пятница, 9 сентября 2022 г.

Инкилоб харакати жума маърузаси!

Инкилоб харакати жума маърузаси!


Куръонда аёллар хукуки яьни меьрос масаласи очик ойдин ёзилган. Узбекистонда  хозир бирор бир имом буни гапирмайди? 

Нима учун кизлар,  оталари мол мулкидан махрум килинмокда? 

Зеро мукаддас Куръони Каримда мерос угил кизга тенг килиб куйган? 

Куръонда аёллар учун алохида Нисо ( Аёллар ) сураси келган ва буни барча мусулмон эркак укиши шарт 

Мисол учун 7 оятини Шайх Абдурахмон ибн Наср Ас-Саадий  шундай тарифлаган:


"Эркаклер, ота-оналари ве ёки якин кариндошлари колдирган ва хотинларıнг ота-оналари ва энг якин кариндошлари колдирган оз ва ёки куп булсада хакикатдан хам мерос хукуклари бордир.  Бу олдиндан кабул килинган тагдирдир. 

[[Жахолат даврида араблар шу кадар такаббур ва юраксиз одамлар эдики, аёллар ва болалар каби заиф кишиларнинг меросидан махрум эдилар. Улар меросни факат кучли одамлар уртасида таксимлашди, чунки улар  жангларда катнашишлари, галабанинг асосий танимотчилари деб каралган. Бу уларнинг карорлари эди. Лекин рахмдил ва доно Раббимиз бандалари учун эркаклар ва аёллар, кучли ва заифлар учун бир хил буладиган Илохий конун урнатди. Аввалига Аллох одамларга юборилган амирларни батафсилрок тушунтиришга тайёрлаш учун вахийларини кенг тарифлаб берди. У кейинги оятларда батафсил тушунтиришларини юборди. Одамлар аллакачон уларни интиклик билан кутишган эди. Шу тарика улар бу Илохий конунларга нисбатан душманлик хис килмаганлар.  Бу эса жахилият даврининг жирканч одатларидан бири булган эркак ва аёлнинг Ота, Она ёки энг якин кариндошлари колдирган мероснинг маьлум бир улуши борлигини аста-секин кабул килдирди. Ушбу вахий хусусиятнинг умумий киритилишига мисолдир. Лекин бу улуш кабул килинган урф-одат ва одамларнинг хохиш-истакларига мувофик белгилаб куйилганми ёки Аллохнинг бирон хукми белгилаганми? 

Аллох бу саволга жавоб берган. Агар Аллохнинг иродаси булса, Имтихон куни буни савол-жавоби бор деди. Шуни таькидлаш керакки, (Нисо  сураси)  агар катта булса, мероснинг факат бир оз кисмини аёллар куп кисмини эркаклар олсин деган амир берилмаяпди. Микдор канчалигидан каътий назар аёлларга бир кисим ота-онадан мерол хаккини таминламокда."   

 Шайх Абдурахмон ибн Наср Ас-Саадийнинг "Нисо" сурасига берган изохи тугади.

 Нима учун муллалар масжидга эхсон килишни,  Исломда ракобат асосида тенг хукуклилик асосида  рахбар сайлашни Байъат дейилишини гапирмаяпди. Исломнинг илк йилларида Халифалар канчалик ракобат асосида сайланганлигини тарихчилар кузатиб туришган ва ёзишган-ку?

Ан-Нисо сураси 7-14 оятлари шархини бирор бир имом масжидда гапирадими? 

Байтул-мол мукаддас, садаклар, эхсонлар этимлар хакки ва Жума марузаларида хисоботи берилиши керак булган мухим масала.

Муминлар саволларига жавоб берилиши керак.


Ислом дунёсидаги деярли барча Жума марузалар,  Аллох ва кули уртасидаги ибодат ва мажбурятларга асосланмокда.

Аслида Жума куни давлат-хокимиятнинг бир хафталик хисоботи берилиши ва муминларнинг берган соликлари нималарга сарфланганлигини айтишлари керак.

Муминларнинг Хокимиятга нисбатан саволларига жавоблар берилиш керак. 

Муминларнинг Аллох билан урталаридаги такво-ибодатни шакли микдорига имом аралашмаслиги керак.

Зеро киёмат куни хар мумин факат ва факат узи имтихон килинади.

Ислом адолат динидир!

Аллохнинг адолати тамин килинмаган жойда Хокимият ёзиб берган Жума марузасини укиётган имом тути-кушдан фарки йукдир.




09.09.2022

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Инкилоб харакати жума маърузаси!

Инкилоб харакати жума маърузаси! Куръонда аёллар хукуки яьни меьрос масаласи очик ойдин ёзилган. Узбекистонда   хозир бирор бир имом буни га...