среда, 31 мая 2023 г.

Эй ўзбекча “Озодлик” , ББС журналистлари

"Ўзбек муҳолифатини бор қиладиган хам йўқ қилиб кўрсатадиган ҳам биз"- деган сафсатага ишонишади. Аммо ҳар эҳтимолга қарши Пенсилваниядан ва Лондондан квартира-ю, виллалар олиб қўйишни унитишмайди. Деярли хаммаси Амрека ва Ангилия ватандоши. (хурматсизлик бўлмасин, фукороси - камбағали эмас).
Ўзбекистонда режим ўзгариб маътбуот эркинлиги бошланса бу радиолар кимга ҳам керак бўлади-ки.? Ўзбекистон сиёсий ва ижтимоий ҳаётида, халк зехниятида ўзгариш қиладиган восита албатта маътбуотдир. Аммо диктатурага қаршимиз деб муҳолифатнининг фикрларини қайчилашга ҳеч кимнинг ҳакки йўқ.
“Озодлик”да, ва ББСнинг , берган фикирларга асосланган ҳалқаро ташкилотлар балким баъзи кишиларга грант беришмас. Мен умримда бирон жойдан грант ёки моддий ёрдам олган эмасман. Бемалол этакларида нима бўлса тўкаверишсинлар. Булар ўзларини танқид килганларни дарров СНБ агентлигига чиқаришади. Ўзларида ва севган “лидер”ларида, мендаги жасорат бўлмаганидан кейин ҳамма нарсани ўз қаричлари билан ўлчашади.
1999 йил портлашларидан кейин меннинг ҳам учта укам қамалди. Битта укам сирли равишда оламдан ўтди. Ҳеч қачон бу воқеалар учун мен катта мухолиф одамман дейишимга асос бўлган эмас. Режим мендан қўрқмайди-ки оиламга истаган муомиласини килади деганман.
Бреюселда Ислом Каримов машинаси олдига рамзий табутини чиқардим. Буни биронта сиёсий партия ёки ташкилот номидан килмагандим. Дарров мени “ашаддий эркчи” килиб эълон килишди бочка-бочка сиёх ташиганлар. Қамоқдаги укаларимни эслашмаган, 103 ёшида вафот этган Бирликнинг ва Эрк Пратиясининг расмий аъзоси бобомнинг ўлимига таъзия билдирмаган муҳолифат, Каримовнинг рамзий табути Европа Иттифоки бош кароргохи олдидан кўтарилиб ТВ лар жонли эферда берилганидан кейин Сафар Бекжонни эслаб колишган эдилар.
Мен бирон марта ўз билганимдан қайтган одам эмасман. Талабалар шаҳарчасидаги икки-уч, йиллик сиёсий фаъолиятим (1988-1990 й) жараёнида у ердаги таъминотни қўл остидан мен бажартирдим. Ҳамма нарса талон билан бериладиган вақтда у ерда талабалик гувоҳномаси бўлганларга ҳамма нарса бериларди. Бу таъминот 1991 йилда тўхтади. Чунки мен у ерни тарк этдим ва бизнинг оиладан чиккан “Узбекбирлашув” ташкилотини бошқараётганлар қўл остидан бераяпган тамоноти тўхтатган эдилар. Талабалар шаҳарчасида исён бўлганига бирданига бўшаб қолган магазинлар сабаб бўлганини ҳамма билади. Нимага ёшлар ҳаракатини тарк килдим?...
Энг кейинги учрашувимизда Ислом Каримов олдида муҳолифатнинг ишонган вакилларидан бири Шавқиддин Жўраев очиқчасига ҳоинллик килди. Кабинетидан чиқар эканмиз Ислом Каримов менга: “ асилзодалигингиз хеч кимга нон-ош ва мансаб беролмаган экан яқинда битта ўзингиз қоласиз. Ё Шавкиддинга ўҳшаб мен тамонга ўтинг ёки давлатимдан йўқ бўлинг” деганди. Бу очик таҳдид эди.
Мен Туркияга кетдим ва олти ой қайтмадим.
Қайтганимда хам амаким Асадулло Урганжий (Амир Олимхоннинг куёви) билан кайтдим. Ислом Каримов мени сиёсатга қайтади деб ўйламади. Бухоро Амирлиги ворисларининг моддий ва ижтимоий муаммолари билан шуғулланади деб ўйлади. Ўша вақтдаги Адлия Вазири Муҳаммадбобир Маликовга айтиб коммисия туздирди. Мени ҳам коммисияга аъзо қилиш эвазига Эрк Пaратиясидан кетишга чакирди.
Мен ўз билганидан қолмайдиган одамман.
Биров хукум қилса тескарисини қиламан.
Пароканда бўлиб тарқаб бўлаёзган ташкилотга қайтдим.
Оқибатида кўп ўтмасдан қамалдим.
Келайлик шу бизнинг “бочка-бочка сиёҳ ташиган дўст”ларимизга. Журналистлар ҳаммани танийди аммо хеч кимга дўст эмас деганлари тўғри.
“Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистондан ажралиш ҳуқуқини конституцияга киритган фаол қамоқда ўлди.”
Оллониëзов Қорақалпоғистонни Ўзбекистондан ажратиш ғоясини тарғиб қилгани учун Ўзбекистон ҳукумати тарафидан ўлдирилган.
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Надежда Отаеванинг айтишича Алланиëзов қамоқда ўлган биринчи қорақалпоқ фаоли эмас.....
26.06.2014 . Озодлик радиоси ©
“Озодлик” радиоси Украинадаги вокеалардан хабарсизми?
Ўзбекистонда сепаратзм борлиги, биронта халкнинг иркий камситишларга карши чикканлигидан ўлдирилди деган ташвикот кимга керак?
Балким бу вокеа тўгридир, аммо бу оммавий равишда авж олганмиди?
Гарб дунёсига Каракаппокларни бошка бир ирк ва миллат деб танитиш кимга керак? Бу метод кимнинг планига кирганлиги хаммамизга Украина мисолида маълум булмадими?
Гарб эса Путиннг Имперял иштахасини кандай жиловласак экан деб авора бўлмокда.
Бу менинг сабрими тўлдирган хабар эди.
Атаевага келсак, мен бу аёл билан бир неча йил хамкорлик килдим. Бу орада менга бир неча жойдан, “-бу аёл хатто дадасининг Ўзбекистондан кочишига сабабчи бўлган. Буларнинг проблемалари режим билан эмас. Биз ва иктисодий ўртокларимизни чув туширди. Келажакда бир гап сўз бўлса биздан ўпкаламанг”- деган мактублар олдим. Мен 1980-90 йиллардан бери Ўзбекистоннинг “вор закон”ию, мафя акахонлари билан хам учрашганман. Ишнинг жиддияти катта шекилли менга чıкиб айтишаяпди дедим ва бу масалани астойдил ўргандим. Атаевлардан олинадиган миллионларни асосий кисми кайтарилган. Россиядаги хомийлари борлиги эътиборга олиниб ўзларига тегилмаган. Бу масалаларни нıмага ёзаяпман. Ўзбекистондаги коррупсия ва Швейцарядаги пул ювишга карши йиллардан бери фаолият курсатаяпган Uzdemfundsuisse ташкилоти баъзан Женевадаги мутахасислари тамонидан хужжатли баёнотлар чикаради. На “Озодлик” нада “ББС” кизикмайди. Гарб матбуоти мухокама килади. Аммо Атаева деган хотин нима ёзса дарров бош сахифадан берилади. Кечагина бу одамлар режимнинг бир парчаси эдилар.
Бочкадаги сиёхлар факат бизни шантаж килиш учун эканда. ?
Кискачаси, Эй ўзбекча “Озодлик” , ББС журналистлари 20-25 йиллик ҳамкорлигим даврида биронтангдан бир тийин олмадим.
Муттаҳамлик жойим йўқ!!!
Биламан сизларнинг кўпчилгингиз биз билан бирга Ўзбекистонга қайтиш орзусидан узоқ одамларларсизлар. Каримов ўлиб нетиб, режим ўзгариб маътбуот эркин бўлса мамлакатдан қочадиган ўн мингларча бойвачалар сизлар билан қўшни бўлишади. Сўзидан бошқа бойлиги бўлмаган бизлардай камбағаллардан қутуласизлар. Сизларга янги қўшнилар билан тотувлик тилайман.
Сафар Бекжон.
30.06.2014 .
Lausanne,
Swetzerland

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?  Англия бу Қироллик конституцион Монархия. Ўзбекистон Конститутцион унитар давлат....