среда, 25 сентября 2024 г.

Деворнинг қулоғи бор хабарлари.

Деворнинг қулоғи бор хабарлари.
Ўзбекистон Республикаси буйлаб  болалар қабристонларини бузиш топширилган. 
 Призидент девонидаги девор қулоғининг хабарига кўра;
-Максад, Хиндистон мўлтонилари ишлаб чиқарган  "Докмакс" дорисидан оммавий  ўлганлиги хақидаги далилларни йўқотиш,   вафот этган болaлар сонини озайтириш ва келажакда отопси қилинишини олдини олишдир.

Кичкина куёв Отабек Умаровга қарашли "Азия люкс" туристик фирмасининг деворига 
"- 5 млн $ Ўзбекистон хаво йўлларидан ва  6-7 млн $ Туркиянинг , БААдаги  хотелларидан қарзингни тўлаб қўй", деб ёзиб кетишибди.
Айтишларича Отабекнинг деворига ёзганлар  хамкори Билол Эрдоғандан фатво олишган.
"Азия люкс" туристик фирмасининг деворидаги ёзув бўёқлари  Ахмед Чалик ва Жахон Ченгиздан олинган.
Бош вазирлик девори  қулоғи   берган хабарга кўра; 
Камбағал вазирлик  соққаларинг хужжати Бекзод Мусаев чўнтагига сиғмагани учун ишдан олинибди.
ДХХнинг янги биносидаги девор қулоғи  Боткина махалласига иш юзасидан бориб келибди.
Сулу Султонлиги ва БМТ очларни тўйдириш коммиссарлиги хужжатларини сохталаштирган Эронлик мўлтони Аббос Расулзодашараф тузоқга туширилган.  
Кланлар деворида доимий эшитувчилик қилаётган қулоғимиздан келган хабар:
Ўзбекистон "Нефт ва газ"  сохаси генерал Рустам Иноятов калани қўлига ўтиш арафасида экан. 
ШМ ва  оиласи бу сохани  Ғарб билан музокараларда "қурол" сифатида ишлата олмаган.
Девордаги қулоқ хабар маркази.
24.09.2024
Туркистон Иттифок харакати канали, [24.09.24 16:04]
Mенинг ичимни хакикат тирнайди….. 
 
Э сенинг хакикатингни... демай туринг.  
Тушунтирай бироз.  
Хақиқат бу мен учун хақиқатлигини қилаётган қайсар фикирларимдир.  
Сизларни ҳечам безовта килмасин. Сиёсий масалалар ҳақида  ёзмокчи эмасман. 
 Бизни ҳам буларга аралаштириб юборишади деб андиша  қилманг.  
Бемалол   қўрмасдан сабр билан  ўқинг, бу мақола  адабий “иккиюзламачишунослик” ,таъсис килингани   ҳақида татқиқот килади. 
Биринчи мақола: устоз Рауф Парфининг  вафотидан кейин қилинаяпган   “иккиюзламашунослик”  жараёни хақида бўлади. 
Рауф Парфи шубҳасиз миллий адабиётимизни ҳалокатдан қутқарган   миллий шоир.  
Социалистик реализм, дор ва ёғли ипига қараб "Ассалом-алайкум дорниг оғочи" дея олган антикоммунист шаҳсият.  
Сизлар   бу кишининг  вафотидан кейин қадрдонлари, ҳимоячиларига айландигиз, менинг ичимни тирнаяпган ҳақиқат шу ерда кўмилганди. Устига бетон ва мармар тош кўяй дедим-у, эплай олмадим.  Хақиқатни айтай ва бугун мени тошбурон қилишга  тайёрланганлар бир кун келиб  ўша тошларидан мазортош қилишар  дедим. Рауф Парфи ундай эди, бундай эди.....  
Нима энди  бўлмаса билмасмидиларинг қанақа шоир ва инсонлигини? 
Ҳам совет ҳукумати  ҳамда Каримов бу одамни инсон сифатида эзиб ташлагани давлат сири эдими?!  
Шоирнинг энг катта муаммоси оиласини боқиш имконсизлиги эканлигини билардиларинг хаммаларинг?...  
Тамбаллиги ёки ишбилмаслигидан эмас эркинлигидан айрилмаслик учун бирон  ерда ишлай  олмади. Жуда купчилигингиз   устознинг  китоби чиқиб   қўлига пул тегадиган куни, олган қарзларини сўрамаганларингда бошка гап эди. 
 Хамма устозни севарди! Аммо пулни  севгиси” бошқача дегандиларинг. Устоз айниқса 1993 йилдан бошлаб катта моддий кийинчиликлар ичида колди...  
Аслида тооо 2000 йилларда хам Каримов баъзи "дўстларимизни" моддий   жиҳатдан қийнамади. Бу одамлар, ўзбекниг икки режим муҳолифига парда орқасидан моддий имконлар яративорса осмон узулиб тушмасди. Қийинчилик кўриши шоирни “баркамоллаштиради” дерди, устоз. Аммо моддий кийинчиликлар зулимга айлансачи?...  
Ха... истанг йиғланг, истасасангиз мени тошбўрон килинг, Устоз умринг кейинги 3-4 йилини ҳам касаллик ҳамда моддий қашшоқликда кечирди.  
Худди шундай ” Қўлдан берганга куш туймас.”  
Мен  ташкаридаги моддий имконияти  бўлган   “баъзи” дўстларини бу юзқароликдан огоҳлантирганимда "озрок ичсин" танбеҳини эшитгандим кулогим кар эмади менинг.  
Ўлса сизни хабардор киламан.  
Мен устоз билан 1983 йилдан бери таниш эдим. "Вагонга ослиб келган" ёшлар орасида ҳар доим шахсий уйи, ховлиси бўлган ва ёлгиз турадиган яқин таниш мен эканман шекилли, устоз тез-тез  йўқлаб  келарди. Оиласидаги муаммолардан кочиб келганлигини яширмасди. Ҳамма муаммо моддиятдан келиб чикканлигини билардим.  
Кўпчилик устозни “хотинбоз”, оилалари шу  сабабдан ажрашган деб билади.  
Мен кундуз нашрётда ишлар  кечқурун   ўқирдим.  
Уй куни билан  то  ярим тунгача бўш эди. "Сиз самиятли одамсиз, ҳаммага ҳам калитни берманг.  Останангизни  харом килишмасин" -деганлар. Равшан Файз, Жамол Сирожиддин.... каби кишилар ҳам ишончимни суистимол қилмаганлар.  
Нима демоқчиман шоир нафақат шоир, айни пайтда тирик жондир. Сермаҳсул ижод қила  олиши учун моддийятга ҳам эҳтиёжи бор.  
Ташвиш талантни эзади.   
Устоз Рауф Парфи отахон файласуф шоирлик чўққисига куйган нарвонидан тирманаётган пайтида етар -етишмаслик, оёқидан торта -торта эзилган шордир.  
Ҳамма тамошабини эди халос.   
Шоирнинг моддий муаммоларини муҳокама килаётган ёки татқиқот қилинган хужжатли асар ўқимадим.  Буюк ижодкорларнинг адабий, илмий мавқеси  бу  каби  етар -етмаслик, муаммоларни, улар хаётида муҳим рол ўйнамагандай  кўринади. 
  Хаётининг ташвиш ва қувочлари инсонларни қизиктирмайди деб ёзиб чизилмайди... 
 Аммо халк орасида бу ижодкорларниг оилавий-ижтимоий хаёти ривоят сифатида огиздан-огизга ўтиб юрибди. Мен ҳам шоир  Рауф Парфи ижоди ҳакида ҳамма  қатори адабий макола ёки хотира ёзиб   қўйяверишим мумкин эди.  
Аммо ичимда кўмилган мен учун ҳақиқат кўринган вокеалар сизларга қарши “ит”лик килган булса на илож.  
Қиёмат бир кадам.  
Сабр килинг ва янглиш қадамдан  ўзларингизни асранг. 
Сафар Бекжон
Туркистон Иттифок харакати канали, [25.09.24 08:38]
Ўмарилган бойликларни тинч йўллардан қайтаринг!
Биринчи дунё уриши 3 та Имперянинг тарқалиб кетиши билан тугади. Нафақат уриш ҳал қилувчи рол ўйнади. 
Вабо Eвропанинг 50-70 миллион инсонини ўлдирганди.
Бир неча йилда шунча инсонидан айрилган Рус, Герман ва Усмонли Имперяси ҳам инсоний, ҳамда ҳарбий-иқтисодий чўкди ва тарқаб кетди.
Руслар болъшевик инқилоби орқали Имперяларини қайта тиклашди.
Бу гал Русларга ва Хитойга бундай имкон берилмаслиги керак.
Акс холда дунё бу иккита вахший давлат орасида қолган Ўзбекистон давлатчилиги хар доим хавф остида қолаверади.
Путин ўз инперяси харобалари остида қолиб ўлишга мажбур!
Ўзбекистондаги 5 путинист генералга!
Xайдалмасдан олдин истифо қилинг!
Ўмарилган бойликларни тинч йўллардан қайтаринг!
             Safar Bekjon Urganjiy.
             19.03.2020
              Suisse.
Туркистон Иттифок харакати канали, [25.09.24 08:39]
Шавкат Мирзиёев Каримов даврида пора олмагандим деганди.
Лекин бир неча миллард $ бойликни каердан олди? 
Узбекистон металлургия саноатини уз кланларининг мулки сифатида узлаштириворганлиги исботланди.
Узбекистон ичкарисидан келаётган маьлумотларга карасак Узбекистон ер ости бойликлари Россиянинг кул остига утиб кетмокда.
Ер ости бойликларимиз геологик харитасининг энг сирли хужжати "5 почта" Россияга берилганлиги мутахасисларимиз тамонидан тасдикланди. 
Олтин, кумуш, мелбрун, уран, литийметал..... сингари ер ости бойликларини кайта ишлаш ва янги конларини узлаштириш Узбекистонга кейинги
йилда таклиф килинган рус тужжорларига киймати хисобланмасдан берилмокда экан.
Шавкат Мирзиёев "ислохат утказаяпмиз" деб шов-шув кутариб аслида ер ости бойликларимиз таксимотини Алишер Усманов ва Россия фойдасига
хал килаётганлики охир окибат уз тасдигини топди.
Мен бу хакда 2017 йил 21 январь куни кулимга келиб тушган фактлар асосида видеосухбат берган эдим.
Шавкат Мирзиёев бу масалада фош булганлигини билсин.
Бу йулдан кайтсин.
Керак булса унга, тула мустакил рахбар була олиши учун ёрдан берайлик деган ниятда эдим.
Афсуски, Шавкат Мирзиёев ер ости бойликларимизни янги таксимотини билиб туриб, атайин факат руслар фойдасига хал килган.
Узбекистон хазинасини айланиб утадиган йуллар билан талон-тарож килина бошланганлигини, соха мутахасислари билдиришмокда.
Бу дахшатли талон хакида тез кунларда видеосухбат киламиз.
Биз 2017 йил 21 январьда Мирзиёев оиласининг кейинги 18 йил мабойнида умарган бойлигини исботлаган эдик.
Каримов даврида хеч ким тегина олмайдиган: "пахтага ёрдам пули", "байрамлар учун ёрдам пули", "металлом йигиш" сохаларидан келадиган даромадлар 
Шавкат Мирзиёевга тегишли эди.
Бугунга кунга келиб бутун Узбекистонни хусусий мулкига айлантираётган Мирзиёев+Усманов= Путин хакидаги видеога тайёргарлик килмокдамиз.
Мирзиёев сайланишидан икки хафта утиб гапирган гапларимизни эшитиб куринг.
Бир огиз ёлгон ёки шубхангиз булса махкамага беринг?!
Сизлар хеч нарса булмагандай давом этираверасиз, буни биламан.
Бирок менинг Узбекистонга кайтмокчи эканлигимни эшитибок , 2 соат ичида ватандошликдан махрум килганингиз
бизни накадар хакли эканлигимизни исботлади!!!
                  18.11.2018 
Safar Bekchon Urganjiy.
Туркистон Иттифок харакати канали, [25.09.24 08:40]
Араб дунёси ва Ҳиндистонни Инглизлар, Шимолий Африкани Французлар+Инглизлар чегараларни суний ташкил қилиш орқали собиқ калонияларни доимий келишмовчиликлар халкасига боғлаб беришган.
Чор Россиясининг меросҳўи бўлган собиқ совет Иттифоқининг суний чегаралар ташкил қилиш масаласида қилинган "хатолар" дан, энг катта адолатсизлик Туркистонда қилинди.
Агар Путин қилган аннекциясини биронта Ўрта Осиё давлати тан олса келажакда ўзларига катта зарар қилишади. Қазакистон, Қиргизистон, Туркманистон ва Тожикистонда ўзларини ўзбек деб қабул қиладиган аҳоли Ўзбекистонга қўшилиш учун референдум ўтказишга ҳуқуқий ўрнак топган бўлишади.
1996 йилда "Примаков доктрини" деган муҳим ҳужжат билан танишгандим. У ерда Совет Иттифониқнинг тарқаб кетиши вақтинчалик берилган танаффус дейилади. Иттифоқни янги кўринишини қайтадан тиклаш учун собиқ республикаларда амалга ошириладидан тадбирлар ишлаб чиқилган.
Иқисодий қашшоқликни келтириб чиқариш учун, янги давлат раҳбарларини тизгинини ушлаб турадиган бутун воситалар тавсия қилинганди.
Путиннинг Россиядан туриб олиб борган бошқариладиган исёнлар методи. Ғарбнинг аралашувини келтириб чиқаради гўёки, демократик ислоҳатлар ўтказиш имкони берадигандай кўринади.
Ҳар гал бундай Баҳор инқилоби деган қўзғолонлар оркасидан Россия уз аннексияларини амалга оширади.
Россия учун муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат Узбекистондир.
Қолган давлатлар аллақачон ярим мустамлака айланган.
Каримов иккита кемани бошини тутган изолятцияда қолдирилган қари диктатордир. Оиласининг моддий масалалари билан оввора қилинган ярим вассалик бўлса ҳам рози бўлган Бош вазири Путинизм малайидир.
Асосий кадрлари Россия Миллий Хавфсизлик Академиясида ўқиган ва у ерда қасамёд қилган "чекист"лардан, иборат Иноятов жаноблари учун мустақилликнинг қиймати қолмаган. Ҳарбийлар бир ҳавуч Миллий Гавардияга берилган имконларни тушида хам кўришмаяпди. Харбий развекадагиларнинг сафи аллакачон Россияда ўқиганлар билан тўлдирилди.
Тассаввур килинга, мустакил давлатсиз ва уз иҳтиёрингиз билан давлат сирларини биладиган кадрларни бошка давлатда ўқитиб ва у ерда қасамёд килишларига куз юмасиз?!
Бунақа ҳолат ҳатто вассалликда бўлган даврларда хам бўлмаган.
Ғарб давлатларида ўқиган кадрлар факат секратариятликлар бажарадиган ишлардан тепага чиколмайдилар. Кўтарилиш учун олдин Россияда обдан ўқитилган ва руҳсат берилган шаклда Ғарбда стаж килган кадр бўлиши керак. Ўзбекистонда кейинги ўн йилда миллий фикрлайдиган деб қаралган 1000 дан, ортик кадр ёпик ҳарбий суд тарафидан қамалди.
Ўзбекистонда буни “кланлар, тожиклар” давлатни эгаллади деган прапаганда билан тўлдиришди. Асл мақсад Путинизмни Россия Империясини тиклаш учун "Примаков доктрини" амалга ошираётганнинг куринишлари эди.
Энди эса буни яширишнинг кераги йўқга ўхшайди. Чор Россияси давридан бери Туркистоннни минали воҳалар оркали бўлинганлигининг қаймоқини ейишга тайёрланмоқдалар.
Ўш воқеаларининг такрорини бир вактда беш олтида жойда бошланишини тасаввур қилинг?!...
Аммо Путинизм советларнинг хатосини унутмаслиги керак!
Афғанистон уруши совет экономикасини хонавайрон қилган факторлардан бири эди. Ғарб Украина учун бундан уруш килмайди.
Европада бундай уруш олови ҳаммани ёкиши мумкин. Россияни иқтисодий сиёсий парчалашнинг бир йўли Афғанстоннинг икки-уч марта каттаси бўлган Туркистонда бошланадиган мужоҳидлар урушидир.
Путин, Примаков ва Жирновский кабилар Империячилик васвасасига берилмадан ўз катта оғаликлари даврида қилган хатоларидан сабоқ чикарсинлар!
Билиб қўйсинлар-ки, қўлларидаги куч оч ва ишсиз мардикорлар Россиянинг ичида сиёсийлашишлари мумкин. Сиёсийлашган ҳаркандай куч ҳар доим ҳам КГБ ўйинини ўйнамаслиги мумкин.
Ҳар йили беш- ўн, марта такрор ва такрор Ўзбекистонликлар юборган пулни 4-5 миллиард $ деб эълон қилиш ҳам сиёсий ўйин эканлигидан хабаримиз бор. Ўзбекистоннинг ишга яроқли аҳолисидан 5-6 миллиони Россияда дейилиши орқали ҳам қарамлик ва шантаж воситаси эканлигини билдирмокчи эканлигигизни билмокдамиз.
Туркистон Иттифок харакати канали, [25.09.24 08:40]
Ўзбекистон давлатчилиги ва миллий кадрларини батамом йўқ қилдик деб ўйлаганларга ҳам айтиб қўяйлик: 130 йиллик асоратда 1000 тадан, кўп халк исёни бўлган тўфроклардасиз!
Путинизмнинг Ўзбекистондаги малайларига!
Путин сажда қилаётган малайлар унитманглар-ки, айнан Чор подшоҳининг малайи бўлган Саидкосимбойнинг ўзи ва унинг авлодлари кафангадо қилингани каби сизлар ва сизларнинг авлодларингиз хам сунги пушаймонликда улиб кетасизлар.
Қамоклардаги миллий кадрларимизни озод қилинг!
Сиёсий авф чикаринг!
Давлатчиликимизни куткарайлик!
Авлодларингизга шарафли исм колдиринг!
Ғарбда-Шарқдаги бойликларингиз аллақачон Билдиргейтсчилар тарафидан бўлинди.
Путинизм сизга ок қайин соясидан бошка нарса беролмайди.
Биз йиллардан бери ёздик, айтдик.
Хаммаси энг сўнгида тўғри бўлиб чиқди.
          Uzdemfundsuisse
         Сафар Бекжoн
       05.10.2019 yil. Suisse.
Туркистон Иттифок харакати канали, [25.09.24 08:41]
Hoinning tili, dini, millati bölmaydi.
Hoin, hoindir!
Hoinda vatan ham bölmaydi.
Qaerda yashasa ham, be-vatandir.
özbekistonda yshab, rusdan köprok putinist bölishni ,
130 jillik istilo okibati deyish mumkin.
özbekistonlik 3 kishining AKSH da 18 yil yshab turib hoinlik kilayotganliklarini yzgandim.
Rossiya elchihonasiga qatnab agentlik qilib yurganini, Sovet Ittifoqini , Rossiya imperjasi shaklida kayta tiklash goyalarini AKSHdagi özbeklarga targib qilib yurganlarni fosh qilgandim.
özbekistondagi Putinist rusparastlar rus tili davlat tili bölsin deb imzo yigishi men uchun katta yngilik emas.
2-3 kundan beri "-nimaga jim turibsiz", deb maktublar olmokdaman.
Men nechun har doim, milliy kadrlar va milliy davlatchilik qurish uchun kurashayotirmiz deb gapirib, yozib kelganimni endi tushunib etgandirsizlar.
özbekiston ichkarisidan surushtiruv olib bormoqdaman. Tinch utirganim yök.
Ertaga videodastur qilib vokelik parda orqasini gapiraman.
Bugun dunyo turkchilar,
Turonchilar,
Turkistonchilar kuni.
Bir kun albatda quriladi, Turkistan birligi!
Hoinlar va sotqinlarga inot, kurash davom etaveradi.
Bu kurash biz uchun ota meros, jabhadir!
Na sharfdir-ki, bu jabhada kurashayotganlarga!
Yashasin Turkiston, özbekiston, özbek tilim!
       Safar Bekjon Urganjiy
        3.05. 2019 jil.
        Lozan shahri

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Туркистон жамоатчилига билдирув!

Туркистон жамоатчилига билдирув!     2005 йилдан бошлаб ёзилган барча мақолаларимда ва видеодастурларимда "Примаков доктирини"  ас...