Шавкат Мирзиёевнинг геополитик тузоққа туширилиши.
Афғонистон кейинги 50 йилда бутун Ислом дунёсида радикалзимини пайдо қилиб, синаб кўриладиган майдонга айлантирилди.
Биринчи мақсадлари, Ғарбга қарши курашиши муҳтамал бўлган кучларнинг Афғонистонда жамланиши ва керакли пайтда йўқ қилинмоқда.
Россия Империясининг Балтиқ ва Қора денгизларини хохлаган миқдорда ишлата олмаслигидир.
Иккинчи мақсадлари Россияни Хинд окёнига чиқишни олдини олишликдир.
Бунинг олдини олиш учун эса Афғонистон мухим стратегик ўтиш манзили ва уни русларга беришмайди.
Чор Россияси, Совет империяси бу манзилга чиқа олмай тарқаб кетишди.
Ангилиянинг бойиб кетишига Хиндистонни босиб олиниши асосий омил бўлган.
Руслар Туркистонни босиб олди.
У eрдан (Turkistondsan) оладиган маҳсулотни дунё бозорига қаердан олиб чиқиш муаммо бўлиб қолмоқда.
Номига бўлса ҳам мустақил бўлган Ўзбекистоннинг Хинт окёнига чиқишини руслар ташқил қилмоқчи эканлиги, узоқни кўзлаган тузоқдир.
Покистон ўзининг 30% ҳудудларини назорат қила олмаган.
На солиқ ва нада давлатчиликнинг хуқуқий борлигини Паштунистонда таъмин қила олмаган.
Паштунларнинг автономия ва буюук Паштунистон қуришга бўлган харакати Покистонни парчалайди.
Паштун Толибонни шимолга, Туркистон тамонларга йўллантираётган ҳам Покистондир.
Бу курашда ота юртимиз Жануб Туркистонни бой берганмиз.
У жойларда бугунги кунда туркий ҳалқлар тилини бой беришди.
Хокимиятда хеч қандай роллари қолмади.
Ҳазора турклари она тилларини бутунлай йўқотишди.
Навоий, Байқоро ......бешиги Хирот шийилашди ва форслашди.
Ўзбекистон империялар қабристони бўлган Афғонистондан узоқ туриши керак.
Шимолий Афғонистондаги ўзбек ахолиси билан боғлиқ масалаларда тили қисқа бўлмаслиги керак.
Толибон харакати билан Россия махфий хизмати бошлиғи Патрушевнинг алоқаларини 03.05.2018 йилда ёзган мақолам орқали фош қилган эдим.
Бу алоқани Россия ташқи развекда генирали (хозир қочқинликда) икки ҳафта олдин тасдиқлади.
Тожикистон худудларида Имомали Рахмон рухсати билан ташкил қилинган "Толибон" тайёрлаш харбий базаси фош қилинди.
Бу харбий базанинг рахбари ва корденатлари хақидаги маълумотларни "Генерал СВР" сахифасидан топишингиз мумкин.
Россия тайёрлаган Толибонлар Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистоннинг афғон чегараси тамонидан туриб хужумлар уюширтирмоқда.
Бир хафта олдин Туркманистон тамонидан ичкарига киришди ва туркман аскарларидан 50тага яқинини, ўлдиришди.
Мақсад, Туркманистон Россия билан хеч қандай харбий алоқага эга эмаслиги учун жазолашдир.
Россия тамони такрор ва такрор Туркманистонга босиб қилаяпди.
Чегарани Россия берилишини, хамкорлик қилиш кераклигини талаб қилаяпди.
Туркманистон бунга рози бўлмай келмоқда.
Кейинги икки йилда 3 марта Туркманистон ичкарисида (Афғонистонга яқин жойларда) "намалум" толибонлар хужуми бўлди.
Жами юздан ортик туркман аскари ўлдирилди.
Минтақада бу провокационларга қарши туриши мумкин бўлган иккинчи куч Туркиядир.
Туркия, мавжуд Хокимият рахбарлари русларнинг малайлари эканлигини билади.
Бунга қарши тура оладиган куч изламоқда.
Тойиб Эрдўғон Ислом жабхасидан чиққан лидер.
У шу жабхага ишонади ва минтақадаги вазиятни издан чиқариб кейин руслардан бу минтақани тортиб олишни планлаган кўринади.
Бу борада амалий ишлар бошлатган.
Бу йўлдан бориб ғалаба қилиш мумкин эмаслигига ишонганимиз учун фош қиламиз.
Туркия ўз вақтида Афғонистондан Сурияга, Ўзбекистон исломий харакатини олиб келган эди.
Харакат рахбари Тохир Йўлдошнинг ўғли Абдуллох Йўлдош хозир хам Туркияга қайтиб келган.
Сурияда аскарларининг анчасини йўқотди.
Қолганлари Суриядан қайтиш рухсатини кутмоқда.
Бир қисми эса Туркия қамоқхоналарида.
Абдуллох Йўлдош қамоқдаги кучларини жиходга тайёрламоқда.
Туркманистонлик кўплаб собиқ харбийлар унга содиқлик эьлон килган. (биёт қилишган)
Туркиянинг Истамбул аэрепортида 2020 йили Доминик республикасидан транзит учиб келган иккита рус дипломатининг чамадонидан кокаин чиккан.
Дунё бўйлаб текширув остида бўлган бу дипломатларни Туркияда қамоққа олишган.
Қамоқда улар олдига Абдуллох Йўлдош киритилиб бир неча ой "обработка" қилинган.
Биттаси мусулмон бўлган.
Иккинчиси 20 йилга кесилади.
Балким у ҳам жиходчи бўлар.
Бунинг нимаси ёмон?
Бу хақда КГБ хабардор эмаслигига ишонмайман.
Тохирни ва одамларини ҳам руслар Тожикистондан Афғонистонга верталётлар билан ўтказиб қўйган эди.
Русларга бу топилмас имкондир.
Мавжуд Хокимиятларни фақат жиходчилар билан қўрқитиб туриш мумкин.
Рус армиясини очиқчасига олиб кириш учун қулай вазият тероризм бахонасидир.
Ҳам мавжуд диктатор малайларини, ҳамда халқаро майдонда харбий аралашувини лигитим қилади.
Туркия сиёсий рахбарлари хато қилишлари мумкин, лекин геополитик мухандислари хато қилмасликлари тилаб қоламан.
Сафар Урганжи.
21.07.2021
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.