воскресенье, 23 июня 2024 г.

Расмдаги инсон, менинг отам бўладилар. Хозиргина Хакка юриди.






Расмдаги инсон, менинг отам бўладилар.


Хозиргина Хакка юриди. Дийдорлашиш қиёматга қолди.


Жумабой Бекжон Урганжи.


Урганжилар оиласи (советлар "кўнчилар" деб ўзгартирган) дан 7 киши антисоветизмда айбланиб 1930 йилларда отиб ташланган.

Отам ва амаким бутун бир оиланинг эркак 1941 туғилишган. Вояга eтиб-етмай туриб отасини қамокхоналардан излашга мажбур қолган.

Миллий озодлик харакатлари бўлган Бирлик ва Эркга биринчилардан бўлиб аъзо бўлган.

Хали совет тузими тикка турган пайтларда депутату-вазирларга қарата гапирган марузаси видео архивлардан жой олган.

Сохта мустакилликдан кейин ҳам отам,  қамоқхоналардан энди отасини эмас, фарзандларини излаб юришга мажбур бўлди.

Ислом Каримов бутун оиласини Ўзбекистондан чиқариб юборди.

Хатто Ўзбекистон ватандошлигини узоқ йиллар курашибгина қайтариб олди.

Шу кунларда отилган амакилари, отаси ва қамоқларда ўлдирилган иккита ўғли, хоними олдига кетди.

Молтони дашноклар сиёсий мақсадда бу одамга босимлар ўтказиб анча чарчатишди.

Отаси Бекжон бег 102 ёшга кирган эди.

Хатто мансаб учун хотини бировларга берганлар, "-сенинг eтти авлодингни йўқ қилишга кучумиз eтади. Битта Сафарни дема, бизнинг айтганларимизни камерага такрорла...." деб қийнашган.


Ўлимли дунё. Биров олдин, бировимиз кейин. 

Манзил битта, нариги дунё.

 Қиёматда кўришамиз, юзлашамиз. 

Хеч кимнинг хаққи eрда қолмайди Иншаллох.


Сафар Бекжон Урганжи.

23.06.2024

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...