суббота, 28 февраля 2015 г.

Узбекистондаги диктатура хакида гапирган нодир рус сиёсатчиси.


Бориc Немцов Узбекистондаги диктатура хакида чикишлар килган, мухолифатни кўллаб гапириб келган нодир рус сиёсатчиси эди.


Бориc Немцов 1980 йиллар охири 1990 йиллар бошида собик совет иттифокининг тинч йўллар билан таркашида катта хизмат килган сиёсий шахсият. ГКЧП хунтасига карши Елсинни ёнида туриб берган мард йигит эди. 1990 йилнинг ёзида Москвада шахсан танишдик. Россияда демократлар хокимиятга келди. Бориc Немцов Бош Вазир   ўринбосари бўлди. Узбекистонда диктатура бошланди. Биз камокларга кетдик. 1996 йил, камокдан чиккандан кейин озод бўлишим учун килинган сайи-харакатлар хакидаги хужжатларни ўргангандим. Озод килинишим хакида талабнома хужжатда Бариc Немцов исми энг бошда турарди. Людмила Аликсева, Лев Понамарев, Константин Баравой..... лар хам имзо чекишган. 1996 йилниг кузида бу кишиларни шахсан зиёрат килдим. Миннатдорчилик билдирдим. Аммо Бориц Немцовни Московадан тополмадим.
Бориc Немцов ўша пайтларда Россия хокимиятида катта имконятларга эга шахслардан эди. Олигархлар давлат мулкларини хусусийлаштираётган пайтларди. Бош Вазир ўринбосари лавозимидан фойдаланиб бойликларнинг бир кисмини ўзига мулк килиши мумкин эди. Аммо халол одамди. Халк мулкини ўмармади. Бунака одамларни хокимиятда тутишмайди. Бориc Немцов Узбекистондаги диктатура хакида чикишлар килган, мухолифатни куллаб гапириб келган нодир рус сиёсатчиси эди.
Бориc Немцовнинг ўлдирилишига давлатчилик тамойилларидан келиб чикиб карайлик.
Россия истайсизми, истамайсизми дунё сиёсатида ахамиятга эга давлат. Ядровий-харбий ва геополитик сирларга тўла бошкарув системаси бор. Бош Вазир ўринбосари лавозимида ишлаган одам бу сирлардан хабардор бўлганлиги аник. Ишдан кетса хам сир-сирлигича колиши керак. Хукумат махсус хизматлари бунака одамларни якин такиб, узокдан кузатув оркали химоя остида тутушлари керак. Бунака одамлар терористлар кўлига тушиши ва давлат сирларини айтиб куйиш эхтимоллари назарга олиниши мажбурятдир. Бу мажбурятни бажаролмаган махсус хизматлар дархол истифо килиши керак. Улар устидан тергов бошлатилиши сyюкастни ким килганлигини ва буюртмачиларни фош килишда мухимдир.
Бу катлни ким килган бўлишидан катий назар Россия давлатчилик механизми инкирозга караб кетаётганини кўрсатади.
P.S
Бориc Немцов Москвада учратиб миннатдорчилик билдиролмагандим, аммо телефонда бўлса хам рахмат айта олдим.


Сафар Бекжон
Ёзувчи, 
Халкаро Пенклуб аъзоси


Lausanne.  28.02.2015

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...