон ва узбеклар билан боглик тамонлари;
Узбекистон билан булган энг катта лойихаси «СамКочАвто» заводи.
1997 йил Узбекистон хукумати билан тенг хамкорлик асосидаги лойихага 300 миллион $ сармоя киритди.
Бу лойиха амалга ошиши учун Ислом Каримовдан илтимоснома олган Қўч оиласи,  узбек мухолифат вакилларини Туркиядан чикариб юбортирди. Туркиядан чикарилганлар орасида мен Cафар Бекжон хам бор эдим. Чикариб юборилганлар ичида Туркияга хар кандай шаклда кайтадан киритилмаслик хукми битта менга чикарилган. 17 йилдан бери Туркияга кириш учун рухсатнома чикарилмади. 
Аммо «KocHolding» Узбекистондан аллакачон хайдалган. 300 миллионлик зарар хам ёнларига колган куринади.
Албатда Мустафо Қўч у пайтлар хал килувчи кучга эга эмасди.
Мархумнинг оркасидан факат яхши гаплар гапириш одатимиз бор.
Қўч оиласи Туркиянинг замонавий технологияларга эришишида катта рул уйлаган. Унверстет ва илмий таткикот марказлари очишган. Туркология сохасида илмий ишлар киладиган олимларни куллаб-кувватлашмокда. Туркиядан угирлаб кетилган асори-акикаларни кайтариб олиб, жуда катта музей очишган. Театр мактаблари, саъат марказлари очиб ёрдамга мухтож каряларни бокадиган санаторялари бор.
Бизнинг узбек миллардерлардан факрлари;
Бизнинг бойлар пулларини чет элдаги банкларга ташишади. 
Қўч оиласи бошка давлатлардан Туркияга сармоя киритилиб купрок завод-фабрикалар курилиши учин курашишиди.
Инсонлар машхур ва бой булишганидан кейин барча миллатлар ва давлатлар билан яхши алокада булишга харакат килишади. Айникса 
Мусавийлар билан яхширок алока килишади. 
Жамоатчилик ичида хар  хил миш-мишлар таркайди.
Бугунги дунёда жудa катта сармоянинг дини, миллати булмайди.
Аммо охирги йулга кетаркан албатда биронта динга эхтиёжлари булади.
Мустафо Қўчни Аллох авф килсин!

Сафар Бекжон.

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...