вторник, 29 апреля 2014 г.

Асир олинган 30 миллион



 Ҳа... ватансиздир, aсир бу халк!
Нимага Узбекистондай бепаён, куёшли ватанимиз бор дейдиганларга.
Агар халк уз яшаяпган давлатдан безор бўлган бўлса, камбағал йўқчиликдан, бойлар борини ўз давлатига ишонмайдиган бўлса; бу ватан асирлар лагеридан бошқа нарса эмас.
Йиллар мабойнида бу масалаларни ёзиб-чизишдан, чарчадик.
Кўз кўриб, қўл тутадиган иш қилайлик дедик: "Villa Gulnora" сиёсий акциямиз ҳудди шу мақсадда қилинган ишлардан биттаси эди.
Муҳолифат, инсон ҳуқуқчилари “вилла”даги, миллий бойликларни эмас; “калит”ни, кимдан олингани билан қизикдилар.
Мaна орадан тўрт ой ўтди-ки, “вилла”дан, топилган ҳеч бўлмасақадимий куръони карим, қаерда” деб сураган муҳолифатчи чикмади.
Яъна булар, диндор иймонли кишилар эмишлар.
Ҳеч бўлмаса рассомлар қийматини билмайдими вилладан топилган асарларнинг?
Муҳими асарларнинг қаердан ўғирлангани эмас, Сафар Бекжон кимга ишлаяпди деган "муҳим" давлат масаласи бор.
Ана ўша масала ҳамма миллий бойликлардан мухимрок!
Шведцария прокуратурасига бу асарларни тақдири ҳақида эмас Сафар Бекжонга качон жaзо берилади деган, саволларни жунатаяпдилар.
Битта Шведцария маҳкамаларида ўнларча Ўзбекистонликнинг “пул оқлаш” жинояти билан терговлари давом этмоқда.
Ўзбекистондан миллионларни ўмарган баъзи инсонлар муҳолифатчилик қилишмокда.
Садақа учун бўлса ҳам Женевадаги адвакатларга моддий ёрдам бераман деган мард топилмади.
Бyлар бўлар-бўлмас, фаолиятлар учун грантлар берилишини ташкил килаяпган Ўзбекистонлик “Сорос”чилар, “Уруш ва Тинчлик” институти ходимлари; бу ишга келганда қилини ҳам кимирлатмади.
Нимага биласизларми?!
Сафар Бекжон пантуркист.!
Ҳеч качон бирон ташкилотга пул сўраб эгилмаган.
Мутaҳамлик қилиб "отчёт" хисоботлар ёзмаган.
Бунака грантлардан ўзи учун ойига 3-4 минг $ маош ёзиб, Ўзбекистонга ёрдам учун бериладиган “садақа”ни, йилига минг $ оширмаган "ҳуқуқчи" мухолифатчи эмасман. Ғарбликлар: “игна” берса унутмайдиган ва истаган пайтларида фош килиш, шантаж килишга уста одамлардир.
Ўзбекистоннинг миллиардлаган пулларини "гум" қилишмокчи.
Узбекистон режимига қарши пул оқлаш жинояти очилганига тўрт йил бўлди.
Буни мен билардим албатда.
Аммо матбуьотга берилишини тўрт йил куттиришди.
Маҳкамаcи қирқ йилда бўлса ҳурсанд бўлаверинглар.
Унгача бу пуллардан на эгаси, нада халкимиз фойдала олмайди.
Режимнинг собик вазири ва оиласи ҳақида ҳам бир икки огиз гапирмасак булмайди.

"- Узбекистондан миллионларча $ Франциянинг банкларига жойлаган Атаевлар оиласи жойлашгандан кейин инсон хуқуқчиси, мухолифчилик килмокдаlar." (Ўзбекистон матбуотидан)

Ўзлари билан учрашганимда: “камбағалмиз, етиммиз” деганига ишониб йиллар мабойнида бу собик раҳбарга режим туҳмат қилаяпди деб келдим.
Атрофимдаги ёрдамчиларим Каримовлар оиласи ва атрофидагилр ҳақида берган ҳужжатларга ишондим.
Бу инсонлар ҳақидаги пул оклаш масаласида Шведцария маҳкамаларида жиноий иш очилишини талаб килиб ҳужжатлар тақдим қилдим.
Аммо Атаевлар ҳақидаги пул оқлаш маьлумотларига Ғарблик, усталик Франциялик тужжорнинг қўлга олинишигача ишонмай келгандим.
Биласиз; Эрик Кокини ҳақида қисқача бўлса ҳам ёзгандим. Одамнинг қўлида Ўзбекистондан Францияга қочирилган миллионлар ҳақида етарлича маьлумот бўлган.
Чунки бу ишларни ўзи ташкил қилган.
Министерлар ҳар доим ҳам ташқи давлатларга чиқиб ҳисоб рақами очолмайди.
Қўлида Ўзбек раҳбарларининг ҳисоб рақамлари очиш учун "доверенност" билан юрганлар бор. Ана ўшалар, пулнинг эгасидан ҳам кўпроқ нарсаларни билади.
Гулнора Каримова номидан бу ишларни қилган кишилардан менинг атрифимда етарлича бор. Мана энди бошқаларни ҳам фош қилишга келганлар ҳам алоқа ўрнатишаяпди.
Атаевлар нимага ўзларини бу қадар “абгор”, қилиб кўрсатишди билмайман?!
Аммо уларга айтиб қўяй, “ўзларидан чиққан балога Францияга келган давога” деган мақол чиқади яқинда. Каримов диктатурасига 15-16 йил содиқ ҳизмат қилган шаҳсиятлар, "Ғаллабанк"ни, назоратини Гулнора билан бўлишиш, мафия билан уртоқлик орқали, шантаж қилганлиги учунгина Ўзбекистондан қочишди.
Агар бу воқеалар бўлмаганида ҳалиям режимнинг содик ҳизматчилари бўлишган бўлишарди. Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиш маскадан бошқа нарса эмас.
Булар ўйламасинлар-ки; “ мухолифат ақмоқлар суриси, камбағаллар галаси, истаганимизча буларни алдашимиз мумкин” деб.
Атаевларга қарши айтиладиган ҳар қандай танқид бирданига режим тарафдорлиги, тамғаси билан айбланади. Буни билганганлари учун, биз кимни ҳақоратласак хам булаверади деб ўйлашаяпди. Қамокдагиларнинг oилаларига ёрдам берилаяпганида ҳудди ўз чўнтагидан бераяпгандай қилиб кўрсатмокдалар.
Узбекистонда режим ҳамма раҳбарни пораҳўрлик батқоқига ботирган.
Аммо Атаевларга сув ҳам юқмаган?!
Уларни танқид қилса дарров "чижик" айблови ёпиштирилаяпди.
Ўзбек тили, давлат тили булмаганмиди?...
Ўзбекистон халки номидан иш қилаяпди аммо Надежда Атаева бир оғиз ўзбекча билмайди ва билишни ҳам истамайди.
Жаноб Олим Атаев!
Собик дўстингиз Ислом Каримов режими отаси учун фарзандларини, болалари учун ота-оналарни айблайди. Сиз кизингиз; Надежда Атаеванинг "касофатидан" Узбекистондан ва мансабингиздан айрилдигиз!
Аммо кизингизнинг ҳали ҳам ақли кирмаган шекилли 2009 йилдан бери мени бир неча марта хақорат қилди. Атрофимдаги кишилар бу қиз хаддидан ошаяпди унга муносиб жaвоб кайтариш керак деганда; мен рози булмагандим.
Мана энди ўз собиқ ҳoдимларингиз Франциядаги ҳисоб рақамлардаги пуллар ҳақида жиноий ишлар бошлатишим ҳакида илтимос килшаяпди.
Бу масалада режим топшириқи билан иш қилаяпсан дейишигиз аниқ.
Аммо билмаганлар учун айтиб қўй-яй:
Режим сизни астойдил қувламади.
Барибир ўзиники эдингиз!
Ҳатто муҳолифлик қилсангиз ҳам режим сизнинг Ўзбекистндаги мулкларингизга тегмади. 2013 йилгача даромадларингиз бемалол Тошкентдан келиб турди ҳисоб рақамларингизга. Биров бир нарса деса кизингиз "ҳукук ҳимоячиси" халкпарвар, ёрдамсевар.....
Ҳа... осон эмас сизнинг Франциядаги миллионларингиз ҳақида ёзиш.
Ёзсаям нима буладики?
Номигагина сизга оид қилиб кўрсатилган бу пуллар аллакачон Франция банкачилиги тарафидан "под калпоком" қилинган.
Ғарбдагилар ҳали бирон марта шу пайтгача биронта диктаторлик режимидан қочирилган пулларни тўлалигича қайтармаган.
Ҳатто банкалар орқали оқланган пулларни эгаларига ҳам едирмаган.
Гулнора Каримова ва Лола Каримовалар Шведцариядаги пулларини олиб чиқиш учун ҳаракат қилишганиданоқ ; “тeliа сонера”..... жиноят иши очилди.
Атаевлар ҳам Францияги пулларини олиб чиқмокчи бўлишса дарров жиноятчига айланишади. Сизнинг бойликларингиз ҳам ҳудди шу шаклда итга-битга ем бўладиган бойликлардир.
Лекин режим асло бу масалада сизни ва қизигизни Францияда тақиб килмайди.
Чунки режимнинг ўзи тиш-тирноқигача, ғарблик банкаларига "қарам бўлган" шаҳсиятлардан иборат. Бу масалани менга ўҳшаган ўзи эмас бировга бермаслар қилади. Чунки менга ўҳшаганлар қиёматга ишонади.
Нариги дунёда кўриладиган иймон "банкаси" ҳисобига ишлайдилар.
Ё ...бу дунё, ёки у дунё бари-бир, бир куни кўришармиз!


Uzdem Fund Suisse раиси

Сафар Бекжон


29.04.2014

Dashnokizm masalasi

 Биринчи жаҳон уруши.  Биринчи харбий куз.  Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...