вторник, 31 августа 2021 г.

Мустакиллик шахидлари хотирасига.


Мустакиллик шахидлари хотирасига.
Котил Каримовнинг малайлари кахрамонлик унвонларини куксига такишаркан, кандай виждон ва иймон билан бизнинг юзимизга карамокдалар?
Кандай шарфсизликдир?
Мустакилликга ашаддий душман булган одам Ислом Каримов 1990 йилдан бошлаб бу хакда гапирган, ёзган, митинглар килганларни катагон килдирганди. Буни уша даврда хамма биларди. Совет Иттифокини саклаб колиш учун охирги имконини хам ишлатганини билишарди. Бу хакикатларни билиб туриб, унинг хизматига кирган шарфсизлар!
Сиз хакийкий мустакиллик учун курашганларни катагон килинишини тамоша килдингиз!
Каримовни мустакиллик асосчиси, юрт отаси деб кукларга чикарган иймонсизлар!
Мустакиллик учун курашганларни камаб, улдириб сургун килаётган котилга хизмат килишдан чарчамадингиз. Энди улиги оркасидан яна сизлар мазлум ва у кунларни "кора кунлар" демокдасиз.
Ким учун кора кун эди?
Ёруг кун куёматда булади , шарфсиз юзингиз Яратганнинг олдида уртага чикади.
Ёки "додо"нингз каби динсиз, кофирмисизлар?
Нимага хакикатни айтмаяпсизлар?
Нега халкдан кечирим сурамаяпсизлар?
Улдирилган дустларимизни хотирасини хам катагон килмокдасизлар!
Хайриддин Султон, Сирожиддин Сайид ...... улдирилган, сургун килинган мустакиллик курашчиларини асарлари нимaга чоп килинмайди?
Уликдан, тирикдан куркмайсиз!
Хеч булмаса Аллохдан куркинг!
Додонгиз улди, икки пуллик булди, котиллиги уртага чикди. Сиз хам улсангиз фарзандларингиз юзига туфирадиган янги бир насл яратдик.
Биз хакикатларни миллионларга этказдик.
Сиз кабинетларингизда утириб, малайларингиз билан айшу-ишрат киларкансиз, биз хакикатларни тарих сахифаларига ёздик.
Сизнинг диктатор учун ёздирган сохта тарихингиз аллакачон хеч кимни кизиктирмай куйган.
Нафси хакалак отган фарзандлартингиз, сизни пул санайдиган машинага айлантирган.
Шарафсиз яшадингиз!
Шарафли киёмат имтихонига тайёрланинг.
Зеро, киёмат бурнингиз тагида.
Ойнага каранг!
Туфиринг утмишингизга, келажакда, киёматда юзимизга карай оладиган юзингиз колсин.
Мустакиллик куни барча шахид дустларимизни рихлари шод булсин.
Озодлик учун курашган ва дикторлик даврида камокхоналарда умрини утказган дустларимизга соглик-саломатлик тилайман.
Амин!


Сафар Бекжон,
Ёзувчи,
Xалкаро Ёзувчилар парламенти аъзоси.

Женева.
Швейтцаря.


31.08.2018.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви.

Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви. 24 октябрда бўладиган сайлов театри ижтимоий, сиёсий, иқтисодий фожеалар тўла 150 йиллик истело давр...