среда, 25 ноября 2015 г.

Интернет матбуотида энг куп мухокама килинган мавзу хакида.





    Гарбдаги "узбек журналистлари" ва махаллий журналистлар уртасида осмон билан ерча фарк борлигини шансан узим кузатиб келмокдаман.
Гарблик журналист уз ишидан завк олгани ва бу хаётининг мазмуни эканлиkини айтади. "Узбек журналисти" вилласи борлиги, янги мoдел машинаси хакида хикоя килади. Эски совет худудларидан чиккан журналистларга халкаро малака дарси берадиган танишим бор. 35 йилдан бери журналист. Узбек журналистларининг "ховлили"-сию вилласида ош эган инсон. Журналистлик бизнес ва кибр тула касб-хунарлигини узбекларда курганлигини бир неча марта хикоя килди. Бу одам нафакат менга балким европалик хамкабларига бу холат хакида гапиргандир. Бизнинг бировлар мол-мулкида кузимиз йук. Аллох насиб килган булсин. Аммо уз манавий очликларини моддият оркали тулдиришмокда. Бу холат бошкаларда хам худди шундай деб хулоса килмасликлари керак. Улар хаммани танкид килишлари мумкин. Аммо уларга сал гапинг ёкмай колса, айгокчи, мухолифат бир-бировини талаяпди деган гап суз таркатишади. ББС ва Озодлик журналистлари гарб дунёсига, 
"-Узбекистонда дунёвий мухолифат йук булиб кетди. Узбек жамияти исломийлашган", - манодаги ахборот таркатишмокда. 
 Давлатчилик, хокимиятдан хеч кандай хабари булмаган кишиларни гапиртиравериб эфир тулдиришади. Гарбдаги узбекистон буйича мутахасисларга;
"- Каримов кетса урнига келадиган кучлар йук"-  деб хулоса чикаришни ташкил килишмокда. Узбек режими хам, шунака хулосага келиниши учун хар кун;
  -" Хизби Тахрир,  акидапараст, ..... кулга олинишини" -ташкил килмокда. 
Ол гулум, бер гулум. 
Узбекистон камокларида 16 йил умрини зиён килган Махмадали Махмудов 70$ пенсия билан кандай кун куришни билмай оввора. Аммо бу радиоларда гонарар беришга пули йук эмиш. Гарбда тугилиб улгайганлик ва журналистликга касб хунар сифатида карамаган дустлардан биттасининг гапини айтай. Озодликда ишлаган Темур Хужа ака билан Туркияда учрашгандик. Хонимим Курбоной Темур акага интервюлар килиб тургани учун миннатдорчилик билдирди. Темур ака: "-келин мен иш вакти ва соатидаги фаолиятим учун маош олганман. Сафар бекни эскидан таниганлигим учун эмас, ишга керак булганлигидан сураб суриштирдганман"- деди. 
Узбек журналисти эса;
"- Сафар Бекжон нима килса килсин, агар биз хохламасак хеч ким кизикмайди". деди.
Мен бировлар эшитиб туриши учун фаолият курсатмайман. Хеч бир ташкилот ёки одамдан пул олиш учун хам бир иш килмаганман. 
Шахсан мен,  агар режим йикилиб бу "узбек журналистлари"  билан  демократик узбекистонда учрашмайман. Чунки хакалак отган нафсларига етадиган маош бера оладиган узбек матбуоти файдо булишига анча-мунча кавун пишиги бор.
Омон булинглар,


Сафар Бекжон. 
Чегарабилмас журналистлар халкаро ташкилоти аъзоси. 


25.11.2015





Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...