вторник, 28 декабря 2021 г.

Путинизм Узбекистонни уз багрига каттикрок босмокчи.

Путинизм Узбекистонни уз багрига каттикрок босмокчи.


Мирзиёевнинг Москва туристик саёхати хакида фикр билдирдим. Маьлумотлар окими кундалик марбуотдангина олиб устига уз тахминларимни кушиб макола ёзиш фолбинлик булади. Аммо шу пайтгача такрор-такрор айтган гапларим уз исботини топмокда. 

Узбекистон уз иктисодий-сиёсий таназзулига караб кетмокда. Бундан чикиб кетиш учун Гарбга якинлашиш эхтимоли кучайди.

 Россияни четлаб утадиган темир йул ва иссик денгизларга чикиш харакати бошланганлиги,

 Россия кгбисини провокатционларига учрамокда. 


 Узбекистон Гарб инвинтитцияуари киритиш ва заманивай техналогияларни олиш учун харкат бошлаган.

Мирзиёевнинг Москва саёхатидан  факат хом ашё сотиб олишга каратилган ва замонавий технологияларни камрамайдиган шартномалар имзоланди. Россияга карши амбарго Узбекистон оркали тешилади деб умид килишганди. Бу хам амалга ошмади.

Кискачаси Узбекистон киска муддатда 50-70 миллиард $ сармояга мухтож. Мирзиёев бу соф сармояни каердан булмасин топишга карорли.

10-15 йилдан кейин Узбекистон ахолиси сал кам 50 миллионга чикади.

Бу ахали Россия иктисодида  арзон ишчи кучи сифатида колиши керак. Кора базордаги мавкеидан чикмаслиги керак. Бу ишчи кучини расмийлаштириб тула макомга чикариш Россия маъфатларига тугри келмайди. Полша  билан Узбекистон ишчи кучи алмашиш хакида келишув килди. Гарб саводсиз ва тамбал Араб ва Африка кочкинларига кура Узбек ишчиси нисбатан замонавийрок. Технологияларга куникма кила оладиган,  демократядан маънафатдор инсонлар сифатида курмаслигини ташкил килиш бошланди. Узбеклар билан боглик фоэали провокатционлар давом етади. КГБ гарбда етарлича кадрга эга. 


Гарбни узбеклар билан куркитиш факат ва факат Россия манъфатлари учун керак.



Хар инсон уз феълига яраша, барча халклар уз ниятига яраша яшайди.

Омон булинглар.


Safar Bekjon

28.12.2021

ТУРК ТЎРАСИДА 33 ХУКУМ

ТУРК ТЎРАСИДА 33 ХУКУМ
1-Тенгри (яратувчи) Битта ..!
2- Ким Тенгридан барака топишни хоҳласа, бандасига ёлвормасин ...
3- Давлат, Хокон, Тенгри ...
4- Битта қинга иккита қилич кирмайди
Бир қиз, иккита эркакга берилмайди ва бир будун, иккита тўрага йўл қўйилмайди.
Тўра ноёб ...
Хукумлар кескин ва қонундир...
*** Кимки тўрага ишонмаса
*** У одам туркликдан чиқади.
5- Хеч ким Тўрадан устун эмас ... Бу бирлик ва бирлик учун ...
6- Чўпон сурувдан, оиладан, Xokoн жангидан сўралади ...
7- Хар бир аскар хотинига, отига ва пўсатига ғамхўрлик қилади ...
8- Хар турк фақатгина ота-онасига, боболарига эгилиб туриши мумкин.
9- Яқинларини қучоқлаб, қўшниларини сийлаши керак ...
10- Хар бир инсон ёлғон гапирмайди ...
11- Ким мулкни ўғирласа, шунча пул тўлайди, хисобни мол-мулки ёки ҳаёти билан сўрашга хақлари бор.
12- Хотинлар ёki болаларни зўрлаган киши, ўладирилади ...
13- Ким қаерда ишлашидан қатъи назар, хийла-найранг билан ишласа, дарҳол ҳисобни сўралади.
14- Урушдан қочган киши дўзахга жўнатилади
15- Агар душман омонлик тиласа, қилич урилмайди. Асирлар сизда қолишни хохлашса бошпана беринг
16- Исён чиқарганларнинг боши кесилади, даъвогарга хуқуқ берилади ...
17- Ҳеч ким ҳеч кимдан устун бўлмайди ...
Сизнинг на оқ танлигингиз, бошқа қора танли, сариқ танли ва қизил танлилардан устун эмас.
18- Сиз нафрат ва kibрдан йироқ бўласиз ...
19- Зулм қилганларга раҳм-шафқат кўрсатилмайди. Мазлумлар химояланадилар
20- Ожизлар, касалмандлар, болалар ва аёллар хақлари устундир
21- Қизингизни у хохламаган одамга бермайсиз. Совчи Хақон бўлса-да.
22- Турк, кераксиз деб дарахтларни кеса олмайди.. Сувни ифлослантирмайди.
23- Турк билмайдиган нарсасиni маслахат қилади. Билиб туриб билмагандай куринганга жазо берилади. Билганлар билан маслаҳатлашасиз.
24- Бугунги ишингизни эртага тарк этмайсиз ...
25- Камчиликларни кўрмай туриб, камчиликларни қидирмайсиз ...
26- Кучли бўлсангиз кечиринг, кучсиз бўлганингизда сабр қилинг ...
27- Ўтмишингиздаги хатоларни келажакга боғламанг
28- Қилган яхшиликларингизни унутинг. Сизга қилинганини унутманг ...
29- Ҳамма адолатли ишлайди ...
30- Нима қилсангиз ҳам, доим махкама қилишингизни ёдда тутинг.
31- Миллатингиз учун бегона бўлманг ... Яхши ипакка, чиройли сўзларга алданманг
32- Хокон адолатни юқори тутиши ва ТЎРА бўйича яшаши керак. Агар тўра йўқолса, давлат йўқолади. Агар давлат бўлмаса, халқ хизматкор бўлади ...
33- Эй туркнинг ўғуз жаноблари, эй миллатим, эшитинг!
"Агар мовий осмон қуламаса ва эр ёрилиб кетмаса, сизнинг ватанни ва ТЎРАНИ ким ҳам бузишга кучи этади..."
Силкининг ва ўзингизга келинг !!!
P.S
ТЎРА.-(Кўк турклар салтанатидаги илохий ва давлат қонунлари)
Қозоғистон ва Мўғилистон дашти қипчоқидаги тош китоблардаги ёзувлардан.

среда, 22 декабря 2021 г.

Ўзавтосаноатни табутга қўйдик......





Харакатланиш воситаси сифатидаги АВТОмобиллар, бойлик рамзига айланган Ўзбекистоним!


Инқилоб канали Сизлар учун энг оғриқли ва аламли соха, Узавтосаноатни фош қилмоқчи.

Кореа-Ўзбекистон, Даеwо автобиллларини ишлаб чиқараяпган Андижон заводини қурилганидан беги бу сохани кузатиб келмоқдамиз.

Кланлар ўртасидаги энг катта жанглар, бу сохага эгалик қилиш учун бўлмоқда.

Жанглардан бирида /Парпиевлар-Гулнора/ қурбон қилинганидан кейин биттаси бизга чиқиб соҳанинг ички тизимини фош қилиб берган эди.

Зафар Мажидов Узавтосаноат бутловчи қисмларини таъминотидан жавобгар одам бўлган.

-Мазкур шахс: "-ўлдирилишим мумкин", зудлик билан сиёсий бошпана олиб беринг деди.

-Тизимни фош қилиб, мухим хужжатлардан нусхалар беришни ваъда қилди.

-Мақсадига эришгач (London) Узавтосаноатни оғзаки фош қилди халос.

-Хужжатлардан нусхаларни сақлаганлиги учун келажакда, Лондондаги бойлиги билан қўшиб махкамага чиқарилади.

-Оғзаки, қуруқ гапларга ишониб мен бу сохани фош қилмадим. Ўзбекистон ичкарисидан ва ташқарисидан бир-бирини,тўлдириб тасдиқловчи, маълумотлар бугунга келиб йиғилди.


Демак Узавтосаъноатни фош қилишни бошлаймиз:

Соханинг "откатлари" умумий миқдорда:

300-500 миллион $ атрофида айланмоқда экан.

Асосий откатчи Россия тамони.

Парпиев+Иноятов & ўғиллари.

Қолганлари эса барча кланларнинг хизматидаги оилалар ...

Узавтосаноат:

2021 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб барча шартномаларни имзоламай келмоқда. Зотан монополист холатидаги давлатнинг ташкилоти автомобилларнинг сотилишидан манфатдор эмасми? Ўзбекистонда ҳаракат воситаларининг эшакдан бошқа барча турига 1996 йилдан бошлаб давлат монополияси эълон қилинган эди.

Бу монополия сиёсий, иқтисодий криздан кўпроқ норозилик ва миллий муъаммоларга сабабчиси бўлаётганликини Хокимият билмайдими?…

Билади.

Нега хал қилмаяпди?

Ўзбекистоннинг қўлида эмас автомонополияни ҳал қилиш.

Яна-ми, путинизм????

-Деганингизни эшитиб турибман.

Ха… афсуслар, бўлсинким шундай.

Аслида импорт (растоможка)ни, тақиқлаш методининг келиб чиқиши Туркиядир. Уларнинг тажрибаси кейинчалик Эрон ва Индонезия давлатларидаги "бир оила бир автомобил" шиори остидаги сиёсат эди. Натижа:

Туркия ўзи ижод қилган автомобил маркаси касод бўлди оқибат иномарка машиналарга маҳкум бўлди.

Эрон инқилобидан кейин автомобил саъноати миллийлаштирилиши ва Индонезиядаги холат эса, вақтинча ўз ахолисининг қўлидаги нақд $ ларни, автомобил сотилиши орқали йиғиб олишга имкон берди. 2015-2020 йиллар, оралиғида кўпгина давлатларда айланмадан ташқаридаги нақд $ кескин камайди. Ўзбекистонда эса бу масала ўта жиддийлигича қолмоқда. Украинага килинган аннекция ортидан Россия иқтисоди чукиши, 2016 йилги Туркиядаги 15 июль давлат тўнтаришига уринишлар нақд $ айланмасини камайтирган омиллардир.

Узавтомоторс эса доимий равшда муштарийдан олдиндан пулини олиб, кейин унга автомобил ишлаб чиқариб берадиган дунёдаги энг ғаддор ташкилотдир. Эндиликда бу ташкилот ғаддорликни давом эттира олмаслигини ва эски даврдаги каби откат ололмаслигини жуда кеч тушиниб этди.

Бу сохани тубанлаштириб силлиқина "суривормоқчи". 30 йиллик откатчилар.

Россия тамони.

Парпиев+Иноятов & ўғиллари.

Қолган барча, кланларнинг хизматидаги оилалар, четга қочиб чиқиб тўплаган"долясини" eб ётганларнинг барчасини мисли кўрилмаган жазолар кутаяпти.

1996 йилдан бери автомобил ишлаб чикараётган Ўзбекистонда бирорта автомобилнинг иккиламчи қабристони йўқ.

Демак 25 йил олдин ишлаб чиқарилган моделнинг парчалари 2021 йилдаги моделга уйғун. Бу ҳолат моделларнинг қанчалик эскирганликини кўрсатади. Ўзбекистондаги бугунги кунга келиб чиққан кризиснинг асл сабаби қаерда?

Яна-ми, путинистлар?

Афсус ва надоматлар бўлсин-ким, яъна Хокимият малайлигининг оқибати.

Маьлумки, Россияга эълон қилинган эмбаргодан аввал Русавтопром йилига 1-1.2 млн дона автомобил импорт қилган. Россия ўзига келаётган эмбаргони сезиб, ўзининг энг йирик авто заводини Рено -Ниссан иттифоқига сотди. Москвадаги эски АЗЛК ва Москвич заводларида ҳам Рено маркасидаги автомобилларни Лада брендида чиқаришни бошлади.

АҚШнинг Форд ширкати 2017 йили Соллерс холдинги билан бирга ташкил қилган заводини ёпди.

Эмбарго остидаги Россияавтопром Рено моделларини сотишни ташкил қилмаса ширкат чўкади.

Зотан эмбарголарнинг давом қилiши рус автомобил ишлаб чиқарувчилиги чўкиши занжир шаклида бошқа сохаларниям қўшиб ютиб кетди.

Россия ўз малайистонларидаги автопромларни чўктириш ва растоможка монополиясини ушлаб туриш оркали рус-ренога бозор топиб бермоқда.

Шавкат Мирзиёев тамонидан тантанали гавишда эълон қилинган Пеугеот ва Рено ишлаб чиқарамиз дегани Русавтопроминг Рус-Рено компанясидир. Қозоғистондаги Xюндаи заводи ҳам рус ширкатининг ўртоғи .

Узавтопром атрофидаги бу жараёнларга ва келжакга дастур қила олмади.

Парпиев-Иноятов & ўғилларининг сиёсий ҳамда иқтисодий маънфаатларига хизмат қилишни тўхтата олмайди.

Ўзбекистондаги 1,5-2 миллиард $ бозор нима учун факат руслар гуҳсати билан ишлаши керак?

Хатто Тожикистон ёки Қирғизистонга Ғарб аъукционларидан тўғридан-тўғри, сотиб олиб имкони берилган.

Ўзбекистон автомобил савдосида минтақанинг энг катта бозори.

Рақобатга ҳам имкони бор.

Табақаланиш ва автомобиллар хариди бойлик рамзи сифати ҳали бери тугамайпди. Демак Хукумат халқ қўлидаги айланмадан, ташқаридаги пулларни монолия орқали 24 йилдир қайтариб ололмади.

Растоможканинг 200% устамаси ҳам ишга ярамапди Инқилоб ислохатчилари, эса бу сохани ташки кучлар босими асосида ҳам хал қилиши мумкин.

Масалан;

"-GM холдингининг Ўзбекистондаги ишлаб чиқариши монополияга хизмат қилмоқда", деган айблов билан Конгрес текширувини талаб қилиши мумкин эди.

АҚШ конгресининг монополияларга қарши нафрати борлигини билмаган йўқдир.

Монополия конуни туфайли суроқ қилинса биринчи бўлиб зарарни Ўзбекистон давлати ва унинг амалдорлари кўради.

Бериладиган жазо пулларини офшорлардаги пуллардан ундирилишини билмаслик-ки, эса гумрохликдир. Ўзбекистон ахолисининг оддий транспорт воситаси деб қараладиган 4 ғилдирак учун қийналиб юрганликини АҚШ элчихонаси ва бошқа давлатларнинг элчихоналари кўриб турибди.

Муъаммонинг эчими.

Вазиятни тўғрилашнинг илк қарори:

Дунёнинг энг йирик 10 автомобил ишлаб чиқарадиган AUTO COMPANY Ўзбекистон бозорга киришга рухсат берилиши керак. Улар катта бозорга эга булиш учун жойида ишлаб чиқаришни ўйлайди. Логистика нархининг қимматлиги махаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга мажбурлайди.

« Тесла » компаниясининг энг оғир қисми батариялари. Литийдан батарияларни ишлаб чиқариш, дунёдаги энг арзон имконият биздадир .

Литий бизники, ишчи кучининг арзонлиги. Ўзбекистон бозорининг йиллик хажми 500 минг, янги автомобил атрофида бўлиши мумкин. Ахоли сотиб олишига имкониятнинг кўпайиши ва божларнинг камайиши ҳамманинг манфаати учундир. Чунки бозор талаби асосида ҳамма даромад олади. Порахўрлик орқали мамуриятни муттахам қилиб бостириб туриш имкони бўлмайди.

Давлат ва Миллат манфаъати, бизнинг Шавкат Мирзиёевга бўлган симпатиямиз, ёки антисимпатиямиз билан ўлчанмайди.

Автомобил божларидан 10% НДС туширсин.

Дунёнинг 10 та, йирик авто маркасига Ўзбекистон давлати ўз бозорини очсин.

Бу бизга нима беради?

Бу 100 лагча, миллард $ сармояга эга корпорацияларнинг тижорати банкачилик оркали бўлади. Банкачилик ривожланади. Савдо, кредит ва лизингларга асосланган бўлади. Ўнта авто нафақат автомобил олиб келади ва кредитлар олишни ташкил қилади, ўз банкаларини ҳам очишади.


Фақат, рус-рено.... менолардан узоқ туринглар.



Сафар Урганжий.


22.12.2021

понедельник, 6 декабря 2021 г.

Боймирза Ҳайитни: “Туркистон Русия билан Чин орасида”


Боймирза Ҳайитни: “Туркистон Русия билан Чин орасида” китобидан
Ўрусия билан Туркистон ўртасидаги қирқ икки йиллик
уруш (1853—1895)
( 4 Давоми )
Ўрусия билан Қўқон 1852 йилдан бери келиштириб бўлмас уруш ҳолатида эди.Шундай аснода ўрус стратегияси хонликнинг ички муаммолар билан бандлигидан фойдаланиб,Қўқонни босиб олишнинг пухта режасини ишлаб чиқишга улгурди Ўрус ҳарбий саркардалари 1860-64 йиллар мобайнида катта жанг кутилган жойларда турли йўллар билан уни маҳаллий тўқнашувларга айлантиришга уриндилар.Қўқон қўшини эса мудофаа усулини қўллади.1860 йил 2 октабр Қора Кастек ирмоғи бўйидаги Узун Оғочдаги жангдан сўнг тўқнашувлар ҳар икки томон учун ҳам юқори нуқтага чиқди.Ўрус аскарий бирликлари бошида Калпаковский ,Қўқон бирликлари бошида Қанот турарди.Қўқон томонидан жангда 5000 дан кўпроқ аскар қатнишиб,шулардан 1500 нафари шаҳид бўлди .Жанг жараёни ҳақида бир ўрус ҳарбий тарихчиси шундай ёзади:” Қўқонликлар жасорат ва матонат билан жанг қилдилар,кўп ҳолларда юзма юз жангга отилдилар”. Қўқонликлар ўрус тўпларининг оташи туфайли жангни ютқаздилар.Узун Оғочни ишғол этиш билан ўруслар Еттисув ўлкасидаги энг муҳим ҳарбий нуқтани қўлга киритдилар.Узун Оғоч жангидан бир оз аввал сентабрда ўруслар Тўқмоқ ва Пишпак қалъаларига ҳужум уюштирган эдилар.Бироқ жиддий бир натижага эриша олмай,гарнизонларини Вернийга чекинтиришга мажбур бўлгандилар. Шунинг учун зикр этилган қалъаларни ишғоли навбатдаги мақсад сифатида бироз орқага сурилди.Ўрус раҳбарияти ҳар бир жангдан олдин аввалроқ босиб олган ерлари билан алоқани таъминлашга катта эътибор берарди. Подшо 1 Николай 1851 йили Сибир ва Оренбург ҳарбий чизиқларини бирлаштиришга фармон берган эди. Бу топшириқ 1864 йилгача амалга оширилмади,чунки Оренбург чегара чизиғи жанубда
Орол қўли ва Сирдарёгача чўзилар эди. Шунинг учун ҳам бу икки ҳарбий чизиқни бир-бирига боғлаш мумкин эмасди. Бу икки чегара чизиғини боғлаш муаммоси анча чўзилиб кетди.Ўрус йўлбошчилари Авлиёота,Пишпак ва Туркистон каби шаҳарлар фатҳ этилмагунча 1851 йилда чиқарилган подшо фармонини бажара олмасликларини яхши билишарди. Оренбург бошвалиси Безак 1864 йилнинг 22 ноябрида Оренбург ва Сибирия ҳарбий чегара чизиқларини Тошенгтда туташтириш таклифи билан ҳарбий вазирликка мурожаат қилди. У ўз қарашини қуйидагича исботлади:”Тошкент Ўрусиянинг энг қулай ва муносиб чегараси бўлади.Қўқон хонлиги Тошкентга таҳдид солгудек бўлса,ўрус гарнизони Сирдарё ва Сибирия ҳарбий чегара чизиқларидан ёрдам ола билади.Тошкентни босиб олсак Сирдарёдаги бандаргоҳларимизни мустаҳкамланишини осонлаштиради ҳамда Сирдарё юқори оқимидаги ерларни босиб олишимизни тезлаштиради.Айниқса бизнинг қозоқлар(ўрус ҳокимияти остига олинган қозоқлар назарда тутилмоқда-муаллиф) билан Қўқон қозоқлари орасидаги тўқнашувларни бартараф этишимизга имкон беради. Бизнинг оладиган солиқларимиз ҳам кўпаяди. Туркистон шаҳри ишғол қилиниши билан унинг атрофидаги қалай конларига ҳам эга бўламиз.Бу металл бизда йўқлиги учун ҳам ниҳоятда зарурдир. Тошкент муҳим бир саноат шаҳри бўлиб,Бухоро,Хитой ва Ўрусиядан келган карвонлар учрашадиган ердир.Қўқон шаҳри бу ердан 150 верст узоқликда.Тошкентнинг забт этилиши фақат Қўқонни қўлга киритишимизнигина эмас,балки Бухородаги нуфузимизни оширишга ҳам ёрдам беради. Тошкентдан оладиган даромадларимиз Сирдарёдаги қалъаларимиз харажатларини,шубҳасиз, қоплайди.” Охирроғида Безак келтирган мана бу жумласи ҳам эътиборни тортади:” Тошкентни босиб олиш учун эса ҳар доим бир баҳона топса бўлади”. Бу “ниятлари” билан Безак салафи Катениннинг истилочилик сиёсатини давом эттирди.Катенин 1858 йилдаёқ Чўлоқ, Янгиқўрғон,Туркистон каби шаҳар ва қалъаларни истило қилишни таклиф қилган эди.
Ўрусларнинг раҳбарияти 1861 йилга қадар Туркистонни тўлиқ истило қилиш мавзусида турли шахслар ҳар хил фикр билдиргани боис бир тўхтамга кела олмади. 1861 йилда қўполлиги билан ном чиқарган Д.А. Милютин Ўрусиянинг аскарий вазири вазифасига келтирилди. Безак ўзига фикрдош бўлган дўстга эга бўлди. Айни пайтда --1861 йил февралида Дюгамели Сибирия бошвалиси бўлди.Дюгамели Қўқон хонлигини босиб олиш масаласида юқоридаги икки шахснинг рақиби эди. У Қўқон хонлигига сиёсий босим ўтказиш йўли билан мақсадга эришиш тарафдори бўлган.1861 йили август ойида генерал Игнатев ташқи ишлар вазирлиги Осиё бюросининг мудири этиб тайинланади. У ҳам Туркистонни қурол ишлатиб босиб олиш тарафдори эди.Энди уч кишилашиб(Милютин,Игнатев ва Безак) Туркистон хусусида ўз қарашларини қабул эттириш имконига эга бўлдилар.Туркистонни босиб олиш масаласи яна кўндаланг бўлиб қолди.
1862 йил 3 мартда Петербургда буюк княз Константин бошчилигида махсус комиссия Безакнинг 1861 йилги режасини муҳокама қилди. Унинг бу режаси қабул қилинди.Бунда фақат Тошкентни босиб олиш кейинга сурилди. 1852 йилнинг ёзида ўрус аскарий бирликлари Пишпакка бостириб бордилар,лекин Қўқон бирликлари томонидан орқага улоқтириб ташланди.Ўруслар Пишпакни фақат ўша йилнинг 24 октабрида ишғол қилишга муваффақ бўлишди.Бу ғанимат 1862 йилнинг энг зўр акцияси эди. 1853 йилда Ўрусия Полшадаги қўзғолон туфайли кучли таназзулни бошидан кечирди.Ўрус ҳукумати Англиянинг Полшани қўллаши Ўрусия билан Англия ўртасида уруш келиб чиқишига сабаб бўлади,деган хавотирда эди.Бу эҳтимолий урушни Ўрусия фойдасига ҳал қилиш учун Ўрус ҳукумати Англияга Шарқда тўқнашишни мақбул деб ҳисоблади.Амударё ҳавзаси ва хусусан Хива хонлигини истило қилиш яна биринчи планга чиқди.Қўқонни босиб олиш..ҳаракатлари вақтинча тўхтатилди.Полшадаги қўзғолон туфайли Англия ва Ўрусия орасида уруш чиқмади.Ўрусия Европада энди ўзини хавфсиз ҳис қила бошлади. Шу боис Қўқонни истило қилиш учун юриш қайтадан бошланди.Ўрус ҳукуматининг махсус бир комиссияси 1862 йил 26 февралида Сирдарё ва Сибирия ҳарбий чизиқларини боғлаш ҳақида қарор қабул қилди.Аммо бунинг учун ҳукуматда пул йўқ эди.Шунинг учун бу режа бироз қўлай вақтгача кечиктирилди.
1853 йил Оқмачит фожиасидан кейин Қўқон хонлигида саросима бошланган эди.Оқмачит қўлдан кетгач,Тошкент бегларбеги Муллабек(Қўқон хони Худоёрхоннинг биродари) босиб келаётган ўрусларга қарши тура олиш учун Қўқондан ёрдам сўраб чопар юборди.Ўзи эса кичик бир бирликка бош бўлиб ўрусларга зарба бериш ниятида Оқмачитга қараб йўл олди.Шу аснода биродарига яна бир элчи-чопар жўнатди.Худоёрхон биродарим Муллабек менга қарши исён кўтарди ,деб ўйлаб чопарни қатл қилдирди. Бегларбеги МУЛЛАБЕК Бухорога мурожаат қилишга мажбур бўлди.Худоёрхон Тошкентнинг ҳокимлигига Шодмонхўжани тайинлади Тошкентнинг бу янги ҳукмдори Оқмачитни озод қилиш учун ҳаракат қилиши керак эди. Оқмачитда Қўқон қуролли кучлари бошида турган Шодмонхўжа ўруслар томонидан у ердан улоқтириб ташланди.Шу боисдан у ва яна икки қўмондон Қўқонга чақиртирилиб,ўлимга маҳкум этилдилар,лекин улардан Шодмонхўжа афв этилди.1853 йилда Қўқон ҳукумати вазирларидан Қосим мингбоши саркардалигида Оқмачитга юриш қилинди.Бу юриш ҳам муваффақмятсизликка учраб орқага қайтилди.Оқмачитнинг қўлдан кетиши Қўқонни қаттиқ саросимага солди,чунки бу қалъа—шаҳар Ўрусияга нисбатан Қўқоннинг мустақиллиги рамзи моҳиятига эга эди.1857 йилда Авлиёотада хонликка қарши қозоқларнинг қўзғолони бўлиб ўтди. Ўша йили Қозондан Қўқонга нуфузли дин арбоби бўлмиш Рустамхон Хўжа келди. Бу зот Қўқонда хонга қарши суиқасд тайёрлади.Бироқ бу суиқасд режаси вазир Қосим мингбоши томонидан фош қилинди. Рустамхон Қоратегинга қочди ва у ерда Худоёрхонга қарши қўзғолон уюштирди. Қорасувда исёнчилар билан хон кучлари орасида жанглар бўлди.Бунда хон кучлари енгилди.Аммо Рустамхон Қўқон ҳокимиятини қўлга оладиган имкониятдан маҳрум бўлди.Чунки унинг қуролли кучлари ҳам Қўқон шаҳри учун бўлган жангда енгилди.
Қўқон ўрусларга қарши курашда қадам бақадам чекиниши,ва кўп ерларини бой бериши Қўқон аслзодаларини ташвишга солиб қўйди.Бундай норозилар бошида Тошкентнинг собиқ бегларбеги Муллабек турарди. Муллабек 1858 йилда акаси Худоёрхонни тахтдан тушириб,ўзи хон бўлиб тайинланди.(биз ўзбек тилига ўгирган туркча нусхада Мўллабек,Маллахан,Маллабек,Муллабек тарзида бир тарихий шахс номланган биз асос бўлган манбадаги шаклларни бирлаштириш йўлини тутдик-ўгирувчи). Муллабек ҳар иккиси ҳам фавқулодда истеъдодли қўмондон бўлган Қанотшоҳ ва Алимқул ёрдамида ўрусларнинг Тўқмоққа (1860 йил 26 август) ва Пишпакка (4 сентабр) ҳужумларини қайтаришга ҳаракат қиларди.Бунга қисман муваффақ бўлинди ҳам.Муллабек ўрусларга қарши мудофаа тадбирлари билан банд бўлган бир замонда тахтдан туширилиб Бухорога қочган Худоёрхон Бухоро амиридан мадад олиб Қўқон шаҳрига тажовуз қилдию бу сафар ҳам саросима ўзини намоён қилди.Муллабек ўз биродарининг бу ҳужумидан сўнг ҳокимият тизгинини қўлида ушлаб қола олмади. Кейинроқ ,яъни 1862 йилнинг 1 мартида ,Қўқонда Муллабекни қатл қилиш гуруҳи ташкиллаштирилди.Бу гуруҳга Алимқул,Хидирбек,Шодмонхўжа,Худойназар,Дўст Мухтор ва Матиброҳимлар кирди.Бу гуруҳ айни чоғда урушни сўнги нафар жангчи қолгунча давом эттириш учун ғайрат ҳам қўрсатди. Шоҳмурод хон қилиб кўтарилди,Шодмонхўжа бош вазир этиб тайинланди.Ушбу ҳодисалар жараёнидан фойдаланиб Худоёрхон Бухоро амирлигидан қайтиб,Тошкентни ишғол қилди ва ўзини қайтадан Қўқон хони деб эълон қилди.Шоҳмуродхон ўзи қўшинга бош бўлиб Тошкентга юриш бошлади.Лекин аскарлари орасида низо чиққанлиги боис бирон-бир жангсиз орқага қайтишга тўғри келди.Қўмондон Алимқул 2000 аскар билан Андижонга бориб,бу ерда Худоёрхонга қарши уруш ҳозирликларини кўра бошлади.Кейин Худоёрхон қўшинларини Асакада тор-мор қилиб,Наманган ва Марғилон шаҳарларини қўлга киритди.Худоёрхон 1859 йилнинг илк баҳорида Бухоро қўшини ёрдамида хонликнинг бош кенти Қўқонни ишғол қилди.Бухоро амири Музаффар Қўқонни Бухоронинг тасарруфида деб эълон қилди.У Худоёрхонни Тошкент ҳокими этиб тайинлади.Бу амалларнинг барчасини Алимқул тан олмади.У ўлдирилган Муллабекнинг Намангандаги 12 яшар ўғли Султон Саидни хон қилиб қўтарди.Алимқулнинг ўзи унинг бош вакили бўлиб олди ҳамда хоннинг ноиблигини ҳам зиммасига олди.Бу бутун ҳокимият Алимқул қўлига ўтганлигини англатарди.Айни чоғда Алимқул қобилиятли қўмондон эканлиги ҳам рост эди .
Хонликнинг ҳаёт мамотига ўруслар таҳдид солиб турган бир кезда Қўқон хонлиги юқори табақаларининг бундай фаросатсизлиги унинг мудофаа қобилиятига катта зарба берди.Хонликдаги ички низолар Ўрусия учун қозониладиган катта ғалабадан бир нишона эди.Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки,хонлар ҳам ,қўмондонлар ҳам тез-тез алмашиниб туришига ва уларнинг анча заифлигига қарамай,Ўрусия истилосига қарши курашнинг ҳеч бир кўринишида воз кечилмади.Лекин Ўрусиянинг истило ҳирсига нисбатан бу қаршилик анча ожиз,айни чоғда режасиз эди.Қўқоннинг мудофаа бош режаси умуман бўлган эмас Ўрусларда эса босиб олишнинг бир неча асрлик режаси мавжуд эди.Қўқоннинг аскарий саркардалари(суворийлар,пиёдалар, эскирган тўплар .юзма-юз жанга мўлжаллаб яқинда ташкил қилиниб сафарбар қилинган ҳарбий оломон) ўрта асрларча жанг методлари билан иш кўрди. Шунга қарамай ,хатто ўрус манбалари эътирофича ҳам, хон аскарлари катта жасорат билан жангга отланар эдилар.
Хонликда алғов-далғов бўлиб ётган бир паллада – чор ўруслари 1862 йил 23 декабрида Сўзоқ ,Авлиёота ,Чимкент ,Туркистон шаҳарларини босиб олиш режасини тузиб чиқишлари билан Қўқон хонлигига қарши уруш режасини амалга ошира бошлади.1863 йил мартида Оренбург разведка қароргоҳи қўмондони Черняевга Чўлоқдан то Туркистон шаҳригача бўлган майдондаги ҳаракатларни назоратга олиши ҳамда Орол кўли флотилияси қўмондони Бутаковга Сирдарё ҳавзасини тадқиқ қилиши ҳақида кўрсатмалар берилди.Полковник (албай) Лерхга Сибириядан Авлиёотагача бўлган йўлларни тадқиқ этиш,ҳарбий қурилиш юзбошиси Проценкога эса Норин бўйлаб Қошғаргача мавжуд бўлган йўлларни тадқиқ қилиш топшириқлари берилди.Ҳар бири ўзига топширилган тадқиқ жойларининг тавсифини ҳам бериши лозим эди. 1863 йилнинг охирига қадар тадқиқ ишлари тугалланди.Шундай қилиб ўрус ҳарбий қисмлари 1864 йил бошларида ҳаракатни бошлашга тайёр қилинди. Қўқон аскарий қисмлари ҳам Алимқул қўмондонлигида мудофаа тадбирларини кўрди. 1863 йилнинг охирида Тошкент бегларбеги Нурмуҳаммад Сўзоқ ,Авлиёота ва Чўлоққўрғон қалъа шаҳарларини тафтиш учун сафарга чиққан эди.Туркистон шаҳри ҳокими Мирзадавлат 2000 аскар тўплаб мудофаага ҳозирланди.Ўруслар ҳарбий режасига кўра Оқмачит билан Сўзоқ орасида алоқани таъминлаб туришда Туркистон(Ясси) шаҳри алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланарди.Бу шаҳар Сирдарё ҳавзаси,хусусан, Тошкент мудофааси юзасидан Қўқон давлати учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга эди.Босқинчи ўруслар ва ҳимояланувчи қўқонликлар 1864 йилда жуда бир кескин равишда юзма-юз келдилар.Ниҳоят, 1864 йилда ўрус ҳарбий бошлиқлари Ўрта Осиё чегарасида,қозоқ даштларида ҳарбий чизиқлардан ташкил топган қудратли разведка,қалъа ва мавзелар бунёд қилишга эришгандан сўнг 1864 йилда чор Россияси армияси асосий урушни бошлаб юборди.
Давоми бор
Доктор Боймирза Ҳайитни: “Туркистон Русия билан Чин орасида” китобидан
Туркчадан Бахтиёр Исабек ўзбекчалаштирган.
Матннинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этди.
Тошкент 15 декабр 2010 йил.

воскресенье, 5 декабря 2021 г.

Боймирза Ҳайитни: “Туркистон Русия билан Чин орасида”


Боймирза Ҳайитни:
“Туркистон Русия билан Чин орасида” китобидан
Ўрусия билан Туркистон ўртасидаги қирқ икки йиллик
уруш (1853—1895)
Ўрусия билан Қўқон хонлиги орасидаги уруш
Овруподаги уруш(Қирим уруши) ва 1834 йилдан 1859 йилга қадар Кавказда имом Шомилнинг олиб борган жасоратли жанглари ва яна ҳуррият,имон учун Доғистон(черкаслар) даги давомли қўзғолонга Русия қўшинлари жалб этилганлиги ўрусларнинг Туркистоннинг ичкарисига жадал қиришига бирмунча халақит берди
Ўрусия мудофаа ва ички ишлар вазирликлари вақтинча ҳозирлик кўриш чоралари билан қаноатланишга мажбур бўлди.Ўрусиядаги урушқоқ доиралар Туркистон ишғоли билан боғлиқ режалар устида қизғин тортишувлар олиб боришар ва фурсати булса овоза қилмай бир зафар қозониш иштиёқида эдилар.1856 йилда ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бюроси мудирлигига Егор Петрович Ковалевский келтирилди(12. Ўрус жуғрофия жамиятининг бошчиси П.П. Семёнов(Семёнов-Тяншанский)нинг Туркистон борасидаги илмий ишлари амалий ҳаракатлар учун қўл келди(13.
Ўрусия 1851 йилда Хитой билан тузган шартномасига кўра Хитойда савдо ишларини кенг йўлга қўйиш,Ғулжа ва Тарбағатайда консулликлар очиш ҳуқуқини қўлга киритди.Сўнгроқ ,1852 йилда ,генерал И.Ф. Бабков Или атрофини тўлиқ ишғол қилиш таклифини ўртага ташлади.Чунки 1852 йилги Ғулжа шартномаси”Ўрта Осиёнинг ичкариларига қадар илгарилашга имкон берарди”(14. Бу таклиф ва режалар орқага сурилган бўлса-да,рад этилмади.Княз А.И.Барятинский-Кавказ бошвалийси-1856 йил июлида подшо 11 Александрга Ҳазар денгизи билан Орол кўли оралиғида Уст Юртдан ўтадиган темир йўл қуришни таклиф этади.Ҳолбуки,Москав билан Петербург орасидаги илк темирйўл фақат 1851 йилдагина ишга тушган эди.Барятинский қурилажак бу темирйўл Ўрусиянинг савдо ишларини ва Марказий Осиёдаги сиёсий нуфузини оширишига ишонарди.Бу таклиф 1857 йил 27 январида ҳукуматнинг(ташқи ишлар вазирлиги,ҳарбий ва молия вазирликлари) фавқулодда бир йиғилишида муҳокама қилинди.Ташқи ишлар вазири Горчаков инглизлар аралашуви эҳтимолидан келиб чиқиб,Ҳазар денгизининг шарқи билан боғлиқ мавзуда бирон бир қарор қабул қилишда эҳтиёт бўлишга эътиборни тортди. Оренбург бошвалиси Перовский эса қозоқ туркларининг ўрусларга душман қисми қўзғалиши мумкин деб,темирйўл қурилишига розилик бермади. Шунинг учун ҳам бу режа чуқур таҳлил қилиниб,қабул қилинган қарорлардан мамнун бўлишди.Барятинский ушбу йўналишда фаолиятини давом эттириб,1858 йил 16 февралида ҳукуматдан фаол “Шарқ сиёсатига киришишларини” талаб этди.Бу Ўрусиянинг Шарқдаги сиёсатига ҳалокатли таъсир этибгина қолмай,Ўрусия империясининг сиёсий мустақиллигига ҳам кучли бир зарба бўларди. Шунинг учун ҳам подшо аскарий вазирликка “Ўрусия билан инглизлар ўртасида Ўрта Осиёда тўқнашувлар эҳтимоли ҳақида” ахборот тайёрлаш фармонини берди.Бу ахборотда эса Ҳиндистонни ишғол қилиш ниятидан воз кечиш,бироқ Туркистонни босиб олишни тезлаштириш лозимлиги уқтирилади.Бинобарин,ташқи ишлар,молия вазирликлари Ўрусиянинг сиёсий ва иқтисодий нуфузини ошириш ва Шарқ давлатлари билан бевосита мол айирбошлаш йўлларини излай бошладилар.Айнан ушбу фаолият(яъни тижорат-муаллиф) ўрус империяси ҳокимиятининг Ўрта Осиёга тўғридан тўғри суқилиб киришига замин ҳозирлади(15.
Айтилган тадориклардан ташқари ўрус ҳукумати Туркистонга илмий ва дипломатик ҳайъатлар жўнатиб турарди.1858-59 йилларда Н.В. Хаников(16. бошчилигидаги бир ҳайъат Хуросонда фаолият кўрсатди.Жуғрофлар,этнографлар,геологлар,зоологлар,тарихчи ва шарқшунослардан ташкил топган бу ҳайъатнинг мақсади аниқ эди.Булар юқорида зикр этилган мақсадларни амалга ошириш учун замин ҳозирлаши—“Шарқий Эрон,Афғонистон ва хусусан Ҳирот ҳақида кенг маълумот тўплаши даркор эди. Хулласи калом ,ҳайъатнинг бутун фаолиятининг ғояси юқоридаги мақсадларни амалга ошириш учун замин ҳозирлашга –Ўрусиянинг Марказий Осиёда ҳукмрон бўлишига замин тайёрлашга қаратилган эди.(17. 1858 йил 15 майдан 1859 йил декабрига қадар Хива ва Бухорога юборилган Игнатев бошчилигидаги ҳайъатга алоҳида аҳамият берилди. Бу ҳайъатда 83 субай(офицер),дипломатлар,шарқшунослар ва бошқа касбдаги кишилар қатнашди.Игнатевга берилган топшириқлар қуйидагилардан иборат эди: Ўрта Осиёнинг ҳозирги умумий ҳолати ҳақида маълумот тўплаш; Хива ва Бухоро ҳукуматларига таъсир ўтказиш,Хива ва Бухорода инглиз нуфузини бартараф этиш чораларини топиш.Бу “дипломатик” ҳайъат ўрус кемаларининг Амударёда қатновини таъмин этишга уриниб кўриши ҳам лозим эди.Ўрусиянинг ҳарбий вазирлиги юборилган дипломатик,сиёсий ва ҳарбий хабарлар мажмуаси билан яқиндан хабардор бўлганлиги аёндир.Шунинг учун Игнатев Бухоронинг Қўқонга қарши уруш очишга кўндириши ҳамда бунга эришган тақдирда Бухоро амирига Ўрусиянинг ҳимоясини ваъда қилиши керак эди.”Бундай ҳолда Бухоро Тошкентни ҳам босиб олади “ деган андиша билан ташқи ишлар вазирлиги бу фикрни рад этди. Бунинг ўрнига ҳарбий вазирлик Қўқон хонлиги билан Ўрусия урушида Бухоро амирлигининг ,жуда бўлмаганда,бетараф қолишининг таъминланишини талаб қилди.Бу ҳайъат Хива хонига совға келтириб,эвазига Амударё бўйлаб кемада юриш изнини олади.Игнатевнинг ёнида Оренбург валиси Катенининг Қўнғирот шаҳрида қўзғолон қўтарган ёвмуд туркманларининг сардори Отамуродга аталган мактуб бўлиб,унда агар Отамурод Хивага қарши яна қўзғолон кўтарса,унда уни қўллаб қувватлашга берилганди.Хива хони Саид Муҳаммадга бу мактубнинг мазмуни маълум бўлганлиги боис Игнатев ташрифи самимийлигидан шубҳаси бор эди.Хива хони 1859 йил 18 июлда Игнатевни қабул қилди ,аммо Ўрусияга ҳеч қандай товон тўламади.Ўруслар дастлаб Қўнғирот шаҳри ва теварагининг харитасини туздилар.Игнатевнинг соғ-саломат қайтишининг гарови тариқасида ўрус ҳукумати Оренбургдаги хивалик савдогарларни қўлга олиб турдилар.Ушбу ҳайъат(миссия) 1859 йил сентабрида Бухорога келди. 16 октабрда амир Насруллоҳ Игнатевни қабул қилди.Амир ўрусияликлар эркин савдо қилишига ва ўрусия кемалари Амударёда бемалол юришига ваъда берди.Бунга жавобан Игнатев,агар Бухоро Қўқонга қарши уруш очса,у вақтда Ўрусия Бухорони қўллаб қувватлаши ҳақида ваъда берди.Бу ҳайъат 1859 йил декабрида Оренбургга қайтди.Игнатев ўз ҳукуматига ҳар икки хонликнинг ҳарбий жиҳатидан заиф эканлигини билдирди.Мана шулар асосида ўрус ҳукумати бу хонликларга нисбатан дипломатия ўрнига қурол ишлатиш кераклигига ишонч ҳосил қилди.

Туркчадан Бахтиёр Исабек ўзбекчалаштирган.
Матннинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этди.
Тошкент 15 декабр 2010 йил.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...