воскресенье, 23 июня 2024 г.

Расмдаги инсон, менинг отам бўладилар. Хозиргина Хакка юриди.






Расмдаги инсон, менинг отам бўладилар.


Хозиргина Хакка юриди. Дийдорлашиш қиёматга қолди.


Жумабой Бекжон Урганжи.


Урганжилар оиласи (советлар "кўнчилар" деб ўзгартирган) дан 7 киши антисоветизмда айбланиб 1930 йилларда отиб ташланган.

Отам ва амаким бутун бир оиланинг эркак 1941 туғилишган. Вояга eтиб-етмай туриб отасини қамокхоналардан излашга мажбур қолган.

Миллий озодлик харакатлари бўлган Бирлик ва Эркга биринчилардан бўлиб аъзо бўлган.

Хали совет тузими тикка турган пайтларда депутату-вазирларга қарата гапирган марузаси видео архивлардан жой олган.

Сохта мустакилликдан кейин ҳам отам,  қамоқхоналардан энди отасини эмас, фарзандларини излаб юришга мажбур бўлди.

Ислом Каримов бутун оиласини Ўзбекистондан чиқариб юборди.

Хатто Ўзбекистон ватандошлигини узоқ йиллар курашибгина қайтариб олди.

Шу кунларда отилган амакилари, отаси ва қамоқларда ўлдирилган иккита ўғли, хоними олдига кетди.

Молтони дашноклар сиёсий мақсадда бу одамга босимлар ўтказиб анча чарчатишди.

Отаси Бекжон бег 102 ёшга кирган эди.

Хатто мансаб учун хотини бировларга берганлар, "-сенинг eтти авлодингни йўқ қилишга кучумиз eтади. Битта Сафарни дема, бизнинг айтганларимизни камерага такрорла...." деб қийнашган.


Ўлимли дунё. Биров олдин, бировимиз кейин. 

Манзил битта, нариги дунё.

 Қиёматда кўришамиз, юзлашамиз. 

Хеч кимнинг хаққи eрда қолмайди Иншаллох.


Сафар Бекжон Урганжи.

23.06.2024

воскресенье, 16 июня 2024 г.

Qurbon hayiti tabrigi



Тангрининг мархамати, Исмоил қурбонлиқ бўлмади,
Инсонда мархамат йўқ, азалдан бўғизлар кучли, заифни.
Очларни тўйдирмоқ дейилиб, сурилар сўйилар дунёда,
Очлар ўша-ўша қирилиб кетар, тўқ билмайди хаё-айбни.
Сафар Бекжон Урганжи
16.06.2024


Tangrining marxamati, Ismoil qurbonliq bo‘lmadi,
Insonda marxamat yo‘q, azaldan bo‘g‘izlar kuchli, zaifni.
Ochlarni to‘ydirmoq deyilib, surilar so‘yilar dunyoda,
Ochlar o‘sha-o‘sha qirilib ketar, to‘q bilmaydi xayo-aybni.
Safar Bekjon Urganji
16.06.2024

суббота, 15 июня 2024 г.

Дунё Россиясиз яшай олади, русларчи?

Дунё Россиясиз яшай олади, русларчи?
Узбекистонда Россия технологяси дейилган нафакат АЭС , хатто ГЭС куриш буйича шартномаларни бекор килишга мажбурсиз.
Сабаб?
Россия шу даражадаги калок давлатга айландими?
Бугунги дунёда, 100% мустакил технологя яратиш мумкин эмас.
Россия 24 феврал куни бутун дунё тараккиётига туфурди.
Россиянинг 99% технологяси Гарбга богликлигидан путинистларнинг хабари йук.
Мана энди, Россия тувалет кагози хам чикара олмаслиги аникланди.
АЭС курилганда контрол апаратлари, чиплари ва ута аникликдаги дозиметрларидан тортиб хатто пайвандлаш станоги ва реактор ишлаб чикариш учун кайта ишлаш станогигача Чехиянинг Skoda машинасозлик холдингидан олинган.
Совет пайтида колоняси булган Чехя бугун мустакил давлат.
Реактор парчаларини бермаймиз деди, вассалом!
Руслар узлари реактор чикаришлари учун факат Япониядагина чикадиган DMG-Mori автоматик куп шпинделли метал кайта ишловчи компютерли сtанокларни керак.
Японлар олдин сотган станокларни сервис килишни тухтатди.
Японянинг ушбу компаняси чикарадидан дунёда ута каттик метални кесиш технологяси, АКШнинг Боинг, Airbusда хам йук.
Улар хам Японларга карам!
Росатом совет пайтидаn токи шу кунгача , пулт бошкарув маркази, газ турбинаси, генераторларни Alstom ( Франция) пултини Siemens Германия ва General Energetic (АКШ) олган.
Путин мияси айнимаса, бу давлат рахбарларини "-барибир куйнимга кирадиган кизлардир булар" деб хакорат килмасди.
Дунё, бу гапларни кечирмайди.
Россия узи курган АЭСлардан чикадиган чикиндиларни саклайдиган резеруар чикара олмайди.
Франциянинг EDF Холдинги чикаради. У эса АКШнинг WestingHaus ширкати лицензияси асосида чикарган ва русларга берган эди..
Кани макталган "уникал аналогов нет" технолгияси асосида Россия янги проект бошласинчи, курайлик. Запарожец АЭС эгаллаб олингани етмагандек Чернобыл АЭСни консервация килиб турган охирги моделдаги клчаш аппаратларини угирлаб кетишибди.
Русларни, иттифокчиси Хитой хам сотди.
Купчилик Англяни менсимайди.
Лекин Англя бошкарувидаги, дунёнинг энг куп уран, нефт, газ ва нодир метал жамланган Канада, узининг мукаммал АЭС технологиясига эгадир.
Англя худудида 3 йирик компания барча уранум чикиндиларини кайта-кайта ишлата оладиган АЭС технологияси бор.
Англя ёрдамида Чехия АЭС технолгиясини янгилади ва чикиндиларни кайта ишлатадиган реактор чикармокда.
АКШ куни кеча, бир контейнер ичига сигадиган АЭС куриш учун рухсатнома ва пул берди, пентагон учун !
АКШ технолгоияси бир марта куйилган ёкилгини 50 йил ишлата олади. Руслар курган реакторларга 5-10 йилда ёкилги алмашади. Чикиндилари саклаш катта муаммо.
Путин ва унинг атрофидагилар хатто уз оиласини куткара олмаяпти. Фарзандлари оталарини сотиб Гарбда колмокда.
Узбекистонлик каллаварамлар, бизни Путин келиб куткаради деб ишонишмокда.
Геосиёсат Узбекистондаги ипириски кланчилар билан шугулланадиган фурсатга якинлашмокда.
Кланчалар!
Сизларни агдариш учун пул керак эмас, инсонлар кучага чикишини суний ташкил килишга хам хожат колмайди.
Кулларингдаги телефонлар, ТВлариндаги камералар ва узаткич антенналар, интернет..... коронги-зимистон кечалар ташкил килинган пайтда сизни, катта холангиз хам куткармайди.
Тушинган одам сафини узи танлаб олади ва хар бир таклиф тингланади.
Сиесат, давлат бошкаруви бу муроса ва узаро кучлар балансидир.
Зарарнинг каерида тухтасангиз, давлат шунча фойда килади.
Фойда умумийдир.
Биз давлатга фойда булсин деб, халкаро кучларга кафолат бермокдамиз.
Бу доимий булмаслиги мумкин.
Кандай богланиш узларинг биласилар.
Урганжи ва миллий кадрлар
15.06.2022
Toutes les réactions :
O'zbek O'zbek, AGzam Ametist et 4 autres personnes

Инсон мураккаблик даражасини режага солиб булмайди.

Инсон мураккаблик даражасини режага солиб булмайди.
    Кимнингдир адолати, кимгадир хақсизлик қилиниши эвазига амалга оширилади.
Ҳамма учун унверсал адолатни,  на давлат ва нада динлар ярата олмади.
150 йиллик истело Хокимиятлар адолатсизлиги ёнига ижтимоий хаётда атайин чиқарилган адолатсизликни давлатчилик меқиёсига олиб чиқди.
Мустақиллик учун курашган жамиятни қаттиқроқ , оммавий жазолаш механизимини ишлаб чиққан истелочилар Ислом Каримов даврида катта тайёргарлик ва тажрибага эга булишди.
2020 йилдан кейинги даврда адолатсизлик қилишнинг барча турлари ижод қилинди. Ижод қиладиган одамларгина,  рахбарликга кутарилди.
Ўзбекистон республикаси президенти Фармойиш чиқаради. 
Бу фармоишлар қонун усти булиши ҳам мумкин. Президент хузурiдаги Республика Хафсизлик Кенгаши аьзоларини 90% йиғилиб мухокамага қуйилади.
Ушбу фармойишда кутариладиган масала хақида  Парламент қонун ишлаб чиқиши кутилмайди. Фармойиш ёзилиб эълон қилинади. Баъзан 3-4 йилгача қонун қабул қилинмай,  фармойиш қонундан ҳам устивор шаклда давлат ишларида ишлатилмоқда. 
  Бу давр ичида шу масалада жиноят содир булса, бошқа жиноятчилик жазоси қулланилиб қамаб ҳам юборилаверади.
Ўзбекистон Хафсизлик кенгаши аьзолари тўлиқ рўйхати давлат сирими?
 Уларнинг  ваколат доираси қайси қонунчилкда ифода қилинган?
Қонунлардан ҳам устун фармойишларни Конституцион махкамага берилганлигини биласизми?
Давлат дегани,  қонун чиқариб, уни ижросини назорат қилишни сайланадиган ва тарафсиз ва бир-бировини назорат қиладиган 3-та асосга эгалик деганидир.
Қонун чиқарувчи.
Ижро қиливчи.
Ва назорат қилувчи мавқеларнинг 24/24 ва 12 ой 362 кун муттасил ишлашидир, давлат дегани.
Маьлум масала ёки муаммога қонунчилик зудлик билан жавоб берmacа,  Президент фармойиши купи билан 3 ойга масалани муофиқлаш учун чиқарилади.
Масала мураккаблигига қараб вақт ўтиб Олий мажлис тарафидан Қонун чиқарилишга мажбур. Қонун назорат қилувчи ташкилотлар билан келишиб жиноят кодексига илова киритилади.
Барча қонун, фармойиш , қарорлар ижро учун Вазирлар махкамасига,  назорати эса Бош прократурага зиммасига юклатилади.
Дунёда фақатгина Ўзбекистон давлатида,  қонун ижро қилувчи хокимят,  ўзи қонундан устун қарор чиқариш ваколатига эга....
Истелочи Чоризим ва кейингиси коммунизим даври,   минтақадаги ижтимоий вазият узгарган сари қонунлар орқали хуқуқий қолиф топишган.
Талон қилиш сиёсатини режа орқали ва режасини назорат қилувчи қонунни бир вақтда ишлатмаган.
Олдин талон, жиноят содир қилиб унинг меқиёси қанчалигини билиб кейин қонун ёки фармойиш чиқаришган.
ШМ яратган тизим,  2016 йилдан бери худди шу босқинчи-истелочи методини ишлатмоқда.
Бу тизим рахбарятигина моддий имконларга эга булишиni қандай ташкил қилади ? 
Бу кадрларга фармойиш ишлаб турган вақтда талон қилиш имкони яратилади.
 Кейинчалик бу ишларга қонун ва жазо ишлаб чиқилилмоқда.
Масалан;
Вилоят, туман ва шахарлар Хокимларига берилган ваколатлар Узбекистон давлатчилигининг бироn хужжатида курсатилмаган.
 2017 йилдан бери барча Хокимлар  қоунунсиздир.
Улар ШМ билан канфликга борса қанақадир қонун топилади.
Барча мамурий тизимни жиноятчига айлантириб бошқарилса,  ШМи давлатни катта холасинг айвонидай фохишахона айлантириворса ҳам бироб гинг дея олмайди.
Бу тизим ташқаридан уриш олиб келаман деб қурқитиб вазиятдан чиқиб кетмоқчи.
Вазият иллегаллаштирилган,  иқтисод  касод.
Легал холатга келтиринг, вазиятдан чиқиш чораси айтилади.
Иқтисод жиддий таназулда,  молявий кўлами;
 Банкларда нақд доллар 80-85% га этишмаяпти.
Банклар кредит беришни тўхтатишga бошлади.
Бюджет тақчиллиги 2024 йилнинг  олти ойида  32-41%
Узбекистон банк тизими Марказ Банк кафолати асосида  $, Эвро жалб қила олмаяпди. 
Хусусий банклар ахолиdan ва инвестерлар топиб    9-12% лик омонат жалб қилмоқда . Уни кредитга берса,  кредитchiлар фақат қасод булиши мумкин халос.
УзАвтосаноат  коррупция сабаб,  тўлиқ инқирозда.
 Халқаро конвеция асосида қабул қилинган қонун ратификация қилинган конвенциялар  ,  Хокимиятни тугатишга асос була олади.
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги деган соха бутунлай йуққа чиқди.
Монополя ташкил қилиш орқали "Артел"дан бошқа барча маиший техника ишлаб чиқарувчилар касод қилинди.
Тошкент шахар канализация тармоғини модернизация қилиш бохонасида berilgan 720 млн доллар бюджетi қаерда?
Бу пул хеч бир иш қилинмасдан ўғирланган.
 Масалани босди-босди қилиб туриш вақтини узатиш учун  Францияни Виола компаниясини олиб келишган.
ШМнинг куёвлари шу пайтгача  газ , электр, нефт , кўмир ўғрилаган. 
2017 йилдан бери қилинган бу угирликларни орқасини ёпиш учун электр энергияси газ нефт махсулотлари кўмир нархи 3-12 мартага оширишди.
2016 йилги холатдан доллар 400% га ошди пул эмиссияси 1200% га
Зелимхон Хайдаровнинг укаси узоқ йиллик бошқарувида қанча триллион сохта пул иқтисодга тиқилганни айтсин, вазиятдан чиқишларинг учун калитни берамиз.
ШМда давлатчилик режаси булмаган ва булмайди ҳам  қаерга қараб кетишмоқда ? 
Режаси йўқ тузим истаган вақтда , клиник ўлимга олиб келади.
Сардорман деб юриб, боши дорга сал қолган биттаси,  Саудия Арабистони орқали Тинч Окянинг нариги сохили билан алоқа қилмоқчи булиб юрибди.
Макка ва Мадинани сақлаб қолиш АлСауд хокимяти учун амонат булиб турибди.  Чукаётган динсотарлардан мадад кутган каллаварам, Узбекистондаги чақалоқлар улими учун тавба қилганинг билан,  жиноятдан қуртила олмайсан!
Муфтиядаги динсотарлар, бутларинга айтинглар!
Тавба қилиш хар кимнинг Аллох ва шахсияти уртасидаги ишдир.
У шахсларнинг дунёвий жиноятлари  гунох сифатига кирмайди.
Жиноятлар,  диндаги изохи булиб, булмаганлигига қараб эмас, аксил инсонийлигига қараб дунёвий қонунларга кура жазоланади.

Туркистон озодлиги ва иттифоқи тахлилий маркази.
15.06.2024

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...