понедельник, 23 января 2012 г.

Саёҳатга чиққан "лахмач"

Саёҳатга чиққан "лахмач"
      (эртакона хажвия)
Бир ҳам бор, икки ҳам жойида. ўтмиш олдидаги келажак, қош-қавок орасида мана мен деб -турибдикан.
 Эртагимиз қаҳрамони ўз ўтмиши ва бугини ўртасидаги қиёматга  кетадиган йўлдан адашган бандалардан биридир.   Қахрамонимиз қори ва уломоликга давогар тақводор муҳожир. Шимол давлатларидан бирига қочқинлик мақомида келганлар. Тақволарини қўрганимизда ҳурматимиз беҳисобди. Ўзларидан катта шуҳратларини соясида етмиш  икки киши чойхона қуриб чой ичса бўлади.Лекин...   бу сояга чойхона қурганлар  бўлса эҳтиёт бўлишсинким бу соя эгаси яқинда чойхонангиз устига қулайди. 1993 йилда Тоштурманинг 1-чи ертўласида "қори Гийбатулла" бор еди. Қироат қилганларида бутун Тоштурма жимликга чўкарди.   Бу oвознинг эгаси қори акамиз, бегуноҳ диндор маҳбусларнинг маьнавий балким жисмоний қотили эканлигини 1-чи ертўланинг маҳбуслари билишар еди.  Кеча "Озодлик" радиосидан хурматли Обидхон қори чиқиш қилдилар. -"Қамокқхонадаги кишилар мажбуриятдан, қийноқдан бировларга туҳмат қилишга мажбур бўлишса бу муҳим эмас" дедилар. Агар бу туҳматчилик ихтиёрий равшда йилларча давом этган бўлсачи? Агар "лахмачлик" маҳбуслар ичида айғоқчилик ва қилмаган айбларга ихтиёрий кўндириш бўйича касб-ҳунар қилинган бўлса-чи? Шу иш орқали қамоқхонада яхши яшашни кўзлаган бўлса-чи? Қамалганларнинг ҳаммасини қийнашади. Ҳамма лахмачликга рози бўлишмаган.
-Менинг имоним заифроқ,  бу ишга рози бўлганман,-дейди қаҳрамонимиз.
 
Қориликка давогар, бизнинг лахмач қахрамонимиз хоинликни қилаётиб ҳаммага айтганман -дейди  ўзини оқлаб.
-Сизнинг  лахмачликингиз  оқибатида қамоқхоналарда  қанча одамларга қийноқлар ўтказилди ? Сиз хўжайинларингизга « бу диндор ваҳҳобий, ҳизбчи ислоҳ бўлмайди, Каримовдан кечириб ҳам сўрамайди деб ахборат берганмисиз ? Бу ахборатларингиз оқибатида қанча диндор маҳбус ШИЗО га жўнатилган ? …..
Худди сизга ўхшаган лахмачлар сабабчи бўлиб қанча  бола 159 нинг  тирик етимларига айланганини биласизми ? !Эртагимиз қаҳрамони тоштурманинг 1993 йилдаги "лахмачи" қори Ғийбатуллага ўхшаб ҳали Каримовни яхши таниб улгирмаган бўланида ҳам бир баҳона топган бўларди. Аммо бизнинг лахмач қоримиз 2000 йилардан кейин қамалиб,  каримовнинг кофир ва қотиллигини била туриб, маҳбусларни кечирим сўрашга дават қилганлар. Қоримиз шу даражада машҳур бўлдиларки ортиқ саёҳатга жўнатилса ҳам бўладиган савияга келдилар. Лахмачлик зоналарда баъзан фожеали тугаш эҳтимоли бўлганлигидан ҳам ташқарига жўнатилади. Қахрамонимизни зонадаги ҳаёти хавф остидалигидан "хозайин" ҳимояси ва тавсияси билан озод қилинганлар.   Қахрамонимиз лахмачлик гуноҳлигини бир ёққа суриб қўйиб ҳатто юз қизартирувчи айб эканлигини ҳам тан олмай қуйганлар. Лахмачлардан  азоб чекган ва камокдаги учта укасидан биттаси озодликга чиққандан кейин кўп ўтмай вафот этган  кишидан сўрадик: -Агар лахмач ўз "хужайинини" алдаб озодликга чиқиб олган бўлса ва буни ҳаммага айтганини эълон қилган бўлса меҳмонга чақирармидингиз?
-Аллох мусофири ўз ризқи билан келади- деди.
Дунёда тасодифлар йуқ, натижалар ва ҳар эртакнинг ниҳояси бор.
Туғилиш ва ўлим тақдирдир. Ўртасидаги ҳаёт эса синов ва имтиҳонларга тўла йўлдир. Кимдир бу йўлни чопиб ўтади, кимдир оғир-вазмин. Чопаяпганниг оёғи остига тош, вазминнг елкасига мушт туширадиган бизнинг лахмач қаҳрамонизга ўхшаганлардан динимиз  зиён кўраяпди.
Лахмач қахрамонимиз тавба қилган бўлса, қори бўлсалар эртак қилиб нима қилардингиз деяпган бўлсангиз ажаб эмас.
-Қахрамонимизни шунинг учун ҳам Аллоҳ меҳмони дедик ва 250  чақирим олдига чиқиб кутиб олдик.
Силаганнни сигир , сийфаланганни  эшак билмас деганларидай келганлариданоқ уй эгасини беҳурмат одам эълон қиливордилар. Эртаси куни уй хонимини қалби қораликда айблай бошладилар. Лахмачлик,  манавий бадбахтликга айланиб улгирилганини ва тавбалар шифо бўлолмагани ўртага чиқивордилар. Аллоҳ шифо берсин дедик ва кузатвордик.
Дарвоқе,  Ал Буҳорий ҳазратлари Ҳажга эшакларида борганлар. Ўрта Ер Арабистонини эшакларида юриб ўтганлар. Ёзган ҳадисларини-ю, Қурьонни  Каримни  эшакдаги хуржинда сақлаганлар. На хуржин қори булди, на эшак ҳожи !
  Сафар Бекжoн

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...