суббота, 19 декабря 2020 г.

Видеодастурларда ривоятларни кироат қилиш тахликаси.

Видеодастурларда ривоятларни кироат қилиш тахликаси.
Ўтмишни муқаддаслаштириш, Халифалик, мўминлар кўнглини туйғулар орқали эгаллаш Ражап Эрдоғаннинг салохияти.
Давлатдаги халқ бошқарувини бекор қилишни яна ўша халқ қўли билан амалга оширган ҳам, Эрдоған бўлади.
Ўзини Хокимиятга олиб келган Фето (клан)ни  рақиб тамонга ўтказиб халқдан 1 миллион 200 мингини душман эълон қилган ҳам ўша Эрдоған бўлади.
Туркия давлатчилик стратегяси амалга оширган ишларни хусусий қобилятим деган ҳам, шу одамдир.
Хуллас бу одам араб дунёсини бирлаштирувчи Умматчиликдан хайдалиб, Турончиликга эврилган шу кунларда биз ўзбекларга нафи тегадими?
Асло!
Турк дунёси Эрдоғанчиликдан эхтиёт бўлиши керак.
 Туркия Жумхуряти қурилишига асос бўлган халқ бошқаруви тузимига асосланган стратегя билан хамкорлик қилиши керак.
Бу гапларни хар доим дастурларимда гапириб келмоқдаман.
Халқимиз ва Туркиядаги бир миллионга яқин муҳожир ишчимиз мени эшитишни хохламади.
Туйғуларига махлиё бўлиб ривоят тинглади.
Бугун бу инсонлар севдиклари, Эрдоғаннинг тахликаси остидалар.
Хаётларида бирон марта кўришмаган фето кланига аъзоликда айбланишмоқдалар.
Ислом дунёсида мўминларимиз ўз туйғларига Султонлар cайлашади.
Диктаторларнинг айbдори нўмалум танқидларига жон қулоғи билан "қарсак чалишади".
Бошларига фалокат тушса демократя, инсон хуқуқлари, халқ хокимияти.... керак бўлади.
Менинг қироатим йўқ. 
Инсонлар туйғуларига қарата хитоб қила олмайман.
Шуни айтишим мукин-ки, ўзбекистондаги унча-мунча ойдин кироатчилардан кўпроқ илимга, билимга, маълумотга эгаман.
Аллох йўлдан урмасин!
Бу салохиятимни сиёсий мақсадда фойдаланмадим.
Бу ёғига Аллох карим!



Сафар Урганжи.
19.12.2020.

четверг, 10 декабря 2020 г.

Узбекистон халкини алдаш



Узбекистон халкини алдаш Юртбоши оиласи учун шарафли иш булиб колмокда. Хатто даромад килиш хам мухим эмас! Асосийси узбекни алдаш, журналистлар оркали миясини ювиш Юртбоши оиласи учун эрмак, кунгил хушлик килиш воситасига айланган. Лола Каримова-Тиллаева Швейдцариянинг Женава шахридаги вилласини кредитга олганлигини 2010 йилдан бошлаб маътбуот оркали ривоят килиб келмокда. Биронта журналист Лола Каримованинг зурга амал, такал килиб кредитга олдик деган вилласини кургани келмади. Женавадаги уй жой олди сотдиси билан шугулланадиган ташкилотларнинг бирортасидан мутахасис билан богланиб бу хакда маьлумот сурмади. Кредитга олдик деган вилла Узбек халкининг 41 миллиаон $ пахта даромадига тенг эканлигини айта олишмади. ( COMPROMIS DE VENTE D'UNE MAISON D'HABITATION ENTRE LES SOUSSIGNÉS A. "Le Vendeur": Andrey Rosenfeld , Chemen de vert 14. Vandoeuvres. Geneve. Suisse. B. "L'Acquéreur": Tillaev Temur, Karimova Lola Tillaeva........ 41,000000 CHF......) 1миллион 700 минг$ кредитга олдик дейиш оркали халк устидан кулиш, машара килиш максади кузланганлигини яширишди. Лола Каримова Тиллаева нима деса тугри. Лекин мухолиф бир инсонинг гаплари бизнинг жрналистлар учун ахамиятли эмас. Нимага? ... Максад Узбекистонда мухолиф кучлар йук дейиш учун. Мухолифлар бирон нарсани эплай олмайдиган "лафашанг" одамлар деб курсатишни Озодлик, ББСга ким топширган? Мухолиф инсонлар килган ишларини бошка ташкилотлар килаяпди деб курсатишдан максади кимга керак? Шахсий адоватлари юзидан кишиларни ёмон отликга чикариш-чи? Гарб демократик тамойилларини ёйиш учун АКШ, Ангиля халкларининг соликларини диктатураларнинг алтернативаси йук деб курсатиш юкоринг топширигими? Лола Каримова Тиллаеванинг Узбекистон иктисодини талон килаётганликини, барча Гарб мутахасислари айтиб келмокда. Швейдцарияда оддий уй хизматчисининг маоши 4500$ кам булмаслиги керак. Видеомарказли 24/24 соатлик каровуллик хизмати энг арзон ширкат 10000$ атрофида. Лола Каримова Тиллаевларнинг адвокатлари миллионерга айланишганликини хужжатлар билан фош килгандик. Каримовалар оиласини Швайдцария яшамаяпганликига 5-6 йил булган. Лекин узлари яшамаяпган жойга шунча харажат сарфланиши узбек халкининг устидан кулиш емасми?... Темур Тиллаевга: хотиннининг этаги остига яширинмасдан даромадинг, каммодингни тезрок эълон кил!!! Токи терговчига кунинг колмасин. Аммо хотиннинг тергови тагида ётиб юргмаган булсанг бу бошка гап((((( Сафар Бекжон. Uzdemfundsuisse раиси. 02.09.2017

среда, 9 декабря 2020 г.

Kim Turkdir, kim Ajam. Millatsizlar Iymonsizdir naslsiz bekafan.


Pastdagi ilovada ikkita sher berilmokda. Ikkta sher ham Turklik hakida. Turkiston Turkligi hakida.
Ota-bobolarimiz 1917 yilda kolga kiritilgan Turkiston mustakillik madhiyasida uzlarini Turk deb atamokdalar. Usha paytdagi milliy shoirlarning barchasida turklik hakida asarlar yozganlar. U paytlarda Turkiy davlati yok edi. Osmonli Davlati Oliy deyilgan halifalik bor edi. Fakat 1920 yillardan keyin Mustafo Kamol davlat nomini Turkiston, Turkmanya, Turkiya deb nomlanishi hakida Oliy majlisda tortishuvlar kilgan. Turkiya jumhuryati nomi va tuzumu 1923 yilda kabul kilingan. Turkiyadagi Turkchilik harakaning eng mashhur kishilari asli Turkistonlik Turklar edilar. Ziyo Kokalp asli Buhorolik turk edi.
Kiskachasi bugungi Ozbeklar bor yogi 100 yil oldin millatimiz, irkimiz va vatanimiz turk edi demokdalar.
Bir necha yil oldin "Men Turkman magar olsam onam yiglar" deb boshlanadigan sher yozgandim.
Kancha dashnom va malomat eshitdim. Uzbekiston rasmiylari Jeneva mahkamasiga, Safar Bekjon asli turk ekan. U ozbeklarni nomidan gapira olmaydi degan sharmandali "ayblov" junatishgan.
Turklik barcha millit, irk.... ustun bir falsafa va davlatchilik takomilidir.
Yashasin Turkiston, Turon va Turkchilik!


XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX
CHO‘LPON



OZOD TURK BAYRAMI
Ko‘z oching, boqing har yon!
Qardoshlar, qanday zamon!
Shodlikka to‘ldi jahon!
Fido bu kunlarga jon!
Naqorat:
Turkistonlik — shonimiz, Turonlik — unvonimiz,
Vatan — bizning jonimiz, fido o‘lsun qonimiz!
Bizlar temir jonlimiz!
Shavkatlimiz, shonlimiz!
Nomusli, vijdonlimiz!
Qaynagan turk qonlimiz!
Naqorat
Bo‘ldi kenglik, zo‘rlik yo‘q,
Berildi bizga huquq!
Taraqqiyga yo‘l ochuq!
Jaholatga yo‘l yonuq!
Naqorat
Muxtoriyat olindi,
Ishlar yo‘lga solindi,
Milliy marshlar cholindi,
Dushman o‘rtansun endi!
Naqorat
Shodlik, xursandlik chog‘lar,
Ketsun yurakdan dog‘lar,
Vatan bog‘indan zog‘lar!
Selkullasun bayrog‘lar!
Naqorat
Hurriyat — bayrog‘imiz,
Adolat — o‘rtog‘imiz,
Xursand bo‘lgan chog‘imiz
Mevalansun bog‘imiz!
Naqorat
Turk beshigi — Turkiston!
Yeri oltun, tog‘lari kon!
Bolalarn qahramon!
Vatan uchun berur jon.
Naqorat
Turkistonlik — shonimiz, turonlik — unvonimiz,
Vatan — bizning jonimiz, fido o‘lsun qonimiz!


1917 yil.


XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX


Ben Türküm, olursem anam ağlar,
Canimdan bir parça, balam ağlar.
Kimisin gozu ağlar, kimisig kalbi,
Toy verir biri, başkasi kina bağlar.

Ben Türküm, yaşasam-yaşamsam,
Korkidan titrayib, hainu-lain ağlar.
Tagriya elçi, irkim Adam soyindan,
Geldim ağladim, getersem dağlar ağlar.

Türkistan bozkirim, bozbori anam,
Türandir mehrabim, kiliçim kalem.
Tagridan başkaya ağlab, yalvarmam,
Kimleri ağlatcağim, goracek alem!


Sefer Bekcan

Халқ озодлиги кўнгилли кучлари

Халқ озодлиги кўнгилли кучлари
Интернет воситаларини билмайдиган инсонлар тинч йўллардан Хокимиятни протесто қилиб оммавий юришлар қилмоқда.
Президент саройи, вилоят ҳабарлик идоралари олдига оддий йигилиш эмас, оммавий юриш орқали боришмоқда.
Хозир сиёсий талаблар қуйишмаяпди. Агар халқ бошига тушаётган ташвишларнинг ечимлари зудлик билан хал қилинмаса , сиёсий талаблар бошланиши аниқ. Куч ишлатар тизимлари халқ билан осойишта муомила қилмаса исён чиқиши мумкин. Балким осонгина ҳал қилиниши мумкин бўлган масала халқ нафратини баттар оширар?!.
Хулоса!
30 йиллик талонга асосланган тузим инқирозга юз тутди.
Барча сохаларда қилинаяпган "сохта ислохат"лар, давлатни чўкиш нуқтасига олиб келди.
Хокимият фақат ва фақат куч ва моддиятга асосланмоқда.
Бошқарув системаси манавиятсизликга юз тутган.
Хокимат номидан қилинаяпган ҳар қандай халокатли натижа, давлатга ишончни йўқолишига олиб келмоқда.
Биз давлатни халокатга етаклаётган Хукумат истеъфосини талаб қиламиз.
ПАРЛАМЕНТ БОШҚАРУВИГА АСОСЛАНГАН янги бир тузимга ўтиш жараёни бошлатилишини талаб қиламиз.
Мавжуд сиёсий партиялар зудлик билан бу масалада ўз тарафларини билдирсин.
Халқ, келажакда кимларнинг, кимга хизмат қилишга давом қилмоқчи эканлигини билишга хақлидир.
Халқ 130 йил мустамлака ва 30 йилдан бери ички истеъло билан яшамоқда.
"Халқ озодлиги кўнгилли кучлари" фақат ва фақат тинч йўллардан мавжуд Хокимиятнинг тўла истеъфосини талаб қила бошлайди.
Хар бир Ўзбекистон ватандошига!
Ўзингизни келажакда озод ва хур кўрмоқчи бўлсангиз рўйхати тузилмайдиган, биноси, рахбари, рухсатномаси сўралмайдиган манфур режимга мурожат қилинмайдиган кўнгилли бўлинг.
Кўнгилиликнинг хеч қандай мажбурияти йўқ!
Хатто бу ишингизни энг яқин одамингизга ҳам айтманг!
Бу биз учун асоссий масаладир.
Чунки 30 миллион инсон:
Бир минтақада,
Бир мамлакатда,
Бир қишлоқда,
Бир махаллада
Ва бир оилада факат ўзигина билган холда кўнгилли бўлса, Аллох буни кўради.
Золимларни хар доим кучли, манфур, қотил... кўриб ўзига чумоличалик қиймат беролмаган инсонларга, халқга умматга Аллох нега ёрдам берсин-ки?
Узингиз-узингизга, калбингиздан ишонинг.
Курашётган инсонларни кўрсангиз, умидсизлик билан қараманг!
Хеч бўлмаса қалбингиздан бўлса-да, ўша инсон ва инсонларнинг ғалаба қилишига ишонинг!!!
Хаммамиз бирлашсак золимларни енгамиз деб ишонг!!!
Аллох буни кўргувчидир.
Аллох билгучидир. Балким савоб оларсиз.
Хақ Хукук Адолат Ва фаравон хаёт учун кураш йўли нафсингиз ва иймонгиз орасидаги масофадир!
Бугунингиз ва келажагингиз учун курашинг.
Келажакда Тошкент майдонларини тўлдириб йўлга чиқадиганлар Сизлардан фақат шуни илтимос қилмоқда.
Қолганига Aллох карим!
Сафар Урганжи.
04.12.2020.

Халқ ишончи, Сардобадан кейин харобага айланди ва оқиб кетди.

Халқ ишончи, Сардобадан кейин харобага айланди ва оқиб кетди.


Ассалому Алайкум!

Мени гапларим, мақолага ҳам, танқидга ҳам ўхшамасада, фикрларимни, тушунганларимни ёзиб бормоқдаман.
Сардоба воқеалари жуда кўп ҳали мухокама бўлади, лекин натижага эришадиган гаплар, ишлар кўрмаётганимдан хафаман. Шунча блогер, шунча журналистлар ўзларининг информаторлари орқали олган маълумотлари шунчалик камми ёки улар Ўзбекистоннинг рахбарлари, тизимни қандай ишлашини яхши тушунишгани йўқми, деб ўйлаб қолдим.
Сардобада катта ўғирлик, жиноят бўлган ва бу жиноят очилмади.
Сангинов бир оддий қурилиш тизимига бирикиб кетиб, шу тизимнинг ўйинларида қўшилиб ўйнаётган бир одам. Лекин унинг тизими қандай ишлашини чунтиришим орқали қолган қурилишлар қандай ташкил қилиниши тушуниб олса ҳам бўлади.
Биринчи катта бир лойиҳа ишлаб чиқилади, чет элдан экспертлар жалб қилиниб, катта пул сарфланиб лойиха пиширилади. Халқаро стандартларга жавоб берадиган Лойихага, хар хил молиявий донорлардан пуллар, кредитлар жалб қилинади. Пул топилиб, катта, кўзга кўринган қурувчи танланади. Бу қурувчига қўшимча пудратчилар жалб қилиниб, иш бошланади. Қурилиш жараёнида, хар хил бошлиқлар келиб қўлдан келганча камчилик топиб ўз улушини ундуришга тушишади. Қандай кўринишдаги қурувчи, ташкилот бўлишидан қаттий назар, камида бир пиёла чойини ичади. Қурилиш жараёнида, бирор кўрсаткич нархи ошиши натижасида, қурилиш сметаси режаси ўзгариб кетади. Кейин қайта ўзимизнинг лойихачилар, экспертлар чақиртирилиб, шу – шу сабаблар туфайли нархлар ошиб, графикдан чиқиб кетишганини, лойихани сметани ўзгартириш кераклигини чунтиришади. Палончи, фалончи Рахбарлардан гап эшитаётганини ва калтакнинг бир учи уларга хам бориб етишини уқтириб, Лойиха нархи оширилади, сифати эса тушурилади. Бундай холат бир неча бор такрорланиши мумкин! Натижада сифатсиз қурилган Иншоат қабул қиламиз, халқимизнинг бўйнига катта пулни иламиз.
Сув омбори ҳолатида, Тошларни ташиш нархи, трамбовка қилиш нархларини хисоблаб чиқилса, у ерда сарфланган Солярканинг ўзида, миллиардлаб пуллар ўзлаштирилганлигини кўрамиз. Сангиновда соляркага (ёқилғига), мошинларга, лойихага, юк ташишга, озиқ овқатга ва бошқа мухим бўлимларда, фақат ўзининг одамлари жавоб беради. Ҳаммаси Сариосиёдан чиқган ва ўзаро тожикчада гаплашишади, бегоналарни тезда сиқиб чиқаришади. Хатто у Президентнинг қариндоши бўлса ҳам.
Мисол учун Салярка ёқилғисини олайлик. Сув омборидаСангиновга тегишли 1000га яқин, балким ундан ортиқ техника ишлаган. Самосвал мошинлари бир сменада 300-400 километр юради, 2-3 сменада ишлаган даврлари ҳам бўлган. Ўртача 300 километр юради десак, хар бир мошинанинг 100 километрига 2-3 литр ортиқча солярка ўзлаштирса, списания қилса, қуйдаги рақамлар келиб чиқади: 2 (литр) * 3 (хар 100 километрга) * 5000 сўм (ўша даврда 1 литр солярканинг кўчадаги нархи 5000 сўм ва жуда танқис эди. Улар соляркани Россиядан 2000-2500 дан олиб кирарди.) = 30 000 / 3500 (Долларнинг кўчадаги курси, ўртача) * 1000 (техника) =8571 Доллар бир кунга. Буни ўртача 25 кунга кўпайтирсак 214 286 доллар, бир йилда 2 571 429 доллар, 4 йилда 10 285 714 доллар нақд пул келиб чиқади.
Бу хисоб китоблар бир йўналишнинг минимал хисоблаб чиқилгандаги рақамлари. Бу жаноблар, Сардоба сув омборини махсус техникалар билан транбовкалаш, қотириш ўрнига, самосваллари билан устидан юриб қотиришган. Биринчи босқичда, тошлар булдозерлар оқали ёйиб чиқиб, юк ортилмаган самосваллар билан устидан юриб чиқишган, кейин устидан сув сепиб, тош ортилган самосваллар билан юриб тошларни устма уст қотириб боришган. Хатто йўл қурилишида ҳам, махсус бир неча тонна кучга эга бўлган преслагич билан тошларни бир неча қатламлар қилиб ерга уриб, преслаб кейин асфалт ётқизишади. Булар эса мошинларда ғирилатиб у ердан бу ерга бориб келиб катта бир лойихани амалга оширишди.
Бундай ишни ташкил қилиш натижасида Соляркани (ёқилғини) роса ишлатишган бўлса, ажаб эмас.
Шулардан чуниш мумкинки, лойиха бошида жуда пухта ўйланган ва барча талабларга жавоб берадиган бўлган. Кейинги босқичларда, пулни ўмариш натижасида лойиха ўзгариб, сифати тушиб борган. Айнан Сардобада ишлаган, Сангинов корхоналарининг иш сифатига яна бир мисол, Сирдарё вилоятидаги Гулистон каналининг бетонланишининг қурилишида ҳам кузатсак бўлади. Лойиха бошланганда, 4 километр катта канал ичи билан бетонланиши керак эди. Лекин, қурилиш жараёнида айнан шахар марказидан ўтадиган 3 километр қисми, каналнинг таги, доимий сувда турадиган, кўринмайдиган қисми бетонланмади. Сурхандарёдаги канал бетонланганда ҳам, бир йилга бормай селда бетонлари кўчиб кетганлигини текшириб, ўрганишимиз мумкин. Энди бу машхур корхоналар Жиззахда, Сардобадаги сув омборига ўхшаш лойиха, Чорвоқ сув омборининг юқори қисмида, янги сув омбори, Қорақалпоғистонда сув омборлари ва Республика бўйлаб бошқа бир неча лойихаларни амалга ошириш билан, қаттиқ шуғулланишда, давом этишмоқда!!!
Яна қанча сув тошқинлари, яна нечта хонадонни хона вайрон қилишини вақт кўрсатади. Умид қиламанки, буларга қарши куч, халқ, яқин кунларда бирлашиб, тумшуғининг тагидан чиқиб келади.
Қурилиш - оғир, ачинарли мавзу бўлиб қолди!
Сирдарё вилоятининг Сардобада, Гулистон шаҳрида қурилаётган уйларни кўриб йиғлагинг келади. Хеч нарсадан хабари йўқ, қурилишни чунмайдиган, одамларни янги домларда бахтли, хурсанд яшаётганини кўриб, Халокат, офат яқинлигидан қўрқиб, сесканиб кетасан.
Совет даврида, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 4 қаватли уйлар қурилган, 1-2 та 5 қаватли уйлар қуришган. Сабаби, ер шўр ва сувга яқин регион. Ерини ковласа, 1-2 метрдан кейин зах тупроқ, сув чиқади. Кўп жойларда, тўпланиб қолган сув, ойлаб сингиб кетмайди. Сардобада домлар тушган жой эса, энг паст, чуқур қисмлардан бири. У ерда менинг тушунишим бўйича мутлоқа баланд бино қуриб бўлмайди. Унинг устига, жуда қисқа муддат ичида!
Дом қурилишида биринчи катлаван қазилади, иложи борича асфалт қиладиган мошин ёки махсус техника орқали бу чуқурлик текисланиб, преслангандан кейин, подушка бетон қуйилиб дом қурилишига асос бўлади. Шундай бир дом қурилишида, чуқурда ишлаётган асфалт мошин тупроқга ботиб кетган. Тезда уни тортиб олиб чиқишган ва устидан зудлик билан бетонлаб, дом кўтариб юборишган. Бундай палапартишлик ва жуда қўрқинчли камчиликларни, деярли барча қурилиш майдонларида кузатишимиз мумкин. Республикамизда қурилаётган қўп қаватли уйларнинг деярли 99%, қурилиш талабларига жавоб бера олмайди. Хокимлар қурилишни мутлоқо чунмайдиган тадбиркорга, дом қуриш учун ерни сотмоқда. Қурилиш бошланганидан хокимнинг қурилиш бўйича муовини ва унинг одамлари, прокуратуранинг қурилишни назорат қилиш бўлимидан одам, ГАСН ва бошқа иложини қилган ташкилотлар бориб қурувчини талайди. Вақтига улгурмаётганлиги, кўп чанг чиқиб ахолидан шикоят тушаётганлиги, мусорлар йиғилиб қолганлиги, қурилиш моллари сифати, бетонни лабараториядан ўтказиш кераклиги ва шунга ўхшаш бахоналар ғижжилаб, қайнаб чиқаверади.
Рахбарларнинг бундай бэ этибор гапларидан, текширувчиларнинг кўплигидан, сифатли уйлар қуриладими? Унинг устига қурилиш молларининг сифати жудаям пасайиб кетганлигини била туриб, шунчалик ботириб, ўтказиб юборишябдики чек чегараси йўқ. Республикадаги қурилаётган барча кўзга кўринган домларнинг 90%ни тадбиркорлар қуришмоқда. Дўкончи, парникчи, фермер ва бошқа турли сохаларда фаолият юритиб пул тўплаган тадбиркорлар, кўп қаватли уйларнинг тақдирини, саводсизларча ҳал қилмоқда.
Бу майли катта, кўп ва этибор қаратилиши керак бўлган мавзу. Лекин қизиқ бир яна бир савол, Вилоятларда кўзга кўринган объектларни тадбиркорлар қуришаётган бўлса, Давлат олаётган миллиардлаб доллар қаерга сарфланмоқда?
Бу олинган ташқи қарзлар халқни эзишга, Ўзбек миллатни йўқ қилиш учун сарфланмоқда. Ички ишлар бошқармасига, Миллий гвардияга, Мажбурий ижрога ва уларни жихозлаб қироллантиришга. Ундан ташқари Сангинов, Раматов, Ботир Закиров (Қурилиш вазири) назоратидаги ташкилотларга ажратилмоқда. Бу йил аҳоли газ, свет хиоблагичларини янгилашга катта пул сарфлаб, миллиардлаб пуллар ўзлаштирилди. Янги йилдан сув ҳисоблагичи ва бошқа механизимларни ишга туширишади. Яхшилаб ўйлаб қаралса, буларнинг хеч бири аҳолини турмуш тарзини яхшилаш учун эмас, аксинча, умуман фойдаси йўқ сохаларга пул оқиб кетмоқда. Ташқи қарзларни фоизи билан тўлаш эса, оддий халқнинг бўйнида қолмоқда.
Корупция, пора олиш механизмлари шунчалик ривожланиб кетдикки, аралашмаган бирон соха ёки рахбарни топа олмайсиз. Ҳатто оддий бюджет ташкилотининг фарошлик бўлимига ҳам, пора билан ишга олишмоқда. Чунки, кам бўлса ҳам аниқ маоши бор!
P.S.
Кўчага чиқиб кетаётиб, уйдаги одатий йиғилиб қолган чиқиндиларни (мусорни) чиқариб мошинда ўзим билан олиб кетдим. Чиқиндихонага (мусоркага) олиб борсам 3 киши ахлатлар қутисини титиб туришган экан. Одатда кўп учрийдиган жараён, уйсиз (бомж), алкашлар, лўлилар бўлганлиги учун этибор бермай, чиқиндиларни узоқроқдан қутига отиб, тез ортимга қайтиб кетар эдим. Бу гал ҳам тезда мусорни қутига отсаммикан деган ўй билан борсам, бир болакай юракка ботадиган қилиб “отманг”, “ичида нима бо..” дедида, бир менга, бир ёнидаги отахонга қараб, “ейдиган нарса бўлса шу ерга қўйинг” дедими, эшитилдими чунмай қолдимда, олдига секин чиқинди солинган халтани қўйиб, шошиб ортимга қайтиб, мошинага ўтирдим. Шу ортга қайтишдаги қисқа фурсатда, йиғилган чиқиндиларни ичида нима бор эди деб эслаб кетдим. Менда ҳам, болакайни умидидай “бирон ейдиган нарса ташлаганмиканман” деган ҳайёллар ичимни еб, бир зумда миямни қамраб олди. Мошинга ўтириб бироз юрганимдан кейин, ичимдан бир фарёд чиқиб ёрилиб кетай дедим. Ахлатхонада ўзбек 70 ёшлардаги отахон, 30 ёшлар атрофида аёл ва 10-12 яшар болакай умид билан ахлат титар эди.
Ўғлинга бергани битта Хандалак (битта 1600 сўмлик буханка), Нега йиғламайсан она Туркистон!
Бошқача.
Toshkent.

САРСОН ҚИЛДИНГ ЭЛИНГНИ.

ТАВУҚ БОҚДИНГ!
ОЛТИН ТУХУМ ТУҒМАДИ.
ЭЧКИ БОҚДИНГ!
ТАКА СУТИ БЕРМАДИ.
ҚАМАЛПИР ЧИРИДИ ДАЛАДА.
АҚЛИНГ ЙЎККИ КАЛЛАДА!
ЧУНОН СОТДИНГ, ДАВЛАТНИ,
СОТДИНГ ҚУРУҚ САВЛАТНИ!
БУ ДУНЁ ДУНЁ БЎЛИБ
КЎРМАC СЕНДЕК ГАЛВАРСНИ!
БИЛАМАН ДЎСТ ЭМАССАН,
ТУЛКИДА ПЎСТ ЭМАССАН.
АЙЁРЛИГИНГ ИККИ ПУЛ,
ДУМСАН! ВУЖУД ЭМАССАН
ПУТИН, ЙЎЛЧИ ОЗ ҚОЛДИ,
ОРҚАСИДАН ДОД ҚОЛДИ.
СЕНАМ КЕТГИН РАВОНА
ЎЗБЕК СЕНГА БЕГОНА.
ДАСТОН ЁЗСАМ ФЕЛИНГНИ,
САРСОН ҚИЛДИНГ ЭЛИНГНИ.
ЎЗИНГ БИЛИБ СУРИВОР,
ТАШЛАБ КЕТМА ДУМИНГНИ.
Урганжий.
2019

Ғабрлик очафат капиталистлар

Қонго (Африқа) халқини 25 йил талаган, 40 миллиард $ бойликгини Ғабр давлатларига жойлаган диктатор Мобутунинг ўғли ҳақида видеоастурларимнинг бирада хикоя қилган эдим.
Барча бойликлари музлатилган оиласи нафақа пули сyрашга мажбур бўлишган эди.
Pасмдаги вилла Ўзбекистон шароиtiда биронта туман ҳокиминг хашаки ховлисичалик эмас.
Аммо бу вилла (Savigny) Швейцаряда 100 миллион $ туради. 700 квм яшаш жойи ва 7 гектар ўрмон парки бор.
Музлатилган 40 миллард $ дейилган пулдан 4 миллардан сал кўпроғи, очлик хукум сураётган Конгога қайтарилди.
Конго халқининг музлатилган бойликларини қайтариш учун катта бир гурух иш олиб боради.
10% натижа эриша олишган.
Расмдаги 100 миллион $ виллани 18 миллионга баҳолашган.
Оладиган одам топилмади деб, энди 6 миллионга сотишибди.
Гулнора Каримованинг, Лола Тиллаева Каримованинг вилларини мусодара қилиб, сотилиши ҳам худди шундай бўлади.
Мен ўз вақтида бу вилларни UZDEMFUNDSUISSE вақфига ўтказишни таклиф қилган эдим.
Ўзбекистон Хокимияти қаршилик қилди. Булар душман, лекин энг ёмони мухолиф кучлар менга қарши курашди.
Халқ мулкини Ғабрлик очафат капиталистларга қолиб кетишини афзал билишди.
Мен очган фонд хусусий ташкилотдир.
Миллий давлат қурилган пайт бу виллалар Ўзбекистоннинг элчихонаси ва БМТ даги ваколатхонасига 1 chf (1$) сифатида топширилиши мумкин эди.
Safar Urganji.
07.12.2020
Suisse

Маҳмуд Кошғарий




Маҳмуд Кошғарий, 1028- ёки 1029-йил Иссиқкўл жануби-шарқидаги Барсхон шаҳрида туғилган тилшунос олим, филолог.
Туркий халқларнинг илк энсиклопедияси —
„Девону луғотит турк“ (1072-74) муаллифи,
туркшунослик илмининг асосчиси.
„Девону луғотит турк“да туркий халқларнинг тиллари, оғзаки ижоди, тарихи, яшаш жойлари ва турмуши акс этган бўлиб, асар туркий халқлар тарихи бўйича муҳим манба ҳисобланади.
Маҳмуд Қашғарийнинг асари дунёнинг 30 ортиқ Олийгохида дарслик сифатида ўргатилмоқда.
Бу асар, дунёда илк бора изохли луғат ва энсиклопедяни бирлаштирган қомус хисобланади.
Хитой Турк дунёсига очиқдан-очиқ тахдит солмоқда.
Дунё тарихидан супириб ташлашини айтмоқда.
Шарқий Туркистондаги уйғур халқини йўқ қилмоқда, турк дунёсига оид бўлга асори-ақиқаларни , тарихий маънбаларни йўқ қилмоқда.
Юнеско тарафидан дунё мероси сифатида рўйхатда турадиган Мaхмуд Қашқоғий билан боғлиқ барча нарсани йўқ қилганлигини расман эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон Конститутцийси куни эмиш.
"Девони луғатит турк" тилимизнинг асос мезонидир.
Унга кўра "қонун" сўзининг туркий тилдаги маъноси "яса" "ясса" дир.
Тилинг кесилгурлар, биз "конститутция" сўзи ўрнига "Асос яса" , "Устун яса" десак тушунмадик демоқдалар.
Ўз тилинининг асосий луғатини дарслик сифатида ўргатмаган Хокимият, давлатни истило қилган босқинчидан фарқи йўқ.
Хитой , Шарқий Туркистонда босқинчидир.
Ўзбекистон Хокимиятичи?
Сафар Урганжий.
08.12.2020

пятница, 6 ноября 2020 г.

Миллий коммунистнинг фожеалари.

Миллий коммунистнинг фожеалари.
Рус боскинчиларининг Туркистон малайларини кумсаш, уларни абадийлаштиришга харакат давом этмокда.
Узбек халкининг пахта куллига айлантирганлар бошида турган Шароф Рашидовни кахрамонлаштириш Москов малайларининг максадиир.
Пахта монокултураси окибатида Арол денгизи куриди.
5 миллион инсон пицтисидлар окибатида ногирон булди.
Рашидовгача Узбекистон факат 1,5 миллион гектар ерга пахта эккан. Рашидов бу ерлар микдорини 4,5 миллион гектарга чикарганди. Окибатда пцтисидлар, бутефослар, меркаптабуслар, ДДТ захарлари оммавий ишлатилди. Узбекистон аёлларнинг 70% анимия касалига чалинди....
Совет давридаги ривожланишни, шахсларга боглаш дунёнинг эврилиш конунларини инкор килишдир.
Атом синовларини, кимёвий куролларнинг синовлари бу шаслар рухсатисиз утказишмаган.
Бу шахслар киёмат куни халкимиз котиллари сифатида жаханнамга жунатилади Иншаллох!
Ўзбекистонга 24 йил бош комунистлик килган Шароф Рашидовни ўта ижобийлаштириш жараёни бошланган. Хотирашунослик яхшилик ва ёмонликни адолатли шаклда ёритгандагина кийматли булади. Ушбу маколанинг матбуот нус- хасида баъзи кишиларнинг исмлари берилмайди. Чунки Узбекистондаги тузим инсонларни шантаж килиш учун тарихда колиб кетган вокеалардан хам фойдаланмокда. Утмиш вокеалари хам, кувгинга бахона килиниши мумкин. Бу масалага фақат бир тарафлама ёндашиш орқали бугунги авлодларимиз онгига, коммунизм захри-қотил имунитетини тўлдиришмокдалар.
Таҳликали жараёнга тарафсиз ёндашадиган тарихчиларга эхтиёжимиз бор.
Мен тарихчи эмасман, аммо тарих саҳнасида муҳим рол ўйнаган кишилардан таълим олдим.
1960-70 йилларда менга мавжуд ўзбек жамиятини учга бўлиб танитишган.
Миллий коммунистлар...
Руслашган коммунистлар...
Ашаддий коммунистлар....
Миллий коммунистлар билан иш қилишимиз мумкин.
Уларнинг тавба килиш эҳтимоли бор дегандилар.
Миллий коммунистларнинг каттаси Шароф Рашидов эди.
Бобом Бекжон Бей Урганжий Шароф Рашидов билан учрашиб муҳим масалаларни келишиб олганини гапирган.
Рашидов ҳар гал Хоразмга келса бобом билан яккама-якка гаплашганини биламан.
Бобом Рашидов келадиган жойга богбон, ошпаз.... булиб ишга киргандилар.
Бизнинг оилага қўйилган “халк душмани” айблови олиб ташланишида Насриддинова билан Рашидовнинг хизмати борлиги айтилади.
Туркистонинг аслзода оилалари ё қатил килинган, ёки коммунистлаштирилган, ё-да, маънан синдирилгандилар.
Бобом Бекжон Бей Урганжийга сургун, узоқ йиллик камок жазоларини беришган, барчасини мардона енгиб ўтган лекин совет режимига бўйин эгмаган унга ҳеч ким советларни кабул килдира олмаган.
Шароф Рашидов ва бошқалар балким шунинг учун хурмат килишгандир:
Бекжон Бей Ургнажийни.
Мен барча ҳотираларимни маътбуотга бермайман.
Қайси миллий зиёлининг уйида канча вақт колдим ва кайси соҳадан таълим олдим?
1970-1980 йиллар орасида Советларнинг айрилмас кисми дейилган Узбекистонда кандай гурухлар бор эди?
Нега пахта иши бошлатилди?
Айнан армани Гдлянга бош терговчилик топширилганлигиниг сабабларини тарих олдида изоҳлаб бериш вазифаси менга юклатилди. Афсуски, бугунги ҳокимиятда тулақонли миллий кадрлар й ук. Россия кадрлари ҳокимияти назорат килишмокда.
Яъни Руслашган коммунистлар.
Уларнинг кулида КГВ архиви турибди.
Ҳужжатлар маънуплятция қилишини билганлигим учун маътбуотга бермайман.
Шароф Рашидовга қайтадиган бўлсак:
Олдин унинг миллий коммунистлигини курсатувчи кайси тарафи бор эди деган савлга жавоб беришимиз керак.
Унинг ўз фожеаси ва Ўзбекистон давлати учун килган фожеаларинини хам айтамиз.
1985 йил Тошкентдаги "Мехнат" нашрётида ишлардим. Нашрётда Марказкомдан ҳайдалган, камалиб чикканлар бор улардан: Убай Абдураззоков,(мустакил узбекистоннинг биринчи Ташки ишлар вазири) Рустам Шогуламов ( кейинчалик Матбуот Бошқармаси раиси). Нашрёт бош муҳарир ўринбосари таниқли публицист ёзувчи Нусрат Рахмат эдилар.
Ўзбекистон бўйлаб пахта иши ва Гдлян қотилликлари давом этмокда.
Рахматлик Убай акага кимлар авлодидан эканлигимни қулогига пичирладим.
У киши: "-Бу иш хона айгоқчилардан тўлдирилган агар эхтиёт бўлмасак “антисоветзмда айблашади" -дедилар. Куп ўтмасдан Марказком ва КГВдан одамлар келди ва нашрётдан беш олти кишини йиғиб мажлисга борасизлар деб айтди.
Айтилган жойга бордик, залда биздан бошқалар хам бор экан.
Тахминан 30 тача одам.
Залга кўз югуртирдим кўпчилик таниш инсонлар: олимлар, ёзувчилар, журналистлардан иборат 30 тача, юзларига саросима тамғаси босилган (миллий коммунистлар).
УзМарказком котибларидан бири кириб келди ва йиғилиш сабабини эълон килди.
СССР КГБ раисиниг биринчи ўринбосари, Бош прокрур ўринбосари....лар бизга “ўзбеклар иши”нинг, моҳиятини очиқламокчи эмишлар.
Турқи совуқ бир тўда киши минбардан жой олишди.
Қисқача мазьмунини изоҳ қилай:
Ўзбекистонда инқилоб қилишга тайёргарлик кўрилган КГБ бунинг олдини олди.
Шароф Рашидов бу ишнинг бошида бўлган.
Ахмаджон Одилов эса уларнинг моддий ва аскарий тайёргаликгини қилган.
Ўзбекистонни СССРдан ажратиб олиш учун бўладиган халк уришини финанс килишга катта микдорда бойлик тўпланган. Чет эл махфий ҳизматлари билан ҳамкорлик килинган.
Эронда сургун ҳукумати ташкил килиш учун мазкур давлатга 50 тонна олтин жу\ўнатилган. Қароргоҳ биноси танланган.....
Таҳминан бир соат алжирашди...
Қўлларида инкор килиб бўлмайдиган ҳужжатлар борликини айтишиб Москвада бошланган Ахмаджон Одиловнинг суд залига караб жонли эферда: "-Мен Темур авлодиданман. Отам мужоҳид (босмачи)бўлган”... огзини беркитиб залдан олиб чиқиб кетилгани ҳакидаги ҳужжатли фильми курсатишди...
Мажлиснинг асл мақсади норасмий шаклда залдагиларни Ўзбекистон миллатчикгида айблашди бу қўрқитиш ва шантаж мажлиси эди.
Орадан 10 йил ўтиб Ахмаджон Одилов билан Шайхалидаг 64/ 49 қамокхонасида учрашдим. Санчастда оғир аҳволда ётгандим, егани ноним даволангани дори-дармоним, йўқ эди. Кунлардан бирида олдимга қамохонада менга энг кўп қийноқ ўтказган “гад”лардан, бири келди у шундай мулойим-мушук, эди-ки, кўриб хайрон бўллдим бу холатни.
Битта дўстингиз сизни қутқариб қолмокчи, қўлидан келганича ёрдам қиларкан . Докторлар билан гаплашай нима керак бўлса рўйхатини тузиб тезда сизга етказилади деди.
Бу сирли дўст, Самандар ака Қўканов, Анвар Банкми бўлса керак-ки, қамоқхона бошлигини сотиб олган бўлса керак чунки бу одамлар ҳам мендан ёмонрок назоратда эдилар.
Назорат бекор қилингандир деб умид қилдим.
Касалхонадан чиқаришганидан кейин ҳар доим битта ўзи бир хонали уйчада ўтирадиган Ахмаджон Одилов олдига олиб боришди.
Зонада салом алик килиб турганмиз лекин борди-келди қилиш имконимиз бўлмаганди.Ўз уйчасида Ахмаджон ака самимият билан кучоклан кутиб олди.
Қамокхонада бировга нозик саволлар берилмайди.
-Менга сиз ҳақингизда ташқаридан етарлича маьлумот киритишди.
Очиқ гаплашамиз -дедилар.
Рашидов ҳакида ва ўзи ҳакидаги КГБ айбловларини сўрадим.
-Қисман тўғри гаплар. Миллий масалани ҳар доим “оқ қулоқ”лардан, яширинча гаплашганмиз. Афғанистондаги вазият бизга қулайлик берганди.
Аммо булмади...
Сотилдик, Ментбоши терговда сотган бизни...
Эвазига чиқиб кетасан дейишган унга. Бу ва бунга ўҳшаган саволларни Ахмаджон ака тирик экан сўраб ёзиб олиш керак.
1985 йилда СССР КГБси ўзбек зиёлиларини миллатчиликда айблаб мажлис килганида 30 тача одам бор эди биронтаси мен ҳам қатнашгандим деб хикоя қилсин.
Бу одамлар Ўзбекистонни ҳалиям руслар назоратида эканлигидан қўрқишлари мумкин.... Таҳаллус билан ёзишсин.
Йўлини қилиб менга етказишсин...
Тарих воқеаларнинг қатнашчиси ёки гувохларига муҳим ўрин беради.
Мен жуда кўп инсонларнинг исмини беролмаяпман.
Тақиб қилинмасинлар мен билан боғлаб зарар беришмасин деб.
Шароф Рашидов ҳақида эди гапимиз.
Юқоридаги хикоя Рашидовнинг миллий коммунистлигини исботламокда.
Энди буёғига лаганбардор Шароф Рашидов хакида гаплашамиз.
Шароф Рашидов 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг Биринчи котиби бўлиб ишлади токи умрининг охиригача Республика партия ташкилотига раҳбарлик қилди. Шунингдек, Иттифоқ Партия Марказий қўмитаси Сиёсий Бюроси аъзолигига номзод ҳам эди. У ўн бир марта «Ленин ордени», икки марта (1974, 1977) «Меҳнат қаҳрамони Олтин юлдузи» ва Ленин мукофоти совриндори ҳам бўлган.
Рашидов хокимиятга келганида Орол денгизи мавж уриб турганди.
Рашидов хокимиятга келганида Узбекистон пахта плани 1миллион тонна атрофида эди.
Рашидов хокимиятга келганида ахоли сони 10 миллион атрофида эди.
Рашидов хокимиятга келганида умумий экин майдонимиз 1,7 миллион гектар эди.
Рашидов хокимиятга келганида Москва факат 15-17 олтинимизни олиб кетарди.
Рашидов хокимиятдан кетганида бизга колгани...
Пахта яккахокимлиги оқибатида қуриган Арол денгизи ва 2-3 миллион туз босган ватан тупроги колди.
Рашидов хокимиятдан кетганида: Москва биздан 5 миллион тонна пахта талаб килиб турганди.
Рашидов хокимиятдан кетганида: 18 миллион ахоли ва оммавий захарланган келажак.
Рашидов хокимиятдан кетганида: Миллионларча тонна писдицит, ДДТ....билан захарланган 4,5 миллион гектар экиладиган тупрок колди.
Рашидов хокимиятдан кетганида: Муринтог ва Зарафшон, Чирчик воҳасида сионел заҳри билан казиб олинган йилига 70-80 тонна олтиннинг олиб кетилганлиги хакидаги кагозлар колди.
Бу муттасил 24 йил давом этди ва Москва бизни дотатцияда яшайдиган текинҳўр Узбекистон деган айблар билан айблади.
Ўзбекистондаги завод фабрикалар уриш вақтида мажбурий келтирилганди.
Кейинчалик қурилган завод-фабриклар, нимага яраяпганди?
Улар Россияга олиб кетилаётган ҳом -ошёларни, қазиб олишда керак бўлган теҳник воситаларни ишлаб чиқарган.
Шароф Рашидов мураккаб шаҳсият.
Бугунниг абгор иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб унинг раҳбарлиги вақтидаги тўкин-сочинликни, қиёслаб хато қилинмаслиги керак.
Советларнинг 70 йиллик тузумида факат 1965-1980 йиллар орасидагина инсонларнинг қорни тўйган. Бугун Россиядаги тарғибот марказларида ишлаб чиқилган ўтмишни фарованлаштириб кўрсатиш пропогандасига учманглар.
Сафар Бекжон
Uzdemfundsuisse раиси
Ёзувчи, Халкаро ПЕН клуб аъзоси.
Чегарабилмас журналистлар ташкилоти аъзоси.
14.11.2015. Lausanne

вторник, 3 ноября 2020 г.

Банкларни фош киладиган дустларим








     Биз неча Switzerland-лик журналист билан хамкорлик килиб келамиз.   Бундан 15 йил олдин Лола Каримова ва Темур Тиллаев огирликлари хакида хужжатлар эълон килинганди. 
 Yves Steiner, Francais Pillet Каримовлар оиласининг Узбекистонни талон килаётганини Габр матбуотига 2000 чи йилдан бери ёритиб келишди. Бу жyрналистлар олдинига Гулнора Каримова, кейинчалик Лола ва Темур Тиллаевларнинг бирданига бойиб кетган адвокатларининг хар тамонлама хужумига учрашди. 
 Темур Тиллаевнинг St. Gallen (Suisse) банклардан бирида саклаётган 470 миллион $ (450миллион CHF) офшор банкларга трансаксия килаётганда кулга олинганлигини хабар беришди. Мен бу хабарни узбек тилида, иккита журналист эса франсуз ва инглиз тилларидаги хабарларда ёритдик. Аммоооо,
  Жаноб Тиллаев Узбекистон давлат одами эканлиги ва дипломатик дахлсизлиги борлигини ва махкама килинмасдан олдин бу хабарнинг берилиши халкаро келишувларга зид деган давоci билан бизга карши хукукий иш бошлатди. Switzerland Бош прокуратураси бу маколаларни дархол хабарлардан чикариш керак деган талаб куйди.  Чунки улар кулга олинган Темур Тиллаев хакида жиноий иш оча олмаганликларини айтишди. Дипломатик макомдаги кишиларга карши жиноят ишлари бу маком тугаган куниёк кайта тикланиши хакида конун борлигини рyкач килишди. Журналистлар Yves Steiner, Francais Pillet куп отмай Темур Тиллаевнинг 470 миллион $ пул билан кулга олинганлиги хакидаги маколани, сахифаларидан учиришди.
Мен ёзган макола узбек тилида ва бошка сарлавхали маколанинг ичида булгани учун анча сакланди.
Аммоооо.......
мен бу гапларни "Озодлик" радиосида гап орасида айтиб куйдим.
Лола Каримова-Тиллаеваларнинг АҚШдаги адвокати Mark F. Raymond "Озодлик"ни махкамага бериш хакида тахдид килган. Алишер Сиддик билан булган сунги сухбатимиз шу масалада булган. 
 Эртаси куни Бош Прокуратура узлари жиноий иш кузгатишни тухтатиб турган масалани тасдиклай олмасликларини билдиришди. Мен бу фош килувчи маколани учиришга мажбур булгандим.
Учирмаган тагдиримда "конун хакерлари"  сахифамга кириб учиришларини биламан. Канчадан канча эълон килган хужжатларим сахифамиздан секингина йук булгани айтмасам хам булади.
(https://uzdemfundsuisse.blogspot.ch)
Suisse dek жойда хам, узбек халкини талаётган Банкларни фош киладиган дустларим борлигидан фахрланаман.
Омон булинглар.
Сафар Бекжон.
Ёзувчи.
Халкаро Ёзувчилар парламети аъзоси.
06.01.2018. Geneve

пятница, 9 октября 2020 г.

Куёши кулмаган бахор. 1-87 қисмлар.

Куёши кулмаган бахор. 1-45 қисмлар.




Kurbanay Kemal
Куёши кулмаган бахор

( ўғлим Jaloliddinga bagishlayman)


2007 йил 27 феврaль

Швецария.
                                          Биринчи қисм

1994 йилнинг 3 мартида ҳаётимнинг энг қора кунларидан бирининг тонги отганди. Аслида турмуш ўртоғим Сафар Бекжон нохақ туҳматнинг тўрига илиниб қамоққа олингандан кейин, менинг ҳаётимда гўёки ҳеч қачон кулиб тонг отмаётганга ўхшарди.
Зулматга айланган дунёмдан зиё кутмай қўйгандим.
Шу қадар тушкунликка тушгандимки, ўзимни тубсиз жарлик ичида ҳис этардим.
Бу жарлик шу қадар чуқур эдики мен на кечанинг на кундузнинг фарқини билардим.
Ўша куни тиш тирноғигача қуролланган одамларни кўча дарвозанинг олдида кўрганимда ҳам ажабланмадим, гўёки шундай бўлиши керакдай туюлди менга.
Келган одамлар шу қадар сурбет эдиларки менга ўзларини таништиришни ҳам эп кўришмади.
Ичларидан бадқовоқ биттаси;
“Тезда кийиниб чиқинг, эрингиз билан Ички Ишлар вазирлигида учрашасиз”, деди.
Мен бу турқи совуқ кимсанинг гапига ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмасдим. Ичимда титроқ аралаш ҳаяжон бор эди: “Наҳотки бу одамлар тўғри гапираётган бўлса, унда нега мени олиб кетиш учун қуролланиб келишди?
Сафар Бекжонниг қамалганига бир йилга яқинлашаётганига қарамай у билан кўришиш у ёқда турсин ҳатто озиқ-овқат беришга ҳам рухсат беришмаганди-ку?”
Улар менинг тарадудланиб қолганимни сезишди шекилли;
“Тезлашинг, бизнинг вақтимиз йўқ! -деди дағал овозда яна ўша бадқовоқ нусха.
Уйга кириб, ширин уйқуда ётган Жалолиддинни, “Дадангга борамиз”, , дея уйқусидан уйғотдим.
Жалолиддиннинг уйқули кўзларида қувонч акс этди.
Болада уни алдаганимга ишонганди, лекин мен ўз-ўзимни алдай олмасдим.
Улар тамоман бошқа ниятда келишганини кўнглим сезиб турарди. “Ё қудратли Аллоҳим! Менга ўзинг ёрдамчи бўл!” дея ич-ичимдан илтижо қилардим.
Шунга қарамай ўзимни мағрур кўрсатишга ҳаракат қилиб, дарвозанинг олдига чиқдим.
Шу онда уларни иккита машинада келишганини кўрдим. Машинадагиларнинг ҳаммаси қуролланган одамлар эди.
Улар мени Сафар Бекжон билан учраштиришга эмас, балки ашаддий жиноятчини қамоққга олиш учун келишганга ўхшарди. Маҳзун хаёллар исканжасида машинага ўтирдим. То Ички Ишлар Вазирлигига етиб келгунимизча, рус миллатига мансублиги юзига ёзилган биттаси қўлидаги “Калашников”ини менга тўғрилаб ўтирди.
Бечора Жалолиддин бу ваҳшийларнинг дарғазаб башарасини кўргандан кейин, титрай бошлади. Мен уни маҳкам бағримга босиб ўтирдим.
Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг олдида машинадан тушиб ичкарига киргандан сўнг, эшик олдида ўтирган сержант формасини кийган қоровул йигитга қараб;
“Биз Сафар Бекжоннинг оиласини олиб келдик”, – дея рапорт беришди.
У йигит қандайдир узун рўйхатни ўқиб кўрдида, мендан фамилямни сўради.
- Реимова Қурбаной, – дедим асабий оҳагда.
-Турмуш ўртоғингизни фамилиясига ўтмаганмисиз?, деди дағал оҳангда сержант.
-Йўқ ўтмаганман, нима бўлибди, бу ҳам бир жиноятми? – дедим унга.
Қоровул бола кутилмаган саволдан саросимага тушди шекилли,
“Йўқ, бу сизниг шахсий ишингиз, мен шунчаки сўрадим”, деди.
Вазирлик биносининг ичкарисида ҳам мени қуролли бир милисионер муҳофаза қилиб турди.
У бир пасдан кейин ёнидан аскарга “Қодиржонов, сиз шу ерда қолинг, мен ҳозир келаман”, -деб ичкарига кириб кетди.
Бир неча дақиқалардан кейин у яна бир бошқа ходим билан қайтиб келди.
Бу аёлни тўртинчи қаватга олиб чиқинг”, -деди мени олиб келган миршаб.
Ички Ишлар вазирлигининг биноси мен учун эскидан таниш эди.
Сафар Бекжонни Ички Ишлар вазирлигида тергов қилaганида мени ҳам бу ерда Ҳусан Аҳмедов билан Мирзо Худоёров исмли терговчилар олти соат тергов қилишганди. Бу гал ҳам ўша кабинетлардан бирига олиб киришди.
Бу ерда ҳеч ким йўқ эди.
Жалолиддинни маҳкам бағримга босиб ўтиравердим.
Қанча вақт ўтгaнини билмайман.
Охири улардан бири кириб келди. қўлида қандайдир бир даста қоғоз бор эди.
-Демак, сиз, Сафар Бекжоннинг оиласи ва бу бола унинг ўғлими?, –деди фуқоро кийимидаги одам.
-Нега болани уйингизга ташлаб келмадингиз? –деди у яна менинг жавобимни кутмай.
-Дадасини кўришсга олиб кетяпмиз дейишганди менга, -дедим ўзимни соддаликка солиб.
-Сиз бу гапга ишондингизми? –деди заҳарханда билан миршаб.
-Ишондим,- дедим, жаҳлимни ичимга йутиб.


                                       (иккинчи қисм)

У одам бир менга, бир қўлимда кўзлари мўлтиллаб турган Жалолиддинга қарадида, хонадан чиқиб кетди.
Мен ваҳшийлар олдида кўз ёш тўкишни ҳеч қачон истамасдим.
Йиғи бу – инсоннинг энг сўнгги чораси.
Мен эса ҳамиша кўзимнинг қонли ёшини юрагимга тўкканман, ўз инсоний қийфасини йўқотган ваҳшийларнинг олдида кўз ёш қилиб ўзимни ожиздек кўрсатишни истамасдим.Шунданми юрагим кейинги вақтларда сезиларли даражада заифлашганди.
Тез-тез юрагимда оғриқ пайдо бўладиган бўлганди ҳамиша сумкачамда бирорта "юрак дориси" олиб юрардим. Аксига олиб дорим тамом бўлганди. Олишга эса пулим йўқ эди.
Ҳозир ҳам юрагим санчиб оғрий бошлади…
Кўзларимни юмиб чуқур-чуқур нафас ола бошладим.
Кейин нима бўлганини билмайман.
Узоқлардан кимнидир “Сизга нима бўлди?”, деган овози эшитилгандай бўларди.
Зўрга кўзимни очдим ва ерда ётганимни, тепамда кимдир турганини элас-элас кўрдим.
-Кўзингизни очинг, ўғлингиз қўрқиб йиғлаяпти, -деди ўша одам.
“Юрагим”, дея олдим холос, аммо овозим чиқмади.
Мажолсиз қўлларим билан Жалолиддинни бағримга босдим.
Қўлимга сув билан қандайдир дори узатишди .
Дорини ичгач орадан чамаси беш ёки ўн дақиқа ўтгач ўзимга келдим.
-Ҳозир сиз терговчининг олдига кирасиз, ўғлингиз мен билан қолади, -деди дори берган одам.
-Йўқ, -дедим қатъий оҳангда,- ўғлимни ҳеч кимга ишонмайман ва сизга ҳам қолдирмайман, ҳаққингиз йўқ ўғлимни тортиб олишга!
-Ҳаққимиз бор, қонунни биз чиқарганмиз, уни бизга ўргатманг, -деди у ҳам ғазабнок оҳангда.
-Жиноят кодексининг қайси бандида ёзилган ? –дедим мен ҳам жаҳл билан?...
-Қонун сизлар учун ёзилган, ўқийсизлар, ишонасизлар. Биз эса ўзимизнинг ёзилмаган қонунларимизга бўйсинамиз.
Агар истамасангиз, ўғлингизни қўлингиздан тортиб оламиз, -деди миршаб.
Кўзлари ёшга тўла Жалолиддинни золимнинг қўлида қолдириб, оғир изтироб ичинда терговчининг кабинетига кирдим.
У қадар катта бўлмаган хонада ёзув столи ва уч ёки тўрт стул бор эди.
Терговчининг ёши тахминан қирқ беш- элликлар атрофида, кўзларининг ости салқиган, башараси жуда совуқ эди.
Ўзини ҳатто менга таништиришни ҳам эф кўрмади.
Овози ҳам башарасига ўхшаган совуқ .
У менга саволлар бера бошлади.
Кимман, қаерда қачон туғилганим, маълумотим қандай, қачон ва кимга турмушга чиққанман?
Дастлаб у шулар ҳақида маълумот олмоқчи экан.
Мен 1962 йил Қорақалпағистоннинг Беруний туманида туғилганимни, дадам бир умр тарактр хайдаганини,онам оддий пахтакор булиб умри пахта даласида утганини, бугунги кунда иккалси хам нафақахўр эканликларини айтиб, ўзимни еса маълумотим олийлигини, 1991 йилда Самарқанд Давлат Университетасининиг Филология факултетини тамомланимни ҳам билдирдим.
-Бирон бир партияга аъзомисиз? –деди терговчи .
-”"Эрк”" партиясига 1990 йил 11 апрелда аъзо бўлганман, -дедим.
Терговчи берган саволларга жавобимни юзимга қарамай тез-тез ёзаётганди, лекин, “”Эрк”" партиясига аъзоман” деган жавобимни эшитиб бирданига чаён чаққандай сесканиб, менга қаради.
-Сиз ҳам “”Эрк”" партиясизданмисиз? –деди.
Унинг саросимага тушиши менга ғалати таъсир қилди.
Шу вақтга қадар ичимда бир қўрқув бор эди.
Бу ваҳшийларнинг терговига иродам дош берадими-йўқми, деган андишам бор эди.
Энди терговчининг бу аҳволи менда қандайдир куч пайдо қилди.
Демак, менинг “”Эрк”" партиясига аъзолигимнинг ўзиёқ буларга қаттиқ таъсир қила олар эканда.
Бу вазиятдан кейин мендаги қўрқув туйғуси узоқлашган эди.





                                Учинчи қисм

-Турмуш ўртоғингиз ким бўлиб ишлайди? –деди.
-Турмуш ўртоғим Сафар Бекжон, “”Эрк”" партиясининг Марказий Кенгаши аъзоси, ноҳақ туҳматга учраб, 1993 йил 27 Июлдан буён қамоқда сақланмоқда.
Мени бу ерга у киши билан учрашасиз деб олиб келишганди,- дедим.
Терговчи менга қаради ва кутилмаганда жахл билан гапира бошлади.
-Сен бу ерга эринг билан учрашишга эмас, шаҳарда тарқатилган “Эрк” партиясининг газетаси хақида сўраш учун чақирилгансан!.
Чунки, газета тарқатганлардан биттаси сен бўласан!, –деди у жаҳл билан.
Хозиргина "сиз"лаб мени узинча хурматимни қилиб гапираётган "чаён" яьна уз асл яияфасига қайтганди...
Нега мени бу ерга олиб келишди деб десам…Демак, газета…
Шуларни ўйлаб бироз енгил тортдим. Ҳарқалай, қўйнингдан наша чиқди, уйингдaн “қорa дoри” демаяптику бу муттаҳамлар.
Терговчи синчковлик билан менга қараб:
-Сенга бу газетани ким олиб келди? –деди.
-Менинг газетадан ҳеч хабарим йўқ, ҳозир сиздан эшитяпман газета ҳақида
-Ёлғон, сенинг уйинга ҳам газета келган ва уйингдан келиб олиб кетишган « ЭРК”чилар.
-Тошкентдаги “Эрк” Партиясиянинг аъзоларидан ҳеч кимни танимайман, чунки мен Самарқандда ўқиганман ва бу ерга, Тошкентга келганимга ҳали уч йил ҳам бўлмаган.
Бундан ташқари турмуш ўртоғим қамалгандан буён уйга ҳеч ким ҳам келмади.
-Демак эринг қамалмасдан олдин уйингга келишган, шундайми?
-Келишган бўлса ҳам мен кўрмаганман, кичкина чақалоғим бор..
Уйдан ташқарига чиқмаганман.
-Партиянгиз аъзоларидан кўпчилиги сени уйинга келиб газета олишганини тасдиқлашяпти.
-Мен уларнинг ҳеч бирини танимайман.
-Улар сени танишади.
-Мен эса танимайман,- дедим такрор жаҳлим чиқиб.
-Сендан газета олишганини тан олаяптику улар!
-Ёлғон гапиришяпти демак…
-Сени улар билан юзлаштирайликми?
-Юзлаштиринг,- дедим қатъий оҳангда "ўладиган ҳўкиз болтадан қайтмайди”...
Коридорга чиқдик…
Терговчи иккинчи бир эшикни очди.
У ерда рангги оқариб кетган "ЕРК" партиясининг котибларидан бири Ҳамидулла Нурмуҳаммадга кўзим тушди…
Треговчи еса қандай тезликда очган булса эшикни уша тезликда дарров ёпди.
Кўрдингми ўша одам айтаяпти келиб уйингдан "ЕРК" партиясининг газетасини олиб кетганини.
Мен бу одамни биринчи марта кўриб турибман.У одам "ЕРК" партиясиданми?
"ЕРК" патиясининг Ташкилий Ишлар буйича Бош Котиби булиб ишлаган наҳот танимасангиз?
Бу буқоламан терговчи яъна сизлашга утганди.
Сафар ака қамалганига сал кам бир йил булай деди, бирон марта оиласининг холидан хабар олмаган одам энди бошига ташвиш тушганда мени танигани эсигa тушубдими? ...
Тергoвчи менгa ҳaйрaтлaниб қaрaди...
Мен уни хаётимда биринчи марта кўриб турибман бошқа айтадиган гапим йўқ дедим қаътий оҳангда.
Бу мудҳиш воқеалар булиб утгандан кейин эшитсам Ҳамидулло Нурмуҳаммад "Сафарнинг хотини мени КГБга сотди" деб айтганмиш.
Балки бу шунчаки миш-мишдир...
Аммо шу баҳонада айтиб қўяй, Оллоҳга шукр, мен ҳеч кимни КГБга сотмадим ва сотганлардан ҳам нафратланаман.
Бу гапларни бугунга келиб ўзимни оқлаш учун ёзаётганим йўқ.
Ўша куни, яъни 1994 йилнинг 3- мартида терговчининг саволларига қандай жавоб берган бўлсам, бу ерда ҳам айнaн шу воқеаларни безамай бўймай ёзаяпман.
Мен турмуш ўртоғим Сафар Бекжонсиз яшаган уч йилимни ҳар бир кунини "хотира дафтар”ига ёзганман. Албатта бир кун уйдан “ишга қандай қандай чиқиб кетган бўлса эрталаб “ ҳудди шу ҳолатда кириб келади ва ёзган ҳотираларимни ўқийди деб умид қилганман...
Тақдиримнинг тош сўқмоқларида битилган бу ёзувлар шу онда ёзаётган бу хотираларимга ҳам асос бўлмоқда.
Ўз ўтмишини унутган инсон келажакдан қўрқади, мен эса келажагимни ўтмишим билан бирга кўраман ва ўғлим Жалолиддинни кимлар тарафидан исканжага олинганлигини унутирмасликка, унитмасликга ҳаракат қиламан.
-Энди ишондингизми? Улар эркак одамлар, тан олиб туришганида сиз аёл бўлиб.. ўғлингиз бор.. ўйлаб кўринг, – деди.
Ҳаёлимни бир ерга жамлаб қаьтий оҳанга дедим ки
Худди шу ўғлим бор бўлгани учун хам хеч қачон бировга тухмат қилмайман. Келажакда ўғлим мендан нафрат қилмаслиги учун тушундингизми?...
Кўзига тикка қарадим.
Мен унинг учун, унинг келажаги учун яшайман.
Терговчи нима дейишни билмадими ёки саволимга жавоб беришни истамадими хайтавур овази ўчди.
Терговчининг хонасига беш-ўн дақиқадан кейин яна бир киши кирди ва юринг мен билан деди.
Биз коридорга чиқиб лифтнинг эшиги олдига келдик.
Шунда орқа томондан “Вой келин, сиз ҳам шу ердамисиз?”,-деган таниш овозни эшитдим.
Қайрилиб қарасам. У ерда Дилором Исҳоқова турарди.
-Вой келин, сизниям бу ерга олиб келишдими?
Дилором опанинг овозида ҳайрат аралаш қўрқув бор эди.
Саволига жавиб бермасимдан ...
-Ўғлингиз қаерда? –деди Дилором Исҳоқова.
Дилором бу ерда худди ўз уйида юргандай,юрганини кўриб ҳайрон қолдим.
Кейинчалик айтишларича юрагим ёмон бўлиб қолганини эшитиб ёрдам бергани келган экан.
Бадқовоқ миршаблардан биттаси “Сизларга суҳбатлашиш мумкин эмас”, деб уни олиб кетди.
Шундан сўнг лифтда нечанчидир қаватга кўтарилдик.
Мени бир кабинетга олиб киришди. У ерда Қодиржонов ўтирарди.
-Ўғлим қани? –дедим.
-Беш минутда олиб келишади.,- дейишди.
Жаҳлим чиққанини яшириш учун деразадан ташқарига қарадим.Атрофга зил- замбил қоронғулик чўкканди. Эшик очилди ва Жалолиддиннинг “Ая” деган овозини эшитдим.
Кўзларим ёшга тўлди. Жалолиддинни қаттиқ бағримга босдим.
-Сизни уйингизга Ҳамидов олиб бориб қўяди.,-деди Қодиров.

Уйга қайтганимда елкамдан оғир юк яънада оғирлашгандай бўлди.
Сафар аканинг ғами етмагани каби бирда устига қўшимча бўлиб устимдан жиноий иш очилди.ЭРКДемократик Партиясининг газетасини Тошкент шаҳрида тарқатдинг деб.
Яратган тангрим бандасининг устига бир бало-қазо ёғдирмакга бошласа тўҳтатмас экан бандам менинг юборганим ғам-аламларга бардош берадими ёки кўксини парам-парча қилиб дод соладими ёки елкасини елкан қилиб оғир юкни манзилгача кўтариб олиб борадими деб...
Мен эса тақдиримнинг мислсиз азоб уқибатларига кўксимни қалқон, елкамни елкан қилгандим. Сафар ака қамалгандан кейин на юзим кулди на баҳорим. Елкамдаги оғир юк кундан- кунга оғирлашса -оғирлашар эди -ки, енгиллашмасди ўзимни ҳудди тошбақага ўҳшата бошлагандим.
Балким биз тошбақа деб таниганимиз жорниварнинг елкасидаги тош ҳам аслида унинг айтолмаган ғами, ёзилмаган дардидир.Шунинг учун йилдан- йилга оғирлашиб, бу дард алф каби қаддини дол каби эзгандир. Ғамдан юзи буришиб кўримсиз аҳворлга тушгандир... Менинг ҳам елкамдаги юк кундан ­кунга каттайиб тош каби оғирлашиб бормоқда эди. Дардимни айтгани Тошкентдек тош қотган шаҳри азимда на дўстим на дугонам бор эди. Ягона оғунчоғим мурғаккина Жалолиддин ва қалам ва қоғаз.
Ўша даврда қаламга олганим мана шу сатрларимдаги каби ўзим ҳам асте секин торшга айланаётган эдим.

Мен тошга айландим саҳар
Ёмгирлар кор қилмас,
Ҳатто бўронлар!
Вуждим тош
Юрагим тош
Нигоҳим тош
Қўлларим тош
Ёмгир савалама бўлди етади,
Бўрон ҳайқирма менинг бошимда.
Шамоллар куйламанг эзгулик қўшиқин,
Мен тошман заминнинг кўҳна дардиман!

Аслида нима бўлганди ўзи?...
Тақдиримнинг тош босган эгри - бугри сўқмоқларида ўтган ҳаёт ҳикоямни ёзар эканман ҳақиқатдан ҳам чалғиб кетдим, негаки ҳалигача мен Сафар акани қандай қилиб туҳматнинг тўрига илиниб қамалиб қолганини сизларга ҳикоя қилишни унитдим.
Яънада аниқроғи Сафар Бекжон ким`?
У билан қаерда қандай танишганман...
Қачон турмуш қурганман?
Жалолиддин қачон туғилган ?
Ҳаммасига кейинроқ жавоб ёзаман...
Аслида ўша маъшум кун яъни 1993 йил 27 Июлда нима воқеа юз берганди?...
1993 йил 27 Июль душанба куни эди.(ҳалигача душанба кунини жиним суймайди)
Ўша куни ҳар дойимгидай Сафар ака эрталаб ишга кетиш учун уйдан чиқди мен эса ҳам уни кузатай ҳам дарвозани қулфлай деб дарвозанинг олдига келдим.
Сафар ака ҳар кун ишга кетишидан олдин Жалолиддинни бағрига босиб ўпиб ҳайрлашадиган одати бор эди.
Ўша куни ҳам Жалолиддинни қўлига олиб икки яноқидан ўпди.
Ҳеч вақт дадасининг изидан йиғламайдиган Жалолиддин ўша куни овази чиққанича бақириб йиғлай бошлади.Дадасининг маҳкам бўйнидан қучоқлаб қўйиб юборгиси келмасди.
Иккаламиз ҳам унинг тушуниб бўлмас ҳолатидан ҳайрон эдик.
Кўз ёшига бўғилган Жалолиддинни зўрға дадасининг қўлидан олдим.
Балким гўдак руҳи , бошимизга билдирмай одим-одим яқинлашаётган фожиани олдиндан ҳис қилгандир...
Лекин биз уни сезмагандирмиз...
Ҳеч вақт иш ерининг калитини унитмайдиган одам ўша куни биринчи марта уйда калитини унитиб қолдирган экан орадан беш минут ҳам ўтмай уйга қайтиб келди калитини олиб кетгани.
Йиғлаб дунёга жар солган Жалолиддин энди бепарво бўлиб қолганди дадасининг юзига ҳам қайрилиб ҳам қарамади...
Сафар ака “ишга кетди”...
Мен эса ҳаёл дарёсига ғарқ бўлдим.
Ўзи ким эди Сафар Бекжон?...
ЭРК Пратиясини қандай ташкил қилганлар бу ҳақда ўзи ёзар менинг билганларим:
ЭРК Демократик Партияси 1990 йил Апрел ойида 7 одам тарафидан қурилган бўлиб ўша қурувчи уялардан еттинчи рақамдаги инсон Сафар Бекжон эди.
ЭРК партияси 1991 йил унитмаган бўлсам Сентябрь ойида расмий рўйҳатдан ўтди ўшанда ЭРК партиясининг ассосчиларидан бўлган 7 аъзосидан 6 таси Сафар акага ишонч билдириб Ўзбекистон Марказий Банки ва Адиля вазирлигига унинг имзоси расмий ЭРК партиясиниг “имзоси” бўлишини ва “муҳр” ҳам унинг номига олиниши ҳақида ишонч билдиргандилар.
Ва Сафар Бекжэорн ЭРК партиясининг “муҳр”ини ташийдиган расмий жавобгар одамга айланди.
Кейин эса партия ичида келишмовчиликлар бошланди...
Ўша жанжалнинг бошида ЭРК Марказий Комитетиниг бош котиби Аҳмад Аъзам (Самарқанд Вилоятининг Жомбой туманида туғилган ЭРК Пратиясидан воз кечибдиктатор Ислом Каримовнинг маддорҳига айланиб Ўзбекистон ТВ.сида ишлаган)
ва МК аъзоси Содиқжорн Йигиталиев эди.
(Содиқжорн Йигиталиев собиқ Ўзбекистон Судининг раиси 1980 йилларнинг иккинчи яримида бошланган ”паҳта иши” деб русларнинг ўйлаб топган қоралама компаниясида минглаган бегуноҳ инсонларни қамалиб кетишига сабачи бўлган у ҳам етмагандай қамалган инсонларнинг топган тутган бойликларини тортиб олиб Гдилян ва Ивоновларнинг қўлига қўш қўллаб топширган миллат хойини .1990 йилга келганида бир думалаб демократга айланган соҳтакор)
Уларнинг жанжалиниг сабаби: нима учун Сафар Бекжон “муҳир”ни ташийди ҳамда “имзо “ қўйиш ҳуқуқига эга бўлди биз турганимизда.
Чунки Партия ичида ва ташқарсида олинган муҳим қарорларга “муҳр” қўйиш каби муҳим бўлган (муҳрдорлик) руҳсати Адилия Вазирлигидан Сафар Бекжоннинг номига берилганди .
Кейинчалик уларнинг сафига ЭРК Партиясининг маътбуот котибаси Дилорам Исоқова ҳам қўшилди.
(Дилорам Исоқова Тошкент шаҳрида туғилиб катта бўлган)
Партия раиси Муҳаммад Солиҳнинг ёрдамчиси вазифасида ишлаган Сафар ака эса бу вазифага тайинлаганди. Олдинига бу каби миш-мишларга эътибор бермай ўз ишига давом қилди.
Ўша вақтда жуда кўп ташкилотлардан ЭРК Партиясининг ҳисоб рақамига "кўмак” пули ўтказилишини сўраб Сафар ака вилоятма -вилоят сафарга кетарди.
Мен эса уйда эндигина туғилган ўғилчам билан ёлғиз қолар эдим.
Ёлғизликдан шундай қўрқар эдимки, баъзи тунлари маҳалламизнинг имоми тонги азонни ўқигандан сўнг уҳлар эдим. Ёстиқимнинг тагига эса ҳар эҳтимолга қарши (болға,болта, катта тош, пичоқ ва қўл лампаси) қўйиб ётар эдим.
Лекин мен ўзимнинг айнчли ҳолатимдан шикоятчи шикоятчи эмас эдим.
Билар эдимки бу инсон миллатимизнинг ҳамда болаларимизнинг келажаги учун эзгу ишлар қилаяпти.
Сафар ака эса бориб мурожат қилган ташкилот ва корҳоналардан қуруқ қўл билан қайтмасди, улар юкли миқдорда ЭРК Партиясининг ҳисоб рақамига "кўмак" учун пул ўтказар эдилар.
Йиғилган пуллардан ЭРК партиясининг фаолларининг яшашлари учун уй-жой,мол -мулк сотиб олинди. Газета ва телвидинияда кўрсатувлар ташкил қилинди.
Бир сўз билан айтадиган бўлсам: Ўзбекистоннинг кўплаб Вилоятларида ЭРК Партиясининг офислари очилиб газеталари нашр қилина бошлаган эди.
Лекин ЭРК Партияси оддий инсонларва Ўзбекистон бўйлаб танилиб бораётгани билан ташқаридан мустаҳкам бўлиб кўринган деворлари ич -ичидан дарз кетмакга бошлаган эди.
Ўша “муҳр”ни мен босаман, “имзо”ни мен чеккаман ...ва яъна қанқадир “ғиди-бидилар” кўпайиб энг сўнгида портлайдиган бомба ҳолига келганди.
1992 йил Январь ойида бўлган жанжал ва Партия ичидаги фисқи -фасоддан чарчаган Сафар ака партияни тарк қилди. Бир оз дам олганидан кейин яъни 1992 йил 5-Февралда Туркияга ўртоғи Баҳром Эгамбердиев билан кетди. (Б.Эгамбердиев Қашқадарё Вилоятининг Муборак туманида туғилган классик ашуллаларнинг моҳир ижрочиси. Лекин инсоний ҳарактерини кейин ёзаман... Бошингга кулфат тушмаса ҳамма дўст бўлар экан... бошингга кулфат тушса энг яқин дўстингман деб юрган одам ҳам орқасига қарамай қочар экан. У киши ҳозирги кунда Баҳром Эгамбердиев Канададан сиёсий борпана олиб яшаяпти)
1992 йил 7 Майда Туркиядан қайтди лекин ёлгиз эмасди...


19.07.2013 yil. Lausanne.

                             бешинчи қисм

Аслида Сафар ака Туркияга 1992 йилда икки бор сафарга кетди.
Биринчиси олдин ёзганим каби Февралда кетиб Май ойида 3 ойда қайтган бўлсалар иккинчи марта кетганларида ҳар қалай бир ойда.
Октябрда кетиб Ноябрда қайтдилар.
Мен эса уйда ёлғиз қолгандим ҳар дойимгидек.
Ҳамрорҳим мурғаккина Жалолиддин ҳимоячиларим: « болта ,болға, тош, ва каттакон ричоқ” яхшиям ўша маҳаллар маҳалламиз тинч эди ҳеч ким “ бировнинг мушигига ҳам пишт “ демасдилар.
Қўрқмайди эмас жуда қўрқардим.
Лекин кимга “дод дейишимни билмасдим”
Ота-онамга ҳам шикоят қила олмасдим чунки Сафар акани ўзим танлагандим.
“Ўзи йиқилган йиғламас” деганларидай ўзимнинг “пиширган аччиқ бирда ширин ошим” эди.
Энди айланиб ҳам ўргилиб ичишга мажбур эдим.
Тунларим уйқусиз кундузларим беҳаловат эди.
Сафар аканинг Туркиядан қайтиши кўнгилимни торғдай кўтарди.
Ҳаёт бир маромда оқар эди.
Сафар ака бутунлай ЭРК партиясидан кетгани учун вақти бемалол бўлганидан баҳор келиши билан янги уй қуриш учун тайёргарлик кўра бошладик.
Қурилиш материалларини сотиб олдик.
Янги уйнинг лойиҳасини амакиси Асадулло Урганжий чизган эди икки қаватли қилиб.
Фундаментини бошладик уни битириб устини қуришни бошлаймиз деб тайёргарлик кўраётган маҳалда ...
ЭРК Партиянинг раиси Муҳаммад Солиҳ Туркияга чиқиб кетишидан олдин:
- Сафар акага телефон қилиб.
-Партиянинг бошига қайтиб келишини "цейф"ни калитини , "муҳр"ни, ЭРК Партиясининг “Адиля Вазирлигидан” рўйҳатдан ўтган ҳужжатларини ўз қўлига олиб партиянинг мол-мулкига соҳиб чиқишини сўрайди.
Шундай қилиб Сафар ака 1993 йил Март ойида ЭРК Партиясининг сўримлилигини ўз қўлига олди.
Бу вақтга келиб ЭРК партиясининг офиси Ёзувчилар даргоҳидан бадарға қилиниб “Қорасув”да кичик бир маконга жойлаштирилган экан.
Кўплаб мебллар ва бошқа партиянинг мол мулклари ЭРК партиясининг ходимлари орасида тарқатилган бўлиб “кимни қўли кимнинг чўнтагида” эканлиги билинмаган бир ҳолатда экан ЭРК Деморкратик Партияси.
Сафар ака ишга шўнғиб кетди.
Яъна шу орлдингидай ишга тонг саҳарлаб кетиб кечқурун баъзан эса кечасига қайтиб келар эди.
Ҳар кун ишдан қайтар экан Жалолиддинни унитмасди. “шаколодми”, “ширин кулчатойми” албатта олиб келарди.
Партиянинг Марказий Кенгаши бутунлай инқирозга юз тутган бўлиб: Шоди Каримов,Содиқжон Йигиталиев, Абдулҳай булар очиқдан очиқ партия раисига ва ЭРК Партияси тутган позицияга қарши эканликларини яширмасдан Ислом Каримов тарафдорига айланган эканлар .
Отаназар Орифов эса қамоқда эди.
Матбъуот котибаси Дилорам Исоқованинг ҳам қайси тарафга ҳизмат қилишини ўзидан бошқа ҳеч кимса билмас экан.
Дилором Исоҳоқовани ни ҳар куни ишдан СНБ нинг “сиёсий ишлардан” сўримли фолковники Идрисов келиб олиб кетар экан.
Сафар ака менга бу воқеаларни орадан ўтган 17 йилдан кейин яъни 2013 йил 24- Июлда ҳикоя қилиб берди.
Ўша вақтларда мен партия ичидаги инқироздан ҳабарим йўқ эди.
Мен ўша маъшум 1993 йил илк баҳорида Сафар аканинг ЭРК Партиясига қайтганига норози эканимни айтмаганман.
ЭРК партиянинг бош котиби бўлиб ишлаган Аҳмад Аъзам аллақачон президент Ислом Каримовнинг этагини ўпиб оқ саройда оқ отга миниб уста чавондоз каби устамонлик билан мансаб пиллапояларидан кўтарилмоқда эди.
Уни қачонлардир “дўстим” дегани М. Сорлиҳнинг тақдири ҳам ЭРК Деморкратик Партиясининг айнчли ҳолати ҳам қизиқтирмасди.
Бир куни Сафар ака ишдан ҳар кунигидан ҳам кечроқ қайтди. У ҳам етмагандай жуда асабийлашган эди.
Аслида Сафар ака жуда сокин инсон бўлгани учун унча-бунча ҳодисага қизмасди.
-Ҳайронлигим ортди ҳар кунги одатимни бузиб:
-Нима бўлди тинчликми?....
-Э...иккитаси шу ергача кузатиб келишди.
-Сизни кузатиб юрган эканми?
-Ҳа .
Мен уларни адаштириб боши “берк кўча”га киритиб юбориб маҳалланинг болаларини чақирдим кейин “тупик “ (боши берк) кўчага сиқиштириб қўлидан бутун ҳужжатларини тортиб олиб қўйдик.
Яхши қилибсиз буям оз у “ит эмганлар”га
-Биласизми?
-Нимани?
-Ҳар кун Жалолиддини кўтариб (болалар арвачаси йўқ бўлгани учун)магазинга нон олишга борсам мени ҳар ҳил машиналар кузатади.
-Уларнинг ранги ва маркаси ҳар кун ўзгаради.
Маҳалла комитетининг олдида туради бу машиналар.
-Номерини биласанми?
-Йўқ эътибор бермандим.
-Нега шу вақтгача айтмадинг?
-Айтсам бир нима ўзгарадими?
-Сафар ака ялт этиб бир қаради...
-Бошқа гапирмади.
Чунки иш билан кетганида бир марта шикоят қилгандим "қўрқаман" битта ўзим қолишга деб эътибор бермаганди.
Кейин мен ҳам “ёлғизнинг ёри худо” яратгани ўзи сақласин деб ёлғиз яшашга ўргандим ва шикоят қилмайдиган бўлдим.
Эртаси куни ишга борганидан кейин Сафар ака “СНБ”никлардан тортиб олган ҳужжатларини цейфга солиб қўйяди.
Лекин иш ерига ўша Идрисов келиб ҳужжатларни қайтариб беришни Сафар акадан талаб қилади.
Сафар ака бермайман деб туриб олади.
Лекин орага Содиқжон Йигиталиев билан Абдулҳай ҳужжатларни қайтиб беришимиз керак дейишади улар.
Ўртада жанжал бошланади...
Жанжалга аралашган Дилоррам Исоқова ҳам “ҳужжат”ларни қайтариб беришимиз керак Сафар дейди... (Дилорам опа мени ҳақорат қилганди1994 йил “Сафар партияни сотди” деб аслида ўзи 1993 йил Июнь ойида СНБ никларнинг “лайча”сига айланган экан-да, мен билмаган эканман олдиндан шу ворқеаларни Сафар ака айтганида эди ...)
Ёлғиз қолган Сафар ака “ҳужжат”ларни қайтариб беришга мажбур бўлади.
Ўша “кўнгилсиз” воқеадан Сафар ака ўзига бир “тан қўриқчи”си, тутди ўз маҳалламиздан.
( у йигитни ҳам Сафар ака қамалгандан кўп ўтмасдан қамаб юбордилар.)
Ҳам ишга бориб келишини ҳамда Жалолиддин билан менинг тинчлигимни ўйладими яшаб ўтирган маҳалламиздан Тошкент шаҳрига кўчишга қарор қилди.
Бизнинг уйимиз Бектамир туманида “Бузовчи” маҳалласида эди.
ЭРК партиясига кўмак учун берилган пуллардан сотиб олинган уйлардан бирисига биз
1993 йил 20 Июлда кўчиб ўтдик.
-Бу уй Тошкентнинг Якуб Колос кўчасида жойлашган бўлиб “Борғи Эрам” паркининг рўпарасида эди.
Икки хонали,битта ошхона ва олдида катта терасдан иборат бўлган унча ҳам эски бўлмаган уй эди.
Яшаш учун бир мунча қулайликларига эга эди.
Энг муҳими эса телефон ҳам бор эди.
Хулласи калом, бу уйда яшашни бошладик.
Кўчиб ўтганимизга энди бир ҳафта бўлган ҳатто уйни Сафар ака ўз номига ҳужэжатлаштиришга ҳам улгурмаганди.
Ўша машъум:
1993 йил 27 Июлда.

27. 07. 2013 yil. Lausanne.


(Олтинчи қисм )

Бир оз дам олганидан кейин яъни 1992 йил 5-Февралда Туркияга ўртоғи Баҳром Эгамбердиев билан кетди. (Б.Эгамбердиев Қашқадарё Вилоятининг Муборак туманида туғилган классик ашулаларниniнг моҳир ижрочиси).
Афсуски йиқилган инсонни дўсти бўлмас экан...
Бошингга кулфат тушса энг яқин дўстингман деб юрган инсон биринчи бўлиб қўрқиб қочар экан.
Баром оға ҳам ўшандай қўрқоқлардан биттаси бўлиб унинг асл қияфасини кўришим учун 3 йил керак экан...
Минг афсус...
Туркияда Сафар ака Бухора амири Амир Олимхоннинг ўғиллари ва Амир Олимхонинг бош вазири амкиси Низомиддин Урганжийнинг авлодлари билан учрашади.
Туркиянинг Ғазиянтаф шаҳрида.
Амир Олимхонинг авлодларини Туркия давлати 1982 йил Рус босқинчиларининг ҳужумидан сақлаш учун Афғанистондан кўчириб олиб келиб уй-жой, мол-мулк билан таъминлаган экан.
Низомиддин Урганжийнинг Хоразмда қолган қариндош уруғларининг ҳаммаси Сталин зулмига учраб қатли-ом қилингандир.
Тирик қолганлари эса Сибрга сургун қилинган.
Бу авлодан тирик қолган ёлғизгина Бекжон Бек Урганжийдир.
Сафар ака эса ўша одамнинг невараси.
Низомиддин Урганжийнинг невараси Амир Олимхонинг куёви Асадулло Урганжий Ўзбекистонга келиб:
Бобоси Низомиддин Урганжийнинг авлодларидан ҳаётда қолган ёлғиз инсон Бекжон Бек Урганжий билан учрашиш орзусi borligini Сафар акага айтади.
Сафар ака уни Хоразмга таклиф қилади.
Шундай қилиб Сафар ака Туркиядан битта ўзи эмас Асадулло Урганжий Тошкентга келганди.
Мен учун Асадуллор Урганжийни келиши кутилмаган ҳолат эди.
Гапнинг рости Сафар ака ўз аждодлари ҳақида хикоя қилса ҳудди бир хикояни тинглагандай тинглардим лекин ишонгим келмасди.
Чунки Амир Олимхоннинг вазири Низомиддин Урганжий ҳақидаги “Инқилоб тонги” спектаклинин кўрганим учунми ё Амир Орлимхон ҳақида ўша вақтларда эълон қилинган ҳар ҳил мақола кўрсатилган кино филмларни кўрганим учунми,Амир Олимхонинг авлодларининг тирик яшашлари энг қизиқарлиси Низомиддин Урганжийнинг авлодларининг ҳаётда қолгани мен учун ишонилмас ҳодиса эди.
Men esa Ўқиганим китобда ёки мақолада эмас ҳаётда тирик гувоҳ Низомиддин Урганжийнинг неварасини кўриб турар эдим.
Шунинг учун ҳам Асадулло акага жуда кўп саволларни берганман . Мени энг кўп диққатимни чеккани эса Nizomiddin Урганжийнинг гапирганда қулоқига қўлини олиб бориши эди.
Ҳаётда ҳам шунақа эканми бобонгиз?
-Ё бу ҳаракатини “Инқилоб Тонгини” ёзган Комил Яшин ўйлаб топганми?
-Деб савол ҳам берganдим.
Йўқ Раҳматли Бобомнинг шундай одатлари бор экан.
Мен дадамдан эшитганман деб саволимга жавоб берганди.
-Шундан кейин бутунлай ишондим.
Асадулло ака Хоразмга бориб Сафар аканинг катта бобоси Бекжон Бек Урганжий билан учрашди. (Бекжон Бек Урганжий Бухора Амирi Олимхонинг вазири Низомиддин Урганжийнинг Хоразмда қолган Совет босқинчилари томанидан қатлиом қилинган авлодларидан тирик қолган якка-ягона инсон .
Бекжон Бек Урганжий табаррук 103 ёшида 2011 йил фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилди. Руҳи шод макони жаннат бўлсин)
-Асадулло Урганжий икки ойга қадар меҳмон бўлиб: Хива, Бухора, Самарқанд, Тошкент ,Karakaqalpagistonning Elliqkalla, Beruniy, Душанба шаҳарларининг тарихий ерларига саёҳат қилди.
Афсуски Тожикистондаги ички уруш туфайли у ерда шаҳид тушган катта бобоси Низомиддин Урганжийнинг қабрини зиёрат қила олмасдан Туркияга қайтиб кетишга мажбур бўлди.
1992 йил август ойининг охирлари эди унитмаган бўлсам…
-Уйга “Шарқ юлдузи” журналининг публистика бўлими бошлиғи бўлиб ишлайдиган Эгамназар Сойибназаров келди ва Сафар ака билан Низомиддин Урганжийнинг ҳаёти ва Бухора Амири Олимхоннинг фарзандлари тақдири, уларнинг қандай яшашлари ҳақида суҳбатлашди.
Кейинчалик мазкур суҳбатни:
“Ўзбекистон Адабиёти ва Санъати” газетасида каттагина мақола тарзида эълон қилди. Мазкур мақолани ўқиган: Ўзбекистон Пракратурасининг Матбуот котиби Файзулло Қиличовнинг бирданига ўзининг келиб чикиши Амир Олимхон авлодларидан экани эсига тушиб Сафар ака билан танишиш истаги пайдо бўлади.
Бу истагини амалга оширишга ёрдам беришини сўраб,олдиндан Сафар акани яхши танийдиган ва ундан Амир Олимхон ва унинг вазири Низомиддин Урганжий ҳақида интевъю (суҳбат)олган журналист Эгамназар Сойибназаровдан Сафар ака билан таништиришни илтимос қилади.
1992 йил сентябрь ойининг ўрталари эди кўча дарвоза таққиллаганини эшитдим.
Бориб эшикни очдим.
Эшик олдида Эгамназар Сойибназаров билан бирга узун бўйли, савуқ башарали қўлида катта картон қути кўтариб олган бир одам турар эди.
Эгамназар Сойибназарорв мен қуйуқ сўрашди .
-Сафаржон уйдами келин?
-Йўқ...ҳали ишдан келмадилар.
-Уйингизга кирсак бўладими?
-Киринглар.
-Ҳамроҳ бўлиб келган “савуқ башара” одам диққатимни тортди мен уни қаердадир кўргандай эдим лекин эслай олмадим....
-Ҳайронлигим баттар ошиб бу одам ким дегандай Эгамназар акага қарадим
- Эгамназар ака ҳамроҳини менга бу киши сизларнинг “қариндош”ларингиз Файзулла Қиличов бўладилар деб таништирди.
-Янги қариндош қўлидаги “картон қути”ни қўлтғига қисиб ғўдайиб турар эди.
-Файзулла мендан Сафаржон билан таништиришимни сўради.
-Менда сизларникига бошлаб келавердим икки қариндошни бир-бировига таништирай савоб бўлади .
-Мен янги "қариндошимизга” бошдан оёқ қарадим .
-Фамилиясини эшитганимдан у кишини қайсидир журналда чиққан мақоласини ўқиганим эсимга тушди мақоланинг тагида берилган изоҳда у кишиниг Ўзбекистон прокуратурасида ишлашлиги ёзилган эди.
-Бирданига кайфиятим бузилди демак Сафар аканинг “қаридоши” пракратурада ишлар экан-да .
Янги қариндошга бошдан оёқ қарадим:
Файзулло Қиличов деганлари узун бўйли, сочлари қалин, оқ сариқдан келган одам экан.
Эгамназар Сойибназаров эса қисқа бўйли, гавдалик одам эди.
Мен “қариндошликка даъвогор”, даррозни қўлида картон қути ушлаб ғўдайиб, туришини бойнинг орқасидан оғир юкларини кўтариб юрадиган хизматкорга ўхшатдим.
Бу ўхшатмамдан кулгум келди, лекин кулсам уят бўлар деб кулгумни ичимга ютдим.
Унинг гапидан шу нарса маълум бўлдики: Fayzulla Qilichov “хизматкор” эмас, балки Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги битта бекнинг невараси экан.
Бекнинг номини негадир тилига олмади.
Яънада унинг гапларини аниқроқ қилиб тушунган бўлсам бу жаноб Бухора Амири Олимхоннинг укаларидан биттасининг “невараси” эканлигига давогар ham экан.
Хулласи калом, хаёлимда жонлантирганим “бой- хизматкор” эпизодини бироз бўлсада унитишга, хаёлга эмас, ҳаётга боқишга ҳаракат қилдим.
Ташқарида узум сўрисининг устига кўрпача ёйдим ва уларни ўтиришга таклиф қилдим.
Файзулло Қиличов, яъни бизнинг . “янги қариндош” қўлидаги картон қутуни менинг қўлимга узатди.
Ҳайрон бўлдим…
-Бу нима дегандай Эгамназар акага қарадим.
-Олинг, бу сизларга, Файзулло акангиз қуруқ бормай деб олиб келдилар.
.Эгамназар ака Fayulla Kilichovni хижолатдан қутқариш учун.
.Шошқинлик ичида эдим, олишни ҳам, олмасликни ҳам билмасдим.
-Шу пайтгача оғзига талқон солгандай жим турган одамдан садо чикди:
-Олинг, қўрқманг, ичида бўмба йўқ.
.Мен эса шубҳа ичида эдим.
-Олсами-олмасамми?
-Ҳудди ҳаёлимдан ўтганни ўқигандай “бўмба” йўқ дегани-ю, "пракратура"да, ишлаганлигини билганим учун қўлидаги картон қутини олишга иккиланардим.
-Ноилож қутини олдим, уйга киритиб стол устига қўйдим.
-Нон,чой қўйдим олдиларига.
-Бир соат чамаси ўтирдилар.
Сафар ака ҳам ҳа... дегунча келавермагандан кейин: яънада қуюқроқ хайрлашиб чиқиб кетар “янги қариндош” Сафар акани иш ерида кутажагини айтиб, қўлимга иш ва уй адреси ёзилган "ташриф қоғоз"ини ташлаб кетди.
Улар кетгандан кейин кўп ўтмаcдан Сафар ака ишдан қайтиб келди.
Мен унга бўлган воқеани айтиб; “янги қариндоши” билан табрикладим.
Тошкент каби тош қотган шаҳарда сиз ҳали танимаган лекин энг яқин қариндошингиз бор экан -у, ўзингиз танимаганингиз ёмон эканда.
Мана энди танишасиз ҳатто совға ҳам олиб келибди деб стол устида турган қутуни кўрсатдим.
-Ичида нима бор экан?
-Очиб кўрайлик-чи, дедим.
-Қутуни ташқарига чиқариб очдик.
"Бир бўлак қайнатилган қўй гўшти, бир шиша ароқ, икки-уч шиша Тошкент суви, иккита нон, уч тўрта памидор, иккита бодринг" бор экан.
Сафар ака бир -икки кундан кейин Файзулло Қиличовнинг иш ерига бориб учрашди.
Файзулла ака уйига меҳмонга чақирибди.
Уйига меҳмонга кетди.
Ораларида қандай суҳбат бўлган бундан менинг ҳабарим йўқ.
Чунки мен:Сафар ака уйдан бир ерга кетадиган бўлса:
-Қаерга борасиз?
-Соат нечада уйга қайтасиз?
-Борган ерингизда нима ҳақида гаплашдингиз деб сўрамасдим.
Бу менинг хатом эдими?...
-Қамалиб кетганларидан сўнг кўп марта ўзимга шу саволни берганман.
Лекин мантиқли жавоб тополмаганман.
Балким...олдиндан бошига келажак фожиаларни билганимда...
Файзулло Қиличовни яқиндан бўлмаса ҳам ҳар қалай бир марта кўрганим учун танирдим.
Ҳозир ҳам кутилмаган терговдан кейин ўзимча ўйладим:
Мен қонун қоидани яхши ўрганмас эканман, булар билан қандай қилиб ҳуқуқ талашаман?
Агар ҳақ-ҳуқимни ўрганмасам, улар нима деб айтса кар- кўр инсон каби кўниб, яшайвераман!
Яхшиси мен ўша кишига, яъни Файзулло Қиличовга телефон қилиб ундан
“Ўзбекистон Жиноят” кодекси китобини сўраб олай!
Сафар акани телефон дафтаридан Файзулло Қиличовнинг уйига телефон қилдим.
Гўшакни унинг хоними олди.
Мен ўзимни таништириб: “Файзулло ака уйда борми?” деб сўрадим.
Хоними жуда очиқ кўнгил аёл экан, Сафар акани исмларини эшитиб, жуда хурсанд бўлди.
-Файзулло акам уйда йўқ.
- Америкага кетгандилар эртага келади.
-Мен яхши унда эртага телефон қиламан деб гўшакни жойига қўйдим.
Китоб, яъни “Жиноят кодекси”ни топишим учун бир кун кутишим керак эди.
Нима қилишга ҳайрон эдим.
Бошимга тушган кутилмаган бу жудолик мени паришон қилганди.
Телевизорни очдим, оламда нима гап экан, дея.
“Ахборат” кўрсатуви бошланаётган экан.
Хабарлар бошланиши олдидан телевизор сухандони Абдумўмин Ўтбосаров жуда муҳим бир хабар ўқиб эшитирилиши ҳақида маълум қилди.
Нима бўлдийкин, деб диққат билан қарасам.
-Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хабар беради:
“Эрк” Демократик партияси фаоли Сафарбой Бекжонов "ноёб танга"ни ўғирлаганлик айби билан қамоққа олинди…

31.07. 2013 yil. Lausanne.



            Еттинчи қисм.

27 Июлъ оқшомида Сафар ака ҳар кунги ишидан қайтадиган вақтидан кечика бошлади.
Мен унинг кечикиб келишларига ўрганганим учун унча ҳавотир олмадим.
Ҳа.... энди келиб қолар иши кўпайиб кетгандир деб ўз-ўзимга далда берардим лекин кўнглим ғаш эди...
Кечки соат беш ярим ёки олтилар эди , дарвоза эшиги тақиллади:
“Сафар ака келди чоғи” деган хаёл билан дарвозанинг эшигини очдим.
Дарвоза олдида кутилмаган меҳмон Мақсуд Бекжон турарди.
Ҳайрон бўлдим.
(Муҳаммад Солиҳнинг кенжа укаси турарди)
Мен Мақсуд Бекжонни яқиндан танимасдим.
Уни бир марта акаси Муҳаммад Бекжон
( 1955 йил Хоразм Вилоятининг Янгибозар туманида туғилган. ЭРК Деморкратик Партиясининг фаоли. 1999 йилда уюштирилган портлашларга алоқадорликда айбланиб қамоқга олинган. Айни кунда ҳам банди зиндондир. )
билан уйга келган пайтида кўргандим.
Унинг шоир эканини билардим менда : “Муътадил ранглар” номли китоби ҳам бор эди. Шеърларини ўқигандим хотирамда қолган икки мисра шеър эди :
“Тушунмади, тушунмади улар бир-бирин”.

Менинг ғалати ҳотирам бор эди бирон шоирнинг шеърини ўқисам, ҳеч бўлмаса икки сатри хотирамда муҳрланиб қолар эди.
Мақсуд Бекжоннинг юзида саросима аралаш қўрқув сояси бор эди:
-Сафарбой келдимми?
Ҳайратландим: “аҳир бир ерда ишлайдилар қаерга кетган бўлса мендан яхши билади-ку, яъна нимага мендан сўрайди?” деб…
-Лекин хаёлимдан ўтган саволни унга бермадим.
-Йўқ ҳали ишдан келмади нима эди?
Саволимга, савол билан жавоб берди.
-Милиция келдими уйингизга …
-Нимага унақа деб сўраяпсиз тинчликми?
Бугун Сафарбойни Эргаш Жўраевни одамлари келиб олиб кетганди гаплашадиган гапимиз бор деб.
Ичимдаги титроқни унга сездирмасликга ҳаракат қилиб сўрадим Эргаш Жўраев ким ?
- Эшитмаганмисиз у кишини?!
-Йўқ.
-Эргаш Жўраев Тошкент шаҳар прокурори бўлади
Устимдан қайноқ сув тўкилгандай бўлди.
Мақсуд менинг холатимни сездими ўзича далда берган бўлди.Ҳавотир олманг кечгача келиб қолар.
Ҳа, келиб қолар-да, дедим ичимдаги титроқни унга сездирмасликга ҳаракат қилиб, совуққонлилик билан
-Мақсуд Бекжон кетгач, уйга кириб, Жалолиддинни қўлига ўйинчоқларини бердим-да, кечки овқатга уннадим.
Овқат пишди.
Ҳалиям Сафар акадан ҳабар йўқ.
Пишган овқатни емай кутиб ўтиравердим келиб қолар деб .
Кечки соат еттилар эди , дарвоза эшиги тақиллади.
Сафар ака келди чамаси деб эшик олдига югуриб бориб эшикни очдим, ким деб сўрашга ҳам сабрим чидамай.
Яна кутилмаган меҳмон Мақсуд Бекжон турарди.
-Келмадими Сафарбой дея интиқлик билан сўради у.
Саволига йўқ деган жавобни эшитди.
-Кутинг соат 12 гача келиб қолар…
-Яхши, дедим умид билан.
У кетди…
Мен қолдим ҳувиллаган уйда ёппа-ёлғиз.
Қозондаги овқат музлади, томоғимдан бир қултум сув ҳам ўтмади.
Соат тунги 12 дан ўтди.
Ҳалиям Сафар акадан ҳабар йўқ эди.
Хаёлимдан Сафар акани биринчи кўрган кунимдан, то шу кунгача бўлган воқеа – ҳодисалар бир-бир кечди. Оғир хаёллар исканжасида ўтирарканман, яна эшик таққиллади. Девордаги соатга қарадим, соат тунги 1.30 ни кўрсатиб турарди.
“Мутлоқо келди бу гал”, дедим ўз-ўзимга ички бир қувонч билан.
Эшикни очдим.
Остонада эса Мақсуд Бекжон турарди.
Яна олдинги савол -жавоб такрорланди;
-Келмади?
-Йўқ…
-Кутинг эрталаб келар.
У кетди.
Жалолиддин ухлади.
Мен эса беором эдим, кўзимга уйқу келмасди.
Инсон ғалати-я,ҳеч вақт ҳамнафас бўлиб бирга яшаган инсон ҳақида тузукроқ ўйлаб ҳам кўрмайсан мангуга бирга яшайдайдигандек, ҳар бир ўтган кунингдаги такрорланмас лаҳзаларни қадр қийматини ҳам билмайсан. Вақти келиб ёнингдаги ҳамрорҳинг сендан узоқлашса ёки бошингга кутилмаган ташвиш тушсагина ўша гўзал кунларингни қадрига етасан.Қани дейсан ҳаёлан ўша кунга яъна бир мартагина қайтсам... қайта олсам...
Бир лаҳза бўлсада илк баҳорда очилган лоланинг қаршисида ўтириб келажакдан ҳозирги ўтаётган кунлардан суҳбат қурсам деб орзу қиласан...
Афсуски, орзуйинг осман қадар узоқ, юлдуз каби сўлғин узоқлардан милтиллабгина кўринади на ёруғи бор на нури...
Сафар акасиз биринчи марта ёлғиз қолаётганим йўқ.Олдинлари ҳам Вилоятма- Вилоят юрганларида иш билан; бир ўзим қолар эдим ва бунга ўрганган ҳам эдим. Сафар ака унда иш билан кетарди, кетган ерларини ҳам билар эдим.
Бугунги каби миршаблар келиб катта қозининг олдига олиб кетмасди ...
Уйқусиз иммиллаб ўтаётган қоранғу тунда кўз олдимга Сафар акани биринчи марта кўрган куним келди.
Ўшанда Самарқанддан Тошкентга дугонам Малоҳат Эшонқулова (Самарқанд Вилояти Оқдарё туманида туғилган “Бирдамлик”Халқ Ҳаракатининг Ўзбекистон бўлими етакчиси) билан боргандик.
Малоҳатнинг ўз ишлари билан машғул экан мен Ёзувчилар уюшмасига келиб Муҳаммад Солиҳ билан учрашдим. Чунки бир “бетамиз” курсдошим бор эди Абдиқаюм Йўлдошев деган асли келиб чиқиши (Бухора Вилоятининг Қоракўл туманидан) ўша билан М. Солиҳ ҳақида тортишиб қолгандим.
У менга Муҳаммад Солиҳ сотқин Бирлик Халқ Харакатини “2 та квартира учун” сотди деди..
Менинг жаҳлим чиқди шу гапингиз учун мен эртага Тошкентга кетаман М. Солиҳ билан учрашаман дедим.
Нуриддин Шукуров Филология фанлари доктори.Самарканд Давлат Университетининг Филорлогия факултетининг декани эди . Men domlamdan Toshkentga borib kelish uchun ruhsat suradim.
Menga ruhsat berdi.
(Самарқанд шаҳрида Туркман қишлоқида туғилган. )
Тошкентга келиб Муҳаммад Солиҳнинг ish eriga kelib: котибасидан руҳсат олиб кирдим бўлган воқеани айтиб изоҳ беришини сўрадим.
У киши эса бу янгилиш ҳабар биз баъзи бир сиёсий қарашларимиз тўғри келмагани сабабли биз икки ташкилотга бўлиндик.
Аммо мақсадiмiз Ўзбекистонда Демократик жамият қуриш деди.
Мендан қайси ташкилотга аъзо эканимни сўради...
Мен 1989 йилдан “Бирлик” Халқ Ҳаркатида сафида фаолият кўрсатишимни . “Бирлик”нинг чиқарган газеталарини Самарқандда Университет ва Институтларга тарқатишимни бугун бу ерга келишдан мақсадим сиз билан учрашиш ҳамда газета сотишидан йиғилган пулларни бериб кетмоқчи эканини айтдим..
Унда сиз ЭРК партиясига аъзо бўасизми?
Бўаман дедим қаътий оҳангда.
М.Солиҳ котибасига айтиб Шавқиддин Жўраевни чақиртирди.
(Ш. Жўраев Бухора вилоятида туғилган)
Мен у кишига ариза ёзиб топпширдим.
Менинг қўлимга ЭРК партиясининг билетини берди.
Муҳаммад Солиҳни олдидан чиқсам Малоҳат мени кутиб ўтирган экан.
Иккаламиз Қудрат Бобожонни излаб топдик.
(Қ. Бобожон Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 1965 йил туғилган ТОШГУнинг журналистика факултетинин тугатган. Ҳозирги кунда Шеведцияда сиясий муҳоржир бўлиб яшайди)
Қудратга газета сотилишидан тўпланган пулларни бердим.
Ҳозирги сиёсий вазият бундан кейин қилинадиган ишлар ҳақида гаплашиб ўтиргандик биттаси келиб рўпарамда туриб олди.
Жаҳлим чиқди унинг қараб туришига.
Бир икки марта ҳўмрайиб қараб қўйдим.
Менинг ҳўмрайиб қараганимдан финакини ҳам бузмасди .
Қудрат менинг жахлим чиққанини сездими вазиятни юмшатиш учунми : сизларни таништиришни унитибман бу киши
Сафар Бекжон Урганжий асли Хорразмлик.
Урганжий номини эшитганимдан кейин қайта баттар жаҳлим чиқди.
Сиз нима кинояли оҳангда ўзингизни Хоразмлик бўлганингиз учун Урганжий деб “лақаб” олганмисиз?
Йўқ мен ҳақиқатдан ҳам Бухора Амирининг вазири Низомиддин Урганжий оиласидан бўламан.
Ҳм.
Лекин ичимдан ишонмадим.
Қудрат билан суҳбатимизга давом қилдик Урганжий жаноблари эса кетишни ҳаёлига ҳам келтирмасди .
Кетмагани етмагани каби гапимизга ҳам аралаша бошлади.
Мен жаҳлим чиққани учун эътибор бермасликга ҳаракат қилдим.
Қудратга тез орада ёзги таътил бошланишини мен эса ўз қишлоқимга кетишимни Берунийда ҳам ЭРК партиясини танитиб иложи бўлса газеталар тарқатишим мумкинлигин айтсам...
Яъна гапга “кутилмаган меҳмон” Урганжий аралашди.
Менга адресингизни беринг мен юбориб туришим мумкин газета деди ярим Тошкентча. ярим Хоразм лаҳчасида.
Яхши дедим.
Ичимдан менга нима кўпроқ газета юборса балким Берунийдаги редакцияга ҳам олиб бориб ЭРКни танитарман деб ўзимча план қилдим.
Уй адресимни ёзиб қўлига тутқаздим. Аслида мен ўшанда уй адресимга қўшиб тақдиримни қўлига топширган эканман.
Самарқандга қайтишда бир груҳ қалам аҳли худо раҳматли шоир Назар Шукурнинг “хотирлаш” учун Қашқадарёга кетиб бораётган эканлар.
Бизни ҳам ўзлари билан Самарқандга қадар бирга кетишга таклиф қилишди.
Малоҳат билан рози бўлиб улар билан бирга қайтдик .
Ўшанда шоир Мирзо Кенжа(бек)баев айтган насиҳатини йиллар ўтсада унитмадим.“Қурбоной шоирлардан узоқ юринг”
нима учун деб мен сўрамадим.
Мирзо ака ҳам сабабини айтмади...

4.08.2013 yil. Lausanne.

8 қисм.

Аслида ўшанда адресимга қўшиб тақдиримни ҳам у кишининг қўлига берганимни мен гумроҳ банда билмаган эканман.Энди орадан сал кам 4 йил ўтиб қоп-қоранғу, умидсиз бир тунда бутун ўтмишимнинг базан аччиқ баъзида ширин ўтган онларини эслаётган эдим. Сафар ака ҳақиқатдан ҳам сўзида турди. ЭРК партиясининг газеталарини юборди мен эса қишлоқимизда газеталарни тарқатиб ЭРК партиясининг мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб бердим дўстларимга. Беруний шаҳрига бориб устозларим билан учрашдим редакцияда уларга ҳам партия ҳақида ҳикоя қилдим. Улардаги ЭРК Демократик Партиясига бўлган қизиқиш менинг ҳайратимни оширди. Ҳатто Берунийда нашр қилинадаиган “Пахтакор” газетасининг редактори ЭРК партиясининг бир бўлимини шаҳримизда ташкил қилишини айтди. Бундан жуда хурсанд бўлдим.
Ёз ҳам ўтиб куз келди мен жуда катта умидлар билан Самарқандга қайтдим.
Сафар ака сўнг баҳорда Самарқандга келди. Ёмғирли куз оқшомларидан бирида “Самарқанд” кино-теъатрига кино кўргани бордик ўқишдан бўш пайтимда Ҳазрати Амир Темур мақбарасига, Шоҳи-Зиндага хуллоси калом Самарқанднинг муқаддас қадамжоларини бирга айланиб дуои фотиҳа ўқидик.
Кутилмаган бир вазиятда менга уйланиш ҳақида таклиф қилди. Гапининг очиқи кутмагандим унинг таклифи қилиш услуби ҳам ғалати эди.Мен жуда кўп китоб ўқиганим учун “бир йигит қизга уйланиш ҳақидаги таклифини жуда романтик қилиб айтса керак “ деб ўйлар эдим. Сафар аканинг таклифи эса китобда ёзилганга ўҳшарди на шеърларда тасвирлангани каби романтик эди оддий ва содда ...
Худо умр: берса узун ва машаққатли ҳаёт бизни кутаяпти шу йўлдан бирга йўл олсак елкама -елка туриб бир-биримизни оғиримизни енгил қилсак сиз нима дейсиз?...Биз кези боғларида эмас ҳаётнинг қайнаган қозанида бирга айлансак. Мен унинг дабдурустдан “уйланма” таклиф қилганидан ҳайратда эдим. Кутилмаган ҳолатдан тош каби қотиб қолгандим. Гапнинг очиқи ҳаётда мен : “турмушга чиқаман, бола туғиб фарзанд ўстираман, бир йигитга умр йўлдош, бир оилга бош бўламан” деб етти ўйлаб тушимга ҳам кирмаган ҳолат эди. Менинг мақсадим фақат ўқийман, ўқишни битказаман кейин Университетда қолиб илмий иш билан шуғулланаман кейин ОНАМни ёнимга олиб тизzasининг тarида utirib унга ҳизмат қилишни орзу қилар эдим. Ёшим 28 бу вақтга келиб синфдош қизларимнинг ўғил-қизлари кап-катта бўлган. Мендан бошқа ҳаммаси турмушга чиққан эди.
Курсдошларим ҳам кимининг тўйи бўлган ,кими эса унаштирилган эди ўша вақтда.
Менing эса бу ёшимдан кейин турмушга чиқиб нима қиламан деган тушунча тош бўлиб миямда ўрнашиб қолган эди.
Сиз дедим ҳар бир сўзимга урғу бериб ўзингизга яраша бирини топинг мени эмас
Топдим деди Сафар ака .
Ким?
Сиз
Мен дедим қаътий оҳангда: "овқат пиширишни, кир ювишни, дазмол қилишни, уй тозалашни билмайман” менга уйлансангиз ҳамма ишларни ўзингиз қилишингизга тўғри келади.Таклифингизни қайтиб олинг ва мендан воз кечинг қўлимдан китоб ўқиш ва қалам тебратишдан бошқа ҳеч нима келмайди .
Сафар ака кулди бошқа бир унитган салбий тарафингиз борми?...
Бор.
Нима?
Тилим заҳар мендан яхши сўз ҳам кутманг!
Мен ҳам сиздақасини излаб юргандим. Яхшиям Тошкентга келгансиз, яхшиям учрашдик рози бўлаверинг ота-онам уйингизга бориб сизни истасинлар отангиздан.
Нима дейишга ҳайрон эдим.
Ўзим- ўзимда йўқ бўлган барча “салбий” ёрлиқларни ўзимга ёпиштиргандим. Шунда ҳам фикридан воз кечмаяпди бу ўжар одам ё нияти жиддиймикан?...
Ишонмадим.
Майли агар шу ҳолатимни кўра била туриб уйланишга рози бўлсангиз ота онангиз билан келаверинг кейин таъна қилмасангиз бўлди...
1991 йил 3 -Январь куни уйга чақирилмаган меҳмон Сафар аканинг ўзи ва ота- оналари кутилмаганда кириб келдилар.
Онам мендан қаттиқ норози бўлди.
Мен сани “эрга бераман” деб катта қилмагандим нишетганинг бу?...
Мен нима дейишга ҳайрон эдим.
Дилим лол, бўғзим - бўғилган тилим калимага келмасди...
Ва унаштирилдим.
Самарқандга қайтдим.
Менинг унаштирилганимни эшитган курсдошларим тош каби қотиб қолдилар.
Улар османдан “тош ёғади деса ишонардилар” лекин мени “эрга тегишимга” ишонмасдилар.Ўзим ҳам ишонмасдим. Худди туш кўраётгандек ҳис қилар эдим ўзимни. Самарқанднинг Жонбой туманидан Аҳтам Абдуллаев деган курсдошим бор эди ўша ёнимга келди :сиз ҳақиқатдан ҳам унаштирилдингизми... ишонгим келмаяпти... деди ҳайратини яшира олмай?
Ҳа .
Ростданми, алдамаяпсизми?
Йўқ.
Ким унда куёвтўра?
Асли Хоразмлик лекин Тошкентда яшайди Сафар Бекжон деган.
Бахтли бўлинг.
Раҳмат.
1991 йил 15 Февралда тўй кунини белгилаб баъзи кўнгилимга яқин дўстларимга ва факултетимизнинг декани севимли устозим Нуриддин Шукуровга “таклифнома” бергани Сафар ака билан кабинетига кирдик.
Жаннатмакон домлам “таклифнома”ни, олиб кўрди-да, ҳайрон бўлиб менга қаради:
- Қурбоной нимага шошасиз турмушга чиқишга, ҳали ёшсиз-ку, ўқишингизни давом қилдирсангиз яхши бўлар эди.
Домламга нима дейишга ҳайрон эдим. “тўйга таклифнома” берган дўстларимнинг кўпчилиги ишонмаган ва бирортаси тўйга келмади. Кейин нимага келмадинглар деб сўраганимда “ишонмагандик тўйингизнинг бўлишига “ деган жавобни эшитдим.
Тўйимиз Тошкентда бўлиб ўтди. ЭРК Партиясининг ҳамма Вилоятлардаги аъзорларидан “тўй”га делегатлар қатнашди. Улар учун бизнинг тўйимиз муҳим эмас , муҳими эса менинг ЭРК Демократик Партиясининг аъзоси бўлганим эди.Меҳмонлардан бирортасига сўз берилса партиямиз учун бугун тарихий кун чунки икки аъзомизнинг тўйи бўлаяпти ЭРК Деморкратик партиясидаги биричи оила деб табрик этар ,кейин эса ЭРК Партиясининг вилоятларда дуч келаётган қийинчиликларини айтиб дардларини дастурхон қилиб ёйиб бошлар эдилар.
Нима эмиш: ЭРК Партиясини танитиш учун телвидиняда жуда кам вақт ажратилганидан тортиб Вилоят ва шаҳарлардаги киоскаларда ЭРК Партиясининг газетани топиб бўлмаслигидан шикоят қилар эдилар.
Ўша kun yani 15 Февраль 1991 йил Олий Советда қабул қилинган” Кўп партиявий”лик, ҳақидаги қарорни ҳам муҳокама қилишни унитмадилар. Бу қарорни қабул қилишда жонбозлик кўрсатган миллат вакилларниng бир- бир номини айтиб табрикладилар.Чунки тўйга бир груҳ миллат вакиллари келганди жумладан Муҳаммад Солиҳ , Аҳмад Аъзам, Шовруҳ Рўзимурордов, Мурод Жўраев , Насурулла Сайид,Inomjon Tursunov улардан ташқари Tohir Karimov,Шавқиддин Жўраев ,Эломон Шукуров. Рауф Прафи ,Мигза Кенжабек,Қадам Сайидмурод , булар менинг эсимда қолганлари хулласи калом улар жуда кўпчилик эди.
Тўйимiз бўлаяптими ёки ЭРК Партиясининг кенгайтирилган мажлисими тўғриси мен тушуна олмадим.Улар ЭРК партиясининг муоммаларини муҳокама қилар экан биз келин ва куёв оёқда туриб уларнинг оташ нафас нутқлари-ю, қилаётган шикоятларини битишини кутар эдик.
Уларнинг эса дарди тугамас эди.
Келган меҳмонларнинг шикояти етмагани каби энди шикоятчиларнинг сафига ўртани олиб бораётган спикир ҳам қўшилди.
У тўғридан тўғри ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳга қараб: сизларда газетани кўпроқ нусхада нашр қилиш учун қоғаз етишмайдими? Сиз ҳам миллат вакили ҳам партиянинг раиси нахот қағоз топишга кучингиз етмаса? Ҳар кун эрталаб бораман уйимизнинг ёнидаги киоскага лекин газета жуда саноқли келади кўпчиликгга етмайди, қачонгача газета излаб оввара бўламиз?...деб ситам қилишга бошлади.
М. Солиҳ ўрнидан туриб унинг берган саволига жавоб берди.Газетанинг тиражиини кўпайтириш ҳақида сўз берди.Хулласи калом мен ўзимни тўйда эмас ЭРК Партиясининг кенгайтирилган мажлисида ўтиргандай ҳис қила боршлагандим ўшанда.Тўйимиз бўлиб ўтгандан кейин биринчи қилган ишимиз Бухораи шарифга бориб Нақшбандий ҳазратларининг мақбараларини зиёрат қилганмиз.
Уйқусиз ўтган умидим узилган қоп-қоранғу тунда тушундимки биз ҳаётимизни тасвирлаб бўлмайдиган ўзига яраша қадам бошлаган эканмиз. Биз бир- бир-биримiзни сўзсиз, садосиз тушунар эдик бизни орамизда ортиқча сўз сўйланмасди бизнинг дунёқарашимиз , тушунчамиз бир-биримизникидан ҳеч фарқ қилмас эди. Тақдир ҳам бизни тенг қилмай дуч қилганди.
Бизнинг оилада турмуш ташвишидан кўра кўпроқ “Эрк” партиясидаги муаммоалар ҳақида кўпроқ баҳслашар эдик. Мени моддият эмас балки газетанинг янги сони кўпроқ қизиқтирар эди. Дунёда ва Узбекистонда бўлаётган сиёсий жараёнлардан хабарсиз қолишни истамас эдим.
Энди эса ҳайҳотдек ҳовлида бир ўзим қолгандим. Ёлғизлик заҳарли илон каби вишиллаб аста-секин яқинлашмоқда эди. Қоп -қорранғу умидсиз туним ўтиб ёруғ тонг бўлиб отишидан умидвор эдим.
Ҳеч вақт кулиб ортмайдагаn тонгим отаётганди...
Аммо ёруғ кунда атрофимни ўраб олаётган кўзга кўринмас, узиб бўлмас арқон эса атрофимни ўраб олаётганidan habarsiz эдиm. Арқон у қадар инжа тўқилган эки-ки, на куз билан кўриб на қўл билан тутиб бўлар эди.Ҳатто қуёшнинг ярқирагаn нурларида кўзимга кўринмас эди...
 
 


                               8-qismiga ilova.

Ҳурматли дўстларим сиз ўқиб бораётган мазкур “хотира”ларимда мен унитганим бир лавҳани энди сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилмоқчиман. Гап шундаки; бизнинг никоҳ тўйимизга қатнашган меҳмонларимизнинг тақдири кўпчиликни қизиқтирса керак деган фикрга келдим. Ва уларнинг кейинги тақдири ҳақида сизларга ёзмоқчиман.
Мурод Жўраев Қашқардарё Вилоятининг Мубарак Туман ҳокими. Ўзбекистон Халқ депутати 1994 йилдан то шу кунгача айбсиз- айбдор бўлиб банди зиндон қилинган.
Шовруҳ Рўзимудов Ўбекистон Халқ депутати. Қашқадарё Вилояти Якабоғ туманида туғилган. 2001 йил 6 Июлъ куни Ўзбекистондаги турмалардан бирида ваҳшиёна тарзда ўлдирилган.
Ўзбекистон СНБ тарафидан ўлими ҳақидаги ҳужжатга “ўзини-ўзи осиб “ўлдирган деган соҳта ҳужжат тайёрлаганлар.
Эломан Шукуров қамоқхонада ўлдириlган.
Миллий шоиримиз Рауф Паrфи 2005 йил ҳақнинг раҳматига қовушган маккони жаннат бўлсин.
Қадам Сайидмуродов шоир Хоразм Вилоятиning Урганч шаҳрида туғилган. 2013 йил ўлим ҳабарини эшидик. Жойи жаннатдан бўлсин.
Насрулло Сайид Бухоро Вилоятида туғилган Ўзбекитон Халқ депутати ҳозирги вақтда Канадада сиёсий муҳожирликда ҳаёт сурдурмакда.
ЭРК Демократик Пратиясининг собиқ бош котиби Аҳмад Аъзам Самарқанд Вилояти Жонбой туманида туғилган. Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.
Мирза Кенжабек(Мизо Кенжабаев) Сурхандарё Вилоятида туғилган Тошкент шаҳрида яшайди.

25.08.2013 yil.Lausanne.

9-қисм.

28 Июнъ ҳеч вақт оппоқ бўлиб отмайдиган тонгим отди.
Эрталаб яъна чақирилмаган меҳмон Мақсуд Бекжон келди.
Одатдаги савол жавоб:
Келмадими?
Йўқ.
Ичимни “ит тирнар”эди.Туни билан ухламай тонгим отганди.
Келмаса-я, қамаб қўйса унда менинг шўримга шўрва тўкилади-ю, нима қиламан бир бошимга тош қотган шаҳарда, кими-кимсам бўлмаса, қўлимда чирқиллаган кичкинагина бола билан? Ич-ичимдан ўз-ўзимни емакга бошладим .Мен банда эдим. Кўп нарсани даъво қилмасдим. Лекин кўрганим ноҳақликлар олдида бўйин эгишни ҳам истамасдим…курашаман дедим ўз-ўзимга. Нима ҳақлари бор сабабсиз бир одамни иш еридан олиб кетадилар ва уйига қайтишга руҳсат бермайдилар?
Бундан икки кун олдин кўрган мудҳиш тушумни эсладим.Тушумда қоп-қора ялмоғизга ўхшаган кампир уйга кириб, остонада турган Сафар аканинг туфлисининг бир пойини олиб чиқиб кетганди.
Эрталаб: Сафар оға (баъзан унга ҳазил оҳангида шундай мурожаат қилар эдим),ишга кетаётганда
жуда ёмон туш кўрдим, эҳтиёт бўлинг!, дедим.
Энди эса бу кутилмаган мудҳиш ҳодисага дуч келгандим.
На эртасига, на кейинги кунларда Сафар акадан хабар бўлмади.
Ҳайҳотдек ҳувиллган ҳовлида бир ўзим сўпайиб қолгандим. Дардимни, ҳасратимни кимга айтишни билмасдим. Ер қаттиқ осман узоқ мен ўртада муаллақ қолгандим. Эсимга “Бузовчи” маҳалла қўмитасининг ёнида (уйимиз маҳалла қўмита биносининг рўпарасида эди) ҳар куни “қоравул” бўлиб турадиган яшил рангдаги “Жигули” маркали машина тушди. Балким яъна пайдо бўлгандир пойлоқчи машина деб дарвозанинг олдига чиқиб qарасам “Боғи эарам” паркининг олдида икки -уч милисия ходими айланиб юрган экан.
Машина кўзимга кўринмади.
Балким ўзлари юргандир катта шаҳар бўлса бу ер деб ичкари кирдим.
Нима қилишга ҳайрон эдим.Қаерга боришни кимдан сўрашни ҳам билмасдим.
Хаёлимда эса бундан ўн кунча олдин бўлган бир воқеа жонланди…
Шаҳардаги уйга кўчиб келишдан олдин, уй кўришга келганимизда, “Боғи эрам” паркида музқаймоқ ерканмиз, рўпарамиздаги столда ўтирган икки милиция ҳодимига кўзим тушди. Улар ҳам музқаймоқ ялаб, атрофни диққат билан кузатиб ўтиришарди.
Бирдан Сафар ака менга қараб, “Ҳозир шу “мент”лар ёнимизга келиб, “Ўртоқ Бекжoнов, сиз қамоққа олиндингиз!”, дейишса нима дейсан?” деб қолдилар.
Мен шунчаки ҳазил қилаяпти деб тушундим ва бепарвогина жавоб бердим;
“Тош каби қотсам керак”.
Кейин уйга келгунча на у киши гапирди на мен.
Афсуски, бу гаплар ҳазил эмас экан, оқибати ўн кундан кейин маълум бўлди. Мен гумроҳ банда тушунмаган эканман. Сафар ака ниманидир ҳис қилган экан-да… Мен эса бемалол музқаймоқ ялаб ўтираверибман...
Ҳаётим эса шу музқаймоққа қўшилиб музлашини ўшанда билмаган эканман.
Тошкент шаҳарини деярли билмасдим. Сафар аканинг атрофидаги инсонларни-ку,
айтмаса ҳам бўлади фақат бир-иккисини танирдим ҳолос.
Бошим қотганди.
Қаерга бориб кимдан сўрасам ?...
Нима қилсам экан?
Кимдан қандай маслаҳат сўрай?
Ёки қайси ташкилотга мурожаат қилай?
Кунлар оёғига тош боғлангандек узун, кечалар эса зимистон қоранғуликига чўккан даҳшатли эди. Кап-катта уй ютиб юбораман дегандек савуқ кўринарди кўзимга.
Бир куни уйга узун қисқа бўлиб, икки эркак ва битта аёл киши кириб келди. Улардан Дилором Исҳоқовани ва Муҳаммад Бекжонни олдиндан кўрганим учун зўрға танидим. Ўрта бўйли, кўзида қандайдир ўзига яраша меҳр нури балқиб турган бу одамни умуман кўрмаганим учун танимадим.
У кишини Дилором опа танитди;
-Бу киши профессор Отаназар Орифов бўладилар.
Бирдан ичимга илиқлик югурди.
Э, бу кишининг суди бўлса Сафар ака ҳамиша қатнашар эди. Мен эса ҳар куни суднинг натижасини сўрар эдим. Демак шу киши эканларда Отаназар Орифорв деганлари.
Мен улардан нима қилишим кераклиги хақида маслаҳат сўрадим?
Менга шаҳар ичидаги вақтинча қамалганлар сақланадиган қамоқхоналарнинг адресини беришди.
Тонг отди…
Жалолиддинни бағримга босиб ўша берилган адресма-адрес сарсон бўлиб сўраб чиқдим , минг афсус… ҳеч бири жўяли жавоб бермади.
Ҳаво жуда иссиқ , бола билан юриш эса жуда қийин…
Ўлганни устига тепгандай Жалолиддин иссиқ ҳавода юраверганданми касал бўлиб қолди, ўзим ҳам ўлгудай чарчагандим. Осмон узоқ, ер қаттиқ. Додимни ўзимдан бошқа кимса йўқ эди эшитадиган. Таксида юрай десам ёнимда нон олишдан бошқага етадиган пулим йўқ. Пул қарз олай десам ҳеч кимни танимайман.
Излаб овора бўлиб юрганимни нечанчи куни эди билмайман.
Ишқилиб терговхоналарнинг бирисида ишлайдиган одам сарғайиб сўлган Жалолиддингами,ёки менгами раҳми келдими, ишқилиб…
-Сизнинг хўжайнингизни қайси прокуратурадан олиб кетган дедингиз?
Сўраб қолди.
-Эргаш Жўраев деган прокурорнинг одамлари олиб кетганмиш, иш еридан..
-Унда сиз Собир Рахимов туманига боринг!
-Кечирасиз, мен у ерни билмайман.
Бу суҳбатдан сўнг у киши менга адресни тушунтириб ёзиб берар экан, қўшиб қўйди:
-Бугун бориб овора бўлманг, энди кечикдингиз…
Миямга гурзи тушгандай гангиб қолдим.
Томоғимга муштдай нарса келиб қадалди. Кўз ёшимни ичимга ютдим…
Умидсиз уйга қайтдим.
Жалолиддиннинг иситмаси чиқиб, кўзларини очолмай қолди. Ёғни бир оз илитиб массаж қилган бўлдим ва ўрнига ётқиздим.
Ҳассасини йўқотиб қўйган кўрга ўхшардим.
Томоғимдан бир қултум сув ҳам ўтмасди, ҳорғин ётоққа чўзилдим.
Эртасига айтилган адресни зўрға топиб бордим. У ердан ҳам керакли жавобни ололмадим. Жалолиддиннинг эса кундан-кунга соғлиги орқага кетарди. У дадасига жуда ўрганган эди. Ҳар кун уйга қайтаркан, албатта ўғлига бир нима кўтариб келарди. Ўйинчоқми, биронта шокаладми, ишқилиб ўғлини кўнглини оларди. Энди эса ҳеч кимса йўқ эди. Ўпиб эркалайдиган, ўғлига бир нима кўтариб уйга қайтадиган…
Менинг ичим парчаланарди , ўғлимнинг мунгли кўзларига кўзим тушганда…
Оллоҳ ҳеч кимсанинг ўғли ёки қизига дадасиз яшашни раво кўрмасин!!!
Унинг нигорҳидаги “Дадам қани? Қаерга кетган?” деган саволга жавоб топишга тилимдаги калималарнинг сони етмасди …
Бу бизнинг учунчими , тўртинчими боришимиз эди шаҳар прокуратурасига. Лекин ҳеч ким қабул қилмади. “Сенам одаммисан” деб ноламизга қулоқ соладиган бўлмади. Аҳийри жонимга текканларидан кейин жанжаллашдим.
“ 1937 йил эмас 1993 йил ҳозир Сталин замони эмас-ку, нимага саволимга жавоб бермайсизлар, Сафарбой Бекжонов қаерда?” дея зарда қилдим.
“Ўлик бўлса ўлигини, тирик бўлса тириклигини айтинглар?”
Менинг жанжаллашганим учунми ёки Жалолиддининг сарайган юзи учунми ёки ўғли проакртура орлдида ўлиб қолса боршимизга бало бўлмасин дедиларми энг сўнггида Эргаш Жўраевнинг ёрдамчиси Раҳим Айдешовнинг(Раҳим Айдешов Хоразм Вилоятининг Хонқа туманида туғилган) ҳузурига киришга муваффақ бўлдик. У киши қанчалик Тошкент шевасида гапирмасин, Хоразмлик экани юзининг тузилиши ва гапириш оҳангидан сезлиб турар эди. . Дардимни дастурхон каби ёйдим олдига. У кишини Сафар аканинг сал кам бир ойдан бери дом-дараксиз йўқолиб қолгани эмас менинг фамилиям билан қизиқди холос,.
Фамилангиз нима ўзи ?
Айтдимдим-ку, Реимова деб.
Ҳа шунақами бепарвогина сўради. Аслида менинг исмим ҳам Рейим эди, мен паспорт олар эканман алмаштириб олдим.
Сиз нимага алмаштирмадингиз?
Жаҳлим чиқди; биласизми мани ҳозир мени фамилям эмас ўғлимнинг дадасининг тақдири қизиқтиради.
У қаерда?
Жаҳлданми, аламданми, қўлларим титрай бошладим. Асабларим жуда қаттиқ чарчаганди яъна бир оғиз ноўрин гапирса додлаб йиғлаб юборадиган ҳолатга келгандим кабинентни бошимга кўтариб . Мен “не дейман қўбизим не дейди” деганларидай ҳар кун кўзи ёшли, бағри тошли, ота-оналарни, эрлари қамалган ёш келинчакларни кўравериб кўзи кўр, дардини эшитавериб қулоғи кар бўлганди Раҳим Айдешовнинг. Оҳир оқибат ўзи ҳам тошдан йўнилган ҳайкал, Раҳим Айдешов инсон қияфасига кирган шайтон.
Унинг учун менинг пашша қадар қийматим йўқ эди. Менинг портлайдиган “бомба” каби шишганими ҳис қилдими Бахтиёр Сайфуллаев деган "яъна бир ўзига ўҳшаган шайтонинг малай”нинг” қабулига юборди. “Фақат ўша кишигина сизга турмуш ўртоғингизни қаерда эканини айта олиши мумкин” деб.
Ташқарига чиқиб, эшик олдида ўтирган бадқовоқ формали “жаллод”дан: Бахтиёр Сайфуллаевни чақириб беришини сўрадим?
У бир менга, бир касаллиқдан ранги заъфарондек сарғайиб сўлган Жалолиддиннинг рангига қараб эртага келинг деди.
Эрталаб келдим. Кечаги “бадқавоқ” ўтирган экан
У ташқарига чиқиб кутиб туришимизни буюриб, ўзи телефон рақамини тера бошлади.
Биз ташқарига чиқиб кута бошладик. Кўча эшиги қалин шиша билан қопланган, ичкари кўринарди-ю, аммо овоз эшитилмасди. Жалолиддин билан бир ярим соат чамаси кутдик, бир пайт сочлари жингалак, ёш бўлса ҳам тарвуз каби думалоқ қорин қўйган, 35-40 ёшлар атрорфидагидаги бир киши чиқди.
Қоровул йигит бизни кўрсатиб бир нималар деди.
У киши бизни ёнимизга келиб совуқ оҳангда мен Баҳтиёр Сайфуллаев бўламан сизлар кимни излаб юрибсизлар? ...
Мен унга хўжайиним, Сафарбой Бекжоновни ЭРК партиясининг оfисидан1993 йил 27 Июль куни сиз билан “сиз билан Эргаш Жўраев суҳбатлашмоқчи” деб иш жойидан olиб кетишган сал кам бир ярим ойдан бери излаб топа олмаяпман.
Кап-катта одам дом-дараксиз йўқолиб кетса? Ҳозир 1937 йил эмас, давлат тепасида “халқлар отаси” Сталин ўтиргани йўқ, "адолатли ва демократ " Ислом Каримов ўтирибди?! Қачонгача қўлимда гўдак билан сарсон-саргардон юрийман?
Ўлик бўлса ўликкини тирик бўлса тириккини айтинглар.Излайвериб чарчаб кетдим.
Инсоф борми сизларда,ўғлим касал ҳар куни келаман ҳар куни...
"эртага"! дейсизлар,"эрта" ларингиз , қачон битади?...
Шу пайтгача сабр билан гапимни тинглаб турган одам, бирданига чаён чаққандай бақрайди:
-Гапириб бўлдингизми, "эртага" келинг!
Бу менинг нечанчи марта эшитавериб бадимга уриб кетган "эртага” деган жавобни яъна эшитган эдим. Баҳтиёр Сайфуллаев “эртага келинг” деб жаҳл билан орқасига қайтиб кетди.
Қалбимда алам, юзимда ғам, кўзимда ёш оёқ ости бўлган ғурурим... Ўша вақтдаги ҳолатимни ифодалаш учун ҳозир ҳам сўз тополмайман. Орадан 20 йил ўтган бўлсада ҳoзир ҳам ўша кунларимни эсласам кўзим ёшга тўлади. Мен инсон эдимку улардан ҳеч нима ортиқча сўрамагандим. Фақт изсиз йўқолган ҳаёт орқадошимни излаётган эдим. Менинг нима гуноҳим бор?! Кичкинагина ҳали ҳаёт нималигини англаб етмаган боланинг не гунаҳи бор...Оғир хаёл исканжасида, қаддим дол каби эгилиб, кўзимда ёш билан изимга қайтдим.
"Эрталар" эса узундан узоқ ҳеч битмасди.
Уйга келдим нотабий холатда эканлиги диққатимни тортди. Уйга бирorтаси кирибдими деган савуқ гумон кўнглимдан ўтди. Бизнинг унақа тўлиб тошган бойлигимиз ҳам йўқ содача минглаган жилд китобимиз бор эди холос. Қарадим баъзи ноёб китоблар йўқ эди китоб жавонида.”дипломат” турганмикан ёки уни ҳам “чақирилмаган” меҳмонлар кўтариб кетдимикан?...
Сафар ака мудҳиш воқеа юз бермасидан олдин менинг студентлик чоғимдан қолган “дипломат”имни олиб иш ерига кетганди. Кейин қайтариб олиб келиб яшириб қўйганди. Рости ичида нима борлигини билмасдим. “Дипломат”ни бекитиб кўзга ташланмайдиган ерда қўйишимиз керак дегани эсимга тушди. Бошимга тушган кутилмаган ваҳшатдан мен “дипломат”ни унитгандим. Ҳозир терrаснинг ғариб ҳоли ўртадаги турган нарсаларнинг жойи ўзгаргани бази китобларнинг йўқолганидан юрагим музлади. Балким “дипломат”да бирорта муҳим ҳужжат бордир. Кирган одамлар “дипломат” учун киргандир.
Қарайчи.
Жалолиддинни қўлига онамнинг қишлоқдан юборган “сариёғ” ни нонга суртиб бердим .
Бу уйнинг бир фарқлилиги шунда эди-ки, бир эмас икки “ ер тўласи” бор эди. Бириси эшик олдида жойлашган террасда, иккинчиси меҳмонларга мўжалланган катта салонида эди. Сафар ака “дипломат”ни, террасдаги “ер тўла”да, эмас салондаги унча -бунча одамнинг ақлининг кўчасига кириб чиқмайдиган “ер тўла”га қўйганди. Менга айтганди эсингдан чиқарма “дипломат”ни, мен шу ерга қўйдим деб. Бошимга тушажак фожиаларни олдин билган каби. Балким Муҳаммад Солиҳ кетгандан ЭРК Партиясининг сўримлигини олганди балким...ичида “муҳим ҳужжатлар” бордир. Ҳозир "ертўлани” эшикини очиб қарасам турган экан.
Худога шукур...
Демак “дипломат”да нимадир сир бор Сафар ака бекорга яшириб қўйгани йўқ .
Бўлмаса нима қилар эди “ит эмган” ментлар уйга кириб деган аламли фикр ўтди ҳаёлимдан .
“Кечиринг Сафар ака биринчи бор сиздан беруҳсат бир иш қилаяпман” деб ҳаёлан кечирим сўрадим-da, kейин калитни олиб “дипломат”ни очдим.
Не кўз билан кўрайки; “дипломат”нинг ичида ЭРК Демократик Партиясининг Адилиядан Вазирлигидан ўтганда берилган расмий ҳужжати, Паратиянинг муҳри, қандайдир калитлар ва 300 донача расм бор эди.
Бошимга гурзи билан урилгандай гангиб қолдим.
Энди нима қиламан?
Кимга айтаман , кимга бераман?
Бир шу “дипломат” етишмай турганди ўзи.

22.08.2013 yil. Lausanne.
 

10 қисм.

Энди мениnг ташвишим иккига қатланганди. “дипломат”ни, ишончли бирисига бермоқим керак-ки, асл эгасига бориб етсин.
Кимга берсам экан?,
Жавоби ўзидан ҳам оғир савол бўғзимни бўғарди. Оғир ҳаёл исканжасида ўтирар эканман додимга етгандай ;Сафар акани яқиндан танийдиган дўсти келиб қолди.
Сафardaн ҳабар борми?
Йўқ.
Излаяпман дедим ҳорғин ovazda. Сиздан битта илтимосим бор эди?
Нима?
ЭРК партиясининг бутун ҳужжатлари уйда турган экан. Уйда нима бор , йўқ экан деб қарасам “дипломат” чиқиб қолди. Нима қилишга ҳайронман.Дилорам Исоқовага бергим келмаяпти. Сизга оғир келмаса ўзингиз яқиндан тангиган бирисига олиб бориб берсангиз. Оманатни эгасига етказсалар.
Мен учун яхши бўлар эди.
Яҳши сиз бу ҳақда ўйлаб ҳам ўтирманг. Ўзим керакли ерга етказаман деб ўзи билан "diplomat"ni, олиб кетди.
(ҳозир номини тилга олмагaним Safar akaning дўсти Ўзбекистонда яшаяпти)
Севиниб кетдим ҳарқалай илтимосимни ерда қолдирмади деб aллоҳ рози бўлсин ундан “ дипломат”ни керакли ерга етказибди.
Эртаси куни ҳали уйдан чиқиб улгурмадан Муҳаммад ака кириб келди.
Сафардан бир ҳабар борми?
Йўқ.
Бугун уйдан чиқмай ўтиринг абеддан кейин соат 4 да, “озодлик” радиосининг Toshkentdagi муҳбири Фарҳод Яквалаҳўжаев келиб сиздан Сафар ҳақида интервую, олади.
-Мен бугун пракратурага боришим керак.
“Озодлик”га интервию берсангиз балким Сафарни топилиши тезлашар. Ўзингиз ҳам бир кун уйда ўтириб дамингизни олинг Жалоliддин учун ҳам яxши бўлар эди.
Мен ноилож рози бўлдим Муҳаммад аканинг таклифига.
Ҳа, ёдимдан (ёд -хотира Хоразм шевасида) чиқмасан ўзингиз ҳақида қисқача ёзиб кимлигингизни.
Яҳши.
Муҳаммад ака кетди мен муxбирни кутдим, кутавердим... соат 4 дан ҳам ўтди 6 ҳам бўлди. Фарҳод Яквалаҳўжаев деган “Озодлик” муҳбиридан ҳабар бўлмади.
Кечқурун Муҳаммад ака келди .
Келмадиmi, муxбир?
Йўқ.
Алдади одам эмас экан Фарҳод!
Қўрққан бўлса керак келишга, дедим.
Тўғри айтасиз.
Муҳаммад ака dedim; қўлига микрафон тутганинг ҳаммаси ҳам ҳақиқий журналист эмас-ку, кимдир манфаат учун , кимдир ўзини кўрсатиш учун ҳизмат қилади-да, у соҳада камдан -ками, одамларнинг дардига дармон қайғусига шерик бўлиб ҳақ гапни ёзади.... кўпчилиги ҳукумат тарафдори.
Муҳаммад ака ҳеч нима демадан ўз уйига кетди.
Фарҳод Яквалаҳўжаевни ҳаётда эса ҳеч сийратини kurmagandim фақат овазини эшитгандим radioda.
Кейинчалик ўзига бино қўйган , пак-пакана, semiz боши тарвуз каби юмолоқ “сувга ботмаган ўпка” каби шишган , номи улуғ, супраси қуруқ “муҳбир”чани, ЭРК демократик Партиясининг 1993 йил 25 -Сентябрда бўлиб ўтган қурултойида кўрдим.
Лекин унгача ҳали анча вақт бор... олдин дом -дараксиз, кетган Сафар акани топишим керак эди.
Ҳозир менинг кўнглимга Фарҳод Яквалаҳўжаев деган “муҳбир”чанинг, келиб-кетмагани сиғмасди. Келса яхши бўларди, дардимни тингласа айтсам радиодан эълон қилинса балким Сафар ака топилар эдими?!...
Тонг отди; умид билан яъна бордим. Sabir Rahimov tumanidagi prakraturaga.
Kираверишдаgi poeda кечаги “формали қоровул” ўтирган экан мени таниди. Бугун кечагидан кўра кайфияти яхшиими ёки аллох кўнглига бир оз бўлсада инсоф бердими,чеҳраси очилиб бизни қарши олди.
Унинг илиқ муомиласидан кўнглим оз бўлсада таскин топди.
-Менга Бахтиёр Сайфуллаевни керак эди чақириб бера оласизми?
-Телефон қилиб у кишини чақирди.
Бахтиёр Сайфуллаев chikib keldi, кечаги каби асабий эмасди.
Қўлида бир даста қоғаз билан .
Мени эслаб қолган эканми, кўрган заҳоти таниди. Кабинаетига таклиф қилиб жавоб беришни истамади шекилли пракрaтуранинг кириш поесида сўраб улгурмаган саволимга жавоб берди.
-Хўжайинингиз Бекжонов ИИВда, ўша ерга боринг!,
Деб қўлимга у ерда мен учрашишим керак бўлган одамнинг телефон номерини ва иш ерининг адреси ёзилган қоғазни берди.
Адресда ёзилган метронинг “Космонавт”лар бекатида жойлашган, ҳайбатидан от ҳуркадиган бинони қийналмасдан топиб келдим.
Минг афсус бу ерда ҳам ўша машъум жавобни эшитдим;
”Эртага келинг”.
***
"Эртага...эртага... эртага деди,
Эртанинг кетидан келди, эрталар,
Эрталар битмади, битмади ҳануз.
Айрилиқ шомида ўтди кечалар.
Мен нечун эртани интизор кутдим"
....................................................
Эрталар эса ҳеч битмасди.
(афсускм ўша вақтда ёзган қаламга олинган бу шеърни тўлиқ матини сақлаб қола олмагнаман)
Эрталар оёғига тош боғлангани каби жуда секин ўтар эди.
Мен эса "эрталар"дан нафратланардим.
Тонгда нурафшон бўлиб кўз очган қуёш оқшом бўлар экан уфқга қонталаш бўлиб ботаrdи. Ҳудди менинг йиғлайвериб қон қирмизи бўлган кўзларим каби.
Мен эса эртамга ишонгим келmasди.
Shunday tushkunlikga tushgan paytimda uлуғ ва мутафаккир шоир Саъдийning satrlarini uqir edim.:

Умидинг узмагил қоронғу тундан
Ёруғ кун туғилгай қоронғу кундaн.

Мен ҳали эртамдан умидимни батамом узмагандим.

Umidim bor edi: aлбатта қоронғу тунимдан ёруғ кун туғилади, сир-саноатли бу кунлар бир куни мозийга айланиб ҳаёлимдан ҳам ўчиб кетар лекин...
Tортаётган азобларим бир умр мени тарк қилмаса...
Умидим эса ечилмас бир кўр тугун kabi ...
қуёш кўзини кулиб очган сабоҳ Сафар ака ўзи кетган эшикдан ўша оқ кўйлак, қора шим, қўлида иш папкаси билан кириб келади деб умид қилардим...
Шу ишончгина мени ёлғончи, бевафо , ғаддор дунёга боғлаб турганди.
Эртасига эрталаб Жалолиддини кийинтириб, бағримга босиб кўчага чиқдим. Илоҳим яъна “эртага келинг”, деб айтмасинларда деган умид билан
Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг биносига келдим, кириш эшигида турган милиция формасини кийган ёшгина йигитга: мени бу ерга Тошкент шаҳар прокуратурасидан Бахтиёр Сайфуллаев юборганини, шу рақамли телефон номерни берганини, хулласи калом, ҳамма гапни айтиб телефонда номи ёзилган Ҳусан Аҳмедовни чақириб беришини сўрадим.
Қаравул қўлимдаги телефон номерини кўрди-да, бурчакда турган ички телефонни кўрсатиб;
-Шу ердан телефон қилинг деди.
Мен айтилган ердан телефон қилдим.
Эркак кишининг,
“Бироз кутинг, мен ҳозир чиқаман”, деган овози эшитилди.
Овоз жуда мулойим эшитилди, ичимга илиқлик кирди…
Гапнинг очиғи, мен шунча вақтдан бери милиция бўлимларига боравериб , сарсон-саргардон юрган вақтларимда “шайтон малайи” деб атаганим ментларнинг овази мулойимини эшитмагандим.Hammasi huddi men ularning "onasini haqorat" qilgan kabi asabiy ohangda gaplashar edilar. Xайратландим булар ҳам одамга ўҳшаб гапирар экан -ку.
Инсонга ит ҳужум қилса у ит-ку ҳайвон деб ўз-ўзингга тасалли берасан лекин.... egniga forma kiygan mentlar итдан-да, баттар ўз инсоний қияфасинини йўқотган маҳлуқлар эди.
-Balkim itda mehr bordir inson bolasiga lekin ularda yuq!
Баъзан ўйлаrдим улар xam insonmikan, ularni xam оқ сут emizdirib katta qilgan онаси, ўғлим деб бағрига босиб катта қилган дадаси бормикан деб ?...
Ташқарига чиқиб кута бошладим.
Бир vaqт узун бўйли, қадди басти келишган, мўйлабли, оқ рангiнинг устидан мовий рангли чизиқ чизилган калта енгли кўйлак, қора шим кийган бир киши чиқиб келди.
У худди мени олдиндан кўргандай, тўғри олдимга келди:
-Сизми мени чақирган?…
Мен қаршимдаги бу одамнинг салобатидан ҳайиқмадим ва саволига жавобан ;
Ҳа, менман - дедим.
-Сиз кимсиз? -деди у синчковлик билан тикилиб.
- Менми?…
Мен Сафарбой Бекжоновнинг оиласи бўламан? 3-4 ойга яқинлашди Эргаш Жўраевнинг одамлари келиб иш еридан суҳбатлашамиз деб олиб кетишганига…шундан бери на ўликидан на тирикидан ҳабар бор. Излайвериб бормаган ерим қолмади... энг сўнгида. Тошкент Шаҳар пракуратурасидан менга шу адресни ва сизнинг телефон номерингизни беришди.
“Бориб шу кишидан сўранг”, деб.
-Нимага айнан мендан?
-Ким берди сизга бу номерни?
-Менга синовчан тикилди.
Қаршимдаги одамнинг ҳе йўқ бе йўқ дўқ пўписа аралаш берган саволига ҳайрон бўлдим.
Ким бўлар эди?!
-Собир Раҳимов пракратурасида ишлайдиган Бахтиёр -Сайфуллаев деган одам берди.
Sизнинг телефон номерингизни ва иш ерингизни адресини бўлмаса бу ерга келар эдимми?!
-Балким у туҳмат қилиб бергандир бу номерни сизга, сиз ҳам ишониб бу ерга келдингизми?
Менинг назаримда бу одам Сафар ака ҳақидаги ҳамма бўлиб ўтган фожиалардан ҳабари бор-у, фақат мени синаш учун гапираётгандай туюлди.
Унинг бу ҳолатда гапиришига баттар жаҳлим чиқди:
Баҳтиёр Сайфуллаев дедим жаҳлимни жиловлашга ҳаракат қилиб ҳўжайинингиз Бекжонов Сафарбой Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигида деган .
-Менга қаранг дeдимyanada asabiy holatda тишимни -тишимга, босиб ўлар бўлсам ўлиб бўлдим ҳўжайним йўқолгандан бери қўлимда гўдак билан ҳар куни Тошкентнинг тош кўчаларида шу иссиқ ҳавода сарсон бўлиб излаб юрибман. Бир ками сиз эдингиз...
Mенинг асабимни ўйнаманг, бор бўлса борлигини, йўқ бўлса йўқлигини айтинг?! Агар уриб ўлдирган бўлсаларингиз ўлигини беринг. Жонимга тегиб бўлдиларингиз ҳаммаларингиз!
( jоним ҳиққилоқимга келган, мен учун икки дунё бир қадам бўлиб қолганди)
Ҳусан Аҳмедов деганлари menga бошдан оёқ синчковлик билан тикилди.
Аламдан кўкариб кетган юзим-у, кўзларимдаги ғазаб учқунини фарқига бордими, ёки Жалолиддиннинг сарғайиб сўлган юзига раҳми келдими ёки бошқа сабабданми, бошқа савол беришга журъат қилмади.
У нимадир ўйлаб тардудланиб қолди, бир оздан сўнг: “Юринг мен билан” деганча олдинга ўтиб йўл бошлади.
Эшик олдида ўтирган сержант формасини кийган ёшгина қоравул йигитга “рухсатнома” ёздиргач, ичкарига бошлади.
Борар эканман, ич ичимдан ҳаяжонланар edim!
Bир ishonchim бор эди.
“Балким ичкарида Сафар ака бордир ва мен уни кўрарман”, деган ҳом ҳаёлдан энтикдим.
Бир умид ...
Бир ишонч...
Кўзимни ўнгида yalt-yult yohgan умид учқунlarи бор эди...
Минг афсус…

1.09.2013 yil. lausanne.
 


 

 
   11- қисм.

  Бошим айланганидан нечанчи қаватга қандай чиққанимизни сезмабман.
Катта кабинетга кирдик, хонада иккита ёзув стули, деворларда ҳар хил плакатлар осиғлик бўлиб , стул устида эса КГБ нинг қурувчиси бўлган “қонхўр” Калилиннинг кичикрок ҳайкалчаси бор эди.
Менинг диққатимни шу ҳайкалча тортди.
Чамаси ҳайкалчага тикилиб қолганим у кишига таъсир қилди шекилли мендан:
-Бу кишининг кимлигини биласизми? деб сўради.
-Нега билмас эканман, сизларнинг катта “ота”ларингиз-ку, дедим истеҳзо билан.
-Шундан сўнг менга Калинин ҳақида бошқа савол бермади.
-Стулга ўтиришга таклиф қилгач, ўзини таништирди:
-Мен хўжаyинингиз Сафарбой Бекжоновнинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов бўламан.
Бу гапини эшитганимда бошим айланиб еру-кўкни қоп-қора булут босгандай кўзим олди қорайди. Ойлардир сарсон бўлиб излаганим Сафар акани яқинdан кўрган , ҳатто у билан суҳбатлашган одам рўпарамда турар эди.
Бир оз ўзимни тўплаб Ҳусан акага қарадим.
Нима дедингиз?
Терговчиси бўламан.
Шунақами ўзини кўрдингизми?Soglig yahshimi? Ейдиган овқатлари тузукми, нимага шунча вақтдан бери уйга қайтмайди ё телефон қилмайди?
Ҳусан Аҳмедов менинг кетини узмай ҳаёжондан пайдар -пай, бераётган саволларимнинг қайси бирисига жавоб берсам экан, деб ўйландими ёки харатери оғир одамми, билмайман, саволларимга нима деб жавоб беришни билмай ўйланиб қолди.
Айниқса унга “Овқати тузукми у ерни?” "нега телафон қилмайди ” деб сўраганим таъсир қилдими мийиғида кулди.
-Овқатини сўраяпсизми?
-Ҳа, нима бўлибди сўрасам?
Ошқозанларида яра бор, шунинг учун ҳар ҳил нарсани еёлмайдилар, танлаб ер эдилар уйда-дедим бир оз хафа бўлиб.
Ҳусан Аҳмедов гапини чўзишни истамадими, ёки бошқа сабабданми тушунмадим…
-Яхши ҳамма нарса , қўрқманг!
Мен эса жуда содда эдим.
Бу ернинг меҳмонхона эмас , “қузғунлар” макони эканлигини унитгандим.
Шу вақт кабинетга бир оёғи чўлоқ, юзидан заҳар томиб турган бир одам кириб келди.
Ҳусан Аҳмедов у кишига қараб “Сафарбой Бекжоновнинг оиласи бўлади” деб мени имо билан кўрсатди. Шундан сўнг у нимадир эсига тушиб қолгандай менга ўгрилди.
-Сизнинг исмингиз нима ўзи?
-Қурбоной.
-Ўғлингизни исмичи ?
-Жалолиддин…
-Яхши, меникини эшитдингиз..
Бу киши, деди у бадқовоқ одамни кўрсатиб, Мирза Худоёров бўладилар.
У киши ҳам терговчи бўлиб ишлайдилар бу ерда.
Кейин билсам Мирзо Худоёровнинг лақаби “гестапо” экан.
Лекин буни билишимга ҳали анча вақт бор эди.
- Энди мана шу ҳужжатга ёлғон кўрсатма бермайман деб имзо чекишингиз керак деди аллақандай расмий бланкани кўрсатиб.
Ҳусан Аҳмедовнинг бу гапни эшитиб ҳайратландим:
-Мени ҳам тергов қиласизми?
-Ҳа.
Нима учун?
-Қонун шунақа…
-Мен карахт бўлиб қолдим:
Мен бу ерга Сафар ака ҳақида бир янгилик эшитаман иложи бўлса ўзи билан кўришаман, деб келгандим Бу киши эса менга “ёлғон кўрсатма” бермайман деб қанақадир ҳужатга имзо чектирмоқчи?!
- Имзо чекмайман, сизнинг саволларингизга жавоб ҳам бермайман-дедим жаҳлим чиқиб мен нима сизга жиноятчиманми?
Сизни ҳеч ким жиноятчи демади.
Бўлмаса нима учун?
Қонун шунақа.
Ҳайрон бўлдим.Тўғриси менинг бундай қонундан ҳабарим йўқ эди. Ўқиганларим баъдиий китобларда Сталиннинг қаҳрига учраган инсонларнинг оилалари ҳам КГБнинг рўйҳатида бўлиб улар ё қамалган ёки йилларча зулм остида эзилганларидан ҳабарим бор эди.Мен бундай ҳазин ҳикояни Абдулла Қодирийнинг ўғли Ҳабибулла Қодирийниг “Отам ҳақида” деган китобида ўқигандим. Лекин ҳозир 1993 йил у мудҳиш ҳодисалар 1937-38 йилларда бўлиб ўтган эди. У вақтда таҳтда “халқлар отаси” Сталин ўтирганди.
Ҳозир Ўзбекитон мустақил “қоғазда” демократик давлат бўлса. Таҳт теппасида ҳам Ислом Каримов ўтирган бўлса мен нима учун ҳўжайиним учун жавоб беришим керак?
Ҳусан Аҳмедов сўраган саволимни эшитмаганга олиб ўз саволини такрорлади мен сўрайман, сиз жавоб берасиз?
Ҳусан ака ҳозир 1937 йиллар эмас-ку, ҳалиям қонун ўзгармадими ўжарлигим тутиб такрор сўрадим.
...
Саволимга жавоб ололмаганимга баттар жаҳлим чиқди.
-Қизиқ одам экансиз, нимани сўрайсиз?…
Кимсиз, қаердансиз, нимага айнан Сафарбой Бекжоновга турмушга чиққансиз?
Ҳаммасига чидаш мумкин эди-ю, кейинги берган саволи ярамга туз сепгандай бўлди?!
Ялт этиб Ҳусан Аҳмедовга қарадим:
-Сиздан рухсат олишим керак эдими, у кишига турмушга чиқиш учун xудога шукр, ҳали дадам билан онам ўлмади!
-Ўзининг саволи нақадар бачкана эканлигини ҳис қилди шекилли, мендан кечирим сўради.
-Яхши, дедим тишимни -тишимга ,босиб ҳамма саволингизга жавоб бераман, кейин мени учраштирасизми умид билан сўрадим?
….
Ўртага нотабий жимлик чўкди.
Бизнинг суҳбатимизга жимгина қулоқ солиб ўтирган Мирза Худоёров бирдан тутақиб кетди:
-Сиз кимсиз, ўзи бу ерда бунақа талаб қўйишга, бу ерда саволни биз берамиз?!
Менинг ҳам жаҳлим чиқди:
-Нима ҳақингиз бор мени тергов қилишга?
Мен нима жиноятчиманми?
Олдин менга Сафар акани кўрсатинглар, қанақа айби борлигини айтинглар, кейин қанча саволингиз бўлса жавоб бераман.
Менинг гапларимни эшитиб Мирзо Худоёров яна жаҳл отига минди:
-Сен кимсан ўзи ?
-Менми -дедим истеҳзо билан, сизга ўхшаган Ўзбекистун Республикасининг гражданиман.
Сал олдин “сиз”лаб турган бу заҳарли илон энди “сен”лашга бошлади эрингни кимлигини биласанми ўзи?…
Мен шошиб қолдим, бир Ҳусан Аҳмедовга, бир оғзидан кўпик сачратиб бақираётган Мирза Худёровга қарадим.
-Сан эрингни “ўғри “эканлигини билмасмидинг?! Ёки билиб туриб ҳам ўзингни соддаликка солаяпсанми?
Унинг оғзидан чиққан “ўғри”калимасини эшитиб даҳшатга тушдим:
-Ёлғон, билиб билмасдан туҳмат қилманг бир одамга ўзингиз "ўғри "бўлсангиз керак?!
Мирзо Худоёровга қарата “Сиз ўзингиз ўғрисиз” деганимни биламан, менга қараб ғазаб билан юра бошлади. Жалолиддин бу бақир –чақирлардан қўрқиб йиғлаб юборди..
Мен дир-дир титраб йиғлаётган Жалолиддинни маҳкам бағримга босдим.
-Уялмасангиз уринг, – дедим шиддат билан!
Ўлдирмоқчи бўлсангиз ўлдиринг!
На сиздан, на бошқаларингдан ҳеч бирингдан қурқмайман.
Менинг ҳўжайнимга туҳмат қилманг!
Ҳусан Аҳмедов шошиб қолди: бир томонда “кобра “илон каби xezlenib заҳарини сочишага хозирланиб турган Мирза Худоёров, иккинчи томонда кичикина гўдакни бағрига босиб:”Ўлдирсанг –ўлдир” деб мағрур турган бир аёл!
Ўртани сокинлаштирмоқчи бўлдими ёки бошқа сабабданми, билмайман...
Xusan Ahmaedov Мирза Худоёровга қараб Сиз мен билан юринг! - деди ва кабинетдан уни олиб чиқиб кетди.
Қанчадан-қанча инсонларнинг ҳаётини хонавайрон қилган бу хонада Жалолиддин билан ёлғиз қолгандик.
Деразадан ташқарига қарадим: кўк юзида кулиб турган қуёшни эмас, менинг бугунги аҳволимга ачинаётгандай қоп-қора булут босган осмонни кўрдим.
Хонага Ҳусан Аҳмедовнинг кирганини эшикнинг тақиллаб беркилишидан кейин билдим. Мен жуда хаёлпараст эдим.
Табиат bilan инсоннинг узвий боғлиқлигини ҳар ерда кўраверар эдим.
-Жаҳлингиз қаттиқ экан…, деди Ҳусан Аҳмедов жойига ўтирар экан.
-Бўлмаса ўйлаб гапсирсин, нимага туҳмат қилади?
Жинними ўзи, у одам?
Ҳусан Аҳмедов менинг саволимга жавоб бермади.
Қандайдир қоғозларни титкилаб, ўзига кераклисини топди шекилли деди:
-Менга қаранг, ҳозир сизга саволлар бераман, ҳаммасига жавоб беринг!
Мен ҳайратландим:
-Нимага?
-Қонун шунақа?
Тўғриси, мен жиноят кодексини эшитгандим лекин ўқимагандим. Минглагaн том китоблар ўқидим, аммо, хеч қачон дедиктив руҳдаги китобларни ўқимаганим учун ҳозир ҳам" сиз мен берган саволларга аниқ ва тиниқ жавоб берасиз " деганда ҳеч нимани тушунмадим. Жиноятчи ва терговчилар ҳақидаги бадиий китоблардан ўқимаганимга афсусландим. Балким ўқиганимда тажрибам бўлар эдими?...
-Оилавий аҳволим: Ота-онам ким ?
Қаерда ва качон туғилганман...
Хуллас калом терговчи ўзига керакли барча саволларни берди, мен эса жавобни…
Мен ўзимнинг Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги чекка бир қишлоқда туғилганимни, ота-онамни оддий инсонлар эканлигини дадам бир умр трактор ҳайдаганини, онамнинг далада ишлаганлигу-ю, ҳозирги кунда иккаласи ҳам пенсионер эканлигини айтдим.Ўзимнинг эса олдин Берунийда Педагогика Билим юртида ўқиганимни кейин Самарқанд Университетининг Филология факультетига 1985 йилда ўқишга кириб, уни 1991 йил тугатганлигимни айтдим.
-Сафарбой Бекжонов билан қачон турмуш қургансиз?
-1991 йил, 15 февралда тўйимиз бўлган.
Тўйга кимлар келган?
-У пайтда унинг атрофидаги одамларни ҳеч бирисини танимасдим,
тўғрисини айтсам ҳозир ҳам ҳеч кимни танимайман кўпчилик эди келган ордамлар.
-Тўйга Муҳаммад Солиҳ келганми?
-Келган ҳатто Рауф Парфи ҳам келганди.
Биласизми, ҳамма яхши кўрган шоирларим келишган, деб яна қўшиб қўйдим.(соддаманда)
-Нечта фарзандингиз бор?
-Битта ўғлим бор .
-Қачон туғилган ўғлингиз?
-1991 йил 23-ноябрда.
Исми нима ?
Жалолиддин.
-Уйингизга кимлар келиб кетарди?
-Уйгами?!, дедим ажабланиб, сизнинг нима ишингиз бизнинг уйга келганлар билан…
Ҳусан Аҳмедов ҳайратланиб менга қаради:
-Бизга керак, сиз айтaverинг?!
-Товба … мажбурманми ҳисоб беришга.
-Сирми жуда қўрқаяпсиз айтишга? Ёки Муҳаммад Солиҳ келармиди кўпроқ?
-Партиянинг раисини айтаяпсизми?
-Ҳа.
Йўғе у нима қилади бизнинг уйга келиб.
Танийсизми Муҳаммад Солиҳни?
-Йўқ , танимайман лекин икки ёки уч марта кўрганман , энг яхши кўрган шоирим менинг, сиз ҳам шеърга қизқасизми?
Менинг соддалик билан берган саволим Ҳусан Аҳмедовга ғалати таъсир қилди шекилли юзимга қаради…
Лекин кулмади, саволимга жавоб ҳам бермади.
-Қаерда кўргансиз Муҳаммад Солиҳни?
-1989 йил Октябр ойидамиди , унитмаган бўлсам Самарқандга бизнинг Университетга учрашувга келишганди бир гуруҳ шоирлар билан…шунда учрашувда кўргандим.
Кейин эса ўзим бир марта излаб келганман у кишини.
-Нимага излаб келгансиз?
Шундагина ўзимнинг қовун тушириб қўйганимни билдим, яъни айтилмаслиги керак бўлган гапни айтиб айтгандим.
Энди эса… борей, нима бўлса бўлар, нима ўлдирармиди мени Муҳаммад Солиҳ билан учрашдинг деб.
-1990 йил 11 апрелда келгандим, “Эрк” партиясига аъзо бўлиш учун…
-Нима, сиз ҳам шу партияданмисиз?!
Ҳамма айтган гапларимни эътироз билдирмасдан ёзиб олаётган бу одам бирдан шошиб менга шу саволни берганига ҳайрон бўлдим.
-Нима жиноятми “Эрк” партиясига аъзо бўлиш, расман рўйхатдан ўтган партия бўлса нима бўлибди?!
Ҳусан Аҳмедов ёзишдан тўхтаб, менга ҳайратланиб қаради:
-Тўғри, бу сизнинг шахсий ишингиз.
-Оилавий борди келди қиласизларми у билан?
-Ким М.Солиҳ биланми ...йўқ.
- Юзимга синчиклаб тикилди сиз Муҳаммад Солиҳнинг синглиси эмасмисиз мабодо, жуда ўхшар экансиз!
Мени айтасизми ҳайратланиб сўрадим.
Сизда.
Йўқ , кўп одамлар uxshatadi лекин бизлар тамоман бегонамиз Муҳаммад Солиҳ билан “чалғанда қонимиз қўшилмайдми” дедим.
Ҳусан ака синовчан тикилди Сафарнинг фамиляси ҳам Бекжонов-ку балким икки оила бегона бўлиб кетмайлик деб қуда бўлгандир синовчан сўради.
Жаҳлим чиқди: айтган гапимга ишонмай яъна қайтариб айтаётганига сиздан қарзим bormi ялғон гапириб. Сафар ака ҳам уларга қариндош эмас. Фақат фамилиялари ўҳшайди. Хоразмда нима кўп Бекжонов фамилияли одам кўп ҳаммаси қариндош бўлаверадими?
Ҳусан Аҳмедов қайтиб бу тўғрида савол бермади.
- Яқинда уйингизга Элликқаладан битта аёл, бир эркак келишган,экан улар ким?
-Сиз қаердан биласиз ҳайрон бўлиб сўрадим.
Саволимга жавоб бермади -ю, саволини такрорлади.
Ким улар?
-Опам билан поччам эди келган, сизга ким айтди.
Ҳайрон бўлиб сўрадим.
Терговчи саволимга жавоб бермади.
Элликқаллаning тарих музеyniнг директори Ўразали Жумаев деган одамни эшитгансизми?
Кимни?
Қулоқларимга ишонмай яъна бир марта сўрадим.
Ўразали Жумаевни....
Тош каби қотиб қолдим. Унинг нима алоқаси бор Сафар акага?
Ўша-ку, шикоят қилган Элликқалладаги тарихий музейидаги ноёб тарихий “танга”ни ўғирлади деб.
Тентакми у одам “танга”ни ўзи берган-ку, экспертиза қилдир деб ҳатто тилҳат ҳам ёзиб берган.
Endi ўғирлади деб айтаяптими?
Қаерда ўша хат?
Уйда турибди.
Биласизми дедим алам билан ўша ифлос Ўразали Жумаев акамни “туҳмат “қилиб қаматмоқчи бўлганди, қамата олмаганди.
Энди куёвига туҳмат қилибдида оҳири .
Нима дедингиз , кимга туҳмат қилди дедингиз?
Менинг энг катта акамга 1980 йилардаги “ пахта иши” dan, ҳабарингиз бордир.
Бор нима эди?
Ўразали Жумаев deganlari millat hoyin edi. U Эллиққалада Гдилян билан Ивоновнинг командаси билан қўшилиб жуда кўп бегунаҳ одамларга туҳмат қилиб оилаларини қон қаҳшатди, арзимаган баҳона билан кўп одамларни қаматиб юборди . Шулардан бириси менинг энг катта акам Унга ҳам туҳмат қилди. Ойларча иш ерида текширдилар лекин камчилик топа олишмади Гдилян билан Ивоновнинг ялоқҳўрлари.
Онамнинг бахтига Акам қамалмай қолди.
Шу воқеалардан кейин ҳамма ундан нафратланадиган бўлди. “пахта иши” деган “қора бало” ўтгандан акам яшайдиган савхознинг халқи Ў. Жумаевни ҳайдамоқчи бўлиб очиқ мажлис ўтказганлар. Ўразали билан хотини билан йиғлаб “кечирим” сўраган болаларини ўртага қўйиб халқдан.
Халқ эса акамга қарган нима дейсиз деб Акамнинг раҳми келиб майли яшайверсин деганда, ҳозир уни оиласи билан ҳеч ким борди келди қилмайди якка моҳов бўлиб яшайди маҳалласида.
Уйингизга ҳам келганми?
Келган ҳафталаб меҳмон бўлганди.
Менинг жаҳлим чиқиб “ келмасин бизнинг уйга кўришга кўзим йўқ , акамни шунақа қилган, дадам билан онам қанча изтироб чекди. Акамга “туҳмат” қилганди бу ифлос деб айтгандим дедим алам билан...
Кўзимга тўлган аччиқ ёшларимга ҳоким булолмадим.
Сув ичинг деб қўлимга стаканда сув узатди.
Сафар нима деган?
................................................................
Энди кеч дедим армон билан...
"Tanga2 haqida nimani bilasiz?
Занглаган темир “танга”чани айтаyapсизми?`Ҳайратланиб сўрадим.Дунёнинг қаерида бор "ўғри” ўзи олган буюмга тил ҳат ёзиб олгани?Сафар ака у “танга”ни ўғирламаган Ў. Жумаевнинг ўзи берган-ку , экспертиза қилдириб бергин деб.Мен тангани бир Француз аркелогга сотмоқчи эдим жуда арзон сўради деб
Сафар аканинг жаҳли чиқди Ўразали Жумаевга нимага сотаркансиз сизнинг отангиздан қолган мулкми деганди ўшанда.
Биласизми яна қайтариб айтаман, Сафар ака ўғирламаган, уни музей директорининг ўзи берган-ку, “тил ҳат” yozib имзо чекиб.
-Сиз қаердан биласиз, уни экпертизага беришганини?
-Уйда музей директорининг ўз қўли билан ёзган хати бор.
-Жиддий айтаяпсизми?
-Тўғри айтаяпман, музейнинг директори Ўразали Жумаев ўз қўли билан ёзган-ку.
Жалолиддин оч қолдими ёки сув ичкиси келдими, билмайман, инжиқлик қилаверганидан кейин Ҳусан Аҳмадов қандайдир қоғозни қўлимга тутқазди. “Ўқиб, қўл қўйинг” деб.
Ўқидим, қўғозда ҳозирги айтган менинг гапларим ёзилган эди, унга имзо чекдим.
-Қачон учрашув берасиз, қачонгача сизларнинг ертўлангизда ётади?
Сафар ака билан учрашув илинжида.
-Номаълум …деди у саволимга жавобни қисқа қилиб, кейин қўшиб қўйди:
-Келган йўлингиздан қайтиб кетишни биласизми?
-Йўқ.
Шундан сўнг Ҳусан Аҳмедов мени пастгача кузатиб қўйди.
Ташқарига чиқдим. Уларнинг олдида ўзимни зўрга тутиб тургандим. Чиққач, кўзимни ёшини тўхтата олмадим. Яхшиямки метрода поездни куп кутмадим.
Уйга келгунимча оқшом бўлганди.
Жалолиддинни қўлига бир нималар бердим оч бўлгандир деб.
Ўзимнинг эса томоғимдаг бир ютим сув ҳам ўтмади.

8.09.2013 yil. lausanne.
 
12 қисм.


Ўтган qismларда баён қилганим каби “Озодлик” радиосининг муҳбири Фurkat Якваллаҳўжаев мендан интервую, олaман деб келмаганi-yu, Муҳаммад Бекжонни алдаганини ёзгандим.
Мени эса номи улуғ ўзининг “пашша” қадар қиймати йўқ "ozodlik" muhbiri Фurkat Якваллаҳўжаевни келиб,-келмагани, қизиқтирмасди. "Озодлик” радиосида ишлайман деб ўзига бино қўйган журналистларнинг сони мингта! Афсуски ; қўлимда қалам бор “Озодлик” каби машҳур радионинг муҳбирлик гувоҳномаси чўнтагимда ким ҳам ҳади сиғиб менинг “ мушукимга пишт” дegan ўзидан савлати катта "сувга ботмаган ўпка” каби "сўзда журналист”лар; бугун ҳам бисёр.
Қалби қирик, юраги доғли, сўзлари бўғзида тугумланган жабрдидалар улардан ҳаm, кўп. 



Кимининг турмуш ўртоғи, кимининг кўзининг оқу- қораси ёлғиз ўғли, кимининг эса дилбанди бўлган қизи арзимаган "жиноят" ёки туҳмат тўрига илиниб қамоқларда қон ютиб ўтирибди.
Сиз журналистман деган қаламкашлар уларнинг ота-оналаридан ёки яқин биродарларидан интервую олсангиз ўша жабрдидаларнинг ҳаётида бир ўзгариш бўладими?
Бўлмайди лекин...кўнгил тасалlиси деган гап бор-ку!
Фарход Якваллаҳўжаев деган jurnalist менга эмас ўзига ҳурматсизлик қилганди. Қўлидаги қаламига, журналист деган шарафли касбига ҳиёнат қилган эди ushanda.
Мен-ку, тақдиримнинг тош йўлларида ёлғиз ўз ёғимга ўзим қоврулган аёл эдим. Журналист деган insoning қалами бир кун қўлидан тушса улар ҳам менинг va сизинг каби оддий odamга айланишидан ҳабари бормикан?...
Кейин кўп ўтмай “Озодлик” радиосидан Темурхўжа ака
(Профессор Темурҳўжа Uсманхўжа ўғли Бухора Жумҳуриатининг биринчи прeзиденти Uсманхўжанинг ўғли. Ҳозирги кунда Америка Мичинген Университетида дарс беради)
телефон қилиб Сафар ака ҳақида интервую олишга бошлади.
Мен дардимни айтардим у эълон қилар эди "Oзодлик” радиосида.
Бир ўзгариш бўлдими деб сўрасангиз ...
Йўқ!
Деган жавобни эшитасиз .
Терговчи Ҳусан Аҳмедов
(Ҳусан Аҳмедов келиб чиқиши қаердан эканлигини билмайман фақат Пракурорнинг ўғли бўлганини кейин эшитганман. Бу ҳақида менга ЭРК Партиясининг собиқ матбуот котиби бўлиб ишлаган Дилорам Исоқова билан 2009 йил Белгияда учрашганимизда айтганди)
Endi safara akaning қаерда эканлигини , соғлигини билар эдим.Чунки Сафар ака ҳақiда Ҳусан Аҳмедовга телефон қилиб сўраб туриш имкониятига эга бўлganдим.
Менга учрашув беришмасди.
Энди эса олдимда ўтиб бўлмас икки дован бор эди.
Мен бу мудҳиш воқеани Сафар аканинг оиласига айтайми ёки айтмасамми?
Иккинчиси эса Сафар акага ҳимоячи топиш .
Ўзимдан бошқа ҳеч кимни танимаганим учун кимдан маслаҳат сўрашни-ю, ҳимоячи учун кимдан пул сўрашни ҳам билмасдим.
Тўғри олдинги яшаган маҳалламизда бир икки қўшни билан таништирганди Сафар ака. Bу ерда эса кими- кимсани танимасдим.
Ҳайҳотдек катта шаҳарда ёлғиз эдим.
Бошим тош каби қотиб қолди.
Шундай кунларининг бирида эшикнинг тақиллаган овазини эшитдим ким экан деб оваз берсам. Мен Эркин акангиз бўламан деган овазни эшитдим.
Ҳайрон бўлдим қанақа "Эркин акам бор экан деб"?
Мен бир кўрган одамимни иккинчи бор кўрсам танимасдим, исмини ҳам хотирлаб қолмасдим. Нима бўлса бўлди эшикни очай-чи, кундуз куни-ку, ваҳший ҳайвон эмасдир еб кетгани келган деб эшикни очдим.
Эшик олдида ўрта бўйли бир оз тепа кал одам мутавазе бўлиб турар эди.
Кимсиз дегандай тикилдим.
Келган одам менинг сўзсиз саволимни тушунди шекилли.
Мен Эркин Мавлонов ман.
У куни келгандим эсламадингизми?
Сафар акам-ла, билан "уй" масаласида гаплашган келгандим.
Юзига қарадим. Сафар аканинг отаси тенги одам “Сафар акам” деб турса ғалати эшитилир экан. Кейин гапидан тушундимки ,Эркин Мавлонов дегани биз яшаяпган уйнинг эгаси экан. Қўлида бир даста ҳужжат бор эди.
Ё тўғрисини айтаймикан?
Бир оз ўйландимда.
Сафар ака уйда йўқлар.
Қаерга кетган?
Туркияга кетган . (ёлғон гапирдим: даб- дурустдан, Сафар ака қамалиб қолган деб айтолмасдим)
Қачон келади?
Бир ҳафтага келиб қолар.
Яхши мен бир ҳафтадан кейин келаман.
Бошим гангиб қолганидан менга уйнинг хужжатларини ташлаб кета -веринг, келиб оввора бўлиб нима қиласиз Сафар ака ўзи тўғрлайди ҳужжатларни дейиш ақлимга ҳам келмабди.
Инсон бошига кутилмаган ташвиш тушса “ақлини йўқотади” деганлар ҳудди мен ҳақимда айтilгандай Сафар ака қамалиб қолгандан кейин жонсиз , руҳсиз ҳайкалга ўҳшаб қолгандим...
Кўзим билан кўраман ,қулоқим билан эшитаман ,лекин ...
Бутун ҳаёлим Сафар акада бўлганидан бошқа ҳеч нимани идрок эта олмасдим.
На уй на бошқа кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Балким ўшанда уйнинг ҳужжатларини олиб қолганимда тақдирим ҳам бошқача бўлар эдими?
Ким билади дейсиз?
Келажакни қанақа бўлишини фақат яратганинг ўзи билади холос bандаси эса ожиздир.
Эркин Мавлонов кетди.
( Эркин Мавлонов асли келиб чиқиши Наманган Вилоятидан қаерда ишлашини билмайман)
Ҳалиям миямни ҳанжарнинг ўткир тиши каби пармагалаган саволга жавоб тополмасдим.
Сафар аканинг ота -онасига, унинг қамалиб қолганини айтсамми айтмасами?!
Яъна ўзим билан ўзим маслаҳат қилдим; яхшиси айтмай қўя қолай... Балким бу туҳмат тўридан қутилиб кутилмаганда, уйга кириб келар деган умид учқуни бор эди қалбимда.
Шундай кунлариниг бирисида Бектемир туман “ бузовчи” маҳалласидаги ўртоқларидан Окил ака келди . У одам биз шу шаҳардаги уйга кўчганимизда яқиндан ёрдам берган эди. Кейин Сафар ака йўқолиб қолган кунинг эртасига келганди. Унга айтгандим Сафар аканинг ишга кетиб уйга қайтмаганини (исмини ўзгартириб ёзаяпман чунки у киши ҳозир Ўзбекистонда)
Ҳол-ҳотир сўради ҳабар борми ?
Bor qamab quyibdi, дедим кўзимга тўлган аччиқ ёшни ичимга ютиб.
Сафарбой таҳмин қилар эди.
Нимани?
Шундай хол бошига келишини.
Тош каби қотиб қолдим.
Нимага манга айтмаган алам билан сўрадим.
Сизни қўрмасин деб авайларди.
.Окил ака дедим агар биронтаси “сан ўлдираманан” деб айтса ҳам айтиши керак эди
энди нима бўлди?
Хафа бўлманг ҳаммаси яхши бўлади.
Қачон?... дедим алам билан.
...
Саволимни жавобсиз қолдирди.
Сафарбойнинг ота -онасига ,ҳабар бердингизми?
Йўқ.
Телефон қилинг улар билиши керак .
Нима деб айтаман, qамалиб қолди дейманми?
Қамалди денг яширманг улар билиши керак.
Окил ака кетди.
Уйда телефон бор нимагадир ишламасди.
Жалолиддинни кўтариб телефон қилгани рочтага бордим.
У ердан Хозараспни буюуртма бериб кутиб ўтирдим.
Бир вақт 3 кабиндан телефон қилинг деган оваз эшитилди.
Жалолиддинни шу ерда қаергадир телефон қилиш учун келган танимаганим йигитнинг қўлига бердим.
Илтимос укажон 5 минут олиб туринг ўғлимни ман бир телефон қилай.
Майли опа бемалол.
Раҳмат.
Телефон гўшакини қўлимга олдим.
Ало...
Кимсиз?
Ман келингиз Қурбонойман. Сафар оғани қамаб қўйдилар.
Бошқа гапира олмадим кўзим аччиқ кўз ёшга тўлди.
Йиғлаб кабиндан чиқдим йигитнинг қўлидан Жалолиддини олдим. Танимангим йигитнинг кўзида нимага йиғлапясиз дегaн саволни аксини кўрдим,
жавоб берадиган ҳолатда эмас эдим.
Нимага ...
Нима учун...
Деган жавобсиз савол дорнинг сиртмоқи каби бўғзимни бўғар эди.
Нафас олмоқда қийналар эдим.
Кўзимни ёши ҳеч тўхтамади уйга келгунimча.
Ёруғ жахон зиндонга айланганди.

15.09.2013 yil. Lausanne.
 
                         13 қисм.
Сафар аканинг оиласига ҳабарни беришга бердим-у, ўша вақтдаги руҳий ҳолатимнинг оғирлигидан адресни беришни унитгандим.
Нима бўлса бўлар бир йўлини қилиб шаҳардаги уйни топиб келар деб ўзим- ўзимга, тасалли бердим.
Атрофимни ўраб олaётгаtган гирдоб тобара кучлироқ айланмоқда гирдобнинг ичидан қандай қилиб чиқиб кетишининг билмас эдим...
Кутилмаганда тергов қилинганим “дард устига чипқон бўлди”....
Нимадан уйга ким келиб ким кетганини сўрашганини ҳеч тушунмадим? Сафар аканинг иш жойида “кимлар билан "учрашиб нималар ҳақида гаплашганини тушумда кўраманми? Унга умр йўлдоши бўлиш дегани босган қадамини текшириб “кимлар билан “ учрашган -учрашмаганини ҳақида ҳисобот сўраш мажбуриятини бермайдику?!
Эрталаб тонгда ишга кетиб ярим тунда ишдан қайтса ... Менинг баъзи “хотин”ларга ўхшаб қаерга бордингиз? Нима қилдингиз бугун? Кимлар келиб кетди иш ерингизга улар билан учрашганда нималар ҳақида гаплашдингиз деб сўрайдиган “касалигим” йўқ эди. Сал кам 3 йил бирга яшаб ҳамкасбларини тўғри дуруст танимасdim. ЭРК партиясидаги баъзи ўзгаришлар ҳақда ҳам ўзи гап очмаса сўрмасдим.
ERK partiyasining газетасини давомли ўқир эдим. Яъна терговга чақиришимиз мумкин деган эди nима қилишми керак?
Қўлимни қовуштириб ўтираверайми ?...
Қачон терговга чақиради , қачон менга Сафар ака билан учрашув беради деб.
Тун жим- житлик чўккан хонамда юрагим siqildi. Ташқарига чиқдим қоп-қоранғу зимистон кеча осмонга қарадим, юлдузлар узоқ-узоқлардан, ўрик дарахтининг япроқлари орасидан милтираб кўриниб турарди. Кечанинг ёлғиз малаги ойни кўра олмадим қайтиб ichkariga кирдим Сафар аканинг “телефон” номерлари ёзилган дафтарчасидан Файзулла Қиличовнинг номерини топдим балким уйига қайтгандир Америкадан деб телефон гўшагини қўлимга олиб, Файзулло Қилечовнинг телефон номерини тердим бахтимга гўшакни Файзулло Қилечовнинг ўзи олди.
Кимлигимни айтганимдан кейин, у киши мендан қуюқ ҳол аҳвол сўради, ҳатто Жалолиддинни йўқлашни ҳам унитмади.
Ҳаммаси яхши-ю, битта ёмон тарфи Сафар акани туҳмат билан қамалганини ўзимни ҳам тергов қилишаётганини қонун-қоидаларни яхши билмаганим учун сизга телефон қилаяпманки , менга “Ўзбекистон жиноят кодекс” китобингиз бўлса бир хафтага бериб турсангиз қонун қойидаларни ўқиб ўрганмоқчи эдим.
Бу гапдан сўнг ҳозиргина оғзидан бол томиб турган одамнинг бирданга нафаси ичига тушиб кетдими жимиб қолди.

....

-Менда бор-ку, лекин…
-Нима лекин?, дедим унинг савуқ гап оҳангидан ҳайратланиб.
-Саволимга савол билан жавоб берди.
- Сизга қаерда беришим мумкин китобни?
- Сиз бир жойни айтинг мен бориб олай?
Файзулла ака нимадандир хавотираланар эди:
-Иш жойимга яқин ерга келишингиз тўғри келмайди…
- Иш жойингизга бориш ниятим йўқ, ўзингиз олиб келиб беришгни истамасангиз янга билан бериб юборинг у олиб келсин бир ерга, мен бориб олай?
Суҳбатдошим нимагадир жим қолди.
Бир оздан кейин яъна овози эшитилди:
-Сиз рус тилини биласизми?
Мен ҳайрон бўлдим:
-Нима эди?
-Мендаги китоб рус тилида.
-Нима бўлибди рус тилида бўлса, ҳеч тушунмасам "ўзбекча-русча" луғат китобларим бор таржима қиламан тушунмаган еримни.
Бир оз жимлик чўкди , чамаси Файзулла Қилечов яъна қандай “баҳона” топишни билмади шекилли майли мен бир ўйлаб кўрай , деди.
Трубкадан қисқа-қисқа овоз эшитилди.
Хайр ҳўшни ҳам насия қилганди.
Мен телефон қилганимга пушоймон бўлдим олдиндан бунақа “ савуқ” мунасабатда бўлгажагини билганимда...
Кўз олдмга уйга қўлида майда-чуйда солинган “картон қути” ни , кўтариб лафанглаб кириб келгани-ю, Сафар акани уйига таклиф қилиб мехмон қилганидан тортиб , иш ерига қадар излаб келганlarи эсимга тушди.
Энди- чи...
Файзулла Қиличов аслида ким ?
Ёзаётган хотрамнинг олдинги қисмларида бу ҳақда қисқача хикоя қилгангандим . 1992 йил Февраль ойида Сафар ака Туркияда ketdi.U erda асли келиб чиқиши қадим Туркистонлик (Ўзбекистон) бўлган Афғанистонdan kucib kelgan ўзбеклар билан учрашади.
Кимсиз -кимлардансиз деб сўраб суриштириб бир -бирлари билан танишганда Сафар ака ўз авлодларининг илдизи Амиир Олимхонинг бош вазири Низомиддин Урганжийга бориб тақалишини айтади. Буни эшитган уларни мехмон қилаётган Раҳматуллоҳ Ҳожи Afandi мен сизни қаридошларингиз билан таништираман деб Низомиддин Урганжийнинг Туркиянинг Ғазиантаф шаҳарида яшайдиган невараси Асадулло Урганжийга телефон қилди.
(Асадулло Урганжий Амир Олимхонинг бош вазири Низомиддин Урганжийнинг невараси Амир Олимхонинг куёви.)
Асадулло ака Сафар акани ўз уйига меҳмонга таклиф қилади.
Сафар ака боргандан кейин Амир Олимхоннинг ўғиллари ҳам Сафар ака билан танишиб меҳмон қиладилар.
Amir Олимхоннинг васиятига кўра дунё банкаларида турган бойликларини Мустақил Ўзбекистонга қайтариш учун Савудия Арабистондаги ва Туркия яшаётган фарзандлари тўпланиб маслахатлашиб (Америкада яшаётган ўғли телфон орқали ўз розилигини бергандан кейин) улар Сафар акага “бизнинг номимиздан Ўзбекистондаги оиламизнинг тамсилчиси” сиз бўлинг деб таклиф қиладилар.
Сафар ака рози бўлгандан кейин.
Амир Олимхоннинг ўлимидан сал олдин тушган расмининг орқасига ҳамма avlodlari имзо чекиб " ишонч хатини " берадилар.
Сафар ака Тошкеnтга қайтганида у билан бирга оила тамсилчиси бўлиб Амир Олимхоннинг куёви , Бош Вазири Низомиддин Урганижийнинг невараси Асадулло Урганжий келганди.
Асадулло Урганжийнинг ўз оиласидан тирик қолган якка-ю, ягона амакиваччаси Хоразмда яшаётган Сафар аканинг катта бобоси Бекжон Бек Урганжий билан учрашиш ҳамда Ўзбекистон ҳукумати билан музокара олиб бориш эди.
Собиқ Адiлия Вазири Бобур Маликов Сафар ака билан Асадулло Урганжийни ўз кабинетида қабул қилиб Амир Олимхоннинг бор бойликларни Ўзбекистонга қандай қилиб қайтариб olib келиш ҳақида музокора олиб борadi.
Амир Олимхонинг Дунё банкаларида турган бойликларини васият қилгани каби Мустақил Ўзбекитонга қайтариш учун коммисия тузилади.
Коммисиянинг таркибида Амир Олимхон ўғиларининг тамсилчиси бўлган Сафар ака ҳам бор эди. Журналист Соҳибназар Эгамбердиевнинг Сафар ака билан бўлиб ўтган воқеалар ҳақида суҳбат uyushtirib “Ўзбекистон Адабиёти ва Саънати” газетасида эълон qilgandi ўша йилларда.
Бу воқеаларни яқиндан кузатиб бораётган Ўзбекистон Пракратураси ушбу коммисиянинг ичида ўз одамимиз бўлиши керак деб асли келиб чиқиши Surhandaryo Viloyatining Boysun tumanidan бўлган Файзулла Қиличовга “сохта кимлик “ ёзиб Амир Олимнинг "сохта невараси” шоҳ супасига чиқарадилар
(Файзулло Қиличов Ўзбекистон Бош Пракратурасининг Матбуот секратари. Сурхандарё Вилояти Бойсун туманида туғилган)
.Файзулла Қиличов Амир Олимхоннинг бойлигини Сафар ака билан бирга Ўзбекистонга қайтариб олиб келишдан умидвор эди. Шунинг учун хам “бўзчининг мокисидай” гоҳ Америкага гоҳ Туркияга қатнай бошлади. “сохта невара” ўзига ишонилиб топширилган ролни маромига етказиб ўйнай олмагандан кейин мазкур ташкилот кўп ўтмасдан тарқаб кетди. Аниқроқи Амир Олимхоннинг авлодлари ўз оила тамсилчисининг Ўзбекистон Давлати тарафидан ноҳақдан “туҳмат” уюштириб қаматиб юборганидан кейин Ўзбекистон Давлатига бўлган ишончини йўқотдиlar.
Амир Олимхоннинг бойликларини Ўзбекистонга қайтаришдан вақтинча воз кечдилар.
Сафар аканинг бошига ташвиш тушганда эса “сохта қариндош” Файзулла Қиличовнинг асл кимлиги ўртага чиқganди.
Xотинни билан китобни бериб юборишга юраги дов бермаганди ўз мансабининг қулига айланган Файзулло Қиличовни. Қисқачаси "дўппи тушиб кал боши кўринган эди".
Kuitilmaganda Файзулла Қиличов telefon qildi. овазини эшитиб ҳайрон бўлдим.
Хол ҳотир сўради... Сафар акани сўрамади.
Мен Туркияга кетаяпман бирон истагингиз борми?
Рахмат. Оқ йўл.
Бирон совғанигиз борми қариндошларингизга бериб юборадиган?
Бор дедим.
Нима?
Ширинлик пиширадиган “қолиф” унча катта эмас кичкинагина иҳчам Асадулло акага вада бергандим битта сизга олиб бериб юбораман деб.
Туркияда йўқ еканми?
Йўқ.
Юким оғир олиб кета олмайман.
Нимага сўрадингиз унда.
...
- Жахлим чиқди. Файзулла ака нима қиласиз “ўйин ўйнаб” сизни кимлигингизни яхши биламан.
Нимани биласиз?
Китоб сўрадим бермадингиз, совғанг борми деб сўраяпсиз бор десам “юким оғир” деб bахона топасиз ундай бўлса нимага телефон қилдингиз? Шусиз сизнинг ҳамкаб - ларингизниг маразлигидан жонимни бўғзимга келган битта сиз етмай тургандингиз.
Сафар хато қилган.
Нимани?.. Ҳайрон бўлиб сўрадим?
"Танга”ни ўғирламаслиги керак эди.
Сафар ака “танга”ни “ўғирлаган “ пайтда қоравул бўлиб қараб турдингизми ?
-Далил иботингиз борми?
-Qanday qilib bemalol tuhmat toshin otasiz?
-Яъна жимлик чўкди.
-Ислом ака билан келишиб ишлаганида бошига бу кўргуликлар тушмасди.
Сизга ўхшабми? Сизинг каби ming bir qiyafaga kiradigan “ buqalamum"ларни кўпини кўрганман. Islom akangizni etagini upib “тузини егансизда шунинг учун тузлиғингизга туфура олмай.” siz, сизинг каби “лаганбардорларга ол... еееееее ....деса Ислом акангизни аҳлатини ҳам кўзингизга суриб табаррук қилиб ейишга тайёр сиз !
Бошқа гапим йўқ!
Айтадиганимни -айтиб аламимдан чиққан эдим телефоннинг гўшагини шарақлатиб жойига қўйдим.
Ўзим -ўзимдан хурсанд бўлдим аламимни олдим деб.
Сизларда савол туғилиши мумкин Файзулла Қиличов Ўзбекистон Пракрратурасининг Матбуот Котиби бўлса қандай қилиб бу қадар "оғир “ suzlar aytib ҳақорат қилдингиз деб?
Йўқотадиган ҳеч нимам қолмаганди жонимдан бўлак...
Жоним эса гунахкор банданинг эмас яратганнинг қўлида.
Менинг учун икки дунё бир, қадам бўлган эди...

22.09.2013 yil. Lausanne.
 
              


14 қисм.

Кейинчалик эшитсам ўзини яхши кўрсатиш учун “ сохта невара" қияфасига кирган Файзулла Қиличов президент Ислом Каримовга, Сафар ака хақида тухмат тўла мактуб ва мақолалар ёзган экан . Берилган “топшгиқни” уддалай олмаганидан кейин...
(менинг ҳеч қаерда айтилмаган, ёзилмаган бу сирларни билишимга сал кам 6 ой бор эди)
Амир Олимхоннинг Авлодлари Туркияга борган Файзулла Қиличовни ; ҳуш келдинг сафо келдинг деб жуда "хурсанд" бўлиб кутиб оладилар.
Файзулла Қиличовнинг қилган" расмий таклифини "ерда қолдирмай" Ўзбекистонга келишга рози бўладилар.
Оила 1994 йилнинг унитмаган бўлсам баҳор ойларидан бирида Ўзбекистонга қўхна Ота юртлари Бухорага келиб , муқаддас қадамжоларни зиорат қилишиб дуои-фотиҳа ўқишиб Туркияга қайтиб кетгандилар.
Файзулла Қиличов асл нияти бўлган Амир Олимхоннинг бойликларини Ўзбекистонга қайтариб олиб келдиндими деб сўрасангизлар?..
Йўқ!... деган жавобни эшитасизлар.
Олдинги бобларда хикоя қилганим каби “ўз тамсилчи”ларининг, банди зиндон қилинганидан сўнг Ўзбекистонга келишга "рози бўладилар" аммо... бойликларини қайтаришга эмас...
Амир Олимхоннинг авлодлари то Ўзбекистонга келиб кетгунча ўзларининг асл ниятлари ҳақида оғиз очмагандилар.
Амир Олимхоннинг авлодлари келганларида асл манзарани ўз кўзлари билан кўргандан кейин қадим Туркистон (Ўзбекистон)нинг “қоғаз”дагина мустақил давлат эканини , аслида миллат ҳалиям чор -ночар бир бурда нонга зор бўлиб яшаётганини, кўчаларда ҳалиям “қўрқув салтанати” ҳукмрон эканлигиним ўз кўзлари билан кўрган -дилар. Турк (ўзбек) миллатини олдин босқинчи русларга “қул” бўлган бўлса ҳозир ўз миллатининг “мехробидан чиққан чаёнлар” қонини зулукдай сўраётганлигининг гувоҳи бўлган эдилар.
Бу холатни уз кузлари билан курган Амир Олимхоннинг авлодлари афсус ва надоматлар билан Туркияга яаытиб кетганлар.
Бу нозик “дипломатик ўйин”ни, тушунмаган Файзулло Қиличов олдинига ўзига ишониб топширилган вазифани қойил мақом қилиб бажардим деб хурсанди бўлади орадан утган бир мунча вақтдан урганганида еса Фаызулла Яиличовнинг ...“холига маймунлар йиглаыди.”.
Сафар акага қилган “хиёнати”нинг, жазосини тиш тирноқи билан ҳимоя қилган режимнинг узи берганди.
Кўп ўтмасдан Файзулла Қиличов Ўзбекистон Пракратурасининг Матбуот Котиблиги вазифасини "маромига етказиб бажара олмаганлик" айби билан эгаллаб турган лавозимидан ҳайдалади.
“Амир Олимхоннинг бойлигини Ўзбекистонга қайтариш “ коммисияси ҳам маълум бир муддатдан кейин тарқалиб кетади.
Комиссияни ташкил қилган раҳбарларидан бириси Ўзбекистон Адилия вазири Бобур Маликов Ўзекистоннинг Америка Қўшма Штаталаридаги Элчилик лавозимга ишга юборилади.
“элчилик” муддати тўлгандан сўнг Ўзбекистондаги сиёсий вазият кескинлашаётганини ўрганган Бобур Маликов ўз вазифасидан исътефо бериб Америка Қўшма штатларидан сиёсий бошпана олиб уша ерда қолиб кетди.
Бобур Маликов ҳақида ўша вақтдаги газета саҳифаларида кўплаб танқидий фелетонлар эълон қилинди.
Танқидий фелетонлардан бирисининг авторини ҳали ҳам униганим йўқ Тарих Фанлари Доктори Гого Хидоятов ёзганди. (афсуски газетанинг номини унитдим). .
Ўзига ишониб топширилган “вазифа”ни, удалай олмаган шўрлик “сохта невара” Файзулла Қиличов бор -будидан масуво бўлиб "кенг далада якка ўзи ўрилмай қолиб кетган макажўҳори сўтаси каби” шумшайиб қолиб кетди ўртада....
Бугун ҳам юқсак лавозимли креслонинг эгасиман ким ҳам “менинг мушукимга ришт” дейди деб мансабига ишонган бошига ташвиш тушган дўстларини “қайда кўрдим қора эшак” деб бир тепиб ўтиб кетаётган валломатлар, ишонинг сизнинг "бир планингиз бўлса оллоҳники ҳам бор." хаянинг одил тарозиси бор.
Мен бунга ўзим гувоҳман ҳоҳ “сувга ботмаган ўпка” Файзулла Қиличов ёки Сафар аканинг ўша вақтда ЭРК Демократик Пратиясини сотиб президентлик аппаратига ишга ўтиб кетган собиқ “партиядош"ларининг тақдири ҳам Файзулла Қиличовникидан айрича бўлмади.
Фарқи Файзулла Қиличовдан кўра нисбатан узун муддатга қолдилар сотиб олган мансаб креслоларида...
Уларни ҳар кун эрталаб эшигининг тагида хизмат машиналарининг шофёрлари кутиб оларди,
Қисқа вақтнинг ўзида данғиллама ҳовли -жойлар, қуришиб кайф-у, сафода умр кечирмоқга бошладилар.
Аыни шахарда яхсаыдиган “ўз ҳамкасбларидан” ЭРК Демократик Пратиясининг қурувчиларидан бўлган Сафар Бекчоннинг оиласининг ҳолидан ҳеч бири инсонийлик номига хабар олай демас едилар.
Эрк Демократик Партиясининг собиқ аъзолари эртакларда аытилгани каби сандиқсоз устага қирта катта -кичик сандиқ тузаттирдилар.
Яирқ биринчи сандиқни жуда кичгагина қилиб ичига; “ЭРК, Озодлик ,Демократия, Тенглик “ деган тушунчаларни йиғиб териб ичига солиб устидан қулфлаб сандиқнинг калитини ҳеч ким тополмасин деб кўр қудуқнинг ичига отдилар.
ЭРК Демократик Партиясини сотиб мансаб отига минган “нўноқ чавондозлармаррага етмасдан “ минган от"ларидан, бирин-кетин йиқилиб майиб- мажруҳ бўлдилар.
Улар учун президент Ислом Каримов “худонинг ердаги сояси” еди.
Сояни эса ҳеч вақт адолат шамоли тарқата олмайди деб ишонгандилар... ишончлари гулдурос солиб эсган тўфондан туман каби бир зумда тарқалиб кетди..
Бошларида на суянгани “чинорлар”ининг сояси қолди, на вақтинча утириб турсин деб берилган "кресло"лар .
Чинорлар кесилиб сотилиш учун бозорга; ястаниб утирган мансаб "кресло"лари еса тўпланиб "Оқ сарой"нинг, ер тўласининг қоранғу бурчакларидан тарихиы експанат сифатида уз ўринларини олди.
Адолат нуридан ўт -ўланлари; қуриб- қаҳшаган, бийдай далада қолиб кетган собиқ ЭРК Демократик Партияси аъзоларининг на олдинга юришга мажоли, на орқага қайтай деса манзили бор эди...
Ўз мансабининг “шайтоний васвасига” алданиб қулоқи кар, кўзлари кўр бўлган бу даҳрийлар миллатимзнинг чекаётган ғам-аламларини кўрмасдилар қулоқлари кар бўлгани учун уларниг фарёдларини эшитмасдилар.
Эшитиганларида эса кеч бўлганди...
Каримовнинг оёғини ўпиб, "салла деса калла” олмоқга бошлаган манасабпарастлар олдинига Ислом Каримовга “отам” дедилар бу ўҳтатиш камлик қилди чамаси “халқ бўла олмаган бу оломон” Ислом Абдуғаниевич Каримовга “Юрт боши” унвонини бердилар.
Ўз мансабининг пирига айланган Ислом Каримов аста -секин асл башарасини кўрсата бошлади. Энди у киши “юртбоши” эмас, юртнинг бошини ейдиган икки елкасидан икки илон ўсиб чиққан "зуҳакоҳ моронга” айланганди.
Ҳар кун, бир бегуах бир одамнинг бошини еб, қонини ичмаса тураолмайдиган дардга йўлиқганди.
Миллатимизнинг бегуноҳ фарзандлари; Оллоҳ йўлида тавба тазарру қилган ёшгина йигитлар: Ерк ,Тенглик , Озодлик деб Миллатимиз учун курашаётган инсонлар арзимаган "жиноят” сенериолари ёзилиб банди зиндон қилинмоқга бошланган эди ўша маъшум 1993 йилларда.
Ўғил учун ота, қиз учун она жавобгар бўлса; эр учун хотин жиноий жавобгарликга тортилаёганди.
Хатто мурғак гўдаклар ҳам гаров сифатида чирқирратиб оналарнинг қўлидан тортиб олиниб кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жазоларга тортилаётган давр эди ўшанда.
Фарзандлари банди зиндон бўлган муштипар ота -оналар энг сўнг нафасини берар чоғида ўз ўғил -қизларининг дидорига тўя олмасдан бу фоний дунёдан армон билан кўзлари очиқ кетмоқда эди.
Ўзбекистон дея аталган жаннат макон маскан
яарға ва қузғунларга макон булганди.

30.09.2013 й.
Лозан.

 
15 -қисм.


Оғир изтиробли ҳаёлдан юрагим сиқилди .Оламда нима гап экан деб телевизорни очдим, “Ахборат” кўрсатуви бошланаётган экан хабарларни бошланишидан олдин телевизор спикери Абдумўмин Ўтбосаров жуда муҳим хабар ўқиб эшитирилиши ҳақида маълум қилди.
Нима бўлди экан деб диққат билан қулоқ солсам;
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хабар беради: Ўзбекистон “Эрк” Демократик Партиясининг фаоли Сафарбой Бекжонов Қарақалпағистон Автоном Республикасининг Элликқаълла туманидаги Тарих Музейидан тарихий ноёб "танга"ни, ўғирлаганлик айби билан қамоққа олинди…
Телевизорда тантанали равишда эълон қилинган хабарни эшитиб,тош каби қотиб қолдим.
Бундан бир – икки, ой олдин жаноб Абдимўмин Ўтбосаров “тухмат " тўла ҳабарни эълон қилганида , гапнинг тўғриси балким қувонган бўлармидим… Сафар акани қаерда эканлиги топилди деб.
Қоп- қора тонг отмасдан Ўзбекистон Давлат Бош Пракратураси жойлашган бинонинг олдига бориб сўраб суриштирмас эдим-ми?...
Ойларча сарсон -саргардон бўлиб юрмай...
Орадан 20 йил ўтган бўлса ҳам na қаламимнинг, кучи на ўзимнинг сабрим етади ўша вақтдаги ҳолатимни ифодалаш учун .
Жимжитликка кўмилган қоронғу дунёмда тўфон кўтарилиб ер -кўк, чирпирак бўлиб айланмоқга бошлади.
Qулоқларим шанғиллаб ҳеч нимани эшитмасдим; эшитсам ҳам ақлан идрок қила олмасдим.
Бошим айланиб ёнимдаги ёстиқга бош қўйдим...
Абдимўмин Ўтбосаровнинг овазидаги ишонч оханги шу қадар кучли эдики , Сафар акани яқиндан танимаган -билмаган , уйдирмадан иборат “туҳмат тўла “ тўла ҳабарни эшитган ҳар қандай одам ҳақиқатдан ҳам Қарқалпағистон Автоном Республикасининг Эллиққалла туманида жойлашган тарих музейидан ЭРК Демократик Пратиясининг фаолининг "танга ўғирлаганига" ишонар эди.
Сафар ака бир парча занглаган темир “танга”чани, цейф (темир қутча)ни, бузиб ўғирлаётганида ёнида қоравул бўлиб Абдимўмин Ўтбосаровнинг ўзи тургандай ишонч билан гапираётганди ...
Қўлидаги бор йўқ бойлиги микрафондан иборат бўлган ҳукуматнинг ўргатилган “тўтиқуш”и, “исботланмаган жиноят ишини” Ўзбекистон Пракратураси бир парча қоғазга ёзиб берди деб оламга жар солиб эълон қилмоқ мажбуриятидами?
Нимага мендан бир оғиз сўрамади?
Инсонга ақл фаросат берганида оллоҳ Абдимўмин Ўтбосаров четда қолганми ё... одамларнинг тақдири менга нима; етарки ўз касбимда ишласам бўлди- деб ўйлайдиганларданми tuhunmadim?
Қўлига ёзиб берилган мантини кар -кўр каби текширмай тўғрими ёки нотўғрими деб ўйлаб кўрмасдан эълон қилаверадими ?
Бир бегунаҳ инсонниng ҳаёти, оиласи Ўзбекистон Телвидинясининг спекири Абдимўмин Ўтбосров учун "ўйинчоқ” бўлдимикан?
Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг терговчиси Ҳусан Аҳмедов Сафар ака ҳақида очилган "дося"сига, “ўғри” деб ёзмаганди Абдимўмин Ўтбиосаров Сафар акани “ўғри” деб эълон қилганида.
Журналист дегани ҳақиқатни ёзадиган тарафсиз инсон бўлмайдими?
Қўлига ёзиб берилган “матн”га, эмас ; бир оз бўлсада виждонига (агар виждон)ни ,қолган бўлса қулоқ тутмайдими?
Бирisiни қораламоқчи бўлиб ҳабар айтмоқчи бўлса, иккинчи тарафга ҳам микрафон узатмайдими...
Абдимўмин Ўтбосаров исмли инсон қиyaфасига кирган шайтон.
Zаррача виждонни бўлганида мендан бир оғиз сўраган бўлар эди ...
Қўлимда рад қилиб бўлмайдиган далилим бўлиб ; лаънати “танга”ни Сафар ака ўғирламагани аксинча Қарақалпағистон Республикаси Элликқаълла туман тарих музейининг директори Ўразали Жумаевнинг ўз қўли билан “экспертиза қилдириб беринг” деб ёзилган тилхатини кўрсатмас эдимми?
Мен журналистика факультетини битирмагангандим, лекин шундай бўлса ҳам озми,кўпми журналистик қонун -қоидаларидан хабарим бор .
Ҳар қандай журналист қўлига берилган , “хабар”ни ўқиб эшиттирмоқчи ёки газетага фелетон ёзмоқни талаб қилганларида "қораланган" тарафга ҳам микрафон тутиб фикрлари тингланиши керак эмасми ?
Ё мен журналистлик қонун қоидаларини нотўғри тушунаманми?
Аммо бу менинг сўраганларим аниқроғи журналистлардан талаб қилаётганим Ўзбекистон каби корупцияга ботган, диктатура ривожланган давлатда ўз ҳақ- ҳуқуқимни излашим кундуз куни “қўлимга чироқ ёқиб” излаб топа олмайдиганим ноёб бир матоҳ эди “ҳақиқат” деганлари ўшанда..
Энг ачинарлиси орадан ўтган 20 йил мабойнида вазият ҳалиям ўзгармади.
"Замона зўрники , паймона кўрники" деганларидай,телевидиния ҳам, унда ишловчи спикерлардан тортиб, телвидинянинг директоригача Президент Ислом Абдиғаниевич Каримов бошчилигидаги қўрқув салтанатининг ювиндихўрлари эдилар.
Уларда на инсонийлик, на виждон қолганди.
Эгасининг ташлаган суягига алданиб оёқларини ялаётган ялоқхўр "итлар" галаси, кечқурун нечук ҳотиржам ёстиқга бош қўйиб ухлар экан?
-Нима қилсам экан?
-Кимдан маслаҳат сўрай?
-Кимга дардимни айтай?
-Жавобсиз саволлар бўйимдан баланд тепамда “дор”нинг, ипи каби салонниб турарди. "осман узоқ, ер эса қаттиқ “ нима қилишимни ким билан маслаҳатлашиб иш қилишимни билмасдим .
Тошкентда яқин кими -кимсам йўқ эди.
Бирга ўқиган курсдош дўстларим ҳаммаси Самарқандда қолганди.
Ота -.онам, қариндош уруғларим Қарақалпағистоннинг Беруний туманида яшашгани -ю, шу кунгача қадар уларнинг куёвининг қамалганидан ҳабарлари йўқ; айтмагандим онамнинг юраги сиқилмасин деб...
Энди нима бўлади?
Қишлоқимизда свет ўчмаган бўлса ҳамма телвизор томаша қилади.
Айниқса; худо раҳматли дадам ҳеч нима кўрмаса ҳам “ахборат” праграммасини қолдирмай кўрадиган одати бор бугун "ахборат”ни кўрган бўлса?
Мен ўлдим...
Ҳамма қариндош -уруғларим, ҳамқишлоқларим, синфдош дўстларим ҳаммаси эшитишади қишлоқимизда Камол аканинг куёви “ўғри” эканда билмабмиз; ўқиб ақли кирмаган қизи оҳирида; “ўғрини” топган экан-да, деб гап- сўз тарқалиб кетмайдими?
Чунки бутун ҳамқишоқларим; бир -биримизга бегона эмасдик .
Барчамиз битта чинорнинг илдизи,yaproqi яъни катта бобом Рейимбой бобонинг авлодлари эдик.
Қисқача тушунарли қилиб айтсам қишлоқимизда 100 тача хонадон бор.
Ҳаммамиз бир -биримизга: амаки, хола, амма, тоға, жиян қолганлари эса қуда -анда бўлиб томирларимиз боғланиб кетганди.
Кимининг ўғли , кимининг қизи бўлса ўзора қуда -анда бўлиб бегонадан на келин олардилар на бегонага қиз берардилар.
Қишлоқимизнинг ва оиламизнинг урф одатларини бузган осийси мен эдим.
Тамоман бегона оилага келин бўлиб кетгандим.
Сафар ака “бегона” бўлганилиги учун ҳамaн кўзга ташланиб, шу қисқа вақт мабойнида бутун ҳамқишлоқларим, қариндош - уруғларим ҳаммаси танишди .
Ўзиниям харектери киришимли бўлганиданми ҳамма ақробаларим bilan бирданига апоқ -чапоқ бўлиб кетганди. Қамалишидан олдин сўнги марта уйга борганимизда жияним уйланаётган экан ;тўйда ўзи ёзган "temur hotin" deb nomlangan ҳазил шеърни ўқиб ҳаммани хурсанди қилганди.
Хулласи калом тўй ҳашамга аралашиб ўзини бегона каби олиб қочмагани учунми ақробаларимизнинг севимли домадига айлагanди.
Қишлоқимизда Сафар акани 7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма танирди.
Энди қайси юз билан уйга- қишлоқимизга, бораман?
Бир нондан берса тўйдирадиган бир муштдан урса ўлдирадиган беш акам бўлса?...
Уларнинг юзига қандай қарайман?
Менинг бежавоб шавқатсиз саволларга топадиган жавобим, на дардимга топажак чорам бор эди. Қўлларим калта узатсам османга етмасди , оёқларим эса кундан -кунга қаттиқ ерни тешиб ботиб бораётгандим.
Сиғинай десам тоғим, бекинай десам ўрмоним йўқ эди.
Ҳаммасидан бира тўла қутилиб бош олиб кетай; қайтмас макконга десам 1.5 ёшига ҳам етмаган Жалолиддинни нима қиламан?...
Унинг айби нима ?....
Атрофимни ўраб олаётган зулм занжири тоборо таранг тортилиб нафас олишим оғирлашётганди.
Мен кимман?
Нимадан менинг бошимга бу маломат тошлари отилди?
Бузоқнинг ҳаққи бор деб “сигирнинг сутини ичмайдиган” одам нечук ўғри деб туҳматнинг тўрига илиниб қамалиб қолди ?
Кеча кундуз ухламай жавоб изласам ҳам жавобини топа олмайдиган саволлар мўр малаҳ каби бостириб келаётганди.
Ўзимни тубсиз жарлик ичида оёқ қўли занжирланган ҳолда ҳис қилардим.
Фақат юлдуз тўла чексиз осмон ва қоронғу кечанинг ёлғиз малаги ярим ой чарақлаб тураради бош учимда.
***
Ой ярим, дил ярим ,
Ғуссадан тўлмас ҳеч қачон.
***
Бошим айлана бошлади, кўз олдим қоронғулашди, ҳолсиз ёстиқга бош қўйдим.
Тунданда қора тонгим отди.






6.10.2013 yil. Lausanne.

   16 қисм.
Бугун нима қилсам экан?...

 Кейин эсимга Қарақалпағистон Автоном Республикаси Элликқъқалла туман музейнинг директори Сафар аканинг “тухмат “ қилиб қаматган Ўразали Жумаевнинг "танга”ни экспертиза қилдириб беринг деб ёзган "ишонч хати" эсимга тушди.
Ундан нусҳа кўпайтириб терговчи Ҳусан Аҳмедовга беришим керак .
Ўразали Жумаев деган аслида ким ?
Биз бу саволга батабсил жавоб ёзмасак ёзаётган "хотира"ларимизнинг; бир қиймати йўқ.
Ўразали Жумаев Қарақалпағистон Автоном Республикасининг Беруний туманидаги Мақтумқули калхозида туғилган.
Миллати туркман.
Туркманларнинг “арсари” уруғидан.
Тошкент Давлат Университетининг Журналистика факултетини тугатган.
Тўй – ҳашамларни олиб боргани учунми кўпчиликга “отнинг қашақаси” каби танилганди.. .
1970 йиларнинг бошида қўриқ ерларни ўзлаштириш бошланди шу вақтда Қарақалпағистон Автоном Республикасида ҳам бир қатор янги туманлар очила бошлади. Янги очилган Эллиқъалла туманига ҳам кўплаб одамлар кўчиб жойлашдилар. Ўразали Жумаев оиласи билан Берунийдан Эллиққалланинг Ўзбекистон номидаги "Узумчилик ва Боғдор"чиликга иҳтисослашган савхозига кўчиб боради.
Ўша савхозга менинг энг акамни партия ташкилотининг секратари қилиб ишга жўнатишганди.
Ўразали Жумаев журналистликни йиғиштириб қўйиб Элликқаълла туманида янги ташкил қилинган Тарих Музейига директор бўлиб ишга жойлашади.
Тарих музейининг директори бўлиб ишлаётганиганида Тупроққаъла, Айзқаъла каби тарихий мажмуалардан қазиб чиқарилган асори атиқаларни тарих музейдан сақлашдан кўра қўлига илинган кўз қамаштирувчи тарихий зийнатларни ноқонуний равишда сотиш билан билан шуғулланган.
"Танга "ни ҳам қисмати шундай бўлиши мумкин эди агар; Сафар ака ҳужжатлаштириб олмаганида....
“Танга”ни франциядан келган архелог олимга сотмоқчи бўлади. Аниқроқи олимнинг миниб юрган ЖИП машинасига кўнгли кетган музей директори машинага алмаштирмоқчи бўлганини айтганда олим унга қанчадир пул миқдорни айтади машинасини беришга рози бўлмайди...Олимнинг таклиф қилан $ миқдорини оз бўлгани учун рози бўлмайди.
Алами ичида қолган Ўразали бир кунмас бир кун тангани сотиб катта пул ишлашни кўнгилига тугади...
Туманда унинг ноқонуний ишлар билан шуғулланганини ҳамма билади ... аммо ҳеч ким "ғинг деб оваз” чиқара олмайди...
1980 йилларда бошланган маъшум “пахта иши” деб номланган Ўзбек миллатини қоралама компаниясидан ҳамманинг хабари бор... “нимага ғинг” демаганларининг сабаби унинг инсонларни ҳали ҳам унита олмагани “қоранғулик” ўтимшида сақли...
Ўразали Жумаевнинг КГБ га ёлланган “айғоқчи” эканлиги “ ролиздаги палаги қуриган қовак” каби ўша маъшум йилларда ўртага чиққганди.
Қарақалпағистон Республикасининг Беруний, Тўрткўл ва Эллиқаъалла туманларига Москвадан келган бири рус ва бири армани бўлган Гдилян ва Ивоновларнинг оёқи чекка қишлоқларига қадар етиб келганида Ўразали Жумаев ва унинг ҳамтавоқлари уларнинг энг яқин югурдагига айланганди. Уларнинг касофатидан Қарақалпағистон Автоном Республикасининг Беруний , Турткул ва Элликқаълла туманларидан кўплаб бегунаҳ катта -кичик раҳбар ходимлар 10 йилдан 15 йилгача қамалди.
Қамалган раҳбарларнинг кўпчилигининг қамоқхоналардан ўлиги қайтди.
Ўлмай , оман қайтиб келганлари ҳам узоқ яшай олмай, тортган азоб -уқибатларидан, бу фоний дунё билан эрта хайрлашдилар.
Тергов қилинган лекин қамалмай қолганлари эса кўрган “исканжаларидан ” майиб -мажрух бўлиб қолдилар.
Ўразали Жумаев ўзи истиқомат қилаётган савхозининг директори билан бош буғалтерига туҳмат тошларини ота бошлайди “пашшадан фил ясаган “ терговчи искаб топарлар дарров ўзига яраша жиноят ишини "юмолоқ ёстиқ" қилиб савхознинг директори билан бош буғалтерини қамашди.
Савхозда партия комитетининг раиси бўлиб ишлаётган менинг энг катта акам ҳам унинг тухмат тўла тошларидан насибини олди.
Акамни тергов қилган терговчи Туркманистоннинг Ташҳавуз Вилоятидан келган туркман эди.
Ойларча сурган асабийлик...
Ота -онам тикан устида ўтиргандай яшашди қилмаган айби, “емаган сомсаси учун пул тўлаб қамалиб” кетса, невараларимизнинг ҳоли нима кечади деб?
Акамнинг ишидан бир хато чиқара олмадилар қамаш ҳақида “санксия” бера олишмади..
Қоранғулик қоплаган кунлардаги Онам ва оиламизнинг тортган азоб-уқибатларини бирда биз бирда яратган оллох билар эди.
Савхознинг Бош инженери бўлиб ишлайдиган Нормат ака менинг акам қадар омадли бўла олмади " бешавқат тергов"дан кейин кўп ўтмай бевафо дунё билан хайрлашди.
Ивонов билан Гдилиян Москвага қайтиб кетгандан кейин; ўрталиқ сокинлашганида савхозда яшайдиган аҳоли катта очиқ мажлис ўтказиб "туҳматчи" Ўразали Жумаевни оиласи билан ҳайдамоқчи бўладилар.
Ўразали Жумаев савхоз аҳлидан ва акамдан кечрим сўраб “тимсоҳ кўз ёшларини” тўкади.
Миллат акамга юзланади; сиз нима дейсиз деб?
Акам юмушоқ кўнгиллик қилиб майли кечирайлик жазосини аллох берсин дейди...
Ичига аламини ютган Ўразали Жумаев бир кун келиб "қасд" олишни ҳаёлига тугган эканми? ...
Мана энди тақдирнинг тош каби ўйинини қаранг- ки, "акамни " қамата олмаган “бу мараз” орадан йиллар ўтгандан кейин куёвидан аламини олаётганди.
Сафар ака билан қандай танишганлар?...
Ўзим савол бериб ўзим жавоб ёзаяпман.(ёзаётганим бадиий асар бўлмагани учун бадиий жиҳатдан юксак деган иддиодан тамаоман йироқман бунинг учун сизлардан узр сўрайман)
Тақдирнинг аччиқ ўйиними ёки планли иш қилинганми юқоридаги “ҳаматавоқлари” Ўразали Жумаев учун ....
1989- 90 йилларга келганда Ўзбекистонда миллий уйғониш шамоллари эса бошлади ёқимли насимнинг ҳуш оҳанглари бизнинг чекка туманларимизгача етиб келди.
Қарақалпағистоннинг етник ўзбеклар яшайдиган бўлгаларида Амударё ,Беруний , Турткул ва Элликқаълла туманларида олдин “Бирлик” Халқ харакати кейин ЭРК Демократик партияларининг бўлимлари тузилади. “миллиат хойини” Ўразали Жумаев юқорида ўтирган “қуда” тарафдаги акаларининг тасвияси билан эгнига “демократ” чопанини кийиб бир думалаб “миллиятчи демократ”га , айланади Элликқъалла туманида ташкил қилинган ЭРК Демократик Партиясининг бўлими раиси бўлиб олади.
Тошкентда ўтирган ЭРК Партиясиниг ташкилотчилари унинг “қора “ ўтмишини қаердан ҳам билсин?
Гапи сўзи тузгун ҳар гапнинг бирида; “ йўқолсин руслар” , “ўз она тилимиз ўзимизда давлат тили” бўлсин деб жон куйдириб гапирадиган кўплаб инсонларни Партия сафига қабул қилган фаол бир одамга айланади.
Унинг “сохта” жонкуярлиги ҳамманинг ҳам кўзини алдар эди.
!991 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ЭРК Демократик Партиясинимнг раиси Муҳаммад Солиҳ ўз номзидини Ўзбекистон Президентлигига қўйди.
Сафар ака Хоразм ва Қарақалпағистон Автоном Республикасида сайлов компаниясини олиб бориш учун кетадиган бўлди.
Жалолиддин 1991 йил 23 Ноябрда туғилганди.
Қўлимда 7 кунлик чилласи чиққан чақолоқ билан мени уйда ёлғиз қолавердим.
Ота.-онам, қайин волидам келишганди Жалолиддин туғилганида лекин узоқ муддатга онам қола олмади. Сабаб менинг 3-чи номерали акам ўғлини уйлантираётганди онам билан дадам тўйга бош- қош бўлиш учун мажбуран қишлоқга қайтиб кетадиган бўлди.
Менга ҳамроҳ бўлиб қайин волидам қолганди у ҳам атеги бир кун қола олди холос. Қайин волидамнинг ҳам маззаси қочиб Хоразмга қайтмоқ мажбуриятида қолди.
Ҳуввилаган уйда бир ҳафта ўн кунлик бебак билан ёлғиз қолдим.
17 ёшимдан бошлаб олдин Теҳникум кейин Университет ҳулласи калом умрим ўқишда ўтгани учунми энди туғулган чақолоқни қандай қўлда қўлда ушлаб чўмилтиришни ҳам билмасдим. Сафар ака кетмасидан олдин иккимиз бемалол чўмилтирар эдик кетганидан кейин ёлғиз бошимга...
Оллох кимсани чақолоқ билан ёлғиз қолдирмасин экан...
Жалолиддинни қўлимга ушлашга ҳам қўрқардим бир ерини инжитиб қўйяманми деб.
Бир куни бешикда ётган Жалолиддинга диққат билан қарасам бўйнининг таги шилиниб яра бўлиб кетибди кўриб қўрқанимдан йиғлаб юбордим кўз ёшларим Жалолиддининг юзини ювди энди нима қиламан?...
Ҳатто ўша вақтда энг яқин қўшнимни ҳам яхши танимас эдим чиқиб маслдаҳат сўрай десам.
Менинг ўз уйимда каттагина кутубхонам бор эди. Сафар аканинг уйига Самарқанддан олган китобларимни кўпчилигини олиб келгандим.
Чақолоқ тарбиясига оид китоб бормикан деб китобларим турадиган жавони изласам қачонлардир олган эканман шунақа китоб.
Кўриб жуда хурсанди бўлдим.
Китоб мен учун ёзилгандай эди.
Янги туғилган чақолоқларни биринчи ойидан то тўққиз ойгача қандай парвариш қилиш кераклиги, кийинтиришдан тортиб овқатлантиришгача ҳамаси батабсил ёзилганди.
Ҳатто бўйнида ёки қўлтиқ остида қизариқлиқ бўлса нима қилиш кераклигигача...
Китобда нима ёзилган бўлса ўқиб ўрганиб параваришлай бошладим Jалолиддиннинг бўйнинг таги ҳам тез яхши бўлди.
Чўмитириш учун тавсиялар бор экан ... хулласи калом ҳаммаси яхши эди -ю,
оқшом тушиб қоранғулк бошланса жуда қўрқардим.
Кечасига ҳеч ухламасдим маҳаллада азон айтилмагунча....
Сафар ака кетган сафаридан Жалолиддин 40 кунлик бўлганда қайтиб келди..
Тошкентга келганидан кейин ҳам эрталаб кетиб кечқурун ишдан қайтарди
сайлов арафаси бўлгани учунми гоҳ Телвидинянинг олдида рикет ташкил қилсалар гоҳида аллақайси туманга пикет қилгани кетарди.
Ўртага “ сарвқомат ҳадича эмас савуқ бир натижа чиқди” таърифини ёзишимнинг ҳожати йўқ. Шундай алғов- далғовли, кунларнинг бирисида Сафар ака менга кичкина қутичада қизил латтага ўралган устига ажи- бужи, ёзувлар ёзилган бир оз занглаган кичкина “танга”чани кўрсатди .
-Ҳайрон бўлдим: бу нишетасиз занглаган темирни дедим ҳайронлигимни яшира олмай?...
- Тарихий “танга ".
-Қаердан олдингиз?
Элликқаълладаги музейнинг директори француз нумизиатик олимга сотмоқчи экан ЖИП машинасининг пулига мен соттирмадим.
Миллатимизнинг миллий бойлиги бўлган тарихий тангани сотишга ҳаққингиз йўқ деб
Тошкентга олиб бориб нумизиатикларга кўрсатиб экспертиза қилдираман деб олиб келдим.
Ҳужжатлаштириб олдингизми
Ҳа. ЭРК Партиясининг расмий ҳужжатига ёзиб иккимиз ҳам имзо чекиб расмийлаштирдик.
Ким у музейнинг директори
Ўразали Жумаев
Нима...
Тош каби қотиб қолдим . Сиз уни қаердан танийсиз?
ЭРК Пратиясининг Эллик қаълла туман раиси.
Кимдир юрагимга ўтмас пичоқ билан ургандай нафасим бўғилди .
- Нима дедингиз сиз у ифлоснинг кимлигини биласизми?
Сафар ака ҳайратланди нима эди?
У ифлос менинг акамни қаматмоқчи бўлганди энди сизни тузоқга туширибди....

14.10.2013 yil. Lausanne.
 

                                      17 қисм.

Сафар акага айтadigan сўнг сўзимни айтгандим.
У киши ўзи билиб ёки билмасдан , тор сўқмоқдан қайтиши қийин бўлган чангалзорга кирганди.
Олдини туман қоплаганди, изини тикан.
Мен эса қайтмас йўлнинг ўртасида эдим.
Бошимга тушажак бўлган фалокатларни ўша вақтда таҳмин ҳам қила олмагандим.
Чунки ўйлаб мулоҳаза қилишга вақтим йўқ...
Кун- у, тун Жалолиддининг тарбияси билан машғул едим.
Бўлиб ўтган воқеалар-у, орамиздаги ўзора суҳбатимизни унутиб яъна кундалик ташвишларим билан андармон бўлгандим.
Сафар ака қўлидаги оманат “танга”ни уйдан олиб кетиб бутун ҳужжатлари билан ЭРК Демократьик Партиясининг цейфига қўйганди.
Ўзи ҳам олдин ҳикоя қилганим каби Партия ичидаги носоғлом муҳит яъни;
Бош котиб Ахмад Аъзамнинг уйғуладиги тартиб совет режимининг КГБ дан етишиб чиққан КПСС МК раҳбари Юрий Владимирович Андропов давридаги каби ЭРК Партиясида ҳам “контрол дафтари “ бўлиши керак...
Ишга келган Пaртиянинг ходимлари эрталаб келган соатида кечқурун эса кетишидан олдин ўша дафтарга имзо чекиши керак деган қаътий талаб қўйган.
Ахмад Аъзамнинг “ақмоқона талаби” Сафар акани чилладан чиқаради.
Биз нимага совет режими давридаги коммунист ва КГБ ходимларининг ўйлаб топган "ақмоқона" режиминин уйғулашимиз керак деб?!
Демократик давлат қурамиз, миллатимизни русларнинг зулмидан қутқарамиз,бўйнимизга боғланган қуллик занжиридан қутилиб хур ва озод яшаймиз деб кураш бошлагандик Ахмад Аъзам эса яъна орқага кайтиб коммунистларнинг “контрол дафтар”ини ўйлаб топди деб ўз қаътий норазилигини билдиради Сафар ака.
Чунки Ахмад Аъзамнинг асл нияти у вақтда ҳали “очилмаган қўриқ” kabi билинмаган sir эди..
Вақтида ишга келмадинг... "дафтар”га имзо чекмадинг деб ҳар хил баҳоналар топиб жанжал кучаётгани Партия ичидаги носоғлом вазият кундан кунга кескинлашаётганини кўрган ЭРК Демократик Партиянинг раиси Муҳаммад Солих Сафар акага; -Сен: "Муҳрдорлик ва Партиянинг хўжалик ишлари “ бошлиғи вазифасидан истефога чиқ!
Номингда турган Партиянинг мулкини комиисия тузиб топшир?!
Кейин мен сени ўзимга ёрдамчи қилиб буйруқ чиқараман шунда сен истаган соатингда ишга келиб истаган соатингда ишдан кетасан эркин бўласан деб таклиф қилади.
Сафар ака номида турган Партиянинг мол.мулкини тузилган комисияга топширади.,ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солихнинг ёрдамчиси вазифасига ўтказилади.
Аҳмад Аъзам (Самарқанд Вилояти Жонбой туманида туғилган) ЭРК Демократик Партиясининг қурувчи уйяси ва партиянинг бош котиби сайловда ЭРК партиясининг ютқазишини қабул қила олмаганидан кейин ...
Ўзбекистон perezidentining davlat maslahatchisi Мавлон Умрзоқов билан яширинча музокаралар олиб бориб ЭРК Партиядаги ўз тарафдорлари учун ҳукуматдан мансаб талаб қилаётган экан...
Сафар ака ўз китобида ёзгани каби ҳеч вақт Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вада қилган мансабига, нада бошқа таклифларига рози бўлмаганди.
Ўзбекистон Давлат маслахатчиси Мавлон Умрзоқов унинг ёрдамчиси Ахмад Отажоновлар ham алоҳида суҳбатлашиб Сафар акага билан ўз таклифларини айтганлар.
Сафар ака уларни ҳам рад қилган...
Бу ўжарлиги ўз бошига тушадиган кулфатларнинг бошланғичи эди...
Ахмад Аъзам нафақт ўзи учун балки Пaртиядаги тарафдорлари учун ҳам Мавлон Умрзоқовдан лавозимлар сўраган.
Булар кимлар?...
Иброҳим Ҳақуллов (Бухора Вилоятида туғилган филология фанлари доктори) ЕРК Пaртиясининг Бошқарув кенгаш аъзоси . “ЕРК” газетасининг бош редектори .
Шоди Каримов(тарихчи олим) Партия Бошқарув ҳаьят аьзоси.
Содиқжон Йигиталиев ( Ўзбекистон Совет Социалистик Респуликасининг Собиқ Олий суди раиси ўзбекларни қоралама компаниясида актив иштирок қилга миллат хойини) Эрк Демократик Партиясининг Бошқарув ҳаьят аьзоси.
Абдулҳай Абдумавлонов Бошқарув кенгаши аъзоси Тошкент шаҳар депутати.
Уларнинг асл мақсадлари;
Партияни ичидан парачалаб йўқ қилиш бўлган.
Партия ичидаги Муҳаммад Солиҳга яқин энг асосийси ЭРК Демократик Партияга содиқ одамларни Партиядан узоқлаштириб комунистларнинг ўйлаб топган “бўл парчала” методини қўллаётган экан.
Сафар ака бу машамаларга ортиқча чидай олмай олдинги бобларда хикоя қилганим каби Партияни ташлаб чиқиб кетди.
1992 йил Февраль ойида биринчи марта Туркияга кетди.
1992 йил Октябрь ойида икикинчи бор Туркияга кетиб Декабр ойида қайтиб келди.
Келгандан кейин ҳам Партияга қайтиб бормади.
Бу вақтга келиб Ахмад Аъзам ва унинг тарафдолари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳақиқий қулига айланиб бўлган эдилар.
Ўзбекистон Давлат маслаҳатчисининг Мавлон Умрзоqoвнинг эгилиб оёқини ўпгани учун Аҳмад Аъзамга Ўзбекистон телвидинясининг йўли равон buлиб очилганди...
Бошқаларига ҳам гавдасига яраша Оқ саройдан yagli суяк ташлаganдилар.
Ёғли суяkни ғажиган ялоқҳўрлар олдин ЭРК Демократик Партиясида бир мақсад сари интилган ўз дўстларини ҳозирги ҳукуматнинг хизматкорига айлантирмоқчи бўлиб уринишдилдар лекин мақсадига ета олмадилар...
Шундай ғаразли мақсадини амалга ошира олмай бу дунёдан кўчиб кетганлардан бириси Tarih fanlari Professori Шоди Каримовдир.
.Ўлиб кетгани учун Шоди Кариmов ҳақида ортиқча бир нима ёзмадим...
Мен ва Жалолиддининг кўз ёшига сабабчи бўлган инсонлардан биттаси холос...
Яратган тангрим ўзи билгани каби жазоласин нариги дунёда!
Мен эса ундан икки дунёда ҳам рози eмасман.
ЭРК Партиянинг раиси Муҳаммад Солх “танга”ни , seypdan олиб асли келиб чиқиши Туркистонлиk ўзбек Туркия Ватандоши prezident Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси Анвар Олтойлига “танга”ни экпертиза қилдириб беринг деб беради.
Сафар аканинг эса бу воқеалардан ҳабари йўқ эди...

21.10.2013 yil. Lausanne.
 
17 қисм.

Сафар акага айтadigan сўнг сўзимни айтгандим.
У киши ўзи билиб ёки билмасдан , тор сўқмоқдан қайтиши қийин бўлган чангалзорга кирганди.
Олдини туман қоплаганди, изини тикан.
Мен эса қайтмас йўлнинг ўртасида эдим.
Бошимга тушажак бўлган фалокатларни ўша вақтда таҳмин ҳам қила олмагандим.
Чунки ўйлаб мулоҳаза қилишга вақтим йўқ...
Кун- у, тун Жалолиддининг тарбияси билан машғул едим.
Бўлиб ўтган воқеалар-у, орамиздаги ўзора суҳбатимизни унутиб яъна кундалик ташвишларим билан андармон бўлгандим.
Сафар ака қўлидаги оманат “танга”ни уйдан олиб кетиб бутун ҳужжатлари билан ЭРК Демократьик Партиясининг цейфига қўйганди.
Ўзи ҳам олдин ҳикоя қилганим каби Партия ичидаги носоғлом муҳит яъни;
Бош котиб Ахмад Аъзамнинг уйғуладиги тартиб совет режимининг КГБ дан етишиб чиққан КПСС МК раҳбари Юрий Владимирович Андропов давридаги каби ЭРК Партиясида ҳам “контрол дафтари “ бўлиши керак...
Ишга келган Пaртиянинг ходимлари эрталаб келган соатида кечқурун эса кетишидан олдин ўша дафтарга имзо чекиши керак деган қаътий талаб қўйган.
Ахмад Аъзамнинг “ақмоқона талаби” Сафар акани чилладан чиқаради.
Биз нимага совет режими давридаги коммунист ва КГБ ходимларининг ўйлаб топган "ақмоқона" режиминин уйғулашимиз керак деб?!
Демократик давлат қурамиз, миллатимизни русларнинг зулмидан қутқарамиз,бўйнимизга боғланган қуллик занжиридан қутилиб хур ва озод яшаймиз деб кураш бошлагандик Ахмад Аъзам эса яъна орқага кайтиб коммунистларнинг “контрол дафтар”ини ўйлаб топди деб ўз қаътий норазилигини билдиради Сафар ака.
Чунки Ахмад Аъзамнинг асл нияти у вақтда ҳали “очилмаган қўриқ” kabi билинмаган sir эди..
Вақтида ишга келмадинг... "дафтар”га имзо чекмадинг деб ҳар хил баҳоналар топиб жанжал кучаётгани Партия ичидаги носоғлом вазият кундан кунга кескинлашаётганини кўрган ЭРК Демократик Партиянинг раиси Муҳаммад Солих Сафар акага; -Сен: "Муҳрдорлик ва Партиянинг хўжалик ишлари “ бошлиғи вазифасидан истефога чиқ!
Номингда турган Партиянинг мулкини комиисия тузиб топшир?!
Кейин мен сени ўзимга ёрдамчи қилиб буйруқ чиқараман шунда сен истаган соатингда ишга келиб истаган соатингда ишдан кетасан эркин бўласан деб таклиф қилади.
Сафар ака номида турган Партиянинг мол.мулкини тузилган комисияга топширади.,ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солихнинг ёрдамчиси вазифасига ўтказилади.
Аҳмад Аъзам (Самарқанд Вилояти Жонбой туманида туғилган) ЭРК Демократик Партиясининг қурувчи уйяси ва партиянинг бош котиби сайловда ЭРК партиясининг ютқазишини қабул қила олмаганидан кейин ...
Ўзбекистон perezidentining davlat maslahatchisi Мавлон Умрзоқов билан яширинча музокаралар олиб бориб ЭРК Партиядаги ўз тарафдорлари учун ҳукуматдан мансаб талаб қилаётган экан...
Сафар ака ўз китобида ёзгани каби ҳеч вақт Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вада қилган мансабига, нада бошқа таклифларига рози бўлмаганди.
Ўзбекистон Давлат маслахатчиси Мавлон Умрзоқов унинг ёрдамчиси Ахмад Отажоновлар ham алоҳида суҳбатлашиб Сафар акага билан ўз таклифларини айтганлар.
Сафар ака уларни ҳам рад қилган...
Бу ўжарлиги ўз бошига тушадиган кулфатларнинг бошланғичи эди...
Ахмад Аъзам нафақт ўзи учун балки Пaртиядаги тарафдорлари учун ҳам Мавлон Умрзоқовдан лавозимлар сўраган.
Булар кимлар?...
Иброҳим Ҳақуллов (Бухора Вилоятида туғилган филология фанлари доктори) ЕРК Пaртиясининг Бошқарув кенгаш аъзоси . “ЕРК” газетасининг бош редектори .
Шоди Каримов(тарихчи олим) Партия Бошқарув ҳаьят аьзоси.
Содиқжон Йигиталиев ( Ўзбекистон Совет Социалистик Респуликасининг Собиқ Олий суди раиси ўзбекларни қоралама компаниясида актив иштирок қилга миллат хойини) Эрк Демократик Партиясининг Бошқарув ҳаьят аьзоси.
Абдулҳай Абдумавлонов Бошқарув кенгаши аъзоси Тошкент шаҳар депутати.
Уларнинг асл мақсадлари;
Партияни ичидан парачалаб йўқ қилиш бўлган.
Партия ичидаги Муҳаммад Солиҳга яқин энг асосийси ЭРК Демократик Партияга содиқ одамларни Партиядан узоқлаштириб комунистларнинг ўйлаб топган “бўл парчала” методини қўллаётган экан.
Сафар ака бу машамаларга ортиқча чидай олмай олдинги бобларда хикоя қилганим каби Партияни ташлаб чиқиб кетди.
1992 йил Февраль ойида биринчи марта Туркияга кетди.
1992 йил Октябрь ойида икикинчи бор Туркияга кетиб Декабр ойида қайтиб келди.
Келгандан кейин ҳам Партияга қайтиб бормади.
Бу вақтга келиб Ахмад Аъзам ва унинг тарафдолари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳақиқий қулига айланиб бўлган эдилар.
Ўзбекистон Давлат маслаҳатчисининг Мавлон Умрзоqoвнинг эгилиб оёқини ўпгани учун Аҳмад Аъзамга Ўзбекистон телвидинясининг йўли равон buлиб очилганди...
Бошқаларига ҳам гавдасига яраша Оқ саройдан yagli суяк ташлаganдилар.
Ёғли суяkни ғажиган ялоқҳўрлар олдин ЭРК Демократик Партиясида бир мақсад сари интилган ўз дўстларини ҳозирги ҳукуматнинг хизматкорига айлантирмоқчи бўлиб уринишдилдар лекин мақсадига ета олмадилар...
Шундай ғаразли мақсадини амалга ошира олмай бу дунёдан кўчиб кетганлардан бириси Tarih fanlari Professori Шоди Каримовдир.
.Ўлиб кетгани учун Шоди Кариmов ҳақида ортиқча бир нима ёзмадим...
Мен ва Жалолиддининг кўз ёшига сабабчи бўлган инсонлардан биттаси холос...
Яратган тангрим ўзи билгани каби жазоласин нариги дунёда!
Мен эса ундан икки дунёда ҳам рози eмасман.
ЭРК Партиянинг раиси Муҳаммад Солх “танга”ни , seypdan олиб асли келиб чиқиши Туркистонлиk ўзбек Туркия Ватандоши prezident Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси Анвар Олтойлига “танга”ни экпертиза қилдириб беринг деб беради.
Сафар аканинг эса бу воқеалардан ҳабари йўқ эди...

21.10.2013 yil. Lausanne.
 
18 қисм.


Олдинги бобларда ёзганим каби Сафар аканинг ЭРК Демкратик Партиясиниг цейфига қўйган “танга”ни Партия раиси Муҳаммад Солиҳ олиб Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси Анвар Олтойлига экспертиза қилдириш учун берганидан менинг ҳабарим йўқ эди ...
Агар ўша қон ютиб юрган кунларимда буни билганимда...
Ўзим билардим нима қилишимни...
Минг афсус мен бу воқеаларни 1993 йил Сафар ака қамалмасидан олдин эмас; орадан 20 йил ўтгандан кейин: 2013 йилда ўз хотираларимини ёзиш учун қўлимга қалам олганимда Сафар акадан эшитиб тургандим.
Сафар аканинг ҳеч вақт , ҳеч қачон ишларига аралашмаганман.
Бу менинг энг катта хатоийим эдими?...
1991 йил Декабрда бўлиб ўтган сайловда ютиб чиққан ва Президентликга сайланган "диктатор" Ислом Абдуғаниевич Каримов телвизон кўрсатувларидан бирида Муҳаммад Солиҳга номига ҳамду сано ўқиди.
Сайловдан кейин келиб мени табриклади.
Мард одам шунақа бўлади.
Менинг йигит дўстим деб...
Партиянинг бош котиби Аҳмад Аъзам ва унинг тарафдорлари аллақачон перзидент "диктатор" Ислом Абдуғаниевич Каримов тарафидан олдиларига ташланган “ёғли кулча”ни, ғажиб ҳар бириси, бир юмушоқ креслонинг соҳиби, диктатура ҳукми ўрнатган ҳукуматнинг содиқ ҳизматкорига айланган эдилар.
Савловдан кейин “Қуръони каримга” қўлини қўйиб қасам ичган "қасамхўр " Ислом Каримов 1992 йил 19 Январда бўлиб ўтган студентларнинг "нон нархи”нинг, оширилишига қарши норазилик митингни қонга ботирди.
Ўша қонли қирғинда перзидентнинг асл кимлиги ўртага чиқганди.
Қисқа қилиб айтганда “пайшанбанинг келиши , чоршанбадан балли бўлганди.”
Мазкур «қатлиом» ҳозиргача мустақил експерт (текширувчилар) томанидан текширилмади,
нечта студент ўлгани -ю, нечтаси яралангани, шу кунгача маълум эмас.
Билингани иккита студентнинг шаҳид бўлгани холос.
Тош Тошкент Давлат Университетининг студентлари "қатлиом" қилинганидан кейин кўп ўтмай Муҳаммад Солиҳ Парлементда ўз депутатлик мандатини ташлаб Миллат вакилигидан истеъфо этди. Бир оз вақт ўтгандан кейин эса 3 кунга қамоқга олинди.
Қамоқдан чиққанидан сўнг; “дўстларининг тавсияси" билан Ўзбекистонни тарк этди
Бош котиб Аҳмад Аъзамнинг ҳукуматга мансаб учун "сотилиб" кетиши; унинг атрофидаги “ҳамтавоқларининг” ҳам ҳукумат билан келишиб кетишлари ЭРК Демократик Пратиясининг ичидан жиддий равишда емириб бошлаганди.
Сафа Эгасиз қолган Партиянинг мол -мулклари , талон -тарож бўлиш ҳавфи кучайгани учун Сафар ака к ака 1993 йил Марть ойида пратияга қайтишга мажбур бўлди. ЭРК Пратиясининг ҳамма мол мулк мулки расман Сафар аканинг номида бўлиб расман жавобгар шахс эди.
Дем
ЭРК ЭРК Партиясининг мол мулкларидан сўримлиликни Сафар акадан кейин қўлга олган шаҳс Раҳм Раҳмон (Ҳожмуродов Раҳмон Ҳожимурод Самарқанд Вилоятида туғилган ) Ҳужжатларга н имз расман имзо чекиш ҳуқуқига эга эмасди .
Ҳўжакўрсинга қўйилган "қўриқчи" эди холос .
Кейинги бўлиб ўтган воқеа- ҳодисаларни; ёзган хотираларимни ўқиб бораётган ўқувчилар билсалар керак .
Қайта ёзишимнинг ҳожати йўқ.
Олдин ҳикоя қилганим каби қўлимдаги “тилхат”дан нусҳа кўпайтириб терговчи Ҳусан Аҳмедовга беришим керак.
Нусҳа кўпайтиришим учун “Ўзбекистон Маданият Вақфи” марказига бориб ёзувчи Мамадали Маҳмудовдан илтимос қилишим керак .
Мен Мамадали акани ёзувчи сифатида яхши билар эдим.
Чунки ёзган асарларини қолдирмай ўқиганман. Китобларини ўқиганимдан ҳам бошқа бир эзгу ишга даъват қилгани учун яхши танирдим.
Гап шундаки 1989 йил Тошкентда Дўрмон боғида “Ёш ижидкорларнинг семнари” бўлиб ўтадиган бўлди. Ўша семнарга менинг устозим Самарқанд Ёзувчилар Уюшмасиниг ўша вақтдаги раиси Абдурашид Абдураҳмоновнинг тавсияси билан меҳмон сифатида таклиф қилиндим.
Тошкентга Самарқандлик ёш ижодкорлар билан бирга келдим.
Ўшанда биз ёшларни ёзувчи Мамадали Маҳмудов билан бўладиган учрашувга таклиф қилишди. Бу учрашув яширин равишда ташкил қилинган эди. Яъни ҳар бир Вилоят номидан битта ёш ижодкор қатнашиш ҳуқуқига эга эди.
Ўшандай омади келган ижодкорларнинг орасида бўлган мен ҳам бор эдим.
Мен ўз туғилиб ўсган ватаним Қарақалпағистон номидан таклиф қилингандим.
Бизга бу учрашув "сир” бўлиб қолиши ҳақида ҳеч кимга ҳеч нарса айтмайсизлар деб огоҳлантирдилар олдиндан. Ҳатто кимлар учрашувга нечта ижодкор таклиф қилинганини ҳам бизлар билмасдик. Ярим тунда соат таҳминан 3 ларда биз ўзимиз келиб сизларни олиб кетамиз дейишди.
Мазкур учрашувни ташкил қилаётган ташкилотчи.
Ташкилотчи ҳам ўзини таништирмади.
Соат 3 .
Ярим қоранғулик чўккан хонада энг камида 15 -20 та ёш ижодкор йиғилган экан.
Кўз кўради -ю, аммо хона етарли ойдин бўлмагани учун бир биримизни танимадик.
Бир вақт Мамадали Маҳмудов ҳамроҳи Ҳамроқул Асқар деб танитган шоир билан бирга келди.
Биз ёшларга: Мамадали ака шундай нутқ сўзладики; ўша ярим қоранғу хонада йиғилган ёш ижодкорлар бир зумда ўз миллатимизнинг фидойиси бўлган миллиатчиларга айландик.
Ҳаммамизнинг қалбида ўрис босқинчиларига нисбатан қаҳр, ўз миллатимизга нисбатан туганмас меҳр пайдо бўлди.
Бизнинг ўша ярим қоранғу хонада зулмат қоплаган дунёмиз ойдинлашганди.
Биз ўз кимлигимизни танигандик...
Пахтани териб - йиғиштириб олаётганда ўлаётган бегуноҳ инсонлар муоммаси, ўз она тилимиз турганда нима учун ўрис тилида гаплашишга мажбурлигимиз?...
Миллионлаган тонна пахта етишитириб ўлганда кафанга оқ мато топилмай сарсон бўлганлигимиз...
Ер усти, ер ости бойликларимизнинг талон тарож бўлаётгани; Оролнинг қуриб чўлга айланаётгани учун ҳам ўрисларнинг айбдорлиги ҳамма сувни пахта етиштириш учун сарфлаб оқибатида Орол денгизига етарли сув етиб бормаётгани...
Ёш оналарнинг кўксидан сут ўрнига пеститет заҳари оқиб уни эмган чақолоқларниг ўлаётгани. Пахта далаларида бошиимиз устидан пахтанинг баргини тўкиш учун самолётлардан сочилаётган деполантлар...
Буларнинг барчаси учун ҳозирги ҳукм суриб турган социалистик тузум айбдор эканини айтганди.
Биз мустақил бўлмас эканмиз; бу кишандан қутила олмаймиз деганди...
Ўша суҳбатдан кейин ўша хонадаги йитғилган ёш ижкорларланинг қалбида сўз билан таърифлаб бўлмас шижоат уйғонди. Бизнинг ҳудди кўр кўзимиз очилгандай ҳис қилгандик ўзларимизни.Чунки Мамадали Маҳмудов биз ёшларнинг қалбидаги тугулган тугумни очганди.
Мамадали ака кетди.
Биз ёшлар узоқ вақт ўзора фикр алмашиб баҳслашиб ўтирдик.
Тонг оқара бошлаганда ҳеч кимнинг диққатини тортмаслик учун битта -иккитадан бўлиб хонадан чиқиб ўз масканларимизга кетдик.
Кўп ўтмасдан бизнинг Самарқанд Давлат Университетга бир груҳ ижодкорлар билан бирга Мамадали ака ҳам учрашувга келди.
Биз студентлар билан учрашувда савол билан мурожат қилди.
Университетларингизнинг номи Алишар Навоий лекин унинг номида бирорта Давлат мукофати йўқ нима учун сизлар Алишер Навоий номида мукофот бўлиши керак деган таклиф билан чиқмайсизлар деб савол берди
Ҳақли савол қаршисида ҳаммаимз жим эдик...
Бу учрашув менга илҳом берди.
Дарҳол Ўзбекитон Ёзувчилар Уюшмаси номига бир мактуб ёзидим. “Алишар Навоий номидаги Давлат” мукофати таъсис қилинишини илтимос қиламиз деб. Самарқанд Вилоятида жойлашган бутун Университет ва Институтларда ўқийдиган дўстларим ёрдамида ҳозир сонини унитдим жуда кўп имзо тўпладик.
Тўпланган имзоларни олиб курсдош дугонам билан Тошкентга йўл чиқдик .
(дугонам Ўзбекистонда яшагани учун номини ошкор қилмайман)
Мамадали Маҳмудов раҳбарлик қилаётган “Ўзбекистон Маданият Жамғармаси”га бордик.
Афсуски Мамадали ака билан учрашмоқ насиб қилмади. Қаергадир кетган экан бизни у кишиниг секратари; ўзини ёзувчиман деб танитган аёл Сиддиқа Аъзомова қабул қилди.
Биз ўзимизни таништириб;Самарқанд Вилояти студентлари номидан келганимизни ва тўпланган имзо “Алишар Навоий номидаги Давлат Мукофати” ташкил қилинсин деган мурожатномамизни Мамадали Маҳмудовга бериш учун олиб келганимизни айтдик.
Сидиққа Аъзамова бизга менга ташлаб кетаверинглар мен Мамадали ака келса сизларнинг номингиздан ўзи бераман деди.
Биз қўлимиздаги тўплагна имзо ва мурожатномани Сиддиқа Аъзамовага бери Самарқандга қайтдик. Кўп ўтмасдан Ўзбекистон давлати “Алишар Навоий” номидаги Давлат мукофатини таъсис қилди. Университетдаги домлаларим жуда хурсанд бўлгандилар .
Ҳатто группамизнинг раҳбари Абдуҳамид Самиев мени табриклаганди .
Тақдир экан Мамадали Маҳмудовнинг иш ерига илтимос билан бормоқчиман. Менга ЭРК Пратиясининг маътбуот котиби Дилорам Исоқова айтганди телефон қилмоқчи ёки бирон нима ёзишми ёки нусҳа кўпайтириш керак бўлса келин ҳеч тортинмасдан ; Мамадали аканинг иш ерига бориб мен Сафар Бекжоннинг оиласи бўламан десангиз ёрдам беришади деб.
Мен ҳам бу гапга ишонгандим.
Мамадали Маҳмудовнинг иш ерига бориб вазиятимни тушунтирсам; секратар қиз Мамадали акадан руҳсат олинг кейин кўпатириб берамиз деди .
Мамадали Маҳмудовнинг кабинетига кириб ўзимни таништирдим;
Қўлимдаги бир варақ қоғазни кўрсатиб: мен Сафар Бекжоннинг оиласи бўламан. Уни “танга” ўғирладинг деб қамаб қўйишди аслида вазият бошқача илтимос қўлимда музей директорининг “экспертиза қилдириб беринг” деб ёзган ҳужжати бор шуни кўпайтириб беришга ёрдам берсангиз деб келдим.
Мамадали ака шундай ўқрайиб қарадики, унинг қарашидан юрагим музлаб кетди.
Очиқи келганимга, "севимли ёзувчимдан " илтимос қилганимга минг марта пушоймон бўлдим.
Мамадали ака қарашидан ҳам савуқ оҳангда- бизда принтер ишламайди ....
яъна нималарнидир гапирди...
Тўғриси қулоқларим шанғиллаб ҳеч нима эшитмадим кўз олдим қоранғулашиб кетди.
Келганимга минг марта пушоймон бўлдим.
Балким ўшанда ҳақиқатдан ҳам принтир бузуқдир... ҳудди мен унинг отасини ўлдиргандай ҳақоратамуз гапириши шарт эмасди.
Ёрилган ер йўқ эди ютаман деган, очиқ мозар йўқ эди кираман десам...
Жаҳлим чиқди.
Мамадали ака дедим дона-дона қилиб: шу кунгача нечта роман қисса повест ёзган бўлсангиз ҳаммасини ўқиб чиқганман.
“Боғдон қашқири” дан то “ Ўлмас қоялар”гача .
Сиз меннинг энг севимли ёзувчим эдингиз.
Афсус... ҳаётда ёзган асарларингизни том тескариси экансиз.
Кечрасиз мени олдиндан билганимда эди шундай муомила қилишингизни бу ерга илтимос билан келмасдим.
Эшикни ёпиб чиқиб кетдим.
Кўз ёшим юзимни ювди.
Йиқилганни дўсти бўлмас эканда.
Кимса келмасди ҳолимни сўраб
Дардимни тўрт деворга айтмасам, тинглаяжак dustim йўқ.
Яхшиям тилсиз деворлар бор эди билан ҳам суҳбат қурадиган.

31.10.2013 yil. Lausanne.
 
19- қисм.

Битта дафтарчам бўлса ҳар куни бошимдан ўтган воқеа -ҳодисаларни, ёзсам балким елкамни тош каби эзиб турган юк енгиллашармиди?
Қани менда ортиқча пул дафтар олишга ?
Чунки бир дафтар олсам бир кун нон емай оч қолишимиз аниқ эди.
Шундай кунларнинг бирида уйга Aтаназар Oрифов, Дилорам Исоқова ва Муҳаммад Бекжонлар келишди. Улар Сафар акага адвокат топишим кераклиги ҳақида гапришди.
Менинг унақа адвокат тутадиган иқтисодий имкониятим йўқ. Тошкентда ҳеч кимни танимаслигимни, кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмаслигимни айтсам ...
Улар ўзора гаплашишиб Aтаназар Орифовнинг судида Aтаназар акага адвокатлик қилган Дилдора Саидмуҳаммедова деган аёл адвокат билан гаплашамиз Сафар учун дейишди.
Очиқи жуда ҳурсанд бўлдим.
Шунда ҳам эҳтиёткорона сўрадим.
-Яхши адвокатми?
-Ҳа жуда яхши.
-Пулини-чи, ким тўлайди?
-Пулини ўзимиз берамиз
Улар кетмоқчи бўлиб ўрнидан туришди.
Менга адвокатнинг иш ерини адресини беришди. У ерда мени Aтаназар Орифов кутиб олиб адвокат билан таништирадиган бўлди.
Менда « лаънати " музей директорининг ёзган “хат” борligini, уни кўпайтиришим керак,lekin қаерда кўпайтиришни билмаяпман dedim.
-Муҳаммад ака “менга беринг ўзим кўпайтириб” олиб келиб бераман деди.
Кетаётганларида дарвозанинг олидига борганида Дилорам Исоқова изига қайтиб келди “келин нонга” пулингиз борми?
Йўқ.
-Қўлимга пул тутқазди.
-Шу пулдан ота -онамга пул юборинглар деб телеграмма юбордим.
Эртасига advokaturaga борsaм Aтаназар ака бўлғуси адвокат Дилдора Саидмуҳамедова билан таништирди. Дилдора Саидмуҳаммедова деганлари юзи оппоқ сутга чайиб олингандек тиниқ , қора соч, қора кўз дўмбоққина аёл экан.Кийган кийимлари ҳам семиз бўлганиданми ўзига жуда ярашган эди.
Юзининг оппоқлиги етмагандек устига юз- кўзига магазинда қанақа бўйоқ бўлса ҳаммасини сотиб олиб чаплаб ташлаганди. Ҳуллоси- калом , чиройда тенгсиз бу аёл аслида қўлда ясалган тош қўғирчоқдан савуқ эди. Яратган тангрим ташқи кўринишини пари каби яратсада аслида “жодугардан” фарқи йўқ .
-Сафар акани Aтаназар аканинг судида пракурор Эргаш Жўраев билан тортишгани учун эслаб қолган экан.
-Эргаш Жўраев билан тортишган йигитми?` Эргаш аканинг жуда жаҳли чиққанди ўшанда энди ўзи қамалдими деб сўради Aтаназар акадан?
-Ҳа деди Aтаназар ака ўзининг ёқимли мулойим овази билан.
-Яхши мен унинг досяси билан танишиб чиқаман.
-Терговчиси ким
-Ҳусан Аҳмедов дедим.
Aтаназар Орифовнинг ёнида бир оз яхши муомила қилди-ю, бошқа вақт якка ўзим борганимда: "сиз менинг кабинетимда Сафар Бекжон ҳақида гапирманг менинг кабинетимга тинглама жиҳози ўрнатилган эшитиб ўтирадилар деб огоҳлантирарди”.
-Сафар аканинг аҳволи ҳақида гаплашишни истамасди.
-Бир куни Сафар ака ҳақида гаплашишга борсам.
Сиз “озодлик” радиосига жуда кўп интервую берар экансиз бундан кейин бермасангиз яхши бўларди.
-Сабаб?
-Терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг жаҳли чиқаяпти.
-Менинг ҳам жаҳлим чиқди.
-Ҳусан Аҳмедов ким ўзи терговчи бўлса ўзига, шунча дарди бор экан ўзини тили йўқми сизни орачи қилиб нима қилади?
-Қанча гапи бўлса ўзимга айтсин.
-Ҳусан Аҳмедовга айтинг мен унинг берган маслаҳатига муҳтож эмасман. Kимга нима ҳақида гапиришни ўзим яхши биламан.
-Дилдоранинг оппоқ пахтадек юзи жахли чиққаниданми қизариб кетди.
-Менга сиз айтинг деганди шунинг учун айтгандим.
Баттар жаҳлим чиқди.
-Ҳусан Аҳмедов менга “ақл ўргатиб йўл кўрсатгунча” ноҳақдан туҳмат билан қамалиб ётган ҳўжайинимни айбсизлигини исботласин.
- Кейин мен ҳам ҳеч кимга ҳеч қачон интервую бермайман.
-Дилдора кейинчалик қайтиб менга Ҳусан Аҳмедов ҳақида оғиз очмади.
-Сафар ака учун ҳеч нима қилмаётган аммо “сузда “ адвокатлик қилаётгани бу хоним “пулини” тўлашга бир кун кечиксам қиёматни қўпорар эди.
-Дилдорага “адвокатлик” қилаётгани учун пулини бериб келаётиб “тарки одат амри маҳол” деганларидай китоб магазинига кирдим.
-У ерда тасодифан Aтаназар Орифовни учратдим.
-Ҳол хотир сўради-ю,menda: сизда “Ўзбекистон Жиноят Кодекси”китобингиз борми ?
-Йўқ.
-Мана бу ерда бор deb китоб турган ерни кўрсатди.
-Хурсанд бўлдим.
-У ерда қонун- қоида, конститутсция ёзилган китобларни барчасидан олдим.
-Пулнини тўлай десам Aтаназар аканинг ўзи тўлади.
-Аллоҳ ундан рози бўлсин.
-Китобларни кечаси билан уxламай ўқиб қонун қойидани ўргандим.
-Эртасига дарров қўлимга телефон гўшакини олдимда терговчи Ҳусун Аҳмедовга телефон қилдим.
-Сиз билан кўришмоқим керак учрашув берсангиз?
-Соатини айтди.
-Қонун қоида ёзилган китобларни сумкамга солиб Жалолиддинни kutarib Ҳусан ака билан учрашмоқ учун Миллий Ҳавфсизлик Хизматининг ўша машҳури маълум кошанасига бордим.
-Ўн минутлар кутдим Ҳусан Аҳмедов келди.
-Қўлимдаги “Ўзбекистон Жиноят Кодекси" , "Ўзбекистон Конститутсияси” китобларини кўрсатиб сўрадим. Фалончи модданинг шу бандида шундай ёзилган: жинояти исботланмаган гумандор Прокурор санксияси билан 3 кундан ортиқ жазо уйинда қолиш мумкин эмас . Сафар ака эса 3 кун эмас сал кам 3 ойдан бери исбот қилинмаган “туҳмат” билан сизларнинг зиндонингизда ётибди қонунан ҳақларингиз йўқ нимага озод қилмайсизлар?
-Ёки бу китобда ёзилган “қонун қоидалар” ялғондан одамларни алдаш учун ёзилганми?
-Мен бу китобларни кеча олдим кечаси билан ўқиб ўргандим ҳатто Инсон Ҳуқуқлари бўйича ёзилган Ҳалқора қонуни ҳам ўқидим.
-Ўқиб яхши тушунмадимми агар тушунмаган бўлсам сиз тушунтириб беринг?
-Нимага қонунда шунақа ёзасизлар- у , ўзларингиз тескарисини қиласизлар?
-Ёки қонун фақат қоғоз учун ёзилгандими ?
Сизлар ёзилмаган ўз қонунингизга амал қилиб яшайсизларми?
Ҳусан Аҳмедов изма из бераётган саволларимни бўлмай сабр билан эшитди.
Ё саволларимга жавоб беришни истамадими ёки менинг ҳақли бўлганимни билармиди...
-Тушунмадим....
-Энг сўнгида тилга кирди.
-Қурбоной сабр қилинг балким ойнинг охирида: 27 - чига Сафар чиқиб қолар.
-Ичимга илиқлик кирди ўзимча хурсанд бўлдим.
-Ростданми ишоқирамай сўрадим.
...
Майли сабр қиламан бир марта учрашув беринг кўрай ?
Садо чиқмади.
Ниманидир ўйлаб ўзича чамаладими менга қараб сиз эртага абедда нимадир пишириб келсангиз мен Сафарга киритиб бераман.
Ростданми?
Ҳа рост ишонмайсизми менга ?
Ишонаман соатнми айтинг?...
Айтди.
Уйга келдим Жалолиддинни олиб Олой бозорига кетдим.
Бор пулимга “нон, туҳум, қатиқ, мева, ун “ҳулоси калом пулим етгунича бозорлик қилдим.
Бозардан келиб эртангги куни интиқ бўлиб кутдим.
Тезроқ тонг отсада Миллий Хавфсизлик биносига борсам энг севиб ейдиган овқатини Хоразмча “тухум барак” пиширсам.
Тонг отди "Туxум барак”ни пиширдим. Олган егуликларни иккита сумкани тўлдириб йўлга чиқдим.
Бир қўлимда Жалолиддин бир қўлимда иккита оғир сумка қуёш ёқаман дегандай нур сочади бошимнинг устидан Метронинг Ҳамид Олимжон станциясига қадар зўрға етиб бордим.
-Энди қандай қилиб метрога тушаман?...
-Агар мардиванлардаги тутқични ушламасам дангамни йўқотиб йиқилиб тушишиим тайин , ушлай десам бир қўлимда Жалолиддин бир қўлимда икки сумка...
-Нима қилсам экан?
-Кимдан ёрдам сўрай ?
-Шундай бошим қотиб турганимда ён тарафимдан кимдир салом берди.
-Ким экан деб қарасам Тошкентда Тўқмачилик Инстутутида ўқийдиган адабиёт ўқитувчимнинг ўғли турар эди қаршимда.
-Севинганимдан кўзимга ёш келди.
-Аллоҳ сани менга етказди укажон ёрдаминг керак шу сумкаларимним кўтаришиб метрога қадар ёрдамчи бўлгин?
-Қаерга бораябсиз?
-Поччанг қамалиб қолган шунга МХХ га бораяпман.
-Яхши.
.Метрога бирга тушдик ўша ҳамқишлоқим мени то Собир Раҳимов бекатигача кузатиб қўйди. МХХга боргунча сумкаларимни кўтаришиб олиб борди.
.Лекин МХХнинег биносига етмасдан хайрлашдим. Тўғриси бирортаси кўриб қолмасин мени билан юрганини деб қўрқдим.
.Хайрлашар эканман унга уй адресимни ва телефон номеримни бердим.
У йигитда опа агар бирорта ёрдам керак бўлса тортинмай телефон қилинг биз бу ерда кўпчиликмиз биримиз бўлмаса биримиз сизга ёрдамчи бўламиз деди.
Аллохимга шукур кутилмаганда Тошкент каби бағри тош маконда ўз ҳамқишлоқларимни кўрганимдан хурсанди бўлдим энди мен ёлғиз эмасдим.
Ҳусан Аҳмедовнинг таъриф қилган ерга бордим қоравулга ўзимни танитиб қўлимдаги озиқ овқат тўла сумкаларни бердим.
У ерда ўтирган семиз корес башара савуқ юзли хотин майли берамиз деб олиб қолди.
Изимга қайтиб икки қадам юргандим Жалолиддин деган овозни эшитдим.
Қарасам битта машина дарвозасининг олидида темир эшикларини очилишини кутиб турарди. Оваз Сафар аканики бўлиб машинадан эшитилаётган эди.
Машинага қараб жон ҳолатда югураман дегандим қоравул бўлиб турган корес башара семиз хотин мени шундай қучоқлаб олдикки турган еримдан бир қадам ҳам олдинга юра олмадим
Сафар оға деб овазим борича бақирдим.
У тараfдан яъна Жалолиддин деган оваз эшитилди машинанинг орқасига ўрнатилган темир қутининг кичкинагина ойнаси бўлиб оваз шундан эшитилаётгани энди аниқ кўрдим.
Корес хотининг юзини юлай десам бир қўлимда Жалолиддин ikkiinchi qulimniqimirlata olmasdim..
Кучим кўзим билан оғзимга етди етди холос.
Сўз бойлигимда қанча ҳақоратли калима ҳаммасини айтдим кўз ёши аралаш" it emgan корес hotin"га.
Машина дарвозадан чиқиб кетди.
Корес хотин ҳам мени қўйиб юборди.
Hotin kishi ham shu qadar eshshak qadar kuchli bular ekanda hayron qoldim ...
Ўзим йиғлаб ўзим чарчаб уйга қайтдим.
Уйга келиб қарасам лаънати корес хотин тутган икки билагим кўкариб кетган экан.
Телефонни қўлимга олдимда Ҳусан Аҳмедовнинг рақамини тердим.
Ҳар қалай кабинетида экан.
Олдинига сокинлик билан бўлган воқеани айтдим.
Ҳусан ака эса бугун Сафар акани Тош Турмага юборишганини айтди.
Миямга қон қуйилгандай бўлди бу ҳабарни эшитиб.
Мен олиб борган озиқ овқатни Сафар акага бердиngларми?
Ҳа ёки йўқ деган жавобни эшита олмадим Ҳусан Аҳмедовдан.
Ҳусан ака нимага алдадингиз?
Сафар аканинг энг яхши кўрган овқатини пишириб олиб боргандим нимага бермадиларингиз?
Аламимни терговчи Ҳусан Аҳмедовдан олдим мени алдагани учун. Alamimdan chiqqunimcha "eng guzal ilonning zahri kabi shirin" loflarni aytib engil tortdim.
Инсон қияфасига курган шайтонлар уяси эди МХХ.
Асабларим жуда чарчаганди.
Нимага, нима учун?
Ўша пайтда бу саволларга жавоб берадиган кимса йўқ?!
Ер қаттиқ, осмон эса узоқ…
Тўрт девор тилсиз ва жим-жит .
Фақат соатгина менга ҳамдардлик билдирган каби “чиқ-чиқ”лаб турарди.
Дардлашадиган кимсам йўқ.
Кимса дардимга дармон топмасди , саволимга жавоб бермасди…
…Ҳорғин ва умидсиз , нима қилишга ҳайрон эдим!!!
Оғир изтиробли хаёллар оғушида ҳорғин ўтирдим столнинг ёнига.
Қўлларим билан юзимни яширдим.
Кўз ёшларим юзимни куйдириб бармоқларим орасидан оқиб тушарди…
Нега бунча дард, бунча ситам бу ҳўрлик ?
Недан ... мен ҳам инсон эдимку умидларим бор эди ўзимдан ҳам катта эндичи – си, ҳаммаси ер билан тенг бўлди...
Нима учун?
Ўз-ўзимни алдаш учун телевизорни очдим.
Экранда ўша бадбашара махлуқ бор эди. Buyuk kelajakimiz haqida ogiz kupirtirb gapirayotgandi...

10.11.1013 yil. Lausanne.

19- қисм.

Битта дафтарчам бўлса ҳар куни бошимдан ўтган воқеа -ҳодисаларни, ёзсам балким елкамни тош каби эзиб турган юк енгиллашармиди?
Қани менда ортиқча пул дафтар олишга ?
Чунки бир дафтар олсам бир кун нон емай оч қолишимиз аниқ эди.
Шундай кунларнинг бирида уйга Aтаназар Oрифов, Дилорам Исоқова ва Муҳаммад Бекжонлар келишди. Улар Сафар акага адвокат топишим кераклиги ҳақида гапришди.
Менинг унақа адвокат тутадиган иқтисодий имкониятим йўқ. Тошкентда ҳеч кимни танимаслигимни, кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмаслигимни айтсам ...
Улар ўзора гаплашишиб Aтаназар Орифовнинг судида Aтаназар акага адвокатлик қилган Дилдора Саидмуҳаммедова деган аёл адвокат билан гаплашамиз Сафар учун дейишди.
Очиқи жуда ҳурсанд бўлдим.
Шунда ҳам эҳтиёткорона сўрадим.
-Яхши адвокатми?
-Ҳа жуда яхши.
-Пулини-чи, ким тўлайди?
-Пулини ўзимиз берамиз
Улар кетмоқчи бўлиб ўрнидан туришди.
Менга адвокатнинг иш ерини адресини беришди. У ерда мени Aтаназар Орифов кутиб олиб адвокат билан таништирадиган бўлди.
Менда « лаънати " музей директорининг ёзган “хат” борligini, уни кўпайтиришим керак,lekin қаерда кўпайтиришни билмаяпман dedim.
-Муҳаммад ака “менга беринг ўзим кўпайтириб” олиб келиб бераман деди.
Кетаётганларида дарвозанинг олидига борганида Дилорам Исоқова изига қайтиб келди “келин нонга” пулингиз борми?
Йўқ.
-Қўлимга пул тутқазди.
-Шу пулдан ота -онамга пул юборинглар деб телеграмма юбордим.
Эртасига advokaturaga борsaм Aтаназар ака бўлғуси адвокат Дилдора Саидмуҳамедова билан таништирди. Дилдора Саидмуҳаммедова деганлари юзи оппоқ сутга чайиб олингандек тиниқ , қора соч, қора кўз дўмбоққина аёл экан.Кийган кийимлари ҳам семиз бўлганиданми ўзига жуда ярашган эди.
Юзининг оппоқлиги етмагандек устига юз- кўзига магазинда қанақа бўйоқ бўлса ҳаммасини сотиб олиб чаплаб ташлаганди. Ҳуллоси- калом , чиройда тенгсиз бу аёл аслида қўлда ясалган тош қўғирчоқдан савуқ эди. Яратган тангрим ташқи кўринишини пари каби яратсада аслида “жодугардан” фарқи йўқ .
-Сафар акани Aтаназар аканинг судида пракурор Эргаш Жўраев билан тортишгани учун эслаб қолган экан.
-Эргаш Жўраев билан тортишган йигитми?` Эргаш аканинг жуда жаҳли чиққанди ўшанда энди ўзи қамалдими деб сўради Aтаназар акадан?
-Ҳа деди Aтаназар ака ўзининг ёқимли мулойим овази билан.
-Яхши мен унинг досяси билан танишиб чиқаман.
-Терговчиси ким
-Ҳусан Аҳмедов дедим.
Aтаназар Орифовнинг ёнида бир оз яхши муомила қилди-ю, бошқа вақт якка ўзим борганимда: "сиз менинг кабинетимда Сафар Бекжон ҳақида гапирманг менинг кабинетимга тинглама жиҳози ўрнатилган эшитиб ўтирадилар деб огоҳлантирарди”.
-Сафар аканинг аҳволи ҳақида гаплашишни истамасди.
-Бир куни Сафар ака ҳақида гаплашишга борсам.
Сиз “озодлик” радиосига жуда кўп интервую берар экансиз бундан кейин бермасангиз яхши бўларди.
-Сабаб?
-Терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг жаҳли чиқаяпти.
-Менинг ҳам жаҳлим чиқди.
-Ҳусан Аҳмедов ким ўзи терговчи бўлса ўзига, шунча дарди бор экан ўзини тили йўқми сизни орачи қилиб нима қилади?
-Қанча гапи бўлса ўзимга айтсин.
-Ҳусан Аҳмедовга айтинг мен унинг берган маслаҳатига муҳтож эмасман. Kимга нима ҳақида гапиришни ўзим яхши биламан.
-Дилдоранинг оппоқ пахтадек юзи жахли чиққаниданми қизариб кетди.
-Менга сиз айтинг деганди шунинг учун айтгандим.
Баттар жаҳлим чиқди.
-Ҳусан Аҳмедов менга “ақл ўргатиб йўл кўрсатгунча” ноҳақдан туҳмат билан қамалиб ётган ҳўжайинимни айбсизлигини исботласин.
- Кейин мен ҳам ҳеч кимга ҳеч қачон интервую бермайман.
-Дилдора кейинчалик қайтиб менга Ҳусан Аҳмедов ҳақида оғиз очмади.
-Сафар ака учун ҳеч нима қилмаётган аммо “сузда “ адвокатлик қилаётгани бу хоним “пулини” тўлашга бир кун кечиксам қиёматни қўпорар эди.
-Дилдорага “адвокатлик” қилаётгани учун пулини бериб келаётиб “тарки одат амри маҳол” деганларидай китоб магазинига кирдим.
-У ерда тасодифан Aтаназар Орифовни учратдим.
-Ҳол хотир сўради-ю,menda: сизда “Ўзбекистон Жиноят Кодекси”китобингиз борми ?
-Йўқ.
-Мана бу ерда бор deb китоб турган ерни кўрсатди.
-Хурсанд бўлдим.
-У ерда қонун- қоида, конститутсция ёзилган китобларни барчасидан олдим.
-Пулнини тўлай десам Aтаназар аканинг ўзи тўлади.
-Аллоҳ ундан рози бўлсин.
-Китобларни кечаси билан уxламай ўқиб қонун қойидани ўргандим.
-Эртасига дарров қўлимга телефон гўшакини олдимда терговчи Ҳусун Аҳмедовга телефон қилдим.
-Сиз билан кўришмоқим керак учрашув берсангиз?
-Соатини айтди.
-Қонун қоида ёзилган китобларни сумкамга солиб Жалолиддинни kutarib Ҳусан ака билан учрашмоқ учун Миллий Ҳавфсизлик Хизматининг ўша машҳури маълум кошанасига бордим.
-Ўн минутлар кутдим Ҳусан Аҳмедов келди.
-Қўлимдаги “Ўзбекистон Жиноят Кодекси" , "Ўзбекистон Конститутсияси” китобларини кўрсатиб сўрадим. Фалончи модданинг шу бандида шундай ёзилган: жинояти исботланмаган гумандор Прокурор санксияси билан 3 кундан ортиқ жазо уйинда қолиш мумкин эмас . Сафар ака эса 3 кун эмас сал кам 3 ойдан бери исбот қилинмаган “туҳмат” билан сизларнинг зиндонингизда ётибди қонунан ҳақларингиз йўқ нимага озод қилмайсизлар?
-Ёки бу китобда ёзилган “қонун қоидалар” ялғондан одамларни алдаш учун ёзилганми?
-Мен бу китобларни кеча олдим кечаси билан ўқиб ўргандим ҳатто Инсон Ҳуқуқлари бўйича ёзилган Ҳалқора қонуни ҳам ўқидим.
-Ўқиб яхши тушунмадимми агар тушунмаган бўлсам сиз тушунтириб беринг?
-Нимага қонунда шунақа ёзасизлар- у , ўзларингиз тескарисини қиласизлар?
-Ёки қонун фақат қоғоз учун ёзилгандими ?
Сизлар ёзилмаган ўз қонунингизга амал қилиб яшайсизларми?
Ҳусан Аҳмедов изма из бераётган саволларимни бўлмай сабр билан эшитди.
Ё саволларимга жавоб беришни истамадими ёки менинг ҳақли бўлганимни билармиди...
-Тушунмадим....
-Энг сўнгида тилга кирди.
-Қурбоной сабр қилинг балким ойнинг охирида: 27 - чига Сафар чиқиб қолар.
-Ичимга илиқлик кирди ўзимча хурсанд бўлдим.
-Ростданми ишоқирамай сўрадим.
...
Майли сабр қиламан бир марта учрашув беринг кўрай ?
Садо чиқмади.
Ниманидир ўйлаб ўзича чамаладими менга қараб сиз эртага абедда нимадир пишириб келсангиз мен Сафарга киритиб бераман.
Ростданми?
Ҳа рост ишонмайсизми менга ?
Ишонаман соатнми айтинг?...
Айтди.
Уйга келдим Жалолиддинни олиб Олой бозорига кетдим.
Бор пулимга “нон, туҳум, қатиқ, мева, ун “ҳулоси калом пулим етгунича бозорлик қилдим.
Бозардан келиб эртангги куни интиқ бўлиб кутдим.
Тезроқ тонг отсада Миллий Хавфсизлик биносига борсам энг севиб ейдиган овқатини Хоразмча “тухум барак” пиширсам.
Тонг отди "Туxум барак”ни пиширдим. Олган егуликларни иккита сумкани тўлдириб йўлга чиқдим.
Бир қўлимда Жалолиддин бир қўлимда иккита оғир сумка қуёш ёқаман дегандай нур сочади бошимнинг устидан Метронинг Ҳамид Олимжон станциясига қадар зўрға етиб бордим.
-Энди қандай қилиб метрога тушаман?...
-Агар мардиванлардаги тутқични ушламасам дангамни йўқотиб йиқилиб тушишиим тайин , ушлай десам бир қўлимда Жалолиддин бир қўлимда икки сумка...
-Нима қилсам экан?
-Кимдан ёрдам сўрай ?
-Шундай бошим қотиб турганимда ён тарафимдан кимдир салом берди.
-Ким экан деб қарасам Тошкентда Тўқмачилик Инстутутида ўқийдиган адабиёт ўқитувчимнинг ўғли турар эди қаршимда.
-Севинганимдан кўзимга ёш келди.
-Аллоҳ сани менга етказди укажон ёрдаминг керак шу сумкаларимним кўтаришиб метрога қадар ёрдамчи бўлгин?
-Қаерга бораябсиз?
-Поччанг қамалиб қолган шунга МХХ га бораяпман.
-Яхши.
.Метрога бирга тушдик ўша ҳамқишлоқим мени то Собир Раҳимов бекатигача кузатиб қўйди. МХХга боргунча сумкаларимни кўтаришиб олиб борди.
.Лекин МХХнинег биносига етмасдан хайрлашдим. Тўғриси бирортаси кўриб қолмасин мени билан юрганини деб қўрқдим.
.Хайрлашар эканман унга уй адресимни ва телефон номеримни бердим.
У йигитда опа агар бирорта ёрдам керак бўлса тортинмай телефон қилинг биз бу ерда кўпчиликмиз биримиз бўлмаса биримиз сизга ёрдамчи бўламиз деди.
Аллохимга шукур кутилмаганда Тошкент каби бағри тош маконда ўз ҳамқишлоқларимни кўрганимдан хурсанди бўлдим энди мен ёлғиз эмасдим.
Ҳусан Аҳмедовнинг таъриф қилган ерга бордим қоравулга ўзимни танитиб қўлимдаги озиқ овқат тўла сумкаларни бердим.
У ерда ўтирган семиз корес башара савуқ юзли хотин майли берамиз деб олиб қолди.
Изимга қайтиб икки қадам юргандим Жалолиддин деган овозни эшитдим.
Қарасам битта машина дарвозасининг олидида темир эшикларини очилишини кутиб турарди. Оваз Сафар аканики бўлиб машинадан эшитилаётган эди.
Машинага қараб жон ҳолатда югураман дегандим қоравул бўлиб турган корес башара семиз хотин мени шундай қучоқлаб олдикки турган еримдан бир қадам ҳам олдинга юра олмадим
Сафар оға деб овазим борича бақирдим.
У тараfдан яъна Жалолиддин деган оваз эшитилди машинанинг орқасига ўрнатилган темир қутининг кичкинагина ойнаси бўлиб оваз шундан эшитилаётгани энди аниқ кўрдим.
Корес хотининг юзини юлай десам бир қўлимда Жалолиддин ikkiinchi qulimniqimirlata olmasdim..
Кучим кўзим билан оғзимга етди етди холос.
Сўз бойлигимда қанча ҳақоратли калима ҳаммасини айтдим кўз ёши аралаш" it emgan корес hotin"га.
Машина дарвозадан чиқиб кетди.
Корес хотин ҳам мени қўйиб юборди.
Hotin kishi ham shu qadar eshshak qadar kuchli bular ekanda hayron qoldim ...
Ўзим йиғлаб ўзим чарчаб уйга қайтдим.
Уйга келиб қарасам лаънати корес хотин тутган икки билагим кўкариб кетган экан.
Телефонни қўлимга олдимда Ҳусан Аҳмедовнинг рақамини тердим.
Ҳар қалай кабинетида экан.
Олдинига сокинлик билан бўлган воқеани айтдим.
Ҳусан ака эса бугун Сафар акани Тош Турмага юборишганини айтди.
Миямга қон қуйилгандай бўлди бу ҳабарни эшитиб.
Мен олиб борган озиқ овқатни Сафар акага бердиngларми?
Ҳа ёки йўқ деган жавобни эшита олмадим Ҳусан Аҳмедовдан.
Ҳусан ака нимага алдадингиз?
Сафар аканинг энг яхши кўрган овқатини пишириб олиб боргандим нимага бермадиларингиз?
Аламимни терговчи Ҳусан Аҳмедовдан олдим мени алдагани учун. Alamimdan chiqqunimcha "eng guzal ilonning zahri kabi shirin" loflarni aytib engil tortdim.
Инсон қияфасига курган шайтонлар уяси эди МХХ.
Асабларим жуда чарчаганди.
Нимага, нима учун?
Ўша пайтда бу саволларга жавоб берадиган кимса йўқ?!
Ер қаттиқ, осмон эса узоқ…
Тўрт девор тилсиз ва жим-жит .
Фақат соатгина менга ҳамдардлик билдирган каби “чиқ-чиқ”лаб турарди.
Дардлашадиган кимсам йўқ.
Кимса дардимга дармон топмасди , саволимга жавоб бермасди…
…Ҳорғин ва умидсиз , нима қилишга ҳайрон эдим!!!
Оғир изтиробли хаёллар оғушида ҳорғин ўтирдим столнинг ёнига.
Қўлларим билан юзимни яширдим.
Кўз ёшларим юзимни куйдириб бармоқларим орасидан оқиб тушарди…
Нега бунча дард, бунча ситам бу ҳўрлик ?
Недан ... мен ҳам инсон эдимку умидларим бор эди ўзимдан ҳам катта эндичи – си, ҳаммаси ер билан тенг бўлди...
Нима учун?
Ўз-ўзимни алдаш учун телевизорни очдим.
Экранда ўша бадбашара махлуқ бор эди. Buyuk kelajakimiz haqida ogiz kupirtirb gapirayotgandi...

10.11.1013 yil. Lausanne.
 
                                     20- қисм


Uzbekiston halkiga “келажаги буюк va suyuk ” давлатдан оғиз кўпиртириб ваъдалар бераётган ди. Жалолиддин ўчир-ўчир дея бақирмоққа бошлади. Бошқа каналга ўзгартирдим. Гўдак руҳи бир нарсаларни ҳис этармиди билмайман?!
Каримовни кўргани кўзи йўқ .
Қоп- қора кеча, сассиз-садосиз дунё ва бир мен эдим…
Кун бўйи кўрганларим худди қўрқинчли туш каби хаёлимда айлана бошлади.
Кўраётганларим, яшаётганларим мени ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчатганди. Бевафо дунёнинг кутилмаган зарбалари қаддимни alf kabi букканди. Маъшум соҳада ишлайдиганлар сен ҳам одамисан дегандай масқаранамуз боқишарди кўрганларида?
27 -Июлдан кейин яшашимнинг маъно -мазмуни қолмаганди bугунги “алданишим” тўлган сабримга сўнгги томчи эди. Ўлим -кўзимга жозибадор малак каби кўринмакка бошлади.
Ўлсам қутилсам.
-Нега яшашим керак ўз-ўзимга telbaларча савол бердим?
-Ким учун яшашим керак ҳамма устимдан кулса, ҳеч ким одам ўрнида кўрмаса?
Ўз -ўзимга, ўлим ҳукмини бериб фармон ёздим, ўзим имзоладим.
Жаллод ҳам ўзим, қози ҳам .
Фақат бошимни кесадиган қилич , қўядиган кунда топсам иш тамом.
Sungi nuqtamni quygan onda hayolimga masumgina boqayotgan Жалолиддинning kuzlari keldi, уни нима қиламан?
Ўзимни-ку, ўлдирдиб мозарга қуйдим ҳам дейлик ҳали дунё нималигини англаб етмаган гўдакни нима nima aybi bor?
-Мен ўлсам у ёлғиз қолмайдими?
-Мен-ку, бевафо дунёнинг кутилмаганда бошимга тушган ҳамма бало- қазоларидан, қутиламан у мурғаккина гўдак кимга қолади?
Tирик қолса ҳам Ватан ҳойиннинг ўғли деб камситмайдиларми?
Ўзимга қўшиб ўлдирсам гунах.
Кўз олдимга жаннатмакон ёзувчи Абдулла Қодирийнинг ўғли Ҳабибулло Қодирийнинг “Отам ҳақида” деган хотира китобида баён қилган воқеалар келди.
Ҳоҳ 1937 – йил, ҳоҳ 1993 -йил нима фарқи бор.
У вақтда “халқлар отаси Сталин" ҳозир бўлса “kallasiz сиз қолган юртнинг" kallasi Ислом Абдуғаниевич Каримов иккаласи ҳам бир гўр.
Hatto zulukda ham insof bor, qorni tuysa qon surmaydi lekin Stalin bilan Karimov na qondan tuyadi, na avhshatdan voz kechadi.
Нима қилсам экан?
Жалолиддин учун яшашим керак сўнгги хулосага келдим.
Аллоҳ истаса бир кун жонимни олар мен эса сўнгги нафасим қолгунча “ онаси балли отасининг тайини бўлмаган “ Миллий Хавфсизлик Хизматининг “ит”лари va Karimovning tarafdorlai билан курашаман деб қасам ичдим.
Бир бошга бир ўлим, ikki metr er hamisha топилади.
( Oрадан 20йил ҳали ҳам менинг ularga bulgan qahrim сўнгани йўқ. Ichimdagi nafratim uzimdan katta. Ҳозир ҳам битта мент ўлибди ёки ишдан ҳайдалибди деган ҳабарни эшитган куним мен учун байрам.)
Кейинги вақтларда бўлиб ўтаётган воқеа -ҳодисаларни кузатиб , Сафар акани қамаш учун “танга” баҳона бўлганини тушунгандим. Менга ойлардир учрашув беришмагани, бугун ҳам алдаб озиқ -овқат олиб кел берамиз дейишиди- ю, кейин анаву қорқинчли машаинадан эшитилган Сафар аканинг овази...
Ўзи нималар бўлаяпти?
Сафар акани қаерга олиб кетишдикан тўғриси ақлим чалкашиб кетди.
Нега мени терговчи Ҳусан Аҳмедов алдади?...
Ўзим билан ўзим курашиб; бежавоб саволларга жавоб излаб топа олмаган уйқусиз ўтган тонгим отганди. Томағимдан бир пиола сув ҳам ўтмади сан-ки, бўғилиб қолган одамга ўҳшардим nafas olay desam havo etmasdi...

Ёруғ олам мен учун зиндон
Кишанлари бўғар бўғзимни
Оҳ...бир бора кўрсайдим уни
Кейин дўзах ўтига отардим ўзимни.
( 1993 йил сўнг баҳор.)

Телефонни олиб (бу орада айтишни унитдим шекили биз яшаётган уйда телефон бор экан . Телефон станцияси ишлайдиган ходимлар уй эгаси Наманганлик Эркин Мавлоновнинг йиллардир тўламаган телефон фактурасини тўлатиб кейин телефонни ҳизматга очдилар.)
Терговчи Ҳусан Аҳмедовга телефон қилдим.
Жаҳлим чиққанидан салом ҳам бермадим.
-Мен сиз айтган соатда oziq-ovqat олиб бордим қўлимдан олишди Safarboy Bekchonovga берамиз деб дарвозасида турган хотин... бир минут ҳам ўтмасдан Сафар аканинг овазини қандайдир “қўрқинчли” машинадан эшитдим. Nега алдадингиз овқат олиб кел деб?
Сафар акани қаерга жўнатдинглар?
-Husan akaning ovazi eshitildi Қурбоной мен ҳам билмагандим Сафарни Тош турмага юборишди. Буйруқ юқоридан келди.
Сиз терговчимисиз ёки ролиздаги қўғирчоқmisiz пойлоқчиlik qiladigan uzingiz tergov qiladigan odamni qaerga qachon olib ketishlarini bilmaydigan?
-Аллоҳ балосини берсин ўша юқорида ўтирган ифлосларни эшидингизми?
Худонинг қаҳрига йўлиқсин ўша ит эмганлар.
Оғзимга нима ҳақоратли сўз келса ҳаммасини айтиб Ҳусан акадан аламимни олдим. Унинг жавобини эшитишга ҳам сабрим чидамай телефоннинг гўшакини шарақлатиб қўйдим.
Бирдан эсимга Сафар ака қамалмасидан олдин айтган гапи эсимга тушди.
Мозорингга ўт ёнгур jahannamlik Шоди Каримов Сафар акани уйига таклиф қилган 1993 йил 9- майда “сўз”да,ғалаба кунини нишонлаймиз деб аслида эса мақсади Сафар акага билмайман қандайдир ҳужжатлага қўл қўйдирмоқчи бўлган.
Сафар ака имзо чекмаганидан кейин; жуда аччиқланган сиздан буни кутмагандим bu qaysarligingizni abdalini ogir ödaysiz degan ushanda.
Менга қанақа ҳужжат эканлигини айтмаганди .
Uzim ҳам қизиқиб сўрамагандим хато қилганимни тушундим балким ўшанда сўраб ўрганганимда бугун фойдаси тегармиди ...
Жаҳлим чиқиб тургани учун ундан ҳам аламимини олиб олай дедимда Сафар аканинг иш ери танишларининг телефон номерлари ёзилган дафтарчасилаn Шоди Каримовнинг(Ш.Каримовнинг кимлигини олдинги бобларда ёзгандим) ҳам телефон номерини излаб топиб телефон қилдим.
Una oldin uzimni kimligimni tantib keyin uни ҳам тузладим.
Бир оз ўзимга келдим.
Endi navbat dedim uz-uzimga адвокат Дилдора Саидмуҳаммедовага .
Unga ham телефон қилдим.
“Бориб Эргаш Жўраев (Эргаш Жўраев Тошкент шаҳар пракурори) га, бориб айтинг агар Сафар ака билан учрашishiмга рухсат бермаса ўғлимни ҳам ўзимга қўшиб пракуратура олдида бензин қуйиб “ ўт қўяман!” қаътий оҳангда uz talabimni aytdim..
-Мен ҳақиқатдан ҳам бу масалада жиддий тайёргарлик кўраётгандим. Ҳар кун тирик бўлиб жаҳаннам оловида ёнгандан кўра ўзимга ўт қўйиб дўзаҳ оловида ёнганим минг марта яхши бир ёниб бир қутиламан.Дилдора Саидмуҳаммедова менинг aytgan gapimni nuqta verguligcha пракурор Эргаш Жўраевга айтган shekilli : Эргаш Жўраев мен билан иш ерининг кириш эшиги олдида оёқ устида бир дақиқа гаплашишга рози бўлган. Ўзбекистондаги ҳукм сураётган ваҳший режимда турмуш ўртоғи қамалган аёлнинг чўпчалик ҳам қадр - қиймати йўқ . Агар озгина бўлса ҳам хурмат қилиб мени одам ўрнида кўрганида эди 1 минутга бўлса ҳам пракурор janoblari ўз иш кабинетида қабул қилган бўларди ...
Дилдора менга телефон қилди. Эртага эрталаб Эргаш Жўраев сиз билан пракратуронинг эшигининг олдида гаплашмоқчи деб.
Рози бўлдим.
-Эртасига тонгда туриб айтилган соатда борсам адвокат Дилдора Саидмуҳаммедова мени кутиб турган экан. Борганимдан кейин беш минут ҳам ўтиб -ўтмасдан, сиреналар чалиниб ўнлаган машиналарнинг қуршовида Эргаш Жўраев даbдаба билан келди.
-Прокурор деганда кўз олдимга инсоний қиёфасини йўқотган "шайтон” намоён бўларди. Мен янгилишганимни Эргаш Жўраевни кўргандан кейин билдим қарасам у ҳам биз билан сизга ўҳшаган allohning yaratgan gunahkor bandasi экан.
-Икки кўзи икки, қўли ва оёқлари бўлган.
-Эргаш Жўраев Дилдорани кўриб эски дўстини кўрган каби хурсанд бўлди.
-Qayoqdan quyosh chiqdi Дилдорахон сизни ҳам кўрадиган кун бор экан -ку, деб тилидан бол томиб хол- хотир сўради.
Мен ҳайратдан тош қотдим буларда ҳам инсоний ҳис туйғу бор экан ....
-Дилдора мени Эргаш Жўраевга таништирди.
Safar Bekchonning hotini Kurbonoy.
-Саволим аниқ эди.
-Саломимни насия қилдим.
-Нега Сафар акани туҳмат билан қамаб қўйибсизлар?
-Нима ҳаққингиз бор бегунаҳ Сафар акани қамашга?
“танга”ни Француз олимга катта пул эвазига сотмоқчи бўлган музейнинг директорини қамасаларингиз адолатли иш қилган бўлар эдинглар.
-Не учун учрашув бермайсизлар, ҳатто одам ўлдирган ашаддий жиноятчининг оиласига учрашув беришади менга эмас.
-Берган саволаримга Эргаш Жўраевнинг жавоби қисқа бўлди.
-“Танга” топилган куни Сафар Бекжон озод бўлади.
-Бошқа бир оғиз ҳам гапирмасдан эшикни очиб “Дилдорахон”ни ,билан хам хайр- ҳўшлашишни унитиб ичкарига кириб кетди.
-Сиздан жаҳли чиқди деди Дилдора Эргаш Жўраев ичкарига кириб кетгандан кейин.
-Жаҳли чиқса чиқсин у билан қуда- қойим, бўлажоқмасман!
Қонун ҳамма учун бир ҳил бўлиши керак Сафар ака нима гуноҳ қилдики қамаб қўйибди.
-Дилдора бир нима айтмоқчи бўлгандай ҳаракат қилди сўнг воз кечдими айтмади.
Пракурор билан учрашганимдан бир ҳафталар ўтгандан кейин Сафар ака билан учрашиш учун Тош турмада ўн дақиқага рухсат беришди .
-Унда ҳам шарт қўйишди болангизни ва озиқ- овқат олиб келмайсиз.
Шартлари оғир мажбур эдим қабул қилишга.
-Жалолиддинни ўқитувчимнинг ўғлини телефон қилиб чақириб, унинг ёнига қолдирдим . Тош турманинг қаерда жойлашганини билмасдим адресини Дилдорадан олдим.
-Тош турмага борсам адвокат Дилдора Саидмуҳамуҳаммедова дарвозанинг олдида кутиб турган экан. Кейин иккаламиз терговчи Ҳусан Аҳмедовни кутдик.
-Бир пайт у киши оқ рангли “Газ-24″ русумли машинасида келди.
Ҳусан Аҳмедов бизни кутдириб кўйганига хижолат бўлдими ёки у куни мени “алдагани эсига тушдими ” тушунмадим узр сўради. Дилдора бошқа бир йўлдан кетди. Ҳусан Аҳмедов билан мен тош қоплаган тор сўқмоқдан Тош турманинг ичкарисига қараб йўл олдик.
Изинма кейин борарканмиз жим - жит кетаётган Ҳусан ака бир пайт орқасига ўгрилиб: “Қурбоной Сафарни кўрсангиз йиғламанг, кейин унинг руҳиятига ёмон таъсир қилади” деб менга насиҳат қилди.
Кўнглимга шундай тошбағир терговчида ҳам инсоний ҳис туйғу бормикан?... Сафар аканинг мен билан кўришганидан кейин кайфияти buzulmasin kuzimda yosh kurib deb менга “насиҳат” қилаяпти деган фикр ялт этиб ҳаёлимга келди.
Лекин ҳаёлимга келган фикрни эмас унга тамоман кутмагани жавобни бердим.
-Ҳусан ака, сиз shoir Муҳаммад Солиҳни шеърларини ўқиганмисиз? дедим.
Ҳусан ака ҳайратланиб қаради;
-Ўқимаганман Муҳаммад Солиҳнинг шеърларини нима эди…
-Ҳусан ака, бир ўқиб кўринг. Сиз ҳам у кишининг шеърларини ўқисангиз , яхши кўрардингиз шоир сифатида !
Унинг шундай сатрлари бор, эшитинг?!

Ўзингни тут, қийин бўлмоқчи…
Ўзингизни тутинг, ҳей кўзлар,
Сизга қайноқ ёшлар тўлмоқчи!

Қанча қийин ва оғир бўлмасин мен ўзимни тутаман ва йиғламайман.
Ҳусан ака берган жавобимдан кейин бир оғиз ҳам гапирмади оғир хаёлга чўмди ўйчан бўлиб қолди. .. ичкарига кирарканмиз қалин ойна қопланган кабинага ўхшаган жойни кўрсатиб, “Агар бундан кейин учрашув беришса uzingiz yolgiz kelasiz мана шу ойнанинг нарёғида Сафар, бу тарафида сиз ўтириб телефонда гаплашасиз”лар, деди.
Мен у ерда кўрганларимни ёза олмайман…У ердаги кўрганим ваҳшийликларни ёзишга қаламим ожизлик қилади… кешка кўрмасайдим-у, ваҳший маконга бормасайдим.Кинода кўрсам режиссиёрнинг фантазияси дердим аммо у ерда кўрганларим sинама эмас ҳаёт эди... орадан 20 йил ўтган бўлсада ҳали ҳам эсласам вужудим зир-зир титрайди, юрагим сиқилади… шундан кейин қамоқхона ҳаёти акс этган kino филмларни кўра олмайдиган бўлдим.
Яратган тангрим душманимни ҳам у ерга тушурмасин!!!
-Қандайдир хонга кирдик тўрт тарафи бетон билан қопланган на дераза бор на ёруғлик тушадиган туйнук. Ярим қоранғулик босган бу маконни ожизона милтиллагaн чироқ ёритиб турарди. Одам одамни зўр базўр кўрарди. Ҳайратланганим ярим қорғулик босган хонада мени Дилдора кутиб олди.
Ҳозир Сафар акани олиб келишади деди.
Кутдим. . . лаҳзалар йилга тенг эди.
Сафар акаni qullari kishanband qilingan bulib ikki barzangi ikki tarafidan quriqlagan holda olib keldi. Keyin qulidagi kishannni echibuzlari iziga qaytib ketishdi.
Uчрашувимиз жуда қисқа бўлди.
Шунда ҳам Дилдора пойлдоқсилик қилиб ёнимиздан кетмади.
Бу учрашув менинг бутун умримга бадал эди.
Ҳаётимнинг зулмат қоронғулиги чўккан, умидим узилиб ҳаётдан биқидиғим онлардаги энг ёрқин хотира мен учун шу учрашув бўлди…
Озгина бўлсада умид уйғотди яшашимга.
Сафар ака жуда ҳам озиб , бир қисм суяккга айланганди. Эгнидаги кийган яшил оқ рангли узун чизиқ тушган кўйлаги озиб кетганидан шалвираб қолганди . ( мен ўша кўйлакни ҳали ҳам кўзимнинг қорачиғи каби асраб -авайлаб сақлайман) Кўзларининг таги кўкариб , қуёш кўрмаган юзлари кузги барг каби саргайиб сўлганdi, лекин руҳи баланд эди. Сарғайиб сўлган юзида тушкунликдан асар йўқ .
Унинг мағрур боқишлари, ўктам овази менга ҳам руҳ бағишлади.
Кўзларидаги ўз -ўзига бўлган ишонч.
Дилдорага қараб қаътий оҳангда мен сизни адвокат деб тан олмайман бундан кейин бу ерга келиб юрманг оввара бўлиб yurmang!
Мен hayron buldim lekin sababini suramadim ич -ичимдан хурсанд бўлдим. Uzi qандай қилиб “тош каби савуқ қўғирчоқ”дан қутилсам экан деб юргандим . Сафар аканинг гапини эшитганидан Дилдора javob bermadi. Ammo бизни бир дақиқа қадар ёлғиз қолдириб чиқиб кетди.
Мен ўзимни қувноқ , ҳаётим Safar aka қамалмасидан олдин қанақа бўлса ҳали ҳам шундай давом қилаётгандай қилиб кўрсатишга ҳаракат қилдим. Turkiyadan telefon qilib hol-hotrini suragan dusti Hilmi Yavoshning salomini aytdim.
Dustining telefon qilganini eshitib hursand buldi.
Жалолиддин ҳам яхши эканини айтдим.
Ich- ичимиздан кўтарилган тўпонни фақат иккаламизгина билиб билар турардик ....
Биз бир-биримизни kuzzimizga qarab aldayotgan алдаётган икки ялғончи эдик.
Менинг ҳолатим сеникидан, сеники эса меникидан яхши деб.
Yoлғонimizning mevasi шу қадар ширин эдики, иккаламиз ҳам bu mevani egimiz kelardi. Aslida esa ikkimiz ham bulayotgan haqsizlaiklardan, vahshiyliklardan biqqan edik.
Иккимиз ҳам тортаётган мiсилсиз азобу-уқибатларимиздан charchagandik.
 
17.11.2013 yil. Lausanne.
Уйга қайтдим.
Сабр косам кундан- кунга заҳарга тўлиб бораётганди. Мен бу заҳарни ҳар куни ичардим. Бу ҳали ҳолва эканини, асл қийинчиликларнинг кейинчалик бошланишини ҳали у пайтда тассавур ҳам қила олмагандим қалбимда сўнмаган умид учқуни бор эди; “Туҳмат экани исботланади ва кутмаганим,умидим узилган бир кунда эшикдан ҳорғин ва сўлғин кириб келади” деб умид қилардим.
Ўзимнинг содиқ дўстим кўнгил дафтаримга шу сатрларни битандим!
Афсуски, бу қораламаларим фақат хаёл эди, ҳаёт эса бом -бошқа, экан!

“Бир куни келасан кўзларингда ёш,
Эгилиб пойимга қиласан таъзим!
Соғинчдан сарғайган, сўлғин юзимга,
Интиқ лабларингни босасан ҳорғин!”

(1993 йил сўнг баҳор)

Ҳозир ҳам хотираларимни ёзарканман, сарғайган “хотира” дафтаримning saraygan саҳифалардаги дардларимни ўқиб маҳзун ҳаёлларим узоқ -узоқларга, қанотли қуш каби учиб кетади ўша мудҳиш кунларда на кечамда ҳаловат на кундузимда файз борди. Дафтардаги дардларимнинг aksini ёзиб адо қила олмасам керак.
Нега?
Нима учун?
Недан?
Бу жавобсиз саволлар ҳали ҳам пешимни бироқмади.
Ҳеч қаерда yozilmagan қонун бизда бор.
Ота учун ўғил.
Ўғил учун ота
Хотин учун турмуш ўртоғи
Turmush urtogi uchun ayol javobgar.
(Bunday qonun bor edi 1937 yillarda.Tarihning huquq sahifalaridan uchirilgan bu qonun 1993 yildan boshlab qaytadan kuchga kirdi)
Bu lsitani деб истаганча давом қилдириш мумкин.
Сафар ака қамоқга олинганидан кейин ҳаётим чидаб бўлмас даражада ўзгарди; Биз яшайдиган уйимизни атрофида чақирилмаган меҳмонлар "дайди ит" каби har kun санғиб юришарди.
Пойлоқчиларни кўришга кўзим yuq.
Менинг ҳар босган қадамимни текширишарди, магазингами, бозоргами борсам, улар изма-из таъқиб қилишар, у ҳам етмагандек 24 соат телефонимни эшитиб ўтиришарди.
Энг ёмони тунда; энди кўзим уйқуга кетгаnида телефон гулдурос овазdа чаларди.
Гўшакни олсам кимса жавоб бермасди.
Телефон овазидан қўрққан Жалолиддин дод солиб йиғларди.
Кундуз куни дайди ит каби изимдан қўшган “номсиз хайвонлар” кечасига тинч қўйса ўладими? Ҳар кун тун шу холат такрорланаверганидан кейин кечалари телефонни электрдан олиб қўядиган бўлдим.
”Боғи эрам боғининг” дарвозанинг олдида юрган “дайди итларга” олдин этибор бермагандим ўзлари ўз иши билан юргандир , бу ер катта рарк бўлса ўлибдим мени кузатиб деб...
Бир куни қаердандир келаётиб диққат қилсам уларни “Боғи Эрам “ паркга келган одамлар қизиқтирмайди икки кўзи мен яшайдиган уйнинг дарвозасида. Men bilan izma-iz yurgani etmaydimi?...
Keyin tushundim.
Нима қилмсам экан қандай қутилсам экан бу “искович итлардан?...”
Ўша пайтда жавобсиз саволларимга кимдан жавоб олишни ҳам билмасдим...
Ер қаттиқ, осмон эса узоқ…
Тўрт девор тилсиз ва жим-жит эди. Фақат соатгина менга ҳамдардлик билдирган каби davomli “чиқ-чиқ”лаб турарди.
Дардлашадиган кимсам йўқ эди.
Кимса дардимга дармон , саволимга жавоб бермасди…
Ҳорғин эдим, умидсиз эдим, нима қилишга ҳайрон эдим...
Оғир изтиробли хаёллар оғушида ҳорғин ўтирдим столнинг ёнига.
Қўлларим билан юзимни яширдим.
Кўз ёшларим юзимни куйдириб бармоқларим орасидан оқиб тушарди…
Нега бунча дард, бунча ситам?
Недан?
Нима учун?
Энди нима қилсам экан?...
"Iskovich it"lardan, ham katta muommom bor edi.
Сафар акага битта адвокат ҳам топишим керак кимга айтсам экан?...
Шуни ўйлаб ўйимнинг тагига етолмай юрган кунларимдан бирида уйга Муҳаммад Бекжон(Шоир Муҳаммаад Солихнинг укаси 1999 йилдан бери қамоқда )билан ранги заҳил, кўзлари ўғри мушукникига ўҳшаб ўйнаб турадиган, у ҳам етмагандай икки еккасини қисиб эгилиброқ юрадиган;ўрта бўйли қўнғир теридан тикилган жакет кийган бир одам билан уйга келди. (оллохнинг ланати юзига ёзилганди b bu odamni; кўр одамгина фарқ этмасди унинг КГБнинг ажани бўлганини )
Агар Муҳаммад ака билан келмаганида ишонинг... “сан КГБ ник мани уйимда нима қилиб юрибсан деб ҳақорат қилиб уйдан ҳайдардим”
Ичимдан ўйладим Муҳаммад ака нима учун бир КГБнинг ажани билан етаклашиб юрибди... деб.
Сизда савол туғилиши мумкин сан қаердан билasan деб?
Мен бу “ит эмганларни” кўравериб кўзим пишиб кетганди- да, ундан.
Муҳаммад ака ўзининг ҳамроҳи бўлиб келган одамни менга таништирди.
Танишинг Аҳтам Розиқов .
(Аҳтам Розиқов Самарқанд Вилоятида туғилган асл касби сезганим каби КГБ ажани. Москвадаги "искаб топарлар” ўқишини битирган. Ўзининг гапига ишониладиган бўлса Афғонистонлик машҳур Ўзбек Генрали Абдурашид Дўстимнинг Самарқандда яшайдиган холасининг ўғли. Яъни Абдурашид Дўстимнинг бўласи ”холавччаси”миш. surgundagi ERK Demokratik Partyiasi Raisi Muahammad Solihning yordamchilaridan biri)
-Муҳаммад ака менга қараб : Қурбоной Сафарга Шукурулло Мирсайидов advokat топиб берди.
(Шукурулло Мирсайидов собиқ Ўзбекистон Видце Перзиденти 2012 йил фоний дунёдан боқий дунёга кўчиб кетди. Руҳи шод оҳирати обад бўлсин)
Ўзи у одамни эшитганмисиз?
-Кимни?
-Шукулло Мирсайидовни?
-Эшитганман.
-Шукурулло ака ўзининг адвокати Сергей Егошин билан гаплашди.
(Сергей Егошин марифатпаrвaр киши эди. Ўзбекистондаги ҳақсизликлардан қамалаётган инсонларни кучи етгунича химоя қилди. Afsuski, Манфур режим уни ҳам шубҳали бир тарзда ўлдириб юборди. Руҳи шод бўлсин )
Ўша одам бундан кейин Сафарнинг адвокати бўлади.
-Қувониб кетдим.
Манинг рахматимни айтиб қўйинг Шукурулло Мирсайидовга.
- Муҳаммал ака энг yoмони ман русчани билмайман ,қандай қилиб гаплашаман Сергей Егошин билан.
-Мухаммад ака кулумсиради.
_Ростдан билмайсизми?
-Йўқ биламан сhала -чулпа .
Унивестетда рус тили домламга аччиқ қилиб ўрганмаган эдим.
Энди рус тилини ўрганмай ташлаб қўйганимга афсусландим.
Универстетда рус тилидан дарс берадиган Руҳсора Мўминова (Асли келиб чиқиши Бухорадан эшитишимга кўра Академик Иброҳим Мўминовга қариндошими, қизими, шунақароқ лекин буни ҳеч вақт очиқ ойдин айтмаган. )деган домламиз бor edi ўта кетган порахўр. У хотин учун билим эмас “ё заринг ёки зўринг” бўлиши керак эди.
Аксига олиб бандаи -фақирда “на зўр” бор эди ҳимоя қиладаиган имтихонларда “на зарим “ бор эди иштаҳаси карнай бўлиб очилган сўзда “кандидат” бўлган бу хотинни ogzini qopatay desam.
Ишонганим калламдаги билимим эди.
Имтихон пайтида мен каби рус тилини ҳаминқадар биладиган курсдошим Нодира Ҳасанова (Бухоранинг Шофиркон Туманидa tugulgan. Dомламиз худо раҳматли Илҳом Ҳасановнинг синглиси) билан бир вақтда имтихон топширгани кирдик .
Tushgan biletdagi 3 cаволга ham билганимcha жавоб бердим.
Нодира Ҳасанова 3 саволдан биттасига ҳам жавоб бера олмади.
Виждонсиз домламиз Руҳсора Мўминова Нодирага 5.
Менга эса 3 баҳо қўйди.(ushanda birinchi bor zachhcotkamga 3 bahosi tushgandi)
Асисантлик қилаётган рус миллатига мансуб домламиз Руҳсора Мўминовага этироз билдирди нега унақа қилдингиз; иккаласига тенг баҳо қўйишингиз керак деб.
Аллоҳнинг қаҳрга йўлиққир Руҳсора Мўминовани нима деб жавоб берди биласизми?...
Нодира Ҳасанова Илҳом Ҳасановнинг синглиси агар синглисига 3 қўйсам мендан хафа бўлади.
Шундан кейин ўша домламиз Руҳсора Мўминовага бир марта ҳам салом бермадим. Жаҳлим чиққанидан рус тилини ўрганмай ташлаб қўйдим.
-Муҳаммад ака кулди жаҳлингиз ёмон экан рус тили сизнинг "порахўр домла"гизга, эмас ўзингига керак эди-ку.
Ҳа, энди жаҳл чиққанда ақл кетарканда.
Сиз ҳавотир олманг Сафарнинг досяси билан унинг ёрдамчиси Ҳамидулло Зайнидинов шуғулланади.
(Ҳамидулло Зайниддинов қаерда туғилганини билмайман. Mанфур режим tomanidan Hamiddullo Zayniddinovni заҳарланиб ўлдирdилганини эшитдиk .Аллоҳ маконини жаннат айласин)
Сафарнинг иккита адвокати бuladi endi.
Muhammad aka aдвокатлар ишлайдиган ернинг адресини берди .
Эртага эрталаб боринг.
Тонгни тирмалаб оттирдим.
-Айтилган соатга бордим.
Қорачадан келган узун бўйли, uzida yoqimli kulgu bilan бир одам чиқиб келди қабулхонага сизми мени кутаётган ?
-Cиз Ҳамидулла Зайниддиновмисиз?
-Ha.
-Мен ҳам ўзимни таништирдим.
Катта бир залга кирдик; у ерда ҳар ким ўзининг адвокати билан истаган тилда,
истаган овазда гаплашиб ўтирганди. Биз ҳам бир четга derazaga yaqin joylashgan stol (sappa)ga ўтирдик.
-Сиз Сафарни досясини ўқиб -ўрганганмисиз?
-Йўқ.
-Сизга öqing -örganing, deb бермадими олдинги адвокатингiz yana bir bor ishonqiramay suradi mendan?
-Йўқ.
-Ҳамидулло ака ҳайрon bulib менга қаради.
Ростдан айтаяпсизми?
-Ҳамидулло ака giybatini qildi deman-gu, ўша адвокатимиз бор-ку, Дилдора Саидуҳаммедова мен билан Сафар ака ҳақида гаплашишни истамасди: мени кабинаетимни эшитиб ўтиришади деб.
Ҳамидулло ака ҳайратda toshdek qotib qoldi.

27.11.2013 yil. Lausanne.
                                                          22- қисм.
Ҳа, менинг гапимдан Ҳамидулло ака тош каби қотганди. ..
-Балким биринчи марта эшитаётгандир, бир ҳимоячининг ўзи ҳимоя қилаётган одамнинг хотиннига "эрингизнинг иши ҳақида гаплашмиман” деб айтganишини?...
-Энг сўнгги модада кийинадиган “тош қўғирчоқ” Dildora Muhammedova ўзи билиб- билмадан , кимларингдир топшириқини бажараётганини ўзи фош қилганди .
-Ўша олалча қоранғулик босган кунларимда Дилдоранинг нега унақа деб айтганини ўйлаб мушоҳада қилишга вақтим йўқ эди. Usha kunlarda худонинг берган куни meni ташвишлар карвони эрта тонгда эшигимнинг олдида пойлаб туришарди.
- Бисмаллоҳ деб эшикни очсам изн сўрамасдан ichkariga кириб келишарди...
-Қисқача ўзатласам мenнинг дардим ўзиmнинг бўйимдан баланд.
-Ўша маъшум учрашувда: пракурор Эргаш Жўраев eringiz “тангани топsin” деб дағал овазда буйруқ берганида ҳам Дилдора Саидмуҳаммедова алланечук холга келганди.
- Йўлда келар эканмиз Дилдора мени юботишга ҳаракат қилиб ;
-Хафа бўлманг Эргаш Жўраевдан, Каримовга яхши кўринмоқчи бўлаяпти ўзи жудаям лаганбардор, қўрқоқ одам. ..
-Ташқаридан қараганда ” шоҳона либослар” ichidagi бу аёл ўзини жуда баҳтиёр кўрсатарди.
- Aслида -чи, юзида чаплаб ташлаган бўйёқидан асл башарасини йўқотган; Dildoraнинг айта олмаган дардлари бошидан ошиб- тошиб, ётганини ҳис қилгандим ўшанда.
-Ҳамидулло акага хаёлимдан ўтган гапларни айтмадим.
-Сизга Сафарни досясини бераман ўқиб ўрганинг деб қўлимга тутқизди.
Очиб ўқисам jinoyat ishi икки одам учун очилган экан.
ЭРК Демократик Партиясиниг раиси Муҳаммад Солиҳ ва унинг ёрдамчиси Сафарбой Бекжонов (ўша маъшум йилларда Ўзбекистон мустақил давлат бўлганига 2 йил бўлган бўлсада жиноят кодекслари ўзгармаганми эдими аниқ эсимда йўқ. ) Ўзбекистон ССР Жиноят кодексиниг 129 моддасиниг 3 банди айбдор деб топилган деб ёзилганди.
-Жиноий ишнинг
ERK Demokratik Partiyasining raisi Муҳаммад Солиҳ uchun ochilgan қисми “жиноятчининг Ўзбекистондан қочиб” кетгани муносабати билан вақтинча ёпилган деб yozilилганди.
-Ўқиб ўргандингизми?
-Ҳа.
-Олдин иккаламиз келишиб олайлик.
-Нимага, ҳайратланиб сўрадим?
-Мен аслида Муҳаммад Солимхнинг адвокатиман агар эрингиз Муҳаммад Солиҳга қарши кўргазма берса мен унга адвокатлик қилмайман.
-Нима дейишга ҳайрон бўлдим...
-Ҳамидулло ака... Сафар ака Муҳаммад Солихга қарши кўргазма берганида ҳозиргача қамоқда ётмаган бўларди... Прокурор Эргаш Жўраев ҳам менга нимага эрингиз “дордан қочган” Муҳаммад Солиҳни ҳимоя қилади деб жахли чиқди.
-Менинг ҳаммасидан ҳабарим bor hatto телвизондаги “ахборот” прагарммасида ҳам эшигандим бу ҳақида.
-Сизни огоҳлантириб айтаяпман.
-Учрашганингизда айтинг Сафарга.
-Учрашув дейсизми?...
-Қачон учрашаман?
....
-Кейин бошимдан ўтган ҳамма воқеаларни айтиб бердим.
-Шунақами?
-Шундай.
-Ҳафа бўлманг бундан кейин ҳаммаси яхши бўлади.
-Рахмат.
-Менга бир хафталардан кейин телефон қилинг деб ўзининг иш ери телефон номерини берди.
-Яхши.
-Кўнглим тоғдай кўтарилиб Ҳамидулло аканинг ёнидан қайтдим.
-Шу орада айтиб қўйяйин энди мен ёлғиз эмас эдим.
-Адабиёт ўқувтувчимнинг ўғли қишлоқимиздан Тошкетда Университет ва -Инстутларда ўқийдиган болаларни ҳаммасини тўплаб уйга олиб келди.
-Олдин ёзганим каби бизнинг қишлоқиимiзda ҳеч ким бир бировга бегона эмас.
-Ҳаммамиз улкан бир чинорнинг илдиз-u, yaproqларимиз.
-Бир- биримизга туташиб кетганmiz.
- Aка-ука, опа- сингил, тоға, амма, почча, холаларнинг фарзандларимиз.
-Уларнинг ичида биргина мен begonalashgan edim yani қишлоқимиздан chiqib Хоразмнинг Хозарасп туманига эрга тегиб кетганман тамоман бегона оилага.
-Улар менинг ҳолимдан тез- тез , хабар олиб туришадаиган бўлишди.
.-Мен учун яхши бўлгани шу бўлдики энди олдингидай моддий тарафдан сиқинти чекмасдим.
-Студент ukаларim қишлоқимизга қайтганларида онам “ тузланиб қуритилган гўшт ,ёғ , груч пул “ хуллоси калом bir oilaning nima ehtiyoji бўлса ҳаммасини бериб yborardi.
Xатто Жалолиддин ва ўзимга yozlik, qishlik кийим кечакlar ...хуллоси калом олдингидай сиқилмасдим йўқик ва етар -етмасликдан.
-Уйимизнинг атрофида юрган “искович ит”лар уkamlarнинг бошига бало ёғдирмасин деб жуда қўрқардим.
-Уларга ҳам эҳтиёт бўлишларини такидлардим.
-Шу орада КГБ ҳам бўш туришни истамадими?...
-Ўзбекистон Маданият уюишмасида ишлайдиган Раҳмон Ҳожимуродni (олдинги бобларда кимлигини ёзгандим) уни қанdaй танидим мен ?
Сафар ака қамалмасидан один бир куни тушлик вақтида уйимизга иккита одамни бошлаб келди менga таништирди .
Рахмон бизнинг партияда ишлаган, унисини kimligini ham исмини эсимдан чиқардим chunki safar aka qamalganidan keyin bir marta ham kurmadim.
Шундан эслаб қолгандим.
-Сафaр ака қамалib oylar utganдан кейин келди bir kuni keldi yonida ўрта бўйли нозик қоматли, sochlari juda uzun жуда чиройли бир қиз билан келди.
-Бу қиз бизда yani Madniyat Jamjarmasida секратарка бўлиб ишлайди исми Соламат Қурбонова.(Қашқадарё Вилояти Китоб туманида туғилган)
-Rahmon aka menga qarab янга сиз ёлғиз қолманг деб Соламатни олиб келдим siz bilan tanishtirishga Соламат aslida Сергейлида Муҳаммад Бекжоннинг уйида ижарада яшайди.
- Бaъзи кунлари сизнида қоlsa kечалари ёлғиз ўзингиз қўрқmasсиз shunda.
-Майли дедим.
-Муҳаммад аканинг уйида турар экан-ку ,КГБ нинг лайчаси эмасдир деб ишондим.
-Уларнинг иккаласи ҳам яъни Раҳмон ака билан Соламат ўйиннинг бир парчаси иккаласи ҳам КГБ нинг ажани эканлар. ..
(алданганимни кейин билдим билганимда кеч эди афсус)
Муҳаммад ака ҳам жуда содда hokisor одам бўлган эканда уларга ишонган va uz uyida bir tiyin pul olmadan yillarcha yashatgan.
-Мен баъзи нарсалардан шубҳалангандим...аммо қўлимда исботим бор лекин кўзим билан кўрмаганим учун туҳматчи бўлмай деб ичимга ютгандим.
-Қандай дейсизми?
-Соламат бизнинг уйда туриб бошлаганидан кейин Сафар аканинг уйда турган архиви , ноёб китоблари ҳаммаси изсиз йўқолди.
Аниқ биламанки китоблар ҳужжатлар ва ўша вақтда бўлиб ўтган студентлар қатнашган митингларнинг жуда кўп расмлари ва Сафар аканинг оиласига оид жуда кўп тарихий расмлар бор эди.
-Ноёб қўлёзмалар...
Уйнигнг калитидан бир дона Соламатга бериб қўйгандим.
-Мен бор-u, йўқ uyga келганингизда ташқарида қолманг деб
-Ҳаммаси izsiz кетганди.
-КГБ никлар уйимизни тинтув қилишган лекин бу уйни эмас.
-Боғишамол тумани Якуб Колос кўчасидаги 22 уйни эмас
-Бектемир Туманидаги Муҳтор Авезов кўчасидаги жойлашган биз яшаган Сафар аканинг қонуний уйини тинтув қилishганди
-Тошкент шаҳридаги уй расман Сафар аканинг номига ўтмагани ularning yani
Ўзбекистон КГБсининг бу уйни тинтув қилишга қонунан ҳаққи йўқ эди..
Арҳив йўқолганини кимга айтишни билмаsдим.
Солматдан шубҳа қилай десам Муҳаммад ака унга шундай ишониб уйида ижарада бир тийин пул ҳам тўлатмасдан яшатиб қўйибди мен шубҳаланганимни айтсам жахли чиқар деб дамимни ичiмга ютдим.
-Муҳаммад ака Муҳаммад Солиҳнинг укаси деб ҳеч қаерга ишга олмас эдими билмайман ҳеч қаерда ишламасди.
-Хотини Нина опа ҳам кичкина қизига ҳомиладор бўлгани учун ishlamasdi shekilli moddiy tarafdan жуда қийин эди уларга.
-Муҳаммад ака бир куни уйга ёлғиз ўзи келди.
Bўлмасa ҳар келганида анаву турқи савуқ Аҳтам оға Розиқов билан etaklashib kelishar edi.
- Қурбоной деди жуда ғамгин овазда подезимизда қарз олмаган қўни- qўшнимиз, қолмади энди кимдан қарз сўрашни ҳам билмаяпмиз уйда на егани нон бор на боshқа нарса болалар сал кам оч ўтирибди...
-Бу гапни эшитиб юрагим парчаланди.
- Муҳаммад ака онамлар менга жуда кўп продукти (озиқ овқат) бериб юборишибди. Кеча жиянимнинг эри Тошкентга келган экан олиб келди.
-Сизга ҳам бераман iкки оилага етиб ортади.
-Ошхонага кирдимда Онам жиянимнинг эри орқали бериб юборган нима бўлса иккига бўлдим.
-Ҳатто онам бериб юборган пулни ҳам яримни Муҳаммад аканинг қўлига тутқаздим янгамга бир нима олинг деб.
-Орадан кўп вақт ўтмадан Муҳаммад ака kurinmay qoldi. Keyin Туркияга кетганини Соламатдан эшитдим.
-Муҳаммад акага кетишидан олдин акаси Муҳаммад Солиҳ унга қанчадир миқдорда $ юборган.
У эса ўша юборилган доллардан 1000$ ини, Ўзбекистон Маданият Фондида ишлайдиган шоир Ҳамроқул Асқаргами ёки Раҳмон Ҳожимуродгами берган буни xam менга воқеанинг шоҳиди бўлган Соламат айтди.
Сабаб мазкур ташкилотда ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг опасининг ўғли яъни жияни Маҳмуд ишларди.
Пулни берар экан Муҳаммад Бекжон уларга бу пулни бизнесда ишлатинглар кейин ҳар ойда ойлик ҳисобидан жияним Маҳмудга тўлаб боринглар деган.
-Менга номига бўлса ҳам 1. $ бермади...
-Йўқ мен унақа очапат эмасман ўшанда ҳам ҳозир ҳам Муҳаммад Бекжондан хафа эмасман мен кимман-ки?...
-Яқин қариндош бўлмасам?
-Етти ёт беgона бўлсам.
Chалғанда қоним қўшилмайди шоир Муҳаммад Солиҳнинг оиласига.
Муҳаммад Бекжонга ҳам Муҳаммад Солиҳга ҳам eng яқин одамлар Жиззахлик шоир Ҳамроқул Асқар билан Самарқандлик Раҳмон Ҳожимурод.
Safar Bekjon ularga kim bulibdi?...
Qamoqda qon yutib utirgan birisi.
Oilasi ochlikdan, yuqlikdan , uzi esa qamoqda chirib ulib ketmaydimi ularga nima...
Biri aka bulgan ham shoir hamda ERK Demokrtaik Partiyasining raisi Muhammad Solih birisi esa ukasi bulgan Muhammad Bekjon ushanda shunday uylagandirlar...
Bugungi kunda alohimga ming bor shukur qilmanki, eng ogir kunimda ham ulardan bir tiyin yordam suramaganim, ular ham uzlari aytib uzlari bermagni uchun. Advokatning pullarini esa oldin yozganimday hudo rahamtli Shukurulla Mirsayidocv tulagandi.
Hali keyingi boblarda jannatmakon inson Shukurullo Mirsayidov haqida tuliq yozaman.
Биз ҳозир тақдирнинг тақозаси билан Shevedsariyada яшаймиз ва Муҳаммад аканинг изидан қамоқхонага ҳолини хотирини сўраб бора олмамймиз...
Bildigim qadari ila Ҳамроқул Асқар билан Раҳмон Ҳожимурод Uzbekistonda yashashadi ular har uch oyda bir Муҳаммад Бекжоннинг изидан бораётгандирлар қамоқҳонага hol-hotir suragani...
Egan ogiz uyalar degan gap borku millatimizda.
-Муҳаммад Бекжон ўшанда оғир вазиятда эди болаларининг ейиши учун нон сотиб олишга пули йўқ менда эса боr.
-Онам жиянимнинг эри билан бериб юборган нима бўлибди берсам ...
-Muhimi пул emas ehtiyoji bor oilanimg ogir kunida yordamchi bulganim uchun bugun ham hudoga shukur qilaman берganiм озиқ овқат ҳам ҳалоли ҳўш бўлсин.
Oradan kup vaqt utdi -bир куни уйга ЭРК Демократик Пратиясининг раиси Муҳаммад Солҳнинг жияни Маҳмуд ҳовлиқиб келиб қолди.
Биласизми Раҳмон ака ҳам Соламат opa ҳам КГБнинг ажанлари эканlar eнди ўргандик кимлигни.
-Мен сезгандим деб бўлган воқеаларни айтсам...
-Nимага олдин айтмадингиз?
-Айтсам Муҳаммад ака менга ишонармиди?...
Маҳмуд uylanib qolди.

2.12.2013 yil. Lausanne.
      23 қисм.
Эрк Пратиясининг амалдаги раиси Муҳаммад Солиҳнинг жияни Mahmud ҳайратини ичига ютиб uyiga кетди.
-Орадан 20 йил ўтсада мендаги жавобсиз, саволларга ҳали жавоб топа олмай ҳайронман...
-Ҳайронлигим шунда-ки, мен-ку , ЭРК Пaртиясининг ичдаги гаплардан,сиyoсий ўйинлардан йироқ; ўз уйимда ўз қобиғимга ўзим ўралиб кичкина чақолоқ Жалолиддинни катта қилиш билан оввора эдим.
-Бирдан бошимга ерданми, кўкданми фалокат тоши ёғилиб Сафар ака қамалиб ketди.
Кап-катта одам сайловда ютиб чиқса Ўзбекистон Президентилига адай (номзод)бўлган Муҳаммад Солиҳни нима жин уриб КГВ нинг штатсиз ҳодимлари Аҳтам Розиқов, Рахмон Хожимурод Solamat Qurbonova birga ishlagan.
Rahmon aka ERK Partiyasida katta lavozimda ishlaganini aytgandi .
_Соламат Қурбонова ukasining uyida bepul bemalol yahsagandan tashqari bir vaqtlar Solamat ham Muahmmad Solihning sekratarkasi bulib ishlagan.
_Qiziq savol tuguladi Solih aka bularning kimligini bilarmidi yoki...bilib turib ham jim turganmi?...
-Ўзларi ботган ботқоқга нега мени аралаштирдилар?
-Орадн йиллар ўтганидан кейин Муҳамма Солиҳ билан юзма юз учрашиб шу ҳақда сўраганимда ҳам саволимга жавоб беришни истамаganди.
-Ўшанда менда гумон бор эди лекин “гумон имондан айиради” деганларидай ҳеч кимга оғиз очиб бу ҳақда айта олмаganдим.
-Кимга ҳам айтардим...
-Аҳтам Розиқовни кимлигинi “КГБнинг ажани бўлса керак деб гумон” қилганимни ёзувчи Мамадали Маҳмудов1999 yil суд залидан ҳайқириб эълон қилди.
-Бу ҳақиқатни билишим учун 6 йил kutishim керак эди .
-Билганимда кеч бўлганди...
-ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ Аҳтам Розиқов менинг оила дўстим сенга нима деб; менга ситам қилар лекин дўсти бўлса ўзига ,менга нима ...
-Менинг тушунмаганим нима учун КГБнинг агенти давомли укаси Муҳаммад ака билан бирга етаклашиб юрди?
-Раҳмон Хожимурад ҳам Муҳаммад аканинг уйида ижарада қўйган қизи Соламат Қурбонова ҳам айни ташкилотнинг одамлари экан.
-Уларнинг кимлигини билишим учун сал кам бир йил бор эди.
-Муҳаммад Солиҳнинг жияни Маҳмуд Соламат билан Раҳмон аканинг кимлигини 1994 йилнинг Сентябр ойида айтганди.

Орадан бир ҳафта ҳам ўтиб -ўтмай, Ҳамидулло Зайниддиновга телефон қилсам, вақтингиз бўлса эртага эрталаб соат 8 га келинг деди.
Эрталаб 7 яримда йўлга чиқар эканман Жалолиддинни Соламатга қолдирдим. Жалолиддинниng овази чиқмасди лекин икки кўзидан ёш shoshqator bulib оқар эди. Кичкина Жалолиддин сассиз- sадосиз, йиғларди.
Унинг бу холатини кўриб ўзимнинг ҳам кўнглим бузулди.
-Метрога чиққанимда ҳам кўз ёшимni тўҳтаta олмагандим.
-Ҳамма менга ҳайратланиб қаради.
-Борсам ҳали Ҳамидулло Zayniddinovнинг иш ери очилмаган экан.
-Ярим соатдан кўпроқ ташқарида кутдим.
-Ҳамидулло Зайниддинов трейлебусдан тушиб келди.
-Саломлашиб хол- хотир сўради.
-Сизни кутдириб қўйдими ?
-Йўқ.
-Ичкарига кирдик .
-Сиз кутиш залига боринг, ҳозир келаман.
-Яхши.
-Ҳамидулло ака келди .
-Тош Tурмага бориб Сафар билан учрашдим
-Нима ?
- Ростданми, ўзини кўрдингизми ?
- Кўзим жиққа ёшга тўлди.
-Соғлиги қандай кўз ёши аралаш сўрадим.
-Анча чарчаган.
-Очлик қилган экан юрагининг маззаси йўқ .
-Анча ўзини олдириб қўйибди заифлаб кетибди.
***
Тилим лол, сўзга келмайди тилим
Овазим чиқмайди, йиғлай бошлайман
***

-Менинг ғам дарёсига чўкиб кетганимни кўрган Ҳамидулло ака мени юпотишга ҳаракат қилди.
-Хафа бўлманг ҳаммаси яхши бўлади.
-Ҳаммаси эртага яхши бўлади: умид билан айтдим.
-Сафаржон олдин ҳам шунақа нимжонмиди кулумсираб сўради?
-Нима дейишга ҳайрон бўлдим.
-Семиз деб айтай десам ,ялғон гапирган бўламан.
-Сафар ака қамалмасидан олдин ҳам унча семиз эмас эди.
-Ҳамма қатори...
-Сиз дори дармон топиб бермасангиз бўлмас, Safargа врачларнинг ёрдами керак.
-Кимдан сўрайман?
- « Халқора қизил ярим ой” ташкилотига бориб сўраб кўринг балким улар ёрдам беришар.
-Раҳмат маслаҳатингиз учун.
Ҳамидулло ака билан хайрлашиб; қалбимда бир умид учқуни билан уйга қайтдим.
-Энди икки оёқимни боғлаб уйда ўтирмай нимадир қилишим керак. “Халқора қизил ярим ой” жамиятини адресини топиб бориб улардан ёрдам сўрашим керак...
-Шундай ҳаёл билан ўтиргандим prafessor Отаназар Орифов телефон қилди.
-Сафарбойдан ҳабар борми деб.
- Tерговчи Ҳусан Аҳмедов “ балким Сафар Бекжон ойнинг 27 числосига қадар қамоқдан чиқиши мумкин” деганидан буён Отаназар aка ҳар ойнинг 27 числоси яқинлашганда телефон қилар eди.
- Бulib utgan ўтган воқаеларни айтиб бердим.
-Жуда яхши бўлибди Zayniddinovning habar olgani.
-Siz “Халқора қизил ярим ой “ ташкилотига боринг!
-Адресини билмайман.
-Дилорам Исоқовадан сўранг балким у билар.
-Яхши.
-Отаназар ака хайрлашишидан олдин менга 1993 йил 25 Сентябрь куни Тошкентдаги Темир Йўл ишчиларнинг Маданият саройида ЭРК Демократик Партиясиниг 4 Қулултойи бўлишини айтиб мени ҳам қурултойга таклиф қилди.
-Раҳмат бораман дедим.
-Шу ерда очиқлiк келтиришим керак бўлган вазият бор.
-Шукурулло Мирсайидов: кўпчилик бу олийжаноб инсонни билса керак.
(2012 йил вафот этди ruhi shod, joyi jannatdan bulsin)
1989 йилда у кишi Тошкент Шаҳар Советининг раси бўлиб ишлаганларида Сафар ака Тошкентда ўқийдиган студентларнинг “Ёшлар” ташкилотида уларнинг муоммалари билан шуғулланади.
Ўшанда бир неча марта Шукурулло Мирсайидов билан учрашиб суҳбатлашади ёшларнинг муоммаларини ижобий ҳал қилишга Шукурулло Мирсайидов ёрдамчи бўлади.
Орадан йиллар ўтгандан кейин Сафар аканинг қамалганини эшитган бу олийжаноб инсон ўз адовакатлари бўлган Егошин ва Ҳамидулло Зайниддинов билан гаплашиб Сафар аканинг адвокати бўлишга кўндиради.
Иккала адвокатнинг ҳам хизмат ҳаққини ўзи тўлади.
-Дилорам Исоқовадага телефон қилиб “Халқора қизил ярим ой" ташкилотининг адресини олдим.
-»Халқора қизил ярим ой” ташкилотининг раҳбарига ариза ёздib bерилган адресни сўраб – суриштириб, зўрға ўша ташкилотни топib bordim..
-Қабулхонасига кииб ўзимни таништириб ташкилотдан ёрдам сўраб келганимни айтib ёзган аризамни бермоқчи эдим; секратар қиз бир оз кутсангиз ташкилотиmiзнинг раиси Муҳаммедова қабул қилади у кишига берасиз ёзган аризангизни деди.
-Ташкилотнинг раиси мени жуда очиқ чеҳра билан кутиб олди.
- Юзимга тикилиб туриб мен сизни танийман ...dedi.
-Ҳайрон бўлдим, қандай танийsiз мени; бу ерга биринчи марта келаяпман.
-Сиз билан 1989 йил Abgust oyida Фарғонадаги “Чимиион” дам олиш саноториясида бирга дам олгандик.
-Ростданми ҳайратимини яшира олмай сўрадим?
-Рост.
-Тўғрисини айтсам мен бир кўрган одамимни иккинчи марта кўрганимда танимайдиган одатим бор...у ерда дам олганимни- ку, унитмадим.
- Lекин кўзлари кулиб турган; ҳушбичим хонимни кўрганимни ҳеч эслай олмадим.
-Кечирасиз эслай олмадим.
-Майли зарари йўқ мен сизни унитмадим -ку.
-Раҳмат.
-Мен сиздан ёрдам сўраб келдим деб олдига ёзиб келган аризамни қўйдим.
-Yozgan arizamni dиққат билан ўқиб менга қаради.
-Нима бўлган ўзи?
-Ёзган аризамда қисқача баҳс этганим учун бьошимга тушган фожиани ҳаммасин айтиб бердим.
- Айтишга айтдим -у, икки кўзим ёшга тўлди.
-Hafa bulmang biz сизга қўлимizдан келгuнича ёрдам берамiz.
-Тош Турмага ўзим бориб раҳбaри билан гаплашаман.
-Қандай дори- дармон kerak бulsa beramiz, хўжайингизни соғликини текширишга врач билан ҳамшира ҳам юборамиз.
-Катта раҳмат опажон.
Кўзимда севинч кўз ёши, кўнглим тоғ каби юксалиб у ердан чиқдим.
Аслида мен Фарғонадаги сўлим оромгоҳ Чимииён санатўриясида дам олганимдим?...

8.12.2013 yil. Lausanne.
 

                                                         24- қисм
Мен 1989 йил Самарқанд Давлат Университетининг Филология факултетида 3- курсни битказиб, 4 -курсга ўтган эдим. Укишимнинг огирлигидан эмас, баьзи "пора" боткогига ботган домлаларимнинг нохакликларидан стрессга тушиб, соғлигим сезиларли даражада ёмонлашганди. Бир-икки марта дарс вақтида юрагим сиқиб, нафас ололмай қолганимни курган домлалар сиз даволанишингиз керак деб маслаҳат бера бошладилар. Ёзги таьтил бошланиши олдидан, менга Университет Касаба Уюшмаси томанидан Фарғона Вилоятидаги Чимён санаториясига дам олиш ва даволанишим учун “йўлланма" бердилар. Менинг курсдошларим Август ойида практикага мен эса, мазкур масканга дам олиш ва даволаниш учун жўнаб кетдим. Сўлимгоҳ гўшада ҳам даволандим, ҳамда ҳаётга бўлган кўз қарашим ўзгарди. Бу ерда биринчи марта “Бирлик Халқ Харакати" ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдим. Олдин ҳам Тошкентда "Ёш ижодкор"ларнинг, Дурмонда булиб утган семинари хакида эшитгандим , лекин... “Бирлик Халқ Харакатининг" фаоллари билан танишмагандим. Бу ерда яқиндан танишдим. Улар билан мустақиллик ва тарихимиз , ҳақида узун -узун ,суҳбатлашардик. Даволанишдан бўш вақтларимизда. Биз билан бирга дам олаётганларнинг сафида ёзувчи Вали Ғафуров ҳам бор эди. Шахсан узим бориб танишишга тўғрсини айтсам журьатим етмаган. Унинг игна билан ёзган китобларини ўқигандим. Биз ўзаро маслаҳатлашиб “ўзбек тили” давлат тили бўлиши кераклиги ҳақида битта мактуб ёзиб имзо тўплай бошладик. Мазкур мактубни деб, ўша вақтда нашр қилинадиган “Қишлоқ Ҳақиқати” газетасига Чимён дам олиш марказида дам олиб даволанаётганлар номидан юборишга қарор қилдик. Унитмаган бўлсам, мазкур мактубни ташкил қилиш ташаббускорларидан бирисининг исми Абдусалом ака деган “Бирлик Халқ Ҳаракатининг” фаол аъзоси эди. Афсуски, орадан йиллар ўтгани муносабати билан, у одамнинг фамилиясини унутганман. Мактубга "Чимён" санаториясида даволаниб, дам олувчиларнинг ҳаммаси имзо чекди десам лоф қилмаётган буламан. Бизни даволовчи врачлар ҳам жуда хурсанд бўлиб имзо чеккандилар. Тўпланган имзоларни “маҳсус хат” сифатида газетага юборгандик. Мана бугун орадан 3 йил ўтгандан кейин ҳаётимнинг энг барбод кунида, мен билан бирга дам олиб даволанган ва ҳали ҳам мени унита олмаган, нур юзли аёл билан учрашгандим. Ўқиш Сентябрда бошланди. Мен ҳам соғлигимни ҳамда кайфиятимни яхшилаб, 4 -курсга ўқишимни бошлаб юбордим. Уқишим бошланганидан кейин, биринчи қилган ишим бориб Самарканд Давлат Университетида ташкил қилинган, “Бирлик “Ҳалк Харакатига аъзо бўлдим. 1990 йилга келганида Бирлик Халқ Харакатидаги келишмовчилик оркали бу ташкилот иккига бўлинганида мен олдин ёзганимдай, Бирлик Халқ Харакатидан чиқиб ЭРК Демократик Партиясига аъзо бўлдим: 1990 йил 11 Апрелда. Бу тотли хотиралар кўнглимни тоғ каби юксалтирди. -Ҳар қалай бир вақтлар мен ҳам одам каби яшардим. -Ўз орзуларим бор эди... -Энди -чи? -Мен кимман? -Кўнглимни маҳзун ҳаёллар банд қилди. -Ўзимни қўлга олиб Отаназар Орифовга телефон қилиб "Халқаро Қизил ярим ой" жамиятининг раисаси айтган гапларни айтдим. -Отаназар ака хурсанд бўлди. -Улар ёрдам берамиз деган бўлса сўзининг устидан чиқадилар. -Сафарбойга албатта доктор юборадилар деди.. -Унутманг 1993 йил 25 Сентябр “Темир йўлчи"ларнинг ,маданият саройида ЭРК Демокртик -Партиясининг қурултойига қатнашинг! -Яхши. Олдин ҳам мени ЭРК Демократик Партиясининг қурултойига таклиф қилишганди, мен келмагандим. Ўша куни имтихон топшириб келаётсам йўлда учраган курсдош дугонам ... сизни Тошкетдан келган биттаси кутаяпти, ётоқхонанинг эшиги олдида деди. -Ҳайрон бўлдим. -Менинг Тошкетдан излаб келадиган ҳеч бир танишим йўқ эди. -Келдим ; қарасам ЭРК Партиясига аъзо бўлган вақтимда мендан аризамни қабул қилиб олган “бўғирсоқ башара” Шавқиддин Жўраев турган экан мени кутиб. -Саломлашдик. Шавқиддиннинг ростмана жахли чиққанди; - Сал кам икки соатдир кутиб турибман сизни ,келмадингиз. -Мен сизни келганингизни тушумда кўридимми?! Имтиҳоним бор эди. -ЭРК Партиясининг қурултойига таклиф қилгани келдим.. -Раҳмат . -Қачон бўлади? -1990 йил .... -Кечирасиз мен бора олмаймман. -Нима учун? - Борсам Қурултой тугагандан кейин қаерда қоламан. Кечасига Самарқандга қайтишга қўрқаман бу ерда яшайдиган Тожиклар Ўзбекларни кўрса ёмон қилади. Айниқса кечасига Тошкентдан битта бошимга қайтадиган бўлсам, “холимга маймун”лар, йиғлайди. -Тошкентда танишингиз йўқми? -Йўқ. -Сиз Хоразмликмисиз? -Йўқ. -Қаердансиз? -Мен Қорақалпоғистонданман. -Хоразмлик танишингиз йўқми Тошкентда? -Йўқ. (Шу ерда очиқлик келтирай мен ҳеч вақт ўзимни Хоразмликман деб айтмайман. Тўғриси бир марта айтишга – айтиб, тавба қилган инсонман. -Нега дейсизми? Битта домламиз дарс ўтар экан, сиз Хоразмликми? -деб мендан суради. -Ҳа...дедим. Олмахон Ҳайитова (рахматли) ажойиб саньаткор бор, биласизми? Домланинг гапини эшитган "ювилмаган қошиқдай” орага кирган Сайёра Жабборова домла у Қорақалпоғистондан . Хоразм Вилоятининг Боғат туманидан. Деди "бетамиз курсдошим" Сайёра Жабборова. - Мен Хоразмликман деган... -Мана Сафар акам билан турмуш қурганимизга бу йил 23 йил тўлади хали ҳам ўзимни Хоразмлик ҳис қилмайман -Хоразм; Хоразмликларга қолсин!) -Нима эди? -Хоразмликлар кўп уларнинг уйида қолар эдингизми, борганингизда?! -Танимаган одамимнинг уйида қолмайман. Менинг қатьий жавобимни эшитганидан кейин, ўзингиз биласиз деб хайрлашиб кетганди.Шавқиддин Жўраев. Энди орадан ўтган 3 йилдан кейин, яна ЭРК Партиясининг Қурултойига даватли эдим. Мен хурсанд ҳам бўлгандим Қурултойга қатнашаман деб. Афсуски эрта қувонган еканман. “Халқ сўзи” газетасида, “Ким ўғри “даган танқидий мақола босилиб чиқди. -Элдор Ҳақгўй тақма номи билан...








26 - қисм.


Терговчи Ҳусан Аҳмедов менинг кўргангим ҳақсизликлар,ўқиганим фелътондаги туҳмат тўла сатрлар, эшитганим ҳақоратлар қаршисида кучим фақат кўз ёшимга етгани учунми ёки инсоний туйғулари жўш урдими, билмадим менинг абгор ҳолимга ачинди. .
-Қурбоной деди жуда самимий оҳанда бу ҳаёт инсонга синов учун берилган, сиз ўзингизни , кичкина ўғлингизни, қамоқхонада азоб тортиб ўтирган Сафарни ўйланг!
-Сиз касал бўлиб қолсангиз Жалолиддинга ким қарайди? Сизни маззангиз қочганини эшитса Сафар нима ҳолатга тушади?
-Сиз ўғлингиз ва Сафар учун соғликли, кучли иродали бўлиб яшашингиз керак. Сафар еркак у ҳар қандай оғир ҳаётга чидаши мумкин лекин аёллар табиятан нозик яратилган бўладилар cиз бунақа ўз -ўзингизни , аямай сиқилаверсангиз кейин нима бўлади?
- Сафар қамоқдан чиққанидан кейин сизни руҳан эзилган, соғлигини йўқотган ҳолатда кўрса у ҳам ўзини айбдор ҳис қилади; мен бошига солдим бу ёмон кунларни деб.
-Кўз ёши аралаш кўзига тикка қарадим менинг устимдан кулаяптими, ўзини соҳта меҳрибон қилиб кўрсатиб деб Ҳусан аканинг кўзларида “самиймийлик” учқунлари бор лекин кибрдан, калака қилиб кулаётганидан асар йўқ эди.
-Бундай кўз қараш меҳрибон аканинг ўз синглисига жон кўнгилдан ачиниб қарагани каби кўзларида ғамнинг кўланкаси бор эди .
-Нима қилай Ҳусан ака дедим алам билан шунча туҳмат етмайдигандек, яъна устига қўшимча қилиб фелъетон ёзибдилар дедим кўз ёшимни зорға енгиб.
-Ҳаммаси бир куни яхши бўлади сабр қилинг.
-Қачон сўнгги нуқтага келади менинг тортаётган омансиз , азоб -уқибатларим, саволимга бериладиган жавоб йўқ эди.
-Раҳмат Ҳусан ака.
-Ҳусан Аҳмедов билан ҳайрлашиб уйга қайтдим.
-Бошим тарс ёрилиб кетай деб оғрирди Жалолиддин ҳам чарчадими уҳлаб қолди.
мен ҳам унинг ёнига чўзилдим.
-Қанча вақт орадан ўтди билмайман телефоннинг гулдурос оваз билан чалинганидан уйғониб кетдим.
-Гўшакни кўтарсам Отаназар Арифов экан.
-Салом бердим.
-Хол хотиримни сўради.
-Сафарбойдан хабарингиз борми ?
-Бор бугун терговчиси билан учрашдим.
-Соғлиги яхши эканми?
-Яхшимиш.
-Атаназар ака менинг бир гап айтолмай тарадуд қилиб турганимни сезиб ўзи гап бошлади.
-Ўқидим “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган фелъетонни хафа бўлманг режимнинг ювиндиҳўрига айланган номард журналистнинг ёзганларига, ҳаммаси туҳмат.
Биз бирга ишлаганмиз, яхши таниймиз Сафарбойнинг қандай одам эканини биламиз.
-Отаназар ака дедим алам билан журналистларнинг энг катта қуроли қўлидаги қалами билан сиёқ тўла довати( доват сиёқ солинадаиган маҳсус идиш) .
Истаса одамни қалам билан ёзиб кўкка чиқариб қаҳрамонга айлантирадилар истасалар доватдаги сиёҳни устига тўкиб қора кўмирга айлантириб ер билан битта қиладилар.
Элдор Ҳақгўй деган гумашта ҳам ўз виждонини ютиб Сафар аканинг устига қора сиёқ тўкди ўзи-ча, хурсанддир мен уни ювса кетмайдиган қора бўйёқга беладим деб аслида ўша номи бор- у, ўзи йўқ виждонсиз журналист ўзининг устига ағдарди ювса кетмас қора сиёҳни.
Бу билан нимани ютади у ҳайвон? На виждони бор на имони...
-Кечқурун бошини ёстиқга қўйиб нечук бемалол ухлар экан?
-Отаназар ака уша журналист бор-ку , ғаддор режимнинг малайига айланган “руҳсиз жасаддир” кўчада юрганида изида ҳатто сояси ҳам бўлмаса керак.?
-Тўғри айтасиз “соя” тирик инсонда бўлади.
-Бу руҳсиз жасадларда на соя бор на босган oyaqining изи. Улар пул деса нафақат виждонини ҳатто хотинини ҳам сотсалар керак?
-Режимнинг қулига Каримовнинг маддоҳига айланган шўрпешоналар. Егани ҳаром ютгани заққум бўлсин. Ҳаромдан катта қилган фарзандларининг роҳатини кўрмасинлар. Яратган оллоҳ бир кун жазосини берсин, менга ўша кунларни кўрмоқ насиб қилсин !
-Отаназар ака бу режим йиқилса улар нима қилар экан?
- Yoки ўлиб қутиладиларми ё бошқа бир давлатга қочибми?
Биздан- ку қочиб қутулар ўз исми шарифини яшириб лекин яратган оллохдан қаерга қочиб қутилади? Уларнинг авлодлари қолса улар қандай бош кўтариб юрар экан "сани даданг шу қонҳўр режимнинг малайи Ислом Каримовнинг ювиндиҳўри "деган тавқи лаънатни олмайдиларми? Фарзандлари ҳам ўзларига ўҳшаган виждонсиз bularмикан "tuhum olda erga sol, kagfan olda gurga" deb aytdadilar-ku, balkim ularga uhshagan "soya"lar, uchun aytilgandir bu halqimizning suzi?
-Хафа бўлманг ҳаммаси бир куни яхши бўлади. Оллохнинг тарози тенг бўлсин гунаҳкор бандани эмас. Сабр қилинг бир куни ҳаммаси яхши бўлади. Ular ham qilmishiga yatarasha jazosini tortarlar.
Менинг ичим ёниб гапирган дардларимни, ифода қилган “шоирона” уҳшатмаларимни сабр билан эшитган Отаназар ака.
-Гап бўлиб унитманг 25 Сентябрда албатта келинг ЭРК Партиясининг қурултойига.
-Яхши келаман.
-Отаназар ака мен билан хайрлашди.
-Отаназар ака билан гаплашиб бир оз бўлсада енгил тортдим.
Бошимда қора булутлар айланган кунларнинг бирида ҳамқишлоқим Гулой кузги имтихонларини топшириш учун Toshkentga келди. U mening yonimda qoldi. Biz ikkalamiz qaerga borsak birga bormoqga boshladik. Imtihon va uqishlaridan bush zamonlarida.
Гулой Тошкент Давлат Маданият Инстутутида ўқир эди.
Унинг келишиdan мен жуда мамнун böлдиm. Ҳам ота-онамдан совға салом ҳамda қишлоқимиздаги hamma янгиликларни олиб келганди men uchun. Qishloqimizda bulib utgan voqea-yu, янгиликларни эшитар эканман худди ўзим бориб келгандай тассурот олар эдим.
Саноқли кун тез ўтади дегандай 1993 йил 25 Сентябр ҳам келди...
Мен ЭРК Партиясининг Қурултойига ёлғиз кетмадим. Гулой билан бирга кетдим. Гулой билан bir kun олдин ЭРК Паrтиясининг жойлашган маконига бордик у ердa Guloy ЭРК Демократик Партиясига аъзо бўлиб кирди.
Унга аъзолик билетини ЭРК Demokratik Партиясининг Маътбуот котиби Дилорам Исоқова берди.
25 Сентябрь shanaba kuni bulgani uchun Соламат Қурбонова uzi ijarada yashayotgan Sergeylidagi Muhammad(Bekjon) akaning uyida edi. U ерga telefon qilib илтимос қилдим Жалолиддинни қараб туринг мен Партиямизнинг Қурултойига бораман деб у рози бўлди.
Solamat ertalab uyga keldi Жалолиддинни Соламатга қолдириб биз Гулой билан ибрга Қурултойга кетдик.
Бораяпман -у, ичимни ит тимдалаяпти “ана ўғрининг ҳам хотинни келибди"- демасинлар деб.
-Яъна ўз ўзимга тасалли бераман менi ким ҳам танирди?
-Танисалар-чи?
-Ким деган одамга айланаман?...
-Йўлда борётиб Самарқанд ва Тошкет Вилоятидан Қурултойга келayotган меҳмонларга учраб қолдик. Улар билан суҳбатлаша туриб юрагимни ҳавучлаб сўрадим таъбийки, ўзимни таништирмай.
-Сафар Бекжонни танийсизларми?
-Таниймиз дейишди кўпчилиги.
-Яқинда “Халқ сўзи” газетасида “Ким ўғри” деган фелъетон чиқди ўқиган борми ораларингда?
-Ўқидик .
-Сизлар нима деб ўйлайсизлар ҳақиқатдан ҳам Сафар Бекжон “ўғри”ми?
-Йўғ- е, қайси журналист ёзган бўлса виждонсиз экан олдин Сафарни яқиндан таниганда эди бу туҳмат тўла фелътонни ёзмасди..
-Биттаси менга қараб “мен ўзига ишонгандай ишонаман Сафар Бекжонга " деди.
-Кўнглим тоғдай кўтарилди.
-Лекин ҳеч бириси мендан сиз кимсиз деб сўрамади. Suramaganlariga hursand buldim.
-Мен ҳам ўзимни таништирмадим.
Етиб бордик Темир Йўлчилар Саройининг қурултой ўтказиладиган Саройига.
Қурутойга жуда кўп одам келганди.
Зал лимма -лим, тўлган бўлиб ҳар бир қатнашувчи ўз вилоятидан келган қатнашувчилар билан бирга ўтириши керак экан биз ҳам Қарақалпағистондан келган ЭРК Пратиясининг аъзолари билан бирга ўтирдик.
Минбарда янгилиш ҳотирламасам :
Отаназар Арифов , Самад Мурод, Сулаймон Мурод , Содиқжон Йигиталиев ,Шоди Каримов, Дайнов Ташанов, Сулаймон Мурод жой олган эдилар.
Негадир Дилорам Исоқова Муҳаммад Бекжон яъна мен таниган yana кимлардир кўринмасди.
Кейинроқ эса уларнинг нима сабабдан Қурултойга қатнаша олмагани ҳақида Сулаймон Мурод айтиб берди...bunga hali ancha vaqt bor edi.
Undan oldin esa Атаназар ака ўрнидан туриб ERK Demokratik Партиямsiнинг раиси Муҳаммад Солиҳ Қурултойга юборган нутқи ёзилган кассет борligini , лекин кассетда депкт бўлганлиги сабабли уни bизга эшитира олмаsligi haqida zalga qarata қарата aytdi Uning urniga Муҳаммад Солиҳнинг мурожати ёзилган матин бор уни сизларга Сурхандарё Вилояти ЭРК Партиясининг котиби доктор Намоз Нормўмин ўқиб эшиттиради deb Namoz Normuminga suz berdi.
Бир вақт минбарга ўрта ўйли бир одам чиқиб келди.
Қўллари қалтираб мурожат ёзилган матни овази қалтираган холатида ўқий богшлади. Mikrofon eng yuksak ovazga moslashgan bulsa ham Hamoz Normuminning hirrilgan ovazi tugri durust eshitilmasdi.
Зал жим жим пашша учса қанотининг овази эшитилади лекин доктор Намоз Нормўминининг овази чиқмасди.
Namoz Normuminda “мурожатнома”ни зўрлаб ўқитилаётган каби ҳолат ҳукмрон бўлганиданми ёки ўқийман деб олдинига рози бўлиб кейин рози бўлганига минг пушоймон бўлганми, ёки қўқоқлик туёғулари устун келдими бечоранинг овази пасайгандан пасайиб бораётганди.
Бора- бора, овази шундай пасайдики, ўз овазини ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмаadigan holatga keldi.
Matinda nima yozilganganini yahsi эшитилмагандан кейин Партия раиси Муҳаммад Солиҳ нима деб ёзганини Намоз Нормўминдан бошқа ҳеч ким тушунмади.
Залда ўтирганларнинг бутун вужуди қулоқага айlaнgаnди лекин нафила.
Шўрлик Намоз Нормўмин ўқиб бўлар бўлмас залга ҳам бошини кўтариб қарамасдан тез -тез юриб ўз ўрнига ўтирди.

17.01. 2014 yil. Lausanne.
                          27 қисм.

ЭРК Демократик Партиясининг Сурхандарё Вилояти bosh котибi Намоз Нормўмин ўз ўрнига ўтиргандан кейин сўз Содиқжон Йигиталиевга берилганди (ўша 1993 йил 25 -Сентябрда, бўлиб ўтган ЭРК Демократик Партиясининг Қурултойида кимга олдин кимга suz, кейин kimga сўз берилиш тартибини янгилиш ёзаётган бўлсам Қурултойга қатнашган ва воқеаларни ипидан- игнасига, қадар биладиганлардан insonlardan узр сўрайман? Қурултой менинг хотира дафтаримда қандай ёзилган бўлса ўшани ёзаяпман).
Содиқжон Йигиталиев курсига келиб сўз бошлади.
У киши ўз нутқини бисмилло деганидан ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳни танқид тўпига тутди.
Содиқжон Йигиталиевнинг танқидига чидай олмаган Қурултойда қатнашаётган ЭРК Демократик Паrтиясининг аъзолари орасида норозилик тўлқинлари кучайиб ола- ғавур, бошланди. Кимдир бақирган, кимдир эса полни бор кучи билан тепмоқга бошлади.
Қурултойни олиб бораётган Партиянинг Idologiya buyicha bosh kotibi professor Отаназар Арифов зални тинчлантиришга ҳаракат қилди.
Содиқжон Йигиталиев (Cобиқ Ўзбекистон Олий Судининг собиқ раиси. Москвадан келган "Пахта иши” номли Ўзбек миллатини қоралама компанияси олиб борган бириси рус, бириси армени бўлган Гдилян ва Ивоновларнинг содиқ ҳамкори. Бир сўз билан айтганда миллиат ҳойини. Қанчадан -қанча, бегунаҳ инсонларнинг қамалишига, бевақт оламдан кўз юмишига сабабчи бўлган ғаддор инсон “Пахта иши” уйдирма жиноятида рол олган бош актиёрлардан бириси ўзbек миллатининг юз қораси )
Ўз ишига пухта, туллак одам эмасми, залда ўтирган қатнашчиларнинг норозилик тўлқини тобора кўтарилиб, савуқ тус олаётгани учун ўзи ёзган узундан -узоқ, нутқ матнини юмолоқ ёстиқ қилиб тугатди.
Орқасига ҳам қайрилиб қарамай ўз ўрнига бориб ўтирди.
Ундан кейин Тарих Фанлари Professori va Ўзбек Тарихига оид bir muncha китобларнинг муалиффи домулло Шоди Каримов сўзга чиқди.
Шоди Каримов Университетда студентларга лексия ўқиб ўрганган домла эмасми,лапангалб курсига чиқди -да, Muhammad Solih haqida танқидий руҳда ёзилган барбод нутқини, оташин овазда ўқий , бошлади.
Шоди Каримов ҳам Содиқжон Йигиталиев каби Пратия раисини ердан олиб ерга уриш билан овварра бўлди. Ҳеч бириси Партиянинг ҳозирги абгор ҳолatини қандай яхшилаш, баъзи бир ноҳақдан қамалган, исканжа чекаётган инсонларга ҳам ҳуқуқий ҳам моддий ёрдам бериш ҳақиди бир оғиз гапиришни ҳаёлига келтирмагандилар.Faqat partiya raisini tanqid qilishni uz urniga quyishni bildilar holos. Қамоқда қон ютиб ўтирган инсонларнинг исм фамилясини ҳам айтишни ўзларига эп кўрмадилар.
Залда энди норазилик овазларининг ёнига Қурултойда қатнанашаётганларning оёқлари билан полни олдингидан ҳам қаттиқроқ тепмоқга бошладилар. Sodiqjon Yigitaliev uchun tepillgan oyaq saslari "holva" ekan.
Залда оёқ овазлари шундай жарангдор эшитилар эди-ки, шўрлик Шоди Каримов нима деб гапираётнганини, тўғрироғи нима деб оғзини тўлдириб алжираётганини ўзидан бошқа кимса эшитмасди.
-Қурултойни олиб борётган ЭРК Партиясининг Idelogiya buyicha bosh kotib профессор Отаназар Арифов yana мажбуран ўрнидан туриб suz oldi va зални тинчлантиришга ҳаракат қилди.
-Дўстлар бизлар демократик жамият қуриш учун курашmаяпмизми , демократик жамиятда эса ҳар ким ўз фикрини очиқ -ойдин гапириш, tanqid qilish ҳуқуқига эга.
Бизнинг Партиямизнинг ҳадафи Демократик жамият қуриш эмасми?
-Шундай экан нимага бизнинг танқидга тоқатимиз йўқ?!
-Сизлар полни тепмасдан сабр билан билан Tarih Fanlari Doktori, Professor Шоди Каримовнинг ўқиётган нутқини оҳиригача эшитинглар кейин қанақа фикрингиз бўлса курсига чиқиб айтинглар?!
-Шоди Каримов билан бемалол баҳслашиb savollar berib javob ini olinglar..
-Зал бир оз тинчлангандай бўлди..
-Озгина чўккан сукунатдан foydaланган Professor Шоди Каримов олдингидан ҳам баттар tanqidiy ruhda “оғзидан яъна боди кириб ,шоди чиқмоқга бошлади” .
-Муҳаммад Солиҳнинг "нутқи”ни, Namoz Normuminning qaltiragn ovazidan чала- чулпа эшитган зални тўлдирib utirgan Қурултой қатнашчилари ҳалиям ўша нутқнинг тасирида наша ичган "банги девона” ларга, ўҳшаб uzlarining kontrollarini yuqotgan edilar.
-Улар шундай кайфиятда эдиларки ҳозир ўз Отаси келиб Муҳаммад Солиҳни танқид қилса униям сўзини бир тийинга олмас eдилар
Uз ҳаёлларида yaratgan ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солихни siymosini сал кам пайғамбар darajasiга тенглаштирган эдилар.
Улар учун Муҳаммад Солихни танқид қилиш, муқаддас китобга тил текизгандай гап эди.
-Шунинг учун ҳам зални тўлдирган шурурсиз оломон Шоди Каримов ёзган tanqidiy ruhdagi "оламшумул" нутқини оҳиригача эшитишга ҳеч бирининг тоқатлари йўқ эди.
Зўр дурумда қолган Шоди Каримов энг сўнгида, мажбуран ўз нутқини яримида тўҳтатди.
Оломоннинг ғазабли боқишлари остида ўз ўрнинга бориб ўтирди.
-Ундан кейин Сурхандарёданми ёки Қашқадарёданми келган Дайнов Ташанов исмли шахс Муҳаммад Солихнинг ашшаддий тарафдори шекилли, сўз олиб курсига келди.
-Йиғлақи овазда куйиниб гапира бошлади.
-Дўстлар биз кимни танқид қилаяпмиз?...
-Муҳамад Солиҳ каби инсон-ми ?
-Аҳир у эмасми ЭРК Демократик Партиясини тузган ?
-Янги туғилган чақолоқ каби авайлаб ўстирган?
-Бизнинг ҳаққимиз борми шундай одамни танқид қилишга ?
-Шундай бир хурматга лойиқ инсонга тил текизишга?
-Дайнов Ташанов хазратлари ўзбек адабий тилида нима мақтовга лойиқ ибора бўлса ҳаммасини ўйамай -ўлчамай , Муҳаммад Солиҳнинг шаънига бағишлади.
Hayron buldim nima ERK Partiyasi faqat bitta odam tarafidan tuzulganmi?
-Unda boshqalar nima ish qilgan?
-Ular tomashabin bulib urtirganmi saylov vaqtida?
Agar shunday buladigan bulsa Safar aka nima uchun qamaldi? Uzbekiston Prezidentligiga nomzodini quygan vaqtida Muhammad Solih nimaga meni Safar aka 7 kunlik chaqoloq bilan uyda yalgiz qoldirib Viloyatma-Viloyat saylov prapagandasi uchun yurdi? Muhammad Solih esa issiq urnini sovutmay yalpayib Toshkentda utirdi?
Daynov Tashanov bulsa ERK Partiyasi uchun hamma ishni qilgan yalgiz Muhammad Solih deyapti?
Insof ham kerak!
Shu lanati partiyani deb emasmi Safar aka qamoqda qon yutib utiribdi?
Agar Partiya Muhammad Solihning farzandi bulsa nimaga farzandini tashlab, shirin jonini qutqarish uchun Turkiyaga qochib ketdi?
Qaysi Ota- Ona uz farazandini dushmaniga em qilib tashalb ketadi?
Bu savollarimga kim ham javob berardi?...
Дайнов Ташанов ham mening savolarimga javob bermasa kerak.
U kishi сўзини тугатар- тугатмас, залда ялоқи Дайнов Ташановними ёки rais Муҳаммад Солиҳниmi, шаънига чалинган қарсак овазидан Темир Йулчилар Саройинин6г шифти кўчасак холга келди.
-Чалинган оташли олқишлардан сувдек эриб кетган Дайнов Ташановни ўз ўринига келиб ўтирди.”банги девона”лар, эса узоқ вақтгача ўз қарсаклари билан у кишини сийлади.
Кейин ҳаммаёқни жим -житлик босди.
Энди ким курсига чиқиб гап бошласа Муҳаммад Солиҳга ҳамду- сано, ўқиш билан бошлаб ,ҳамду -сано, ўқиш билан тугатар эди.
Кейин танаффус эълон қилинди.
Мен танаффус маҳалида Хоразмдан Қурултойга ташриф буюрган эски танишларимдан бири шоир Маҳмуд Ражабни тасодифан кўриб қолдим.
-Бориб саломлашмасам мендан хафа бўлар деб ўйладим..
(Маҳмуд Ражаб Хоразм Вилоятининг Гурлан туманида туғилагн. У билан 1989 йил “Ёш Ижодкор"ларнинг, Дўрмонда бўлиб ўтган адабий анжуманида танишгандим.)
-Маҳмуд Ражаб ва унинг ҳамроҳлари Отаназар ака билан гаплашиб турган эдилар.
Гулой билан бориб уларнинг сафига қўшилдик.
-Маҳмуд билан саломлашиб хол ҳотир сўрадим.
-Сизлар танишмисизлар?
- Деб сўраган Отаназар акага Маҳмудни қандай танишимни айтиб қилиб бердим.
У суҳбатлашиб гап орасида Сафар акага турмушга чиққанимни айтгандим.
-Сизнинг берган интервуюларингизни мунтазам эшитиб борардик "Озодлик” радиосидан деди .
Шу орада Хоразмдан Қурултойга келган Ражапббой Бобожонов (мен у кишини олдин бирон марта ҳам кўрмагандим биринчи марта шу ерда Қурултойда кўрдим.Ражаббой Бобожоновни Отаназар Арифов бутун залга таништирганди. )
-Ражаббой ака ҳамроҳи билан бизларнинг сафимизга келиб қўшилди.
-Ражжапбой аканинг ҳамроҳи ўрта бўйли бақолоқ елкасида камеранинг ғилопи, қўлида эса камера билан микрафон бор эди.
-Танишаинглар деди гулдурос овазда Ражжаббой ака бу киши “Озодлик” радиосининг Ўзбекистондаги муҳбири Фурқат Якваллаҳўжев бўладилар.
Шу ифлос эканда “Озодлик” каби мўътабар бир радионинг номи улуғ суfраси қуруқ муxбири. Юзида инсониликдан асар ҳам йўқ “кўзлари ўлган қўйнинг кўзидек” маънисиз боқадиган ичидаги кибр юзига урган ғариб бир кўринишли одам экан Фурқад Якваллаҳўжев деганлари.
Қўлидаги микрафоннинг қулига айланган бу шўрлик эртага тақдирнинг тақозаси билан қўлидан микрафон тушса юрак ҳуружидан ўлса керак деб ўйладим.
Яхшиям ўшанда уйга келмагани экан.
-Агар ўша куни келганда мен унга дардимни -дастурхон қилиб олдига ёйганимда ҳам бу инсонийликдан насибини олмаган инсон қияфасига кирган яратиқ мени тушунармиди?
Ўша кўнгилсиз воқеадан кейин неча марта “Озодлик” радиосининг муҳбири Темурхўжа акага интервую бердим. У кишининг овазида кибрдан асар ҳам йўқ эди. Жуда самимий бўлиб дардимни тингларди. Керак бўлса гап орасида тассалли беришни ҳам унитмасди.
-Йўқ. Дедим ўз имга-ўзим, яхшиям келмабди ўша куни.
Фурқадга ўҳшаган калон -димоқ,ўзидан кетган журналистлар қўлидан микрофонни , чўнтагидан муҳбирлик ҳужжати олинса кимга айланадиларкан бу шўрликлар?
-Муҳими инсонийлик эмасми?
-Ичимдаги нафрат юзимга чиққанди.
Сен ҳам одаммисан дегандай қаҳр билан қарадимда у даврадан узоқлашдим.
-Танаффус тугади.
Залга кирдик.
Кўп ўтмасдан эшик очилиб залга “озодлик ва миллатчилик" руҳида қўшиқ куйлайдиган жасур қўшиқчи артист Дадахон Ҳасанов залга қарсаклар остида кириб келди.
.Мен бу қўшиқчини умримда ҳеч кўрмагндим.
Лекин қўшиқларини севиб эшитардим.
Қисқача қилиб айтганда энг севимли артистларимдан бириси эди.
Бу ерда эса ўзини кўришга муваффақ бўлдим.
Танаффусдан кейин сўзга чиққан одам ЭРК Демократик Пратиясининг нашри бўлган “ЭРК” газетасининг бош редектори Иброҳим Ҳаққул эди.
(Иброҳим Ҳаққул Бухора Вилоятида туғилган. Филология фанлари доктори)
Ўзининг қандай қилиб судга тортилганидан бошлаб кимлар тарафидан сўроқ қилгани ҳақида газетада эълон қилинган мақолалар- у , билмадим яъна алланималар ҳақида унитмаган бўлсам соатларча чарчамасдан гапирди.
Овази эртак айтаётган одамнинг овазига ўҳшаб кетарди.
Иброҳим Ҳаққул дарс берадиган студентларнинг тоқатлари тошдан бўлса керак?
Чунки унинг овазини эшитган залда ўтирган Қурултой қатнашчилари сал қолди ухлаб қолишларига. Мен ҳам ўзимни ҳудди авдаторияда домлаларимдан дарс эшитиб ўтирган студент каби ҳис қилдим. Тўғриси жуда уйқум келди.
Чамаси бир икки соатга бўлса-да, ўзларини студент ҳис қидилар.
На айтадиган гапи тугади на дарди.
Ва ниҳоят Иброҳим Ҳақуллов ўзи ҳам тушуниб -тушунмайдиган, нимада масалада бошлади- ю, кейин қайси масалада тугатгани номаълум бўлган узондоқ- узун, маърузасини тугатди.
-Залда ўтирган Қурултой қатнашчилари бир енгил нафас олди.

30.01.2014 yil. Lausanne.
 

                                               28 қисм.
   Қурултой бошланганидан кейин бир неча соат ўтсада мен ғофил банда фарқига бормаган эканман ҚурултойдаЭРК Демократик Партиясининг Маътбуот котибаси Дилором Исоқова, Тошкент Шаҳар ЭРК Демократик Партиясининг котиби Ҳамидулло Нурмуҳаммадларнинг йўқлигини.
Тўғроқи уларга ҳеч ҳеч кўзим тушмаган экан.
Лекин Абдулҳай Абдимавлон шу ерда эди.
-Ҳайрон бўлдим нимага келмади экан деб?...
-Дилором опа кеча Гулойнинг ЭРК Демократик Партиясига кирганидан жуда хурсанд бўлганди сафимиз яъна битта ЭРК -чига, кўпайди деб.
-Бугун эса Қурултойга қатнашмаётгани тушунтирувчи ҳолат эди.
-Нима бўлди экан?
-Дилорам опа сирадан ЭРК Пратиясининг аъзоси эмас қатнашмаса ҳам бўлаверадиган балки у киш ЭРК Демократик Партиясининг Маътбуот котибаси ҳамдир.
-Унинг нима сабабдан келмаганлигига ҳайратим ошди.
Кейин маълум бўлишича уларни яъни Дилорам Исоқова ва Ҳамидулло Нурмуҳаммадлар мажбуран уй қамоқига олинганлиги ҳақида ЭРК Демократик Партиясининг Самарқанд Виоляти бош котиб Сулаймон Муроднинг сўз олиб курсига келиб гапириб берганидан кейин маълум бўлди.
(Сулаймон Мурод Самарқанд Вилояти Қўшработ туманида туғилагн. Физика Математика фанлари доценти Самарқанд Давлат Университетида ишлаган. 2000 йилларнинг бошида Америк Қўшма Штатларидан сиёсий бошпана олган эди. 2007 йилда Америка Қўшма Штатларида ёруғ дунё билан видолашган.. Домланинг руҳи шод, оҳирати обад бўлсин).
-Сулаймон Мурод кеча Самарақанддан келганидан кейин Дилорам опанинг уйида у билан учрашганини бирга Қурултойга келишга, келишганларини лекин :
-1993 йил 25- Сентябрь куни эрталаб Дилором опанинг уйининг атрофини “чақирилмаган меҳмон” Ўзбекистон Миллий Ҳавфсизлик Ходимлари тарафидан ўраб олингани айтиб Дилором Исоқова ҳозир ўз уйида уй қамоқида ўтирганини айтди.
Фақат Диором Исоқова эмас балким ЭРК Пратиясининг Тошкент шаҳар бош котиби Ҳамидулло Нурмуҳаммад ҳам ҳозир шу соатлада ўз уйида қамоқда ўтирган экан.
(Ҳамиддулло Нурмуҳммад Тошкент шаҳрида туғилган . Налқ Хўжалиги Инстутида доцент)
-Домла ўз сўзида биринчи бор бу соҳага оид инсонлар билан дуч келаганини уларнинг жуда қўпол муомила қилганларини жуда тарбиясиз ва маданиятсиз инсонлар эканин кўриб ҳайрон бўлганлигини айтди.
-Қайси ота - она ўз фарзандига шундай тарбия берар экан?
-Деб ҳайратланиб сўради Қурултой қатнашчиларидан?
-Мен ўзим Самарқанд Давлат Университетида ўқи ган бўлсам ҳам Сулаймон Муродни танимас эдим. Қурултойда биринчи марта кўраётгандим. Ўтирган еримда ҳаёлан домлага мурожат қилдим" оҳ...домлажоним сиз бу соҳада ишлайдиган кўриниши одамга ўҳшаган аслида эса ваҳший ҳайвондан фарқи бўлмаган сут ўрнига заҳар эмган бу инсонларни яқиндан танимангангиздаэди “ шундай ҳакйратланиб савол бермасдингиз.
Уларни яқиндан таниганингизда эди сўраб ҳам ўтирмасдингиз.
-Бу ваҳший кўппакларни юзини ўлганида ғассол кўрсин. Оддий бир инсоннинг назари буларга тушмасин тушганга аллоҳ ёрдамчи бўлсин.
-Бу соҳада ишлайдиганларнинг миллати борми?
-Тўғри кўринтиси ўзбек миллатига ўҳшайди аслида эса ҳаммаси: ўз кимлигини йўқотган китобсиз, имонсиз, ҳаром сут эмган иблисларку ...
-Сиз булардан ми инсонлик кутасиз ?
-Сиз бу “итэмганлар”ни , яқиндан танимайсиз- да, таниганингизда эди ҳайратланиб, “ким буларга шундай тарбия берган деган ҳайратамуз саволингиз”ни , залга қарата бермас эдингиз?!
-Буларнинг сиз билан мен кўриб турган сурати ўзбек , сийратини эса ўзлари ҳам билмасалар керак қайси миллатга мансуб эканликларини.Бу соҳада ишлайдиганларниг оналари балли оталарининг кимлигини заволлилар ўзлари ҳам билмасалар керак.
Менинг соддагина домлам эса улардан инсонийлик кутаяпганди.
Шу фикрларимни ўрнимдан даст туриб айтай дедим – да, яъна ўйландим мен айтганда ким ҳам қулоқ солар эди?
Сулаймон Муроддан кейин сўзни яъна Отаназар ака бошлаганди.
У киши Қашқадарё Вилояти ЭРК Партиясининг бош котиби Самад Муродни ЭРК Демократик Пратиясининг Бош котиби Аҳмад Аъзам ҳукуматга сотилиб кетгандан кейин бўш қолган ўрнига яъни ЭРК Пратиянинг Бош котиблигига тавсия қилаётганди.
Самад Муродни очиқи бу ерда учратаман деб ҳеч ўйламагандим.
Унинг ғўдайиб ўтиришини кўриб очиқи кулгум келди.
-Келиб -келиб,бу башараси савуқ ЭРК Демократик Партиясига “Бош котиб” бўладими деб?
Бошқа одам қуриб қолганми шундай катта Партияда бош котиб бўладиган? ...
-Мен Самад Муродни 1989 йилдан бери танир эдим Сентябрь ойида Тошкент шаҳарининг Дўрмон Адабий боғида бўлиб ўтган “Ёш ижодкор”ларнинг семнарига Самад Мурод ҳам қатнашганди. Янгилиш хотирласам у киши Қашқадарё Вилоятида чиққадиган аллақайси газетада журналист бўлиб ишлашини айтганди ўшанда. Қўлида эскириб кетган “портефел”и, юрганда туяга ўҳшаб лўккилаб юриши билан билан ҳаммамизни диққатимизни ўзига тортиганди.
-Гап унинг эски “портефели”да ёки "туяга каби лўкиллаб" юришида эмас унинг ўзини тутишида эди. Жуда ўзига бино қўйган “сувга ботмаган ўпка каби қалқиб” турадиган бу нусҳа бирортамиз ким билан гаплашиб қолсак йўқ ердан пайдо бўлиб “қулоқ”солиб турарди суҳбатимизга. Унинг бу ҳолати ҳес кимга ёқмасди.
Агар бирортамиз биримиз билан суҳбатлашмоқчи бўлсак ён- веримизга, қараб Самад Мурод йўқ бўлса гаплашардик. Бўлмаса ё гапга аралашарди юқорида ёзганим каби ёки қулоқ соларди суҳбатимизга. Мабода биронтамиз у билан суҳбатлашиб қолгудек бўлса жуда османдан келиб гаплашарди. Унинг бу ҳолатини кўрган ҳамма ундан ўзини олиб қочар эдиk. Samad Murod ижодкор эмас маҳсус маҳкаманинг ходимидай тутар эди ўзини.
-Кўпчиликimiz ундан шубҳаланардиk.
Ҳатто биз билан Мамадали ака тунда маҳфий учрашганида ҳам Самал Мурод сафимизда йўқ эди.
- Қашқадарёлик бошқа ёш ижодкорлар бор эди.
-Хуллоси калом ўшанда унга “портефел” деб лақаб таққандик орқасидан . Орадан тўрт йил ўтгандан кейин мен уни ЭРК Демократик Партиясиниnг Қурултойида кутилмаганда кўриб тургандим.
-Яъна қанадай вазиятда денг Самад Мурод degan betayin шахс ЭРК Демократик Пратиясининг Бош Котиблигига номзодmish...
-Ишқилиб ЭРК Демократик Партиясини ҳам ўзининг эски “портефели”га жойлаб КГБ нинг, қўлига қўш қўллаб топширмаса эди bu inson qiyafasiga kirgan sevimsiz maqluq деган савуқ ҳаёл миямга ханжар каби сопланди.
-Ўрнимдан даст туриб сўз олиб ўз фикримни айтай дедим-да, кейин ўйландим қолдим; мен кимман?
Буларга ўз фикримни айтганда ким қулоқ солади?
-Мен -ку, Самад Муродни бори йўғи бир ҳафта ёки ўн кун давом қилган Семнарда кўрганман. Бу ерда уни ЭРК Демократик Партиясининг Бош Котиблигига тавсия қилинаяпganlar mendan yashiroq tanir. Bалким Отаназар ака унинг кимлигини mendan yahsiroq bilar?...
- Танимаса, bilmasa hsahiyatini Бош котибликга номзод қилиб кўрсатиб, овазга қўйярмиди?
Зални тўлдириб ўтирган ЭРК Партиясининг qashqadaryolik vakillari ham bilarlar uz hamshahrlarin мендан яхшироq?...
-Атаназар Арифов каби кўпни кўрган файласуф олим инсон тавсия қилаяпти-ку ,ёки ЭРК Демократик Партиясининг Ўзбекистондан qamalishdan qurqib "қочиб кетган" сургундаги раиси shoir Мухааммад Солих тавсия қилганмикан?
Мен эса оддигина ЭРК Партиясининг аъзосиман .
Ҳатто Марказий Кенгаш аъзоси бўлмасам бу ёқда Сафар ака эса "емаган сомсамига пул тўлаб " қамоқда қон ютиб ўтирgan bulsa Қурултойда бирорта ЭРК Партиясининг аъзоси Сафар аканинг номини тилига ham олмади guyoki safar aka bu Partiyada hech vaqt hech qachon ishlamagnday. Birorta ERK Partiyasining azosi вақтгача ҳолимдан ҳабар олishмаган
бўлса ?... Изимда искаб топар" итлар" тун у кун санғиб юришган бўлса " алаканинг итидек” бўлиб...
Vaqti eklib келиб ўзлари хато қилишаганини тушунарлар ЭРК Партиясини кимнинг қўлига ўзлари қўш қўллаб топширганларини?! Ҳуллоси калом Самад Муроднинг номзоди ҳеч қаршиликсиз қабул қилинди.
Мен эса қарши оваз бердим.
Ёзишни унитмайин: мени уша Қурултойда ЭРК Демократик Партиясининг “Тафтиш” коммисиясининг раиси қилиб сайладилар.
Менинг номзодимни Самарқандан келган ЭРК Партиясининг аъзолари кўрсатишди.
Бунга сабаб Шоди Каримов жўшқин нутқ ирод қилаётганда унинг шар каби шишган гапларига чидай олмай ўрнимдан туриб гапига эътироз билдирганим бўлса керак.
Яъна бир нималар муҳокама қилинди.
Keyin ЭРК Паrтиясининг Марказий комитетига номзодлар қабул қилинди. Ва Қурултой тугади.
Кеч бўлиб қолганди Гулой билан ҳорғин уйга қайтдик аммо кафиятим баланд эди.
Қурултой бўлиб ўтгандан бир -икки кун кейин уйда ўтиргандим кўча дарвозанинг урилган овазини эшитдим.
Гулой ўқишда ҳали келадиган соати бўлмаганди.
Ким экан?.... деб ҳайратланиб дарвоза эшикини очсам эшикнинг олдида чақирилмаган меҳмон Самад Мурод (эски портефел)турибди ҳайрон бўлдим. Балким Сафар акани ҳолини сўрагани келдимиBosh kotib деган фикр яшин тезлигида миямга урилди.
Кейин диққат билан қарасам унинг орқасида Отаназар ака ҳам бор экан.
Уйга taklif qildim киришди.
Ҳол -ҳотир сўрашаганидан кейин бир бурда нон билан чой қўйдим олдиларига. Отаназар ака яъна бир бор Сафар акани кейин Жалолиддини sioglikini сўради.yangilik bormi safarbopyning ishida?
- Xали бир янгилик эшитмадим дедим.
-Отаназар ака дапдурстдан сиз бу уйдан чиқиб кетишингиз керак экан кеча биз kechqurun раис билан telefonda гаплашган эдик
Ҳайрон бўлдим.
Qaerга?...
Yo eski uyingiza yoki Ota-onangizning oldiga ketishingiz kerak ekan.Rais aytdi.
Raisingiz iim bulibdi-ki, utirgan erida menga buyruq berib? Usha raisingizning telefon nomerini bering uzim gaplashaman.
Yuq sizga berolmaymiz.
Bulmasa menga buyruq bermasin.
Bu uy ERK partiyasiniki-ku.
Solih aka uz shahisiy puliga sotib olganmi?
Yuq.
Nimag unda buyruq beradi.
Ahir Samad Murod Qashqadaryolik u shuncha uzoq erdan qatnab Toshkentda ishlay olmaydi-ku, shuning uchun bu uy markazda ham ERK Partiyasining ofisiga yaqin.
Hulosi- kalom ЭРК Демократик Партиясининг раиси жаноб Муҳаммад Солиҳнинг топшириқи билан ЭРК Партияси тарафидан сотиб олинган уй яъни мен яшаб ўтирган уйни Қашқадарёлик янги бош котиби Самад Муродга берилишни мени эса бу ердан чиқариб юбориш учун буйруқ олганларини Атаназар ака bir bor takidlab гапириб берди.
Кейин бу уй катта Самаднинг кичкина болалари бор.
Тошдай қотиб қолдим. Солиҳ ака ўйлаб айтаяптими ишонгим келмаяптида. Сафар ака қамоқда бўлса ман қўлимда кичкина бола билан қаерга бораман?...
-Отаназар ака ўйлаб айтаяпсизми?
 
9.02.2014 yil. Lausanne.
    30 қисм.

Отаназар Арифов билан Самад Мурод кетишди.
Мен ҳувиллаган ҳовлида кўз ёшимга бўғилиб қолавердим.
Энди нима қиламан деган саволга жавоб йўқ эди на кўкда, на ерда.
Бошимга тушган кутилмаган ташвишдан тош каби қотиб қолгандим. Менга Сафар аканинг қамоқда азоб тортиб ўтиргани; ўзимни кун -у тун КГБ -ичнклар, тарафидан босган изим кузатилгани етмасмиди?...
Энди эса уларнинг сафига ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ ҳам қўшилди. Сафарнинг хотинининг тортаётган азоблари кам мен ҳам КГБ даги “дўстларимдан” orqada қолмай битта тош отиб ёрилмаган бошинин ёрай деб, Самад Муродни бошимга мусолат қилganди... uz dardim билан орадан қанача вақт ўтганини билмай qolibман бир вақт дарвоза очилиб Гулой уйга кириб келди.
(Гулойга уйни калитини бериб қўйгандим мен борим бор йўғим bor, энг яхшиси ўзинг эшикни очиб кириб келавер деб)
Гулой менинг ғамдан сўлган юзимни кўзимдаги ёшни кўриб қўрқиб кетди.
-Нима бўлди, нега йиғладингиз?
-Унга кутилмаганда бошимга тушган фалокатни гапириб бердим энди нима қиламан?
-Сан манга бир маслаҳат бергин. Агар олдиндан бошимга тушажак фалокатни билганимда эди бу лаънати уйга ҳеч қадамимни қўймасдим... Сафар акага кўчсангиз ўзингиз кўчаверинг мен шу эски уйда ҳам яшайвераман дердим; дедим алам билан.
-Шунга, шунча йиғладингизми хафа бўлманг бир гап бўлар.
-Нима ҳам бўларди чиқишим керак экан .
-Укамга айтаман (Гулойнинг укаси ҳам Тошкентда Институтлардан бирисида кундузи ишлаб кечқурун ўқирди) агар кўчиб кетишга мажбур қолсангиз укам бор қишлоқимизнинг болалари бор ўшалар ёрдам беради. Машина ҳам топишади шофёрга беришга пул ҳам. Кўп ҳам хафа бўлаверманг.
-Раҳмат дедим кўзда ёшим билан.
Яхшиям сан борсан бўлмаса нима қилар эдим.
Тўғри дедим бир оз кўнглим кўтарилиб улар менга қарзга пул беришса кўчишим учун кейин мен онамга айтсам уларнинг пулини беради.
-Гулойнинг гапидан кўнглим бир оз тинчланди.
- Чиқсам чиқарман Муҳаммад Солиҳнинг ҳам Самад Муроднинг ҳам бошига йиқилсин бу уй. Менга алам қилгани нима биласанми?...
-Гулой Сафар ака Муҳаммад Солиҳнинг Президентлик сайлови вақтида; 1991 йил Декабрь ойида мен энди туғруқхонадан чиққандим ҳали чилласи чиқмаган Жалолиддинни ҳам мени ҳам унитиб сайлов кампанияси учун Хоразмга кетганди. На оиласини ўйлadи на ўзини кечасини кундузига улаб хизмат қилgанди Муҳаммад Солих учун !
-Энди нима бўлди?...
-Сафар ака қамалиб кетди бирорта ЭРК Паrтиясининг аъзоси ёки Муҳаммад Солиҳ телефон қилиб бирон marta сўрадими yuq. Сафар қандай деб сўраш у ёқда турсин ҳудди ўзининг шаҳсий пулига бу уйни олгандай мени ҳайдаяпти bu lanati uydan.Yaъна шоирмиш, ўргилдим бунақа шоирдан.
-Уйни Муҳаммад Солих ўз шахсий пулига сотиб олса buncha алам қилмасди .
-ЭРК Партиясининг пулига олинган уй. BU haqda Safar aka aytgandi menga.
-Сафар ака шу Паrтияни деб қамалиб кетмадими? “Танга” баҳона ўзим ўқидим очилган жиноят ишини Муҳаммад Солиҳ билан иккисига очилгаn Фақат М. Солиҳ Туркияга қочиб кетгани учун унинг досяси вақтинча ёпилган.
-Нима бўлибди Сафар ака қамоқдан чиққунича мен яшаб турсам останаси ейиладими, ёки эшиклари синиб кетадими bu uyning?
Йўқ , nima emish Муҳаммад Солиҳнинг буйруқи эмиш. Urguldim bunaqa buyruqdan Uz uyimga ketganim yahsi. Қиш бўлса бир гап бўлар.
-Тақдиримда нима бўлса ўшани кўраман-да.
Гулой тўғрида нимага сиқилаверасиз?...
.Гулой билан дардлашиб бир оз ўзимга келдим. Guloy uz kursdoshlari orasida bulib utgan qiziqarli voqealarni aytib kuldirib bir oz bulsada kunglimni oldi.
Орадан икки кун ўтди ёки ўтмаганди аниқ эсимда йўқ.
Кечқурун Гулой билан бирга ош дамлab энди еймиз деган маҳалда кўча дарвозанинг урилган овазини эшитдик
Гулой манга, ман Гулойга қарадим ким келди экан деб kechasiga deb ?...
Бирга бориб дарвозани очсак останада Отаназар ака турибди.
Ҳайрон бўлдим oдатда Отаназар ака уйга ҳеч вақт бир ўзи келмасди екчқурун келганини ҳеч эслай олмайман яъна бир бошига. Олдинлари: ё Муҳаммад Бекжон ёки Дилорам Исоқова биргаликда келарди. Жуда одам топмаса Мақсуд Бекжонни ёнида олиб келар эди. ( шоир Мақсуд Бекжон ЭРК Демократик Пратиясининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг энг кичик укаси . Хоразм вилоятининг Янгибозар туманида туғилан. Ҳозирги кунда Норвегияда яшайди.)
-Отаназар ака ҳеч вақт бир бошига келмагандай , кечқурун келганини ҳеч кўрмагандим. Ҳайратландим кўнглимдан: “ эртага Самад Мурод бу уйга кўчиб келади сиз тезроқ чиқиб кетинг деб айтгани келдиmi”- деган фикр яшин тезлигида кўнглимдан ўтди.
Лекин кўнглимдан ўтган савуқ фикрни кўзимда акс қилдирмасликга ҳаракат қилиб Отаназар акани ҳудди ҳеч нима рўй бермагани каби кутиб олишга ҳаракат қилдим...
Бутун гинамни ичимга ютиб.
-Отаназар ака билан саломлашиб уйга таклиф қилдик.
-Уйга кирib utirgan keyin fotiha uqidi.
-Гулойни ЭРК Партиясининг 1993 йил 25 Сентябрда бўлган Қурултойида ham кўрганди. Кўпчиликнинг ичида бўлгани учун яқиндан таништирганим йўқ эди.
Энда уйда бемалол таништирдим. Гулой менинг ўз қишлоқимдан ўқитувчимнинг қизи. Дадаси рус тилидан ўқитганди мактабда бiзларни.
Гулой ҳозир Тошкент Давлат Маданият Институтида сиртдан ўқийди.
Сессияга келганди.
Бизнинг Паrтиямизга ҳам аъзо бўлди .Қурултой бошланишидан олдин.
Отаназар ака жуда хурсанд бўлди Гулой билан танишганига Партиямизга аъзо бўлгани uchun ham.
-Бугун ош пиширгандик Хоразм раловини эмас бизнинг Берунийнинг ҳам раловини енг gручини дадамлар бериб юборгна -ла, паловни еб қандай пиширганимизга ҳам баҳо берасиз-да, дедим ҳазил аралаш.
-Яхши.
-Қурбоной сиз шеър ёзасизми ?
Самад Мурод aytdi менга; сиз билан “Ёш ижодкорларнинг” Дўрмонда бўлиб ўтган семнарига борганида танишганини айтганди. Сиз ҳақиқатдан ҳам шеър ёзасизми?
-Йўғ-е, ман шеър ёзмайман лекин шерни жуда яхша кўраман. Тўғри айтган мен ҳам танийман Самад Муродни. Semnarga qatnashgan hamma odam sher yozavermaydi-ku.
-Мен у киши 1989 йил Сентябрь ойида бўлиб ўтган Ёш ижодкорларнинг Семнарга борганман ўша ерда Самад Мурод биалан танишгандим. Самад ака шеър ёзишини айтганди. Шеърларини муҳокамага қўйдими йўқми ҳозир унитдим лекин шеър ўқиганди унитмаган бўлсам .
-Қашқадарёда чиқадиган қайси бир газетада ишлашини ҳам айтиб мендан шеърларингиз бўлса беринг эълон қиламан деганди менда шеърим йўқ деб жавоб бергандим.Ўша вақтда
Семнарга ёш ҳаваскор шоира сфатида эмас устозим Абдурашид Абдураҳмоновнинг тавсияси билан меҳмон сифатида қатнашгандим.
(Абдурашид Абдураҳмонов Самарқанд Вилоятининг Ургут Туманида туғилган Филология фанлари доктори. Самарқанд Давлат Унивеситетида дарс беради )
-Ҳа Отаназар ака бир вақтлар “ер миннатдор бўлса босаман” деб yuraradim ўз дунёмда ўзим ҳоқан, ўзим султон бўлиб яшар эдим-да ҳозиргидай афгор ҳолатда эмас. Сиз мени адойи тамом бўлган ҳолатимни кўриб турибсиз.
-Хафа бўлманг бу кунларингиз ҳам ўтиб кетади худо ҳоҳласа.
Сафарбой ҳам тез кунларда чиқиб қолар bu yamon kunlarni hali hammasini unitasiz .
-Айтганингиз келсин.
-Отаназар ака Жалолиддинни ўйнатиб бир оз эркади.
-Паловни еб бўлгандан кейин.
-Мeн бу ерга Самад Муродни бошига тушган фалокатни айтаман деб келгандим олдин овқат ейлик кейин айтаман деб кутгандим.
-Нима бўлди?
-Самад Муродни Қурултойдан чиқиб кетиб бораётганида беш -олти одам , машинасини тўèтатиб қўл-оёқини ва кўзини ҳам боғлаб бетонкага (керексиз темир терсак ташланадиган майдон одатда бунақа ерлар гадой топмас масканларда бўлади).
-Олиб бориб жуда ёмон қилганлар.
-Темир арматура билан уриб абжақини чиқарганлар. Ҳозир кома ҳолатида касалхонанинг жонлантириш бўлимида ётибди аҳволи жуда оғирмиш.
-Отаназар ака Самад Муродни ўша “бетонка”да; (арматура билан нима иш қилганларини айтишга истеҳола қилганмиди, ўшанда очиқ айтмаган экан мен нима воқеа бўлганини кейин ҳаммасини эшитдим)
-Нима дейишни билмасдим. Тўғриси кутилмаган "савуқ ҳабар"га,севинишни ҳам Самад Муроднинг ўлмаса ҳам ўлимдан баттар ҳолатга келганига ачинишни ҳам билмай қолдим.Мен Самад Mуродни КГБ нинг ялоқхўрлари “арматура “балан уриб пачоқини чиқартирсин деб ният қилмагандим tugrisi...
-Отаназар акага қараб аллоҳ шифо берсин дедим .
-Жуда оғир аҳволда Отаназар ака яъна бир бор таъкидлаб айтди.
-Нима бўлибди ўзи ўсмоқчилаб сўрадим? Бетонкадан қандай қилиб касалонага бориб қолган ёнида бирорта одам бўлганми?
-Йўқ ҳеч ким бўлмаган ёнида кечаси билан “бетонка”да, қолиб кетган бечора savuqda, тонг отганда мусор (чўп) ташлагани келган одамлар Самад Муродни кўриб қолиб касалхонага олиб борганлар.
-Мен бугун сиз келмасингиздан олдин “Озодлик” радиосидан эшитгандим. Лекин бу қадар деб ўйламагандим ҳам ростми ёлғонми деб ишонқирамай ўтиргандик Гулой билан. Демак рост эканда. Самад Мурод яхши бўлганидан кейин ЭРК Партиясида Бош котиб бўлиб qaytib kelib ишлайдими ?!... Тошкентга кўчиб келадими, келмайдими?...
- Уни ҳам аниқ билмаймиз сиз кўчиб кетишга тайёргарлик кўрманг деб айтгани келгандим.
-Яхши дедим.
-Отаназар ака бир яъна бир оз суҳбатлашиб, чой ичганидан кейин биз билан хайрлашиб уйига кетди.
-Гулой менга қараб яхши бўлибди баттар бўлсин, ана йиғлаб ўтиргандингиз аллоҳ жазосини берибди -ку.
Тўғри айтасан бундан ҳам баттарига йўлиқсин инсонийликнин йўқотган шайтон.
Агар Самад Муродда озгина инсонийликдан асар қолганда эди мен каби оғир вазиятда қолган одамни уйига кўчиб келаман деб айтмасди...
-Сафар ака қамалмаган бўлса ҳам бир гап эди.
-Энг ёмонни нима биласанми Гулой Самад Мурод Сафар акани яқиндан танийди.
-Сафар аканинг уйига келган меҳмони бўлган tuzini egan odam.
-Сафар ака Самад Мурод Бош котиб бўлаётган ЭРК Демократик Партиясининг қурувчиларидан бириси bulsa. Hозир қамоқда қон ютиб ўтирган бўлса-ю, Самад Мурод унинг оиласига маънавий ёрдам бериш ўрнига кўчага ҳайдамоқчи бўлаяпганди.
-Ордан бир ҳафтаcha, қавдар вақт ўтгандан кейин Дилорам Исоқовадан бизларни уйга келганида Самад Муродга ўша “бетонка”да,KGB ning yugurdaklari "armatura" bilan нима қилишганларини очиқ ойдин айтиб берганди.
Эшитганларим қаршисида тош каби қотиб қолдим. Tugrisi man bu qadari kutmagandim.
-Энди тушундим нимага Отаназар ака “арматура” билан урибдиларми деб сўраганимда кейин гапни бошқа тарафга буриганиини.
-Отаназар ака " арматура жуда ёмон уришган деганди" ,
“арматура” билан урмаганлар ...
-Яратган тангрим ҳатто душманимга ҳам эркаклик ғурурини ерга урадиган кўргулик бермасин экан....
Самад Муродни ўша “бектонка”га олиб борган ваҳшийлар “арматура билан ишини бажаришган” экан -у ,Отаназар ака нимадандир истеҳола қилиб айтмаган экан....
-Ўша кўнгилсиз воқеадан кейин “тирик мурдага” айланган Самад Мурод ЭРК Демократик Паrтиясидан бутунлай узоқлашиб кўринмай кетди.
То 2000 йилларнинг бошига қадар.
“ўртанган кўнгил ўртанса қўймас деган”ларидай , 2000 yillarda ўша кузнинг замҳарир тунида "еган арматура”сининг, маззасини унита олмай тирякийсига айланган эканми билмадим ?... Сиёсат саҳнасида Самад Мурод yana qaytadan пайдо бўлди.
-Munosib bir eriga kirib chiqqan “ўша маълум у машҳур арматура”си. Билан Энди Samad Murod бутунлай ўзгарган ҳолатда эди. Олдинги КГБ ҳозирги СНБ нинг югурдак қулига айланган Самад Мурод қўлидаги tamini unita olmagani "қадрдон арматура” си, билан мени кўчага ҳайдаб мен яшаб ўтирган уйimни унга беришни вада қилган. Sотқин Аҳмад Аъзамнинг ўрнига ЭРК Партияисининг Бош котиблигини берган uzining hujasi Муҳаммад Солиҳнинг “кетини парчалаш” учун сиёсат саҳнасига қайтганди.

26.02.2014 yil. Lausanne.






                                                       31 қисм


Атаназар ака биз билан хайрлашиб кетди.
Гулой билан ҳайронлигимизча қолавердик. Самад Муроднинг ваҳшийларча “арматура” билан калтакланмаси кутилмаган ҳолат эди мен учун.
Самад Муроддан хафа бўлгандим лекин...бад дуо қилмагнадим.
Ожиз бандасини яратган қудратли илоҳнинг ҳар қандай кучга эга эканлига яъна бир бор шоҳид бўлдим.
Мен шўрликнинг нимага ҳам кучим етарди кўз ёшимдан бўлак.
Кунлар эса сув каби оқиб ўтаётганди ўзининг изида даволаб бўлмас дардларни қолдириб. Бошимга тушажак фалокатларнинг бошланиши Самад Мурод эканлигини мен ғофил банда ўшанда билмаган эканман...
Ўйлаб кўрсам ўз дардим билан бўлиб Сафар акани батамом унитиб кўпдан бери терговчи Ҳусан Аҳмедовга телефон қилиб Сафар акани ҳолини сўрамаган эканман. Телефон қилсам эртага иш еримга келсангиз бафуржа гаплашамиз деди.
Соатини ҳам айтди.
Ойсиз тун қоп- коранғу, менинг кўнглим тундан ҳам қора.
Тезроқ тонг отса –да, бориб терговчи билан учрашсам чунки ; Ҳусан Аҳмедов адвокат билан биргаликда Сафар акани “тил хат” эвазига озод қилиш учун Ўзбекистон Олий Судига “илтимоснома” ёзгандилар қурултойдан олдин.
Мен ҳали бу “илтимоснома”га, Ўзбекистон Олий Суди тарафидан қандай жавоб берилганидан беҳабар эдим.
Олдин ЭРК Демократик Партиясинингт Қурултойи деб кейин Партияга Бош котиб қилиб сайланган Самад Мурод мен яшаб ўтирган уйга кўчиб келаман деб айтгани учун ўз ташвишим бошимдан ошиб Ҳусан Аҳмедов билан Сафар аканинг аҳволи ҳақида гаплаша олмагандим.
Ҳусан Аҳмедов абеддан кейин келинг деганди.
Жалолиддинни кўтариб Ўзбекистон Миллий Ҳавфсизлик биноси жойлашган бинога терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг иш ерига бордим. Бориб ичкаридаги иш ерининг телефон номеридан мен келдим деб айтсам: Ҳусан акага “беш ўн –минут”га, чиқаман тешқарида кутиб туринг деди.
Ҳусан Аҳмедовнинг “беш ўн минут “ дегени сал кам бир соатга чўзилди.
Куз қуёши инсонни иссиқдан ёқмайди- ю, лекин ...“боғланган ит” каби бир ерда бировни кутиб туришдан ҳам оғирроқ жазо бўлмаса керак инсонга берилган.
Кетай десанг кетолмайсан .... кутасан вақт ўтмайди оёқига тош боғлангандай.
Жалолиддин иссиқданми ёки бир ерда тураверишданми жони сиқилдими лоҳасланиб инжиқлик қилмоқ-га, бошлади.
Нима қилишга ҳайрон эдим?...
Баҳайбат савлатидан от ҳуркадиган Миллий Ҳавфсизлик биносининг олдига ҳеч бўлмаса битта ўриндиқ ҳам қўймаганди инсофсизлар.
Келган одамлар ўтирсин деб.
Болалар ўйнайдиган майдончани айтмасам ҳам бўлади...
Яқин атрофда сув ва егулик сотадиган бирорта кичик магазинча, ҳам йўқ эди Жалолиддинга ҳеч бўлмаса сувми ёки бирорта "ширин кулча"ми, сотиб олиб берай десам.
Тоқатим -тоқ, бўлиб бор-ей , кетсам- кетайин, кутавериб тинкам қуриди.
Нима бўлса бўлар деб жонимга тегди деб қаътий қарорга келган вақтимда Ҳусан Аҳмедов чиқиб келди.
Менинг ҳорғин ҳолатимга, Жалолиддиннинг кўзидаги ёшни кўриб ўзининг кутдириб қўйганидан ҳижолат бўлдими билмадим?! “кечирим “ сўради.
Мен гапни узатиб ўтиришни истамадим.
-Сафар аканинг соғлиги яхшими ? Қачонгача “халаканинг итидек” бу ерга келиб- кетаман, беайб одам қамалиб ўтираверадими ?...Ўзларингизнинг чиқарган қонун- қоида, ҳақидаги китобларингизда отнинг калласидек қилиб ёзиб қўйибсизлар; “жинояти исботланмаган одам 3 кундан ортиқ терговхонада қолиши қонунан мумкин эмас деб.
-Сафар акани сизларнинг зиндонлирингизга олиб келиб қамаб қўйганларингизга 3 кун эмас 3 ойдан ошди.
-Қачонгача қон ютиб ўтиради?
- Мен чарчаб кетдим.
-Ҳусан нима дейишини билмадими жавоб бермади.
-Унинг жим турганига қайта баттар жаҳлим чиқди.
-Бир нима деб айтинг кун беринг шу куни чиқади деб
-Саволиларимга жавоб бермаслигига ақлим етганди. Ёзган Олий Судга ёзган хатингизга жавоб олдингизми?
-Беришди лекин биз кутган жавобни эмас. Ҳафа бўлманг озгина сабр қилинг бир куни ҳаммаси яхши бўлади.
-Қачон “туяни думми ерга теккан”идами?
...
Сафар Жалолиддинни сўради?
(оҳирида ўртага тушган нотабиий жимликни бузиб)
Жалолиддин яхши катта бўлаяпти лекин даджасини соғиган.
Яқин ўртада кўрдингизми? Дедим аламимни ичимга ютиб.
(Терговчи Ҳусан Аҳмедов Сафар аканинг ҳам терговчиси ва элчиси каби вазифаларни ўша вақтларда бажарарди. Негаки менга учрашишга руҳсат бермаганидан кейин Сафар ака менга мен унга айтмоқчи бўлган гапларимизни Ҳусан ака орқали айтардик бир -биримизга)
-Кўрдим ҳаммаси яхши ҳавотир олманг.
-Ўз кўзим билан кўрмагандан кейин нима қиламан ишонаман-да, гапингизга.
Берадиган овқатларингиз тузукми ўзи Сафар аканинг ошқозанининг мазаси йўқ.
-Соғлиги яхши ҳавотир олманг.
-Соғлиги яхши деб мени алдаётгандирсиз, қаердан биламан ялғон гапирмаганингизни?
- Ҳусан Аҳмедовдан садо чиқмади.
-Сафар янги кийим -бошларини сўраяпти олиб келсангиз бериб қўйярдим?
-Яхши қачонга олиб келай ?
-Уч кундан кейин олиб келинг.
-Яхши.
Озиқ –овқат билан дори ҳам олиб келайми?
-Йўқ.
-Кўрсангиз салом айтинг. Бизлар яхшимиз бизларни ўйлаб ўтирмасин ҳаммаси яхши
-Ўзини эҳтиёт қилсин. Хозараспдагилар ҳам соғ- соламат.
-Сиз хавотир олманг ҳамма гапинингизни айтаман.
-Раҳмат .
(Қани эди Сафар акани туҳмат қилиб қаматган инсон қияфасига кирган иблисни кўрсамда болта билан чопиб ўлдирсам. Шундагина аламимдан чиқар эдим.)
-Ҳусан Аҳмедов билан ҳайрлашиб кўзимда ёш, бағримда кимга отишимни билмаган сон -саноқсиз, оғир тош билан уйга қайтдим. Кечқурун бўлгани учун ҳаво ҳам анча салқинлашган эди. Аксига олиб Жалолиддинга жемпир ҳам олмаган эканман анча савуқ қотди. Жоним ҳароп шамоллаб қолмасин деб...
Метрога шошиб тушдим яҳшиям поед тез келди қоранғу тушмадан уйга қайтдим.
-Куз кунлари бир тутам дарров кеч бўлади .да.
-Гулой ўқишидан келди.
-Менинг афтадаҳол ҳолимни кўриб кўнглимни кўтармоқ курсдошлари билан бўлиб ўтган ҳар ҳил қизиқарли воқеаларни айтиб кулдиришга ҳаракат қилди.
Ўлганимнинг кунидан тишимни оқини кўрсатиб кулимсирадим.
-Биласизми бугун бизга шоир Баҳром Рузимуҳаммаднинг шеър китобини сотдилар ўқийсизми?
-Гулой менинг баъдиий китобларни яхши кўришимни айниқса шеър деса томдан ташлайдиган даражада фанатик (ишқибоз ) эканлигимни жуда яхши биларди.
-Баҳром Рўзимуаҳммадми ?...
-Кўпдан бери ўқимагандим.
Биласанми шу шоирни жуда шеърларини яхши кўраман-да, дедим синиқ жилмайиб.
(Кўнглимга шеър сиғмасди )лекин...йўқ ўқимийман десам; Гулой хафа бўлади -да. деб қўлидан китобни олдим.
Дуч келган саҳифани очиб ўқий бошладим.
Шеърни ўқир эканман бошимдаги кетмас бўлиб келган фалокатни , бағримни чақир- тикан, каби тимдалаб турган дардларимни... боринг-ки, ёруғ дунёда бошимга нима фалокат тушган бўлса ҳамма-ҳаммасини бир пасда унитдим.
“Адабиёт атомдан кучли” деган адиб минг бора ҳақли эди .
Бу ёруғ оламда бир мен бир-да, шоирнинг бетакрор мисралари бор эди.

7.03.2014 yil. Lausanne.

   Қуёши кулмаган баҳор 32 қисм.

Баҳром Рўзимуҳаммаднинг бетакрор шеърий сатрларидан сармаст бўлиб дунёни унитгандим. Бу ялғончи дунёда бир мен бир-да, қалбимни асирига айлантирган сеҳрли сатрлар бор эди.
Афсуки , ҳаёт фақат шеърдан иборат эмасди...
Саноқли кунлар тез ўтади деганларидай терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг 2 -3 кундан келинг деган куни ҳам кўз очиб юмгунимча етиб келди. Битта кичикроқ сумка олдимда унга Сафар аканинг эҳтиёжи бўлган янги кийимларини қўйдим.Кийимлари орасига 5 -6 сўм қўйсам нима бўлар экан деб ўйладим -у , лекин фикримдан қайтдим текширсалар бошига бало бўлмасин ...
Мен яшаб ўтирган уй билан Ҳамид Олимжон номдаги метронинг ораси анча узоқ эди. Бораман дегунча жуда чарчагандим чунки бир қўлимда Сафар ака деб олганим сумка бўлса иккинчи қўлимда Жалолиддинни.
Метрога етиб келдим не не азобларда. Икки қўлим ҳам банд бўлгани учун метронинг “ўзи юрар” йўлакчсидан метронинг бекатига тушмоқ....
Буни нақадар қийин эканлигини бошига тушган инсонгина ҳис қилади. Ён тарафдаги тирговичлардан ушламай пастга тушушнинг имкон йўқ . Тирговични ушлайман десам икки қўлим банд. Худо кўрсатмасин мувазанатимни йўқотиб йиқилиб тушсам нима бўлса Жалолиддинга бўлади...
Бахтимга метро бекатида таниш ҳамқишлоқимни кўриб қолдим.
Менга ёрдамчи бўлишини сўрагандим йўқ демади. Қўлимдаги сумкамни олди.Менга ёрдамчи бўлиб Миллий Хавфсизлик биноси жойлашган метронинг Собир Раҳимов бектига қадар борди. Метродан тушгандан кейин унга каттакон раҳмат айтиб ; у ёғига битта ўзим кетишимни айтдим. Чунки “искаб топар “ итлар уни кўриб қолишидан қўрқдим.Чунки ўша вақтлада мен яшайдиган уйни кечаси кундузи МВД нинг агентлари кузатаётган эди.
Савлатидан “от ҳуркадиган “ Миллий Ҳавфсизлик биносига келиб эшикда ўтирган қаравул бўлиб йигитга терговчи Ҳусан Аҳмедовга телефон қилишим кераклигини айтдим.
-Майли қилинг
- Ҳусан Ахмедовга телефон қилсам бир пасдан кейин чиқаман Ҳусан ака бу гал олдинги сафардаги каби соатларча кутдириб қўймади тез чиқди.
-Саломлашиб ҳол ҳотир сўраганидан кейин.
-Сиз олдин бир марта овқат олиб келиб берган ерингиз бор эди -ку, ишхонамизнинг орқа эшиги ўша ерни унитмадингизми деб сўради?
-Йўқ ҳеч унитаманми?...
-Эшикни ҳам ўша ердаги лаънати "барзанги корес хотин"ни, ҳам -дедим алам билан.
-Қанақа хотин?
-Қанқа бўларди ўша эшикга боғлаб қўйган ” ит”ларингиз бор- ку, инсон қиёфасига кирган “алвасти” корес хотин ўшани айтаяпман Қўрқинчли машинадан Сафар акани овазини эшитдим “Жалолиддин” деб чақирган, машинага қараб югурмоқчи эдим ўша “барзанги” хотин, мани қучоқлаб олиб ўрнимдан қимирлатмай қўйди.
-Бўлмаса машинанинг тагига ўзимни ташламоқчи эдим.
-Нима керак -ки, бор менга бунақа яшашни?
-Ўлсам мен ҳам Жалолиддин ҳам қутилади...
-Ҳусан ака менинг алам билан айтган гапимга жавоб бермади .
-Биласизми, Ҳусан ака уйга келгандан кейин билакларим оғриди. Қарсам кўкриб қорайиб кетган экан ...
-Ҳусан ака ниманидир ўйланиб жим бўлиб қолди....
-Орадан вақт ўтгандан кейин ҳозир сиз яъна ўша “эшикга” борасиз мени тероговчи Ҳусан Аҳмедов юборди сумкани Сафарбой Бекжоновга берар экансизлар ... деб айтсангиз улар Сафарга беришади.
-Яхши раҳмат
-Ҳусан ака билан хайрлашиб айтган ерига борсам олдинги гал келганимда кўрган барзангги "корес хотин " эмас бошқа бир хотин турган экан.
Ташқи кўринишидан ўзбекга ўҳшаса ҳам негадир рус тилада гапирар эди.Мени эса ўзи ўзбек бўла туриб рус тилида гапирган инсонларни кўрсам жаҳлим чиқарди. Бу ерда ҳам ўзи ўзбек бўла туриб рус тилида гапирганига шунақа жаҳлим чиқди. Агар бу ер МҲҲ нинг биноси бўлмай ва ўзим уларнинг олдига бош эгиб келмаганимда эди...
Мендан ўз тили бўла туриб ўзга тилда гапиргани учун муносиб жаавоб эшитарди ... бу ерда тилимни тишлашга мажбур эдим.
Уларнинг менга эмас , мени уларга ишим тушганди...
Бу хотин олдинги галдаги “корес хотин” каби бесўнақай эмас. Нисбатан нозик юзида ҳам шайтоний ифода у қадар ҳукмрон эмасди. Уларни дайди итдан баттар ёмон к5ўрганим учун салом ҳам бермадим.
-Ўргатилган “тўти “ қушга ўҳшаб Ҳусан ака нима деган бўлса ҳамма гапини нуқта вергулигача такрорладим.
-Хотин қўлимдаги сумкани олди.
- Бериб қўйямиз Сафарбой Бекжоновга бир оз кутиб туринг.
-Раҳмат дедим энсам қотиб.
Унинг рус тилида гапирганига қайта баттар жаҳлим чиқди. Мен шу ёшимга қадар бирорта рус миллатига мансуб одамнинг ўзбек тилида гапирганини ҳеч эшитмаганман десам муболиға бўлмаса керак лекин бизнинг Ўзбекларимиз онаси ўлса ҳам рус тилида айтимчилик- айтиб, йиғлайдиган холатга келган эдилар ўша машум 1993 йилларда.
-Маълум ва машҳур эшикнинг олди нисбатан кенг бўлгани учун Жалолиддинни ерга қўйдим. У ёқдан бу ёққга юриб ўйнай бошлади.
- Шу ерда ёши ўтган битта Онахонни кўриб қолдим юзи ғамдан сарғайган, қадди дарддан эгилган. Ўз дардимни унитиб Онахон билан гаплашмоқга бошладим. Саломлашиб хол- ҳотир, сўраганимдан кейин сўрадим айбга буйрманг бу ерда кимингиз бор дедим дарддан минг бўлаккга бўлинган қалбига озор бермаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан сўрадим.
-Бу ерда қизим деди кўзида ёш билан.
-Ҳайратландим...қизингиз, унинг нима гунаҳи бор?
-Мен уни ишларига тушунмайман болам, қизим архетектор эди нималаридандир хато чиқибди 2 -3 , ойдан бери мана шу ерда МВД нинг “ертўласида” ётибди. Кимга ёзишни ҳам кимдан сўрашни ҳам билмайман. Келаман кетаман терговчиси билан гаплашаман.
-Адвокат тутмадингларми дедим ўз дардимни унитиб
-Тутдик лекин кўп ҳам ёрдами тегмади... кўз ёшларини артиб.
-Бошимга тоғдан катта ҳарсанг тош тушгандай гангиб қолдим. Кўзингдан нур, белингдан мадор кетганда умид билан ўстирган ўғил қизларингни ўзинг сақла худойим.
Чорасиз қолган Она аламини икки кўзидан оларди.
-Қизингизни болалари ҳам борми ?
-Бор улар жуда кичкина ўзим боқаяпман эри билан ажрашганди.
-Бошига ташвиш тушганда куёвингиз келмадим-ми, ёрдамга ҳар қалай қизингиз унинг фарзандларини онаси- ку?!
-Йўқ на болалридан на қизимдан хабар олади
-Кўзимнинг олдини зулмат қоплади.
-Куёвингиз одам эмас экан дедим алам билан.
...
-Шу вақт Онахонни эгнига сержант формасини кийган бириси чақирди.
Чорасиз Онахон кўзида ёш билан мен билан хайр -мазурни насия қилиб кетди.

Онахоннинг изтиробли холати кўз олдимдан ҳеч кетмади.
Уйида бувисини кутиб ўтирган кўзи ёшли норасида набиралари . Ҳам отанинг ҳам онанинг меҳрига муҳтож...
Куёви қаердадир кўнглини шод қилиб ўзи дунёга келтирган фарзандларининг ҳолидан ҳабар олишни ҳаёлига ҳам келтирмаса...
Онахоннинг гул каби авайлаб ўстирган қизи бўлса “ исботланмаган жиноятдан” қоранғу зиндонда азоб чекиб ўтирган бўлса...
Ер-у, кўкни яратган қудратли тангрим бу қадар жабру жафони ўз гунахкор бандаларингни синамоқ учун бердингми ?...
Масум болаларнинг нима гунаҳи бор эди ки номард ота уларнинг ҳолидан ҳабар олмайди. Онахонинг қизи ўша эркакга турмушга чиққанида ота- онасининг, уйидан эргаштириб олиб келмади-ку, норасида гўдакларни?...
Атрофга қарадим... каттакон осмонга қараб бўй чўзган чинорнинг сон-саноқсиз, япроқлари сарғайиб сўлганди. Майин эсган куз шамолида сарғайган япроқлар гулга қўнаётган кафалакга ўҳшаб ҳар тарафга учар эдилар. Манзара шундай гўзал эди-ки, бир пастда бутун ғамимни унитдим.
Ич ичимдан ўша кафлакга айланган сарҳғайган япроқларга қўшилиб,
самога учиб кетгим келди.



Сарғайган япроқлар ғамимдир меннинг,
Осмонга етмаган оҳимдир менnинг .
Ўзим ерда -ю, ҳаёлим кўкда ...
Армонда ўтayotган умримdir меннинг

***

Кетсам бутун дардимни, унитсам,
Келмасам қайтиб.

14.03.2014 yil. Lausanne.

     
                33 қисм.
Кўзида ёши, бағринда тоши қотган аяжон келган формали йигитнинг изига тушиб ғамдан эгилган қаддини, яънада пастроқга эгиб кетди.
Кўзим аччиқ ёшга тўлди.
Қизи-ку, билиб билмадан қилган, гунохининг азобини тортиб, тўрт девор ичинда банди зиндон.
Чорасиз қолган аяжонни эса олдин отасиз, кейин онасиз қолиб кетган набираларининг, ҳамда қизининг тоғдай бўлиб елкасига ёпирлиб тушган юкидан қадди дол каби эгилганди. Бу нотанти дунёда ҳамиша фарзандларнинг ўйламай босган қадамlarининг жабрини муштипар; Ота- оналар чекади.
МВД нинг қуёш нури тушмайдиган ертўласида гул каби юзи, ҳазон урган япроқ каби сарғайган қизига куйсинми, ёки уйiдаgi ҳам ота, ҳамda она меҳрига муҳтож гўдак невараларига ачинсин-ми ?...
Аяжоннинг мунги кўзлари ҳеч кўз ўнгимдан кетмади.
О ...яратган тангрим душманимнинг ҳам онасини кўзини ёшга, бағрини ғамга тўлдирма...
Ўз дардим камлик қилгандай нотаниш аяжоннинг ғами бағримни ҳанжар каби кесди.
Кўзимда тинмаган кўз ёшим bilan, ўз дардим, ўз ғамим, билан яъна ёлғиз қолгандим...
Кўз олдимга ўзимнинг онам келди.
- Онам ҳам бебахт қизи учун тун -у, кун кўз ёши, тўкаётгандир... Аслида бошига мусибат тушган инсонларнинг кўз қарашлари ҳам “ маълум” соҳада ишлайдиган инсон қияфасидаги “манқурт”ларга, бўлган нафрати ҳам бир ҳил бўлади. Маъшум эшикнинг олдида қоравулнинг Сафар акага олиб келган кийимларини бериб , сумкамнинг қайтариб олиб чиқишини кутиб ўтирар эканман.
Кўз олдимда Сафар оға жонланди. Нима қилдингиз оғжон дедим алам билан?!... Баъзан Сафaр ака ҳазиллашиб Хоразмчасига “оға” дердим uyda.
Ўйлаб кўрсам Тоштурмада беш ўн дақиқа кўрганимни ҳисобга олмаса ҳалигача у билан кўришмаган экан ...
Сафар ака ҳозиргача уйдан ihsga кетган vaqtida kiyib ketgan kийимларини кийиб юрибдими, алмаштирмасдан?
Sал кам 3 ойдан бери?...
-Тоштурма ва МВДнинг заҳ босган ертўлаларида кийиб юрган кийимлари кирдан сасиб- чириб, кетмадимикан?...
Оллоҳим?!...
-Алмаштиргани ортиқча кийими бўлмаса?
-Тоштурмада кўрганим ; қуёшни кўрмаган гул каби ранги рўйи зафорон бўлган , озиб -тўзиб , бир бурда бўлиб қолган Сафар ака кўз олдимга келиб қайта баттар юрагим сиқилди...
-Юзимни олов каби куйдириб оқаётган кўз ёшимни ҳеч тўхтата олмадим.
-Эй худо не кунларни бошимга солдинг-га ?...
Балким ... ўшанда онамнинг гапига кириб ўз йўлидан қайтганида ҳозир қоп- қоранғу зиндонда эмас уйда utirgan бўлармиди?!
Эндигина тили чиқа бошлаган Жалолиддин билан гаплашиб уни ўйнатармиди?... Биз сўнги марта Сафар ака билан 1993 йил Апрель ойида мен туғилиб ўсган қишлоқimizга онамнинг зиёратига боргандик .
Онам шўрлик гўёки 3 ой кейин куёвининг бошига тушажак фалокатларни олдиндан сезгандай Сафар акани тутган йўлидан қайтармоқчи бўлиб куйиниб гапирганлди .
-Нима қиласан болам сиёсатга аралашиб?
-Энди тинчгина уйингда ўтир!
-Олдин бир ўзинг эдинg. Uзингдан бошқа оғирликинг йўқ эди . Энди оиланг, гул каби ўғлинг бор шуларни ўйла .
-Булардан (коммунистлардан) ҳеч вақт яхшилик чиқмайди.
-Сенга бир нима бўлса сенинг азобингни ўғлинг билан қизим тортади ...
-Сафар ака каби ўжар ўзининг сўзидан , ўзининг тутган йўлидан қайтмайдиган одам онамнинг гапларига қулоқ солармиди ?...
Onamning kўнгли учун "яхши” ҳам демаганди .
Онамнинг айтган гаплари Сафар аканинг ўнг қулоқидан кириб чап қулоқидан чиқиб кетганди . Сафар аканинг “ўжар”лигининг, жабрини онам башорат қилиб айтгандай мен ва Жалолиддин тортаяпмиз, Айни дада меҳрига муҳтож бўлган вақтда бошида дадаси йўқ.
Нима бўлди?! Onamning kuyinib aytganlari kelmadimi?
Орадан 3 ой ўтиб ўтмасдан-a,
МВДнинг лайчалари Сафар акани “йўқ ердан” баҳона топиб қамаб қўйишмадими?
Бир вақтлар онамнинг оиласини йўқ қилган НКВД нинг қолдиғи МВД менинг ҳам бошимган фалокат ёғдирганди.
-Меннинг мунисгина онажоним ўша замоннинг НКВДсидан оз мунча азоб чекмаганми, маъшум 1937- 38 йилларда. Энди эса мен; 1993 йилgа. kelganida Онамнинг тақдири менда такрорланди.
Онам ҳалига қадар ўша маъшум кунларни кўзида ёш билан эслайди. Онамнинг бутун авлод аждодларидан; уй жойидан, бойлигидан, туғилиб ўсган Ватанидан жудо bulganlar u ham etmaganday ўзларини ватангадо қилганлар.
Меннинг Ота- онамнинг туғилиб ўсган мамлакати олдинги bir butun Туркистонning кейин парчаланган бешта республикаsiдан бириси бўлган Турманистондир.
Онам Турманистон Республикасининг Илонли туманида туғилган. Онамнинг оталари Зойит бобом жуда бадавлат бўлиб уйида сон -саноқсиз хизматчилари, минглаган гектарлаб ерлари ҳисобсиз боғу- боқчалари бўлган экан.
Зойит бобом жуда саҳоватли бой бўлиб қишнинг қировли кунларида уйларидаги каттакон буғдой омборида тўпланган буғдой, арпа ва бошқа егуликларни камбағал, етим-есир, қаровсиз қолган оилаларга берар экан.
Онамнинг хикоя айтишича бобомнинг минадиган оти бўлиб унинг югани олтиндан, узангиси кумушдан ekan. Uзининг жиловдори ҳам бўлган экан.
Зойит бобомнинг жилдорини кўрмоқ менга насиб қилганди.
-Отам жуда ўқимишли билимдон одам эди уйимизда каттакон кутубхонаmiz ҳам бор эди.
Отам бўш вақтларида жуда кўп китоб ўқирди.
Биз фарзандларини ҳаммамизни бир хонага тўплаб отам "Қурони карим”ни ёқимли овазда қироат билан ўқиганида хонада пашша учса овази эшитиларди.Бутун борлиғимиз қулоқга айланиб эшитардик дерди онам.
Онамдан ташқари яъна иккита холам ҳам бор.
Бобом учала қизининг ҳам номини муқаддас китоблардан олган эканлар. Онамнинг исмлари Ҳожар ундан кичкина холамнинг исми Сора ва энг кенжатой қизига ҳам Рима деб ном берган эканлар худо раҳматли бобом.
-Онамнинг хикоя қилишича: Отасининг ўзидан катта акаси Зойит бобом ўз даврининг энг машҳур диний олими бўлиб унинг ўғли Ортиқ тоғам Хивада мадрасани битказиб келган эканлар ўша маъшум йилларда.
Катта отам Ортиқ акамга биз яшайдиган шаҳарда янги мактаб очди. Биз у вақтда кичкина эдик ҳаммамиз йиғилиб Ортиқ акамдан ҳам диний ва дунёвий илмларни ўрганмоқга бошладик.Лекин ўқишимизни оҳиригача ўқимак насиб қилмади.
Турманистонни босиб олган руслар қаерда бой бадавлат оила борки, ҳаммасини хонавайрон қилди. Уларнинг оёқи бизнинг ҳам оиламизга ҳам етиб келди. НКВД ва коммунистлар уйимизга бостириб кириб Ортиқ акамни оёқ қўлини занжирлаб яланг оёқ қилиб от аравасининг орқасига занжир билан боғладилар кўзимизнинг олдида.
Ўғлининг занжирбанд қилгани етмагандай катта отамнинг уйидан бор бойлигини ва китобларини олиб чиқиб аравага юкладилар.
Катта отамнинг оҳу фарёди османга ҳам етгандир ўшанда uglini kuzi oldida zanjirband qilib olib ketganidan.
Буни эшитган отам билан анам уйдаги китобларнинг кўпчилигини уйимизнинг ичидаги ўчоқнинг мўрисига ва уйимизнинг олдидаги боғимизга олиб чиқиб ерга кўмдилар.
НКВДчилар билан коммунистлар бизларнинг ҳам уйга уйга бостириб келиб бор йўқимизни талаб олдилар.
Яширишга улгурмай қолган китобларни олиб чиқиб аравага юкладилар.
Аравани ҳайдаб йўлга чиққанида биз болалар Ортиқ акамнинг изидан то Амударёнинг бўйига боргунича эргашиб бордик.
Нима қилар экан деб
Уйимиздан тортиб олган китобларни ҳаммасини Амударёга отганларини ўз кўзимиз билан кўрдик. Ортиқ акамни занжирбанд қилиб олиб кетгани ҳамda китобларни Амударёга оққизганига йиғлаб- йиғлаб, уйга қайтиб келganдик.
Ўша куни уйимиздан ўлик чиққандай мотам бўлди.
Турманистонни босиб олган руслар бобомларни уйларини талагани етмагандай, кейинчалик ўзларини “халқ душман”нининг оиласи деб Қарақалпағистоннинг Шаҳбоз (Беруний) туманинг одам яшамайдиган чўлига сургун қилганлар. Сургунда Bir vaqtlar boy badavlat yashagn oila bir burda nonga zor bulib очлик ва касаликдан бутун оила тутдай тўкилади. Шундай катта оиладан 3 -та, қиз битта эркак тирик қолдик дерди онам.
Бизнинг қишлоқимизга кўчиб келаганларида чакалакзор бўлган экан.На егани нони на ичгани тузукроқ сув бўлган ўшанда. Онам ҳамма вақт социалистик тузумни ҳам коммунистларни итидан баттар ёмон кўрарди.
-Онамнинг нафрати ўзидан катта эди лекин бизга айтмасди.
Ҳалигача онамнинег отасининг нима иш қилганини очиқ айтмаган бизларга.
-Фақат айтгани отам жуда катта бой эди...
Онамнинг ўзи ҳам унинг тирик қолган қариндош .уруғлариning биронtasi bir marta bulsa марта ўзлари туғилиб ўсган Туркманистоннинг Илонли шаҳарига қайтиб бормадилар. У ердан қайтиб келмаслик шарти билан ҳайдалган эканлар ўша замонlarда.
-Онам катта акамни айтмаса ҳеч бир ўғлини коммунистик партия сафига киришига руҳсат бермаганди.. Бир куни қизиқиб сўрадик нимага катта акамизга руҳсат бердингиз коммунистик партия сафига киришга?
- Бошқа ҳеч биримизга руҳсат бермадингиз?
-У мандан сўрамасдан Тошкентда Инстутутда ўқиб юрганида кирганда, билганимда қарши чиқиб уни киритмасдим қонҳўрларнинг сафига .
-Онамнинг оиласи ҳақидаги ҳазин хикоясиданми ёки менга ҳеч вақт кўрмоқ насиб этмаган Ортиқ тоғамни фожиали тақдириданми; ёки энг севганим китобларни Амударёнинг дали-дорлғаларига, отилганиданми , менинг ҳам қалбимда социалистик тузумга, kommunistlarga қарши аввалдан нафрат бор эди.
Қишлоқимизда Педогогика Билим юртини тугатиб Болалар боқчасида мудира бўлиб ишлаб юрган вақтимда савхозимизнинг партия коммитетининг секратари коммунистик партия сафига киринг деб таклиф қилганди.
Мен онамнинг қариндош-уруғларидан ажратган , туғилган она шаҳридан мосуво қилган қонхўр коммунистларнинг сафида бўлишга ор қилганим учун партком секратарининг таклифини rad қилдим.
Энди эса Сафар акани бесабаб қамагани учун бу тузумга бўлган нафратим икки қатига кўпайди.
Нимага Сафар ака?...
Бу жавобсиз савол ҳамиша бўғзимни бўғади.
Оғир ҳаёлга чўмганимдан олдимга келиб чақираётган қоравул “бадбашара хотин”нинг, овазини эшитмаган эканман.
Бошимни кўтариб қарасам рўпарамда туриб ол ... деб сумкани жаҳл билан узатаётган экан сумкани қўлимга олдим. Ўйнаб юрган Жалолиддинни чақирдим.
Олдимга югуриб келган ўғлимни бир қўлимга бир қўлимга қуш каби енгил бўлиб қолган сумкани кўтариб оғир ҳаёллар оғушида машум ва маълум макондан изимга қайтдим.
27.03.2014 yil. Lausanne.


                               34 қисм
     Умидим узилиб , кўнгил кошонам вайрона бўлиб уйга қайтдим, iнсоннинг бошига ташвиш тушса олди -орқаси, узилмас экан-да, бир-бирини етаклаб, чақирилмаган, ёқимсиз меҳмондай каби кириб келаверар экан-да.
Келаётиб диққат қилиб қарасам “Боғи Эрам” паркининг дарвозасининг олдида пулини тўллаб ёлламаганим қоравуллар u yoqdan bu yoqga utshib uzlaricha nimalarnidir gaplashib aslida men yashaydigan uyni kuzatishardi.Bazi birlari esa дарвозанинг олдида ўзларича нималарнидир баҳона қилиб айланиб юрган bulsada ikki kuzi men kelayotgan yulda edi..
Bogi Eram parkining darvozasining oldidan эса мен яшайдиган уй ҳеч бир тўсиқсиз бемалол кўринарди.
Бугун мен МВД га кетганим , учун-ми, ёки бошқа сабабдан-ми , биламадим уларнинг сонини хар кунгидан ҳам кўпроқ бўлганини кўриб истеҳзоли кулдим. Ҳаёлан ; Сафар акага айтдим: сиз ҳеч мендан ҳавотир олманг! Бир бошига менсиз тош қотган шаҳар Тошкентда қўрқамай қандай яшайди деб?...
Мени “бобовлар”дан, қўриқлайдиган, инсон қиyoфасига кирган “ит”ларim, етарли даражада химоя қилаяптилар.
Ҳаёлимда шундай деб ўйлаб, ўз -ўзимга, таскин берсам-да, ростини айтсам уларнинг ҳар кун -ги , кузатишларидан, изма- из , изимдан соя каби эргашиб юришларидан жуда чарчагандим.
Ҳозир ҳам уларни кўриб жоним бўғзимга тиқилди.
-Қани эди қўлимдан келса-ю, ҳаммасини тўплаб бўйнига тош боғлаб Toishkentni qoq ikkiga bulib oqqan Анҳорга чўктирсам! Uлар борса келмасга равона бўлсалар, изларида- из ham қолмаса; мен улардан қутилsaм. Bu mening orzuyim узатсам qulim, yursam yulim етмайдиган орзуim! Мен нотавон банданинг кучи, ўзимдан ва кўз ёшимдан бошқа ҳеч нарсага етмасди.
-Миллатнинг тавқи лаънатига учраган виждонсизларнинг, бошқа қиладиган ишлари йўқ -ми?
- Аламимни кимдан олишни билмасдим?. ..
Бор кучим билан дарвозанинг эшигидан қарсилдатиб ёпib ichkari kirdim Darvozaning qattiq yopilganidan Jaloliddin qurqib ketdi. Uni qattqi bagrimga bosdim. Qurqnmagin arslonim, bu kunlar ham bir kuni utadi..
Гулой ҳам сессияси тугаганидан кейин қишлоқимизга қайтиб кетганди. Ҳувиллаган ҳовлида ёппа -ёппа, ёлғиз қолгандим Жалолиддин билан. Хавода эса сарғайган япроқлар учиб юрарди. Менинг туганмас дардларим на учиб кетиб, ерга қўнади ; на шамолга қўшилиб йўқлик сари юз тутади. Кўнгил кошонамнинг вайронага айланган уйига оғир тош каби чўккандиlar.
-Қачонгача сабр қилишим керак ?
-На судидан ҳабар бор, на озод бўлиб чиқишидан?!
Олдинлари терговчи Ҳусан Аҳмедов ҳар ойнинг 27 числосини айтиб сабр қилинг. Сафар балким шу ойни 27 числосига чиқиб қолар деб кўнглимга таъссали берар эди. ЭРК Партиясининг қурултойи бўлиб ўтгандан кейин бу ҳақда оғиз очмай қўйди.
Мен нима гап деб сўраганимда ҳам тайинли жавоб бермаганди.
Энди эса кутишдан ҳам, уйнинг атрофида айланиб юрган инсон қиёфасига кирган “хира пашша”ларадан , у ҳам етмгандай қаерга борсам изимда кузатиб юрадиган “дум”ларданб ҳам чарчагандим. Бошимни уриб ёрай десам тош , дардимни айтиб енгил тортай десам бош йўқ эди.
Сафар аканинг boshiga kutilmaganda tushgan falokat туҳмат эканлиги аниқланиб суд залидан озод бўлишини сабр дарахтим тошга айланиб кутишим керак эди! Уйқусиз ўтган узундан -узоқ кечаларимда, яратган тангримдан тошга айлантиришини илтижо қилиб сўрардим?!
Қани эди тошга айлансам- да, бутун дардларимни унитсам!
Нега- ки, тошга на ёмғир, на бўрон, на қор, ҳеч бири таъсир қилмайди. Men ham tosh bulsam!
-Ухласам тонг оқ -оппоқ, тонг отса, уйғонсам тош бўлсам!
Бутун ғамларимни унитсам!
-Яратган тангримдан сас-садо, йўқ .
Яратаган olloh эса яратилган гунаҳкор бандасининг илтижосини даргоҳида қабул қилмасди?! Мен эса бевафо дунёнинг бир бирини бошлаб келаётган ғам-ташвишларидан, juda чарчагандим. Оёқимда узилмас занжир,бўйнимда бўйинтуруқ , қўлимга кишан, оғзимга эса қулф урилганди. На занжирни узиб бир қадам олдинга юра оламан , на узоқларга бўйнимни чўзиб қарай оламан,nada, қўлларимни кишандан озод қиламан , нада оғзимга урилган қулфнинг калитини топa olaман?! Нега -ки, каттароқ қадам ташлаб юрсам оёқимдаги занжир изига тортарди, бўйнимдагаи бўйинтруқ esa бўғзимни бўғади, қўлимни эзгулик сари узатсам кишан қисади, bор овазим билан додлаб дардимни айтай десам оғзимга urilgan zanglagan қулф ochilmaydi shuning учун овазим чиқмайди.
Калит эса жодугарнинг халтасида.
Калитни олиб; озод бўлмоқim учун қўлимга темирдан ҳасса, ояқимга пўлотдан калиш кийиб ўтиб бўлмас чақир тиканакли ўрмондан ўтишим керак jodugarning boyqushlar egallagan makoniga bormoqim uchun. Hech narsaga kuchim etmasdi, кучим фақат кўзимга етарди ҳар куни кўзимдан оққан ёш, олов бўлиб юзимни куйдиради...
Оғир изтиробда, юрагим сиқилиб ўтирсам, дарвозанинг урилган овазини эшитдим. Кўчада кузатayoганлари етмагандай ментлар уйга kirib келayapдиlarми dеган ҳаёл билан дарвозани очсам, қўлларида кўч кўронлариni кўтарган; 4 -5, та барзангидай -барзангидай , йигитлар дарвозанинг олдида қаторлашиб турибди.Келганлардан фақат биттасини танийман-u, қолганларини умримда кўрмагандим,Ularga juraboshi bulib kelgan эса ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг яқин қариндоши ...
Саломлашдилар.
Нима мақсадда келганларини билмаганим учун ҳайрон бўлдим. Нимага келдинглар деб эшик олдида сўрасам ноқулай бўлар деб уйга таклиф қилдим. Кириб хонтахтанинг атрофига ўтирганларидан кейин сўрадим; нима гап ҳаммаларинг кўч кўронларинг билан келибсизлар тинчлик -ми?
-Бизларни Мақсуд оғам юборди деди Муҳаммад Солиҳниг қариндоши.
(Мақсуд Бекжон шоир. ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг кенжа укаси)
-Нимага юборди Мақсуд оғангиз?
-Мендан ҳабар олинглар деб юбордими сизларни?
-Ҳайратимни яшира олмай сўрадим.
-Йўқ.
-Унда нимага келдинглар?
Биламан уйга келган меҳмонга нимага келдинг деб сўраш ; ўзбекона урф одатларимизда йўқ. Лекин....умримда кўрмаганим, давангирдай эркакларнинг ҳе, йўқ , бе, йўқ, қўлларида катта- катта, сумка -ю , чемодонлар билан уйига кириб келганини кўрган ҳар бир инсон ; айниқса менга ўҳшаб эри қамалган, кап катта ҳувиллаган ҳовлида ёлғиз бошига қўлида гўдак билан яшаётган аёл бўлса , нотаниш эркаклар уйига кириб келганида албатта сўрайди !
-Агар сўрамаса ҳайратланиш керак!
Муҳаммад Солиҳнинг қариндоши; бу болалар бизларнинг қариндошларимиз улар Тошкентда турли Университет ва Институтларда ўқишади. Ўзингиз тушунасиз ўқиган студентларнинг киралик уй тутиб яшашалари қийин. Шунинг учун ҳам Мақсуд оғам бу уйга юборди бизларни бориб яшайверинглар Солиҳ аканминг уйи деб.
-Бу гапни эшитиб устимга бир челак муздай сувни биров behosdan қуйиб юборгандай сесканиб кетдим.
-Нима деяпсиз ?!...
-Ростдан шу гапни айтдими Мақсуд оғангиз?
-Ha aytib yubordi nima ishonmayapsizmi?
-Maqsud aytdimi? Yana hayratimni yashira olmay suradim.
-Ha.
- Esi joyidami ogangizni?
...
Мен Сафар ака қамоқда вақтидаги 1993 йилнинг (куз ойида)сўнг баҳорида бўлиб ўтган воқеани ёзаяпман. Аслида бу йигитларнинг ким эканлигини, Муҳаммад Солиҳнинг қандай қариндошлари эканликларини қайси Университет ва Институтларнинг ўқиганини ҳам энг муҳими эса уларнинг “ исм фамилияларини ҳаммасини биламан яхши биламан. Bу ерда уларнинг кимлигини очиб ёзмаяпман. Уларнинг 1993 йилнинг қайси ойида келганлиги -ю, ҳафтанинг нечанчи куни эканлигини ҳам “хотира” дафтаримга ёзиб қўйгандим ўша кунларда. Сафар ака қамоқдан озод бўлиб чиқса ўқиб ўргансин деб. Бугунга келиб ham уларнинг исм фамиляларини очиқ ёзмаётганим ўша йигитлар сал кам 20 йил ўтиб орадан оилали, катта- катта лавозимларда ишлаётган раҳбар ходим бўлгандирлар balkim?... Мени ёзган хотираларимни кузатиб бораётган бўлса СНВ Улар СНБнинг қора рўйхатига тушмасин deb uylab yozmayapman. ЭРК Партиясининг ва Ўзбекистон Ҳалқ Харакатининг раиси Муҳаммад Солиҳнин қариндоши экансанлар деб қора рўйҳатга тушиб жувонмарг бўлиб кетмасинлар. Агар оила қуриб бола чақали бўлган бўлсалар, аҳли -аёлиларининг олдида юзлари қизармасин.
-Ўша номини тилга олмаганим йигитлар ҳам истамасалар керак, ўзлари қамалиб ёки бошқа давлатга иш билан кетганлари-да, ёлғиз қолган хотинларининг бир бошига танимаган; 4 -5 та , эркак билан бир уйда яшашини? ... Ҳамма ҳам, Муҳаммад Солиҳнинг телба сифат укаси Мақсуд Бекжон бўлмаса керак?... Мақсуд Бекжон ўз хотинига шу разилликни раво кўрса керак-ки, менинг олдимга ўз қариндошлари, бўлган 4 -5 та, эркакларни на бандадан на оллохдан қўрмай юборганди эди ўшанда.
Виждонсиз менга қилган ҳамма “ифлослик”ларингни, яратган оллоҳ икки баравар қилиб ўзингга қайтарсин дедим алам билан. Илоҳим мендан ҳам баттар бўл!
Hudoнинг қаҳрига йўлиқ!
-Ҳозирроқ чиқиб кетинглар бу уйдан?!
-Ўша суянган худойингиз бўлган Мақсуд оғанг келсин ўзим гаплашаман?!
-Нима бўлибди биз яшасак бу ерда?
-Эсингиз жойидами сизни?
- Бир бошимга тўртта эркак билан яшайманми ?
-Биз билмаймиз .
-Бизга айтди- деди, дами ичига тушиб кетган Муҳаммад Солиҳннинг қариндошларига бош бўлиб келган йигит .Bu Solih akam sotib olgan ekan.
Muhammad Solih uzi ishlagan shahsiy puliga olganmi? Shuni suramdingizmi Maqsud ogangizdan?
...
Uka дедим ҳар сўзимга урғу бериб siz уйлансангиз худо кўрсатмасин қамалиб ёки мажбуриятдан узоқ ерга кетсангиз хотинингизни ўзингиз танимаган 4 та эркак билан yashashiga ruhsat berarmidingiz??
- ...
-Ҳа шунқа, укам; “олдин тиккани, ўзинга уриш керак, оғримаса биров”га!
Бу уй Муҳаммад Солиҳ акани экан – ку? Шунга Мақсуд оғам шу уйда туринглар деб айтганди.
-Tuti qushday bir gapni takrorlamang!
-Уйи устига йиқилсин Муҳаммад Солиҳнинг!!!
-Шу уйга кўчиб келмаганимда бошимга бунчалик кўргулик тушмасди . Сафар оғангиз қамалмаганда, бу уйда бир соат ҳам яшамасдим.
Менга Ўзбекистон КГБ сининг қилаётган ваҳшийликлари етмайдими ?...
Улар-ку , Ислом Каримовнинг тарбиялаб етиштирган “манқуртлари”лари , нима буйруқ берса сўзсиз садосиз бажарадиган. Энди ўша ваҳший “манқурт”ларнинг, қаторига ака -ука; Муҳаммад Солиҳ билан Мақсуд Бекжон ҳам қўшилдими?...
-Оллоҳ ҳаммасини қўшиб чатиб балосини берсин эшитдингизми?!
-Муҳаммад Солиҳ билан Мақсуд Бекжонга нима ёмонлик қилган эди Сафар ака шуни тушунолмай доғдаман. Биласизларми дедим жаҳл билан ўша ЭРК Партиясининг раиси бор-ку, Муҳаммад Солиҳ агар -Туркияга қочиб кетмаганида ҳозир Сафар акангиз билан бирга МВДнинг ертўласида қон ютиб қамалиб ўтирган бўлар эди.
Аслида Сафар ака билан иккаласига бирга очилган жиноят иши
iккаласи ҳам Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир ҳил моддаси билан айбланган.
-Муҳаммад Солих қочиб кетгани учун унинг досяси vaқтинча ёпилган. Ўзи Туркияда бемалол яшаб юрибди Тошкентдаги бир тепса йиқиладиган уйи кўзига тилла кошона бўлиб кўринаяптиmi?... Муҳаммад Солиҳ каби шоирдан мен буни кутмагандим дедим алам билан.
12.04. 2014 yil. Lausanne.
                                                                  35 қисм
 Сиёсатчи Муҳаммад Солиҳга бўлган хурматим ер билан яксон бўлganди.Ўзи Туркияда ўтириб укасига: Сафарни хотинини: “у уйдан хайда, у ерда бизнинг қариндош студент йигитлар яшасин деб айтгани учун” .
Бу гапни ўшанда Мақсуд Бекжон айтганида тўғри-си, унча ишонгим ҳам келмаганди. Балким Мақсуд Бекжон акасини номини сотиб мени ҳайдамоқчи бўлаяпти шекилли деб ?!
Менing шоир Муаҳммад Солиҳга жуда ҳурматим баланд эди.
Ҳатто студентлигимда диплом ишимни Муҳаммад Солихнинг “Ижодида эрк ғояси” деган темада ёзгандим. Қалбимдаги унинг шеърларига бўлган қизиқиш ва иштиёқни таърифига тилим ожиз. Студентлигимда менга биттаси: “Сан уни шеърларини яхши кўрадиган шоир Муҳаммад Солиҳ келажакда бошингга бало очади деганларида ўлсам ҳам ишонмасдим”. Ҳозир ҳам Сафар ака қамалганидан кейин энг оғир кунларимда унинг шеърий сатрларини ўқиб ўз-ўзимга, таъсалли берардим.
Қўл сумкамда Муҳаммад Солиҳнинг1990 yilda nashr qilingan “Орзу фуқораси” шеърий тўплами менинг энг яқин ҳамроҳим эди.
Энди эса унинг укаси Мақсд Бекжон ва ва қариндошларининг ҳар икки гапнинг бирида: Бу уй акамнинг уйи; “акам айтди сизни бу уйдан чиқиб кетсин “ деб; бир гапни минг марта тўти қушдай такрорлаб, юзимга терсаки каби уришлари жонимдан бездирганди мени.
-Бу гапларга бир ишонсам бир-да, ишона олмасдим.
-Биз билан бир уйда яшашни истамасангиз бу уйдан чиқиб кетинг деб айтаётганди; Мақсуд Бекжоннинг қариндошlarи юзлари “хўтикнинг терисидай қалин бетли бетмизлар” .
-Ўртага оғир сукунат чўкканди.
-Улар менга нима жавоб берар экан деб; бешаласи ҳам безбетларча безрайиб қараб ўтирган эдилар. Ҳаёлимдан ўтказган фикрларимни, bir erga jamlab , ўша йигитларга бош бўлиб келган Муҳаммад Солиҳнинг қариндошига юзландим.
-Сиз уйланган бўлсангиз; иш билан иsh ерга узоқ муддатга кетсангиз , yoki bulmasa худо кўрсатмасин қамалиб кетганингизда хотинингизни қўлида кичкина боласи билан bir uzi ota-onasidan uzoqda qolib ketgan bulsa бир бошига ва сиз танимайдиган бегона 4 -5 та эркак билан бир уйда яшашига рози бўлarmidingiz hotingiozni?
Yo bulmasa “хотиним яхши иш қилибди" деб ўйлайсизми ёки ...
-қисқачаси нима қилgan bular эдингиз ?
Сизларнинг бундай “ақмоқона” қилаётган ишlarinгизни мени бу ердан ҳайдаб ёки мен билан яшамоқчи бўлayotганингизни Сафар оғангиз эшитса нима деган гап бўлади?
-Бундан ҳам баттари мен сизлар билан бир уйда яшашга рози бўламанми?
-Мақсуднинг ақли жойидами ўзи?
-Мақсуд Бекжоннинг қариндоши нима дейишини билмай мум тишлади.
...
-Жавоби оғирми, нега жавоб бермайсиз?
-Бизлар Мақсуд оғам айтгани учун келгандик.
-Tushunaman sizlar yosh bulishlaringiz mumkin, lekin Maqsudni nima jin urib sizlarni yubordi ?
...
Биласизми? ... Мақсуд менга Сафарбой менинг "дўстим " деган эди.
-Aна сизларга " дўст".
-Sизлар kelajakda bisri bilan dust bulmoqchi bulsangizlar “дўст” бўлadiган одамингизни олдиндан яхшилаб таниб кейин “дўст” бўлинглар!
Сизларни бошингизга оғир мусибат тушганда Maqsud ogangizga ushshab “орқангиздан келиб ўтмас пичоқ урадиган номард дўст”дан эҳтиёт бўлинглар.
Мени сизларга маслаҳатим.
“Йиқилмаgan, tурtинмасдан юрадиган биргина оллоҳ; ”ҳамманинг ҳам бошига тушиши мумкин Сафар оғаngiнинг бошига тушган кутилмаган мусибат.
-Шундай оғир кунида “дўстни эмас ашшаддий душманnи ишини қилаяпganлар Мақсуд bilan Муҳаммад Солиҳ . Агар сизларни Ўзбекистон Миллий Ҳавфсизлик Бюросини одамлари юборганида...
-Ҳа- энди улар Сафар акага “душмон” мени бу уйда яшаб тўрт тарафга ҳабар тарқатишим ёқмаябди-da,. Shuning uchun Сафарни оиласини телефони йўқ, шаҳардан узоқ Бектемир туманидаги ташландиқ уйига кўчириб овазини ўчиришимиз керак деб: улар қилганида бу isgni ishoninglar bu қадар хафа бўлмасдим.
-Лекин Мақсуд Бекжонга ўҳшаб дўстim degan, Муҳаммад Солиҳ каби ЭРК Партяиснинг раиси ўз ёрдамчисининг оиласини кичкина гўдаки билан кўчага ҳайдаши....
КГБнинг айғоқчиларидан баттар yomonlik qilayapti-ku, bular menga. Ikkala aka-ukani ham инсонларни оллоҳ балосини берсин!
-Mендан -да баттар бўлиб хор-у , бўлсинлар!
- Бу гапларимни ҳаммасини бориб оғангизга айтинглар!
- ....
-Мақсуд Бекжонга бориб шуни айтишни ҳам унитманглар : унинг квартираси жуда катта, бемалол сизлар сиғасизлар.
Агар уйи торлик қиладиган бўлса хотинини сизларга хизматкорликга ташлаб, ўзи Хоразмга кетаверсин хотини ва болалари ишончли одамларининг ёгнида ҳавотир олмаса ҳам бўлади. Ҳам сизлар кирага пул тўлашдан қутиласизлар, ҳам Мақсуд Бекжон қариндошларим кўчада қолмайди энди деб виждон азобидан...
-Меннинг жаҳл аралаш аччиқланиб гапирганмдан кейин Мақсуд Бекжоннинг қариндошлари ўзора бир нималарни гаплашиб ортиқча бир гап айтишга ботина олмай қандай келган бўлсалар шундай чиқиб кетдилар.
-Улар кетди.
-Бир одамнинг бошига бунча ҳам бало ёғиладими?
-Недан ?... Деган жавобсиз савол дорнинг ипи каби соланиб бўйнимни бўғмоқга бошлади?...
-Nафасим сиқилиб дарвозанинг олдида ўтириб қолдим.
-Кўксимни тош каби бир нима эзмоқга бошлаганди.
-Қанча ўтирдим билмайман Жалолиддиннинг ая ...деган овази узоқлардан қулоқимга эшитилгандай бўлди.
Зўрға кўзимни очсам Жалолиддин ёнимда турарди қўрqиб кетганидан ранггилари оқариб кетганди. Мажолсиз қўлларим билан Жалолиддинни қаттиқ бағримга босдим.
Уйга кириб тилимнинг остига юрак дорисидан бир дона қўйдим.
-Булар менинг тушумми, ўнгимми?
-Наҳот Муҳаммад Сорлиҳ шундай деб айтган бўлса ишона олмасдим....
-Мен бу воқеаlarни oradan 20 yil utdi, hali ҳали ҳам унитмадим.( Garchi savolimga javobni eshitgan bulsam ham....)
-Недан?... деган жавобсиз савол хотирамнинг бир четида ўтмас пичоқ каби қалбимни тинимсиз пармаларди . Давомли ўйланар эдим ЭРК Партиясининг раисини кўрсам ва “жавобсиз савол”имга жавоб олсам деб.
-Наҳот ...ҳам ижодкор, ҳам ЭРК Демократик Партиянинг раиси ўзнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган одам қамалиб кетadа-ю, унинг оиласи Партия тарафидан сотиб олинган уйда қўлида кичкина боласи билан яшаб ўтирган ожиза бир аёлни кўчага ҳайдаш kabi jiurkanch буйруқини берган бўлса?
- Сўрасам ҳақиқатдан ҳам ўша “буйруқни” сиз берганмисиз деб ва жавобини олсам деб орзу қилар эдим.
Яратган тангрим менга шундай фурсатни берди. Bu fursat menga 15 yil keyin nasib qildi.
-1998 йил Августь ойида Шеведцариянинг Лозан шаҳарига яъни бизнинг уйга Муҳаммад Солиҳ меҳмонга келди.
-Mен учун айни мудадо бўлди javobsiz savolimga javob suramoqni ayni vaqti edi.
Sўрадим:
-Солиҳ ака сиз 1993 yil shu oyning shu kunida ukangiz Мақсудга haqiqatdan ham yakub Kolos kuchasidagi 22 uydan Сафарни hotinини чиқариб юбориб ўрнига Тошкентда ўқиб юрган қариндошларимизни қўй... deb aytdingizmi?...
-Сафарни хотини истамаса улар билан бир уйда яшашни уйдан чиқиб кетсин деб айтганмисиз?
....
-Эшитган жавобимни олдида баданим музлаб қолди.
-Мен айтгандим Мақсудга нима бўлибди?
-Тилим тошga aylandi eshitgan javobimni oldida.Tilim suzga сўзга айланмади....
-Гапнинг очиқи нима дейишга ҳайрон эдим.
-Сафар акага қарадим у ҳам ерга қараб ўйланиб ўтирганди...
-Уйга келган “меҳмонга уй бўйли гап айтма деган”лар- ку Оталаримиз.
-Нима дейишни билма-й , ошхонага чиқиб кетдим бутун аламимини кўз ёшимдан олдим,
ҳар қалай кўзимга кучим етади -ку.
Бир оз ўзимган келдим.
Эслатма: яъна бир марта ёзай ўша uyning tarihini.
U вақтда мен яшаган ўша лаъланти уй ЭРК Партиясиning tuplangan puliga сотиб олинган ikkita uydan bittasi edi men yashab utiregan uy. Oldin yozganim kabi ikkinchi uyda yozuvchi Nazar eshonqul yashayotgandi. Уйнинг эгасининг асли келиб чиқиши Наманганлик исми Эркин фамилиясини билмайман. Унинг ўгай ўғли Узбкекистон Телвидинясида ишлар эди Анвар Каримов деган.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Якуб Колос 22 уй.
Бу уйга биз 1993 йил 20 – Июлда, кўчиб келдик Кўчиб келганимиздан бир хафтадан кейин 1993 йил 27 -Июлда, Сафар акани ЭРК Демократик Партиясининг офисидан  Тошкент шахар  Бош прокурори Эргаш Жўраевнинг буйруқи билан унинг одамлари kelib олиб кетишган . Шунинг учун ҳам бу уйни Сафар ака uz номига расмийлаштира олishga ulgurmadi. Сафар акага туҳмат қилишиб жиноят иши очилганди. Туҳмат қилгиб қаматганларни исм -фамилияларини, кейинги бобларда ёзаман насиб қилса Лаънати уй 1995 йил 30 -Октябрда президент Ислом Каримовнинг буйруқи билан ер билан яксон қилиниб йиқиб ташлаnди.
Эгаси бир ховлининг ўрнига хукуматдан 3 та квартира қилиб қайтариб олди.
Мақсуд Бекжон ва Муҳаммад Солиҳ менга бу уйдан чиқ деб буйруқ берганидан кўра ўшанда, уйни мени ноимигами ёки бошқа қариндошларининг номига расмийлаштирганида еди Ўзбекистон хукумати йиқилган ховлини ўрнига берилган кватираларни бизларга бериши мумкин эди.
Эркин акаga бермай.
Эркин ака деган номард ҳам ЭРК Партиясидан ховли учун миинглаган $. ҳам da, yiqilgan uyi uchun хукуматдан квартиралар олди.
Мени эса ўшанda уйни номимга ўтказиш учун na вақтим, na сабрим bor эди.Lekin Maqsud yoki Muhammad solihning yana bir ukasi Muammad Bekjonning vaqtlari etarli ed.
Mening bутун фикри зикрим Сафар акага отилган ифтироларни қандоқ қилиб йўқ қиламан деб advokat va tergovchilar bilan gaplashish bilan ovvara edim.
Уй йиқилгунича мен ҳам МВД нинг лайчаларидан, ҳам-да, Муҳаммад Солиҳхнинг укаларидан кўрган -кўргуликларимни, бир оллох, бир-да, мен биламан.
Уй йиқилди.
Mен Муҳаммад Солихнинг укаларининг “акамнинг пулига олинган уйда яшаб ўтирибсан” деган маъломатидан қутилдим.
-Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси ўша лаънати уйни ўзи ёзган шеърий китобларнинг гонарар пулига сотиб олгандай менга зуғум қилар эдилар
-Муҳаммад Солихнинг укаси Мақсуд Бекжон balkim билмаса ҳам бу уйни кимнинг пулига сотиб олинганини lekin мен жуда яхши билар эдим.
Бу уй ERK Partiyasining hayrohohlaritarifidan tuplangan pulga sotib olinganini.Bazan shunday пулига сотиб олинган акангизни нима ҳаққи бор деб айтсам уларга.
Bизни акамиз ЭРК Партиянинг раиси нима олинган бўлса ҳаммаси акамизники деб виждонсизларча жавоб берар эдилар.
-Ўз ғамим ўзим билан ўтирсам; кечки вақт яъна кўча дарвоза тақиллади.
-Ҳайрон бўлиб очсам эшикни очсам ; не кўз билан кўрайки ранги рўйи ўчиб кетган, ғазабдан лаблари титраб турган : ЭРК Паrтиясининг, ҳозирги кундаги Ўзбекистон Ҳалқ Харакатининг раиси МуҳаммадСолиҳнинг укаси Мақсуд Бекжон. Дарвозанинг олдида ғазабдан гезариб турarди.


18.04.2014 yil. lausanne



     Сиёсатчи Муҳаммад Солиҳга бўлган хурматим ер билан яксон бўлganди.
Ўзи Туркияда ўтириб укасига: Сафарни хотинини: “у уйдан хайда, у ерда бизнинг қариндош студент йигитлар яшасин деб айтгани учун” .
Бу гапни ўшанда Мақсуд Бекжон айтганида тўғри-си, унча ишонгим ҳам келмаганди. Балким Мақсуд Бекжон акасини номини сотиб мени ҳайдамоқчи бўлаяпти шекилли деб ?!
Менing шоир Муаҳммад Солиҳга жуда ҳурматим баланд эди.
Ҳатто студентлигимда диплом ишимни Муҳаммад Солихнинг “Ижодида эрк ғояси” деган темада ёзгандим. Қалбимдаги унинг шеърларига бўлган қизиқиш ва иштиёқни таърифига тилим ожиз. Студентлигимда менга биттаси: “Сан уни шеърларини яхши кўрадиган шоир Муҳаммад Солиҳ келажакда бошингга бало очади деганларида ўлсам ҳам ишонмасдим”. Ҳозир ҳам Сафар ака қамалганидан кейин энг оғир кунларимда унинг шеърий сатрларини ўқиб ўз-ўзимга, таъсалли берардим.
Қўл сумкамда Муҳаммад Солиҳнинг1990 yilda nashr qilingan “Орзу фуқораси” шеърий тўплами менинг энг яқин ҳамроҳим эди.
Энди эса унинг укаси Мақсд Бекжон ва ва қариндошларининг ҳар икки гапнинг бирида: Бу уй акамнинг уйи; “акам айтди сизни бу уйдан чиқиб кетсин “ деб; бир гапни минг марта тўти қушдай такрорлаб, юзимга терсаки каби уришлари жонимдан бездирганди мени.
-Бу гапларга бир ишонсам бир-да, ишона олмасдим.
-Биз билан бир уйда яшашни истамасангиз бу уйдан чиқиб кетинг деб айтаётганди; Мақсуд Бекжоннинг қариндошlarи юзлари “хўтикнинг терисидай қалин бетли бетмизлар” .
-Ўртага оғир сукунат чўкканди.
-Улар менга нима жавоб берар экан деб; бешаласи ҳам безбетларча безрайиб қараб ўтирган эдилар. Ҳаёлимдан ўтказган фикрларимни, bir erga jamlab , ўша йигитларга бош бўлиб келган Муҳаммад Солиҳнинг қариндошига юзландим.
-Сиз уйланган бўлсангиз; иш билан иsh ерга узоқ муддатга кетсангиз , yoki bulmasa худо кўрсатмасин қамалиб кетганингизда хотинингизни қўлида кичкина боласи билан bir uzi ota-onasidan uzoqda qolib ketgan bulsa бир бошига ва сиз танимайдиган бегона 4 -5 та эркак билан бир уйда яшашига рози бўлarmidingiz hotingiozni?
Yo bulmasa “хотиним яхши иш қилибди" деб ўйлайсизми ёки ...
-қисқачаси нима қилgan bular эдингиз ?
Сизларнинг бундай “ақмоқона” қилаётган ишlarinгизни мени бу ердан ҳайдаб ёки мен билан яшамоқчи бўлayotганингизни Сафар оғангиз эшитса нима деган гап бўлади?
-Бундан ҳам баттари мен сизлар билан бир уйда яшашга рози бўламанми?
-Мақсуднинг ақли жойидами ўзи?
-Мақсуд Бекжоннинг қариндоши нима дейишини билмай мум тишлади.
...
-Жавоби оғирми, нега жавоб бермайсиз?
-Бизлар Мақсуд оғам айтгани учун келгандик.
-Tushunaman sizlar yosh bulishlaringiz mumkin, lekin Maqsudni nima jin urib sizlarni yubordi ?
...
Биласизми? ... Мақсуд менга Сафарбой менинг "дўстим " деган эди.
-Aна сизларга " дўст".
-Sизлар kelajakda bisri bilan dust bulmoqchi bulsangizlar “дўст” бўлadiган одамингизни олдиндан яхшилаб таниб кейин “дўст” бўлинглар!
Сизларни бошингизга оғир мусибат тушганда Maqsud ogangizga ushshab “орқангиздан келиб ўтмас пичоқ урадиган номард дўст”дан эҳтиёт бўлинглар.
Мени сизларга маслаҳатим.
“Йиқилмаgan, tурtинмасдан юрадиган биргина оллоҳ; ”ҳамманинг ҳам бошига тушиши мумкин Сафар оғаngiнинг бошига тушган кутилмаган мусибат.
-Шундай оғир кунида “дўстни эмас ашшаддий душманnи ишини қилаяпganлар Мақсуд bilan Муҳаммад Солиҳ . Агар сизларни Ўзбекистон Миллий Ҳавфсизлик Бюросини одамлари юборганида...
-Ҳа- энди улар Сафар акага “душмон” мени бу уйда яшаб тўрт тарафга ҳабар тарқатишим ёқмаябди-da,. Shuning uchun Сафарни оиласини телефони йўқ, шаҳардан узоқ Бектемир туманидаги ташландиқ уйига кўчириб овазини ўчиришимиз керак деб: улар қилганида бу isgni ishoninglar bu қадар хафа бўлмасдим.
-Лекин Мақсуд Бекжонга ўҳшаб дўстim degan, Муҳаммад Солиҳ каби ЭРК Партяиснинг раиси ўз ёрдамчисининг оиласини кичкина гўдаки билан кўчага ҳайдаши....
КГБнинг айғоқчиларидан баттар yomonlik qilayapti-ku, bular menga. Ikkala aka-ukani ham инсонларни оллоҳ балосини берсин!
-Mендан -да баттар бўлиб хор-у , бўлсинлар!
- Бу гапларимни ҳаммасини бориб оғангизга айтинглар!
- ....
-Мақсуд Бекжонга бориб шуни айтишни ҳам унитманглар : унинг квартираси жуда катта, бемалол сизлар сиғасизлар.
Агар уйи торлик қиладиган бўлса хотинини сизларга хизматкорликга ташлаб, ўзи Хоразмга кетаверсин хотини ва болалари ишончли одамларининг ёгнида ҳавотир олмаса ҳам бўлади. Ҳам сизлар кирага пул тўлашдан қутиласизлар, ҳам Мақсуд Бекжон қариндошларим кўчада қолмайди энди деб виждон азобидан...
-Меннинг жаҳл аралаш аччиқланиб гапирганмдан кейин Мақсуд Бекжоннинг қариндошлари ўзора бир нималарни гаплашиб ортиқча бир гап айтишга ботина олмай қандай келган бўлсалар шундай чиқиб кетдилар.
-Улар кетди.
-Бир одамнинг бошига бунча ҳам бало ёғиладими?
-Недан ?... Деган жавобсиз савол дорнинг ипи каби соланиб бўйнимни бўғмоқга бошлади?...
-Nафасим сиқилиб дарвозанинг олдида ўтириб қолдим.
-Кўксимни тош каби бир нима эзмоқга бошлаганди.
-Қанча ўтирдим билмайман Жалолиддиннинг ая ...деган овази узоқлардан қулоқимга эшитилгандай бўлди.
Зўрға кўзимни очсам Жалолиддин ёнимда турарди қўрqиб кетганидан ранггилари оқариб кетганди. Мажолсиз қўлларим билан Жалолиддинни қаттиқ бағримга босдим.
Уйга кириб тилимнинг остига юрак дорисидан бир дона қўйдим.
-Булар менинг тушумми, ўнгимми?
-Наҳот Муҳаммад Сорлиҳ шундай деб айтган бўлса ишона олмасдим....
-Мен бу воқеаlarни oradan 20 yil utdi, hali ҳали ҳам унитмадим.( Garchi savolimga javobni eshitgan bulsam ham....)
-Недан?... деган жавобсиз савол хотирамнинг бир четида ўтмас пичоқ каби қалбимни тинимсиз пармаларди . Давомли ўйланар эдим ЭРК Партиясининг раисини кўрсам ва “жавобсиз савол”имга жавоб олсам деб.
-Наҳот ...ҳам ижодкор, ҳам ЭРК Демократик Партиянинг раиси ўзнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган одам қамалиб кетadа-ю, унинг оиласи Партия тарафидан сотиб олинган уйда қўлида кичкина боласи билан яшаб ўтирган ожиза бир аёлни кўчага ҳайдаш kabi jiurkanch буйруқини берган бўлса?
- Сўрасам ҳақиқатдан ҳам ўша “буйруқни” сиз берганмисиз деб ва жавобини олсам деб орзу қилар эдим.
Яратган тангрим менга шундай фурсатни берди. Bu fursat menga 15 yil keyin nasib qildi.
-1998 йил Августь ойида Шеведцариянинг Лозан шаҳарига яъни бизнинг уйга Муҳаммад Солиҳ меҳмонга келди.
-Mен учун айни мудадо бўлди javobsiz savolimga javob suramoqni ayni vaqti edi.
Sўрадим:
-Солиҳ ака сиз 1993 yil shu oyning shu kunida ukangiz Мақсудга haqiqatdan ham yakub Kolos kuchasidagi 22 uydan Сафарни hotinини чиқариб юбориб ўрнига Тошкентда ўқиб юрган қариндошларимизни қўй... deb aytdingizmi?...
-Сафарни хотини истамаса улар билан бир уйда яшашни уйдан чиқиб кетсин деб айтганмисиз?
....
-Эшитган жавобимни олдида баданим музлаб қолди.
-Мен айтгандим Мақсудга нима бўлибди?
-Тилим тошga aylandi eshitgan javobimni oldida.Tilim suzga сўзга айланмади....
-Гапнинг очиқи нима дейишга ҳайрон эдим.
-Сафар акага қарадим у ҳам ерга қараб ўйланиб ўтирганди...
-Уйга келган “меҳмонга уй бўйли гап айтма деган”лар- ку Оталаримиз.
-Нима дейишни билма-й , ошхонага чиқиб кетдим бутун аламимини кўз ёшимдан олдим,
ҳар қалай кўзимга кучим етади -ку.
Бир оз ўзимган келдим.
Эслатма: яъна бир марта ёзай ўша uyning tarihini.
U вақтда мен яшаган ўша лаъланти уй ЭРК Партиясиning tuplangan puliga сотиб олинган ikkita uydan bittasi edi men yashab utiregan uy. Oldin yozganim kabi ikkinchi uyda yozuvchi Nazar eshonqul yashayotgandi. Уйнинг эгасининг асли келиб чиқиши Наманганлик исми Эркин фамилиясини билмайман. Унинг ўгай ўғли Узбкекистон Телвидинясида ишлар эди Анвар Каримов деган.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Якуб Колос 22 уй.
Бу уйга биз 1993 йил 20 – Июлда, кўчиб келдик Кўчиб келганимиздан бир хафтадан кейин 1993 йил 27 -Июлда, Сафар акани ЭРК Демократик Партиясининг офисидан  Тошкент шахар  Бош прокурори Эргаш Жўраевнинг буйруқи билан унинг одамлари kelib олиб кетишган . Шунинг учун ҳам бу уйни Сафар ака uz номига расмийлаштира олishga ulgurmadi. Сафар акага туҳмат қилишиб жиноят иши очилганди. Туҳмат қилгиб қаматганларни исм -фамилияларини, кейинги бобларда ёзаман насиб қилса Лаънати уй 1995 йил 30 -Октябрда президент Ислом Каримовнинг буйруқи билан ер билан яксон қилиниб йиқиб ташлаnди.
Эгаси бир ховлининг ўрнига хукуматдан 3 та квартира қилиб қайтариб олди.
Мақсуд Бекжон ва Муҳаммад Солиҳ менга бу уйдан чиқ деб буйруқ берганидан кўра ўшанда, уйни мени ноимигами ёки бошқа қариндошларининг номига расмийлаштирганида еди Ўзбекистон хукумати йиқилган ховлини ўрнига берилган кватираларни бизларга бериши мумкин эди.
Эркин акаga бермай.
Эркин ака деган номард ҳам ЭРК Партиясидан ховли учун миинглаган $. ҳам da, yiqilgan uyi uchun хукуматдан квартиралар олди.
Мени эса ўшанda уйни номимга ўтказиш учун na вақтим, na сабрим bor эди.Lekin Maqsud yoki Muhammad solihning yana bir ukasi Muammad Bekjonning vaqtlari etarli ed.
Mening bутун фикри зикрим Сафар акага отилган ифтироларни қандоқ қилиб йўқ қиламан деб advokat va tergovchilar bilan gaplashish bilan ovvara edim.
Уй йиқилгунича мен ҳам МВД нинг лайчаларидан, ҳам-да, Муҳаммад Солиҳхнинг укаларидан кўрган -кўргуликларимни, бир оллох, бир-да, мен биламан.
Уй йиқилди.
Mен Муҳаммад Солихнинг укаларининг “акамнинг пулига олинган уйда яшаб ўтирибсан” деган маъломатидан қутилдим.
-Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси ўша лаънати уйни ўзи ёзган шеърий китобларнинг гонарар пулига сотиб олгандай менга зуғум қилар эдилар
-Муҳаммад Солихнинг укаси Мақсуд Бекжон balkim билмаса ҳам бу уйни кимнинг пулига сотиб олинганини lekin мен жуда яхши билар эдим.
Бу уй ERK Partiyasining hayrohohlaritarifidan tuplangan pulga sotib olinganini.Bazan shunday пулига сотиб олинган акангизни нима ҳаққи бор деб айтсам уларга.
Bизни акамиз ЭРК Партиянинг раиси нима олинган бўлса ҳаммаси акамизники деб виждонсизларча жавоб берар эдилар.
-Ўз ғамим ўзим билан ўтирсам; кечки вақт яъна кўча дарвоза тақиллади.
-Ҳайрон бўлиб очсам эшикни очсам ; не кўз билан кўрайки ранги рўйи ўчиб кетган, ғазабдан лаблари титраб турган : ЭРК Паrтиясининг, ҳозирги кундаги Ўзбекистон Ҳалқ Харакатининг раиси МуҳаммадСолиҳнинг укаси Мақсуд Бекжон. Дарвозанинг олдида ғазабдан гезариб турarди.


18.04.2014 yil. lausanne.


Қуёши кулмаган баҳор. 36 қисм


                                                    36 қисм
Мақсуд Бекжон худди ўз уйига келгандай таклиф қилшимни ҳам кутмай тўғри ҳовлига кириб келди.
Мақсуд Бекжоннинг "қағоқидан қор ёғарди” на салом берди, на алик олди. Ғазабдан тираб кетган қўлларини мушт қилиб тугиб олганди; мен унинг мушт қилиб тугулган қўлларига кўзим тушиб ҳайрон қолдим . Нега бунча ғазабланади?...
Xаёлимдан ўтказдим, мени ўрнимда ким бўлганда ҳам shunday qilar edi;   “ўзи танимаган билмаган эркаклар” билан бирга туришга, рози бўлмасди. Балким: Муҳаммад Солиҳнинг ва унинг укалари; ҳаром-ҳаришнинг, фарқига бормас;   “хотинни ёки қизлари бегона эркаклар билан қўшилиб бир уйда яшашgа boshlasalar ҳам сасlalarини чиқармас?    Уларнинг ор ва номус ҳақидаги тушунчаси фарқли бўлиши мумкин; лекин меннинг дунё қарашим ҳам, ор номус ҳақидаги тушунчаlariм ҳам ўзимга яраша.
Мен ёзилмаган китобим, ўқилмаган қонуним билан яшайман.U erda uz hoqon uzim sultonman. Farmonni chiqargan ham uzim, jazoni berib hukmni ijro qilgan ham, uzimman...
Энг муҳими меннинг ота-онам: “Қурбоной эри қамалаганидан кейин Тошкетда бегона эркаклар билан бир уйда яшаб ўтирибди деган ҳабарни эшитсалар нима аҳволга тушадиlar?!
Акамлар келиб мени “ўтмас пичоқ” билан кесиб кетардилар?...
Ҳозир ўз тушунчаларимни айтганim билан кўзи қонга тўлган, ғазабдан қўллари титраб турган ; орият ва номуснинг кўчасидан ҳам ўтмаган бетемиз Мақсуд Бекжон буни тушунarmidi? ёки тушунишни истамасди. Tушунса ҳам мени “одам ўрнида кўрмагани учун ; Сафарнинг хотини мен нима десам, нима буйруқ берсам бажаришга маҳкум нимага "менинг қариндош"ларимни, “акамнинг уйидан ҳайдайди” деб ғазаб отига миниб келган эди.
Мақсуд Бекжоннинг безбетларча ичкарига руҳсат сўрамасдан бостириб киришига жаҳлим чиқди. Пракратурадан келганлар неқадар тарбиясиз бўлсаларда ҳеч бўлмаса прокурорнинг “уйни титкилаш ҳақидаги ордер (руҳсатноама)ини” кўрсатиб кейин уйга кирадилар. Maqsud Bekjon prakuratura ishlasdi-ku.
-Бутун ғазабимни ичимга ютиб: нима гап тинчликми?... дедим ошойишталик билан ўзимни ҳеч бир жиддий бир нима бўлиб ўтмагани каби бамайлихотир тутиshga ҳаракат қилиб.
-Нимага менинг қариндошларимни бу уйда туришларига рози бўлмай ҳайдаб юбординггиз?...
-Нима дейсиз тушунмадим?
-Нимага менинг қариндошларимни, бу уйда яшамайсизлар деб чиқариб юбордингиз? Жаҳл аралашаш такрорлади саволини.
-Улар эмас сиз бу уйдан чиқиб кетинг?! Акамнинг уйида сизни ( акаси Муҳаммад Солиҳ) яшашга сизни ҳаққингиз йўқ!
-Бу уйда яшамай қаерада яшашим керак ?
-Qishloqqinгизга кетинг, shaharда нима бор хотин бошингиз билан бир ўзингиз яшаб?
-Сиз кимсиз? Менга буйруқ беришга нима ҳаққингиз бор?
...
-Истаган еримда яшайман. Бу уйни Муҳаммад Солиҳ ўз шаҳcий пулига сотиб олганми?
-Сизга ҳисоб беришимиз керакми?
-Шунақа денг bu gapni акангиз айтдими?
-Акам айтди телефонда менга Сафарни хотинни чиқиб кетсин деб.
-Ростданми?
-Ишонмайсизми?
-Ишонаман укаси сиз бўлгандан кейимн акадан нимаni ҳам кутаман, Акангизга айтинг! Chиқиб кетадиган, safar akani eng ogir vaqtida yolgiz qoldirib qishloqga ketadigan “ақмоқ йўқ " yuq. Hеч қаерга кетмайман!!!
-Кетасиз!
-Бу лаънати уйни акангиз; қайси пул эвазига сотиб олган, шуни айтинг менга ?...
-Сизга ҳисоб беришимиз керакми?...
-Ҳеч қаерга кетмайман. Тушингизни бориб сувга айтинг! Сафар ака қайси эшикдан чиқиб кетган бўлса ўша эшикдан кутиб оламан бекорга оввара бўласиз мени ҳайдаб. Жуда жонингиз ачиган бўлса қариндошларингизни ўзингиз, ўз уйингизда қўйинг!
....
Нимага индамаyсиз ўз уйингигизга қўйинг десам ,даминингиз ичингизга тушиб кетди.
...
-Муҳаммад Солиҳга ҳам айтинг айтишни унитманг кетмаслигимни Сафар ака шу уйнинг дарвозасидан чиқиб кетганди ишга, шу уйда кутиб оламан qaytib kelishini.
-Солиҳ ака деб айтинг!
-Айтмайман мен у кишини Муҳаммад Солиҳ деб шеърларидан таниганман. Ўзини ҳаётда кўриб танишсам кейин Салиҳ ака деб айтаман.
....
-Мақсуд Бекжон нима дейишини билмадими, жаҳл билан келиб жаҳл билан чиқиб кетди.
-Мақсуд Бекжон кетди.
-Асабларим шундай қаттиқ чарчаган эди-ки, тинкам қуриб ўтириб қолдим. Юришга ҳам мадорим йўқ эди.
-Ордан қанча вақт ўтди билмайман Жалолиддин ая... деб қўлимдан ушлади.Унинг овазидаги меҳр менга жон берди.
Зўрға уйга кирдим Жалолиддинни етаклаб.
-Еру кўкни яратган улуғ тангрим менинг нима гуноҳим бор?
-Кетай десам ерим, кирай десам очиқ мозорим йўқ!!!
-Ё туғилиб хато қилдимми бу ёлғончи дунёда?...
Бир тарафдан КГБ (ҳозирги вақтдагаи СНБ )нинг, итлари тинмай кузатса бир тарафдан Муҳаммад Солиҳнинг укаси?!
Бирдан ҳаёлимга келди.
Мени уйимни кузатаётган “ит”лар Муаҳҳаммад Солиҳнинг қариндошларига нега сасини чиқармайди.? Ёки мен билмайдиган бир сир борми? МВД уларни кузатадиган бўлganda edi улар бемалол бу уйга келиб кетмас эдилар. Демак bu tuzum Муҳаммад Солиҳнинг оиласига, қариндошларига тегмас эканда?...
МВД бутун заҳарини менга сочар экан -да.
Ҳаёлларимни йиғиб хотирамнинег бир четига ёздимда, қўлимга телефон гўшагини олиб Муҳаммад Бекжоннинг уй рақамини тердим.
Унга бугунги бўлган воқеаларни айтсам балким укаси билан гаплашар
Муҳаммад ака Мақсуддан катта .
(Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 Февралги Тошкент портлашларига алоқаси бор деган туҳмат билан қамоқга олинган, қамоқ муддати тўлган вақтда қаттол режим Муҳаммад акага яъна йил қўшиб берди.).
Муаҳаммад ака бахтимга уйида экан кўз ёши аралаш ; бугунги бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани гапириб бера бошладим.
-Гап бу уйда яшашимда эмас; менга қолса эртагаёқ чиқиб кетаман Мақсуднинг айтган аччиқ гаплари жонимдан тўйдирди мени.
-Ўзингиз бир ўйлаб кўринг мен бир бошимга қўлимда кичкина бола билан қандай қилиб кўчаман?
- Кўчишим учун машанани қаердан оламан ?!
-Ким менга ёрдам беради кўчишимга?
-Ўзингиз ҳам кўргансиз уйимиз бор Бектемир туманида: ўз уйимга кўчиб борсам , у ерда на телефон бор, на сув, на газ бор, олдимиз қиш бўлса мен у ерда ёш бола билан қандай яшайман ? Кейин у уйда бир ўзим яшашага қўрқаман.
Мажбуриятдан кўчсам шаҳарга жуда узоқ қўлимда кичкина бола билан адвокат билан гаплашгани қандай келиб кетаман?
Мақсуд буларни ўйламайди ҳам "акам айтди: чиқиб , кетинг!” деб заҳрини сочаверади..
-Ким сизни чиқиб кетсин деб айтибди Мақсудга?...
-Тушинмадингизми гапимга Муҳаммад Солиҳ айтганмиш!
....
Ўртага ноқулай жимлик чўкди.
-Чамаси; Муҳаммад ака олдин ўзи тушунмаган жумламни кейин тушуниб ўйланиб қолдди шакилли ёки ундай гапни кутмаган эканми , нима дейишни билмадими, жим бўлиб қолди.
-Орадан бир оз ўтгандан кейин Муҳаммад аканинг овази эшитилди.
-Сиз Мақсуддан ҳафа бўлманг ўзим гаплашаман.
- Сиз яшайверинг ўша уйда қайтиб сизни “бизларни қариндош болалар ҳам безовта қилмайди” Сафар қамоқдан чиқиб келгунча.
-Зотан Сафар ака қамоқдан чиқиб келса бу уйда бир минут ҳам яшамайман.
-Сафардан бир ҳабар борми?
-Терговчи Ҳусан Аҳмедов тоза кийимларини олиб келинг деб айтганди олиб бориб бердим, ҳатто бир оғиз хат ёзишимга ҳам руҳсат бермади .... дедим алам билан.
-Хафа бўлманг ҳаммаси бир куни яхши бўлади.
-Муҳаммад ака билан ҳайрлашдим.
Сафар ака ҳеч вақт иш еридаги гапларни уйга кўтариб келмасди.
Муҳаммад Солиҳ Туркияга қочиб кетгандан сўнг Пратия ичидаги паркондалик Сафар ака ташвишга солиб ЭРК Партиясига қайтиб келди. Партиянинг ҳамма ишларини ўз қўлига олиб ишлай бошлади. Шаҳарга қатнаб ишлаши оғирлашганди. Ҳар кун КГВ нинг “дайди ит”лари, изидан изғиб юргандан кейин шаҳардаги ЭРК Демократик Партиясининг ҳайриҳоқ одамлари тарапидан тўпланган пулга сотиб олинган иккита уй бор. Бирсида ёзувчи Назар Эшонқул кўчиб ўтиб яшаяпти иккинчиси бўш.
-Ўша бўш уйга кеўчамиз деди.
-Мен учун сафар аканинг гапи гап эди. Норози бўлмадим.
-Мени ажаблантиргани эса Муҳаммад Солихнинг укаси ёки Муҳаммад Солиҳ ўзи бирон марта Назар Эшонқул яшаган уй ҳақида оғзини очмадилар.
- Назар Эшонқулга сан бу уйдан чиқиб кет бизни студент қариндошларимиз бу уйда яшаши керак деб айтмадилар!
-Ҳеч вақт унинг уйига Мақсуд Бекжон бостириб бормади чиқ кет деб.
-Менга акамнинг Партиясининг пулига сотиб олинган бу уй ; сан бу уйдан чиқиб кет дейишдан чарчамади. Гўёки ЭРК Демократик Партияси Муҳғаммад Солиҳнинг шахсий томақасидек. Туҳматнинг тўрига илиниб судсиз сўроқсиз қамоқда қон ютиб ўтирган Сафар аканинг ҳолини-хотирини, Муҳаммад Солиҳ инсонгарчилик учун ҳам бирон марта сўрамади... мен унинг қариндошлари билан бу\ир уйда бирга рози бўлмаганим учун Муҳаммад Солиҳ қариндошларим кўчада қолди деб кечаси уҳламай ҳам чиққан бўлса керак ўшанда? ...
-Кўнгилсиз воқеалардан бўлиб ўтган кейин бир куни уйга Отаназар Арифов хабаримни олгани келди. ( Атаназар Арифов Туркманистоннинг Илонли туманида туғулган. Физика Метематика фанлари доктори. ЭРК Демократик Партиясининг Бош котиби)
-Отаназар акага дардимни дастурхон қилиб ёйдим. Олдин бу уйда Самад Мурод кўчиб келаман деб айтганди. Анаву “хунук” воқеадан кейин нафақт уйга кўчиб келишдан ҳатто ЭРК Партиясидан ҳам воз кечди. “Самад мурод ўлиб ўрнига Мақсуд Бекжон тирилди у мени бу уйдан ҳайдаяпти; сен эмас бу уйда менинг қариндошларим яшаши керак деб!
Сани ҳаққинг йўқ бу уйда яшашга деб қишлоқингга кет деяпти ...дедим.
-Ие, Мақсуд айтдими шу гапларни?
-Ҳа Мақсуд айтди.
-Бир ҳафта ўн кун бўлгандир, келиб ҳақорат ҳам қилиб кетди.
- Эси жойидами Мақсудни ?... Сафарбой Муҳаммад Солиҳ учун қамалиб ўтирибди -ку.
-Бу гапни эшитиб бўғзимни бўғган аламни , кўзимни ёндирган аччиқ кўз ёшимни зўрға ичимга ютдим.
Тўғриси , Отаназар аканинг олдида дод вой солиб йиғлашдан уялдим.
-Буни билмаса керак -да, дедим алам билан.
-Мақсудми?... билади , лекин билмасликга олади. Кўп ҳам сиқилаверманг мен ҳам гаплашаман Мақсуд билан .
-Отаназар ака билан Сафар ака ҳақида анча гаплашиб ўтирдик кейин кетди.
-Османни булут қопласа ва ёмғир шаррос қуйса кейин албатта булутлар тарқаб қуёш кўзини кулиб очиб олам гўзаллгини ўзининг беғараз нурлари билан нуафшон қилади.
Ер-у, кўк, мусаффо ёғдудан таъриф қилиб бўлмас гўзалликга қопланганидай менинг ҳам ҳам қалбимда сўнг баҳорда илк баҳор қуёши чақрақлаб очилди.
Нимага дейсизми?
-Умидим узилиб кўнгил уйим вайронага айланганиб паришон бўлиб юрган кунларимдан бирисида кутилмаганда кўча дарвозанинг таққиллаган овазини эшитдим.
Нима гап экан деб бориб очсам... останада мен танимайдиган рус миллатига мансуб бир 25- 30 ёшлар чамасидаги бир йигит турар эди остонада.
-Салом аликдан кейин нима гап сўрасам ?
-Cизга Сафар акадан хат бор деди ярим ямолоқ ўзбекчаси билан.
-Кўз олдим қорайди.
-Йиқилмаслик учун дарвоза эшикнинг деворига суяндим.
-Осон дейсизми менга?
-Сафар ака зиндон банд бўлганидан кейин биринчи бор мактуб олаётгандим...

25.04.2014 yil. Lausanne.




                          37 қисм.
Келган хат хаётимни ўзгартирди.
Ёруғ оламда яшашимни ҳеч мани-маслати, қолмаган кунларда бир варақ хат олишим ...ўша вақтдаги ҳис-ҳаёжонларимни, ифодалаш учун қаламимнинг кучи етмайди.
Орадан ўтган 21 йил ....
Ҳали ҳам ўша кунни эсласам ҳаёжонланаман.
Ишончим чил -парчин бўлиб, ўзимни туфроқ билан тенг кўрган кунларимда менга умид учқуни бўлганди Сафар аканинг ёзган хати.Хатни олиб келган рус йигитга маълум миқдорда суйюнчи пули бердим.
Сафар ака учун озиқ-овқат, ва сураган миқдоридаги пулини бердим. Хатни уқиганимдан кейин нимага, терговчи Ҳусан Аҳмедов олдингидай сиз : ойнинг 27 – чи, числосини кутинг Сафрар чиқиб қолар деб айтмай қўйганини сирини тушундим.
Сафар ака ўз хатида; МВД-нинг, “ер тўла”сига, ўзи билан учрашгани (собиқ Ўзбекистон Олий Судининг раиси ) йани кунда Ўзбекистон ЭРК демократик Партиясининг котиби Содиқжон Йигиталиевнинг 1993 йил 25 Сентябрда бўлиб ўтган ЭРК Партиясининг Қурултойидан олдин келганини; келганда ҳам нима мақсадда келгани ҳақида баътафсил ёзган эди.
Содиқжон Йигиталиевнинг Сафар ака билан учрашишидан мақсади: Ўзбекистон ЭРК Демократик Партиясининг ҳозирги ҳамма аъзоларини тарқатиб юбориб. Қайтадан ЭРК демократик Пратиясини қайтадан ташкил қилиш мақсадида келган экан. Чунки Қурултойдан олдин Собиқ Олий Суднинг раиси Содиқжон Йигиталиев Ўзбекистон президети Ислом Абдуғаниевич Каримов билан учрашади. Ва перезидентнинг истагига кўра ЭРК Демократик Партиясини “қўғирчоқ партия”га, айлантиришга вада беради. Партияни парчалаш учун қамоқда ўтирган Муҳаммад Солиҳнинг ёрдамчиси ва ЭРК Демократик Паратиясининг муҳрдори Сафар акадан фойдаланмоқчи бўлади.
Содиқжон Йигиталиев ўзининг мақсади ЭРК Пратиясини ичидан парчалаш эканлигини очиқ-ойдин, айтган. Янгидан ташкил қилинадиган ЭРК демократик Партиясининг раисини ўзи бўлишини ҳам яширмаган.
-Сафар акага сан 1993 йил 25 Сентябрда бўлиб ўтадиган ЭРК Демократик Пратиясининг (Содиқжон Йигиталиев Ўзбекистон Олий Судининг собиқ раиси ) Ўзбекистон ЭРК Демократик Пратиясининг котиби . ва Шоди Каримов (тарих фанлари професори)ларнинг Ўзбекистон ЭРК Партиясини қайтадан ташкил қилиш ҳақидаги ғояларини қўллаб қувватлайман деб баёнот бериши керак дейди ...чунки буни Ислом Абдуғаниевич Каримов истаяпти дейди.
-Сафар ака Содиқжон Йигиталиевни номзодини Ўзбекистон ЭРК Демократик Партиясининг раислигига кўрсатиши керак экан.
-Сафар ака унинг таклифига кўнмаган.
-Сафар аканинг ўзи банди зиндон бўла туриб Ўзбекистон президанти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг талабига қарши чиқиши собиқ Олий Суд раисини тентакга айлантиради.
-Сан дордан қочган Муҳаммад Солиҳни ҳимоя қиласанми деб ғазаб отига минади.
-Сафар ака эса унга жавобан мен Партиямизнинг раиси Муҳаммад Солиҳни эмас ўз принципимни ҳимоя қилаяпман деб.
-Савуққонлилик билан жавоб қайтаради.
-Ҳар бир инсоннинг ўзининг тутган йўли ўзининг ғояси ўзининг приципи бўлади.
-Менинг ғояларимга, менинг дунё қарашимга, Муҳаммад Солиҳнинг нима алоқаси бор?!
-Кейин шуни яхши билинг-ки, ЭРК Партияси деган Муҳаммад Солиҳ , Муҳаммад Солиҳ дегани ЭРК Демократик Партияси эмас.
- Мен ўзимнинг ғояларимни ўз принципимни ҳимоя қилаяпман, менга Муҳаммад Солиҳнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ!!!
Муҳаммад Солиҳ ЭРК Партиясининг раиси бўлиши мумкин лекин менинег дунё қарашимни ёки меннинг принципларимни раиси эмас!!!
-Сафар аканинг билан берган жавоби Содиқжон Йигиталаиевнинг башарасига
“от тепгандай “ таъсир қилади. Алами келганидан Сафар акани ҳақоратлаб: “ сани бу ердан тирикинг чиқмайди , ўлинг чиқади, сани турмада тириклайин чиритиб ўлдириб юбораман “ дейди.
- Содиқжон Йигиталиевнинг ҳақоратларини эшитган:
-МВД нинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов Содиқжон Йигиталиевга қараб; сизни Сафар Бекжонни ҳақорат қилишга ҳаққингиз йўқ деб МВД нинг “Ер тўла”сидан ҳайдаб чиқаради.
(Мазкур хат ҳаляим ўз қўлимда лекин қағози жуда сифатсиз бўлганидан йиллар мабойнида ҳарфлар ўчиб бошлаган. Шунинг учун ҳам ёзилган хатни эмас мазмуни ҳақида сизларга хикоя қилиб бердим.)
Ўзбекистоннинг собиқ Олий Судининг раиси Содиқжон Йигиталиев Ўзбекистонда 1980 йилларнинг ўрталарида бошланган “пахта иши” масаласида Москвадан келган Гдилян билан Ивоновларга ёрдамчи бўлиб қанчадан-қанча, Ўзбек миллатининг бегунаҳ инсонларини бевақт ўлимига сабабчи бўлган, кўпгина инсонларнинг қамалиб кетишини русларга қўзшилиб ташкил қилган Ўзбек миллатининг ҳойинидир.
1990 йилга келганида бир думалаб демократга айланган бу шаҳс Ўзбекистон ЭРК Демократик Партиясининг котиби лавозимига қадар кўтарилган .
Мақсади демократия учун курашиш эмас, у ердаги миллий ғоядаги инсонларнинг ,яширин рўйҳатини тузиш билан шуғулланган .
ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ Туркияга қочиб кетганидан кейин Партияни ичидан парчалашни Сафар аканинг қўли билан амалга оширмоқчи эди.
Лекин мақсадига ета олмади. Сафар ака унинг “олтин тавоқда олдига қўйган заҳарли ошини“ ўзига, қайтариб узатди.
-Мендан сўрасангиз агар бу хатни Қурултойдан олдин олганингда нима қилган бўлардинг деб ?...
-Бир бошга бир ўлим деб бир шиша бензин олиб бориб ё Содиқжон Йигиталиевни ёқардим
ёки ўзимни.
-Жонимдан тўйиб кетгандим ўша кунлари.
-Афсуки, мазкур хатни ЭРКни Қурултойи бўлиб ўтгандан кейин олгандим.
-Бу-да, мен учун армон бўлганди ўшанда...
-Ўз дардим ўзим билан бўлиб сарғайиб сўлган япроқларнинг тўкилиб кўча дарвозасининг олди тўлганидан хабарим ҳам бўлмабди кўчага чиққанимда кўрдим.
Дарвозанинг олди ҳеч ким яшамайдиган уйдай япроқдан тлиб кетганди. Қан эди қалбимни ўртаган жавобсиз саволлар ҳам шу япроқдай тўкилса енгил тортсам.
Кечқурун Жалолиддинни қўлига ўйинчоқларини бердимда, қўлимга супурги олиб дарвозанинг олдини супуриб юрсам... Кўчадан ўтаётган енгил машинанинг сигнал берган овазини эшитдим ... ҳайрон бўлдим ким экан деб.
Бошимни кўтариб қарасам машинадигилар ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) билан ўғли .
(Мамадали Маҳмудов Ўзбекистонда ва Турк дунёсига малум ва машҳур ёзувчи “Ўлмас қоялар” романинг автори. Биринчи марта 1994 йил . 4-Мартда қамоқга олиниб 1996 йил қамоқдан озод қилинганди. Иккинчи марта 1999 йил 19 -Февраль портлашларига алоқадорликда айбланиб қам\оқга олинди 2013 йил 19 Апрелда қамоқдан озод қилинди. )
Уларни кўрдим-да, салом бердим.
-Сафардан ҳабар борми келин деб сўради Мамадали ака.
-Бор... кечадан олдинги куни, ёзган хатини биттаси олиб келиб берди.
-Соғлики яхши эканми?
-Раҳмат “яхшаиман” деб ёзибди-ку.
-Сиз душанба куни менинг иш еримга келинг?!
-Нимага деб сўрамадим.
-Яхши келаман.
-Улар хайрлашиб кетдилар.
-Мамадали Маҳмудов ўша вақтда Туркистон Маданият Жамиятининг раиси бўлиб ишлар эди. Ишхонаси мен яшайдиган Якуб Колос кўчасида эди.
-Ҳаёлан ўйландим; "икки оғиз ёзилган хатни кўпайтиришга муҳтож эдим, остонангга бош уриб бордим” лекин мени одам ўрнида ҳам кўрмадинг қўпол муомила қилдингиз. Энди эса Сафар акани ҳол-ҳотирини, сўраб менга "ишхонамга кел "деб айтасиз, мен нима тиламчи , ёки кўчада қолган гадойманми, худди бир нима таъма қилгандай сизни иш ерингизга бораманми Мамадали ака.?...
Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин “сиз қамоқда вақтингизда хотинингга ёрдам бергандим” деб юзига соласизми? ... қаердан биламан?!
Кунимдан бир куним қолса ҳам бормайман деб ўз ўзимга сўз бердим.
Ва иш ерига бормадим.
Сафар аканинг на судининг қачон бўлишидан нада менга кўришмоқ учун руҳсатнома беришидан ҳабар йўқ эди. Тоқатим-тоқ, бўлиб МВД-га. Сафар аканинг терговчиси Ҳусан Аҳмедовга телефон қилсам телефон гўшакини кўтарган одам: Ҳусан Аҳмедовни бир ой муддатга Наманганга кетганини айтди.
Дунё устимга йиқилгандай бўлиб ҳушумни йўқотдим; бир ой- а, бир ой мен учун минг ойдан узунроқ туйилди.
Ҳеч бўлмаса ҳафтада бир икки марта телефон қилиб Ҳусан акадан Сафар аканинг хол-ҳотирини сўраб турар эдим.
Ҳусан Аҳмедов Наманганга кетганидан кейин бирин кетин Наманганда қамоқга олингин инсонларнинг номларини “Озодлик” радиосидан эшитмоқга бошладим.
Янгилиш ҳотирласам ўшанда “Бирлик Халқ харакатининг фаоллари Аҳмадхон Тўрахонбой ўғли (Аҳмадхон Тўрахонбой ўғли 2000 йилларнинг бошида 64/ 18 халқ орасида "сангородок” деб танилган қамоқхонанинг касалхонасида ўз оиласидан узоқда шахид бўлди. Ахмадхон аканинг руҳи шод оҳирати обад бўлсин)
Носир Зокир Пўлатжон Оҳунов ва бошқа одамларнинг қамоқга олингани ҳақиди эшитдим.
Кўнгил уйим зимистонга айланиб юрган кунларимдан бирида: “Озодлик” радиосининг муҳбири; Темурхўжа ака ( прафессор Темурҳўжа Усманҳўжа ўғли биринчи Буҳора Жумҳуриятининг раиси Усмонҳўжанинг ўғли. Ҳозирги кунда Америка Қўшма Штатларининг Миченген Университетида дарс беради.) телефон қилиб интервую олди.
-Темурхўжа ака Сафар ака ҳақида саволлар берди, мен жавоб бердим.
Энг сўнгида у киши сизнинг Водийда қамалаган "Бирлик” Халқ Харакати ва ЭРК Партиясининг аъзолари ҳақида фикрингиз қандай деди сўради.
-Мен ўз сўзимда диктатура ҳукм сурган вазиятда эркин фикрлаб, ўз ҳаққингни талаб қилиш, миллатнинг дардини очиқ сўзлаб уларнинг, ҳаққини ҳимоя қилган инсонларнинг охири Сафар акага ўхшаб қамоқ эканлигини, қамоқга олинган Носир Зокир ва Аҳмадхон Тўрахонбоўғли ва бошқа қамалагн инсонларнинг оилаларининг ғамига шерик эканлигимни айтдим ўшанда. Биз ана-ву, ЭРК Демокаратик Пратиясидан, бу “Бирлик” Халқ Ҳаракатидан деб бўлинишга эмас бирлашгишга ҳаракат қилишимиз керак!!!
Чунки бизнинг душманимиз бир!
-Чунки икки ҳил тушунчали ташкилот бўлсак ўша вақтларда Ўзбекистонда ҳукм сураётган диктатурага қарши курашаётган эдик.
ЭРК Демократик Партиясининг ҳам “Бирлик “ Халк Ҳаракатининг ҳам оддий аъзоларнинг олдига қўйган мақсадлари бир ҳил эди.
30.04.2014 yil. Lausanne.
 




                                                           38 -қисм.

“Бирлик” Халқ Ҳаракатининг раиси: Абдураҳим Пўлотов билан ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳларнинг фикри-зикри, диктатурага қарши бирлашиб курашиш эмас, балким ораларидаги кўзга кўринмас зиддиятни кундан-кунга , кучайтириб ҳар куни бўлмаса ҳам ҳафта-ўн кунда, бир-бирига қарши оммавий воститалар, орқали тош отиш билан оввара эдилар. У вақтларда ҳозиргидай интернет ёки билгисайёр (компиютр) ривожланмагани учун Ўзбекистонда биргина “Озодлик” радиоси бор эди; муҳолифат вакиллари ўз дардlarини chiqib айтадиган.
“Озодлик” радиосининг қароргоҳи Европада жойлашган.
Биз каби ўз турмуш ўртоқлари қамалган ёки озми -кўпми, özlarini Ўзбекистон муҳолифатига алоқадор деб билаdigan инсонлар ҳар куни кечқурун шу радио орқали Ўзбекситондаги оддий одамлардан сир тутилayotган хабарларни ва ўзимизнинг Муҳолифат лидерлариmiz орасидаги баъзан, “ҳақорат даража”сига, юксалган “сўз дуэллолари”ни ,"Озодлик” радиосидан эшитар эдик.
Дейлик бир оқшом ЭРК Демократик Пaртиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ “дўстимиз" Абдураҳим Пўлотов деб ўзининг ҳаммага малум-у, машҳур қисиқ овази билан:
“ маъломат тошларини отишга бошласа”...
Орадан кўп икки кун ўтмай ; “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг "сўз”ини, ҳеч кимга бермайдиган нотиқ раиси Абдураҳим Пўлотов: “Салай Мадаминов " деб гап бошлаб ўзининг туганмас "иғво ва фисқi фасоддан” töla тошларини salay madminovga отмоқга бошлар эди.
У вақтларда ҳали Абдураҳим Пўлотов жаноблари ERK Partiyasining raisi Муҳаммад Солиҳга: 53 -54 . рақамли квартираlarning номерларини “лақаб”ини, бермаганди, шекилли aytmasdi. “Салай Мадаминов” дерди holos...
Иккаласининг орасидаги кўзга кўринмас нифоқ нима эканлиги биз ғариблар учун сир эди. Ўртада эса икки тарафдан hm бесабаб ва бегунаҳ қамалаётган muholifatchiларнинг safи кундан кунга кенгайиб боаётганди.
Қамалаётган ЭРК Партиясининг ва “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг аъзолари ва уларнинг орқасида қолayotган кўзи ёшли оилаларига жабр бўлаётганди.
Уларнинг аянчли ҳоли на ЭРК Демократик Партиясининг raisi Muahmmad Solihni, na “Бирлик” Халқ Ҳаркатининг раиси Andurahim Pulotovларни қизиқтирар эди.
Аслида “Бирлик”Халқ Ҳаракатига ҳам ЭРК Демократик Пратиясига ҳам битта диктатор президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ўзи етарди.ortrdi ham .
Ташқаридан душман яратиб, иккала муҳолифатчининг бир-бирига таъбири жойиз бўлса “қутурган ит” каби ташланишларининг ҳеч керк-ки, йўқ эди usha mashum 1993-94 yillarda.! Унинг ўрнига биргалашиб битта душманга қарши курашганларида эди: Ўзбекистон қамоқхоналарининг қон босган камераларида исканжа ва қийноқларга тутилаётган муҳолифатчиларнинг озодлиги учун курашганларида балким кўп муҳолифатчилар қамалмай қолиши ёки қамалсалар ҳам тез орада озод бўлишлари мумкин бўлар эдими?...
Ҳеч бўлмаса, қамалаган муҳолифатчиларнинг оилаларига ҳам моддий ҳам манавий ёрдам берганларида уларнинг орқасида қолган оилалариning hayotlari nisbatan yahshi bular edi. Ular ozgina berilgan moddiy yordamndamn tejab ўз турмуш ўртоқларини яхшироқ ҳимоя қилишлари учун адвокатларга hizmat haqlarini беришлари осонлашармиди?
Bular haqida uylash ikki liderning ham hayoliga kelmasdi.
Энг ёмони эса ўша йилларда муҳолифат фаоли бўлиб қамалган инсонларнинг жабрини ҳали балоғат ёшига етмаган , болаларi билан 2- 3 ёшга, тўлмаган гўдаклар тортаётган эди. Оталари айбсиз-айбдор, бўлиб қамалган бир кунда “халқ душмон”ининг, ўғли ёки қизи деган кетмас тамға уларнинг пешоналарига ёпиштирилган эди.
Худо кўрсатмасин шундай оилаларнинг болалари ёки катта ёшдаги аъзоларидан бирортаси касал бўлиб қолса, уларга тўла-тўкис, медицина ёрдами ҳам кўрсатilмас эди.
"Оқ халат” кийган ҳукуматнинг ялоқасига айланган qora niyatli докторлар останасига бош уриб келган ОНАларнинг қўлларида иситмаси кўтарилган , кўзlarини очолмай дард билан олишаётган ўғли ёки қизини даволашдан бош тортиб бечора ОНАларни, ҳайдаб юборganlariga uzim guvoh bulganman. Uzim ham bir necha marta Jaloliddin kasal bulganida Tishkent Shahar poliklinikalaridan yiglab izimga qaytganman... doktorlar "it"ni haydaganday haqorat qilib haydab yuborgan.
Чорасизcha kuzimda qonli yoshim bilan orqaga qaytganman. Kасал Jaloliddinni бағриmга орқаmга қайтишга мажбур bulganman.
-Halli ikki yoshga tulmagan Jaloliddin aybsiz aybdor edi..
-Aybiu dunyoga Safar Bekjonning ugli bulib klegani edi.
-Қайтарканman йўлда notanti тақдириmга минг лаънат айтардиm uglimning dardiga topolmay chora ,butun alamimni kuz yoshimdan olar edim.
-Uning nima gunohi bor?!...
Osmanga boqaman osman uzoq, erga qarayman er oyoqimning oltida lekin yorilmaydi kirayin desam.
Бир ёнда касал фарзандиm бир ёнда қамоқда қон ютиб ўтирган турмуш ўртоқиm Safar aka энг ёмони эса чўнтагиmда автобусга чиқишга ҳам тангаm ham йўқ.
Чунки бугун ush avtobusga beradigan tangamni тежамасаm, эртага уйга нон олишга бир тийинниm қолмайди.
Men kabilarнинг тортааётган мисилсиз азоб-уқибатларини , на ЭРК Демократик Пратиясининг раиси Муҳаммад Солиҳни на "Бирлик”Халк Ҳаракатининг раиси Абдураҳим Пўлотовни қизиқтирmasdi..
Уларнинг иккаласи ҳам Туркияда кўзга кўринмас шуҳратнинг қулларига айланган эдилар. Уларни қон ютиб ўтирган турмуш ўртоқлари қамалган men аёлларнинг aynchli taqdiri, ,дадасини соғинган мурғак гўдакларнинг ёки ўғли қамалган шўрлик ота-оналарнинг тортаётган мсилсиз азоб уқибатлари иккаласининг тушига ham кириб чиқмасди.
-Ҳа... чиндан ҳам ўша маъшум йилларда Муҳаммад Солиҳни, vа Абдураҳим Пўлотовни ҳар куни бегунаҳ қамалаётган ЭРК пaртиясининг ёки “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг аъзоларининг тақдири, қамалаганларнинг ортидан ҳам моддий ҳам маънавий азоб чекаётган оилаларининг тақдири ёки ўз отаси бўла туриб бир кунда тирик етимга айланган, пешонасига “халқ душмани”нинг ўғли ёки қизи деб тамға босилган мурғаккина гўдакларнинг тақдири “чумоли” каби ҳам қадр қиймати йўқ эди.
"Бирлик” Халқ Ҳаракатининг раиси Абдураҳим Пўлотов КГБ нинг ажанлари (агентлари) “бошимга тош “билан урди деб (даволаниш мақсадида) Туркияга қочган бўлса,.
ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ мен Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг “ер тўла”сида, 3 кун қамалиб ўтирдим .... чиққанимдан кейин “дўст"ларимнинг, илтимоси билан Туркияга ,кетишга мажбур бўлдим деган яхшигина баҳонаси тайёр эди. Биргина айблари миллатимизнинг озодлиги, фаровон келажаги учун курашган ва муҳолиф Партияларда бўлган ЭРК ва "Бирлик" Ҳалк Харакатининг аъзолари эса қамоқхоналарнинг зах босган ертўлаларида кўз кўриб қулоқ эшимган қийноқларга маҳкум бўлиб “қон қусуб” ўтирган эдилар.
Афсуски уларнинг кўплари кўрган мисилсиз исканжа ва қийноқларидан Ўзбекситон деб аталаган очиқ осман остидаги қамоқхонанинг қоранғу ертўлаларида шаҳид бўлдилар.
Уларнинг орқасидаn қолган оила аъзолари эса жаҳаннам азобини тортиб яшаётган эдилар.
Уларнинг холидан ҳеч ким ҳабар олмасди.
Ҳатто қўни-қўшни, маҳалла баъзи бир ўзига бино қўйган ҳозирги ҳукуматнинг ялоқасига айланган энг яқин қариндошлари ҳам улардан yuz ўгириб кетган eди.
Кўчада келаётганини кўрса қўшнилари терс йўлга кириб кетадиган бўлгандилар.
Давлат душманининг оиласи билан саломлашиб бошим балога кирмасин деб.
Ҳар бир маҳалла комитетининг раислари esa улар yashaydiga уйларини кеча-yu, кундуз кузатар эдиlar, ким келади-ю, ким кетади деб.
Муқаддас китоб "Қуръон-и, каримда” агар инсон кўп гунах ишласа у ўлганидан кейин аллох тарафидан жазоланса "дўзаҳ ўт"ида, ёнармиш.
Қисқачаси гунаҳкор банданинг жазоси дўзаҳ экан.
Яратган оллоҳга шак келтирмай: шуни айтаман-ки, қайси аёлнинг турмуш ўртоқи қамалса, у ёлғончи дунёнинг дўзаҳ ўтида тириклайин , тинмайин, ҳар куни ёнади.
Бу ёнғинни на сўндириб бўлади на тиндириб.
Кеча-ю, кундузингиз жаҳаннамга айланади.
Ўзбекистонда ҳукм сураётган зулм машинаси, демократия учун ким курашган бўлса ҳаммасини; эзиб-янчиб, ер билан бир қилиб текислаб кетаётган эди.
Сафар ака қамалганидан кейин муҳолифатчилардан ERK Partiyasi yoki "Birlik" Halq harakatidan ким қамалса, ҳаммасига бир ҳил сенери-ю , ёзилган эди.
Уйидан ёки машинасидан “граната” , “мина” , "ўқ отар қурол” , уни ҳам оз кўрсалар чўнтагидан “наша” чиқди деган уйдирма айблар билан қамоқга оламоқга бошлаган эдилар.
Наманганга Сафар аканинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов кетганди: “Озодлик” радиосидан эшитсам Наманганда шу радиосининг Ўзбекистондаги муҳбири берган интервуюларини севиб эшитадиганим inson Носир Зокирни мен ҳали номини эшитмаганим Аҳмадхон Тўрахонбой ўғли деган муҳолифатчини қамоақга олишган эмиш.
Уларнинг сони бир нечта эди.
Afsuski, men кўпчилигининг исм-фамиляларини унитгандим.
Носир Зокир билан Ahmathonturahonboy uglinin унитмаган бўлсам:
1995 йил муҳолифатчи “Бирлик “ Харакатидан Маҳбуба opa Қосимованинг уйида Nosir Zokir bilan учрашгандим. Nosir aka ularnikiga mhmonga kelgandi shekilli.
Худо раҳматли Аҳматхон Тўрахонбой ўғлининг хоними билан 1994 ёки 1995 йилда 64/18 сонли қамоқхоналарнинг касалхонасининг олдида (Сан городок) тасодиф кўришиб қолгандим. Афсуски бу хурматга лойиқ хоним билан танишиб, сўзлашмоқ насиб қилмади. (Бу ҳақда батабсил кейинги бобларда ёзаман насиб қилса)
Улар учун қўрқинчли сенарий шундай усталик билан ёзилганди-ки, таърифига менинг қаламим ожиз.
Буларни эшитганимда, жону -жаҳоним, куйиб-кулга, айланарди.
Танимаганим , билмаганим умримда ҳеч кўрмаганим,қамалган инсонларга ва уларнинг ота- оналари -ю, турмуш ўртоқларига, кўзида ёши билан дадаларини соғинаётган болаларига жоним ачирди. Uzimning dardimga yana ming dard qushilar edi.
Эй қудратли оллоҳим; бугун яъна биtta менга ўҳшаган аёл жабрдийдага, Жалолиддинга ўҳшаган бегунаҳ бир гўдак дадасининг меҳридан бенасиб бўлди дердим. Uз- ўзимга alam bilan. Дадалари тирик бўла туриб “ тирик етим”ларнинг сафидан жой олганди bechora bolaлар.
Энди ўша аёлlarнинг ҳам мен каби кечалари; қоранғу -зимистон, уйқусиз ўтса, кундузлари егани заҳарга, ютгани заҳқумга айланади.
Ер у кўкни яратган қудратли тангрим қачонгача давом қилади бу ваҳшийлик?
Қачон булар қилган ёмонликларига яраша жазосини олишади?
Шундай кунларнинг бирида МВДга телефон қилсам Ҳусан Аҳмедов Намангандан келган экан.
-Келдингизми?... дедим заҳархандалик билан (салом аликни ҳам йиғиштириб қўйдим. сан каби ҳукуматнинг лайчасига берадиган саломим ҳайф кетади деб)
-Келдим.
-Қанча инсонларни уйини куйдириб, қон -қаҳшатиб, келдингиз?
(Ҳусан Аҳмедов менинг заҳарли тилимга ўрганган шекилли босиқлик билан жавоб қайтарди)
-Қурбоной нима қиласиз аралашиб, улар сизга бегона эмасми?
-Уларнинг бегонаси йўқ мен учун!!!
-Яъна менга ўҳшаган битта аёл, Жалолиддинга ўҳшаган болалар дадасининг изидан qon йиғлаб қолди сизнинг кўнгилингиз тўлдими?
- ...

5.05.2014 yil. Lausanne.

 




                                     39-қисм.
Нимага жавоб бермайсиз, саволимга нима айби бор "улар”нинг?
- ....
-Қаранг-га, Ҳусан ака сиз ҳам мени саволимга жавоб беролмайсиз, ўзингиз ҳам биласиз "улар"нинг бегунах эканлигини?!
-Майли, ҳамма аралашса, сиз аралашманг, ўз ташвишингиз сизга етмайдими,
улар сизга бегона инсонлар эмасми?...
-Етади!
-Qаҳр билан шуни яхши билин -ки, уларнинг менга бегонаси йўқ.Bilasizmi tergov qilinadigan qamoqhonaning eshigining oldida menga uhshagan, kuzida yoshi tuhtamagan ayollar bilan Jaloliddinga uhshagan dadasining mehriga zor bolalar yana kupaydi. Sizga "uhshagan"lar, qaerdan ham tushgunardi dardimizni?!
- ....
-Жавобсиз саволларim ... қаршисида терговчи Ҳусан Аҳмедовдан на сас чиқди на садо.
- ....
-Ҳусан ака дедим жаҳл билан "улар”нинг, айбдор эмаслиги ҳақидаги саволларимга; жавоб бермасангиз, берманг !
- ....
-Балким ўзингиз ҳам билмассиз уларнинг қандай “жиноят” қилганларни-ю нима учун қамоқга олинганини?
- ...
-Мени қачон Сафар ака билан учраштирасиз?
- ....
-Сизларнинг қон ҳиди босиб кетган зиндонларингизда яъна қанча вақтгача ётади, қон ютиб, судсиз, сўроқсиз ?
-Nihoyat Husan Ahmedov tilga kirdi.
-Сабр қилинг сизга гаплашиб “учрашув” олиб бераман. Сафарнинг суди қачон бўлишиga Ўзбекистон Олий Суди қарор беради. Яхшиси сиз Ўзбекистон Олий Судга бориб surab кўринг?!
-Адресини билмайман.
-09 деган телефонга, телефон қилсангиз улар сизга адресини айтishaади .
-Яхши.
-Тошкентдаги ҳамма иш ерларининг телефон номерлари ёзилан кичкина китобча бўлади: "спровочник” деган шу китобча сизда борми ?
-Йўқ.
-Олсангиз истаган ерингизни адресi bilan телефон номерини қийналмай топасиз.
-Ҳусан ака сиз айтган китобчани қаердан оламан?
-Киосикдан ёки китоб магазиндан олишингиз мумкин.
-Раҳмат.
-Ҳусан Аҳмедов билан ҳайрлашганимдан кейин китоб магазинига бориб ўша китобчани сотиб олдим. "Спровочник”да, менга керакли бўлган ҳамма иш ерларининг ва Халқора Ташкилотларнинг ҳам телефон номерлари va adreslari berilgan экан.
Энди ҳеч қийналмасдан уйда утириб ҳоҳлаган ташкилотимга телефон қилиш ва адреси орқали бориш имкониятига эга бўлгандим. Олдин Тошкентни яхши билмганим учун ҳар кимдан бир, адрес сўраb olar эдим.
Уйга келгандан кейин китобчадан телефон номерини топиб Ўзбекистон Олий судига телефон қилsaм.
Bu erga kelishingiz kerak dedi telfon trubkasini olgan odam.
Эртасига, эрталаб Жалолиддинни кўтариб Олий Суднинг Анхор бўйидаги қароргоҳига бордим. Қабулхонада ёш бир йигит ўтирган экан келган одамларни қабул қилиб, дардиларини тинглаб.
Кўпчилик ариза ҳам ёзиб бераётганди.
Мен ординига тушунмадим, нимага ариза ёзаётганларини кейин ўзимга ўҳшаган аёлдан сўрасам.
- Бу ерда Олий Суднинг раиси Абдулаҳад Полвонзода ҳар ҳафтада одамлар билан учрашади. Шунга ариза ёзиб ташлаб кетасиз. Агар омадингиз келса қабул қилади деди нотаниш аёл.
-Кутдим менга ҳам навбат етди.
Секратар йигитга дердимни айтсам менга ички телефондан гаплашишим учун Муҳаббат деган аёлнинг телефон номерини берди.
Негадир фамилясини айтмади.
-Шу аёл сизга айтиши мумкин турмуш ўртоқингизнинг тақдири ҳақида .
-Муҳаббат опага телефон қилсам ҳурматимни ўрнига қўйиб, ҳол -хотиримни сўрашни ҳам унитмади.
Сафар ака қамалганидан кейин кўп ташкилотларга, борганман, бош уриб yordam surab, кўпчилигининг тош қотган останаларидан, пешонам қонаб, кўзимда ёш билан изимга қайтгандим.
Ҳеч бири менга одам муомилласини қилмаган.
-Сафар акани Ўзбекистон ЭРК Демократик Партиясидан эканлигини эшитганларидан кейин “тўнини тескари кийиб олиб “ ҳақорат қилгандай изимга қайтарар эдилар.
Биринчи маратоба бундай соҳада ишлайдиганларнинг менга нисбатан яхши муносабатда бўлиши эди.
Кўнглим кўтарилди мени ҳам “инсон” ўрнида кўрадиганлар бор экан деб.
-Муҳаббат опа: сиз Олий Суднинг раиси Абдулаҳад Полвонзода билан учрашиб ундан сўрасангиз турмуш ўртоқингизнинг тақдири ҳақида у киши сизнинг саволларинигизга жавоб беради деди.
-Қачон қандай қилиб учрашишим мумкин?
-Cиз бу ердаги секратарга “ариза” ёзиб қолдирсангиз, мен ўзим , сиз учун Олий Суднинг раисидан учрашув соатини олиб берishga harakat qilaman. Agar sizni qabul qilishga rozi bulsa bир икки кундан кейин сизга жавобини айтаман. Ариза ёзганингизда албатта уйингизни адреси билан телефон номерини ёзишни унитманг!
-Вой, ростданми siz man uchun gaplashasizmi?....
-Ha gaplashaman.
-Каттакон раҳмат sizga..
-Kurmaganim Muhabbat opadan hursand bulib hayralshdim.
Ўша ердаги секратардан бир варақ қоғаз олдимда қисқа лўнда қилиб дардимни ёзиб бердим.
-Уй адресим ва телефон номеримни ҳам ёзишни унитмадим..
-Ё.... худо уларнинг ичида ҳам бор экан-ку, инсонни ажратмай муомилла қиладиганлари. Safar akaning qaerda ishlagani bilan ham qiziqmadi. Hudogs shukur. Balkim bu ayol ham ERK Partiyasidan ekanligini bilganida balkim bunaqa munosabatda bulmasmid ...degan savuq hayol kunglimdan utdi.
(Умримда ҳеч кўрмаганим Муҳаббат опадан оллоҳ рози бўлсин)
-Узилган умидимга ришта боғлаб, кўнглим тоғдек кўтарилиб , уйга қайтдим.
-Муҳаббат опа деганлари мард аёл экан сўзида турди.
-Орадан икки-уч, кун ўтар-ўтмас, уйга телефон қилиб Ўзбекистон Олий Суднинг раиси Абдулаҳад Полвонзода билан учрашадиган куни ва соатини айтди.
Ва...ниҳоят вада қилинган кун келди.
-Мен Ўзбекистон Олий Судининг раиси Абдулаҳад Полвонзода билан учрашувим 1993 йил адашамаган бўлсам 14 Декабрда соат 11 да эди.
Эрталаб ҳаво жуда савуқ эди.
Жалолиддинни қалин кийинтириб қучоқимга олдимда Олий Суднинг биносига бордим.
-Қабулхонада кутиб ўтирдим.
-У ерда ҳар хил ёшдаги аёллар ва эркак кишиларdan иборат уч-тўрт, одам бор эди. Ҳар ким ўзига навбатi келганда кирарди: 5-10 .дақиқадаn keyin қайтиб чиқишарди. Қабулхона шундай сокин эди-ки, пашша учса овази эшитилар эди.
Баxтимга Жалолиддин ҳам унақа инжиқлик қилмай жим ўтирди.
-Менга ҳам навбат келди.
-Кирдим узун бир кабинет тўрда столнинг орқасида қотмадан келган савуқ башарали битта одам ўтирибди.
-Салом бердим.
-Саломимни олди.
-Ўтиришга таклиф қилди; раҳмат айтиб кўрсатган курсисига ўтирдим.
-Ўзимни таништириб Сафар аканинг шу вақтга қадар қамалиб ётгани-ю, учрашув беришмаганини, суди ҳам бўлмаганини айтиб, нима айби бор эканлигини ҳам билмаслигимни, айтдим.
-Қанақадир “танга”ни баҳона қилишаяпти.ю, "танга”ни, музейнинг директори uzi экспертиза қилдириб беринг деб ўз имзоси билан берган. Расмий бланкага икки тарф ҳам “имзо” чекиб олинган нарса ўғирлик бўладими? Мантиқ қани бу ерда?
-Менинг ҳамма гапимни оҳиригача бўлмай эшитди-да, олдида турган ёзган аризамга кўз ташлади
- Safarboy Bekjonov Ўзбекистон ЭРК Демократик Партиясиданми?
-Ҳа.
-ЭРК Партиясида ким бўлиб ишлаган?
-ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг ёрдамчиси эди.
-Сиз кутинг, унинг суди Тошкентда эмас, Элликқаълада бўлади.
-Нимаga?...
- ....
-Суди бўлишидан олдин сизга телефон қилиб айтишади.
-Сўзим тугади дегандай ўрнидан турди.
- Мен ҳам айтилмаган дардларим, бўғзимда тугумланиб, қабулхонага чиқдим.
-Қабулхонада ҳеч ким йўқ эди.
-Демак; қабулига кирган энг сўнги одам мен эканман.
-Янгилиш ҳотирламасам уч ёки турт одамни қабул қилганди ўшанда.
Ташқарига чиқдим совуқ кучайганди, osmanni qop-qora bulut qoplagandi mening kungil osmanim kabi.
- Hавода қор учқунларди erga tushgan qor donalar muz bulib qotayotgandi. Uzing asra hudoyim, yiqilib tushmagayman, hudo urib yiqilib tushsam Jaloliddinni bir erini injitiman. Dodim yatratganganga etdi shekilli yiqilmay sog-oman uyga kelib oldim.Hayolimnida esa nimaga Safar akanin sudi Toshkentda sud binosi qurib qolganday gadoy topmas maskan Элликқаълада Сафар аканинг суди бўлиш керак degan жавобсиз, саволимга кимдан жавоб олolmadim.
Negaki, Ҳусан Аҳмедовга телефон қилиб бу ҳақда сўрасам жўяли жавоб бера олмади. Адвокати Ҳамидулло Зайнидинновдан сўрасам кутинг кейин аниқни айтаман деди.
Ҳуллоси калом Сафар аканинг суди нима учун Тошкентда эмас Элликқаъллада бўлишининг сабабини ҳеч ким билмасди.
Ўз дардим билан бўлиб янги йилга ҳам саноқли кунла қолганини унитибман.1994 йилни ҳуввиллаган, ховлида битта ўзим кут иб олмай деб терговчи Ҳусан Аҳмедовга 1993 йил 25 Декабрь куни телефон қилдим.
-Салом берганимдан кейин.
-Сиздан илтимос Сафар акадан руҳсат олиб беринг, мен ўз қишлоқимга янги йилни кутиб толгани кетмоқчиман.(Сафар ака билан учраштирмаганидан кейин мен наиложликдан терговчи Ҳусан Аҳмедовга айтардим муҳим бир гапим бўлса Сафар акага айтадиган . Ҳусан ака бориб Сафар акага айтарди. Берган жавобини эса менга ) Ҳулоси калом Ҳусан Аҳмедов Сафар аканинг ҳам терговчиси ҳамда Сафар ака билан мени орамиздаги элчи вазифасини бажарар эди.
-Сал кам бир йилдан бери Сафар акани кўрмаганим учун...ҳозир ҳам агар Сафар ака кетсин , десалар кетаман бўлмаса шу ерда шаҳарда қоламан дедим.
Чунки олдинги гал; “маззам йўқ қишлоқимга кетиб даволаниб келаман” деб сўратганимда кетмасин Тошкентдан ҳеч қаёқга деб руҳсат бермганди.
Мен Сафарга айтаман.
-Ҳусан ака сизни ҳам, Сафар акани ҳам, келаётган янги йил билан табриклайман.
-Раҳмат.
- 27-Декбрда телефон қилсам.
-Ҳусан Аҳмедов Сафар ака билан гаплашганини менинг ўз қишлоқимга кетишим учун руҳсат берганини айтди.
-Соғликки яхшими сўрадим сабрим чидамай?
-Арслон каби.
-Ростданми?
-Сизга ялғон гапирмайман -ку!
-Хурсанд бўлдим.
-Яъна бир бор мeни номимдан Сафар акани янги йил билан табрикланг!
-Яхши.
-"Қафасдаги шер енггаман дер” Alisher Navoiy.
Балким ўшандa Ҳусан Аҳмедов муболаға қилмай Сафар аканинг руҳиятидан келиб чиқиб айтгандир. Сафар ака 3 йилga qamaldi.Shu 3 yil давомида қамоқхоналарда kuz kurib, quloq eshitmagan, odam bolasi чидай олмайдиган қийноқларга солинди шунда ham матонатини йўқотмади, руҳан эзилмади, золимларга тиз чўкмади.
Ҳамиша: Aрслон каби мағрур,
Bўри каби бўйин эгмас эди.
18.05.2014 yil. Lausanne.


                        
       
                                                        40 қисм.

Сафар акадан қишлоқимизга кетиш учун руҳсат олганимдан кейин янги йил арафасидан олдин ҳамқишлоқ студент йигитлар билан поездда олдин Хоразмга кейин таксида Амударё кўприкидан ўтиб Берунийга бордик кейин ўз қишлоқимизга кетдик.
Йигитлардан оллоҳ рози бўлсин қўлимга олган Жалолиддининг кийимлари солинган оғир сумкани улар кўтарди.Қаҳри қаттиқ савуқ қишнинг булутли куни қишлоқимизга кириб бордик. Асфалат қилинмаган йўл тиззага келгунча лой эди.
Мен келмасимдан олдин ёмғир ёққан шекилли ?
Университетда ўқиб юрган вақтимда қишлоқимизнинг ёзда чангдан қишда лойдан юриб бўлмайдиган афкор йўллари ҳақида
Туман Ҳокимиятига ёзгандим.
Қишлоқимизнинг кўчаларини ҳамин қадар асвалат қилишганди.
Афсуски орадан 5 йил ҳам ўтмай йўлимиз эски ҳолига қайтганди. Ниҳоят минг азоб билан ўз туғилган уйимнинг останасига қадам қўйдим. Мени келганимни кўрган онамнинг юраги севинчдан портлайдиган ҳолга келди.Ҳаммалари билан дийдолашганимдан кейин ўз хонамга кирдим бир оз дам олай деб
Кўрдимки ўз хонамда мен нима нарсани қаерга қўйган бўлсам ҳатто ўрнини ҳам ўзгартирмай шундай сақлаганди онам.
Китобларим , ўқиган журналаларим, қачонлардир ёзган қўл ёзмаларим...
Буни кўриб хурсанд бўлдим.
Сафар ака билан келганимизда эътибор бермаган эканман бу ҳолатга.
Энди эса ...
Кечқурун мени келганимни эшитган: қишлоқимизда яшайдиган акамлар, янгамлар, жиянларим уйга келишди. Кичкина Жалолиддинни бири олиб, бири ерга қўймасдан ўйнатишарди. Жалолиддин ҳеч бирисидан бегонасирамай ўз ҳолатидан мамнун эди. Тоғаларининг эркатойига айланганди менинг кичкина шаҳзодам!
Тўрта акам жамул-жам, фақат Элликқаълада туманида яшайдиган яшайдиган энг катта акам ҳали мени келганимни эшитмагани учун у келмаганди.
Акамларнинг ҳаммасининг юзида менинг бошимга кутилмаганда тушган фалокатнинг расмини кўрдим. Уларнинг кўзларида акс этган “ачиниш” руҳи қалбимни парчалади.
Уларнинг менга “нима бўлди ” деб қараётганини кўриб ростини айтсам келганимга “пушоймон” бўлдим.
- Келмасам, кўрмасам бўлар экан!!!
Мен улар савол бермасидан олдин ўзим нима бўлган бўлса воқеани айтай: дедим -да. Сафар аканинг қандай қилиб “қопқон”га туширилганини ва бу “қопқон”нинг, орқасида кимлар тургани ҳақида айтиб бермасам булар бошқача тушуниб Сафар акадан хафа бўлишлари тайинлинигини ҳис қилдим-да.
Уларга қарадим.
Биламан ҳозир ҳаммаларингиз мендан куёвингиз ҳақида сўрамоқчи бўлаяпсизлар лекин мени дилимни ранжитишдан қўрқиб жим ўтирибсизлар.
Аслида воқеа сизлар ўйлагандек эмас!!!
Биринчидан: Сафар акани яхши танимаганларинг учун шубҳаланган бўлишларингиз ҳам мумкин?! Чунки Сафар ака билан турмуш қурганимизга бори йўғи: 2.5 бўлганди холос . Шу қисқа муддатда Сафар ака билан қишлоқимизга; бори -йўғи 3-4 марта бирга борганмиз унда ҳам бир ёки икки кунга. Сафар ака давомли ЭРК Партиясининг ташкилий ишлари билан банд бўлганидан кейин вақти йўқ эди бемалол юришга.
Шунданми акамлар ҳам куёвини яқиндан танимасди.
Бошқа шаҳарда яшайдиган қариндош-уруғларимни, гапирмасам ҳам бўлади.
Энди эса оёқи туҳмат тўрига илиниб қилмаган айби учун “ўғри” деб ном олиб қамалиб ўтирибди. Шуни яхши билинглар-ки, Сафар ака ҳеч қандай “ўғри”эмас дедим қаътият билан ва лаънати “Халқ сўзи” газетасида чиққан туҳмат тўла мақолани ўқиган бўлсанглар ҳам унда ёзилган гапларга ҳам ишонманглар!
Кимлиги нотайин Элдор Ҳақгўй даган “ифлос” ёзган.
Ўзининг бир бегунаҳ инсонга туҳмат қилаётганига ақли етганда шунинг учун ҳам ўз исм фамилиясини ёзмаган. Агар ўзи ишонса эди ёзган "феълетони"даги, воқеалар “туҳмат эмаслигига “ очиқ исми билан фамилbясини ёзарди у ҳайвон.
Вақти келади у “ит эмган” журналистни кимлигини топиб муносиб жазосини бердиртираман lедим алам билан. Билар эдим ки “Халқ сўзи” газетасида чиққан фелътонни оиламдагиларнинг ҳаммаси ўқиган эдилар.
Бизнинг оиламиз ҳақида қишлоқимизда шундай гап тарқалганди Камол аканинг уйига борсанг гаплашишга одам тополмайсан, ҳар бирининг қўлида газета ёки журнал ўқиб ўтирган бўлади дердилар. ( Камол Рейим ўғли 1928 -2004 йил.) Менинг дадам ёшлиги уруш даврига тўғри келиб фақат 4-синфни битказган лекин билим доираси шу қадар кенг эдики у билан суҳбатлашган одам битта Универтситетни битказаган тарих ўқитувчиси билан суҳбаташгандай таъсурот олар эди. Жаннатмакон дадам бўш вақт бўлдими дархол қўлига китоб ёки газета олиб ўқирди.
Ўзи ўқий олмагани учун ҳаммамизни ўқитганди.
Руҳи шод ,оҳирати обад бўлсин.
Сафар ака akani қамалиши учун “танга” бир баҳона эди аслида унинг орқасида сиёсий сабаблар бор ЭРК Демократик Паrтиясининг раиси .Муҳаммад Солиҳ Туркияга қамалишдан қўрқиб қочиб кетганидан кейин Сафар аканинг қўли билан ЭРК Демократик Партиясини “қўғирчоқ” партияга айлантирмоқчи бўлдилар Сафар ака уларнинг таклифига рози бўлмагани учун бошига мана шу фалокатлар тушди.
Тўрткулдан Қўзи раиснинг(Қўзи раисни дадам яхши танирди) ўғли Ахмат Атажонов,(muzeyning direktori Urazali Jumaevniung kursdoshi Mavlon Umrzovning yordamchisi bulib ishlagan ) Эълликқаладан музейининг директори Ўразали Жумаев (Ўразали Жумаевни Пеле демасалар бизнинг қишлоқимизда ҳеч ким танимасди бу иблис ҳақида олдинги бобларда баътабсил ёзганман) Тошкентдан шоира Ҳалима Ҳудойбердиеванинг эри Президент Ислом Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов( бу ифлос Сафар акани қаматгани етмагандай миллатимизнинг буюк ёзувчиси Мамадали Маҳмудовни ҳам қаматди туҳмат қилиб ) ва ЭРК Демократик Партиясидан тарихчи олим Шоди Каримов деган деган “пислик”ларни, топиб Сафар ака қарши “танга” ўғирлади деган туҳматни ўйлаб топганлар.
Аслида “танга”ни, ҳужжатлаштириб экспертиза учун Ўразалининг ўзи Сафар акага тилхат bila берган у уйда турибди .
Ишонинглар менга дегандай ҳаммасининг юзига бир-бир,боқдим.Uzimni aybdorday his qilar edim akamlarning oldida!
-Шу хатни бердингми Сафарвойни терговчисига
-Бердим.
-На дади?
-Жавоб бермади....
-Кўпам хафа бўлма ҳаммаси бир кун яхши бўлади. Сафарвой тез чиқиб келар деди онам
-Тун яримига етганди.
- Акамлар ва янгамлар жиянларим ҳаммаси ўз уйларига кетишди.
-Менда ўз уйимдаги ётоқхонамдаги Болалар боқчасида мудира бўлиб ишлаб юрган вақтимда биринчи маошимга олган “темир кароват”имда, Жалолиддинни бағримга босиб ётсам ёстиқ тошдай қаттиқ экан.
Ҳайрон бўлдим нимага қаттиқ деб?!
Ёстиқимни кўтариб тагига қарасам қачонлардир ётар ўқиганим кейин яъна ёстиқимнинг тагига қўйган китобим ҳалиям жойида турган экан.
Китобни қўлимга олдим қайси ёзувчининг асари экан бошимнинг тагида қолиб кетган деб қарасам Чингиз Айтматовнинг “Кунда” романи экан.
Кўзим жиққа ёшга тўлди.
Сафар ака дедим ҳаёлан мен бошимни “Кунда”га қўйдим.
Сизга отган туҳмат тошларини “ўша ҳаромзода”ларнинг, ўзларига қайтариб отмагунимча менга бу дунё харом бўлсин дедим ўз-ўзимга, қасам ичиб.
Мен-ку , Сафар акага ишонардим лекин эртасига ва кейинги кунларда уйга мени кўргани келган қариндош уруғларим, синфдош дўстларим менга “ачиниб боқаётган”ларини, кўриб тўғрисин айтсам янги йилни кутиб олиш учун қишлоқимга келганимга минг марта пушоймон бўлдим.Қайтиб Сафар ака қамоқдан чиқмагунча келмайман дедим ўз-ўзимга.
Менинг ҳеч қачон эгилмаган мағрур бошим ер билан бир бўлганди.
Олдинлари ҳамқишлоқларим менга ҳавас билан қараб муомилла қилишарди.
Қишлоқимиздаги йигитларни қила олмаган ишини мен қилгандим.
Яъни Самарқанд Давлат Университетига 1985 йил “Тайёрлов” факултетидан бир тийин ҳам тўламай ўқишга киргандим. Бу ҳамқишлоқларим ва қариндош уруғларимнинг кутмагани, менинг катта зафарим эди Ўзингиз ўйлаб кўринг қишлоқимизнинг ўқитувчилари дарсга “ароқ” ичиб маст бўлиб келиб бизга дарс ўтарди у ҳам етмагандай; 9 -Сентбрдан пахтага кетиб Декабрда мактабга қайтардик.
Шу оғир шароитда ўқиганман. Ўзлари саводсиз бўлган ўқитувчиларим бизга етарли билим бера олмагандилар. Шунинг учун ҳам бизни қишлоқимизда ўз билими билан ўқишга кириш катта гап эди. .Дадам менинг ўз кучим билан ўқишга киришимга ишонмасмиди ёки узоқ шаҳарда ўқишимни истамасимди ёлғиз қизининг билмадим ҳамиша менга “холимизни кўриб турибсан санга берадиган ортиқча пулим йўқ ўқишга кираман десанг. Ҳозир олдингидай эмас ҳамма ерда пора билан ўқишган кираяптилар. Кўриб турибсан Хажи аамакинг ўғлини 5 минг сўм "пора” бериб Самарқандга Qishloq Hujaligi Institutiga kiritgandi uglini ўқишга .
Сани оёқининг етмайди.
Яхшиси бу йўлдан қайтиб тинчгина Болалар боқчасида ишлаб юравергин битта диплом санга етмайдлими?... Тўғри мен олдин ўрта мактабни битказганимдан кейин Беруний Педогогика Билим Юртини битказгандим қишлоқимизда олдин ёзганим каби Болалар Боқчасида мудира бўлиб ишлаб юргандим.
Лекин қалбимдаги адабиётга бўлган қизиқиш мени Унивестетда ўқишга келажакда биронта газтеда ишлашга ундарди. Мен ўз орзуйимдан дадамнинг гапи билан воз кеча олмасдим. Ўқишим керак деган фикр қалбимга шундай ўрнашган эди-ки...
Мен ўжар эдим ўз билганимдан қолмадим.
Менинг қаътий қароримни эшитган онам :
-Ўқишга кетма! Кетсанг уйга қайтиб келмайсан ! Қайтганингда менинг ўлимимнинг устига келасан деди алам билан...
Бу гапни онам менга 1985 йил йилнинг сўнг баҳода айтганди.
Ўқишга кетаман деб тайёргарлик кўриб юрган вақтимларимда.Онамнинг гапини олмадим Самарқандга кетдим, ўқишга кирдим. Uqishni bitkazdim Тошкентга safar akaga турмушга чиқдим уйга қайтмоқ насиб қилмади.
-Онам ҳақли эди!
Ҳамма ўқишга кирган қариндошларимининг орқасидан оталарининг пули билан тутилган “танкалари” бор эди. Бечора амакиларим (олдин ҳикоя қилганим каби қишлоқимизда бегонамиз йўқ бир биримизга, бутун қишлоқ: амаки, амма-ҳола, тоға-жиян ) ўғил-қизларини, ўқишга киритмоқчи бўлганларида емай-ичмай, йиққан пулларини, йўқ ердан “таниш” топиб кейин улар орқали Универстет ёки Инстутутга киритадиган “танка” топиб бор бойлигини қўлига топширишар ўғлим ўқишга кирса етади бизга, берган пулимиз сизга ҳалол бўлсин деб қўш қўллаб топширар эдилар.
Ўша йиллари қишлоқимизда яхши бир анана бор эди яъни кимни қизи ўқимаган бўлса ҳеч ким ўша қизни келин қилиб олишни истамасди. Ёки қуда тараф қизнинг дадасига вада берарди “қизинггни албатта ўқитаман деб” бизнинг қишлоқимиз ана шундай ҳамма ҳавас қилса арзийдиган қишлоқ эди..
Кўпгина амакиларим ўғли ёки қизининг ўқишга кирган вақтида “пора” бергани етмагандай етмагандай еб тўймас “домлаларига ”ларига, ҳар сессия вақтида болаларининг изидан чўнтакларини тўлдриб қайдасан Тошкент ёки Самарқанд деб йўла чиқар эдилар. Емай ичмай топган-тутганини, шаҳарда ўқиётган студент ўғил ёки қизларининг келажаги учун сарф қилишар эди.
Агар уларга ёзда “қизил қор” ёғади десангиз, ҳаммалари ишонарди лекин “порасиз ўз кучи билан Университетга” киришга эса ҳеч бири ишонмаcдилар.
Менинг Университетга кирганимни эшитганларидан кейин ҳеч бириси ишонишни истамаган эканлар .Онамнинг айтишича қишлоқимизда бир қариндошимизнинг тўйи бўлган шунга худо раҳматли дадам борсалар Ҳажи амаким ҳамманинг ўртасида:
-Камол ота қизингизни Самарқандда Универстетда ўқишига киришига қанча “пора “ бердингиз ёки ўқишга кирдим деб алдаб ўзи Самарқандда ишлаб юрибдими деб сўраган? Эканлар.... Дадам нима дейишини билмаган.
Чунки бизларнинг уйдагилар Самарқанддаги Университетнинг қаерда жойлашганини ҳам билмас эдилар шу воқеадан кейин дадам Универстетга мени излаб келди акам билан. Ва ўз кўзи билан кўриб кетди мени Университетда ўқишимни.
Мен жуда “сода”эдим ҳамма курсдошларим мен каби ўз билим кучи билан ўқишга кирганига ишонардим....уларнинг “танкаси” борлигини 5 курсга келганимизда Жонбойлик курсдошим Адҳам Абдуллаевнинг “сиздан бошқа ҳаммамизнинг орқамизда суянадиган суянчиқимиз бор шуни ҳам билмасдингизми? “ деб кулиб сўраганида сўраганида тошдай қотиб қолгандим.
- Аҳтам сиз ҳазиллашаяпсизми деб сўраганман ишонмай?!
Аҳтам роса кулганди мен “сода”нинг, устидан.


30.05. 2014 yil. Lausanne.

( "Quyoshi kulmagan bahor" deb nomlamngan hotiralarimni kim uqib uqib yurgan bulsa; shuni malum qilaman-ki, yoz tatatili boshjlangani munosabati bilan hotiralarimning davomini kuzda elon qilaman. Hammalaringizga hurmat ehtirom ila, Olloha omanat bulinglar!)
 





                 41 қисм.
Кўнглимнинг тор кўчасини кемирган заҳарли илоннинг заҳри йиллар ўтсада камаймади. Нимага ўшанда онамнинг гапини олмай ўқишга кетдим?...
Kетмасам турмушга чиқмасам, бу tunдан-қора, муздан-да, савуқ кунлар бошимга тушмасмиди?
Ҳамма синфдош қизларим каби тақдиримнинг тош дафтарига ёзилгани шу экан деб қишлоқимиздаги болалалар боқчасида тинчгина ишлаб юрсам бўлмасмиди?...
Инсоннинг умри сўнгги пушоймонликлар билан тўла бўлар экан-да.
Сўнгги пушоймонлик эса инсонга ҳеч қачон дўст бўлмайди.
Армонимнинг ёнган оташида ўзим ёндим, ўзим кул бўлдим кулим эса савуқ шамолда ҳар ёнга сочилиб кетди. Ҳеч вақт эгилмаган мағрур бошим ерга теккунча эгилганди.
Ҳамма hamqishloq qarindoshlarim менга: “ Қурбонойнинг эри ўғирлик қилиб қамалибди-ку, шўри қурибди" бу қизни дегандай ачиниб қарар эди.
Тўғрисини айтсам қишлоқимга келганимга минг марта пушоймон бўлдим.
Кимга ҳам қандай исбот қиламан.
Сафар аканинг aybsiz bula turib туҳмат тўрига илiниб қамалганини.
Аслида “танга” ойнанинг кўринган юзи.
Кўринмайдиган орқа тарафида эса: Сафар акаni Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “ҳукуматга” ишга таклиф қилгани-ю, Сафар аканинг рад қилиши... ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистондан қочиб кетиши ва унинг ишини ЭРК партиясининг ёрдамчиси сифати билан Сафар ака давом қилдириши... Nатижада Ўзбекистоннинг собиқ Олий Суд раиси ва ЭРК Партиясининг МК аъзоси Содиқжон Йигиталиев ва Шоди Каримовларнинг Сафар акага таклиф қилган “ёғли кулча”ни , емасдан қўлларига қайтариб бериши....
Оҳир оқибат ҳужжат асосида экспертиза учун олинган “занглаган танга”ни, баҳона қилиб Сафар акани банди зиндон қилганларини қариндош-уруғимlarim,га қариндошдан ҳам яқин бўлиб қолган ҳамқишлоқларимга қандай тушунтираман?...
Тушунтирганимда ҳам улар ўзимнинг ҳам тишим ўтмайдиган “сарой ўйин”ларини тушунишармикан?...
Яхшиси бундан кейин қишлоқимга қайтиб келмайман.
Менга ачиниб боққан кўзларни қайтиб кўрмайман.
Қачон Сафар ака қамоқдан чиқса биргаликда келаман деб бир ҳафта ham tulmasdan ўз уйимдан, ўз қишлоқимдан Онамнинг қишнинг савуқида қаерга борасан уйда қол болангни касал қиларсан деганларига ҳам қулоқ солмай кетишга тайёргарлик кўрдим.
Ўз-ўзимга қишнинг қировли кунида қасам ичиб, кўзимда тинмаган ёшимни Онамдан бекитиб йўлга қаҳри тош каби қаттиқ шаҳар Тошкентга қайтишга қарор бердим.
Шаҳар марказига ҳамқишлоқим оғир юк машинасида олиб келди.
Чунки ёмғир ёққани учун қишлоқимиз йўлларида фақат зил маркали юк машинаси билан трактор юра олади. Бошқа енгил автомобиллар йўлда юриш уёқда турсин бир қадам ўзи турган гараждан силжиб чиқа олишмайди.
Ҳамқишлоқ укам Берунийнинг автовокзалига олиб келиб мен билан ҳайрлашиб орқасига қайтди. Бир қўлимда кисик сумка бир қўлимда Жалолиддин автовокзалда қолдик.
Аксига олиб хаво шундай савук-ки, ерга туфурсанг музлайди.
Жалолиддин савуқдан зир-зир, титрай бошлади.
Нима қилишга ҳайрон эдим.
Онам йўлда савуқ бўлса бошигннгга боғларсан деб берган катта жун рўмол эсимга тушди. Жалолиддинни ерга қўйиб ўша рўмолни сумкамдан олдимда Жалолиддинни ўрадим...
Аксига олиб Амударёнинг бўйига олиб борадиган бирорта такси йўқ эди. Борлари ҳам битта ўзингиз учун бормайман деб ноз қилишарди.
Қора қишнинг савуқи жон олдиган холатга келганди.
Бир соат чамаси савуқда такси кутдим.
Қишда қишлоқимга келмай мен ўлай деб ўз-ўзимни лаънатладим ич-ичиммдан jaloldinning holatini kurib.
Бир вақт кўринишидан студентга ўҳшаган икки-учта, йигитлар келиб таксичилар билан гаплаша бошладилар. Мен ҳам уларнинг сафига қўшилдим. Улар Урганчдаги Университетда ўқийдиган Берунийлик студент yigitлар экан.
Ҳар қалай такси-чи, ҳам рози бўлди Amudaryo buyiga olib borishga..
Таксидан Амударёнинг бўйида тушдик дарёнинг савуқи ва шамоли инсоннинг кўзини очирмайди савуқдан Амударёнинг суви музлаган эди.Биз эса Амударёнинг устига қурилган оманатгина кўприкдан юриб ўтдик.
Урганчга бориш учун автобусга чиқдик.
Амударёнинг савуқига дош бера олмаган Жалолиддин қаттиқ иситмалаб касал бўлиб қолди. Поезд вокзалга келдим аксига олиб билет оламан десам билет йўқ . Поезд Тошкентга кетадиган соатгача вокзалда Жалолиддинни бағримга босиб ўтирдим.
Бечора ўғлим кўзини очолмай қолди.
Нима бўлса бўлсин деб Тошкентга кетадиган поездга билетсиз чиқдим.
Билет текшириб юрган проводник менинг билетсиз чиққанимни билиб жахли чиқди.
-Нимага билет олмадингиз?
-Билет олай десам йўқ экан
-Унда тушиб кетинг!
-Урганчда борадиган ерим йўқ.
Ўғлим касал бўлиб қолди қаранг иситмаси баланд.
Тезроқ Тошкентга ўзимни уйимга етиб бориб касалхонага олиб бормасам ўлиб қолади деб қўрқаяпман дедим кўзим тўлган аччиқ кўз ёшимни ичимга ютиб.
Жалолддиннинг кўзини очолмай нафас олишга зўрланиб ҳансираб ётганини кўрган праводник Жалолиддинга раҳми келдими менга Тошкентгача қоладиган жой топиб берди.
Мен қолган бўлмада Ўшлик ўзбек оилалар бор экан.
Жалолиддининг иситмаси чиқиб кўзини очолмай турганини кўрган Ўшлик опахоннинг сумкасида иситма тушурадиган антибиотик дориси бор экан.
Менга ўша дорисидан бир дона бериб яримини ичиришимни тавсия қилди. Бу дори катталар учун. Сиз ўғлингизга яримини ичирсангиз бўлади ҳатто стаканда сув ҳам олиб келиб қўлимга тутқазди Жалолиддинга ичрдим.
Ярим соат ўтмай Жалолиддин кўзини очди.
Улар менга олма беришди олмани пичоқда қириб Жалолиддинга едирдим.
Мени танимай туриб ўғлимга дори бериб ёрдамчи бўлган ўша опахондан оллоҳ рози бўлсин.
Тошкентга етиб келдим улар билан ҳайрлашиб уйга телефон қилсам Сафар аканинг укаси худо раҳматли Бекназар бор экан.
(Бекназар Бекжонов 1976-2009 ) .
Сафар аканинг энг кенжа укаси у ҳам нотанти тузумнинг қурбони бўлди.Руҳи шод макони жаннат бўлсин.
Бекназар ва тоғасининг ўғли ҳам бизнинг уйда меҳмонда экан иккаласи биргаликда келиб мени поезд вокзалидан олиб кетдилар.
Шундай қилиб қишлоқимдан қишнинг қировли кунида айрилиб Тошкентга ҳам етиб келдим. Изимда изларимни кўзига сурган кўзли ёшли Онам билан ғамини ичига ютган Дадам қолганди. Яхши кунлар албатта келади деб менга далда барган акалрим қолганди. Ва умидинигни узма деб далда берган соддадил синфдошларим қолганди қишлоқимизда.
Мен эса келажагим мажҳул бир йўлдан кетаётгандим...
Олдимда нима кутаётганини ёлғиз яратгангагина маълум эди.
Тошкентда қийинчиликларга тўла: ой юзини булут қоплаган тунлар ва қуёшин йўқотган қора кунлар кутаяпганди....
Суяннай десам суянчиғим, устимни ўртай десам ёпинчиғим йўқ эди.
Биттагина дил оғунчоғим эса жажжигинна Жаололиддин эди .
1994 йил қишнинг қаҳри шундай қаттиқ эди-ки , тинмасдан ёғаётган оқ -оппоқ қор еру кўкни қоплаганди, эшикнинг олдини қанча қордан тозаламай бари-бир, етиша олмасдим ва эшик ва дарвозанинг олди яҳмалак бўлиб қолаётганди. Уларни ҳар замонда бир чиққан заиф қуёшнинг нури ҳам ерита олмасди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қаҳри муздан ҳам қаттиқди. Савуқда қотса қотарди лекин ҳеч эримасди.
Ҳалиям Сафар аканинг на суди бўлганди на менга учрашув берганди ҳозирги ҳукуматнинг ҳизматкорига айланган муртадлар...
Олдинлари қорни севардим айниқса қор эримасдан турса кўриб кўзим қувонарди.
Оқ либос кийган дарахтларни кўриб.
Энди бўлса қор ерга ёки дараҳтга эмас менинг бошимга ёғарди.
Ҳар тун жавобсиз саволлар кўнгил кўчамни музга айлантир шундан тунларим уйқусиз кунларим беҳалот бўлганди.
Жавобсиз савлоллар сиртмоқ каби бошимнинг теппасида осилиб турарди.
- Сафар аканинг ётадиган хонаси иссиқмикан?
-Устига киядиган кийимлари қалинми ?
-Ейдиган овқатларининг тами қанақа экан ?
-Соғлиги яхшимикан?
-У ерда ким унга қалин кийим берган экан?
-Кийган кийимлари кир бўлса ювишга шароит борми алмаштириб кийгани кийими-чи ?
-Қандай одамлар бор экан атрофида?
-Бу саволларга жавоб берадиган кимса йўқ эди.
Терговчиси Ҳусан Аҳмедов ҳам шу саволларимни берсам жўяли жавоб бермадан гапини олиб қочган эди.
Шундай кунларнинг бирида аниқроқи 1994 йилнинг 20 январь куни кечқурун дарвоза эшигининг уриган овазини эшитдим.
Бу соатда ким келди деб ҳайрон бўлиб бориб дарвозани очсам “эгнини қисиб” Аҳтам оға дарвозанинг олдида қўлида бир пакет билан турган экан.
. (Аҳтам Розиқов бу одам ҳақида хотирамнинг олдинги қисмларида ёзгандим яъна бир бор бу одам ҳақида сизларга эслатиб қўйсам фойдадан ҳоли бўлмайди. Аҳтам Розиқов асли Самарқандлик КГБ нинг малайи экан. Мен асл ҳақиқатни йиллар ўтгандан кейин яъни 2000 йилларнинг бошида ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг қамоқдан ёзиб чиқарган мактубидан Аҳтам Розиқовни КГБ ташкилотнинг ювиндиҳўри эканлигини билганман. Ўша 1994-95- йилларда билганимда эди ўз қўлим билан заҳарлаб ўлдирган бўлар эдим Аҳтам Розиқовни. Ўша вақтда менинг йўқотадиган ҳеч нимам қолмаганди қўлимдаги мурғак Жалоиддинни ҳисобга олмаган-да. Мени эса “шайтоннинг малайи” билан ўша вақтдаги ЭРК Партиясининг раиси ҳозирги кунда эса янгидан ташкил қилинган Ўзбекистон Халқ Харакатининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси Муҳаммад Бекжон таништирган эди. Акамнинг “дўсти” бўлади. Сиз унга ишонаверинг!
Муҳаммад ака бу одам ишончлими деб сўраганим-да.
Афсуски Муҳаммад аканинг ишонган акасининг “дўсти” КГБнинг лайчаси экан.
(Муҳаммад Бекжон эса 1999 йилдан бери банди зиндон)
-Қўлидаги пакетни бера туриб қўшиб қўйди Жалолиддинга янгангиз бериб юбордилар.
-Каттакон раҳмат.
-Сизга каттакон янгилик топиб келдим сизни хурсанд қиладиган..
-Қандай янгилик Сафар ака озод бўладиган бўлдими?...
Ҳаёжонимни яшира олмай сўрадим?.
-Йўқ.
-Ҳафсалам пир бўлди.
Унда қанақа янгилик ҳушламайгина сўрадим.
-Мавлон Умрзоқов қамалди.
-Нима, ростданми?
-Рост.
-Оллохнинг адолати бор экан ку юрагим жунбушга келиб гапирдим.
-Илоҳим тирики чиқмасин қамоқхонадан ифлосни қўшиб ҳам қўйдим.
-Оллохнинг адолати бор келин бир оз сабр қилинг Сафар ҳам чқиб келади.
-Аҳтам оға хайрлашиб кетди.
Мен севинчдан кўзимга ёш олдим.
Эй ер у кўкни яратган улуғ тангрим сеннинг тасбеҳингни тоши адашмасин!
Бир кун бир кун албатта бир ёруғ кун келади ва қоранғуликлар ойдиндликга чиқади.
Золимлар жазосини, мазлумлар эса ўзига хиёнат қилган, бугун “шайтоннинг малайига айланиб жинлар тегирмонига сув қуйётган” инсон қияфасидаги жинлардан албатта ўз қасосини олдади.
Етарки , биз ожиз бандалар сеннинг йўлингдан адашмайлик!


29.09.2014 yil. Lausanne.




                                        
         42- қисм.


Аҳтам Розиқов мени севинтирадаиган ҳабарни бериб кетди.
Биласизларми, баъзан оллоҳ инсони қувонтирмоқчи бўлса севинчли ҳабарни бирданига қўшолоқ қилиб берар экан.
Нимага дейсизми?
Мавлон Умрзовдан кейин унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Аҳмад Отажонов ҳам Тоштурмага қараб саёхатга чиққан эди.Уларни endi инсон қиёфасига кирган ваҳший тероговчилар ва прокурорлар билан "тонги отмас, куни ботмас” маконларда ҳамсуҳбат бўлиб , қолган вақтларини қуёш нури тушмайдиган тўрт деворнинг ичида инсон қони билан бўйялган ер тўлада ўтказмоқга маҳкум қилинган заволлилар эди.
Сафар ака қамалганидан буён икки марта юзим кулган.
-Биринчи марта МВД-нинг , унитганим нечанчи-дир. этажида терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг “Сафар Бекжон шу ерда мен унинг терговчисиман"деганда “ роса хурсанд” бўлганман.
-Иккинчи марта ўқиб ўрганаётганингиздек Ўзбекистон Президентининг Давлат Маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов ва унинг “ялоқа” ёрдамчиси Аҳмад Отажоновларнинг қамалганини эшитиб ҳурсанд бўлаяпgandiм.
Ўзлари қазиган suvsiz чуқурга ўзлари ҳам кафансиз кўмилаётган эди.
Сафар аканинг МВД “ер тўласидан” топилганига “ҳурсанд” бўлганим шуни учун-ки, мен шўрлик сал кам 3 ой Тошкент кўчаларида телбаларча Сафар акани излаганман қаерда “тергов” идораси, қаерда “вақтинча” қамалаганларни, сақланадиган ер бўлса ҳаммасига борганман Сафар акани излаб izini ham topolmay necha marta kuzimdfa yosh bilan bilan uyga qaytganbman.. Шунча сарсонгорчиликимдан кейин Сафар аканинг тирик ва МВД нинг ” ер тўласида” эканлигини билган эдим.
Балким менинг “хурсанд”бўлганим учун баъзи бировлар ҳайратланар “турмуш ўртоғи” қамалса-ю, бу хотин “нимага хурсанд бўлади “деб?...
Лекни сиз мени тўғри тушунасиз деган умиддаман.
3 ой Тошкентнинг тош қотган кўчаларида қўлимда 2 ёшга ҳам тўлмаган гўдак билан ёзнинг жазирма иссиқида бутун тергов муассасаларига бориб чиққанман, лекин бирортаси менга Сафар ака ҳақида аниқ маълумот бермаганди.
Менинг тортган алам-изтиробларимни ёлғиз яратган оллоҳ ва қўлимдаги тилсиз гўдак биларди холос. Ўшанда Жалолиддин иссиқдан толиқиб касал бўлиб қолганди.
Мана бугун яратганнинг ёрдами билан Сафар акани қамалиши учун ўз хизматини аямаган "ифлос"ларнинг, ўзлари ҳам Тоштурмада " кутилмаган меҳмон" эдилар.
Мавлон Умрзоқов ва унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Аҳмад Отажоновлар Сафар акага туҳмат қилган эдилар. Улар ўзларининг қабиҳ мақсадини амалган ошириш учун Элликқаълла туман “Ўлкашунослик музейи” директори Ўразали Жумаев билан тил бириктирганлар. Мавлон Умрзоқовнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Аҳмад Отажонов Ўразали Жумаевнинг курсдош дўсти бўлган учун ўртада воситачи бўлган..
Мавлон Умрзоқов ЭРК Демократик Партиясини ичидан парчалаш ва ўзини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга яхши кўрсатиш учун қўлидан нима ёмонлик келса ҳаммасини ишга солди ғаразли мақсади учун.
Бу йўлда ЭРК Демократик Партиясининг аъзоларидан бўлган Тарих Фанлари донценти Шоди Каримов ва Ўзбекистон Олий Судининг собиқ раиси Содиқжон Йигиталиевларни ўз маънафати учун ўзора тил бириктирган эдилар...
Агар Сафар ака уларнинг “айтган “ йўлига юрадиган бўлса ЭРК Демократик Пратиясининг амалдаги раиси шоир Муҳаммад Солиҳни ЭРК Пратияси раислигдан олиб ўрнига Содиқжон Йигиталаев раис ёрдамчиси қилиб Шоди Каримов қўймоқчи бўлганлар эди. Бу Ўзбекистонда эндигина илдиз огтиб келаётган Демократик Ҳаракатларнинг илдизига болта уриш бўлган уларнинг мақсади. Бу йўлда ким одига ”тўсиқ” бўлдиган бўлса ё амал билан ёки қамоқ билан йўқ қилишни мўжаллаганлар.
Сафар Бекжоннинг қайсарлиги Ўзбекистон Президентига ҳам ёқмаганди нима учун дейсизми?
Ўзбекистонда эндигина шакллана бошлаган “демократик” ўзгаришларнинг бошида ёшлар бор эди ва уларнинг йўл бошловчиси Сафар ака эди. Бундан ўз ёрдамчилари орқали ҳабар топган Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Сафар ак билан икки марта учрашади. Биринчи учрашуву 1989 йил иккинчиси эса 1990 йилда бўлиб ўтади. Ўшанда
Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Сафар акани ва унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган асли Шавқиддин Жўраевларни ўз кабинетида қабул қилади ва улар билан суҳбатлашади. Ҳамиша ўзбек тилида гапириб ўзини ЎЗБЕК қилиб танитиб юрган Шавқиддин Жўраев Ислом Каримов билан тожик тилида гаплаша бошлайди.
Президент эса иккаласига ҳам ўз йўлидан қайтиб ўзи таклиф қилган лавозимларни олишни таклиф қилади.. Асли келиб чиқиши Бухоралик бўлган Шавқиддин Жўраев ЭРК Демократик Пратиясининг ва “Ёшлар “ Ҳаракатидан кетиши эвазига ўзига “депутатлик ва ўзидан катта акаси Сайфиддин Жўраевга эса Президент Аппаратидан иш сўрайди..
Ислом Каримов Шавқиддин Жўраевнинг акаси ва ўзи учун сўраган “талаб”ларининг, инобатга олиниши ҳақида буйруқ беради.
Сафар ака эса на лавозимга, таклиф қилинган депутатлик га сотилмайди.Ўз сўзида у
мен Ўзбекистонда Демократик Давлат Қурилишининг тарафдориман деб ўз истакини очиқдан-очиқ , тилга келтиради. Бундан ғазабланган Президент Ислом Каримов
"Сиз Хоразмлик Туркмансиз” нима қиласиз “ўзбак”ларни, ҳимоя қилиб бу халқ шундай шароитда яшашга лойиқ дейди ва ... Ислом Каримов оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан Ўзбек миллатини ҳақорат қилади.
...
Сафар акага келганида унинг кучи етмаганидан алами келган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва унинг югурдаки Ўзбекистон Президаенти Ислом Каримовнинг ўзининг қабиқ ниятини ўзининг ёрдамчиси бўлган ишлаган Мавлон Умрзоқовнинг гарданига юклаган эди. Қайси йўл билан бўлса ҳам Сафар акадан “ўч олишни “ кўнглига туккан бу “маймун” ўзининг чиркин амали учун Элликқаъаладаги ўлкашунослик музейининг директори бўлган “ялоқҳўр”дан , фойданаганди бунинг учун эса ёрдамни ўзининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Ўразали Жумаевнинг курсдош дўсти асли Тўрткўллик бўлган Аҳмад Отажоновни ўртада воситачи қилиб ишга қўйганди..
Аҳмад Аъзам (1949 -2014)Самрқанд Вилоятининг Жомбой Туманида туғилган. ЭРК Демократик Пратиясининг Бош Котиби арзимаган бир ТВ да, ишлаш ва депутат бўлиш учун ўзини ва партиясини сотган-да ,Пратия Раисининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Сафар Бекжон ким бўлибди? Нима учун ЭРК партиясини Президент истагандек “чўнтак партия”га , айлантиришига қарши чиқаяпти?
-Нима учун ўзига таклиф қилинган лавозимларни қўлининг терси билан итаради...бунинг жазосини ҳам ўзи ҳамда оиласи тортиши керак-да.
-Бизга нимага керак муҳолифат партияси ?
-Ва асл ҳақиқатни айтадиган ва мустақил фикрлайдиган одамлар.?
-Биз ҳозирдан уларни таг-туги билан қўпормасак, кейин бошимизга бало бўлади.
-ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳни 3 кун қамаб қўйгандик МВДнинг ертўласига . Ертўладан чиққан куни “сичқонни инига минг танга тўлаб “ Туркияга қочиб кетди. .
-Сафар Бекжон эса на гапга қулоқ солади на сўзга.
-Уnga туҳмат қилиб қамаtibб қутуламиз deb reja tuzdilar uлар ўзларининг ғаразли ниятини amalga oshirish uchun Ўразали Жумаевга vadaning kattasini berdilar: “Сафарni туҳмат қилиб қаматсанг Элликқаълла туманига сени ҳоким қиламиз деб вада беришади” ... Шундай қилиб Сафар ака сиёсий ўйиннинг қурбонига айланганdi.
Сал кам бир йилдирки судсиз сўроқсиз МВД нинг, ертўласида қон ютиб ўтирибди. Сафар акани қамаганлари етмагандай мени ҳам ойларча сўроқ қилдилар ва сўроқ қилишлари ҳалиям қилаяпти дарвоза эшигининг олдида олдида ҳар куни ҳар ҳил машина ва пойлоқчилар...босган қадамимни пойлайдилар.
Энди навбат ўзларига келибди-да...
Мавлон Умрзоқов Сирдарё Вилоятида туғилган Ўзбекистон перзиденти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг давлат маслахатчиси лавозимида ишларди ўша маъшум 1993-94 йилларда. Мавлон Умрзоқов нафақат Сафар акани қаматди.
Балким Туркiston goyasining davomchisi va Turk dунёсининг энг машҳур ёзувчиси Мамадали Маҳмудовни ham aniq Mavlon Umrzoqov qamatdi.
Бу ҳақiда кейинги бобларда баътафсил ёзаман.
Унинг давлат маслахатчиси лавозимидан ҳам бўлак яъна бир оилавий машҳурлики ҳам бор-ки, буни ҳурматли ўқувчиларимга ёзиб таништирмасам ёзаётган “хотирам”нинг, бир қиймати қолмайди.
Балким кўпчилик билар баликим билмас.
Мавлон Умрзоқов “давлат маслаҳатчи”си, лавозимидан кейинги сифати эса бутун Ўзбек миллатига таниш бўлган бир вақтлар ҳаммамиз шеърларини севиб ўқийдиган машҳур шоира ва давлат арбоби Ҳалима Ҳудойбердиеванинг турмуш ўртоқидир.
Ҳалимахоним Ҳудойбердиева эса ўша вақтларда Ўзбекистон Хотин Қизлар комитетининг раисаси эди. Ўз сатрларида инсонийликдан, меҳрдан, оқибатдан, дўстликдан, ёниб ёзган , ҳар шеърида Оналарга ҳамду сано ўқиган ”тирик етим қолган болалар”нинг, аянчли қисматлари ҳақида инсон юракининг терин томиргача таъсир қиладиган оташли мисралар соҳибаси бўлган бу хоним афанди мансаб лавозиимга кўтарилгандан кейин: қанчадан-қанча, эшикига бош уриб борган кўзли ёшли оналарнинг, маъсума қиз- жувонларнинг , қадди ғамдан эгилган оталарнинг ўз дадасининг дийдорига зор бўлиб рангги заъфарон бўлган болаларнинг ноласига қулоқ солдимикан?...
-Ҳеч бўлмаса уларнинг кўнгини кўтарадиган бир оғиз ширин сўз айтдимикан?...
-Йўқ!
-Ҳеч кимга ҳеч қачон ёрдам-чи ,бўлди на бир оғиз ширин гап айтиб кўнгини инсонлийлик қияфасини йўқотган шоира “чиябўри”
-Ўша вақтларда ҳам ҳозир ҳам машҳур ва маълум Тоштурманинг дарвозасининг олдида бошига қора кун тушган бир онахон билан ҳамсуҳбат бўлгандим.
-Бир вақтлар ўрта мактабда она тили ва адабиётдан дарс берган бу Онахон Ҳалима Ҳудойбердиеванинг шеърларидан яхшигина таниш. Бўлган. Бошига қора кун тушганда “шундай сатрларни битган шоира балким ...ўғлимнинг ноҳақдан азоб тортаётганига бир чора излар деган умид билан ариза ёзиб Ўзбекистон Хотин Қизлар Комитетига боради (агар Ҳалима Ҳудойбердиева ишлагна ташкилотнинг номини нотўғри ёзган бўлсам сизлардан узғр сўрайман) кўзида тинмаган кўз ёши билан Ҳалима Худойбердиеванинг олдига нохҳақдан камалган ўғли, тирик етимга айланиб ейишига нон тополмай ўтирган шўрлик неваралари,турмуш ўртоқи қамалиб кун у тун кўз ёши тинмаган келини ва ўғли банди зиндон бўлгандан кейин оғир касал бўлиб қолган чолининг қора қисмати ҳақида ёрдам сўраб боради...
-Борганингизда ёрдам бердими сўрайман сабрим чидамай?...Ёрдам бериш бу томанда турсин; “сал кам ҳақорат” эшитиб Ҳалима Худойбердиева кабинетидан “ҳайдалган"ни, хикоя қилиб берди.Қизим Ҳалима Ҳудойбердиевани “унақа қаҳри қаттиқ аёл” деб ҳеч ўйламагандим шеърларини яхши кўриб ўқирдим ўз ўқувчиларимга ҳам тавсия қилар эдим ундан буни кутмагандим. Ҳатто телвиндиня орқали чиқиб “иноснийлик, меҳр-оқибат , виждон , ожиз қолган одамларга ёрдам бериш” ҳақида оғиз тўлдириб гапиришларига алданибманда. Ҳалима Ҳудойбердиева инсоний меҳр- оқибати, кучли ноаҳақликларга қарши курашадиган шоира бўлса керак деб ўйлгандим афсус -ки , янгилшибман қизим.
-Шоира Ҳалима Худойбердиева билан инсон Ҳалима Ҳудойбердиеванинг орасида икки дунё-ча, фарқ бор экан.
-Нима сизга ёрдам бермадими ҳайратланиб сўрадим.
-Йўқ
-Бошингизга тушган кўргуликлар ҳақида ариза ёзмадингизми
-Ёздим.
-Ўша аризангизни олиб қолдими ўзингизни “ҳайдаса” ҳам
-Йўқ.
-Ҳатто ариза ёзганман сўзимни эшитишга ҳам сабри чидамади.
-Ростданми?
-Ҳамсуҳбатимнинг кўзига алам ёшлари тўлди.
-Сиз ҳам менга ишонмайсизми жон синглим нима қиламан ёлғон гапририб .
-Ўғлим ноҳақдан қамалган, невараларим дадамни соғиндим деб йиғлайди, келиним ғамдан қадди букилиб бир бурдага айланган бўлса.?...
-Яъна мен худодан қўрқмай ялғон гаприамаман-ми?
Кўзидаги ёшни кўриб менинг ҳам кўзимга ёш тўлди.
Биласизми унинг турмуш ўртоқи бор-ку Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлайдиган Мавлон Умрзоқов менинг турмуш ўртоқимни қаматган.

5.10.2014 yil. Lausanne.



                                                 43 -қисм.


        Дилимдаги “дардимни дастурхон” қилганим онахон билан Тоштурманинг тош қотган дарвозасининг олдида хайрлашдим.
Чорасиз онахон kuzidagi alam yoshini ichiga yutib , қўлида олиб келган "майда -чуйда" солинган сумкасини кўтариб, ўғлига бериш учун кетди .
- У кетди; мен эса ўз кўз ёшим дарёсида ғарқ бўлдим.
-Нега?
-Нима учун ?
-Деган аламли саволнинг илмоқи бўғзимни бўғарди.
-Нафас ололмай қолдим юрагим сиқиб, ҳамиша ёнимда олиб юрадиган “валидол” деган юрак дорисини сумкамдан олиб тилимнинг остига қалтираган қўлларим билан қўйдим.
-Бир оз енгил тортдим.
-Подшоси бадкирдор bulsa ўз халқининг доду -фарёдига, қулоқ солмаса ?
-Қалам аҳли золим подшоҳига ҳамду-сано ўқиshdan charachamsa , бизларга ўхшаган бошига ноҳақликдан бало ёғилган шўрликлар дардини бориб кимга айтади, кимдан ёрдам сўрайди?... Осмон узоқ ер қаттиқ кутилмганда тушган кўргуликлардан қочгани бағрини очиб турган на эшик бор на дераза ҳаммаси таққа-тақ, ёпилган bulsa?..
.Fақат устингни беrкитиб турган бир тепса йиқиладиган тўрт девор ва уй эrrkakини интизор кутган дераза...
Тинмган кўз ёшимни ичимга ютиб, Сафар ака учун олиб келган “майда чуйда”ларимни,бериш учун Тоштурманинг ичкарисидаги “передача” қабул қиладиган бўлимнинг кичкина ойнакчаси олдига борib navbatga turdim. Shunday odam kup edi-ki, buni kurgan odam tashqarida hech kim qolmaganday hamma qamoqda olindi degan hayolga boradi. Navbatda yoshu-qari, har hil viloyatlardan kelagnlar bor edi. Menga ham navbat etdi oлдин олиб келган нарсаларимнинг қисқагина рўйҳатини узатиб қабул қилишларини илтимос қилдим.
Тирноқлари узун-узун, у ҳам етмагандай заволли бирисини юзини терисини олган каби қип- қизил, қонга бўйялган эди мендан “рўйҳат” ёзилган қоғазни олиш учун узатилган бармоқлар. Ўрис башара қизнинг тирноқини кўриб бошимдан ҳушим учди. Сафар аканинг “юзини юлиб” олганми бу тарбиясиз деган ҳисга берилдим. Тирноқга сурилган “қизил бўйёқ” эканлигини яқиндан кўриб ўз ўзимга тассалли бердим : намунча ваҳима қилмасанг!!! Бошига ташвиш тушган инсоннинг асаблари чарчаган вақтда “қизил бўйёқ” ҳам қон каби кўринар экан кўзига.
Кўнглимдан ўтганларни қалбимнинг қабрига кумиб олиб келган “майда чуйдам”ни қабул қилишларини қизлардан yana bir bor илтимос қилдим.
-Кимга ?
-Ёзиб қўйибман-ку , Бекжонов Сафарбойга деб.
-Биз ололмаймиз.(ярим ямолоқ ўзбекчаси билан)
-Нима учун?
....
-«Хукм қаътий шикоятга ўрин йўқ” деганларидай , қизлар қилган илтожмни эшитмагандай ijrganib терс қарадилар. Изимда турган юзлари ғамдан сарғайган ота-оналар ваbolalalri bilan navbatda sargayib turgan аёлларни кўриб бу ерда туришимнинг фақат ularga зарари борлигини тушундим. Men dan "perdacha" olmasa bular aybdor emas-ku, deb izimga qaytdim.
Қўлимда bir qulimda ogir sumka биtta қўлимда Жалодиддин кўзимда тинмаган ёшим. Автобусдан Олой бозорининг олдида тушиб йўлда кетаётсам машинанинг қаттиқ тормоз бериб шофёрнинг: “жонингда қасдинг борми ...” деб сўкинган овазидан ўзимга келдим. Қарасам йўлнинг пиодалар юрадиган қисми қолиб , йўлнинг ўртасидан кетиб бораётган эканман.
-Кечирасиз ?
-Сан мендан эмас қўлингдаги болангдан сўра кечиримни ўзинг, ўзинг ўлсанг ўлавер қўлингдаги болада нима гунаҳ?
-Кечирасиз амаки ?
...
Ўзимдан ўтгани бир ўзим бирда мени яратган оллох биларди.
Ўзбекистондаги қоғазга ёзилмаган энг разил қонун Safar aka учун ёзилгандай .
Ҳамма учун бирдек бўлган "пердача” беришdан ҳам инсоннинг табиий ҳаққи бўлган кийим кечак бериш ҳуқуқидан ҳам Сафар ака маҳрум қилинганди.
Нима кийиб нима ечади беҳабар эдим.
Тоштурмада касал бўлиб қолганини адвокати ёки терговчиси Ҳусан Аҳмедовдан эшитиб дори-дармон , олиб борсам ҳам қабул қилмаsдилар.
Яхшиямки, “Халқора Қизил Ярим Ой” Ташкилотининг ёрдами билан “дори “лар, бердирганим. Сафар ака қамоқхонанинг ичидаги yashirin қамоқхонада, қамоқ азобини чекарди.
Ne szobda uyga ekldim. Жалолиддин оч қолгандир деб қўлига қуруқ нон бердим савуқ сувгв ивтиб. Ўзимнинг томоқимдан сув ҳам ўтмади. “осмон узоқ ер қаттиқ” мен эса ўртада муаллақ қолгандим.
-Дардимни айтгани na дўстим ҳолимни сўргани na сирдошим bor эди.
Ким ҳам келарди holimni surab. Kelsalar boshiga balo yagilmaydimi? Har kuni дарвозанинг олдида пул тўлаб тутмаганим қаравуллар qora қарғадек уйимни пойлашарди.
-Қачонгача?...
- Aлам билан ўз ўзимга савол бердим bундай давом қилади?..
Қўлимга “хотира” дафтаримни олдим бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни, ипидан игнасигача ёза бошладим. ... Jaloloiddin katta bulsa uqisin urgansin! Uugirlangan bolalalgi uchun, kimlar aybdor ekanligini bilsin. Kimlar uni dadasining mehriga zor qildi ...
- Ўша аламли кунларда “хотира” дафтаримга ёзган қалб нолаларим:
“Оҳ сизни унитишим қийин шунчалар,
Сиз мен учун йўқликдан яралаган дунё.
Бу дунё шунчалар тор, шунчалар зиндон,
Мен унда яшайман занжирбанд бўлиб
Боғланган ит каби ҳордирман бунда,
На узб , на кетиб, бўлади бундан.
Кўзимда қотган сассиз, бир садо,
Мен қачон озод бўламан ундан?...
19 -Май. 1994 йил.
-"Хотира дафтар”имнинг сарғайган саҳифасига ёзган дил дардларимни бугун ҳам ўқисам кўзимга аччиқ ёш тўлади.
-Яхшиям қоғаз бор эди яхшиям қалам. Менинг энг яқин дўстларим эди ҳар иккаласи
dардимни тўкиб ҳасратлашгани. Негаки қоғазнинг тил йўқ қанча дардингни ёзсанг ҳам дод солмайди ёзма деб лекин қалам исён кўтаради баъзан сиёҳи қуриб бўлди етди бас қил деб. Шундай кунларнинг бирида ғам дарёсига ғарқ бўлиб ўтирсам Дилорам Исоқова
(ЭРК Демократик Пратиясининг Маътбуот секратари. 1955 йилда Тошкентда прокурур оиласида туғилган )
-Келиб қолди қоғоқидан қор ёғиб .
-Ҳайрон бўлдим.
Ҳар келганида номига бўлса ҳам Жалолиддинни қўлига олиб эркалайдиган бу хотин бу гал ўғлимга қайрилиб ҳам қарамади. Жалодиинни инжиқлик қилаётганди унинг йиғлаганига тоқат қила олмаган бу хотин ҳақорат қилишни ҳам унитмади.
“Ўғлингиз лўлига ўҳшайди-я, лўли маҳаллада туғилгани учун” -ҳеч овази ўчмайди давомли йиғлайди.
Бу хотиннинг ҳе йўқ, бе йўқ бирдан Жалоиддинни ҳақорат қилиши қалбимга ҳанжардек ботди.
-Маззаси йўқ Жалодиддиннинг.
-Докторга олиб боринг!
-Қайси докторга?
-Kasal bulagnida bir-ikki marta olib borgandim. Vijdonsiz doktorlar isitamasi baland bulsa ham qabul qilmagandi insofsizlarcha...
...
-Келин эшитдингизми?
(Овазидан заҳар томиб сўради ҳозиргина Жалолиддинни ҳақорат қилган Дилорам опа )
-Нимани?
-Сафар ЭРК Партиясини ҳам Муҳаммад Солиҳниям сотибди.
-Ҳайрон бўлдим ...нима деб сотибди?
-Дилорам опанинг оғзидан чиққан гапни ёзиб ўтирмай ...
-Кейин мендан 50 минг сўм пул сўрабди эрингиз .
-Ростданми бутун вужудим музлаб сўрадим?!
-Нима мен ёлғон гапираманми... ёлғон гапирсам икки қизимни ўлигини кўрай.
-Дилорам опа “қасам” ичиб гапришни яхши кўрар эдими билмадим; ёки шундай гапирсам ҳамма менга ишонади деб ўйлайдими олдинлари ҳам келганларида бир-икки марта "ёлғон гапирсам икки қизини ўликини кўрай” деб қасам ичганди.
-Нима қилар эмиш бунча пулни ҳайратланиб сўрадим.
-Тоштурмада еб-ичармиш!
-Нима сизга hat ёзdimi mен олиб борган “передача”ни, ҳам олдирмадилар-ку, сизга қандай қилиб хат ёзди? Ким олиб келди ёзган “хатини ” ҳайрон бўлиб сўрадим.
-Мен олиб борган “предача”ларни қабул қилмаган Тоштурманинг катталариб сиздан 50 минг сўратибди-да ,Сафар акага.
-Bалким, Сафар аканинг “сиздан сўралган пул”дан, ҳабари ҳам йўқдир?
-Сафар ўз қўли билан ёзган унинг қўл ёзмасини танийман.
-Қани беринг , ўқиб кўрай-чи ?
-Уйга ташлаб келдим, нима менга ишонмайсмизми?
-Ишонаманй ўлибман-ми , (яъна қасам ичиб қизларини ўлдириб мозорга кафансиз кўммасин деган ҳаёл билан) шошиб-пишиб.
-Pул сўраganini ёзган хатидан билибсиз ЭРК Партиясини ва раиси Муҳаммад Солиҳни сотганини қаердан билдингиз?
-Тероговчи Ҳусан Аҳмедов айтди Сафар Партияни ва Муҳаммад Солиҳни сотгани ҳақидаги касеттани қўйиб берди.
(Ҳусан Аҳмедов МВД да терговчи бўлиб ишлаган 1993-96 yillarda. Asli kelib chiqishi Toshkentlik. Бугунги кунда ҳаммага таниш бўлган ЭРК пратияси ва “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг муҳолифат вакилларини ҳаммасини ўша киши тергов қилган. Менинг билганларим: Носир Зокир,Ҳазратқул Ҳудойберди, Отаназар Арифов, ва худо раҳматли Namanganlik Аҳмадхон Тўрахонбой ўғли ва шулар қаторида мени ҳам ойларча тергов қилган маълум ва муҳолифат орасида машҳур терговчи )
-Ростданми?...Ишонмай сўрадим.
-Рост.
-Сафар акани кўрмаганимга сал кам бир йил бўлди уни тергов қилган вақтингизда олган видео тасвирингиз бўлса қўйиб беринг кўрай деб илтимос қилганимда Husan aka Сафарнинг видео касеттаси йўқ деганади-ку . Сизга қаердан олиб қўйиб берди?
-Билмайман.
-Сиз ҳам шунга ишондингизми?
-Нимага ишонмай , гапираётган Сафар-ку.
-Сиз ЭРК Партиясининг Қурултойидан олдин ҳам шундай деб бутун дунёга жар солгандингиз Сафар ЭРК Патrиясни ҳам Муҳаммад Солиҳни сотди деб... кейин нима бўлди бир эсланг?! Hammasi yalgon bulib chiqmadimi?
Sodiqjon Yigitalaiev Safar akaga ERK Partiyasini shunday himoya qilib utiraversang qamoqdan "uliging chiqadi" deb aytgan-ku. Bu haqida yozgan Safar akaning hatini sizga ham uqitgan edim-ku...
Сафар ака сиз айтганингиздек ЭРК Партиясини ва сизнинг " севимли раис"инингиз Муҳаммад Солиҳни “сотган”nида, эди ўша вақтда ҳам ҳозир ҳам Сафар ака уйда қайтган бўларди. Ҳозир ҳам дарвоза эшикини мен эмас у очарди.
Сиз келган вақтингизда... алам билан гапирдим.


12.10.2014 yil. Lausanne.
         

                                44- қисм.
-Дилором опа сиз ўзини-ўзилигини, унитган ифлос, ҳаромзода, терговчиларнинг қўлига тушган одамларни қандай қийноқларга солишларини биласизми?
-Билмайсиз-да, билганингизда эди ўша видеога ҳам у ерда гапирган Сафар аканинг гапларига ҳам ишонмасдингиз!
Қамалаган одамларни қандай қандай қийноқга солишлари ҳақида гапириб беришди менга
кўзимга тўлган алам ёшини ичимга ютдим
-Инсон қияфасига кирган жаллод терговчилар бор-ку, тергов қилаётган одамларнинг икки қўлини ва оёқларни орқасидан арқон билан тортдириб, боғлаб осиб қўйярканланр кейин таранг тортилган вужудига бигиз ураркан. Бу ҳам озлик қилгандай тирноқларининг тагига игнани санчарканлар. У ҳам етмангандай оёқларини кўтариб қўий тагига дубинка билан урканлар. Протива газ кийдириб нафасини бўғар эканлар...
-Шундай қийноқларга солинган одамдан нима ҳам кутасиз? Сиз менга инсон излаб ёки ишлаб топадиган “пул"ни, айтаяпсиз ўша “ҳаромзода” терговчилардан шунча азоб тортган одам терговчилар “бориб онангни ўлдир” деса ҳам рози бўлади-да, шунча қийноқдан кейин. Ит тарқаган терговчилар ҳам одамимикан?
-Уларни ҳам битта аёл туғиб катта қилдимикан ?
-Илоҳим авлод-аждоди, билан ит ўлимини топсинлар инсон қиёфасига кирган иблислар.
-Сафар акани ҳам шундай қийноқлагна солгандир-ки, “ЭРК Партиясиниям ,унинг раисиниям сотган бўлса сотгандирдир мажбуриятдан.
-Сиздан 50 минг сўм сўраган бўлса сўрагандир мен Сафар аканинг ўз иҳтиёри билан ЭРК партиясини сотишига ҳам етмагандай сиздан 50 минг сўм пул сўраб "хат ёзганига” ўлсам ҳам ишонмайман. Меннинг алам билан айтган гапларимни эшитган Дилором опа; Сиз буларни қаердан биласиз келин қамалаганларни шундай қилиб қийнашлари-ни?..
-Қийноқлар ҳақидами?
-Сиз балким менга ишонмассиз ишонмасангиз; ишонманг!
Буларнинг ҳаммасини менга Сафар аканинг “дўсти” айтиб берди.
(Сафар аканинг энг яқин дўсти эди бу киши. Исм шарифини очиқ ёзмайман у киши ҳозир Ўзбекистонда яшайдилар. Оллоҳ ундан рози бўлсин ўзи мардикорлик қилиб болаларини ҳам боқса ҳам қўлига мўмайроқ пул тушса баҳоли қудрат ёрдам бериб турар эди. ) маҳалламиздан ўша киши айтиб берди.
-Сиз шунга ишондингизми ?
Мен олдинига ишонмадим; бўлиши мумкин эмас терговчи ҳам одам-ку, қандай қилиб ўзига ўҳшаган битт одамни ҳе йўқ , бе йўқ , уриб абжағини чиқаради у ҳам етмагандай тирноқининг остига бигиз санчади десам ?... Қўшнимиз Ойша холанинг ўғли қамоқдан чиқибди. Ўша ўзининг бошидан ўтганларни айтиб берибди. Шундан кейин ишондим.
-Айтган йигити эса менинг ён қўшним Ойша холанинг ўғли.
Бечора Ойша холанинг эри авариядан ўлган тул қолган Ойша хола бошига 3ўғил 2 қизини катта қилган ҳокисар она бечора кўп йиғларди ўғлим ҳеч қилмаган айби учун қамалиб ётибди наркамон ўртоқларининг ўтига ёнди деб.
Сафар аканинг дўсти олдининга ишонмаган ўзи ҳам кейин прокурорни уйида устачилик қилаяпганда Прокурорга Сафар аканинг номини бермасдан баъзи гапларни сўраб олган "қийноқлар" ҳақида ҳам сўраган экан "шундай қилишади" деб эшитдим ростми деб ?
-Прокурор айтганмиш тўғри терговчилар шундай қийнашади қамалган одамни гапиртириш ва ўзлари истаган маълумотларни олиш учун деган.
-Дўстининг исмини айтинг ?
-Нимага айтишим керак?
-Танишай дегандим.
-Унинг сиз билан танишишига эҳтиёжи йўқ.
-Майли келин айтмасангиз айтманг.
-Дилором опа савуққина ҳайрлашиб кетди
Дилорам опа кетганидан кейин ўз ёғимга ўзим қоврулиб ўтирсам чақирилмаган меҳмон
Муҳаммад Солиҳнинг бад қавоқ укаси Мақсуд Бекжон келди.
-Салом аликсиз гап бошлади.
-Сиз ҳалиям акам олган уйдан чиқиб кетмасдан яшаяпсиз менинг қариндошларим уйсиз қийналиб юрибдилар Сафар эса акамни сотди.
-Олдин ҳам айтганман сизга кетмайман деб. Сафар акани қайси эшикдан ишга кузатган бўлсам ўша эшикдан кутиб оламан. Битта сиз қолгандингиз тана қилмаган.Неча пулга сотган экан акангизни алам билан сўрадим.
-Нима
-Кўзидан ғазаб учқуни сачраб сўради.
-Эшитганингиз йўқми айтган жавобимни?
-Сиздан олдин Дилорам опа келиб “суюнчилаб” кетганди сиз бир оз кечикдингиз. агар Сафар ака ЭРК Партиясини ва Муҳаммад Солиҳни сотганида эди МВД нинг “ер тўласида” бир соат ҳам қолмасди шуни билмайсизми?
...
-Мақсуд Бекжон мен билан ортиқча тортишиб ўтирмасдан кетди.
-Аламимни кўз ёшимдан олдим.
-Дилорам Исоқова билан Масуд Бекжоннинг қилган таъна-маъломатлари, камлик қилгандай “Озодлик” радиосидан Темур хўжа ака ҳам телефон қилди.
(Профессор Темурхўжа Усмонхўжа ўғли. Бухора Жумхуриятининг биринчи президенти Умонхўжанинг ўғли. Ҳозирги кунда Америка Қўшма Штатининг Миченген Универстетида дарс беради)
Темурхўжа ака хол хотир сўраб асосий саволга ўтди.
- Сафаржон ЭРК Партиясини сотибди деб айтаяптилар шу ростми?
-Жоним ҳиқилдоқимга келди.
-Темурхўжа ака агар Сафар ака ЭРК Партиясини ҳам Муҳаммад Солиҳни ҳам сотганида ҳозир уйда ўтирган бўлар эди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг “ваъда қилган катта амалига сотилмаган одам” келиб-келиб, Президентнинг “ит”ларига сотиладими?Ҳаромзода терговчиларнинг берган вадасига ишониб ўз эътиқодидан, ўз йўлидан қайтадими?
-Бизга шундай маълумот келганди.
-Муҳаммад Солиҳга айтинг!
_ Сафар ака на уни, на ЭРК пратиясини сотмади!!!
-Сизга ким шундай деб айтган бўлса энг сўнг манзили тўрт оёқли “чўбир от” бўлсин.
-Темурхўжа ака ; менинг сабр-косам, тўлганини пайқади шекилли, ортиқча савол бермай хайр маъзурни насия қилди.
-Кейин кўп вақтгача телефон қилмади.
-Оҳ...оғожон нима қилардингиз қайтадан ЭРК Партиясига бориб? Тинчгина яшасангиз бўлмасмиди ўз уйингизда ўғлингизни эркалаб. Топсак чой топмасак бир пиола чой ичиб яшардик-ку ,ҳотиржам .
Энди нима бўлади?...
-Ҳаммасидан чарчадим.
.Қўлимга ягона оғунчоғим “хотира дафтар”имни олдим ва юрагимни яраган ҳамма гапларни бир-бир, ёздим бир кун зиндондан озод бўлса чиқиб чиқиб ,келган куни қўлига бераман -Ўқинг, ўрганинг мен шундай яшадим. Сиз йўқлигингизда мен таъна-ю, маломат ўқига нишон бўлдим деб...
Қани сизга ЭРК Партияисини бошига бор, тарқалиб йўқ бўлиб кетмасин , деб "оқ фотиҳа” берган каттаконлардан бирортаси хабаринигизни олдими ?
-У “ўғри” эмас , “сотқин” ҳам эмас деб бирортаси сизни ҳимоя қилдими ?
-Йўқ!
Ҳаммаси томашабин.
-Сафар қамоқда ҳеч бўлмаса оиласидан ҳабар ололайлик дейишдими, йўқ.
Аслида сайловдан кейин Сафар ака ЭРК Деморатик Пратиясини ташлаб кетди. Бу ҳақда олдинги қисмларда батабсил ёзганман. Такрорлашимнинг ҳожати йўқ. Уйда тинчгина ўз ҳаётини яшаётган эди. Қаердан ҳам ЭРК Партиясининг мол мулки талон тарож бўлаётгани ҳақида эшитди кейин тинчи бузилиб ЭРК партиясига қайтишга мажбур бўлди.
ЭРК Демократик Партиясининг бутун мол мулкидан Сафар ака жавобгор эди. Адилия Вазирлигидан рўйҳатдан ўтганида Партиянинг “муҳри" учун , Ўзбекистон Марказий Банкидан партиясига ҳисоб рақами очилгандаги ҳамма асосий ҳужжатларга Сафар ака имзо отган. Агар Партиянинг рўйҳатида турган битта чўпи йўқолса ҳам Ўзбекистон Олий Судининг олдида жавобгар Сафар ака бўларди...
ЭРК Партиянинг раиси Муҳаммад Солиҳ олдин ёзгандай Ўзбекистон МВД сининг қамоқонасида 3 кун қамалаганидан кейин қайтадан қамалишидан қўрқиб Туркияга қочиб кетди. Партиясининг бош котиби Аҳмад Азам эса ҳукуматга сотилди. Эгасиз қолган уй каби вайронага айланган ЭРК Партиясининг мол-мулки, талон-тарож, қилиниши мумкин бўлганлиги учун Сафар ака ЭРКга қайтди
Гапнинг қисқаси ЭРК Демократик Партияси халокат ёқасига келганди.
Шаҳар Марказидаги ЭРК Партияси офисини Қорасувга кўчиришган экан.
Шундан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат сўраб
Ўзбекистон Халқ шоири ҳозирги кунда эса Ўзбекистон Халқ Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг олдига борди. Эркин Воҳидов расман бўлмаса ҳам норасман ЭРК Демократик Пратиясининг қурувчиларидан бириси бўлган.
-Эркин Воҳидов ЭРК Партиясини Ўзбекистон перзиденти Ислом Каримов истаган ҳолатга келтиришни Сафар акага маслаҳат берган. Муҳаммад Солиҳ яхши шоир лекин тажрибали сиёсатчи эмас . Давлатни бошқара олмайди
-Ислом аканинг эса тажрибаси катта биз келишиб ишлашимиз керак дейди.
-Сафар ака яъна бир ЭРК Демократик Партиясининг ҳайрихохларидан бири Ўзбекистон -Халқ шоири Шукуллонинг олдига боради нима қилиш кераклигини сўраб.
-Шукурулло ака: Ислом Каримов эски коммунист ундан ҳеч вақт яхшилик чиқмайди. Биз унга қарши бирлашиб курашишимиз керак! Агар унга қарши бирлашмасак бу миллатнинг бошига кўп кўргулилклар тушади дейди. Бунинг учун бизга ЭРК Демократик Партияси лозим ва ўзнинг чизган чизиқидан чиқмай демократия цучун курашаи керак!
- деб ўзининг қаътий фикрини айтади.
Сафар ака ундан кейин Ойбекнинг ўғли Академик Бек Ойбекович Тошмуҳамедовнинг олдига бориб унинг ҳам “оқ фотиҳа”сини олади. .
Бек ака ҳам Эркин Воҳидов ва Шукуллолар каби ЭРК Демократик Пратиясининг норасмий қурувчилавдан бириси бўлган.
-Бек ака ҳам ўзининг қаътий қарорини айтади.
-ЭРК Партияси ўз йўлидан қайтмай Демокртия учун курашиши керак!
Уч муҳтарам инсондан фақат биттаси Эркина Воҳидовгина ЭРК Демократик Партиясининг Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов истагандек яъни “қўғирчоқ” партия бўлиши керак деган фикрни билдирган бўлса қолган иккитаси эса юқорида ёзгганим каби ЭРК Партияси ўз йўлидан адашмай олға юриши керак. Бунга Ўзбекистон халқининг эҳьтиёжи бор деб "оқ фотиҳа" берганлар.
Шундан кейин Сафар ака парчаланиш ҳолатига келган ЭРК Партиясини қайтадан бирлаштириб ишлай бошлаганди.
Афсуки кўп вақтўтмадан МавлонУмрзоқов Аҳмад Отажонов ва Ўразали Жумаевлар ва уларга яқиндан ёрдамчи бўлган ЭРК партиясининг каттаконлари Содиқжон Йигиталаиев ва Шоди Каримовларнинг қурган “қопқон”нига, тушиб қамалиб кетди. Энди эса йўқдан бор қилаяпган ЭРК Демократик Пfртиясини сотди деб тўрт тарафга жар солаётган “сути бузуқ”лар, ҳеч бошидаги дўпписини қўлига олиб ўйлаб кўришмаяпти. Сотқинлик қиламан деган одам олдиндан Аҳмад Аъзамга ўҳшаб Ислом Каримов вада қилган “катта амал”га, “сотилиб “ кетмасмиди?
-Ўзи tashlab кетган ЭРК Партиясига нима қиларди қайтиб бориб?
-Тинчгин яшамасмиди ўғлини бағрига босиб?
-Савол кўп, жавоб йўқ...
***
Savol sirtmoq,
Vergul tuzoq.
Undovga ,
Aldanib yiglama kungil.
Zotan hayoting bulmish,
Uch nuqta...

19.10. 2014 yil. Lausanne.


                                                                              45-қисм




Савол сиртмоқ?
Вергул тузоқ;
Ундовга,
Алданиб йиғлама кўнгил.
Зотан ҳаётинг бўлмиш ,
Уч нуқта...
Жавобсиз саволлар, миямда кўршапалаклар каби учмоқга бошлади. Кўршапалакнинг кўзи ойдиликда кўр бўлгани ҳеч нимани кўрмайди, қоранғуликда яхши кўради.
Меннинг кундузим тунга, туним зимистонга айланганди кунларим қоранғулик зулмат қўйнида ўтмоқда.... Лекин мен “кўршапалак “эмас эдим тақдиримга тан бериб utiradigan кундузим тунга, туним зимистонга айланди. Eнди мен учун ҳаммаси тугади деб тақдиримга тан бериб мотам тутиб ўтирmаsdан нимадир қилишим керак.
Сафар ака ҳақиқатдан ҳам ўзи ишонган , ўзи курашаган , демократия ғоясидан воз кечдимиkan ?
Қурувчи уяси бўлган ЭРК партиясини "сотиб” туфроқ билан тенг қилдими?...
Сотиши эвазига нима учун uz озодликини ололмади?
Bу гаплар ростми ёки ЭРК Партиясининг маътбуот секратари Дилорам Исоқованинг Сафар акага отаётган навбатдаги туҳматими?
Cафар ака ўз Пaртиясига ўз этиқодига содиқ одам ekanligini Сафар акани яқиндан таниган одамгина билади. Bilmaganlar uchun bошимдан ўтган ҳазин ҳикояни шу ерда ёзишга қарор қилдим. Ўғлимиз Жалолиддин 1991 йил 23 Ноябрда туғилди 30 Ноябрда туғруқхонадан чиқдим 7 кунлик чақолоқ билан мени ёлғиз қолдириб Сафар ака ЭРК Партиясининг президентлик сайлов прапагандаси учун Хоразмга кетди. На мени, на ўғлини ўйламаган одам бугунга келиб ўз оиласидан ҳам устун қўйган Партиясини нима эвазига сотди экан ?
Дилорам Исоқованинг айтган гаплари рост бўлса ?
Жавобсиз саволлар сиртмоқ каби бўғзимни бўғмоқга бошлади.
Жаҳл билан МВДга бордим ҳар гал Сафар аканинг тероговчиси Ҳусан Аҳмедовга телефон қилиб учрашув учун вақтини олар эдим бу гал телефон қилишга ҳам сабрим етмади tелефон қилсам бир -икки, кун кейинга берар учрашув кунини деb шубҳаланганимдан.
Борсам терговчи Ҳусан Аҳмедов Наманганга кетибдилар иш билан.
Сал кам бир ойдан кейин қайтиб келади деб айтишди.
МВД дан, кела-келгунча, аламимни кўз ёшимдан олдим. Метрода ҳамма менга қарагандир лекин меннинг кўзим ҳеч нарсани кўрмасди қулоқим ҳеч нарсани эшитмасди.
Кўчада дайдиган ит ҳам мендан бахтли бўлса керак...
Ўзимнинг мозоримга ўзим ўт ёқиб кулга айланиб ўтирсам Москвадан қандайдир Инсон Ҳуқуқлари Комитетининг раиси Панамарёв дегани билан Ўзбекистонлик шоир Ёдгор Обид телефон қилишди..
(Олдинги бобларда Ёдгор Обидни билан қандай танишганлигимни батабсил хикоя қилгандим)
Уларнинг телефон қилишидан мақсадлари менинг ҳолимни сўраб Сафар акага бирорта ҳуқуқий ёрдам бериш эмас экан. Уларни қизиқтирган ҳодиса Сафар аканинг “сотқин”лиги, экан.
-Панамарёв деган ўрис билан тилим айланганича ўрисча гаплашдим.
-Гапининг мазмуни Сафар аканинг ЭРК Демократик Партиясининг "сотган"лиги, мавзусига келганида миямга қон уриб кетди. Ўриссчани билмайман дедим жаҳл билан.
-Сиз билан гаплашадиган ўзбек бор деб.
Телефон трубкасини Ёдгор акага берди.
-Ёдгор ака хушмуомилалик билан ҳол-ҳотир сўради. Ўзининг ҳам демократия учун курашиб оҳир оқибат Москвага кетишга мажбур бўлганликини у ерда битта ўзи яшашини айтиб оиласининг Ўзбекистонда qolganини айтди.
Гап орасида Сафар акани яхши танишини , менга енгил бўлмасликини айтиб сабр тилади.
-Мен сизнинг шеърларингизни яхши кўраман шеър китобларингиз бор менда ҳаммасини ўқиганман ўзингизни ҳам бир марта кўрганд эим дедим.
Ҳаққатдан ҳам Ёдгор ака Ўзбек миллатининг беназир шоирларидан бириси..
-Абдулҳамид Чўлпонинг ва Фитратларнинг оилалари ҳам сиздек азоб тортишган. ҳали ҳаммаси яхши бўлади Сафар қамоқдан чиқса кўрамагандек бўлиб кетасиз.
-Раҳмат.
-Ростми Сафар ЭРК Партиясини сотгани?
-Ким айтди
-Шунақа ҳабарни айтдилар бизларга.
-Ёдгор ака сизлар ҳам шунга ишондингларми?...
-Сафар акани танийман дейсиз-у, лекин яхши танимас экансиз У “сотқин” бўлганида ҳозир уйда ўтирмасмиди. Ҳам ЭРК Партиясини сотиб ҳам зиндонда занжирбанд бўлиб ўтирадими "сотқин одам”? ЭРК Партиясининг Қурултойидан олдин ҳам шундай деб “туҳмат” қилган эдилар ЭРКни, сотди деб кейин нима бўлди биласизми Сафар ака ёзган хатини Тоштурмада бирга ўтирган битта йигитнинг онаси kurishga borgandan iltimos qilgan usha yigitdan onang bilan yozgan hatimni berib yubor deb. Usha ayol menga билан бериб юборган. Ўша аёл менга ёзган хатини олиб келиб берди. Hатда Сафар ака ўзини қандай қилиб "сотиб" олмоқчи бўлганилигини ёзган эди. МВД нинг ер тўласига борган ЭРК Партиясидаги Ўзбекистоннинг собиқ судяси Содиқжон Йигиталиев “бизнинг айтганимизни қабул қилмаганинг учун сани бу ердан тирикинг эмас ўлиинг чиқади деб ҳақорат “ қилганини ёзганди. Бу гаплар ҳаш ўшанга ўҳшаш туҳмат гап.
Содиқжон Йигиталиев билан Дилорам Исоқова иккаласининг ҳам hizmat idoprasi bir erda.Ularning бир биридан фарқи йўқ иккаласи ҳам бир гўр...
Мен бориб Сафар ака билан учрашиб нима гаплигини ўрганай десам менга “учрашув бермаяпти бугун МВДга боргандим терговчиси Ҳусан Аҳмедов билан гаплашгани у киши ҳам Наманганга кетган экан гаплашолмай қайтиб келдим.
-Ёдгор ака бир нималар деб мени овутди лекин мен тушунмадим чунки қулоқларим ғувиллаб ер-кўк , чирпирак бўлиб айлана бошлади.
-Ёдгор ака кечирасиз мен ортиқча гапира олмайман ...
...
Ёдгор ака билан ҳайрлашдим.
-Қўлимдаги телфон гўшагини отиб юбориб, юзимни ёстиқга босиб овазим борича бақириб йиғлай бошладим телбарча. Менинг бу ҳолатимни кўрган Жалолиддин ҳам қўрқиб кетиб менга қўшилиб йиғлай бошлади...
Ўзим йиғладим, ўзим чарчадим, ўзим тўхтадим....
Чунки кўнглимни олиб юпатадиган ҳеч кимим йўқ эди Тошкентда.
Сафар Партияни сотди деб таъна отаётганларнинг ҳеч бири мендан ёш боланг билан ишламай уйда ўтирибсан , егани уйингда нонинг, ичгани чойинг борми деб сўрамаса... Қўлингда кичкина боланг бор у нима еб ичаяпти деб қизиқмаса...
Улар учун мен ёки қўлимдаги гўдак Жалолиддиннинг ҳаёти муҳим эмас ўзлари “тирик ҳайкал”га чиқариб ҳар куни сажда қиладиган ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ қадрли эди. Унинг соясига салом бераётган муридлари Муҳаммад Солиҳнинг чопонига ҳам чанг тегишини истамас эдилар. Иложи бўлса ётиб олиб оёқини ялашга ҳам хозир эди кўзи кўр, қулоқи кар ялоқалар.
“Тирик хайкал “ эса Сафар акани “сотқин” деб тўрт тарапга жар солдираётганди тинмасдан. Сафар Бекжон ЭРК Партиясини "сотди” деган сўзнинг қаноти чиқиб бу томани Гермения бу томани Москавга қадар етиб борган ва уларнинг мақасди мендан тўғри эшитибсизлар Сафар ака ЭРК Партиясини ҳам унинг раиси Муҳаммад Солихни ҳам сотди деган жавобни эшитишни исташар эдилар.
Ҳеч ким менинг шахсий ҳаётим билан қизиқмасди.
Мен билан ўғлим очликдан ўлсак ҳам Сафар ака қамоқда тортган азоб уқибатларидан улиб кетса ҳам жасади зиндонда чириса ҳам улар учун бир чивинчалик қадр қиймати йўқ .
У кишига озгина бўлса ҳам хурмат кўрсатганлaрида Сафар аканинг Тоштурмадан Халқора Ташкилотларга ёзган "Баёнот"идаги, ЭРК Демократик Партиясининг “қурувчи лидер”ларидан биттасиман деган деган жумлаsiнинг устидан Муҳаммад Солиҳнинг укаси Муҳаммад Бекжон қора қалам билан чизмасди.
(Муҳаммад Бекжон 1999 йилдан бери Тошкет портлашларига алоқадорликда айбланиб қамоқда ётибди.)
Сафар ака ўз ўз баёнотида Ҳалқора Ташкилотларга мурожат қилиб ўзининг Ўзбекистон зиндонларида инсон боласи чидай олмайдиган қийноқларга солинаётганликиni у ерда ишлайдиган гардиёнларнинг ваҳшийлигиni yozgandi. Uzining ozib-tuzib, bir burda bulib qolganiligini, uziga uygulanayotgan qiynoqlarning turlarini yozgandi... Halqora Tashkilotlardan ҳуқуқий ёрдам сўраганди.
Муҳаммад ака"Bayonat" ўзимиз тарқатамиз деб ўзлари билан олиб кетди тарқатдими йўқми, уни ҳам худо билади...Chunki birorta tashkilot "bayonat" ni oldik deb javob bermadi.
Сафар аканинг “ишонган дўстлари” Муҳаммад Бекжон ва Дилорам Исоқовалар bulib менга ёзиб чиқарган хатларида ҳамиша ёрдам сўрамоқчи бўлсанг шу иккаласидан сўра сенга ёрдам беради таъкидлаб ёзарди. Сафар ака “ёрдам сўра” деганида ҳеч вақт “моддий кўмак”ни назарда тутмасди " ҳуқуқий yul yuriq" kursatsinlar degan мазмунида ёзарди. Энди эса ишонган “дўст”лари Дилорам опа бошчиликидаgi "kalamushlar" Сафар акани тўрт тарапга “сотқин” деб эълон қилаяпган эдилар.
Бу вақтга келиб Муҳаммад ака Туркияга кетганди.
Мен ҳам инсон эдим -ку, бир онамнинг умид билан ўстирган қизи, бир дадамнинг бир ўзининг оғирлиги беш ўғлим билан тенг деб ардоқлаган қизи не ҳолга келдим?
Орзуларим оламга сиғмасди ўз хаёлларим ўзимдан юксак энди-чи, туфроқ билан тенгман бир чўпчалик қадр қийматим йўқ.
Хор-у, зор бўлдим.
Кийгани кийим егани ноним йўқ.
Уйда на картошка, на сабзи-пиёз бор, ҳеч нима йўқ .
Сабзавот бўлганда ҳам бир ютим ҳам ёғ йўқ овқат қилгани...
Ейдиган нонимиз ярим буҳанка қотган нон. Жалолиддин оч қолса нонни сувга ивитиб едираман. Гўштни Сафар ака қамалмасидан олдин егандик.
-Яҳшиям ҳамқишлоқ студент йигитлар бор улар менга ме6трода юрганимда оладиган билет ҳафтасига 3 сўм берадилар.
Улар ҳам кўпдан бери қишлоқимизга бормагани учун уйдагилар ҳам моддий ёрдам бера олмасдилар. Тошкент шаҳарини яхши билмаганим учун почтадан ҳам пул ёздириб ололмасдим.
Тўғрироқи почтанинг қаерда жойлашганини ҳам билмасдим.
Ҳеч ким бiзнинг қандай яшаётганимиз билан билан қизиқмасди.
Муҳаммад Солиҳ ва унинг гумашаталари тарафидан Сафар аканинг бошига тўкаётган мағзавалар камлик қилгандай ҳудди шу кунларда: “Сафар сотқин” деган сўз okyonlardan oshib utib Америкада яшаётган Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг раиси Абдуманноб Пўлотовнинг ҳам қулоқига етиб борган шекилли у ҳам Муҳаммад Солиҳнинг “ялоқа”ларининг , отаётган тошлари камлик қилгандай мен ҳам уларнинг сафидан жой олай деганн мақсадда белига белбоғ боғлаб номардларнинг сафига қўшилди.
”Озодлик” радиосига берган суҳбатида:
“Сафар Бекжоннинг сиёсатга ҳеч қандай алоқаси йўқ у Ўзбекистоннинг миллий рамзи бўлган тангани ўғрирлаган одам “ деб фатво берди....
Ўша кунларда “хотира” дафтаримга ёзган аламли сатрларим:
“Худди сувсиз саҳрода қолган одамга ўҳшайман.
На олдинга юра оламан, на орқага қайта оламан.
Қадамимни тепиб бир ерда михланиб қолганман.
На банда, на худо ҳеч ким йўқ менга ёрдам берадиган.
Жудаям чарчадим..."

25.10.2014 yil. Lausanne.

      




Қуёши кулмаган баҳор 46-87 -қисм.





                                                      46 қисм.


Абдуманноб Пўлотов ким?
Муҳолифатга қандай алоқаси бор?
Нима учун: "changisz ердан чанг чиқариб" Сафар акага туҳмат тошларини отди ҳеч тушуна олмадим?!
Sабабини кимдан сўрашни ҳам билмаsдим.
Сафар ака билан жуда қисқа муддат яшаганимиз учун иш еридаги uning atrofidagi ҳамкасбларини yahshi танимасдим.
яқиндан таниганларим эса Бектмир туман “Бузовчи” деган маҳалламиздаги уч-тўртта, ўртоқлари эди. Bиз Toshkent shahar Мирза Улуғбек туман Якуб Колос кўчасидаги уйга кўчиб кетгунимизча ҳар куни кечқурун Сафар ака ишдан келганидан кейин келишар тонг саҳаргача суҳбатлашиб ўтиришарди. Nima haqida suhbatlashishardi men qiziqmasdim. Bir choynak choy uyda nima bor bulsa dasturhonga quyib ketradim.
Суҳбатларининг мазмуни билан қизиқмасдим.
Жалолиддин кичик бўлгани учун уни билан оввара эдим.
Абдуманноб Пўлотовning radio orqali Сафар акага туҳмат тошларини отганини эшитган эски маҳалламиздаги дустларидан бириси хабар олгани уйга келди.
(уйга келган дўстининг номини очиқ ёзмайман чунки у киши ҳозир Ўзбекистонда яшайди)
Undan Абдиманноб Пўлотовнинг кимlikini surab ўраganдим .
-Ташкент Давлат Университетида домла бўлиб ишлаган bu hsahs Бирлик Халқ Ҳаркатини раиси Абдураҳим Пўлотовнинг туғишган укаси Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг раиси u ҳам etmnaganday бир вақтлар Тоштурмада ўтириб чиққан экан.
Ҳозир Америкада яшайди dedi .
-Ўзи Тоштурма деган жаҳаннамдан чиққан bulsa bu номарd yana қамоқхонада "qilmagan aybi uchun қон ютиб ўтирган одам"ни , “сиёсатга алоқаси йўқ , маданий меросимиз бўлган тангани ўғрлаган” одам деб айтиши Сафар акани “орқасидан келиб пичоқ уриш билан тенг “эди bu iflosning.
Абдиманноб Пўлотов қамоқхонадаги жаллодларнинг берган азобларига чидай олма “шайтон малайларига мурид” бўлиш учун имзо chekib undan keyin озодликга чиққан бўлса керак dedim urtoqiga...
Bilmasam; uni faqat uzi va hudo biladi.
-Ҳозир ҳам Amerikadan turib радио орқали ўз бошлиқларининг таълимоти билан Сафар акага туҳмат тошини отган бўлса керак.
Аслида Safar akaga “туҳмат тоши” отиш маъратонини ЭРК Партиясининг маътбуот котибаси Дилорам Исоқова бошлаб берганди унинг давомчиси эса Абдиманноб Пўлотов бўлди.
Гийбат qozonni qaynab kupiklari кундан-кунга, кўпайганидан-кўпайиб бораyapganди...
1994 йилning jaziram yoz kunlarida.
Diloram Isoqova hamrohlikidagi bu "lutibozlar"ning, Сафар Бекжон “ўғри ,сиёсатга алоқаси йўқ" "sotqin" деб бутун дунёга жар солсалар ҳам ўзлари кутган натижага эриша олмадилар.
Aksincha butun Халқора Инсон Хуқуқини Ҳимоя қилиш ташкилотларнинг бирортаси уларнинг тинмасдан “отаётган туҳмат тошлар"ига, эътибор бермади.
Hamma ташкилотларининг ўзларининг йиллик ҳисобатларида биринчи ўринда Сафар Бекжонни “сиёсий маҳбус” деб эълон қидилар.
Дунёдаги butun ривожланган демократик давлатларда Сафар Бекжонни қамоқдан озод қилиш учун имзо компаниялари ўтказила бошладилар.
Шу жумладан кейинчалик бизни ўз бағрига олган Шеведцария давлатида ҳам имзо комапнияlarи ўтказилиб керакли ташкилотларга топширилган ekan.
Hatto Халқора Ёзувчилар уюшмаси бўлган ПЕН клубда ҳам шундай имзо компанияси ўтказилган. Шунинг натижаси бўлса керак-ки, Шеведцария давлати 1998 йил 7-майда bizlarni меҳмон сифатида ўз давлатига таклиф этди.
Қамоқдан 16 хил қасаллик билан чиққан Сафар акани даvоlaтиш учун Нобел мукофати соҳиби Шеведциялик машҳур докторни Шеведцарияга таклиф қилиб Сафар акани даволатдилар.
( булар ҳақида кейинги бобларда баътабсил ёзаман)
Биз бундай ёруғ кунларни кўрмоқлигимиз учун қоп-қоранғу зулмат қоплаган тунларни, инсон боласи чидай олмайдиган ҳўрлик ва зулмларни бошимиздан ўтказмоқда эдик .
Мен билан Жалолдиддин уй қамоқида.
Сафар ака эса Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг камераларида у ердаги инсон қиёфасига кирган жаллодлари тарафидан берилган мисли кўрилмаган қийноқларни бошидан ўткаyotgan эди.
Албатта қоp-қоранғу, зулмат қоплаган тундан кейин ёруғ тонг отади.
Uша йилларда бизнинг ҳаётимизда на тонг отди на кун ботди гўёки тун билан кун бирлашиб кетгандаy эди.
-Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин ўзи йўқ vaqtida бўлиб ўтган ҳуш-ноҳуш , воқеаларни ҳаммасини бир-бир, гаприб бер-а, туриб сўрадим:
- Дилоам Исоқованининг мақсади сизни номингизни сотиб "маълум ташкилот"ларга, яхши кўриниш эканликини тушундим, сиз қамалишингиздан один Акмерик Қўшма Штатларига кетган ўзи ҳам қамлиб чиққан у ҳам етмагандай Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамитятининг раиси bulgan Абдиманноб Пўлотовнинг сиз билан нима, олиб-бера олмагани, бор-ки, сизга туҳмат тошларини отди.?
- Ёки шахсий адовати бор эдими?
-Сафар ака А. Пўлотов билан ўзларнинг орасидаги бўлиб ўтган воқеаларни хикоя қилиб берди:   Абдиманноб Пўлотов ТАШДУ да, домла бўлиб ишлаб юрган йилларда яъни 1989 -90 йилларнинг бошиларида: Сафар ака Тошкент шаҳаридаги бутун Олийгоҳларда ўқийдиган студент ёшларини бир ерга тўплаб: “ Студент ёшлар” ҳаракатини тузади.
Улар билан ҳамкорликда Ўзбекистонning mustaqilliki uchun, Uzbekistonda ўзбек тилинининг давлат тили бўлиши учун митинглар уюштиради .
Тез орада ”Ёшлар ҳаракати”нинг сафи кенгайиб катта кучга айланади.
“Ёшлар ҳаркатини “ кузатиб бораётган И,А,Каримовнинг атрофидаги амалдорларнинг пайтавасига қурт тушиб бу ҳаракатни ичидан парчалашни режалаштирадилар.
Улар ўз режасини аста секин амалга ошира бошлайдилаr va Abdumannob Pulotovni ham uz ichlariga oladi. Ўзбекистон Президантининг ёрдамчилари Сафар акани Ўзбекистон призденти Ислом Каримов билан учраштирадилар...
Учрашувдаги бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни, олдинги бобларда батабсил ёзгандим.
Абдиманноб Пўлотов; ” тайёр ошга тушган пашша каби” ёшлар ҳарактиga faol aralasha boshlaydi va Сафар акани oradan сиқиб чиқаради.
Ўзи эмас-у, лекин чизган-чизиқидан, чиқмайдиган "қуғирчоқ” бир студент йигитни “Ёшлар ҳаракатига” раҳбар қилиб сайлатади.
Аслида kuzga kurinmas ҳақиқий раҳбар ўзи .
Бу праграммалаштирилган ”робот” раҳбар “Ёшлар ҳаракати” аста-секин kemirib boradi oqibatda harakat ўз кучини йўқотиб бошлайди.
“Ёшлар ҳаракатига” сuнгги зарбани катта вадалар эвазига давлат теппасига келган президент Ислом Абдуғаневич Каримов берganди.
Тошкент Давлат Университетининг студентлар шаҳарчасидаги "нарҳ наво”нинг, ошишига қарши чиққан студентлар фожиаси ҳамманинг ҳам эсида бўлса керак.
Икки студант “оман”чиларнинг, отган ўқидан шахид бўлган эди.
Не-не , умидларда тузилган “Ёшлар ҳаракати” денгизга тушган тош каби йўқолиб кетди... Студентлар шаҳарчасидаги фожиадан кейин Абдиманноб Пўлотов жаноблари “тўнини ўзгартириб” бир думалаб инсон ҳуқуқлари химоячисига айланади.
Usha yillarda “Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари жамият”ини ташкил қилади.
1992 йилda Қирғизистонда “Инсон ҳуқуқлари” бўйича бўлаётган мажлисга қатнашаётганида Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг ходими тарафидан ўғирланиб Тошкентга олиб келиниб Тоштурмага қамоқга tashlaнади. 5 -6 ой қамоқда ётганидан кейин Америкa Қўшма Штатларидан “сиёсий бошпана”олиб Ўзбекистондан чиқиб кетади.
Ўзи қамоқхонанинг азобини тортган, бир вақтлар яхшими-ёмонми, бир мақсад сари бирга курашган бу инсонинг безбетларча “Сафарнинг сиёсатга алоқаси йўқ “ деб оғиз тўлдириб берган интервуюси инсонни тушунтирgувчи ҳолат эди.
Минг афсусki, менга ёруғ оламда Абдуманноб Пўлотов билан учрашмоқ насиб қилмади, A: Pulotov bundan bir necha yillar oldin ёлғончи фоний дунёдан ,боқий дунёга кўчиб кетди
uзининг: “қилgaн гунаҳлари-ю, қилмаган савоблари билан”.
Мен ҳам яратганнинг, яратгани гуноҳкор бандаман лекин учрашмоқ насиб қилганида берадиган саволарим кўп эди...
Ҳаммаси рўзи машҳарга қолди.
Ҳаёти давомида boshqa odamlar uchun хайрли иш қилганми , йўқми , уни фақат ожиз бандасини яратган оллоҳ билади ?!
Iнсон қиёфасига кирган "дажжол" Абдуманноб Пўлотов Сафар акага қамоқда қон ютиб ётганида жуда катта зарба бергани bu aniq fakt.
Нотанти тақдирнинг ўйинини қаранг-ки, инsoн қиyoфасига кирган бу "шайтон "
1996 йил ёзда Америкадан Ўзбекистонга келди ва Uzbekiston Inson Huquqlari jamiyatining қурултойини ўтказди.
Мени ҳайратган солгани шуки , бу юзсиз одам уялмасдан Сафар акани ҳам қурултойга таклиф қилди.
-Қурултойга борманг деб “сизни ўғри сиёсатган алоқаси йўқ деб айтган bu шайтон” деб Сафар акани йўлдан қайтаришга ҳаддим сиғмади.
Мен ўша вақтда ҳам ҳозир ҳам Сафар аканинг сиёсий ишиларига аралашмайман.
Ish bilan bir erga ketsa ham soat nechada kelasiz, qaerga borasiz, u erda nima ishingiz bor deb suramayman...
Абдуманноб Пўлотов Сафар акани Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг “Ўзбекистондаги қамоқхона”ларидан, сўримли биринчи ўринбосар қилиб сайлатaди. Унитмаган бўлсам Сафар ака ёрдамчи қилиб Толиб Ёқубов сайланган.
Сафар ака бир кун ҳам Абдуманноб Пўлотов тузган “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятида” унга ўринбосар бўлиб ишламади...
-Орадан сал кам 10 йиллар ўтганидан кейин Абдуманноб Пўлотов яъна пайдо бўлди bizning hayotimizda, ўзининг қилган катта хатосини тушуниб етганми, олдинига Америкадан туриб Сафар акага хат ёзди.
Хатига жавоб ололмаганидан уйга телефон қилib 1994 йилда “Озодлик” орқали “айтган туҳмат” гаплари учун кечирим сўради ...
Сафар ака билан суҳбатлашиб ўтирганимизда Абдуманноб Пўлотовнинг хат ёзгани-ю, телефон қилиб “кечирим” сўраганларини гаприб берди.
-Кечирдингизми?
...
-Savolimga javob olomadim.
A: Pulotovning kechirim surashi uchun кеч qolganди.
Поезд аллақачон ўз манзилига етib borган.
Изида ювса кетмас доғ,
Dори билан даволаб бўлмас dard қолdirганди izida.
Қамоқда тортган азоблари -уқибатлари, етмагандай, битта ғоя учун курашган сафдошларининг берган зарбаси qamoqda tortgan azoblarining eng sunggi nuqtasi eди.


2.11.2014 yi. Lausanne.

                                                            47- қисм.
        Бошимга тушган мисилсиз мусибат у ҳам камлик қилгандай ҳатто бозорга борсам ҳам Ўзбекистон КГВ (СНБ) ходимларининг ит каби изимда санғиб юришларидан чарчаб кетдим... Мендан нима истаганларига ақлим етмасди...
Уларнинг қиладиган бошқа иши йўқми ?
Булар ҳам озлик қилгандай "Боғи эрам » паркининг дарвозасининг олдида доимо икки учтаси ҳозир-у, нозир. Олдинига бу ер катта парк бўлса ментларнинг туриш табиий ҳол деб эътибор бермасдим. Кунлардан бирисида ҳамиша мени йўқлаб келадиган ўқитиувчимнинг ўғли келди. Ҳаиша кулиб келаdиган қувноқ йигитчанинг юз кўзи мумдай оқариб кетганди, кўриб ҳайрон бўлдим; тинчликми нима бўлди?...
-Даданг оналаринг соғ соламат-ми, uning sulgin yuzini kurib қўрқиб кетганимдан тинмай саволга тутдим.
-Э сўраманг уйдагилар худога шукур соғлар., паркнинг олдида турган ментлар бир соатга яқин мени тергадилар қаерга борасан? Hamisha Сафар Бекжоннинг kelib ketasan. Bugun ham биринчи марта келишинг эмас. шундай келишда давом қилaverсанг uqib yurgan институтингдан ҳеч вақт диплом ололмайсан qaerda uqishingni ham bilamiz деб қўрқитдилар.
-Тош каби қотиб қолдим, ҳамқишлқимга нима дейишга ҳайрон эдим.
-Майли укажон бундан кейин келмагин хўпми.
-Мендан хафа бўлма, бу ит эмганларнинг ҳайвондан фарқи: инсоний кўриниши. Aслида улардан ваҳший ҳайвон ҳам яхши. Булар кундуз куни инсон қияфасига кирган иблис, кечқурун онага ўғил, фарзандга ота, хотинга эр бўлиб уйига қайтадилар .
Уларни туққан инсон авлоди онамикан ёки она қиёфасига кирган шайтонмикан? Сафар аканг қамалаганидан бери шу саволlarга жавоб тополмайман?...
-Буларни на банда жазолайди, на уларни яратган худо!
-Қани эди шайтоннинг малайига айланган шайтонбаччаларни жазоланганини эшитсам ёки ўлгани ҳақидаги хабарни мен учун байрам бўлар эди.
...
-Ҳамқишлоқ укам hayr mazurniu nasiya qilib кетди.
-Keyin bir marta ham kelmadi qaytib.
-Кўз ёшим дарё бўлиб бир ўзим қолдим.
ўз қишлоқим билан алоқа боғлаб турган биргина ип бор эди у ҳам узилди ўлсам ҳам биров билмасди.
Ўзбекистон ҳукумати зулм оловининг устига керосин сепиб ҳамма tarafни ёниб турган жаҳаннамга айлантирди. Ўзини муxолифатга яқин ҳис қилган, эркин фикрлайдиган инсонлар ўзларини ё Тоштурманинг тош қотган камераларида ёки кўзи қон билан тўлган “шайтонга малай”ига, айланган терговчиларининг қаршисида кўрa boshlaди.
Ҳар куни бўлмаса ҳам кунора; Вилоят ва шаҳарлардан қамалган ёки терговга чақирилган муҳолифат аъзолари ҳақида “ Озодлик” ёки ББС радиосининг хабарларидаан эшита boshlaдим.   Ҳамма бир биридан шубҳаланган на кўчада, на uz уйiда кундан-кунга, қонга ботиб бораётган режим ҳақида гапиришни истамасди.
Мени тасодиф Oloy bozorida kurib қолган эски маҳалламдаги қўшнилар ҳам ўзlarини танимаганга олиб юзини терс ўгириб кетарди.
Ҳудди “маҳовgа ўҳшаб қолгандим.
Гўё-ки, мен билан гаплашса ёки саломлашса ярам юқодиgaндай.
Китоб ва журналларда ўқиганим қоранғулик 1937-38 йиллар қайтиб келганди.
Фақат 1937 йилдаги НКВД ходимларининг кийган формалидагина фарқ бор эди бugungi МВД ходимларининг.
Уша вақтларда ҳам ойдин инсонлар ўз уйlarида тақиқланган адибларни китобини ўқигани учунгина “айбсиз-айбдор”топилиб зиндонга отилган бўлсаlar, ҳозир ҳам уйидан шоир Муҳаммад Солиҳнинг китоби топилса терговга чақирардилар.
Қўрқув салатанатининг исканжасига дош бера олмайдиган баъзи инсонлар ваҳима гирдобига тушиб шоирнинг шеърий китобларини оловда ёқмоқга бошлаганларини эшитдим. Буларни эшитганимдан кейин men аксига иш тута бошладим. Yani qulimda olib yuradaigan sumkamda shoirning "Orzu fuqorasi" degan kitobini olib yuradigan buldim.
Aslida Муҳаммад Солиҳ Сафар ака қамалганига сал кам бир йил бўлаётган bulsa ham бу вақт мабойнида ЭРК Демократик Пaртиясининг раиси ёки бир мақсад сари birga интилган ҳамфикр инсон сифатида ҳам бир оғиз телефон қилиб кўнгил сўрамаy кўнглимни қолдирганди. Тўғри уйга келаdiган инсонларни КГБ ходимлари кузатади, телефонимни тинглаshaди лекин Муҳаммад Солиҳнинг оила дўстиман деб ҳамиша мендан ҳабар олиб кетадиган Аҳтам Розиқов  орқали бир оғиз гап айтиши мумкин эди-ку.
-Мен ундан ҳеч вақт моддий kumak кутмаганман-ku.
Зотан моддий ёрдам берса ҳам қабул этмасдим...
Shоир Муҳаммад Солиҳнинг шеърларини ҳали ҳам яхши кўраман ва шеърларидан воз кечмадим. Шоирнинг ҳар бир сатрида ўзимнинг бошимга тушган кутилмаган фожиаларнинг суратини кўрардим. Шеърларини ўқиб ўз-ўзимни, овутаман.
"Orzu fuqorasi" degan kitobidagi “Ёлғизликда” деган шеъри менинг дард-у, ҳасратимнинг ўзим ёза олмаган шеърий тасвириdir. Shu sheridan tasirlanib Олой бозоридан “Китайский роза “ сотиб олдим сўнги тийинларимга. Бундан кейин мен руҳан ёлғиз эмас эдим.
Гулни Сафар акага атаб ўстира бошладим.
"Орзу фуқораси” деган шеърий китобини ҳатто МВДга, борсам ҳам терговчи Ҳусан Аҳмедовни кутиб турган маҳалим ўқир эдим. “Бир бошга, бир ўлим “ деб ўзим -ўзимга.
Қўлимдаги мурғак Жалолиддинни айтмаса ҳаётга боғлайдиган ҳеч нимам қолмганди.
-Ўлим эса менинг энг яқин ҳамроҳим . Ҳамма узоқ яшашни орзу қилса ўша зулмат қонанғуликига ботган йилларимда тезроқ ўлишни орзу қилардим.
"Ўлсам қутилсам.
Yalgon dunyo sizga qolsin"
Бир марта ҳам бу дунёга қайтиб келмасам.
Yoруғ оламнинг жаҳаннам ўтида ёнмоқдан кўра ер-у, кўкнинг яратган қудратли оллоҳнинг жаҳаннам оловида жизғанак бўлиш мен учун етиб бўлмас орзу. Айбсиз-айбдорга, чиқиб босган қадамимини пойласалар, уйга tanisgh-bilishlarim, қариндош-уруғларим, келиб кетолмаса, қишлоқимга борсам ҳам кузатсалар...
Сафар ака билан учрашув бермаса яъна нима қилишим керак?
Тегирмон навбати билан деганларидай шу вақтгача Муҳаммад Солиҳнинг ҳатто "товуқига кишт" демаган ҳукумат M:Solihning уйларни тортиб олиш ҳақида фармон берди.
Бу кутилмаган (аслида шундай бўлиши таъбий холдек) хабарларни эшитганида ҳайратланмадим. Эгнига қон қоришиқ ипдан тўқилган зулм тўнини кийган Ислом Каримовнинг гумашаталаридан яхшилик кутиб бўлмасликкига кўзим етганди.
Сафар акани: “сотқин акамни сотди” деб ҳақорат қилиб кетганидан кейин Мақсуд Бекжон нопок қадамини босмай қўйганди уйга. Bир куни кутилмаганда Мақсуд Бекжон келиб қолди. Олдинги бодиликидан асар қолмаган “ сувга кушган мушукдек шалвираб қолган"ини кўриб ҳайрон бўлдим. Савлатилан от ҳуркадиган "касофат дами чиққан шардек" бўшашиб қолганди. (баттар бўл дедим ичимдан Сафар акага қилган туҳматинг учун ҳам сени худо жазолаяпти)
Мақсуд бу гал одам каби муомила қилди.
Ҳатто Сафар акадан ҳабар борми деб ҳам сўради...
-Йўқ.
-Терговчиси ҳам тайинли бир гап айтмаяпти. Ўзбекистон Олий Судига ариза ёздим .
-Яхши қилибсиз .
-Улар ҳам жавоб бермаса президент Аппаратига ёзаман дедим.
-Тўғри қиласиз.
-Мақсуд эшитганларим ростми нима бўлди, тинчликми?
-Э сўраманг акамни уйини тортиб олмоқчилар.
-Ростданми?
-Рост шунга нима қилишни билмаяпман.
-Акамни уйини меблларини сизнинг уйга олиб келиб қўйсакми деб келгандим.
-Олиб келаверинг ана салон бўш турибди.
-Яхши.
-Мақсуд кетди.
-Муҳаммад Солиҳнинг уйининг меблларини олиб келмади.
- Мен ҳам нима бўлди, нимага олиб келмадиларинг деб сўраб суриштирмадим.
-Уйига ҳам бормадим кўнгил сўраб nима қилаяпсизлар деб.
- Сафар ака қамалганидан кейин бир-икки , марта боргандим маслаҳат сўрагани Мақсуд Бекжоннинг хотини Марзия Эрдонованинг савуқ муомиласи қалбимни музлатди.
(Марзия Эрдонова Муҳаммад Солиҳнинг укаси Мақсуд Бекжоннинг хотини ёзувчи Бухора Вилоятидан) Унинг илоникига ўҳшаган заҳар юзини кўришга тоқатим қолмаганди.
Шундан кейин қайтиб уларнинг уйига қадамимини босмадим.
Ўшанда борганимга минг пушоймон бўлгандим.
-Орадан бир неча куни ўтганидан кейин Муҳаммад Солиҳнинг оила дўсти Аҳтам Розииқов келиб қолди. (Аҳтам Розиқов Самарқанд шаҳрида туғилган)
Салом аликдан кейин ҳовлиқиб гап бошлади.
-Мақсудни уйини биласизми?
-Биламан нима эди?
-Боришингиз керак!
-Нима учун боришим керак?
-Мақсудни қамамоқчилар.
-Мақсуд Хоразмга ёки бошқа бир давлатга чиқиб кетsin! Bуни сиз borib айтишинg, Мен ўзим боролмайман уни уйини кузатиб ўтирганлар мени танишади.
-Ие мен борсам таниshмайдиларми ?
-Сизни танишмайди. Kейин сиз аёл кишисиз унча-мунчада, этибор беришмайди мабода сўрасалар ҳам Жалодиддини баҳона қиласиз .
-Нима деб “баҳона” қиламан ҳайрон бўлиб сўрадим.
-Қорни оғриаяпти шунга Марзиядан дори олгани келдим дейсиз.
-Ёлғон гапринишим керакми?
-Баъзан фойдали ёлғон гапириш ҳам..
-Шундайми?
-Шундай .
-Баттар бўлсин бормайман, ҳам айтмайман !!!
-Нега ундай дейсиз?
-Аҳтам оға биласизми Мақсуд келиб Сафар акани сотқин деб оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди . Уйига борганимда хотини ҳам "ит"га, қилмайдиган муомилани қилди . Мен ҳам одамман уларнинг оёқининг остидан чиққан майса эмасман босиб янчиб ўтаверадиган.!
-Гапни оласиз-да, ростдан бормайсизми болалари бор улар ҳам Жалолиддин каби отасини соғиниб йиғлаб ўтирсинларми ?
-Шунда кўзи очилади баттар бўлсин!
-Аҳтам оға оғир ҳўрсинди агар Тошкентдан чиқиб кетмаса қамалиб кетади.
-Қамалсин, кейин қайтиб бегунох одамга туҳмат тошинги отмайдиган бўлади.
Сафар ака унга нима ёмонлик қилди. Ҳар ёзиб чиқарган хатида “ Мақсуд билан Муҳаммад акадан маслахат сўра улар сенга ёрдамчи бўлади деб ёзади.
Ишонган одамлари эса мени ҳақорат қилиб йиғлатишади у ҳам етмагандай Сафар акани ҳақорат қиладиlar. Uзлариниng бошига тушса кўраман kуnларни.
-Аҳтам оғa juda "ўжар " ekansiz deb hafa bulib ортиқча тортишиб ўтирмай ,
хайр маъзурни насия қилиб кетди.


9.11.2014 yil. Lausanne.



              48 қисм
Аҳтам оға кетди.
Кетар экан ўзи билан бирга ҳеч кимга ошкор қилмаган сирларини олиб кетди.
Мен ҳам ҳафсала қилиб сўраб-суриштирмадим.
Мақсуд Бекжонни хукумат “қамоқ” га,олмоқчи бўлаётганини сиз қаердан биласиз деб.
Сўраганимда ҳам "савуқ башара” одам менга сирини айтармиди?
Сўраб саволимга жавоб ололмай ҳижолат бўлганимдан кўра сўраманганим минг марта яхши. Сирли дунёнинг сирларини қанча кўп билсанг бора -бора, ўзинг ҳам ўша сирларнинг асирига айланасан. Undan ekyin esa mening bilgan "сир"имни, бошқа биров билмасин davomli тилингга кескир тишларингни қоравул қилиb yashaшга мажбур бўласан.
Юрган йўлингда босган қадамингни ҳам ўлчаб босасан, биронтаси мендан шубҳаланмасин деб. Яхшиси ялғончи дунёда уч маймун каби “билмадим, кўрмадим, эшитмадим” деб беғам ва беташвиш яшаган маъқул. Аҳтам оға келиб кетганидан сўнг кўп вақт ўтмаsдан Мақсуд Бекжоннинг қамалгани ҳақидаги хабарни "Озодлик “ радиосиданми оқшом бериладиган хабаларида эшитдим ачинмадим.
Қайтангга бу кунингдан баттар бўл бўл шўртумшуқdedim uzim-uzimga!
Қамоқхонада бериладиган “тузланган шўр карам”дан пиширилган shurvaни есанг балким ақлинг кириб қолар. Сафар akani “акамни сотди ақмоқ” деб ҳақорат қилгaнинг ikki dunoyda ham esimdan chiqmaydi.
Bегунаҳ қамалиб ётган Сафар акани холати бошингга тушса тушунарсан "ўзинни ақлли санаган ақмоқ”
(Қамоқда ётган маҳкумларга тузланган шўр карамни устига қайноқ сув қуйиб шўрва деб едиришлари ҳақида Отаназар Арифовдан эшитгандим. Сафар ака эса карамдан нафрат қилар эди буни эшитганимдаги ҳолатимни тасвирлашга тилим ҳам қаламими ҳам ожиз)
Ўз дардим ўзимга ҳам оғир бўлиб ташвишларим бошимдан ошиб ётган кунлардан бирида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори номига ёзган аризамга кутилмаганда, кутганим жавоб хатини олдим.
Жавоб жуда қисқа ва лўнда ёзилганди.
“Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Прокурига ёзган аризангизни юбордик.
Натижасини ариза муаллифига хабар қилишини сўраймиз”
Бўлим прокурори А.Г. Абдуллаев.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуруридан бошқача жавоб кутгандим.
Сафар Бекжонга уюштирилган жиноятнинг туҳмат эканлики аниқланди . Унга “туҳмат” қилган Ўразали Жумаев ва унинг ҳамтаваҳларини биз жиноий жавобгарликга тортдик.
Сафар Бекжон тез кунлар ичида озодликга чиқади деган жавобни кутгандим минг афсус....
Бутун орзу-умидларим , ер-парчин бўлди.
Умидим саробга ҳаётим жаханнамга айланди.
Ёзган аризамни матини сақланиб қолганида эди ҳозир эълон қилган бўлар эдим.
Халқора Ташкилотларгами ёки Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қиладиган ташкилотларгами қаерга ариза ёзсам албатта икки нусҳада ўз дардимни қисқа ва лўнда ёзишга ҳаракат қилар эдим. Буни менга Аҳтам оға ўргатганди.
Аслида Аҳтам оғанинг менга қилган энг катта яхшилик-ки, шу бўлса керак десам янгилишмасам керак. Расмий Ташкилотларга қандай қилиб ариза ёзиш керакликини олдинлари билмасдим.
Аҳтам оға эса Қурбоной ёзган аризангиз ҳеч вақт бир варақдан ошмасин қанча арз-у, ҳолингиз бўлса фикрингизни қисқа -лўнда, қилиб ўша варақга сиғдиринг !
Агар сиз узундан-узоқ, мисралар билан дардингизни достон қилсангиз биронта Ташкилотнинг ҳодими сабри етиб оҳиргача ўқимайди, эътибор бермайди.
У ташкилотлага сизга ўҳшаган минглаган жабрдийдалардан ҳар куни “арзи ҳоли ёзилган” аризалар шикоятлар келиб тушади.
Улар учун ҳамма тенг.
Ҳеч кимни ажратиб муомилла қилмайди.
Аҳтам оға ўргатгани каби кейинчалик мен Халқора Ташкилотлагами ёки Президентлик Аппаратигами ариза ёзадиган бўлсам дардимни қисқа лўнда аниқ қилиб ифодалаб бир варақга ҳам етказмасдан тугатадиган бўлдим
Битта нусҳасини мазкур ташкилотга юборсам, битта нусҳасини ўзимга олиб қолардим яхши ният билан Сафар ака қамоқдан чиқса ўқитаман деб.
Афсускиниятимга ета олмадим уйдан ҳаммаси ўғирладилар КГВнинг итлари.
Қандай ўғирланди дейсизми?
-Тошкент Мирзо Улуғбек туман Якуб Колос 22 уйда яшар эдик Сафар ака қамалмасидан олдин хикоя қилганим каби.
(Бу уйни 1994 йил 30-Сентябрда билан тенг қилиб йиқишди қанадай йиққанларини кейинги бобларда батаафсил ёзаман Ҳозир эшитганимга қараганда мен яшаган уйнинг ўрнидан йўл ўтган эмиш.)
Сафар аканинг ташвиши билан кўчага чиқиб кетган вақтимда мени пойлаб юрган КГБнинг одам қиёфасига кирган шайтонлари уйга яширинча кириб ЭРК Демократик Партияснинг уйда сақланган ҳужжатларини , Сафар аканинг шахсий ёзишмаларини, авлодларидан қолган тарихий расмларни ва бебаҳо китобларни ўғирлаб олиб чиқиб кетганлар. Буни мен кейин билдим ,билганимда кеч эди.
Уйдаги ҳужжатларни ўғирлабсизлар қайтариб беринглар деб кимдан талаб қилиишни   билмадим мен.
Кўзим билан кўриб қўлим билан тутмаганимда кейин.
Чунки расм ва ҳужжатлар улардан бошқа кимга ҳам керак?...
Аста секин Сафар ака тез кунда чиқиб келади деган умидларим саробга айлана бошлади Сафар акани ўраб олган туҳмат тўри эса кундан-кунга, қалинлашиб бораётганди.
Сафар аканинг дарди етмагандай шу орада Жалолиддин оғир касал бўлиб қолди.
Жалолиддин ҳар куни кўча дарвозасининг тагида таҳминан йигирма сантим келдиган  очиқлик бор эди ўша ердан кўчага қараб ётадиган одат чиқарганди.
Бошида тушунмадим болада ўйнагиси келгандар зерикканидан одамларнинг у ёқдан бу ёққа ўтишига қараса керак деб эътибор бермадим сабабини сўрамадим...
Аммо ётганини кўрсам ётган еридан кўтариб олар эдим. Унга буни бетон савуқ касал бўласан деб огоҳлантирардим болада тушунмасди. Баъзида уйда иш билан андормон бўлиб бир оз Жалолиддинни кўздан қочирсам яъна шу ерга бориб ётиб олар эди.
-Бир куни сўрадимЖалолиддин нима учун у ерда ётасан ?
-Дадамни кутаяпман деди бийрон тиллари билан.
....
Маҳкам бағримга босдим кўз ёшим сел бўлди.
Оллохнинг қаҳрига йўлиқсинлар сани дадангни меҳрига зор қилганлар.
Сафар ака Жалолиддинга ҳар куни ишдан қайтганида албатта ширин кулчами шаколотми олиб келарди. У ҳам шунга ўрганганди.
-Менинг қоранғу тунимни ёритган ойим, сани нима гуноҳинг бор ?
-Нима учун дадангни меҳрига зор бўлиб катта бўлишинг керак?
Юрагимни парчалаган бу саволларга ҳеч қаерда жавоб йўқ эди. Осмон узоқ ер қаттиқ атрофимни савуқ тошдан бўлган тўрт девор ўраб олганди. Додласам овазим бўғилган йиғласам кўзимнинг ёши қуриганди.
Дарвозанинг тагини тахта парчаси топиб бекитдим.
Лекин бетон ва заҳ ўз тасирини кўрсатганди кўп ўтмасдан Жалолиддин иситмалаб қаттиқ касал бўлиб қолди.
Тинмасдан йўталиб оғзи бурнидан қон сачраб кетарди.
Шаҳардаги поликлиникага олиб борсам "оқ халат” кийган номард докторлар ҳақорат қилиб ҳайдаб юборишди бу ерда сани ўғлингни “касалик варақаси” йўқ биз уни даволамаймиз деб.
(Афсуски нечанчи поликлиника адреси қанақа ҳозир ҳаммасини унитганман . Ҳатто ўша бизни итдек ҳайдаган шифокорнинг фамилясини ҳам билганимда ёзар эдим )
Биламан шаҳарда яшашга рухсатимиз йўқликини асл адресимиз Тошкент Шаҳар Бектемир Тумани “Бузовчи” маҳалласи эканликини ҳам айб мендами?...
Шаҳарга кўчиб келганимиздан кейин бир ҳафта ўтмай Сафар ака қамалиб кетган бўлса, биз Бектемир туманидаги “Водник” даҳасидаги Поликлиникада рўйҳатда турган бўлсак ...
У ердаги Поликлиникага олиб боришим учун автобусга билет олгани пулим йўқ.
Кимдан қарз сўрашни ҳам билмасдим...
Кўчада қоравул бўлиб турган “шайтон”лар устингдан ўқиб юрган Институтингга айтамиз деганидан кейин мендан ҳабар олиб турадиган ўқтувчимнинг ўғли ҳам қадамимини босмай кетди уйгат мен ундан хафа эмас эдим.
Ўзим касал бўлсам “оқ ҳалат кийиб оқ илонга айланган" режимнинг қули бўлган докторларнинг олдига ўлиб қолсам ҳам бормасдим.
Қўлимдаги гўдак-ку, ҳали икки ёшга ҳам тўлмаган...
Инсоний қиёфасини йўқотган бағри тош докторларни ҳали ҳам эсласам нафратланаман Гиппократ қасамини ичган қасамҳўрлар ...
Қасамига қўшиб ўзларининг ҳам виждонларини ичиб қўйишганми тушунмадим?!
( Аслида Тошкент шаҳар поликлиникасидаги докторлар Жалолиддинни даволашдан бош тортганларининг сўнггиси эмас бошланғичи эди. 1993 йилдан 1996 йилгача бўлган давр мабойнида на Тошкент шаҳрида на Бектемир туманининг "Водник" даҳасида жойлашган поликлиникада ҳеч бир доктор Жалолиддинни даволамади. Бу ҳолат то Сафар ака қамоқдан чиққанича давом этди.)
Ўша куни поликлиникадан кела-келгунча, йиғлаб келдим.
-Нима учун гўдак дадаси учун жавобгор деб ?
-Жалолиддининг нима айби бор?
Жалолиддин истимаси ҳам тушмасди у ҳам етмагнадай тинмасдан ўталса оғзи бурнидан қон сачраб кетганидан бутунлай ҳолдан тойди. Уйга келгандан кейин Онам қишлоқдан бериб юборган сариёғ бор эди ўшани бир оз илитиб елкаси билан оёқларини массаж қилиб иссиқ қилиб ўраб ётқиздим. Йўталавериб холдан тойганигамаи уҳлаб қолди.
Додимни ўзимдан бошқа эшитадиган ҳеч ки йўқ эди “оқ халат “ кийган виждонсиз докторларнинг қилмиши жонимдан тўйдириб юборди...
Дарвозанинг урилган овазини эшитдим. Ким келди экан деб бориб очсам кўпдан бери келмай қўйган ўқитувчимнинг ўғлининг укаси келганди. Кўриб ҳурсанд бўлдим.
Толиб майда -чуйда, солинган қоғаз пекетни қўлимга тутқазди.
-Акам бериб юборди.
-Раҳмат ўзи яхши юрибдими?
-Яхши.
-Мендан хафа эмасми келганида пул тўлаб тутмаган қоравулларим ҳафа қилганди.
-Нега сиздан ҳафа бўлсин ҳаммасини тушунади сизнинг нима айбингиз бор?
-Раҳмат тушунса етар менга қилган яхшиликлари мендан қайтмаса худодан қайтсин!!!
-Мен қишлоқга қайтиб кетаяпман шунга сиз билан ҳайрлашгани келдим.
-Борсанг уйдагиларга салом айт. Мени сўрасалар яхши юрибди дегин майлими?
Онам билмасин мени бундай расво ҳолатда яшаб ўтирганимни.
- Айтмайман ҳавотир олманг!
-Қишлоқга қайтганингда онам санга беради деб Толибдан пул олиб лимон оламан деб
кўчага чиқсам “ пули тўланмаган қоравулларим” ўлакса пойлаган қузғунлар каби уйимизнинг олдидан ўтадиган йўлдан бизларнинг уйнинг дарвозасига кузатиб турган эканлар.
Жаҳлим чиқди бўлдим буларнинг бошқа иши йўқми? Nун-у, кун мени кузатишдан чарчаб кетмайдиларми? Уйга биронта танишим келолмаса, келса ҳам бошига туҳмат тоши отилса, бирортасига телефон қилсам уни ҳам тингласалар.... бозорга ҳам бориб бемалол савдо сотиқ қилолмасам шу ҳам ҳаётми?
Мени кўрган “қузғунлар” гўё-ки, муҳим ишлари бор одамлардек "Боғи Эрам" истироҳат боғига қараб кетдилар.
Худонинг қаҳрига йўллиқан жонман,
Овазим етмайди на кўкга, на ерга-
Зулматга айланган, ёлғон дунёда,
Тирик мурда каби яшайман сассиз.
(15-Августь 1994 йил Tashkent)


15.11. 2014 yil. Lausanne.



                                                           49 -қисм.
   Бозорга бордим нарх наво осмонда мен эса ўзимга ярашасини танладим .
Бор борича, йўқ холича деганларидай... сабзи- риёз, картошка ва икки- уч дона, лимон олдим, қўлимда оғир юк билан уйга қайтаётсам узоқдан қарасам "Боғи эрам” истироҳат боғининг дарвозасининг олдидаги “искаб топарлар” итларнинг сафи кенгайганига кўрдим.
Бу кунларингдан ўлиб кетганларингиз минг марта яхши оллоҳнинг каҳрига йўлиққан инсон қиёфасига кирган “иблис”лар!
Сенларни жазоингизни худо қачон бераркан деб ўз-ўзимга, ҳеч вақт жавобини ололмайдиган саволни бердим?..
Улар эса кўзларини лўқ қилиб бизнинг дарвозани кузатиб туришганди.
Мени кўришлари билан гўёки бошқа иши бор одамлар каби ҳар қайси ҳар тарапга қараб тарқаб кетдилар. Ўйланиб қолдим ҳамма қамалган одамларнинг уйларини ва хотинларини кузатишармикан ёки биргина меними ?
-Мен шўрлик нима гуноҳ қилдим экан?
-Сафар ака давлатга ҳиёнат қилмаган бўлса , менинг қўлимда портлатиш учун бомба , бошларини уриб ёрмоқ учун тош бўлмаса, нима истайди булар мендан?
-Сафар ака қамалагнидан буён на кечамда на кундузимда ҳаловат бор?
-Кимдан сўрасам экан жавобсиз саволларимга жавобни.?
-Ҳаммасидан чарчагандим ....
-Қўлимдаги тош каби оғир сумка елкамдаги жавобсиз саволларнинг юки билан ичкарига кирдим. Толибжон газета ўқиб ўтирган экан.
Сафар ака қамалганидан буён энг сўнгги тангам қолса ҳам “Ҳалқ сўзи” ва “Ўзбекистон овази” деган газеталрни кунлик бўлмаса ҳам ҳафта ўн -кунда, бир дона олар эдим .
Қаламини қайроқ тошга қайраган маддоҳ журналистлар газета орқали олдинги каби Сафар акага туҳмат тошларини отсалар беҳабар қолмайин деб.
Ошхонага кириб бозордан олган егуликларимни музлатгичга қўйдим.
Чарчагандим.
Мени холатимни кўрган Толибжон чой дамлади бирга ўтриб ичдик.
Унинг Тошкент Давлат Университетининг Филология факултетига ҳужжатларини топшириб имтихондан ўтолмаганидан ҳабарим бор эди.
Кўнглини олдим хафа бўлмагин оҳири бир кун ниятингга етасан деб.
...
-Толибжон ҳозир сандан пул олдим-ку , шуни онамнинг номига хат ёзиб бераман
уйдагиларга берсанг берган пулингни қайтариб беришади.
-У пулни қарз деб бермадим-ку, опа қайси ука опасига берган пулини қайтариб олади?   (жавобини эшитиб бўғзим бўғилиб нафас ололмай қолдим) Кўзимга тўлган аччиқ алам ёшини ичимга ютиб рахмат укажон илоҳим Сафар аканг тезроқ чиқсинда сизларнинг менга қилаётган яхшиликларини ўн баравар қилиб қайтармоқ насиб этсин....
Толибжон мен билан хайрлашиб кетди.
Жалолиддин уйқудан турганидан кейин бозордан олган лимонимни сувини чиқариб ичирдим. Ёғни бир оз илитиб масаж қилдим. Уйдаги китоб жавонидан Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китобини қўлимга олиб шамоллашга қарши нималар даво бўлиши ҳақида ўқиб ўргандим.
Ўзига бино қўйган оқ халат кийган “ лаънати докторлар” даволамаса -даволамасин дедим алам билан ўзим ўзимга. Мурғаккина болаининг нима айби бор?
- иситимаси чиқиб турса ҳам даволашдан бош тортасанми лаънати “касалик варақасини” баҳона қилиб...
Аста секин Жалолиддин тузала бошлади.
Бу орада бошимга кутилмаганда тушган фалокатни эшитган ҳамқишлоқларим, синфдошларим онамдан Тошкентдаги уйни адресимни олиб кўнгил сўрагани Тошкентга келиб мендан хол ҳотир сўраб қўлларидан келгунича моддий ва маънавий ёрдам берамоқга бошладилар. Бу ҳолат 1994 йилдан то Сафар ака қамоқдан чиққанича яъни 1996 йил 4-Июнгача давом қилди . Ҳамқишлоқларимнинг бағри осмон қадар кенг , кўнгли сув каби беғубор эди .Улар ўз қишлоқининг эрка қизини унитмагандилар.
Ҳамқишолоқларимни келаётагнини эшитган синфдошларим ҳам “шеърият асирасига” айланган синфдош қизининг бошига тушган фалокатни эшитишиб уйларида ҳотиржам ўтира олмай улар ҳам Тошкентга мендан кўнгил сўрагани келдилар.
Уларнинг Тошкентга келиб мендан ҳабар олишлари дардимга дармон,ярамга малҳам кўнглимда яшашимга умид уйғотди.
Энди мен Тошкентнинг тош қотган кўчаларида ёлғиз эмас эдим.
Менга ишонган мени қўллаб қувватлаб турган ҳамқишлоқларим билан синфдошларим бор эди. Уларнинг тамасиз беғараз моддий ва маънавий ёрдамлари кўнгилимни тоғ каби юксалтиргнади. .Қалбимда яшашга ишонч пайдо бўлди.
Ким нима деса десин бегналар ўлиб кетмайдими ҳаммасига туфураман.
Ҳамқишлоқларимнинг ҳаммаси Сафар аканинг “туҳмат тўрига илниб қамалаганига ишонишарди” бу ишонч менга куч қувват ато қилди.
-Улар менга бизлар сани орқангдамиз бу кунлар ҳам бир куни ўтиб кетади бардам бўл, “кафан кийиб кетган қайтмайди, капалак бўлиб учиб кетган қайтади “ деб далда берар эдилар. Ўша вақтда уйимга келаётган ҳамқишлоқларимга дарвозамни тун-у, кун кузатиб турадиган “боғланган итлар” ҳурмасди.
Олдинига ҳайрон бўлдим, ким келса паспортини олиб текширадаиган “мент”ларнинг бошига тош тушдими деб кейин эътибор бермай қўйдим.
-“ақл кирибди” деб.
Ўзингиз бир ўйланг кўринг умрида биринчи марта катта шаҳарга келган одамни милиция сўроқ қилса у бечора қай аҳволга тушади ?...
Ҳамқишлоқларим ва синфдошларимнинг меҳр-оқибати , мени оёқда тутди, куч -қувват, берди уларнинг маънавий ва моддий дастаклари билан ҳаётим бир оз бўлсада енгиллашди. Улар олиб келган асалдан Жалолиддинга едиргандим соғлики оз бўлсада яхшилана бошлади. Ҳамқишлоқларим моддий тарафдан у қадар бой эмасдилар лекин уларнинг маънавий бойликларини бу дунёда ҳеч бир тарози билан ўлчаб бўлмасди.
Ўзлари шаҳри азим Тошкентда яшаб Сафар ака билан бир офисда ишлаб "мустақиллик ғоя”си, сари курашган, "битта майизни қирқга бўлиб еган дўстлари”дан бирортаси ўша мудҳиш йилларда ҳолинг нима, хотиринг нима деб сўраб келмадилар.
Олдинги бобларда ёзганим каби журналист Қудрат Бобожон бундан муттаснно.
Туркияда ялло қилиб яшаган ЭРК Пратиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ.
Тошкентда ЭРК партиясини сотиб, ҳукуматга ишга ўтиб кетган ҳамкасбларининг ҳаммасига “сичқоннинг уяси минг танг бўлиб” каламуш сичқон каби тириклайин ернинг остига кириб кетдилар.
-Бу воқеаларни бугунга келиб таъна қилиб ёзаётганим йўқ.
-Ўқиган илмли, билимли , дунё таниган ҳаммага гап билан ақл ўргатиб йўл кўрсатадиган одамларнинг асл башараларини очмоқ учун ёзаяпман.
Ўқиб олим бўлиш осон лекин одам бўлиш қийин экан.
Сафар акани қамоқдан озод қиламан деган ишонч билан “қамчисидан қон томган " золимлар билан кучимнинг етганича курашмакга бошладим.
Тошкент шаҳарида жойлашган бутун Халқора ташкилотларга, Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номига Сафар аканинг ноҳақдан қамлагани уни қамоқдан озод қилишларига ёрдам беришларини сўраб ариза ёзиб топширдим.
Енгдимми, енгилдимми, уни фақат ер-у, кўкнинг сарвари биз гунаҳкор бандаларни яратган ёлғиз парвардигори олам билади ҳолос.
Шундай кунланинг бирида Муҳаммад Солиҳнинг жияни Маҳмуд телефон қилиб қолди ҳайрон бўлдим нима учун ярим тунда телефон қилаяпти деб... Олдинлари бир икки марта келиб кетганди ҳабар олгани кейин Сафар акани “ сотқин” деб Дилором Исоқова билан Мақсуд Бекжон туҳмат ошларини отганидан кейин Маҳмуд сувнинг остида тушиб кетган тош каби йўқ бўлиб кетганди.
Маҳмуднинг бирданига пайдо бўлиб ярим тунда телефон қилганига ҳайрон бўлдим.
Маҳмуд салом аликни ҳам насия қилди.
-Эртага бизни МВД га олиб боринг!
-Маҳмуднинг овази телефондан жуда ташвишли эшитиларди ҳайрон бўлдим тинчликми сиз бу соатда ҳеч телефон қилмасдингиз.
-Мақсуд оғам қамалиб қолганини эшитдингизми.
-Эшитгандим нима бўлди ?
(тўғриси ўз дардим ўзим билан бўлиб Мақсуд Бекжонни қамалганини ҳам унитгандим.)
-Ҳозир Мақсуд оғам МВДнинг ер тўласида экан.
-Ҳа у ердами?
-Ҳа.
- Бугун Хоразмдан Комил дойим (тоғам)нинг хотини келди. МВД га боришимиз керак лекин бизлар МВДнинг қаерда эканликини билмаймиз сиз олиб бора олмайсизми?
-Ҳайрон бўлдим.
-Нимага билмайсиз метронинг “космонавитлар” бекатида тушсангиз шу ерда қақайиб турган бино МВДнинг кошонаси бўлади.
-Сиз билан борсак яхшида ҳар қалай сиз бизлардан кўпроқ у ерни биласиз илтимос?!
-Марзия билмайдими?
-Билади Мақсуд оғам Марзия янгам борганида жаҳли чиқибди иккинчи марта бу ерга оёқингни босма деб айтганмиш . Шунга Марзия янгам ман бормайман деяпти...
-Маҳмуднинг берган жавобидан тилим лол бўлиб қолди.
-Ноиложликдан майли келинглар дедим.
-Эрталаб соат 9 ларга келамиз деб телефон гўшакини қўйди.
Ой булутлар остига яширинган қоп-қора туним , ундан-да, қоранғуроқ бўлган тонгим отганди. Дарвоза эшикининг урилган овазини эшитдим бориб очсам остонада Маҳмуд билан юзи кўзи кибрдан шишиб кетган савуқ башара бир хотин турар эди.
Маҳмуд саломлашиб ёнидаги ҳамроҳини таништирди. Бу янгам бўладилар кеча Хоразмдан келди. (исмини ёзишим шарт эмас)
Уйга таклиф қилиб бир пиола чой қўйдим олдиларига.
-Келган янга мулло кўзида "тимсоҳ кўзи ёши ” билан гап бошлади. Мақсудни ўз ўғлимдек катта қилганман. Уйга милициядан келиб Мақсудни қамалагани айтдилар. Қамалганига бизлар унча ишонмадик кейин ёшулли( Хоразм Вилоятнинг баъзи шаҳарларида ўз турмуш ўртоқларига ёшулли дейишади аёллар) сан бориб Тошкентга Мақсуддан ҳабар олиб кел деб мени юборди. Маҳмуд Қурбоной опам МВД жуда яхши билади деб сизни мақтади.Шуни учун сизни ёнингизга келдик.
-Билмай мен ўлай дедим алам билан. Ҳўп сизларни олиб бораман ҳозир Жалолиддинни кийинтирай-чи, мени ҳам Сафака аканинг терговчисида ишим бор эди.
-Йўлга чиқдик.
МВДнинг эшикининг олдида улар билан хайрлашдим Маҳмуд Мақсуд Бекжоннинг терговчиси билан учрашиш учун телефон қилди. Ҳусан Аҳмедов билан учрашиш учун телефон қилдим.
-Ҳусан ака телефонда оз кутинг чиқаман деди.
-У ердаги дарахтларнинг тагида ярим соат қадар кутдим.Тоқатим тоқ бўлиб борай чиқмади энди кетай деганимда чиқиб келди. Чунки Жалолиддин безовта бўла бошлаганди.
-Саломлашиб Сафар акани сўрадим.
-Сафарни 18/64 сангородок деган қамоқхоналарнинг касалхонасига олиб келибдилар.
Бир оз маззаси йўқ экан.
(кўз олдимни қора туман қоплади)
-Нима деяпсиз, нима бўлибди Сафар акага ? (Жон ҳолатда бақириб юбордим)
-Қўрқманг яхши.
-Бир оз дам олиши ҳам керак-ку, Сафар. У ер нормал касалхона у ерда ётганларни докторлар даволайди. Қайтанга Тоштурмада тўрт деворнинг ичида қамоқхонада ётганидан кўра касалхонада даволаниб дам олгани яхши эмасми?!
-Балким сизга учрашув ҳам беришар ?!
-Ҳусан ака мени сокинлаштириш учун “сангордок”ни , сал кам Фарғона Вилоятида жойлашган Чимииён саноториясига тенглаштирди
-Унинг айтган гапларидан кейин айниқса “учрашув беришар” деган имоли гапидан кейин бир оз бўлсада сокинлашдим.
-Борсам учрашув беришадими умид билан сўрадим.
-Балким берар Сангородокнинг бошлиқи Акбдукарим Шодиев деган одам.
- Унинг номига ариза ёзин биринчи марта борганингизда бирон нарса кўтариб борманг.
-Нима учун?
-Агар учрашув бермаса оғир юк кўтариб бориб қийналганиингиз қолади .
-Яхши.
-Сиз Сангодокни қаерда жойлашганини биласизми
-Йўқ
-Қуйлиқ бозирини биласизми
-Биламан.
-У ерга етмасдан икки бекат олдинда автобусдан тушинг!
-Раҳмат Ҳусан ака.
 

23.11.2014 yil. Lausanne.
         
                                                        50- қисм.


     Кулган кўзини
Соғинчдан сарғайган, сўлғин юзини,
Кўраманми, деган бир умид, бир ишонч.
Қалбимда сўнг баҳор гули каби ғунча тугди.
Кунгил гулшанимда очилармикан uмидимнинг ғунчаси,
сариқ гулим? ...
Очилsa гулим, ранги сўлмасдан,
Япроқлари хазон бўлмасдан,
Кўрсам.
Дийдорига тўйсам,
Кейин ўлсам,
Кафансиз кўмилсам.
Кўзим очиқ кетмасди,
Армонли дунёдан.
Қўлимдаги қаламимдан тўкилган бу сатрларни ҳеч вақт тилимга олмасдим, ололмасдим, тилимга олсам тилим: тилим-тилим бўлиб тилинарди, оғзимни тўлдирган қонни эса ўзимдан бошқа кимсалар кўрмасди. Тилинган-тилимни, қонга тўлган оғзимни , ҳеч кимса кўрмасин деб тишимдан мустаҳкам қўрғон қургандим. Қўрғонимнинг баланд деворлари ичида ўз дардимга дармон,ярамга малҳам тополмай начор яшардим.
Додласам ҳам инграсам ҳам ҳеч ким эшитмасди.
Кўз ёшимнинг мурғаккина , Жалолиддиндан бошқа кимсалар кўрмасди, эшитмасди. Осмонга қарадим осман тиниқ беғубор қанот чиқариб узоқларга учиб кетсам бошимда чарҳ уриб қора қузғундек уриб айланаётган бало қазолардан қутилсам ...
Ҳаёлимда учишни орзу қилардим .
Ҳаётимда эса учолмасдим атрофимни кўзга кўринмас тўр ўраб олганни учун. Qанотларим қайрилган, учай десам осмонимидан айрилгандим, ўзимдан бошқага кучим етмасди. Худо менинг тақдир китобимга тош лаҳалар битмишди.
Орзуларим армон, умидларим саробга ... айланганди.
Қоп -қоранғу уйқусиз туним ўтиб, умидсиз тонгим отди
Бир пиола чой ичишга ҳам вақтимдан қизғондим-да, Жалолиддининг қўлига қаттиқ нони сувга ивитиб бердим. Сафар ака билан “учрашувга руҳсат оларман “ деган умид билан терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг айтган адресига 64/18 сонли"Sangorok"ga qarab йўлга чиқдим. “Сангородок”ни, қийналмай топиб бордим. Аслида "Сангородок” ва унинг атрофи менга бегона эмас эди.
биз Бектемир туманининг “Бузовчи” маҳалласида яшаганмиз. Қўйлиқ бозори бизга жуда яқин шунинг учун бу ерлардан минг марта Сафар ака билан ўтганмиз, юрганмиз лекин бу ерда “Сангордок” каби мудҳиш макон борликини u vaqtlar билмасдим. "Sangorodok"ning yon qushnisi xотин -қизлар, қамаладиган қамоқхонани билар эдим .
-Бир куни катта кўчадан автобусда ўтар эканмиз атрофи тиканли сим билан ўралган маскан диққатимни тортди Сафар акадан у ер нима деб сўраганимда айтганди.
Сафар аканинг изида сарсон бўлиб юрганимда ўша ерда ишлайдиган “гардиян” ning, bittasi билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдим. У ерда ишлайдиган эркак “гардиян”лар, "макумалар” сақланадиган қамоқхонани ўзора суҳбатlariда “Жаннат макон” деб атаганларини билиб олganдим. Ҳақиқатдан ҳам у ер "ахлоқсиз эркак гардиян”lar, учун “жаннат” қизлари қамалган ота- оналар,va turmusg urtoqi qamalgan erakaklar учун “жаҳаннам “эди...
"Сангорадок”нинг, кап-катта, ранги қоп-қора, дарвозасининг олдига борганимда кўрган манзарам ақлимни бошимдан олди. Дарвозанинг олди ҳар ҳил ёшдаги хотин-қизлар кекса ёшли онахон ва отахонлар, ва ҳар хил ёшдаги болалардан тўлиб-тошиб кетганди. Болаларнинг ҳаммасининг ранги сўлғин кўзларида қотиб қолган соғинчнинг изи инсонни юракини доғлайди...
Ҳаммаlarи умивор нигоҳларнини дарвозага тиккандилар. Дарвоза очилса-да , у дадажоним чиқиб келса, қучоқини очса бағрига бош қўйсам деган умид билан дарвозанинг олдида қаторлашиб кутиб турар эдилар.
У ерда йиғилан катта ёшдаги инсонларнинг ҳаммасининг ранги кузда очган сариқ гул каби sargayib сўлган юзларига-кўзларига, ғам кўланкаси соя ташлаганди. Кўзларида илиниб турган кўз ёш томчилари худди гулнинг баргидаги шабнамдек илиниб турар сал шабада турса тўкиладигандек...
-Бу ер маҳкумлар даволанадиган касалхона бўлса соғлар қаерда ?
- Бу ер зона бўлса, касалхона қаерда?
-Менинг миямда ғужғон ўйнаган ҳисобсиз саволимларга жавоб берадиган ким бор?
“Сангородок”нинг, дарвозасининг олдида ўғлиmни ёки турмуш ўртоқимни кўраманми деган умид билан кутаяпган одамларни кўрган ҳар қандай одам Ўзбекистон ҳақиқатдан ҳам очиқ осмон остидаги қамоқхонага айланганига гувоҳ бўлаrди.
Агар зоналардан даволангани келган маҳкумлар шу ерда бўлса, дарвозанинг олдида навбатга турган бу инсонлар уларнинг қариндош уруғлари бўлса...
-Қамалмаган одам қолдимикан кўчада?
-Ўзбекистонда нечта қамоқхона бор ?
-Қамоқхоналарда нечта одам банди зиндон ?
-Беморлари шунча кўп бўлса зоналарда соғ маҳбус қолган эканми?
Тоштурмага борганимда бу ердагидан ҳам кўпроқ одамлари кўргандим.Суҳбатлашганимда бири ўғлим учун келдим деса, boshqa бириси қизим қамоқда уни кўргани келдим деб кўзига ёш олиб гапirsa yosh kelibchaklar хўжайиним шу ерда уни кўргани келдик деб кўз ёшини тутолмай йиғлар эдилар. Маҳкумларга “передача” берадиган катта хонада навбат кутиб турганимизда. Ўзбекистоннинг ҳар турли вилоятларидан Тоштурмага келган чорасиз кўзи ёшли ота-оналар, қандай қилиб яқинлари билан учрашув олишни ҳам билмас эдилар. Уларнинг дард-ҳасратларини, эшитиб қўлимдан келгунича ёрдамчи бўлишга ҳаракат қилардим кўпчиликиga “пердача” бериш учун аризалар ёзиб бериб ўз ҳақ-ҳуқуқларини, тушунтирардим. "Сангодок”нинг дарвозасининг олдида кўрганим маҳкумларнинг яқинлари Тоштурма ёки МВДнинг биносининг олдида кўрганларимдан ҳам кўпроқди.  Адвокатуранинг олдиларида кўрганим кўзи ёшли инсонларни айтмасам ҳам бўлади.
Еру, кўкни яратган оллоҳим наҳот бу инсонларнинг ҳаммаининг ўғли қотил ёки ўғри бўлса? Ўзбекистонда "салла ол деса калла олдиган” шайтонга мурид тушган милицонерлар ҳақ гапни айтган ёки муҳолифатга ҳайриҳоқ кимасаларни ҳаммасини тўплаб олиб келиб сен "жиноятчи"сан, сен "муҳолифат вакилисан, "сенинг ёнингдан 2 грам наша бор” шунинг учун наркамонсан деб қамоқга ташлашдa davom qilmoqda edilar.
Нафақат милиционерлардан балким ҳукуматнинг хизматкорига айланган инсон қиёфасига кирган “манқурт” КГВ нинг, ажанларидан ҳар нарса кутиш мумкин.
"Сангордок”га, биринчи бор келишим эмас-ми, унинг бошлиқи Абдукарим Шодиевнинг олдига қандай киришни билмасдим.
- Кимдан йўл-йўриқ сўрасам экан?
-Бу ерда ўзининг дардли дунёсида ғамга ғарқ бўлиб ўтирган онахонлардан сўрасам дардини янгилаб қўяман-ми, деб андиша қилдим.
Ярим соат қадар таруддланиб турдим-да, оҳири жасоратимни тўплаб ғамдан қадди букилган юзлари сўлғин одмигина кийинган онахонга яқинлашдим.
-Ассолому-алайкум холажон!
-Валейкум ассалом қизим.
-Кечирасиз холажон бу ерга биринчи марта келишим шунинг учун бу ернинг қонун қоидасини билмайман "Сангородок”нинг бошлиқининг олдига қандай кирсам бўлади?
-Ана-ву, кўриниб турган дарвозадан (қўли билан ишора қилган тарафга қарасам у ерда бу ердагидан исбатан кичикроқ дарвоза бор эди) ўша ердан ичкарига кирасиз. У бино бор ўшанга борсангиз ичкарига зинапоядан чиқасиз шу ерда Шодиевнинг секратари бор. Ўшанга ариза ёзиб берсангиз Шодиев киришга руҳсат берилсин деб имзо чекса кейин учрашувга кирасиз қизим.
-Каттакон раҳмат.
-Сўрагани айби йўқ бу ерда нимага навбатда турибсизлар
-Бизларга уч кун олдин ўғлим билан кўришмакимиз учун руҳсат беришганди шунга ичкарига киришни кутаяпмиз деб ёнидаги ёшгина келинчакни кўрсатди.
Келинчакнинг қўлида кўзмунчоқдек ўғилчаси бор эди.
-Уч кундан кейинга руҳсат беришдими жуда кўп кун-ку.
-Менинг соддаларча берган саволимга онахоннинг жахли чиқмади.
-Баъзан бир ҳафта кейинга руҳсат беришади қизим Онахонинг кўзи ёшга тўлди ўғлимни кўрсам бўлди менга бир ой кейин кел деса ҳам келар эдим, кутардим.
-Унинг кўзидаги ёшни кўриб ўзимнинг ҳам кўнглим бузилди.
-Кечирасиз ярангизни янгилаган бўлсам.
....
Онахон келини ва невараси билан сўзсиз ,садосиз мендан узоқлашди.
Бориб қарасам кичик дарвозанинг олдида турна қатор одамлар навбатга турган одамлар бу ердагидан ҳам кўп эди.
Навбатга турдим. Жалолиддин жуда чарчади. Яҳшям ёнимда сув олиб келган эканман. Сув ичрдим. Битта келинчак ўғлига бир дона ширин кулча берди. Иккинчи кулчани олиб Жалолиддининг қўлига тутқазди.
-Каттакон раҳмат.
-Минутлар, соатлар ўтди.
-Ниҳоят менга ҳам навбат келди iчкарига кирдим.
Абдикарим Шодиевнинг секратари: кки юзи қип қизил олмадек, кўзлари кийикнинг кўзи каби катта-катта juda chiroyli rus qiz ekan. Ёзган аризамни олиб товусдек товланиб Абдукарим Шодиевнинг олдига кириб кетди.
Беш минут қадар кутдим. Чиқиб киринг деди.
-Кирдим.
Унча катта бўлмаган кабинетда битта стол иккита стул кенг деразасидан қуёшнинг ёрқин нурлари тушиб кабинетни ёритиб турганди.
-Абдукарим Шодиев деганлари узун бўйли жингалак сочли қорачадан келган одам экан. Олдидаги столда менинг ёзган аризам турган эди. Хурматимни жойига қўйиб ўрнидан туриб кутиб олди мен билан қўл бериб саломлашди.
Ҳол-ҳотир сўради.
-Раҳмат ҳаммаси яхши.
-Мен Сафар Бекжоннинг оиласи бўламан.
Менга касалхонада Сафар акани даволаниб ётгани айтишди сиз руҳсат берсангиз кўрsам deb келгандим.
-Саволимга жавоб эмас савол билан жавоб берди.
-Бу бола ким?
-Ўғлимиз.
-Исми нима ?
-Жалолиддин.
-Дадасини қачон кўрган сўнги марта
-1993 йил 27 Июлда уйдан ишга кетган вақтида. Ҳозир кўрса дадасини танимаса ҳам керак. Менинг Тоштурмада ги беш минутлик учрашганимни айтмаса, шундан бери биз кўрмаганмиз дадасини.
-Кўзимни куйдирган аччиқ кўз ёшим юзимга оқиб тушди kuzimni yoshini dastirumolcha  bilan artdim.
-Адвокатинингиз борми ўзи сизга учрашув олиб берaдиган ?
-Бор бир эмас иккита .
-Ким улар?
-Сергей Егошин билан Ҳамидулло Зайниддинов.
...
Мен ҳам сизга учрашув беролмайман
-Нима учун?
-Сафар Бекжон бу ерда йўқ сизни алдашган.
-Нима?!

            30.11.2014. yil.                                                   Lausanne.



                                                                     51 қисм.






-Ростданми Сaфар ака бу ерда йўқmi, ёки сиз мени алдаяпсизми?
-Рост нима қиламан сизга ёлғон гапириб.
-Бошимдан биров бир челак қайноқ сувни қуйиб юборгандай вужудимдан sachrab олов чиқиб кетganday bulди доллаб оламни бузмаслик учун тишим билан тилимни маҳкам тишладим. Абдикарим Шодиев эса ортиқча гаплашадиган гапим сиз билан йўқ дегандай деразанинг олдига бориб узоқларга тикилиб ўйланиб қолди.
Менинг бу ерда ортиқча қолишимдан бир маъни йўқ эди.Сафар аканинг бир кун олдин “мен Сангородок”даман, деб ёзиб чиқарган хати ҳақида-ку, оғиз очишimни ҳаёлимга келтирмаsдим.
-Айтсам бошига бало ёғилмасин деб...
-Сафар ака ўз ҳатида “мен Сангородокдаман даволанаяпман бу ернинг бошлиқи Абдикарим Шодиев деган одам aсли келиб чиқиши Буxорадан.
Kелганингда kup savol beradi, жавоб берганда ehtiyot bul ” деб таъкидлаб ёзганди.
Сафар акани хатини Сонгродокда гардиян бўлиб ишлайдиган ўрис бола олиб келганди.
У болага Сафар акага бериши учун озиқ-овқат, пул бергандим...
Энди эса Сангордокнинг началники Абдикарим Шодиев бу ерда Сафар Бекжон деган одам йўқ деб рад жавобини бераяпти, мен кимга ишонишим керак?...
-Бир кун олдин сизнинг хўжайинингиз Сангородокда деб келган болагами ёки Сафар Бекжон деган одам бу ерда йўқ деган Сангордокнинг началники Акбдукарим Шодиевми?
Bошим айланиб йиқилиб тушмалик учун Жалолиддинни маҳкам бағримга босиб оғир қадамлар билан Абдикарим Шодиев билан хайр маъзурни насия қилиб кабинетдан чиқдим.
Ташқарида сўнг баҳорнинг наmхуш ҳавосидан нафас олиб олиб бир oz ўзимга келдим, атрофимга қарасам Абдикарим Шодиевнинг олдига кириш учун навбатда турган ота- оналарнинг , ёш келинчакларнинг сафи олдингидан ҳам кўпайганликлари диққатимни тортди. Ҳеч кимни танимаганим учун кимса билан хайрлашмай , ўз ёғимга ўзим қоврилиб абтобус бекатига кетдим.
Автобус кутарканман кўзимнинг ёшини тўҳтата олмасдим ҳамма менга ажабланиб қарардилар бу хотин “жинни бўлган” ми, нимага йиғлаяпти деб.
Менинг эса ўзимдан бошқа кимсага кучим етмасди.
-Кучим кўз ёшимга етарди холос...
Бекатда турган одамларга қараб:“дод десам ҳам войдод” десам ҳаётимда ҳеч нима ўзгармасди. Золимлар аллақачон фармон чиқариб муҳрини босган эдилар.
Мен шўрликнинг хароп ҳолим уларни қизиқтирмасди...
Автобусда уйга келгунча, кўзимнинг ёшим тўҳтамади.
"Чиқдим кўзимда ёш
Энди менда
Қолмади бардош.”
Ўша куни кечқурун “дафтардаги дардларимга” юқорида ёзганим сатларни битган эканман. Яхшиям ўша қоранғулик кимсасиз кунларимда мени тушунган қалам билан дафтар бор edi uзим ёзаман, ўзим ўқийман, ўзим йиғлайман....
Дардимни кимга айтишни ҳам кимдан ёрдам сўрашни билмасдим?...
Атрофимда ҳамқишлоқ студент йигит-қизлар , бор лекин... танаси бошқа дард билмас деганларидек... улар ҳам ўз ташвишлари билан оввара эдилар.
-Нима бўларди атиги беш минутга учрашсам?
-Кўрсам, дийдорига тўйсам, кейин қайтмас дунёга кетсам ҳам рози эдим.
Алимсоқдан қолган занглаган темирни деб умри зиндонда чириб ўтадими энди?
Ҳамма болалар дадасининг елкасига бош қўйиб эркаланиб катта бўлаётган бўлса менинг ўғлим ўзининг бола эканликини унитганди. Ҳеч вақт кулмасди ҳатто йиғласа ҳам товуши чиқмасди катта одамлар каби сассиз-садосиз, йиғларди ...
Отанинг меҳрига тўймай ўсган гўдак ҳаётнинг энг оғир зарбасига дуч келар экан. Мен она эдим лекин ўғлимга ота меҳрини беролмасдим бу мени қаҳр этарди...
-Сафар аканинг айби нима ўзи?
-Нима учун қамлади ?
- “танга” ни, баҳона қилишиб сиёсий сабаблар билан қамалганига энди tuliq ишонгандим.Chunki Сафар аканинг айби нима деган haqli саволимга на терговчиси Ҳусан Аҳмедов на Safar akani qamoqga olish uchun "order" yzoib bergan Тошкент Шаҳар Прокурори Эргаш Жўраев жавоб беролмasdiлар. Уларнинг ўзлари ҳам savolimga javob berolmaganidan keyin Safar akaning "aybsiz-aybdor bulib utirgainga ishonardilar shekilli? ...
Bir kuni tелефон қилиб сўрадим Эргаш Жўраевдан битта тарихий "танга"ни , экспертиза қилдиринг деб музейнинг директори ўз қўли билан "тилхат ёзиб берса” кейин номардларча “тангани музейдан” ўғирлади деб дунёга жар солса ким айбдор?
- Bерганми ёки “майли экспертиза “ қилдири бераман деб олганми?...
Битта ифлосни "tuhmati" uchun деб Сафар ака қамалиб кетди қачон озод қиласизлар?
Эргаш Жўраев эса саволимга шундай жавоб берганди: “танга” топилган куни Сафар Бекжон озод қилинади!
- Мен ишондим.
-Оқибат нима бўлди “ танга” топилди.
(tanganing qanday topilgani haqida keyingi bobda batabsil yozman)
Суд залида Сафар aканинг адвокати Ҳамидулло Зайниддинов “танга”ни, қайтариб давлат музейига топширди. Shunda ham Сафар акага 3 йиллик қаттиқ режимли қамоқ жазоси hukmi uqildi.
-Суд бўлиб ўтганидан кейин Тошкент Шаҳар Прокурори Эргаш Жўраевга яъна телефон қилдим “танга” топилди нима учун Сафар ака озод этилмади?
-Сиз Ўзбекистон Олий Судига ариза ёзинг улар жавоб берishади сизнинг саволингизга мен эмас.
-Эшитган жавобим олдида лол қолдим.
-Эргаш Жўраев қисқа ва лўнда жавобидан кейин қайтиб мен билан гаплашмади.Қилгаn телефонларимга ҳам аризаларимга ҳам жавоб бермади.
-Музей директорига қўшилиб “туҳмат тош”ларини, отган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Давлат Маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов ва унинг ёрдамчиси Аҳмад Отажоновлар esa 1994 йилда кутилмаган ҳолатда ўзлари ҳам Сафар ака ўтирган МВДнинг “ертўла”сига, кейинчалик эса Тоштурманинг тош қотган камераларига “ меҳмонга” чақирилдилар. Инсонликдан насибини олмаган икки яратиқ ўзлари қазиган чуқурга ўзлари ҳам кафансиз кўмилган эдилар. Мавлон Умрзоқов билан бирга  МВДнинг “ер тўласида” бирган bir kamerda ўтирган Носир Зокир ўзининг Мавлон Умрзоқни қандай қилиб ҳақорат қилгани haqida kulib айтиб берганди.
(Носир Зокир “Бирлик” Халқ харакатининг Наманган Вилоят фаоллaридан биrи. У ҳам 1994 йилда қамоқга олинган эди.)
-оғзингга туфлимни суқиб олайinми ифлос?!
-Шунча бегуноҳ одамларни қаматдинг номард, сани бу хизматларинг учун сиғинган подшохинг нима берди?
-Оҳир оқибат ўзинг ҳам бизнинг сафимизga kelib "balanda" eb қамалиб ўтирибсан хароми
деб айтдим деганди...
-Раҳмат Носир ака оғзингизга соғлик... дегандим ўшанда.
-Meni esa bir savol ularni оиласи билан учрашувга руҳсат берармикан мавжуд тузум ёки менга ўҳшаб учрашув ололмай ҳор-у, зормикан ?
Кўз олдингизга бир келтиринг; давомли отда юрган, туфлим чанг бўлмасин деб ҳатто эшакга ҳам минмаган калондимоғ “халқ шоираси”ми,Ўзбекистон Хотин Қизлар бирлашмасининг раисасиmi, yoki хукматнинг ялоқҳўр шоирасиmi Ҳалима Худойбердиева degan maraz mavlon umrzovning hotini МВДнинг дарвозасининг олдида     ёки Тоштурманинг “пердача” бериш учун mujallangan honasida бизлар "каби заволли сирадан инсонлар"билан бир сафда туришини...
-Yoki Тоштурманинг пулини тўлсангиз имконсизни қойил қилиб ўрнига қўядиган “гардиён”лари келиб Ҳалима Ҳудойбердиеванинг уйидан Мавлон Умрзоқов учун тайёрлаб қўйган егуликларини олиб кетармикан?
-Мавлон Умрзоқов деган “инсонлик qiyafasin yuqotga hsayton” нафақат Сафар акани балким Турк дунёсига танилган энг машҳур ёзувчи Мамадали Маҳмудовни ҳам "туҳмат тўрига” илинтириб қаматган эди.
(Бу ҳақда кейинги бобларда батабсил хикоя қиламан)
Ўша вақтларда одам ўлдирган ашшадий жиноятчиларнинг оилаларига ҳам учрашув беришарди .Бир куни адвокат Ҳамидулло ака билан учрашгани борганимда битта аёл билан ҳамсуҳбат бўлдим.
-Яқинингиз қамалганми менга ўҳшаб тонг саҳарлиаб келибсиз бу ерга ?
-Гулдай ўғлим қулдай бўлиб қамалиб кетди. Ўғлим битта корес "фоҳша” аёлни ўлдириб қўйган. У хотининг ўзи айбдор гулдай ўғлимни йўлдан урган-да, айланай. Кейин иккаласи уришиб ораларидан қандай гап қочган bilmamyan, ўғлим жаҳл устида пичоқлаб ўлдириб ўликини каналга отган . Xотининг ўлиги бир ҳафтадан кейин топилди.
-"Ғоҳиша”нинг касофатига қолиб ўғлим қамал ketди.
-Eri bolalri bormikan ?
-Иккита қизи бор экан ажрашиб кетган эри ўғлимни судга берди. Эрига хотин керак экан нимага ажрашади ўлганидан кейин хотини керак бўлиб қолди...
-Бечора қизлари бир умр она меҳрига зор бўлар экан-да.
-Ўғлим ўлдирмаса ҳам бошқа бир "ўйнаши" барбир бир кун ўлдириб кетарди .
-Ўғлини: “сутдан чиққан оқ қошиқ”дек, оппоқ кўраётган бу аёл билан ортиқча тортишиб ўтиришни ўзимга эп кўрмай гапни бошқа тарафга бурдим.
-Ўғлингиз ҳозир қаерда қамоқда
-Тоштурмада
-Кўриб турасизми
-Ҳар 15 кунда бир марта “передача” берамиз.
-Келиним билан иккамиз адвокатининг ёрдами билан юзма-юз, учрашдик.
-Ие хотини бормида ўғлингизни?
-Бор иккита неварам бор. Сизга айтаяпман-ку, ўғлимни корес хотин йўлдан урган-да, бўлмаса менинг ўғлим унақа "енгил табиат" эркак эмас.
-Тилим калимага айланмади ”ҳам хотинига хиёнат қилсин, бу етмагандай бегунаҳ битта аёлни қасддан ўлдирсин” онаси эса ўғлим енгил табиат эмас деб кўкларга чиқариб мақтасин... қани мантиқ?
-Тавба қилдим яратилган гунаҳкор бандадан қўрқмаса ҳам ,бандани яратган ер-кўкнинг, соҳиби hudoдан қўрмас эканми?
- “ўғлим айбдор” эмас деб на оллоҳдан, на бандадан қўрмай, даво қилаётган бу аёлга нима дейишга ҳайрон эдим?!
-Гапни чувалаштириб ўтирмай дедим-да, ҳайрлашиб у хотиндан узоқлашдим.
-Ҳатто жиноятчи, қотилнинг ҳам оиласига учрашув беришади-я! ...
Men garibga na uchrashuv na Сафар аканинг судига бориш ҳам насиб қилмади...
Sudi bulib utgaindan keyin Ҳамидулло акадан нега менга суди бўлиши ҳақида ҳабар бермадингиз деб сўрасам?
-Уйингизга телефон қилдим телефонингиз ишламётганди bориб айтаман деб машинам билан "Боғи эрам” паркининг олдига борсам уйингизнинг атрофини КГБ ходимлари ўраб олган экан. Шунинг учун уйингизга киролмай кўчадан тўғри ўтиб кетишга мажбур бўлдим.
-Сиз хафа бўлманг мен Ўзбекистон Олий Судига “аппелация ариза”сини ёзаман.
-Каттакон раҳмат хизмат ҳаққингиз қанча бўлади
-200$
-Яхши.



7.12.2014 yil. Lausanne.


  52 қисм.


Энда нима қиламан ?
200 $ қаердан топман?
Кимдан сўрасам экан?
Бошимга тош ёғилгандай эди.
Ўзимни чуқур жарлик ичида оёқ -қўли, кишанланган қул каби ҳис қилардим. На жарликдан чиқиб бўлади, на қўл-оёқимга, боғланган кишанlarни узиб.Фақат тепамда зимистон тунимни ойдинлатган ярим ой хира нур сочиб турарди...
Аdvoкатлариннинг пулини давомли тўлаб турган Шукурулло Мирсайидовнинг кейинги вақтларда ўзининг ташвиши кўпайиб кетгани haqida habarim bulgani uchun 200 $ haqida u ksihiga aytish niyatim yuq edi. Uz tashvishimdan boshim oshib yotgan kunlardan birida kutilmaganda uyga Ahtam oga kirib keldi. Unga bulgan voqealarni aytib , Муҳаммад Солиҳга айтиб кўрсангиз ёрдам бермасмикан dedim?
-Қурбоной жуда катта пул-ку, Солиҳ акада бормикан, бор бўлса ҳам беришига кўзим етмайди.
-Ҳайрон бўлдим кап-катта, Партиянинг раиси бўлса унда 200 $ топилмайдими?
-Солиҳ акада бўлса ҳам Сафар учун бермаса керак?
-Нима учун?
-Мен сал олдинроқ телефонда Солиҳ акага сизнинг оғир шаройитда яшаётганингизни айтиб ёрдам берсангиз, яхши бўларди деb aytganдим .
-Биласизми нима деб жавоб берди?!
-Йўқ!
-“Сафар бундан ҳам баттар бўлсин ўзининг ақмоқлиги учун қамалиб кетди” унга бир тийин ҳам бермайман деди.
-Ростданми?
-Бўғзимга тош келиб қадалгандай нафас ололмай қолдим.
-Рост.
- Нима қиламан Солиҳ ака айтмаган гапини айтди деб?!
-Бўғзимни куйдирган аччиқ алам кўз ёшларим юзимни ювди.
-Гапиролмай қолдим...
-Аҳтам оға менинг холатимни кўрганидан кейин мен яъна келаман деб кетди.
-Сафар ака Муҳаммад Солиҳга нима ёмонлик қилди-ки ,бунча нафратланади?
-Сафар акани айбсиз-айбдорга, чиқариб тергов қилаётган ( душмани) МВДнинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов Сафар акадан бунча нафрат қилмайди tерговчи бўлса ҳам ўзининг иносний қиёфасини сақлаб қолган. Муҳаммад Солиҳ каби руҳини шайтонга сотган нокас эмас. Сафар ака билан учрашишимга руҳсат бермаганидан кейин мен Сафар аканинг қамоқдаги яшаш шароити ҳақидаги ҳамма гапларни ундан сўраб оламан. Шу вақтгача бирон оғиз ёмон гап гапирмади. Ҳатто менга ҳар кўришганимда далда беради сабр тилайди. Сиз сабр қилинг, сиқилманг бу кунлар ҳам ўтиб кетади. Сиз Жалолиддин ва Сафар учун uzingizni asarshingiz керак. Сафар эркак одам қамоқхонада кўрган қийинчиликларига бардош бериши мумкин лекин сиз ёки ўғлингиз касал бўлса чидай олмайди... Сизларнинг соғликингиз керак Сафарга!
-Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Сафар билан учрашув беришса ўзингизни тутинг, йиғламанг! Сизни кўзингизда ёш кўрса сиз кетганингиздан кейин унга ёмон тасир қилади деб давомли маслаҳат берарди. Ҳолбуки Ҳусан Аҳмедов диктатура режимига ҳизмат қилаётган терговчи. Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон Призиденти Ислом Каримов қурган манфур ҳукуматнинг ҳизматкори. Умрида бирон марта Сафар ака билан бир дастурхон атрофида ўтирмaган , hatto uni oldindan кўрмаган инсон. Унинг олдига Сафар акани олиб келиб "тарихий танга ўғриси”, Ўзбекистон Прзидентининг “шаҳсий душмон”и, деб танитганлар шундай тергов қил-ки, қилмаган айбларини ҳам тан олсин деб кўргазма берганлар...
-Ҳатто эрига қўшиб хотинини ҳам жиноятчига чиқар деб буйруқ берганdiлар.
- Ҳусан Аҳмедов мени ойларча тергов қилди.
Менинг “айбсиз” эканликим ҳақида ўзининг қаътий хулосасини ёзиб берди.hatto Сафар акани ҳам aybsiz-aybdor, bulib qamalib yotganini isbotladi. “кафолат” уй қаmоқига  чиқиши керак асл жиноятчи Сафар Бекжонга туҳмат қилган музейнинг директори қамалиши керак деб Ўзбекистон Олий Судига ва Ўзбекистон Бош Прокуратурасига талабнома ёзди.
Афсуски ўртада турган кўзга кўринмас “ тўсиқ”лар, Сафар акани озод бўлиб чиқадиган ҳамма йўлларни ўтиб бўлмас ҳарсанг тошлар билан ёпган эдилар.
-Муҳаммад Солиҳ эса Сафар акани сал кам 10 йилдан бери танийди. Иккаласи бир мақсад бир ғоя сари бирга курашган ҳамфикр, ҳамқадам инсон эдилар.
ЭРК Демократик Партиясининг тузган қурувчи уяларидан бириси Сафар ака бўлади.
Пулим йўқ, имконим йўқ ,беришга деса тушунардим ҳақорат қилмасдан aytganida менга алам ҳам қилмасди buncha. Haqiqatdan ham имкони йўқдир инсонлик ҳоли деб тўғри тушунардим. Lekin Сафар акани "ҳақорат" қилиши сабримни тўлдирган сўнгги томчи бўлди. Ҳатто ҳозирги ҳукуматнинг хизматкорлари ҳам Сафар акани ҳақорат қилишга журат қилмагандиlar vijdonsiz Муҳаммад Солиҳга ўҳшаб...
-Мен кўчадаги тиламчи эмасдим ундан "садақа” сўраган.Men ham shu Partiyaning azosiman. Quruvchi uyalaridan bittasining turmush urtoqiman. Meneing ham manaviy haqqim bor-ku, Partiyaning taisidan yordam surashga. Chunki shu kunlarda eshitdim-ki, Муҳаммад Солиҳга Туркия Давлатининг “ўртили ўданак” яъни давлат бюждети тарапидан 2 миллион $ berilgan bulib bu pul ERK Partiyasining Uzbeksitonda qamalib yoki ogir iqtisodiy sharoyitda yahsab utirgan azolariga yordam sifatida berishlishi берилган экан 1994 йил сўнг баҳорида.
-Муҳаммад Солиҳ 2 миллион $ нима қилди?
Hozirgi kunda uзининг демократликидан воз кечиб юзига “ диндорлик” маскасини таққан,кунига беш вақт намозини канда қилмайдиган иякига кетмон соқол , қўлида тасбеҳ, тилида Қурони Карим оятлари тушмайдиган Муҳаммад Солиҳ сажадага бош қўйганида оллоҳга эгиладими ёки нафсини қул қилиб олган шайтонгами? Чунки руҳини шайтонга сотган мунофиқгина етимнинг ҳаққидан қўрqмайди. Ҳақ йўлида гарчак худонинг йўлига кирган банда эса бу қадар риёкор бўлмайди. Битта мен эмас эдим usha kunlarda эри қамалиб сафил бўлиб юрган. Chunki bu вақтга келиб ЭРК партяиси учун qanchalar odamlar qamalib ketdi. Kupchilikining aybi Туркиядан келган газеталарни тарқатish buldi. Уларнинг орқасида эса менга ўҳшаган минглаган ayolлар, bolalar қон қаҳшаб қолganди...
Аҳтам оға келганида яъна сўрадим сиз менга Муҳаммад Солиҳнинг телефон номерини беринг?
-Нима қиласиз?
-Гаплашмоқчи эдим.
-Нимани гаплашасиз?
-Сизга айтишим шартми?
-Сизнинг телфонинигизни КГБнинг агентлари эшитиб ўтиради. Солиҳ ака билан гаплашсангиз бошинигизга бало ёғилиб қолмасин?
-Ёғилса ёғилсин ўзи жонимдан тўйиб юрибман, кўп бўлса қамаб қўйяр ё жонимни олар бир бошга бир ўлим.
-Нима дейсиз унга телефон қилиб.
-Ўзининг ёзган шеъри бор ўшани эслатаман.
-Сиз қаердан биласиз унинг шеърларини.
-Нимага билмас эканман Универстетда диплом ишимни “Муҳаммад Солиҳ ижодида ЭРК ғояси” деган темда ёзганман. Унинг шеърларини ипидан игнасигача биламан. Шунинг учун на ҳақорат қиламан на ёмон гапираман қўрқманг, телфон номерини сиздан олганимни ҳам айтмайман .
-Менинг қаътият билан талаб қилганимни эшитган Аҳтам оға ҳозир ёнимда эмас деб баҳона топиб менга Муҳаммад Солиҳнинг телефон номерини бермади.Va men unga aytadigan eng ogir kalimalarimni ayta olmadim... Keyinchalik ahm yuzma-yuz kurishganimizda ham aytamdim....
-Bir kun ollohning tarozisi tenglashar. Deganlari kabi, "olma, mazlum ohini, chiqar ohista-ohista"
-Сиз яхшиси ана-ву, турган магнитафонингиз бор-ку, стол устида турган магинатафонга ишора қилиб ўшани Дилором Исоҳоқовага гаровга беринг у сизга 200 $ берсин.
Сафар чиққанидан кейин олган пулингизни бериб магинатафонингизни қайтариб оласиз.
-Магинатафонга қарадим.Сафар ака қамалмасаидан сал олдин олган эди.Қамалганидан буён мени дунё билан боғлаб турганди.Радиоси ҳам бўлгани учун ундан “Озодлик” ва ББС и радиоларини эшитардим. Баъзан ўзим “Озодлик" радиосига берган интервуюларни шу радиосидан эшитардим.
-Бошқа иложимиз йўқми
-Йўқ!
-Хафа бўлманг! Сафар чиқса бундан ҳам яхшисини ,олиб беради сизга.
Майли нима ҳам дердим...
(Дилорам Исоқова ЭРК Демократик Пратияиснинг маьтбуот секратари)
Телефон қилиб Дилорам опага вазиятни айтдим.
-Яхши келин олиб келинг пул тополсам бераман деди.
-Ҳамқишлоқ студент укамлардан бир-иккитасини , чақирдим келишди. Улардан бириси билан Жалолиддини қолдириб бириси билан биргаликда магинатафонни Дилорам Исоқованинг уйига олиб бордик. Дилорам Исоқованинг уйига кирадиган подезднинг олдида КГВнинг ажанлари қўлларида камера билан бизни боришимизни кутиб ўтирган эканлар. -Бизларни келишимизни ким айтди экан?
-Кўчанинг бошидан то Дилорам опанинг уйига кириб кетгунимизча съюмка қилдилар.
Дилорам опа гўё-ки, шундай бўлиши таъбий холдек кутиб олди. Магинатафонни Дилорам опага бериб ташқари чиқсак ҳалиям пули тўлаб чақирилмаган камерамонлар иш бошида эди. Бизларни то автобус бектигача кузатиб боришди.
-Магинатафон ойларча Дилором опанинг уйида қолди лекин гаровга учун бир тийин ҳам бермади. Пул бермаганидан кейин магнатафонимни қайтариб ебринг деб сўрасам  эшитмаганга олиб қайтариб беришни ҳаёлига ҳам келтирмади.
Мен дунёдан узилиб қолгандай бўлдим. Чунки Сафар ака ҳақидаги ҳабарларни ёки дам бадам мендан олиб турадиган интервуюлар ҳам барҳам топди . Пул тополмаганимдан кейин Ҳамидулло аканинг олдига бориб вазиятимни айтиб узр сўрадим.
-Сиз хафа бўлманг Қурбоной мен сиз пул бермаснгиз ҳам Олий Судга Сафарни қайтадан суд қилишларини талаб қилиб ариза ёздим лекин ҳукм ўзгармагани ҳақида жавоб олдим.
Каттакон раҳмат сизга.
-(Худо раҳматли Ҳамиддулло Зайниддинов ҳақидаги хотираларимни куейинги бобларда албатта баътабсил ёзаман.)
-Аҳтам оға келганида шикоят қилдим сиз Дилорам пул беради деб айтгандингиз магнатафонгни берсанг деб қани пул бергани ҳатто магинатафонимни қайтариб бериш ҳам нияти йўқми дейман; бир икки марта сўрасам гапни айлантираяпти.Ҳамидулло ака Олий Судга ариза ёзган лекин “ҳукм қаътий шикоятга ўрин йўқ” деб жавоб беридилар.Қайтанга ҳеч қаердан хабар ҳам эшитолмай гаранг одам каби ўтирибман.
Магнатафонимни қайтиб беринг десам сизга нимага керак дейяпти, тушунмадим.
-Айтаман қайтиб беради.
-Яхши.


14.12.2014 yi

  53 қисм



Дилором опа ниҳоят менинг магинатафонимни қайтариб берди.
Мен айтимда “сизга нима учун керак магинатафон “ деган аёл Аҳтам оға айтганидан кейин ҳудо инсоф берди шекилли?
Мен на магинатафоним учунбир тийин топа оламганимдек на ўзим бошқа бир ердан 200$ у тарафда турсин ҳатто 200 сум ҳам топа олмадим.Маҳлламизда Сафар аканинг уртоқлари бор эди. Балким айтсам улар ораларида пул туплаб бериши мумкин эди...мениу гурурим юл бермади.Сафар қамалиб ҳотини тиланчлик қилиб юрибди деб айтмасинлар деб.
Сафар аканиг адвокатига айтган пулини вақтида бера олмаганим учун ўзимни маънавий қарздордек ҳис қилардим.
Нима қилишга кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмаганимдан кейин бир куни нима бўлса, бўлсин бориб аҳволимни тушунтираман деб Ҳамидулло Зайнидиновнинг иш ерига бордим. Борсам Ҳамидулло ака ким биландир гаплашиб ўтирган экан.
-Узоқдан салом бериб мен келдим деган каби ишора қилдим.
-Ҳамидулло ака саломинимни олди.
-Кейин кутиб туринг каби қўли билан ишора қилди.
Ташқарига чиқиб осмон ўпар чинорларнинг тагида кута бошладим.
Кўп вақт ўтмасдан Ҳамидулло ака чиқиб келди.
Саломлашиб ҳол-ҳотир сўраганидан кейин.
Бутун журъатимни тўплаб унга вазиятим тушунтирдим. 200 $ топиб бера олмаганим учун кечирим сўрадим.
-Сиз ҳали ҳам пулни ўйлаб юрибсизми
-Ҳа
-Мен Ўзбекистон Олий Судига ёзгандим.
Жавобини ҳам олдим .
Сафарга берилган “оғир режимли қамоқ “ жазосини Олий Суд ўзгаришсиз қолдирди.
-Нима?
-Энди сизга бардош берсин Сафарни 3 йил кутасиз!
-Кўзда ёшим билан сўзсиз садосиз ҳайрлашдим.
Чорасиз инсон аламини кўз ёшидан оларкан.
Нима қилишга ҳайрон эдим, қайси эшикнинг останасига бош уриб борсам ҳамма эшиклар юзимга терсига ёпилаётганди. Фақат битта макон бор эди оҳиригача очилган. Бу ҳам бўлса жаҳаннамнинг эшиги ...
У ерга ҳам истаган вақтида инсон кетолмайди-ку.
Сани яратганнинг ўзи исташи лозим. Кутганингда ҳазрати Жаброил Алайҳисалом ассалому- алайкум, деб эшикдан кириб келмас экан.

Яшашдан ҳам тўйганман,
Кўришдан ҳам воажаб.
Ҳудо менга ўлим бер?
Қутилайин азобдан...

(1994 йил. Тошкент )

                                                        53 қисм



Дилором опа ниҳоят менинг магинатафонимни қайтариб берди.
Мен айтимда “сизга нима учун керак магинатафон “ деган аёл Аҳтам оға айтганидан кейин ҳудо инсоф берди шекилли?
Мен на магинатафоним учунбир тийин топа оламганимдек на ўзим бошқа бир ердан 200$ у тарафда турсин ҳатто 200 сум ҳам топа олмадим.Маҳлламизда Сафар аканинг уртоқлари бор эди. Балким айтсам улар ораларида пул туплаб бериши мумкин эди...мениу гурурим юл бермади.Сафар қамалиб ҳотини тиланчлик қилиб юрибди деб айтмасинлар деб.
Сафар аканиг адвокатига айтган пулини вақтида бера олмаганим учун ўзимни маънавий қарздордек ҳис қилардим.
Нима қилишга кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмаганимдан кейин бир куни нима бўлса, бўлсин бориб аҳволимни тушунтираман деб Ҳамидулло Зайнидиновнинг иш ерига бордим. Борсам Ҳамидулло ака ким биландир гаплашиб ўтирган экан.
-Узоқдан салом бериб мен келдим деган каби ишора қилдим.
-Ҳамидулло ака саломинимни олди.
-Кейин кутиб туринг каби қўли билан ишора қилди.
Ташқарига чиқиб осмон ўпар чинорларнинг тагида кута бошладим.
Кўп вақт ўтмасдан Ҳамидулло ака чиқиб келди.
Саломлашиб ҳол-ҳотир сўраганидан кейин.
Бутун журъатимни тўплаб унга вазиятим тушунтирдим. 200 $ топиб бера олмаганим учун кечирим сўрадим.
-Сиз ҳали ҳам пулни ўйлаб юрибсизми
-Ҳа
-Мен Ўзбекистон Олий Судига ёзгандим.
Жавобини ҳам олдим .
Сафарга берилган “оғир режимли қамоқ “ жазосини Олий Суд ўзгаришсиз қолдирди.
-Нима?
-Энди сизга бардош берсин Сафарни 3 йил кутасиз!
-Кўзда ёшим билан сўзсиз садосиз ҳайрлашдим.
Чорасиз инсон аламини кўз ёшидан оларкан.
Нима қилишга ҳайрон эдим, қайси эшикнинг останасига бош уриб борсам ҳамма эшиклар юзимга терсига ёпилаётганди. Фақат битта макон бор эди оҳиригача очилган. Бу ҳам бўлса жаҳаннамнинг эшиги ...
У ерга ҳам истаган вақтида инсон кетолмайди-ку.
Сани яратганнинг ўзи исташи лозим. Кутганингда ҳазрати Жаброил Алайҳисалом ассалому- алайкум, деб эшикдан кириб келмас экан.

Яшашдан ҳам тўйганман,
Кўришдан ҳам воажаб.
Ҳудо менга ўлим бер?
Қутилайин азобдан...

(1994 йил. Тошкент )


Аламимни қаламдан олиб тинмасдан ёзардим.
Шу уринда боримга шукур , йўқимга тоқат қилган такрорланмас Сафар аканинг иккита жаннатмакон адвокатлари ҳақидаги бор ҳақиқатни ёзишим керак-ки, буни ҳамма билсин!!!
Ўзбекистон давлатида ёзилмган бир қонун бор.
-Қандай дейсизми?
-Миллатимизнинг ҳур ва эркин яшаши учун курашган инсонларни ҳар ҳил уйдирма айблар билан зидонбанд қилганлари етмагандай уларни ҳимоя қилган адовокатлардан ҳам бу ҳукумат қасос олади.
Олдинига Сергей Эгошин ва Ҳамидулло Зайниддинов ўз ишларини қилишлари учун қаршилик Узбекистон ҳукумат қаршилик қилмади. Орадан йиллар ўтганидан кейин нима қиласалар қилдилар. Сафар акани ҳимоя қилган икки адвокатининг ҳам ҳаёти фожиа билан тугади.
Сергей Егошин ва Ҳамидулло Зайнидонов иккаласи ҳам 1980 йилларнинг оҳири 1990 йиларнинг бошидаги Узбекистонда узларининг ҳақиқатпарастлиги билан танилган, ўз ишининг моҳир устаси бўлган маълум ва машҳур одил адвокатлар эди.
Ҳатто Сергей Егошин “Ўзбеклар ишида” Аҳмаджон Одилов кабиЎзбек миллатининг асл фарзандини ўрис Ивонов ва армани ити Гдиляндан ҳимоя қилган жасоратли адовкатдир. Кейинчалик , шогирди Ҳамидулло Зайниддинов билан биргаликда Шукурулло Мирсайидовни бишига ёғилган мислсиз туҳмат тошларидан ҳимоя қилдилар.
Сафар акани "туҳмат тошлари” отилиб қамалиб кетганида худо раҳматли Шукурулло Мирсайидов орага тушиб Сафар акани ҳимоя қилиши учун рози қилган. Уларнинг хизмат ҳаққини ҳам олдин ёзганим каби Шукурулло Мирсайидов ўз чўнтагидан тўлаганди. Ноҳақликлар олдида бўйин эгмайдиган,мард ва жасур Егошин ва Ҳамидулло Зайнидднов ҳамиша одиллик учун курашдилар. Ноҳақдан қамалаган қанча инсонларнинг оилаларига ёрдам бердилар. Ўзбекистонда қамалиб азоб чекаётган инсонларни ҳимоя қилишда уларнинг олдиг тушадиган адвокат йўқ эди.
Миллатпарвар устоз ва шогирд бўлган Ҳамиддулло Зайниддинов ва Сергей Егошинларнинг ҳаёти оҳир оқибат фожиа билан якун топди.. Сергей Егошин “номаълум сабаблар”- га, кўра 2000 йилларнинг бошида ўлдирилган бўлса ҳудо раҳматди Ҳамидулло Зайниддиновлар очиқдан- очиқ заҳарланиб 2000 йилларнинг ўртасиуга рестронда овқатлиниб ўтирган вақтида ўлади....
Ўзбекистон давлатининг теппасига уя қуриб олган чиябўрилар нафақат Сафар акани балким минглаган инсонларни озодликга чиқишига ёрдамчи бўлган, бошига кутилмаганда кулфат тушган инсонларнинг дардига шерик бўлиб ўзларининг маслаҳатини аямаган, тўғри йўл кўрсатиб яхши гаплар айтиб кўнгилини оладиган икки адвокатни фожиали улимга сабабчи булдилар.
-Сергей Егошин жуда олижаноб меҳрибон инсон эди.
-Ўзи бошқа миллат вакили бўлса ҳам ўзбек адовакатлардан кура инсофли, диёнатли инсон эди худо раҳматли. Бир гал Сафар ака учун тўланадиган пул кечикадиган бўлди.
-Аҳтам оға келиб Егошинга айтсангиз тушунади.
-Бу ойнинг пулини кейинги ойда қўшиб тўлаймиз деб.
-Мен Шукурулло Мирсайидов билан гаплашдим деди.
-Адвокатурага борсам мен олдиндан учрашув вақти олмасдим.Секратаркага мен Сафар Бекжоннинг оиласи бўламан десам кутиб турмасдим тўғри Егошининг ёки Ҳамидулло аканинг олдига тугри кирардим. Бу гал ҳам одатдагидек кирсам олдида битта ўзбек ҳамкасби бор экан. Ўзим рус тилини чала билганим учун у одамдан илтимос қилдим.
-Сиз таржима қилсангиз.
-Бу ойда тўланадиган адовокат ҳизмати учун пулни кейинги ойда тўламоқчимиз деб.
-Менинг гапимини эшитган ўзбек миллатига мансуб адвокат
-Пулинг йўқ бўлса нимага келасан бу ерга?
- Олдин пул топ кейин кел!
...
Унинг заҳар замбарак ҳақоратлари олдида тилим тутилиб ҳайрон бўлиб қолдим.
-Жаҳл билан мени ҳақорат қилаётганини эшитган Егошин ҳамкасбига қараб.
-Сен нимага бу қизга бақираяпсан?
-Булар ишончли одамлар.Пулини бу ойда бермаса кейинги ойда беради.
-Сенга нима?
-Сен эмассан-ку ,бу оиланинг адвокати ...деди.
-Кейин менга қараб шартмиди таржима қил деб айтишингиз ўзбекча айтасангиз ҳам тушунардим деди кулимсираб.
Ҳафа бўлманг бу одамдан мендан кунгил сўради.
-Кечирасиз; ўзбекча тушунмассиз деб ўйлагандим. Кўзимга тўлаган ёшни қаерга яширишни билмасдим.
...
-Ҳайр мазурни насия қилиб олдидан чиқдим.
- »Тражимон” адвокат Егошин билан бирга қолди.
-Кейинги борганларимда бирон марта ҳам ўша баджаҳл адвокатни кўрмадим.
-Сергей Егошин мана шунақа бағри кенг олийжаноб инсон эди. Руҳи шод, маонни жаннат булсин. Сафар аканинг суди бўлишидан олдин ҳам бир марта учрашгандим Сергей Егошин билан. Қишнинг қировли кунларидан бирида уйга кутилмаганда;
- Аҳтам Розиқов кириб келди.
-Қурбоной сиз мен ҳозир адвокат Сергей Егошиннинг олдига боришингиз керак деб.
Нима учун деб сўраб ҳам ўтирмадим.Балким Сафар ака озод қилишмоқчи булса адвокат менга ҳуш ҳабар айтмоқчидир деган яҳши ният биилан Жалолиддинни апил тапил кийинтириб йўлга чиқдик.
Адвокатурага бордик.
Сергей Егошининг олдига кирдик.
Егошин саломлашганимиздан кейин менинг қўлимга бир варақ ҳат тутқазди.
Хат ўзбекча ёзилган эди. Қул ёпзмаси шундай ҳунукеди-ки, куриб ҳайрон булдим .
Ҳудди биринчи сингф уқувчиси ёпзгандай...
-Нимага бу ҳатни беришди деб олдинига ҳеч нарсага тушунмадим.
-Бу нима деган каби Аҳтам оғага қарадим.
-Ўқинг ҳаммасини тушунасиз.
Ўқиб кўриб сал қолди ҳушимдан кетиб қолишимга.
Яхшиям стулда ўтирганим бўлмаса бор бўйим билан қўлимда Жалолиддин билан бирга қарсиллаб йиқилиб тушардим таҳта полнинг устига...


                                                                54қисм.
   

Хатни уқидим кўзларимга ишонмадим.
Ҳаёжонданми ёки кутилмаганда “танга топилди деган ҳабарни ўқиганимданми, бўғзимни биров бўғиб қўйгандай, юрагим сиқилиб нафас олишга қийналиб қолдим.
Менинг ночор аҳволимни кўрган Аҳтам оға қўлимга бир пиёла муздай сув берди.
Сувни ичганимдан кейин бир оз ўзимга келдим.
Бор кучимни тўплаб қалтирган қўлларим билан сумкамдан “валидол” олиб тилимнинг остига қўйдим дорининг таъсирида кўз олдим равшанлашди.
Кўзим олди зимистон бўлгна вақтда қуўлимдаги хат ерга тушиб кетган экан.
Эгилиб олдимда қайтадан диққат билан ўқий бошладим.
Хат жуда қисқа ёзилан бўлим ҳудди биринчи синфда ўқийдиган кичкина боланинг қўлёзмасига ўҳшаб жуда ёмон ёзилганди.
Ўша вақтдаги руҳий ҳолатимга қарамасдан ажи бужи ҳарфлар билан ёзилган ушбу қўлёзманинг мазмунини орадан йиллар ўтсада унитмадим. Хатанинг мазмунини, нуқта , вергиулигача унитилмасдан хотирамда муҳрланиб қолганди.

“Мен ўз исм фамилямни очиқ ёзмайман!
Сафар Бекжон Эликқаълла тарих музейдан “ўғирлади” дейилган тарихий
“танга” менда . Сафар Бекжон ва унинг оиласининг бошига ёғилаётган
фалокатларни эшитиб виждоним қийналди.
Шунинг ҳам учун “танга”ни қайтариб беришга қарор қилдим.
Ўзимни ким эканликимни очиқ ёзмайман.
Ёзсам мени ҳам қамаб қўйишларидан қўрқаман”

Хатнинг оҳирига на имзо қўйилмагани учун хатни ким ёзганини, ким томанидан адвокат Сергей Егошинга олиб келиб берилганини ҳалигача билмайман. "танга”ни олиб келган одамни кўрган Сергей Егошин сирли тарзда ўлдирилди "танга" ҳақида билган ҳамма сирларини ўзи билан бирга фоний, дунёдан боқий дунёга олиб кетди.
Кейинчалик ҳам спектаклга ўҳшаб уюштилган мазкур воқеани авра-астарини ,ағдариб Аҳтам Розиқовдан сўраб суриштирмадим.
Мен учун “танга”ни ким олиб келиб бергани эмас муҳими топилгани эди.
Балким лаънати “танга”ни қўлида ушлаб турган муттаҳам вақтида қайтиб берганида Сафар ака шу вақтгача қон ҳиди деворларига сингиб кетган камераларда мислсиз, азоб- уқибатларга тутилмасдан қамоқдан озод қилинарди. Сафар акани қамаганлари етмагандай; «жинга хизмат қилаётган шайтон малайлари” айбсиз-айбдорга, айлантирганлари мен билан дунё нималикини таниб улгурмаган ўғлимиз Жалолиддини жиноятчига чиқармас эдилар. Аслида мен бошимизга мислсиз азоб уқибатларни солган лаънати “танга”нинг Муҳаммад Солиҳда эканликини таҳминан билардим. Лекин бу ҳақда мени ойларча тергов қилган Ҳусан Аҳмедовга “танга”дан ҳабарим йўқ мен Сафар аканинг ички ишларига арлашмаганман деб айтмаганман...
(олдинги қисмларда ёзганим каби Ҳусан Аҳмедов: Сафар акани ҳамда мени тергов қилган Ҳусан Аҳмедов бизлардан ташқари бутун муҳолифат аъзоларини тергов қилган малум ва машҳур тарихий шахс. Агар хотираларини ёзса ... )
Мнеинг билишимни билган "Ернинг тагида илон қимирласа сезадиган” Муҳаммад Солиҳнинг дўсти Аҳтам Розиқов менга Муҳаммад Солиҳдан деган "виждон"сизнинг , телефон номерини беринг минг марта сурасам ҳам бермаган... Агар берганида эди ушанда узим билардим нима дейишни у "ақли аввал" шоирга!!!
Мен эса шу соатда адвокат Сергей Егошининг кабинетида бошимизга мислсиз азоб уқибатлар келтирган занглаган темир “танга”ни, кўриб ҳаёлимдан яшин тезликида утган бу гапларни ичимга кумдим. Ҳақиқатдан ҳам Сафар акани “танга” учун қамашган бўлса озод қилишади деб ишондим... Хатни уқисам ҳам "танга”ни ўз кўзим билан кўрмагним учун ишонмай сўрадим Сафар аканинг бошига шунча кўргуликларни солган “танга” ҳақиқатдан ҳам топилдими?
- Хатини ўқидингиз-ку, ишонмаяпсизми?...
-Менинг тилимни ютган каби жим турганини кўрган ... Аҳтам Розиқов, Сергей Егошинга қаради. “танга”ни кўрсатмасангиз ишонмаяпти Қурбоной?!
-Сергей Егошин ўзи ўтирадиган столнинг тортмасидан кичкина қути олиб менга узатди.
Қутичани очсам, ичида қизил рангли дастирўмолга ўҳшаган латанинг ичида пахтага ўралган занглаган "танга” мана мен дегандай бақрайиб турарди...
-Кўрдим энди ишондим...
-Сафар ака озодликга чиқадими; умидвор бўлиб сўрадим Сергей Егошиндан?
-Суд ҳайати, суд залидан озод этишар деб жавоб берди Егошин ёқимли табассуми билан. Менинг бошқа гапим қолмаганди кетиша тарадудланганимни кўрган Аҳта оға ўзингиз кета оласизми, менинг Сергей Егошин билан қиладиган ишларим борди .
-Ўзим кетман деб улар билан ҳайрлашиб уйга қанот чиқариб учиб келгандай келдим.
Умидларим, орзуларим ўзимдан катта . Жалолиддинни севинч билан маҳкам бағримга босдим оппоқ қор қоплаган кўнгил боғчамда қип-қизил, алвон ранг лолалар очилган каби хурсанд эдим. "Танга” топилишидан таҳминан икки ой аввал Тошкент Шаҳар Прокурори Эргаш Жўраевга телефон қилиб битта “ифлос”нинг, отган туҳмат тоши учун Сафар ака айбсиз-айбдор, бўлиб судсиз-сўроқсиз, қамалиб ётаверадими деб сўраганимда.
-Хўжайинингиз “танга” топилган куни озодликга чиқади деб қисқа ва аниқ қилиб жавоб берганди Эргаш Жўраев ёлғон гапирма керак?!
"танга “ топилгани ҳақидаги ҳабарни бутун дунёга жар солиб айтгим келаётганди.
Вақт ўтказмасдан Ҳусан Аҳмедовга телефон қилдим.
Салом аликни ҳам йиғиштириб қўйиб ҳаёжонланиб бор овозим билан гапира бошладим: сиз ва сизнинг атрофингиздаги “ ифлос”лар,Сафар акани “ўғри” деб маломат қилгандингизлар энди нима дейсиз ланъати "танга” топилди?
-Сафар ака қачон озодликга чиқади?
-Ҳусан ака туҳмат қилган музейнинг директорини қамайсизларми ?
-Ҳусан Аҳмедов кутилмаганда эшитган ҳабари олдида гангсираб қолдими ёки бошқа сабабми кўп вақтгача кетма-кет, берган саволларимга жавоб беролмади.
-Кейин босиқлик билан “танга” топилгани билан табриклайман. Сабр қилиб туринг, Сафарнинг суди бўлса балким суд залидан озодликга чиқар...
-Раҳмат.
-Ҳайрлашиб телефонинг гўшагини жойига қўйдим.
-Шу куни кечқурун Германияда жойлашган “Озодлик” радиосидан Темурхўжа ака телефон қилди. Эшитган янгиликимиз тўғрими Сафаржон ҳақидаги ?
-Ҳа тўғри дедим хурсандчиликимни яшира олмай.
"Озодлик” радиосига ҳам “танга”ни, топилгани ҳақида хурсанд бўлиб тўлиб-тошиб, гапирдим Сафар ака озодликга чиқади деган умид билан.Ҳудди қоп қора тун ўтиб оппоқ тонг отса дарвозадан киуриб келадигандай ҳаёжонланган эдим ўшанда...
Бутун умидим Сафар аканинг судидан эди.Кўнглим ҳўш бўлиб суди бўладиган куни орзиқиб кута бошладим. Афсуски эрта қувонган эканман. Сафар аканинг ҳатто судини кўриш мен нотавон бандага насиб қилмади. Ҳатто ҳабар ҳам бермадилар Сафар Бекжоннинг суди бўлади деб. Сафар аканинг суди бўлиб ўтганини ҳақидаги ҳабарни кейинчалик “Озодлик” радиосидан эшитдим. Ҳабарни эшитган куним ...
Ўша кунги ҳолатини тасвирлашга менинг қаламим ожиз..
Сабр тошим ўша тунда парм-парча бўлиб синди...
Бутун орзу-умидларим ҳаммаси саробга айланди.
Ўзим ҳам ўлмасдан туриб тирик мурдага айлананиб ёлғончи дунёда жаҳаннам оловида ёнардим...кулга айланган жисмимдан қайтадан яралиб Сафар ака учун курашишим керак. Мен унинг озодлики учун курашмасам ким курашади?
Шу кунгагача “танга” топилса озодликга чиқади деган ҳом ҳаёлларимнинг ҳаммаси шишма балон каби ёрилди. Энди кўзим очилди. “Танга” Сафар акани сиёсий саҳнадан бутунлай йўқотиш учун Ўзбекистон Президанти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ва унинг атрофини "аҳтапотдай" ўраб олган лаганбардорлари тарафидан ёзиб чиқилган сеънарий эди чунки Сафар ака шахсан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг таклиф қилган “катта лавозим”ларини,ҳаммасини ўжарлик билан рад қилганди энди эса уни туҳмат тўрига илинтириб қамаб юбордилар Ўзбекистон Призденти Ислом Каримов каби қўлининг тирсакига қадар қонга ботган жаллод”нинг ва диктаурасининг бир парчасига айланган” ҳаром тавоқлар” шу даражада аламзада эдилар-ки, улар нафақат Сафар акадан ҳатто унинг икки ёшга ҳам тўлмаган мурғакина ўғлидан қасос олиаётгандилар...
Ҳатто ҳайвон ҳам мурғак гўдакга зарар бермайди лекин Ўзбекистонда МВД да ишлайдиган инсон қиёфасига кирган ваҳшийларининг Жалолиддинга қилган қилмишлари...
(Бу ҳақда кейинги бобларда баътабсил ёзаман)
Ўзбекистон Ҳукуматининг асл ниятини билганимдан кейин ҳар куни ҳар ҳил Иносн Ҳуқуқлари билан шуғулланадиган ташкилотларга аризға ёза бошладим. Мен ўз ёғимга ўзим қоврилиб бошимга тушган фалокатларни кўп ҳам очиб айтмасдим мени излаб келган ҳамқишлоқларимга, синфдошларимга уларга айтагним билан сиёсатнинг кирли ўйинларини тушунишармиди...
Шунинг учун ҳам уларга оғиз очмасдим.
Ҳамма алдаганди мени: “танга “ топилса Сафар Бекжон озод бўлади ишонтирган Тошкент шаҳар Бош Прокурори Эргаш Жўраев Сафарнинг судини кутгин балким суд залидан озод бўлар деб айтган МВДнинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов...адвокатлари Сергей Егишин ва Ҳамидулло Зайниддинов...
Энди тушундимки Сафар аканинг атрофи шундай қалин девор билан ўралган-ки, уни тешиб ўтишга ҳеч нарсанинг кучи етмайди. Мен эса тинмасдан тош деворга бошимни урардим. Майли бошим ёрилса ҳам розиман фақат шу одам озоликга чиқса бўлд деб.
Бошим ёрилса-ёрилажоқки, тош девор ёрилмаяжоқ...
Кимга ҳам ишонаман?
Асабларим тамом бўлди.
Бир куни жаҳл билан Тошкент Шаҳар Прокурори Эргаш Жўраевга телефон қилдим баҳтимга Эргаш Жўраев ўз кабинетида экан.
Шу ерда телефон масаласига ойдинлик киритай:

"Кабинетига тўғридан-тўғри телефон қилинадиган номерини пракратурага кираверишида ўтирадаиган қоравул йигит берганди. Ўша йигитдан терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг ҳам уй телефон номери олгандим. Ҳусан акадан бир неча марта уйингизни телефон номерини беринг деб сўраганимда уйимда телефоним йўқ дадамларникидан фойдаланаман деб баҳона топиб бермаганди. Бир куни ноиложликдан Ҳусан аканинг уйига телефон қилдим,телефон гўшагини унинг хотини олди жуда ширин сўз аёл экан. Кимликимни айтганимдан кейин мендан хол-ҳотир , сўрашни ҳам унитмади....
Хотинини овазини эшитиб ҳайратлангандим ўшанда булар ҳам одам экан-ку , деб.
Раҳмат, Ҳусан акага гапим бор эди мумкинми ?
-Хотини телефон гўшакини Ҳусан акага берди.
-Ҳусан ака менинг овазимни эшитиб қўрқиб кетди сизга ким берди менинг уйимнинг телефон номерини деб сўради...
Кўпдан бери бор менда номерингиз фақат бугун мажбур бўлдим сизнинг уйингизга телефон қилишга дедим сокинлик билан...”


29.12.2014 yil.       Lausanne.


                                                       55-қисм.
Ҳусан Аҳмедов менинг telefonda ham ekyinchalik ham кўнгилимни ранжитадиган гап айтмади. Сафар ака ҳақида айтмоқчи бўлган гапимни айтиб хайрлашдим .
Кейинчалик Ҳусан аканинг уйига бирон марта ҳам телефон қилмадим...
Ўзи билан МВД да учрашганимда “нимага уйга телефон қилдингиз” деб таъна қилмади...
"Танга" топилгани билан Сафар ака суд залидан озод этилмади.
Асабларим , бутун умидларимнинг ҳаммаси ер билан яксон бўлди. Жаҳл билан прокурор Эргаш Жўраевга телефон қилдим. Бахтимга прокурор ўзининг кабинетида экан телефон гўшакини олди. Салом аликдан кейин жаҳлимни ичимга ютиб сокинлик билан сўрадим...
-Эргаш ака “танга "топилди, суд залида Сафар аканинг адвокати Ҳамидулло Зайниддинов гувоҳлар кўз ўнгида музейга қайтарлиб берди.
- Нима учун Сафар ака озод этилмади?
-Олган жавобим жуда қисқа ва лўнда эди.
-Олий Судга ёзинг! Сафар Бекжонни масаласини, бундан кейин Олий Суд ҳал қилади.
-Эргаш Жўраев ҳайр-маъзурни, насия қилиб телефон гўшагини жойига қўйди. Эргаш Жураев деган "дажжол " билан mening сўнгги суҳбатим эди. Маъшум воқеадан сўнг бирон марта Эргаш Жўраевга телефон қилмадим , адолатни тиклашга ёрдам беринг деб қабулига ҳам бормадим. Прокурордан ёрдам сўрашим жазирама ёзда “қизил қор” ёғсин деб тилак тилашим билан баробар эди. Бундан сўнгра нима қилишим керак?... Сафар ака уч йиллик қаътий режимли қамоқ жазосига ҳукм қилинди деб жим ўтиришим керакми?! Маслаҳат берадиган ўзимга-ўзимдан, бошқа ҳеч кимсам йўқ эди.
Орадан кўп ўтмай ҳамқишлоқим Гулой Маданият Инстутутида сессиялари бошлангани учун келди. Унга воқеаларни айтсам ҳам унча тушунмади. Ўзининг имтихон ва зачёт топшириши билан оввара эди...
Онда сонда ҳабар олиб турадиган Дилором Исоқова бутунлай қадамини босмайдиган бўлиб кетди. Сафар ака “емаган сомсасига пул тўлаб “ қамоқда азоб тортиб ётаверадими?!
-Тақдири шу экан деб уйда бўйнимни букиб ўтиравераманми?
-Нимадир қилишим керак!
Жавобсиз саволлар ечилмаган тугун каби кундан кунга чувалашиб катайиб кетмоқда эди...
Оҳириди қўлимга қалам билан қоғаз олиб Ўзбекистон Олий Судининг раиси номига шикоят аризасини ёздиб почтадан юборишга ҳам сабрим етмай ўзим билан олиб бориб бердим.. Ёзган аризам асосида Олий Суднинг раиси билан ҳам учрашдим.
Натижа чиқмади. Ундан кейин Ўзбекистон Бош Прокурори Бўритош Мустафаев номига Сафар акани ноҳақдан қамалиб ётганини ва қамоқдан озод қилинишига ёрдам беришини сўраб ариза ёзгандим улар ҳатто жавоб беришни ҳам ўзларига лозим кўришмади.
Жавоб ололмадим.
Тошкентда жойлашган Бирлашган Миллатлар Ташкилотнинг бош консулига шикоят аризасини ёздим... Улардан келсангиз учрашишимиз мумкин деган мавзуда жавоб олдим.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошкетда жойлашган офисига бориб сал кам уч соат кутиб ўтирдик Жалолиддин билан.
Бир вақт ёнимга битта аёл келди ўзининг шу ишлашини айтди лекин фамилясини билан нима лавозимда ишлашишини айтиб ўзини таништирмади.
Аммо менинг кимликим билан қизиқди.
-Қаерда туғилганимдан то қаерада ўқиганимгача, Сафар акага қачон турмушга чиққанлигим-у, унинг қайси ойда қамлаганини ҳам сўраб суриштирди.
Имтихон топшираётган талаба каби ҳамма саволларига баътабсил жавоб бердим.
-Ҳамма дардимни эшитган аёл сизни Баҳодир ака қабул қилиши керак сиёсий масалалар билан у киши шуғулланади сиз инглиз тилини биласизми?
-Йўқ.
-Рус тилини-чи?
-Руса тилини чала биламан дедим содадиллик билан.
(Менинг энг ожиз нуқтам ёлғон гапиришни билмасдим. Ўша аёлга рус ва инглиз тилини мукаммал биламан деганимда тилимни ари чақиб олмасди. Тарки одат амри маҳол деганларидай билмаган тилимни биламан деб ёлғон гапиришга виждоним йўл қўймади)
-Унда сиз Баҳодирни(фамилясини ҳам айтганди унитибман) кутиб оввара бўлманг у ўзбекча билмайди деб жавоб берди.
-Ҳайрон бўлдим унинг миллати нима?
-Ўзбек...
-Таржимони йўқми?
-Йўқ.
-Бошқа нима ҳам дердим.
...
Бўйнимни букиб Бирлашган Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан чиқиб Жалолиддин билан уйга қайтиб келдик.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шу бўладиган бўлса...
Инсон Хуқуқлари учун курашадиган ташкилотларнинг Тошкентда жойлашган офисларининг ҳаммасига норозилик аризаларини ёзиб юбора бошладим.Мен улардан ҳамиша ноҳақдан қамалиб ётган Сафар акага ҳуқуқий ёрдам талаб қилишларини талаб қилдим.
-Бирон марта моддий ёрдам сўрамадим.
-Менга моддий ёрдам сўранг деб маслаҳат берадиганлар кўпэди.
-Лекин эри қамалиб хотини тиламчи бўлиб Халқора Ташкилотлардан ёрдам сўраб юрибди даган таънани эшитмай деб ҳеч қачон сўрамганман. Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин Иносн Ҳуқуқлари учун бўлган мажлисга қатнашганида Сафар акага  Россияда жойлашган Иносн Ҳуқулари Ташкилотининг раҳбарлари сизнинг оилангизга биз ҳамиша Москвада истиқмот қилаётган “Бирлик” Халқ Харакатининг аъзолари ҳамда Тошкентдаги Бирлик Халқ Ҳаракатининг каттакони Васила Иноятова орақали моддий ёрдам бериб турганмиз дейишган... Сафар ака ҳайрон бўлган.
Менинг абгор аҳволда яшаганимни, ўша номи тилга олинган “Бирлик” Халқ Харакатининг аъзоларидан бир тийин ҳам олмагнимни айтиб берган...
Васила Иноятова эса ифлослиги шу даражага етган-ки; Бекжоновнинг оиласига ўзим олиб бердим мана Сафар Бекжоновнинг хотинини имзоси деб менинг номимдан соҳта имзо ҳам чеккан...
Менин эса устимдан ўйналган жирканч ўйинларнинг ҳеч бирисидан ҳабарим йўқ эди...
Бир бурда нонга зор эдим ўша кунларда.
Нон олиш учун кўчалардан шиша тўплаб магазинга бериб унинг пулига нон олардим.... Бечора Жалолиддин дадаси қамоқда вақтида бирон марта ҳам қорни тўйиб овқат емаган. Етар етмасликлар жонимдан ўтгандан кейин Аҳтам оғага яъна бир бор айтдим Туркиядаги Муҳаммад Солиҳга айтинг менга озроқ қарз берсин Сафар ака қамоқдан чиқса берарди деб илтимос қилдим. Олганим жавобим олдинги бобларда ёзганимдан ортиқ бўлмади.
Қарз сўрасангиз ҳам Муҳаммад Солиҳ бермайди...
Ҳолбуки Туркия давлати Муҳаммад Солиҳга 1993-94 йилларда миллонлаган $ ларни берган экан. Менинг абгор ҳолатимни эшитган ота-онам, Тошкентга иш билан келаётган жиянимнинг турмуш ўртоқи орқали ун, ёғ, груч ва пул Жалолиддин билан менга кийим кечаклар бериб юборишди.
Буларнинг барчаси ўтимшимда менинг бошимдан ўтган қора кунларимнинг аччиқ хотирасидир. Халқора Ташкилотларнинг ҳаммаси ёзган аризаларимни иноботга олишди. Ўзларининг йиллик ҳисоботларида Сафар акани сиёсий маҳбус деб рўйҳатларининг биринчи сирасида эълон қилмоқга бошладилар.
“Ўзбекистон қизил ярим ой” ташкилоти Тоштурмага Сафар акани даволашлари учун доктор ва дори-дармон киритди.
Булар менинг Сафар ака учун қилган арзимаган ишларимда эришган мувафаққиятларим эди.. Мен Сафара канинг иносний ҳақ ҳақуқларини “Халқора инсон ҳуқулари декларицияси” ва Ўзбекистон Давлатининг қабул қилган Конститутсиясида қандай ёзилан бўлса ўшандай талаб қилардим. Қайси Ташкилотнинг останасига бош уриб борсам.
Инсон Ҳуқуқларига оид китобларни, Конститутцияни бандма-банд, ёлдаб олгандим. Пракратурага ёки Олий Судга ариза ёзсам ҳам “Ўзбекистон Жиноят кодекси” ва”Прасесуал қонуни” китоби асосида Сафар аканинг ҳақларини талаб қилардим. Афсуски ўша китобларда ёзилган қонун-қоидадаларнинг ҳаммасининг оддий одамларнинг кўзларини бўйяш учун ёзилган қуруқ сафсатадан иборат сафсата эканликини кейинчалик тушуниб етдим. Мен ь Сафар аканинг ҳақини талаб қилиб борган Ўзбекистондаги ҳуқуқий ташкилотларда ишлайдиган погон таққан инсон қиёфасига кирган “шайтон”лар, устимдан масқара қилиб кулар эдилар.
-Ҳа эринг ЭРК Партиясиданми баттар бўлсин !
-”Ўзбекистон конститутцияси” ва "Ўзбекистон просесуал кодекс" китобида ёзилган моддаларни талаб ариза ёзибсанми?
-Сан ўша китобларда ёзилган қонунларга ишондингми ?
-Биласанми китобдаги ҳуқуқий моддалар санга ўҳшаган ақмоқларни ишонтириш учун ёзилган. Асл ҳеч қаерда ёзилмган ва ўқилмган қонун бор мана биз ўзимиз бўламиз ўша қонун! Сафар Бекжоновга ким айтди Демокаратия, Озодлик, Мустақиллик , Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили бўлсин курашсин деб?
Ўзбекистон Президентига қарши чиқсин деб?
-Баттар бўлсин бу ҳам оз унга!
-Тинмасдан эшитаётганим ҳақоратлар ва кеча-ю, кундуз қилинаётган тақибу-тазайиқлардан, жуда чарчагандим. Ўзимни худди усти кесиб олинган дарахт каби ҳис қилардим. Ҳамма менинг устимдан босиб янчиб ўтарди. Фақат томирларимгина заминга маҳкам ўрнашиб қолганди... Сен ҳам одамисан дегандай ҳамма менга нафрат кўзи билан қарашарди.
Ҳеч бир қўни-қўшним, мен билан гаплашмасди.
Мени тасодифан bozorda кўриб қолган mahalladan танишларим юзини ўгириб тескари қараб кетишарди. Huddi safar aka ashshaddiy jinyoatchi kabi.
Олдинига хафа бўлдим Safar aka ularga nima yomonlik qildi, yoki menqaysi birisining "mushukiga pisht" dedim deb...
.-Кейинчалик ўрганиб кетдим yoлғизнинг ёри худо бўлади деб...
Ичимдаги ҳеч нарсага бўйин эгмайдиган ўжар руҳим esa ushalarning qasdida Safar aka uchun uning hohaqdan qamalgani haqida hamma tashkilotlrga ёз-ёзавер, сўнги нафасинг қолгунча ўша номардлар билан кураш оҳири бир кун ёзган аризаларингни натижасини олаrсан деб далда барарди. Ўзбекистон давлатида hamma erga yozgandim endi фақат битта ташкилот қолганди ариза ёзиб мурожат қилмагним. У ҳам бўлса Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов.
Ўзбекистон Прзиденти Ислом Абдуғаниевич Каримов номига холимни баён қилиб ариза ёздим. Жалолиддин қўлимга олдим-да, Ўзбекистон Праламенти жойлашган бинога бораётсам йўлда Сафар аканинг эски маҳалламиздаги ўртоқини кўриб қолдим.
(Сафар ака қамалмасидан олдин ҳафтасиг бир икки марта маҳаладаги йигитлар тўпланиб келиб тонгача суҳбатлашиб ўтириб кейин кетар эдилар. Уларнинг ораисда мана шу ўртоқи ҳам бор эди. Исм фамилясини очиқ ёзмайман . Ҳозир Ўзбекистонда яшайди.)
Ёзган аризамни қаерга топширишни билмас эдим шунинг учун у кишидан маслаҳат сўрадим. Тўрт томанига қараб олиб ҳеч ким кузатмаётганидан амин бўлганидан кейин мен олиднда кетавераман сиз орқадан келинг кириш дарвозасини кўрсатаман деди.
Раҳмат айтиб унинг изидан беш ўн қадам орқада юра бошладим.
Кириш дарвозасiни қўли билан ишора қилиб бошқа тарафга бурилиб кетди.
(оллоҳ ундан рози бўлсин қилган ёрдами учун.)
Ичкарига кирсам кутиш зали ҳар хил вилоятлардан келган ёшу-қариялар билан тўлиб кетган экан бу манзарани кўриб ҳайрон бўлдим. Битта менми золимнинг зулмидан азият чеккан бу ерда кўпчилик эканмиз-ку...
-Нима бўлаяпти ўзи?
-Ҳамма бир-биридан шикоятчими ёки тузумданми?



4.1.2015 yil. Lausanne.





                                                     56-қисм.


Президентлик Аппаратининг кутиш зали шундай тиқилинч эди-ки, ўтиришга жой йўқ; qўлимда Жалолиддин билан бир четда тик оёқда тургандим бир оваз эшитилди yon tarafimdan oпа болангиз билан қийналиб кетдингиз келинг мана бу ерга ўтиринг !
-Қайрилиб қарасам бир ёш йигит ўрнидан туриб ўзи ўтиргаn ўриндиқга таклиф қилаяпди, раҳмат укажон деб кўрсатган жойига ўтирдим.
-Опа сўраганинигнг айби йўқ тинчликми болангиз билан сарсон бўлиб юрибсиз?
-Юрагим шув этди Сафар акани номини айтсам... Э... “ўша ўғри” одамнинг оиласи бўласизми?... Яқинда “Халқ сўзи” газетасида чиққан “ким ўғри” деган танқидий мақолани ўқигандим “танга ўғирлаган” одам сизни эрингизми деса нима деб айтаман?!
-Ёлғон гапириш қўлимдан келмаса!
-Мен шўрликнинг энг зайиф нуқтам ёлғонни эплаб гапиролмайман; тўғрисини айтсам бу ердаги ўтирган ҳамма одамлар менга қараб “шуми ўғрининг хотини десалар” шарманда бўламан деб қўрқдим. Hamma meni kursa "mahovdan quriqb" qochgandek yulini uzgartirib ketavergani uchun hech kimga ishonchim qolmagandi. Менинг назаримда  hamma Сафар акани “танга ўғриsi деб ишонарди” ҳеч кимса асил ҳақиқатни билмасди...Safar aka Prezident islom Karimovning shahisy dushmoni edi aslida..."tanga" ishi esa asl haqiatni ustini bekitib turgan urtuk edi.Shunday bulamganda oдам ўлдирган ашшаддий жиноятчининг оиласига учрашув беришganи kabi менга uchtashuv berishardi.
Сафар ака шахсан Президент Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг "душмони” ...
шу сабабли ҳам менга учрашув бермасдилар. Лаънати “танга” топилган бўлса ҳам суд залидан озод қилинмади. КГБ нинг, инсон қиёфасига кирган коппаклари кеча -кундуз, менинг босган қадамимини кузатишса, у ҳам камлик қилгандай уй телефонимни ҳам тинглашса... мен дод десам ҳам войдод десам ҳам ҳеч ким этибор бермаса...
-Бошимга тушаётган кўргуликларни қандай қилиб бир сўз билан тушунтира оламан?!
Аҳир бошқалар ҳам бор-ку, муҳолифат сафларидан қамалаётган уларнинг оилаларидан ҳали ҳеч ким менчалик жабр тортмагандир...Агар уларнинг ҳам бошига бундай ваҳшийликлар тушаётган бўлса эшитардим...мен эса бунақа ваҳшийликлар ҳақида эшитмадим. Бошимдан тушаётган мислсиз ташвишларни бир сўз билан қандай тушунтираман мендан жавоб кутаётган ёш йигитчага?!...
-Айтиганимда ҳам тушунармиди?!
-Ҳатто ўғли битта корес аёлни ўлдириб катта каналга отган жиноятчи қотилнинг онаси ҳам ўғлим билан ҳар ойда учрашаман. Ўғлим нима истаса олиб бераман деганди ўзора суҳбатларимиздан бирида. Менга эса бир йилдан ошаяпти ҳали бир марта ҳам учрашув бришмади... Ҳамма “кўргуликларим” бирдан эсимга тушиб ҳўрлигим келиб кўзим аччиқ кўз ёшига тўлди.
-Менинг абгор ҳолимни кўрган бечора йигит сўраган саволига пушоймон бўлиб; майли опа хафа бўлманг, оғир гапирган бўлсам узр сўрайман дардингизни янгиладимимми?
...
Кучи ҳеч нарсага етмайдиган ожиз инсон бора-бора, аламини кўз ёшидан оладиган бўлиб қолади. Чунки ҳеч кимга дардини айтиб тушунтиролмайди. Айтганида ҳам ҳеч ким этибор бермайди сўнги чора эса инсонинг кўз ёшидир...
-Ҳамма менга қараётганиини кўриб ўзимни зўр бўлса ҳам босиб олдим.
-Опа хафа қилмадими?
-Йўқ.
-Мени кечирасиз асабларим бир оз чарчаган кейинги вақтларда йиғлоқи бўлиб қолганман дедим кулимсираб...
-Шундай кулиб юринг шу сиз ҳам ҳаёт ғамдан иборат бўлиб қолди...
-Тўғри айтасиз...
-Сиз нима учун келдингиз?
- Қайси вилоятдансиз гапни бошқа тарапга буриш учун сўрадим?
-Мен Жиззахдан келдим яшаб ўтирган уйимизни йиқдилар.
-Нима учун?
-Йўлни кенгайтирамиз деб.
-Жуда ёмон бўлибди-ку, болаларингиз борми?
-Бор кекса ота-онам, билан бирга яшар эдик кўчада қолдик.
-Йиқилган уйингизни ўрнига уй беришмадими, содадиллик билан сўрадим?
-Менинг берган саволимдан йигитнинг азвойи ўзгарди.
-Ўрнига уй ёки пул берса келармидим шикоят қилиб бу ерга опажон кўчада қолдик.
-Жуда ёмон бўлибди-ку, қиш яқинлашаётган бўлса.
- »Йиғлаганинг олдига додлаган чиқади” деганларидай ўзим ёрдамга муҳтож эдим йигит бечора мендан ҳам баттар ҳолатда экан нима ҳам дердим...
-Оллоҳ ёрдамчингиз бўлсин ...
-Раҳмат.
-Ўзора гаплашиб вақт қандай ўтганини билмабман.Олдин ўша йигитга кейин навбат келди. Йигит секратарканинг олдидан чиққанидан кейин хайрлашиб кетди.
Мен секратарканинг олдига кириб қўлимдаги аризамни бердимдим.
-Аризамни қабул қилиб олган қиз ўқиб кўриб сиз кутиб туринг деб ўзи чикарига кириб кетди.
-Беш ўн-минут, қадар кутдим қайтиб чиқиб шу ойнинг фалон кунида фалон соатда келасиз сизни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Давлат Маслаҳатчиси Владимир Норов қабул қилади .
-Исмини русча эканликнини эшитганидан кейин юрагим шув этиб кетдиди. Ҳалиям Бирлашган Миллатлат Ташкилотига борганимда бошимга тушган “тил можорасини” унитмаганди шунинг учун ҳам дарҳол сўрадим.
-Владимир Норов деган одам ўзбекча биладими?
-Секратарка ҳайрон бўлиб юзимга қаради ҳазил қилаяптими дегандай!
- Менинг ҳазил қилмаётганлигимни кўриб жавоб берди...
-Билади ўзбекча нима эди?
-Исми русча бўлгани учун сўрагандим...
-Ҳавотир олманг исми русча бўлса ҳам uzi ўзбекча билади.
-Каттакон раҳмат сизга.
-Хайрлашиб хурсанд бўлиб уйга қайтдим.
-Президент маслаҳатчиси Владимир Норов билан учрашадиган куни кутиб кун санай бошладим. Мен ўз ташвиш-қувончларим билан бўлиб Муҳаммад Солиҳнинг шоир укаси Мақсуд Бекжонни қамоқга олинганини ҳам унинг учун Хоразмдан келган Комил акасининг хотини ва жияни Маҳмуд билан МВД га борганлигиgiмизниyam унитгандим...
Бир куни кўча дарвозасининг урилган овазини эшитдим.
Бориб очсам останада Аҳтам Розиқов турибди унинг юзини кўрган одам энг яқин қариндоши ёки дўсти ўлган бўлса керак ...
Киринг деб Ҳовлидаги ўрик дарахтининг тагида турган темир каравотга таклиф қилдим. Якуб Колос кўчасидаги уйимизнинг ҳовлисида жуда катта ўрик дарахти бор эди. Унинг тагига темир каравотни Сафар ака қамалмасидан олдин қўйганди...
Қамалганидан кейин ким мендан хабар олгани келса шу каровотда ўтиришар ёлғиз аёл бўлганим учун уйга кирмасдилар...
Mен ҳам Сафар аканинг “саноқли қолган” дўстларининг менга кўрсатаётган ҳурматлариданм мamнун эдим. Аҳтам оғанинг ранги рўйи мумдек оқариб кетган бошига тушган ташвишдан қадди эгилиб қолганди... унинг бу ҳолатини кўриб қўрқиб кетдим:
-Нима бўлди, тинчликми?
-Сафар ака ҳақида ёмон гап эшитдингизми ?
-Сафар акага бирон гап бўлган бўлса яширмасдан айтинг?!
-Сафардан ҳавотир олманг у тинч қўрqманг!
-Худога шукур.Юзингизни кўриб юргим портлаб кетди...
-Сафарнинг соғлики kiyam, uzi ham yahshi yuribmish...
(Шу ерда ёзаётган хотирамга битта аниқлик киритиб яъна бир марта ёзай: мен ҳеч вақт сиз Аҳтам Розиқовдан шунча янгиликларни қаердан биласиз? Сафар ака ҳақида ва МВД да бўлиб ўтаётган ҳодисалар ҳақида деб сўрамаганман. Аҳтам оғанинг “ КГБнинг агенти “ эканликнин ҳам орадан 6 йил ўтганидан кейин 1999 йилда ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг суд залидан чиқарган хатнини ўқиб ўрганганман. Ўзидан ҳеч вақт сиз бу қадар янгиликни қаердан биласиз деб ҳам сўрамаган эмас бир неча марта сўраганимда Қурбоной сизга айтсам бировга айтиб қўйярсиз деб айтмаган. Сиз учун муҳими Сафар ҳақида айтадиган янгиликларим эмасми?... мен жим бўлдим.)
-Мақсуд Солиҳ акани шарманда қилди.
-Нима бўлди?... ҳайратланиб сўрадим....
-Нима қилар-ди, мана ўзингиз ўқиб кўринг, кейин биласиз!
-Аҳтам оға қўлимга “Халқ сўзи” газетасини тутқазди.
Газетадаги сарлавҳаси ўқловдек-ўқловдек қилиб катта ҳарфлар билан ёзилган:
-“МЕН АКАМДАН ВОЗ КЕЧДИМ” деб бошланадиган бутун бир саҳифани тўлдирган мақола эди... Сарлавҳасини ўқиб кўзим тиниб кетди. .
-Қанча вақт ўтирдим билмадим Аҳтам оғанинг овазидан ўзимга келдим.
-Нима бўлди Қурбоной?
-Бир оз бошим айланди ҳозир ўтиб кетади...
-Ўзи ёзганми ёки Сафар акага туҳмат қилиб ёзганлари каби бошқа биров Мақсуднинг номидан ёзганми?
-Ўзи ёзган-ку, мақоланинг тагига қаранг.
-Аҳтам оға айтганидан кейин lиққат қилиб ўқисам кап-катта , мақоланинг тагида Мақсуд Бекжон ёзилган экан.
-Жуда қаҳринингиз қаттиқ ekan сизни.Ўшанда men kelib sizga aytgan gaplarimni Мақсудларнинг уйига бориб айтган гапни айтганингизда Мақсуд Хоразмга кетарди qamalmasdi. Bунчалик шармандачилик бўлмасди ҳаммаси сиздан бўлди.
-Ие... “Мақсуд Бекжон” акамдан воз кечдим деб ёзса ҳам менми айбдорманми?
Сиз Муҳаммад Солиҳнинг от-обрўсини , ерга урди укаси деб Солиҳ акага ачинасиз лекин қамоқда begunoh қон ютиб ўтирган Сафар акани ўйлаб ҳам кўрмайсиз?...
Сафар ака шунча вақтдан бери қамоқда.Муҳаммад Солиҳ бирон марта телефон қилиб хол- ҳотирини сўрадими? Моддий тарафдан ёрдам bersin uyda egani nonimiz yuq deb siz orqali yordam сўраётганимда ҳам “Сафар ўзининг ақмоқлиги учун ўтирибди” battar bulsin degan деб айтgan tosh yurak odam .Мақсуднинг жони-жонда , Сафар аканики бақиложонми? Баттар бўлсин ўша шўртумшуқ Мақсуд деган ақмоқ . Bilasizmi kelib meni ham haqorat qilib ketgandi Сафар акамни сотди деб ...
Ўзи esa esa қамалганига бир ой ҳам бўлмасидан акасини сотибди safar aka kabi bir yildan berri qamoqda azob tortaganida hotini sotardi... баттар бўлсин ...
-Қурбоной?!...
-Нима?...
...
Eндибир камим Мақсуд Бекжон Муҳаммад Солиҳни сотди деб мотам тутайми,bаттар бўлсин!
Аҳтам оғага менинг гапларим таъсир қилдими.
-Бироз ўйланиб ўтириди-да, хафа бўлманг, ҳеч ким билмаса ҳам мен биламан -ку, Сафар ҳеч вақт Муҳаммад Солиҳга ҳиёнат қилмаган!



11.01 2015 yil.                                         Lausanne.

                      

                                         57 қисм.


ЭРК Демократик Партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ ўзидан бошқа бегуноҳ қамалиб қамоқхонада Ислом Каримовнинг қаҳрини чекиб утирган инсонларни “ақмоқ” деб ҳақорат қилишни яхши кўрарди. Битта Сафар акани эмас Сафар акадан кейин ЭРК Демократик Партиясининг кўпчилик аъзолари: кейинчалик ЭРК Демократик Партиясининг газетасини тарқатди деган уйдирма айбловлар билан қамалиб кетишди.
Қамалган инсонларнинг оилаларига моддий ёки маънавий дастак беришнин сўраб Муҳаммад Солиҳга мурожат қилганларида баъзи одамлар уларнинг ҳаммасига бир ҳил жавоб берган экан. Қамалдими ўзи айбдор. Ёпиштирган тамғаси эса айни “ақмоқ”экан.
Бу ҳақда менга Наманганда қамалган ЭРК Пратиясининг ночор аҳволда қолган оиласи   учун ёрдам сўраган Носир Зокир айтган эди.
Носир ака Москвага борган вақтида Муҳаммад Солиҳ билан телефонда гаплашган. Ўшанда юқоридаги жавобни эшитган экан.
(Носир Зокир Наманган Вилоятида туғилган Бирлик Халқ Харакатининг аъзоси )
Мен Муҳаммад Солиҳдан буни кутмагандим...

Муҳаммад Солиҳ эса уларнинг оиласига мен нима учун ёрдам беришим керак деди менга?...
Ўша вақтда Муҳаммад Солиҳ баъзи ташкилотлар тарафидан “шўри қуриб” қамалалиб қолганларнинг оиласига берилиши учун берилаётган ёрдам пулларини ўз моддий манфъати учун ишлатганлиги ҳақида ..Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин 1997 йил Туркияга келган вақтимизда эшитгандим...
Бу ҳақиқатни эшитганимдан кейин ва шоир Муҳаммад Солиҳни яқиндан таниганимдан сўнг “худога шукур” айтганман оч қолсам ҳам “ҳаромдан” хазар қилмайдиган Муҳаммад Солиҳдан бир тийин ҳам ёрдам олмаганим учун.
Балким менга ёрдам пули ёки ўзим оҳирида мажбуриятдан қарз сўраган пулимни берганида бир умр Муҳаммад Солиҳ деган инсонинг айтадиган тавқи лаънатидан қутулмас эканмиз...Сeн қамоқда вақтингда оилангни мен боқдим деган...
Чунки нафсининг қулига айланган бу инсон; на қамалган одамларнинг на тирик етим қолган болаларнинг ҳаққидан қўрқмас эканликини кўрдим...
Сафар акани давомли акамни “сотди” деб ҳар икки гапнинг бирида “бигиз қилиб гапини санчиб “ айтадиган ўзининг “ақлли” укаси Мақсуд Бекжон деганинг ёзганларини ўқиса деб нима дер экан?.
-Аҳтам оға Муҳаммад Солиҳга телефон қилсангиз айтиб қўйинг шуни яхши билсин-ки, Сафар ака Муҳаммад Солиҳнинг “от обрўси” учун қамоқда қон ютиб ўтиргани йўқ!
Муҳаммад Солиҳ номи чиққан шоир ёки ЭРК Демократик Партиясининг раиси бўлса ўзига у ким бўлибди-ки, Сафар акани “ақмоқ” деб ҳақорат қиладиган?
Сафар акани “ваҳший терговчилар” ҳам “жаллод пракурорлар” шу вақтгача бирон марта “ақмоқ” деб ҳақорат қилмаган! Сафар ака ўзининг синмас эътиқоди учун ва Жалолиддинни келажаги учун қамоқда “қон ютиб” ўтирибди “сотқин”ни, халқ унитиши мумкин лекин келажак тарихимиз кечирмайди?!
Диктатура ҳукм сурган кунлар мангуликгача давом қилмайди-ку, бугунги зулмат юзини тўсган қора кунлар ўтади. Қуёшимизни юзини тўсган пардалар кўтарилиб ҳаммаёқ ойдинлик бўлганида бугунги кунинг қора доғлари аниқ ва тиниқ кўринади. Шундай вақтда бугун ўз "йўлидан” воз кечиб номига “ қора доғ” туширса биринчи бўлиб ўзининг ўғли Жалолиддининг юзига қандай қарайди ?...
Катта бўлганида сўрамайдими дада нима учун ўша вақтда “ ўғирламаган “танга”гизни ўғирладим, қилмаган жиноятингизни қилдим деб бўйнингизга олиб қамоқдан озод бўлдингиз деб сўраса нима деб жавоб беради ?
-Сиз шунча иродасиз эдингизми?
-Еган таёқингиз, эшитган ҳақоратингиз учун ўз эътиқодингиздан воз кечдингизми?
-Ўзингизни ўйламасангиз ҳам мени ўйламадингизми?
-Менинг гапларимни эшитган Аҳтам оға ўйланиб анча жим ўтирди...
Менга қараб сиз ҳақлисиз!
-Ҳар ким ўзининг келажаги учун болаларининг бахти учун курашиши зулмга бўйин эгмаслики керак.
-Гапни бошқа тарапга буриш учун сўралди?
-Эшитиндигизми Мақсуд, Марзияга нима деганини?...
(Марзия Эрдонова Ибодуллоҳ қизи. Мақсуд Бекжонинг хотинни)
-Қаердан эшитаман?!
-Марзия борган экан МВДнинг “ер тўласи”га Мақсуднинг Муҳаммад Солиҳга қарши ёзган мақоласини эшитганидан сўнг. Нима учун ёздингиз Солиҳ акага нима дейсиз деб йиғлаган...
-Мақсуд эса сен хотин кишисан адвокат эса эркак! Хотин бошинг билан эркак адвокатлар гаплашиб юрасанми... деганмиш.
...
-Менинг жим қолганимга ҳайрон бўлган Аҳтам оға сўради нимага жимсиз?
-Бу гапни Сафар ака қамлаган кунларда менга ҳам айтганди.
-Нима қиласиз Сафар учун курашиб қамалса, қамалиб , кетаверсин! Сиз хотин бошингиз билан эркак адвокатлар билан гаплашиб юрасизми ундан кўра қишлоқингизга кетинг Сафар қамоқдан чиққанидан кейин қайтиб келасиз деб.
-Ростданми?!
-Рост нима қиламан ёлғон гапириб...
-Сафар аканинг адвокатлари Сергей Егошин билан Ҳамидулло Зайниддинов эркак кишилар-ку, шунинг учун айтганди Мақсуд...
-Сизга ҳам шунақа деганмиди?!
-Ишонмай иккинчи марта сўради Аҳтам оға?.
-Ишонмаяпсизми?...
-Ақмоқми... Мақсуд?
-Ақлли деб ўйлаган эдингизми ?
Мақсуд Бекжон ҳатто ўзига ҳам ишонмайдиган эгойист. Ўзига ишонмаган одам эса ҳаммадан шубҳаланади ҳеч кимга ишонмайди.
На бир ёстиқга бош қўйган хотинига на дўстим деб номини тилга олган инсонларига...
Буни ўзингиз ҳам айтаяпсиз Мақсуд ўзининг хотинига ҳам ишонмаган-ку, эркак адвокатлар билан гаплашма деб.
-Гўё-ки, эркак адвокатлар ... тавба қилдим, астафуруллоҳ....
Бу гапларни Сергей Егошин билан Ҳамиддулло ака Зайниддинов эшитмасинлар эшитса хафа бўлишади?...
-Ўзи “ нофок” бўлса керак Мақсуд хотинига ҳам ишонмас экан. Агар ишонганида эди бу гапни айтмасди. Бечора қўрққан мен қамалиб кетсам хотиним бошқа йўлга кириб кетади деб . Агар ишонганида бу гапни айтмасди... Ўзининг акасига қарши тарихий асар ёзган Мақсуд Бекжон МВДнинг; “ер тўла”сидан озод бўлдими ёки яқин дўстлари "сичқонлар”
билан суҳбатлашиб ҳалиям МВДнинг ер тўласида ўтирибдими?
-Чиқибди уйида ўтирганмиш...
-МВДнинг малайлари жуда чиройли ценарий ёзган эканлар укасининг қўли билан Муҳаммад Солиҳнинг икки кўзини ўйиб олишибди-ku. Бундан кейин Муҳаммад Солиҳ ҳеч бир қамалган одамни “ўзининг ақмоқлиги учун қамалди ” деб ҳақорат қилолмаса керак?. .
Аҳтам оға Муҳаммад Солиҳ ўзининг "ақлли” укасини "қаҳрамон" деб эълон қилармикан? Менинг киноя қилиб сўрагнимни тушунган:
- Аҳтам оға нимага ундай дейсиз?...
Bу фелъетоннинг газетада чиққани яхши бўлмади. Курбоной Солих аканинг дустидан душмони куп Узбекистонда.
-Баттар бўлсин!
- Ким камалса  “ақмоқ” деб ҳақорат қилди ана энди укасини холини кўрсин?..
-Солиҳ ака бир марта Сафарни “ақмоқ” деб айтди бир умр айтасизми?
-Шу гапи учун икки қўлим Муҳаммад Солиҳнинг ёқасида "салоти жаноза” деганда ҳам кечирмайман...
-Қаҳрингиз қаттиқ экан...
-»Қолса кўнгил чиқса жон"...
-Майли ўзингиз биласиз.
-Газетани берсангиз мен кетаман.
-Шунча гап билан бўлиб қўлимда турган яримини ўқиган газетани унитган эканман.
-Менга олиб келмадингизми?
-Йўқ ўзи бир дона сизга берсам ўзимга қолмайди...
-Майли мен киоскадан оларман эртага деб газетани қайтиб бердим.
-Аҳтам оға ҳайрлашиб кетди.
Кўнгилимни босади қора туманлар,
Уфқда кўринмас ойдинлик.
Кундан кун умидим узилар,
Сен қачон тугайсансан ёлғизлик?
Юзларим сарғайди ҳажрингда,
Сочимни босади-ку, оқ нурлар.
Кундузим тунларга уланди,
Рақибинг отган тош кўксимда...
( 1994 йил. Тошкент)
Қоранғу умидсиз туним ўтиб тонг отди...
Ўша вақтда Ҳамид Олимжон метросидан чиқишида битта киоска бор эди.
Мен у киоскада ишлайдиган одамдан илтимос қилгандим мен сиздан ҳар куни битта “Ҳалқ сўзи” газетасини ва “Ўзбекистон Адабиёти саъанати” газетасини оламан агар келмай қолсам ҳам мен учун сақлаб қўйинг деб. Чунки ўша газеталарда менинг хўжайним ҳақида танқидий мақла чиқиши мумкин деб.
Оллох рози бўлсин ўша киоскачидан мен учун албатта газета сақлаб қўйярди .
Базангазетани келган кунида баъзида эса бир икки кун кейин олардим.
Бугун ҳам бориб бундан 3 кун олдин чиққан “Халқ сўзи” газетасини сўрагандим бир дона қўйган экан раҳмат айтиб пулини тўлаб олдим.
Уйга қайтиб келиб келганимдан кейин оч колгандир деб Жалодиддинни қўлига ейиши учун қаттиқ нонни сувга ивитиб бердим. Ўзим газетадаги Мақсуд Бекжон ёзган малум ва маъшум танқидий мақолани ўқиб чиқдим...
-Агар шу мақола Сафар аканинг номидан эълон қилганида еди Мақсуд келиб олдин мени, кейин бир йўлини қилиб қамоқхонага кириб Сафар акани ўлдиртйриб юбориши тайин эди.
"Номард эринг", акамни: сотди... ҳақорат...қилди деб...
Ўзи эса акаси Муҳаммад Солиҳни тариф-у, тавсиф қилишда ўзбек адабий тилининг бутун сўз бойлигидан фойдаланганди.
Ҳар бир калималарни шундай териб, сайлаб-санчиб танлаган-ки, шоир
Мақсуд Бекжоннинг сўз бойликига қойил қолдим...


18. 01. 2015 yil. lausanne.


 




                                                                 58- қисм
 
Мен 1980 йилдан бошлаб то shu кунгача шоир Муҳаммад Солиҳ ҳақида газета ёки журналларда эълон қилинган ҳамма мақолаларини, Uzbekistonda tanilgan tanqidchi olimlarning yozgan tanqidiy maqolalarini hammasini ўқиб ўрганганман. Кейинчалик Самарқанд Давлат Университетида ўқиб юрганимда шоир Муҳаммад Солиҳнинг ижодида "ERK goyasi " degan temada диплом ишi yozgandim.
(Shu uerda tushunmaovchilik bulamsligi uchun bir haqiqatni takidlab yozay: Men Muahammad Solih "sheriyatida erk goyasi" degna temada diplom ishi yozgan mahalim Safar akani tanimasdim. M. Solihni ategi bir marta kurgan edim u bilan hech vaqt yuzma-yuz suhbatlashmaganman)
Ҳеч бир ашаdдий танқидчи ёки “коммунист журналист” ҳам шоир Муҳаммад Солиҳ шаҳшиятини туғишган укаси Мақсуд Бекжон каби "ҳақорат қилмаганди” .
Ҳатто 1980 йилларнинг бошида “Ўзбекистон Адабиёти ва Саънати” газетасида эълон қилинган "Шеъринигизни тушинтириб беринг” деган танқидий мақолада ҳам номъалум автор Муҳаммад Солиҳнинг шаҳшиятига тил теккизмаганди.
Ҳар қандай танқидчи,журналист, коммунист раҳбар фақат Муҳаммад Солиҳнинг ёзган шеърларини ва эълон қилган танқидий мақолаларини таҳрир қилишарди холос!
Шоирнинг шеърларидан ташқари инсон Муҳаммад Солиҳнинг кимликини яқиндан таниганимдан кейин ўзим-ўзимга акага яраша ука деган ҳулосага келганман.
Сафар акани ва мени бу ерда сўз билан ифода қила олмаганим калималар билан “ҳақорат” қилган Мақсуд Бекжон орадан икки ой ўтмасдан қамоқга олинди. МВД нинг ертўласига ташланди. Ер тўлада бир ой ҳам қолмасдан акаси ЭРК Демократик Партияиснинг раиси Муҳаммад Солиҳни сотиб қамоқдан озод бўлганди.
Аслида Ўзбекистон ҳукумати ўз укасининг қалами билан акаси Муҳаммад Солиҳдан қасос олганди.Ушбу мақолада қаламга олинган ҳунук ибораларни биронта хукумат тарафдори журналист ёзиши мумкин эди.
Сафар аканинг шаҳсиятини қоралаб “Ким ўғри” деган мақола ёзганлари каби ...
Ҳукуматнинг бошида ўтирган “ақли авваллар”лар, бу гал уканинг қалами билан акадан қасос олишганди.
Муҳаммад Солиҳ каби инсоннинг шон-шуҳратига , яраша ёзилганди мақола ҳам.
Унинг каби инсонларга эса мана шундай таъриф ва тавсиф ярашади от обрўйига кўра...
“Халшқ сўзи” газетасидаги танқидий мақолани ўзим ўқиб, ўзим таҳрир қилиб ўтирсам,  уйнинг телефони важоҳат билан жиринглади.
Ҳайрон бўлдим ким экан деб?...
Кейинги вақтларда мендан интервую оладиган “Озодлик” радиосининг муҳбири Темурхўжа ака ҳам: Сафар Бекжон Муҳаммад Солиҳни “сотди” деган уйдирма гапларга ишониб менга телефон қилмай қўйган эди.
Ким телефон қилаяптиэкан деб ҳайратланиб телефонинг гўшакини олдим.
-Келин сизмисиз?...
Телефон қилаётган Дилорам Исоқова эди.
Дилорам опа ҳам Сафар Муҳаммад Солиҳни ва ЭРК Партиясини "сотди" ўз қулоқим билан айтган гапини эшитдим видео касетини кўрдим деб уйга келиб мени билан уришиб кетганидан кейин қорасини ҳам кўрсатмай йўқ бўлиб кетганди.
Бирданига телефон қилганига тўғриси ҳайрон бўлдим.
-Ассалом... ҳа менман.
-Мен Дилорам опангиз бўламан
(Дилорам Исоҳоқова ЭРК Демократик Пратиясининг матбъуот секратари)
-Сизда “Халқ Сўзи” газетаси борми
-Бор.
-Менга беринг ўқимоқчиман.
-Ўзингизда йўқ эдими?
-Қизимни юборгандим киоскага топа олмай қайтиб келди.
-Ҳозир сизни уйингизга Турсунали Полвонни юбораман танийсизми уни?
-Телвизорда кўрганман.
-"Халқ Сўзи” газетасини Полвон билан менга бериб юборинг ўқимоқчиман;
Мақсуднинг ёзган мақоласини.
(Фарғоналик Турсунали Полвон бутун Ўзбекистонга ўзининг дорвозлиги билан танилган бу киши Дилорам Исоқоваларнинг оилавий дўсти эди. Дилорам опанинг уйига борганимда Турсунали Полвонни хотини кўргандим. Дилором опа бизни Полвон ресторанга олиб бормоқчи деб тайёргарлик кўриб юрган экан)
-Сафар ака учун сақлаб қўймоқчиман.
.Қамоқдан чиққанидан кейин ўқиши учун қайтиб берсангиз бераман.
-Келганингизда олиб кетарсиз мен бир марта ўқисам бўлди.
-Мен содда Дилорам опа каби "макри қирқ эшакга юк бўладиган “ жодугар хотининг гапига ишондим ва газетани бердим .
Орадан ярим соат ўтмасдан кўча дарвозанинг эшиги урилган овазини эшитдим..
-Бориб очсам... дарвозанинг олдида оқ яктак кийган Турсунали Полвон турган экан .
-Саломлашиб ҳол-ҳотир, сўради?
-Раҳмат яхши .
-Газета учун келгандим, Дилорам айтгандир сизга?
-Хозир...
-Уйга кирдим-да,газетани олиб чиқиб Турсунали Полвонга бердим.
-Турсунали Полвон оқ газ-24 маркали Волга машинада келган экан.
-У киши кетди.
Орадан бир хафталар ўтганидан кейин газетани олиш учун Дилором опанинг уйига борсам меҳмони бор экан.Дилорам опанинг ўзи балиқ тозалаётган эканлар.
Дилорам опа меҳмонини менга шоир Яҳё Тоға деб таништирди.
Менда шоирнинг бир иккита шеърий китоблари бор эди. Шеърларни севиб ўқирдим. Шоир Яҳё Тозғани ўзини ҳеч кўрмагандим.
Биринчи марта Дилором опанинг уйида кўриб тургандим.
Яҳё Тоғага гап орасида ҳозирги ҳукуматнинг кирдикорлари ҳақида гапирсам менинг танқидий фикрларим у кишига ёқмади.
Яҳё Тоғага кўра Ўзбекистонда вазият нормал бундан ортиқини кутишнинг керак-ки, йўқ Ислом Каримов тўғри сиёсат олиб бораяпти деган хулосада экан...
-Шундай гўзал мисралар битган шоирнинг сайз фикрларини эшитиб тўғрисини айтсам ҳайрон бўлдим наҳотки шундай ажойиб шеърлар ёзган шоирнинг очиқ кўзи Ўзбекистон каби гўзал ватанимизнинг чиқиб бўлмас жарликга қараб катта тезликда юмалаб кетиб борётганини кўрмаса?
Кундан -кунга қамалаётган ойдин инсонларимиз ҳақидаги ҳабарларини эшитмаса?
Агар шундай катта тезликда жарлик сари кетадиган бўлса узоқи билан 7-8 йилга бориб-бормаcдан, Ўзбекистон очиқ осмон остидаги қамоқхонага айланишига кўзи етмаса ?
Унинг айтган фикрларини эшитиб биринчи марта шоир бошқа шаҳсият бошқаликини тушундим. Бетакрор сатрлар битган шоир бошланиб келаётган фожиаларни кўрмасди. Ўзбекистон каби жаннатмакон юртимизни ҳалокат ёқасига судраб кетаётган президент Ислом Абдуғаниевич Каримовга ҳамду сано ўқирди. Унинг тўғри сиёсат юргизаяпти деган тушунчада эди... Мен ҳеч вақт фақат ўз шахсий фожиам учун ҳозирги ҳукм сураётган хукматдан хафа эмасдим. Агар “ноҳақдан жабр чекиб” биргина Сафар ака билан тўҳтаса эди зулм машинаси мен ўз шаҳсий фожиамга рози эдим. Афсуски Ўзбекистондаги вазият кундан кунга оғирлашиб бораётганини ҳақида ҳар кун янги янги ҳабарларни эшитардим. Арзимаган баҳоналар билан қамалаётганл муҳалофатчиларнинг сони кундан кунга кўпайиб бораётган эди. Уларнинг айби: ўз миллатини севганлиги ,Ўзбекистонда ўзбек тилининг давлат тили бўлиш учун митингга қатнашганликлари, пахта якка ҳокимлигини йўқ қилиш учункурашганликлари Орал денгизининг қуришига қарши адолат истаб мажлислар ўтказганлиги бугунги кунга келиб “жиноят дося”ларига, ҳар хил айбномалар остида ёзилиб қамоқга ташланаётган эдилар. Уларнинг кўпчилиги ўша мудҳиш йилларда Гитлер даврида барпо қилинган “конслагер”ларига ўҳшаган Қарши шаҳрининг Шайхали посоёлкасида жойлашган: " 64/49 қизил зонада” кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларга тутилаётаганди Ўзбек миллатининг миллатпарвар исмсиз қаҳрамонларининг кўпчилиги ўша мудҳиш қамоқхонанинг қон хиди босган қуёш нури  тушмайдиган ер тўлаларида шахид бўлдилар.
Очиқда ижод қилган қўлига қалам тутиб халқнинг дардини очиқ айтиш учун оллоҳ тарафидан истедод берилган шоир ва ёзувчилар журналистлар эса ўша йилларда мавжуд тузумга ҳамду сано ўқишдан бошқа иши йўқ эди ва ҳозирги кунгача давом қилаяпти бу ҳолат афсуски ўша вақтда ҳам хозир ҳам миллатнинг дардини ёзиш учун қўлига қалам олган шоир ва ёзувчилар қолаверса журналистларнинг кўпчилиги шоир Яҳё Тоға каби тушунчага соҳиб инсонларди.Уларнин тушунчаси ”Менга тегмаган илон минг яшасин” деб ҳукм чиқарардилар. Бугун бу бегунаҳ миллатпарвар инсонларимизни минг бир ҳил баҳона топиб қамаётган ҳукумат эртага бизнинг бошимизга ҳам шу кунни солса нима қиламиз деган тушуча ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмасди... ”пайшанбанинг келиши чоршанбадан балли бўлганди” афсуски бизнинг ойдин инсонларимизнинг ҳаммасининг кўзи кўр, қулоқи кар эди. Бунинг оқибатини нима билан тугаганлиги бугунги кунга келиб ўртада...
Ўша вақтда битта Яҳё Тоғани эмас кўпчилик шоирларни унинг каби фикрлайдиганларни кўриб келажагимиз бугундан ҳам баттар бўлади деб афсуслангандим...
Шоир билан гаплашишим ортиқча эканликига кўзим етди.
Чунки “кар эшитганидан кўр тутганидан воз кечмагандай “ ялоқа шоир Яҳё Тоға ҳам ўзининг фикрида собит эди...
-Мен Дилорам опанинг уйида нафасим бўғилгандай ҳис қилдим Ҳайрлашиб газетани олгани келганимни айтиб берсангиз кетсам дедим...
-Биз Яҳё билан ўша газетанинг устида балиқ тозаладик.
Ифлос бўлганди чўпга отдим деб жавоб берди Дилорам опа бамлихотир....
-Шундай жаҳлим чиқди...
Хайрлашиб уйга қайтдим...
Газетани Дилорам опага берганимга мин мартоба пушоймон эдим...
Ўз дардим билан бўлиб кунларни қандай ўтганини ҳам билмабман.
Ҳар қалай менинг ҳам ғариб кўнглимни кўтарадиган ҳабар келди. Президентлик Аппаратидан ёзган аризамга жавоб келди.
Шу йилнинг палончи куни Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Владимир Норов билан учрашасиз деб.
Ўз дардимни унитиб умид билан кун санай бошладим.
Борсам учрашсам Сафар аканинг “ноҳақдан қамалгани” исботланса.
Ундан кейин Сафар ака озодликга чиқса ...


25.01.2015 yil. Lausanne.

59 қисм.
Кейинги вақтларда мен яшаётган уйни кузатаётган МВДнинг “ялоқа”лари, чарчашдими билмадим; уйга ким келиб ким кетаётганlarи bilan қизиқмай қўйishди. Keyingi vaqtlarda qishloqimizdan meni kurgani hamqishloqlarim , Toshkentda turli oliy uquv yurtida uqiyotgan hamqishloq bolalar уйга bemalol kelib mening ahbrimni oladigan bulishdi.
Мен бундан жуда хурсанд eдим.
Usha qorangulik bosgan kunlarimda Тошкентдаги касалхоналардан бирисида Сафар аканинг тоғасининг ўғли даволанаётган бўлган-u, bundan mening ahbarim yuq ekan. Bir kuni kucha darvoazsinin eshiki urilgan oavzini eshitfim kim ekldikan deb ochsam ostanada Safar akaning eng kichik ukasi Beknazar bilan notanish bir odam turibdi.Qullarida ogir sumka bilan. Notanish odam Safar akaning togasi ekan. Uғлини кўриш учун Хоразмдан келgan. Очиқinи aytsam safar aka bilan juda qisqa muddat yahsagnim va Horazmga kam borganim uchun мен кўп ҳам танимасдим Сафар аканинг қариндош уруғларини.
Тоғаси shuni bilgani uchun ўзим борсам келин танимас деб Сафар аканинг энг кичкина укаси худо раҳматли Бекназар билан келган эканлар.
( 33 ёшли Бекназар Бекжон 2011 йил номалум сабаблар билан ўз уйидан ўлики топилди. Ҳозиргача Бекназарнинг сирли ўлимининг сири очилмади )
Уларни кўриб жуда хурсанд бўлдим.
Abeddan keyin ular bilan birgalikda касалхонага бориб тоғасининг ўғли Зокир ака билан танишдим.
Тоғаси билан укаси 3 кун уйда меҳмон бўлиб қолдилар.
Улар кундуз кунлари касалхонаga ketishardi uglining yoniga кечқурунлари уйга келиб дам олishар эдилар.
Шундай қилиб жонимни сиққан ёлғизлик дардидан ҳам қутилгандим.
Айниқса ўзи ўқитувчи бўлган тоғаси жуда дилкаш одам экан менга kup насихат қиларди.Togasi uqituvchi ekan tarihiga qiiqanim uchun u kishi bilan kupincha Horazmning tarihi haqida gaplashardik.
“Gалин саbрли бўлинg бу кунлан ҳам ўтади деrdi gap orasida.”.
Улар кетганидан кейин Зокир аканинг хотини келди.
У ҳам кундуз кунлари касалхонада кечқурун уйга келарди.
Ҳуллоси калом Сафар аканинг қариндош уруғларининг бири кетиб, birisi келарди. Мен ёлғиз эмасдим кечқурунлари уйда тўлиб-тошиб ўтирардик. Bu holatdan Jaloliddin ham hursand edi. Ular bilan uynardi...
Саноқли кунлар тез ўтади деганларидай кўз очиб юмгунча Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси Владимир Норов билан учрашадиган куним ҳам етиб келди.
Уйда меҳмонлар бор лекин улар кундуз кунлари касахонад бўлгаnи учун Жалолиддинни ularga qoldirib ketolmasdim. Президентлик Аппаратига ham olib borolmasdim.
U erga борганимда қараб uyda ўтирадиган биров керак эди менга.
Қўлимда Жалолиддин билан билан борсам бемалол гаплаша олмайман-ку? Shuni uylab hamqishloqim Ўктамга telefon qildim vaqting bulsa kelgin deb unga Prezidentlik Appatiga borishim kerakligini aytib келиб Жалолдинга қараб тургин деdim.
Ўктам келди. Жалоlиддинни унга қолдириб Президентлик Аппаратига кетдим. Prezidentlik Appatining qabulhonasida олдин мени arizamni қабул қилан секратарка қизнинг олдига бориб менга келган телграммани кўрсатдим.
Телеграммани ўқиб кўриб қабулхонада кутиб ўтиришимни айтди.
Қабулхонада олдингидаn ham одам кўп эди.
Мен ҳам уларнинг қаторига келиб ўтирдим.
10-15 минут қадар кутдим.
Секратар келиб meni chaqirdi.
U bilan hamroq bulib bordim u qiz менга кабинетни кўрсатди shu erga kiring deb. Кирдим каттакон кабинетda Т шаклида стол va atrofoga stullar quyilgan edi. Tўридаги креслодаги одам ўрнидан туриб мен билан саломлашиб ўзини таништирди.
Мен Владимир Норовман
Men ham uzimni tanishtirdim..
Владимир Норов узун бўйли, оппоқ юзли қора кўз сочлари бир оз жингалак одам экан.
-Ўрнига ўтиргандан кейин столнинг тортамасидан менинг Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич К;аримов номига ёзган аризамни қўлига олиб ovaz chiqarmay uqiy boshladi.
Qarasam yozgan arazamning har bir satrini tagini huddi uqrtuvchiga qizil qalam bilan chizib tashlagandi kurib hayron buldim. Lekin sababini suramadim...
(шу ерда менинг хотираларимни ўқиётган хурматли дўстларим яъна бир марта эслатай sizlarga: mен hamisha ariza yozsam ёзган ҳа бир аризамни икки нусҳада ёзганман. Сафар ака қамоқдан чиқса кўрсатаман uqiydi деб.Афсуски ўша вақтдаги Ўзбекистонинг МВД сида ишлайдиган “ҳаромзода”лар,мен бутун Сафар аканинг архивини ва у ҳақда ёзган аризаларимни hammasini уйдан ўғирлаб олиб чиқиб кетганлар. Шунинг учун ҳам бу ерда ёзган аризамни нусҳаларини қўя олмаяпман. )
-Владимир Норов деганларининг касби терговчими bulganmi, билмадим, mени худди МВДнинг терговчиlarи каби тергов қилди. Яъни ҳар бир ёзган жумлам учун мендан изоҳ сўради. Uzimni Prezidentlik apparatida emas Uzbekiston Milliy havfsizlik buyurosida utirganday his qildim.
Мен Norovning ҳар бир саволига терговчини олдиdа ўтирган маҳбусдай жавоб бердим.
-Савол-жавоб туганидан тоқатим-тоқ, бўлиб сўрадим?
-Саволларингиз тугаgaн бўлса менинг ham сизга саволlarим бор.
-Bemalol.
-Сафар аканинг aybi niama?
-Қачонгача айбсиз, айбдор бўлиб қамоқда ётади?
...
-Қаранг ўзингиз ҳам саволимга жавоб беролмаяпсиз.
...
-Ўзим айтайми Сафар аканинг ayblarini?!
-Ўзбектистон мустақил давлат бўлиши учун
-Ўзбек тили давлат бўлиши учун.
-Ўзбеклар пахтага қул бўлмасин деб
Safar aka kеча-ю, кундуз тўxтамасдан Uzbekistonning ruslarning zulmidan ozod bulishi uchun kurashdgandi оҳир оқибат битта ифлоснинг туҳмати билан “танга”ни, ўғирладинг деб қамаб юбордиларинг?
Қачонгача сизларнинг зиндонларингизда банди бўлиб aysiz aybdor bulib ётади? Менинг жавобсиз саволаримни оҳиригача сабр билан эшитган Владимир Норов энг сўнгида тилга кирди.
-Мен ҳам Америкача демокартия тараfдориман.
Ҳозир эса Uzbekistonда унақа демократия йўқ.
Shунинг учун сиз ҳам сабр билан эрингизни озодликга чиқadigan kuниgacha sabr bilan кутишингиз керак!
Гапиni eshitib vujudim muzladi.
(men bu odamdan yordam surab kelsam Vladimir Norov degan zavolli odamning uz yordamga muhtoj ekan. Men izlagan demokratiyani, insonlar ozdolikini, suz erkinlikini bu odam ham izlayapkan ekan. Amerikacha demokatiyani izlayotgan ekan...)
Menga uzbekcha demokratiya ham etib ortardi Safar aka ozodlikga chiqsa, ERK Partiyasining azosisan deb bulmagur ayblovlar bilan qamalgan odamlar ozodlikga chiqsa shuni uzi etib ortadi...
Menga boshqa hech nima kerak emas?!
Jahlim chiqib gapim тамом бўлди деб ҳайрлашгани ўрнимдан турмоқчи эдим.
-Владимир Норов сўраб қолди.
-Сиз бирон ерда ўқиганмисиз?
-Самарқанд Давлат Универстетининг филология факултетини битказганман.
-Қаерада ишлайсиз?
-Ҳеч қаерда.
-Ишга таклиф қилсак ишлармидингиз?
-Йўқ!
-Нима учун?
-Менинг хўжайнимни ноҳақдан қамаган, мени ва ўғлимни сарсон қилган давлатга ишламайман. Қачон ўзимизниng Партия давлат теппасига келди ўshа вақтда ишлайман.
...
Менинг жавобимни эшитган Вуладимир Норов жим бўлиб қолди.
Менing unga айтадиган бошқа гапим йўқ edi.
Владимир Норов билан ҳайрлашиб изимга қайтдим. Энди бутунлай умидим узилганди. Ислом Каримовнинг маслаҳатчиси бўлган Вуладимир Норов ҳам Сафар ака ҳақида тайинли гап айтolмади.
Мен содда эса борсам учрашсам Сафар аканинг ноҳақдан қамалгани исботланади Сафар ака бир икки ойга бориб бормасдан қамоқдан озод бўлади деб хомтама бўлганимнинг фарқига бордим.
Уйга қайтдим ўзимдан ham ogir gam yukini elkamga ortib.
Осмон узоқ ер қаттиқ, додимни эшитадиган кимса йўқ ...
Энди нима қиламан?
Bундан кейин деган саволимга берадиган жавобим йўқ ...
Ўзим ёндим ўзим ўчдим.
На кулимни кўрган бор, на suyakimni kumgani мозор...
Уйга келганимда Жалolиддин ухлаyotган экан.
Мен келганимдан sung Ўктам ham hayrlashib кетди.
Uyga sigmay xовлига чиқдим кaравотда ўтирдимда Сафар аканинг кичкинагина радиочаси бор эди ўшани очsamм rадионинг “маъшал” деган эшиттиришида хонанда Шомаҳмуд Шораҳмедов
шоир Тўра Сулоймоннинг “Тополмасман” деган шеърини қўшиқ қилиб айтаётган экан.
Қўшиқнинг ҳар бир банди мен учун ёзилгандай эди.
Кўзимдан оққан аччиқ кўз ёш юзимни ювди...


ТОПОЛМАСМАН
Излай-излай ҳориб бўлдим, сенсиз ёлғиз, ғариб бўлдим,
Энди босган изларингни тўрт томондин тополмасман.
Толиқиб ҳам толиб бўлдим, қирққа кирмай қариб бўлдим,
Лайли наҳор сени излаб ер-осмондин тополмасман.
Ажаб такдир, ажаб қисмат бу бошда борга ўхшайдир.
Ойдин бўла келган йўлим узилган торга ўхшайдир,
Сенсиз қошим қабоғимда қурилган дорга ўхшайдир,
Сенингдек бир гуландомни Гулистондин тополмасман.
Баҳор ўтиб ёз ҳам келди, ҳамон сендин хабар йўқдир.
Бесоҳиб боғ-роғларимда қумри, саъва, самар йўқдир.
Гар хаёлот дарёсига ғарқ бўлсам бир канор йўқдир,
Нада саҳро, нада сайҳон, Кўҳистондин тополмасман.
Ҳали баргрез куз олдинда, не шўриш, не иш олдинда,
Ҳеч ким имдод бера билмас қаҳри қаттиқ қиш олдинда.
Қарта-қарта қон ўрнида кўздин оқар ёш олдинда,
Ҳаргиз сени излаб Ҳўтон, Чин-Мочиндин тополмасман.
Хазон фасли етиб келмай жудолик бу бошга тушмиш.
Йиғламокдин ўзга чорам йўқдир оғу ошга тушмиш,
Мусибат бир бошга эрмас ер-кўк, тоғу тошга тушмиш,
Энди сендек дилкушони Шом, Болқондин тополмасман.


1.02.2015 yil. Lausanne.

                                                                 60-қисм


  Ва ниҳоят Сафар акани излаб, сўраб, суриштириб топа олмаганимга, топсам ҳам юз ҳил баҳона топиб учраштирмаган погонли иблислардан ҳам қутуладиган бўлдим. Bu holat menga quvonch olib keladimi yoki azobmi uni bilmas edim.
Нега-ки, менга Қашқадарё Вилоятининг Қарши шаҳаридаги Шайхали деган қишлоқда жойлашган 64/49 деб номланган зонадан мактуб келganди.
Ўша мактубgа шундай suzlar bitилганди:
“Маҳкум Сафарбой Бекжоновнинг оиласига бундан кейин ҳар уч ойда икки соатга, олти ойда эса икки кунлик учрашувга,maktub yozishga руҳсат берилди”
Shuning uchun ham ham mактубни ўқиб роса йиғладим бундан кейин нима қиламан деб?...
Турманинг шарт шароитлари қандай эканлики ҳақида кимдан сўраб ўрганишни ҳам билмасдим. Аксига олиб шу вақтгача Ўзбекистон қамоқхоналардаги шарт-шароитлар ҳақида ҳеч қаерда эшитмагандим. Энг ёмони қамоқхоналар ҳақида ёзилган на китоб на мақола ҳеч бирини ўқимагандим, ўқиганимда балким бир нималарни билар эдим...
Бизнинг қариндош-уруғларимиздан ҳеч ким қамалмагани учун умуман қамоқхоналар ҳақида тасаввурим йўқ эди. Ҳатто менинг ҳамқишлоқларимдан ҳам биорта одам қамалмаганди.
Уйда ” ўз ёғимга ўзим қоврулиб ўтирсам” Гулой ўқишдан қайтиб келди.
(Олдинги қисмларда хикоя қилганим каби ҳамқишлоқим Гулой Тошкент Давлат Маданият Институтида сиртдан ўқирди. Сессиялари бошланса келиб менинг ёнимда қоларди)
Менинг абгор ҳолимни кўриб қўрқиб кетди.
- Сизга нима бўлди?
-Сафар акани Қашқадарёнинг Қаршисидаги қамоқхонага юборишибди энди нима қиламан?
-Ростданими ким айтди?
-Бугун хат келди.
-Қани келган хат мен ҳам ўқиб кўрайинчи?
-Қўлига тутқаздим.
-Хатни ўқиб унинг ҳам кайфияти бузилди.
-Учрашув берамиз деб ёзибдилар-ку.
-Кўнглимни кўтармоқ учун.
-Тўғри лекин қамоқхона қанақа жой экан балким ёмон одамлар кўпдир?!
...
-Гулой кечқурун Жалолиддин сан билан қолсин мен Аҳтам оғанинг уйига бориб маслахат сўраб келаман нима қилишим ҳақида?
-Аҳтам оға деганингиз ким?- Биргаликда олдига бориб Сафар акани сўраганимиз терговчими?
-Йўқ.
- Бизлар бориб гаплашган одам Сафар аканинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов.
(Гулой билан бир одинроқ терговчи Ҳусан Аҳмедовнинг олдига бориб Сафар ака ҳақида сўраган эдик.У вақтда Сафар ака МВДнинг ер тўласида ўтирган эди )
-Бу одам бошқа. Асли Самарқандлик Муҳаммад Солиҳнинг дўсти.
-Ундан нимани сўрайсиз?
-Аҳтам оғаданми?
-Ҳа.
- Биласанми; у одам “ернинг тагида илон қимирласа билади” балким Сафар ака ҳақида мен билмаган гапларни билар. Сафар аканинг суди бўлганидан бери кимдан сўрашни ҳам билмайман. Касал бўлиб “Сан городок”да ётганида ҳам учрашув бермаганди падар лаъанати Абдукарим Шодиев.
-Ким у Абдикарим Шодиев?
-Қамоқхоналарнинг касалхонасининг началники-да, у.
-Яхши сиз бориб келаверинг мен Жалолиддин билан уйда ўтираман.
-Кечаси соат ўнни кутишим керак эди.
Негаки Аҳтам оға “кечаси соат ўндан кейин келинг; келсангиз.
Келганиингизда ҳам ҳамма қатори бизлар яшайдиган подездан кирманг.
Аҳтам оға Сергели туманидаги тўққиз қаватли домларнинг бирисида тўққизинчи қаватида яшарди.Уланикига борадиган бўлсам Аҳтам оға яшайдиган подездан эмас қўшнилари яшайдиган подезнинг лифтдан тўққизнчи қаватнинг томига чиқиб у ердан Аҳтам оғанинг уйига кирадиган эшикни излаб топиб кейин уйга кирардим.даиган
Аҳтам оға жуда эҳтиёткор инсон эди. Менга ҳар гал такидлаб айтарди бизникига келсангиз биров кузатаётгани кўрсангиз бизларнинг уйга кирмай изингизга қайтиб кетинг бўлмаса сизни ҳам мени ҳам бошимиз балога қолади дерди.
”Мен унинг уйига борадиган бўлсам олдин тўрт тарафимга қарардим. Ҳеч ким йўқ бўлса уларнинг эшикига узоқ бўлган қўшнисининг подезддан кириб тўққизинчи қаватга лифтда кўтарилардим. Паст қаватда яшаса ҳам бу қадар алам қилмасди. Баъзида жуда қўрқардим томнинг устида юришдан.Айниқса Ой чиқмаган зимистон қ тунда тўққиз қаватли домнинг устида юриш...ҳозир ҳам эсласам юрагим орқамга тортиб кетади...
Жуда қўрқинчли эди таърифига тилим ожиз.
У вақтда эсам йўқотадиганим битта яратгани берган жони эди бошқа ҳечнимам йўқ эди йўқотадиган. Бир бошга бир ўлим Жалолиддин бир гап бўлар...
баъзан ўз ўзимга тассали берардим худо хохласа Сафар ака чиқса ҳаммаси яхши бўлади деб ўз-ўзимни ишонтирардим. Шу ишонч яшардим.
Бугун ҳам уйдан тўққиз яримда чиқдим.
Метрода Сергейли туманига келаман дегунча соат ўнга яқинлашади деб.
Аҳтам оға яшайдиган подезддан эмас бошқа бир подезднинг эшикидан кириб лифтда тўққизинчи қаватга чиқдим уларнинг уйига кирадиган эшикни излаб топиб ичкарига кирдим. Аҳтам оғалар яшайдиган квартирасини эшикини таққилатсам эшикни Аҳтам оғанинг хотини Холида янга эшикни очди.
Менинг афгор ҳолимни кўриб ҳайрон бўлди.
-Тинчликми?
-Раҳмат яхши ҳаммаси.
-Йиғладингизми
-Эътибор берманг кейинги вақтларда йиғлоқи бўлиб қолганман.
-Аҳтам оға уйдами?
-Уйда киринг.
-Қайинонангиз яхши кўрар экан ҳозир биз энди овқатланмоқчи эдик .
-Ҳолида янганинг самимяти кўнглимни кўтарди.
-Раҳмат янга.
-Аҳтам оға менинг йиғидан қизарган кўзларимни к кўриб қўрқиб кетди.
-Нима бўлди тинчликми Қурбоной?
-Сафар ака... дедим ўзим тўхта олмай яъна йиғлаб юбордим...
-Нима бўлди Сафарга?
-Ўзимни зўрға босиб олиб қўлига Шайхалидан келган хатни тутқаздим.
-Ўқиб кўриб менга кулимсираб қаради.
Нимга йиғлайсиз қайтанга яхши эмасми?
-Нимаси яхши?
-Қамоқда ҳар ҳил одамлар билан гаплашади, тоза ҳавода юради, бу ердаги МВД ертўласида ёки Тоштурманинг камерасидан яхши-ку, нимага йиғлайсиз?
-Нима дейишга ҳайрон эдим ростданданми?...
-Ўзингиз ҳам бир ўйлаб кўринг у ерда очиқ ҳавода юради. Сизга учрашув ҳам беришади.
-Турма ёмон жой эмасми?
-Йўқ у ерТоштурмадан яхши.
-Аҳтам оғанинг тасаллисидан кейин оз бўлса ҳам кўнглим жойига тушди.
-Ана энди ўзингиўзга келдингиз бу ҳабарга йиғлаш эмас севиниш керак борасиз кўрасиз.
-Ҳолида Қурбонойга ваннахонани кўрсат юз-қўлини, ювсин?!
-Ҳолида янга қўлимга оқ оппоқ сочиқ тутқазди.
-Хафа бўлманг ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Сафар чиқса бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз.
-Раҳмат янга яхшиям, сизлар борсизлар!
-Улар билан ўтириб овқатландим.
Кейин кетишга руҳсат олиб яъна келган йўлимдан тўққизинчи қаватнинг томидан бошқа бир подезднинг эшикидан кириб у ердан лифт билан пастга тушдим. Метрога келсам соат тунги ўн икки сўнги пезд кетишга ҳозирлик кўраётган экан яхшиям етишдим бўлмаса нима қилар эдим билмасдим...
-Уйга келсам Жалолиддин ухлаган экан.
Гулой чой дамлади.
Бирга ўтириб чой ичдик.
Гулой менга авдоторияда бўлиб ўтган қизиқарли воқеаларни айтиб кулдирди.
Тонг отди.
Гулой ўқишга кетди мен яъна Жалолиддин билан ёлғиз қолдим. Ошхонада нимадир қилаётагна эдим телефоннинг жиринглаган овазини эшитдим..
-Трубкани олсам нотаниш аёл кишининг овази келаяпти ҳайрон бўлдим.
-Қурбоной опа керак эдилар менга.
-Менман Қурбоной, кечирасиз сиз кимсиз?
-Яхши юрибсизми, Сафар ака соғ соламатмилар?
-Раҳмат яхши. Ҳайрон эдим. Трубкадаги аёл ҳудди мени юз йилдан бери танидигандай ҳол- ҳотир сўраётган эди. Кейинги вақтларда менга ҳечким бу аёл каби ширин тил билан гапирмамаган эди. Яқинда олдинги қўшни аёлни бозорда тасодифан кўриб қолгандим мени кўриб терс қараб кетганди.
-Сиз мени танимайсиз лекин мен сизни танийман. Мен Қашқадарёнинг Мубарак туманидан Муҳаббат бўламан.
-Баттар ҳайрон бўлдим сиз кимсиз ўзингизни яхшилаб таништиринг?
-Мен Муҳаббатман.
-Кечирасиз менинг Қашадарёдан Муҳаббат деган танишим ҳам курсдошим ҳам йўқ ўзи кимсиз ?
-Сиз Мурод Жўраевни эшитганмисиз?
-Эшитганман.
-Мен унинг синглиси бўламан.
-Ҳа шундай демайсизми ?
-Мен Мурод Жўраевни ўзимизнинг никоҳ тўйимизга қатнашганини билардим. Тўйимиздан кейин Сафар ака видео кассетасини томоша қилиб ўтирганимизда тўйга келган одамларини таништирганди.
Қамалишидан сал олдин Мурод ака билан учрашганди.
Булардан менинг ҳабарим бор. Лекин етти ухлаб тушумга кирмаганди унинг синглисини менга телефон қилиши. Ўша вақтда ҳатто Мурод ака ва унинг укасини қамалганидан хабардор эдим хабарни эса “озодлик” радиосидан эшитгандим.
-Қурбоной опа сиз бизларнинг уйга келишингиз керак маслаҳатли ишимиз бор эди.
-Нима учун
-Келаверинг уйла гаплашамиз. Бу ерга келсангиз Сафар ака билан учрашувингизга ҳам ёрдам берамиз. Танишлар бор.
-Унинг Сафар ака билан учрашувингизга ёрдам берамиз деган гапини эшитиб роса хурсанд бўлдим. Яхши бораман уйингизни адреси билан телефон номерини беринг!
-Муҳаббат айтди.
Мен ёзиб олдим.
-Узоқдаги, беш дақиқада яқинимга айланган аёл билан қадрдонлардек ҳайрлашдим.


17.02.2015 yil. lausanne.


    61- қисм.


Менга ғойибдан оваз келиб:
Сенга Мурод Жўраевнинг синглиси Муҳаббат телефон қилади uyiga chaqiradi деса ҳеч ҳа ишонмасдим. Ahir mening eng яқин қўни-қўшниларим ham meni тасодифан кўриб қолsalar ham терс қараб кетdagan vaqtida бу ҳам озлик қилгандай Сафар ака билан бирга битта Партияда бирга ишлаган одамлар ҳам мендан юз ўгирган вақтда қандай қилиб умиримда кўрмаганим битта аёл менга телефон қилсин uyiga chaqirsin?... Лекин телефон қилди ҳол хотир сўради ва уйига Mubarakga таклиф қилди. Hatto qamoqhonada ishlaydigan tanishlarimiz bor kelsangiz Сафар ака билан учрашувимга ёрдам бермоқчи эканликини ҳам айтди. ...
Bуни эшитиб"erdan oltin topib olgan qulday hursand buldim"
Муҳаббат менга uyining адрeсi bialn телефон номерини берди.
Мен 64/49nomli Shayhalidagi зонани Муборак туманида бўлса керак деб ўйлаganдим. Муҳаббат айтмасаda aslida Мурод Жўраевнинг Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидан эканликини билардим.
Тезроқ Муборакга борсам Муҳаббатнинг ёрдами билан Сафар акани кўрсам деган умид учқунлари аланга олмоқга бошлади.
Умримда кўрмаганим, билмаганим, Мурод Жўраевнинг синглиси Муҳаббат мени қўл етмас орзуларимга етказадиган малак каби кўринганdi ўшанда.
Бугун йўлга чиқсам кечқурунга етиб борсам тонг отиб отмадан Сафар акани кўрсам дийдорига тўйсам яъна нима керак менга?!
Лекин ...
Шу лекин бўлмасада инсоннинг ҳаётида.
Сафар акани кўргани Муборакга борадиган бўлсам...
чўнтагимда фақат нон олишга етадиган пулим бор йўл кирани нима қилaman?
Иш фақат йўл кира билан битмаса керак.
Агар омадим келиб Сафар аканинг олдига киradigan bulsam егуликлар олиб киришим керакdiр нима қилсам экан ?!
Қамоқхонанинг ичкарисига қандай кирилади уни ҳам билмасдим.
Zonaning ichkarisiga Сафарбой Бекжоновнинг изидан келдим. Oиласи бўламан деб тўғри киравераманми ёки Тоштурмада бўлгани каби олдин ариза ёзиб унga Safar aka uchun олиб борган егуликларимни рўйҳатини тузиб Қамоқхонанинг рахбарига бераманми?
Ундай бўладиган бўлса нима учун менга келган хатда ҳар уч ойда икки соат ҳар олти ойда икки кунлик учрашув берамиз деб ёзган аслида мен ҳеч учрашмадим-ку?!
Ишқилиб мен ҳам йўл кирам учун ҳам Сафар акани ёнига кирадиган бўлсам олиб борадиган егуликларим учун биr ердан қарзўга бўлса ҳам пул топишим керак эди...
Миям тош каби қотди жавобсиз саволлар қаршисида .
Аҳтам Розиқовдан сўрай десам у ҳам қаергадир кетганди uyida yuq.
Сафар акани Қаршидаги қамоқхонага олиб кетибди деб уйига йиғлаб борган вақтимда:
“Қурбоной мен икки ёки уч хафта уйда бўлмайман бир ерга иш билан кетишим керак. Бирон гапингиз бўлса келиб Холида янгагизга айтсангиз ёрдамчи бўлади деган"
Ҳозир шароитим жуда ҳам оғир бўлса ҳам Холида янгадан моддий ёрдам сўраш ниятим йўқ эди.
Аслида Холида янгага бўлиб ўтган воқеаларни айтсам ишонаман у қўлидан келгунича менга моддий тарафдан ёрдам беради лекин...
Олдинига хурсанд бўлдим кейин хафа ...
Ўз ёғимга ўзим қоврилиб ўтирсам Гулой ўқишдан келди.
-Унга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб малаҳат сўраdim?
Quvonmaysizmi борсангиз Сафар акани кўрасиз, jalolddin ham dadasini kuradi. Pулни эса топамиз буни ўйлаб ўзингизни эзманг!
Мендаyam озроқ ортиқча пулим бор шуни сизга бераман қолганi укамдан оламиз.
Гулойнинг укаси ҳам Тошкент Иргациноний Институтда ўқирди.
Ҳуллоси калом mening Safar akaning izidan Qarshiga borishimni eshitgan Тошкентда ўқийдиган ҳамқимшлоқlarim студент йигитлар менинг иқтисодий аҳволимни эшитshiиб uyga келдилар.
Улар uz ораларида пул тўплаб менга беришди.
Иккитаси мени кечқурун олиб poezd вокзалга olib boradigan bulib uyga keldi.Borsak poezd vokazlning kirishida яқин ерда битта автобус турган экан шофёри Қашқадарёга кетадиганlar борми деб чақириб юрган экан. Шофёрнинг олдига бориб мен Мубаракга бормоқчиман сизlar уsha shaaharga ҳам борасизlarми деb suraсам боramiz deb javob berdi.
Хурсанд бўлиб автобусга чиқдим.
Мен олдинроқ qubongan эканман.
Инсон қиёфасига кирган иблис шофёр кўпроқ йўловчи олсам кўп пул ишлайман деб менга ўҳшаган ўнлаган йўловчиларни алдаган экан.
Унинг Муборак ва Қаршига бoраман дегани Самарқанддан ўтганидан кейин Қашқадарё Вилоятига кириш дарвозасининг олди экан.
Бизларни тонг қоранғусида Самарқанд билан Қашқадарёнинг киришидаги дарвозасининг олдига тушуриб: “ boz на Муборакга, на Қаршига bormaymiz. Bizlar Ғузорга бораmiz deb бизларни автобусдан тушуриб деб ўз йўлига кетishди.
(Виждонсиз шофёр сенга ҳам оллохднинг жазоси бордир)
Кейинги пушоймонлик...
Pоездда қандай қилиб Mуборак tumaniга боришimни билмаганимни жазосини чекayotgan eдим. Бизларни тушурганида ҳали тонг отмаганди ҳувиллаган чўлнинг савуқи жон оладиган ҳолатда эди. Бағримга босганим Жалолiддин савуқдан зир-зир, титрамакга бошлади.
Нима қилишга ҳайрон эдим?!
Мажбуриятдан ўша ерда жойлашган милиция ростининг ичкарисига кириб ёрдам сўраб кирдим.
-Майли опа болангиз билан анаву курсига ўтиринг дейишди.har qalay mentlik pormasini kiygan jallodlarda ham insoniylik bor ekan.balkim qulimda savuqdan kukarib ketgan Jaloliddinga rahmi kelgandi ularni.
Қўрқанимдан қаерга бораяпсиз деб сўраганларида ҳам Шайҳалидаги қамоқхонага ҳўжайнимни кўришга кетаяпман деб айтмадим.
Айтсам иссиқина хонадан ҳайдаб чиқармисинлар деб.
Muborakga bitta tanishimning uyiga dedim.
Автобусда мен қатори алданган йигирмага яқин инсон бор эди.
Улар ҳам бирин кетин милиция постига кириб келдилар.
Шу ерда тонгни оттирдик.
Милиционарлардан қандай қилиб Муборакга бораман деб сўрасам улар менга эрталаб фақат битта автобус бор.
Қаршига яқин ерда қандайдир заводда ишлайдиган ишчиларни ташийдиган бошқа автобус йўқ дейишди. Шу автобусга чиқишингиз керак . Автобус тонг отиб отмасдан келди ичи тўла эркаклар эди.
Автобусга чиқдим.
Автобус ишчиларни иш ерига олиб бориб изига қайтди.
Қайтаркан чўлнинг ўртасига келганида шофёр менга қараб:
- Cиз шу ерда тушинг, менинг бошқа ишларим бор.
Bир соат кутсангиз бошқа автобус келади ўшанга чиқсангиз Муборакга борасиз деб мени чўлнинг ўртасида тушуриб кетди uzi kelgan yuliga qaytib ketdi.
Тонгда савуқдан титраб музлаган эдик энди иссиқдан ёнмоқга бошладик. Чўлнинг жон оладиган қуёши u ham етмагандай олов пуркаб эсаётган гармисел шамолi ...
Жалолиддин бечора ҳам иссиқдан ҳам очликдан беҳол бўlа бошлади.
Яхшиям кичик шишада сув бор эди. Lекин у ҳам ҳавонинг таҳминан 50 даражага етган иссиқликидан қайнар ҳолатга келган ekan shunday bulsa ham mажбурiyatdan шу сувдан ичириб қўлига нон бердим. Ўзимни томоқимдан сув ҳам ўтмади.
Нима қилишга ҳайрон эдим?...
Виждонсиз шофёр бир соат кутинг деганди бир эмас мен тўрт беш соат қолдим чўлнинг ўртасида на келган автобус бор на ўтган машина.
Ўзимдан бошқа кимса йўқ эди.
Агар шу холатда тунда ҳам шу ерда қолиб кетdigan buсак бизни чўлда оч қолган ҳайвонлар еб кетса керак.
Мен-ку, Сафар ака қамалаганидан кейин тирик мурдага айлангандим лекин мурғаккина Жалолиддинниng нима гунахи бор?
-Ҳеч нимага тушунмасдим нима учун автобуснинг шофёри бизни чўлнинг ўртасида тушуриб кетди...
Мен умримда Мубарк туманига бориб кўрмаган бўлсам...
Ҳамма нарсадан умидимни узиб турганимда узоқдан увазик маркали машина кўринди.
Умид билан қўлимни кўтардим.
Машинаning shofyori мени кўрмагандек бўлиб ўтиб кетди.
Бўлди дедим ўз ўзимга ўзиm ategi bitta машина ўтди у ҳам тўҳтамади бизни ўликимиз шу ерда қолса керак. Chунки куни билан олoв сели пуркаган қуёш бугунги иш куним битди дегандай ўзининг сўнгги нурларини йиғиштириб олаётган эди.
Ҳар қалай машина ҳайдаётган шофёргами, ёки ёнида ўтирган йўловчининг раҳми келдими машина изига қайтди.
Шофёр келинг деб чақирди.
Кўзим ёшга тўлди...
Машинага чиқдим.
Қарасам олdiнда ўтирган одам рус миллатига мансуб шофёр эса ўзбек эkan.
-Қаерга бораётган эдингиз опа?
-Булардан яширмадим қаерга бораётганимни чўлнинг ўртасидаman mashinasidan тушурса, тушуриб кетаверсин деdim-da, qaerga borayotganimni aytdim. Менинг хўжайиним ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Соллихнинг ёрдамчиси эди usha erda Murad Juraev bilan birga ishlagan. Hujaninim bir yildan utdi qamalganiga.
Ikki kun oldin Муборакдан Mурод Жўраевнинг сингилиси Muhabbat телефон қилиб уйига чақирди shunga Мурод аканинг уйига кетаяпман...
-Мурод Жўраевнинг исмини эшитган ўрис одам ялт этиб менга қаради.
-Бир оғиз ҳам гапирмади.
-Шофёр ҳам жим эди...

22.02.2015 yil. lausanne.


62 -қисм.



      Йўл узун, вақт қисқа ,kun buyi uzining otash kabi nurlarini poyonsiz chulga sochgan quyosh bugungi ishim bitdi degnaday ufq sari yonboshlab ketmoqga boshladi... Мен Тошкентдан оқшом соат сакизларда йўлга чиққандим ҳали ҳам Муборак деб аталган муборак заминга ета олмаётгандим. Кечаси билан ухламаганимиз озлик қилгандай “одам юрса оёқи, қуш учса қаноти куядиган” чўлнинг ўртасида қолиб кетганимиз “дард устига чипқон “ бўлганди... Ўзим-ку, бешавқат тақдиримнинг отган тошларига нишон бўла-бўла , қонамаган ерим қолмaган лекин yorug dunyoning nima ekanlikini hali anglab etmagan гўдак Жалолиддининг нима айби бор?
Инсон боласи ҳам шунча бешавқат бuлар экан- да.
Aгар мен ёлғиз ўзим бўла туриб қақраган чўлнинг ўртасида avtobusdan тушириб кетсанг тушунардим...
Men yolgiz emasman-ku, қўлимда гудак бор.
Mенга ачинмасанг ҳам шу мурgак-кина, болага ачинсанг нима бўларdi uzingni singling yuqmi, ey nomard qulida bolasi bilan yurgan, men majbur bulmasam kelarmidim "tuya adashsa yulini topolmaydigan" Qashqadaryoning chullariga?
Jaloliddin behcora kечадан бери оч-наҳор, қўлимдаги озгина қотган нон билан сувни ҳисобга олмаса едиргани ҳеч нимам йўқ...
Жалолиддининг юзи сариқ гулдай сарғайиб сўлганди.
Ўзим билан ўзим ҳисобсиз саволларимга жавоб тополмай gamlarimning kuliga chukib utirsam ўтирсам шу вақтгача кўзини сарҳад билмас йўлдан узмай машина ҳайдаб келаётган шофёр йигитга тил кирдими гап бошлади.
-Опа чўлнинг ўртасига қандай келиб қолдингиз?
-Шофёр йигитга бошимдан ўтган можаораларни айтиб бердим.
Мени бу ерга ташлаб кетган автобуснинг шофёри бир соат кутсангиз бошқа автобус келади сиз шунга чиқсангиз Мубаракга етиб оласиз деб айтганди... Мен соатларча автобус кутдим.
Бу йўлдан автобус у ёқда турсин ҳатто камён ҳам ўтмаs ekan-ku?!
Яхшиям сизлар тўхтадингиз бўлмаса biz чўлнинг ўртасида қолиб ketib кечасига ҳайвонларга ем бўлардик.
-Бу йўл унақа автобус ё енгил машина юрадиган йўл эмас сизни алдаган шофёр bola.
-Ўзим ҳам бу ердан ҳеч қандай машина ўтмаганидан кейин алдаб тушуриб кетганини билдим.
-Бизлар ҳам бир иш билан борган эдик бўлмаса бу йўлдан юрмасдик.
...
Кейин шофёр йигитдан на сас на садо чиқди.
Sarhad bilmas chulning ohiri kurinmasdi nа ўсганbir tuf дарахт бор на одам яшайдиган уй. Тап тақир чўл ва қум hatto saksavul ham yuq edi usib turgan. Мен oldin Қашқадарёга келганман лекин Муборакга эмас. Универстетда ўқиб юрганимда Ғузор шаҳарида қурилишда ишлаган эдик. Ushanda Kitobga va Shahrisabzga ham borgandik у ерlar bu erga uhshagan чўл эмас эди. Hammayoq yam-yashil juda chiroyli edi...bu erlarga eshakni boglab quysang turmaydigan er ekan...
Номашомда шаҳарига кириб бордик.
Шофёр йигит менга қараб опа сиз излаган Муборак шаҳарига келдик.
-Ростданми кўзларимга ишонмай сўрадим?
-Менга ҳам ишонмасизми?
-Йўғе ишонмай ўлибманми?
-Шу вақтгача бизнинг суҳбатимизга арлашмай ўтирган ўрис одам секин овазда шофёрга бир нималар деди мен машинанинг шовқинидан эшита олмадим. Шундан кейин кўп юрмасдан ўрис одам бир кўчанинг бошида машинадан тушdi. Тушаркан мен билан iliq хайрлашди.
-Каттакон раҳмат дедим рус тилида ўзбекча айтсам тушунмас деб uylab.Укажон мен Муҳаббатнинг уйини билмайман олиб бориб қўйинг илтимос?
-Майли.
-Кетаяпмиз: қинғир-қийшиқ кўчалар, pastak tomli uylar...kup utmasдан qator ketgan uylarni yoniga келганимизда шофёр менга қараб келдингиз опа mana шу уй сиз излаган Мурод Жўраевнинг сингилисининг уйи .
-Rostdanmi haytriyat-e, keladigan vaqt ham bor ekan-ku, dedim quvonchdan entikib. Йўл кирага қанча берай ukajon?
-Керакмайди опа.
-Йўқ олинг сизлар бўлмаганингизда нима қилар эдик?!
-Ҳамёнимни очдим-да, қўлимга илинган пулни рақамига ҳам қарамай узатдим.
-Шофёр пулни олиб қанчадир қайтим қайтиб берди санамасdan қайтариб ҳамёнимга қўйдим.
-Илоҳим икки дунёда кам бўлманг! men kabi hech bir yaqiningiz sarson bulmasin!
-Машинадан тушдим.
Қарасам қатор дарвозалар бир-бирига, ўҳшаш қайси бири менга телефон қилган Муҳаббатнинг уйи?
Havo almashtirganimga yoki qattiq charachaganim uchunmi birdaniga бoшим айланиб кўзимнинг олди қорайди. Aста-sekin ерга ўтирдим. Менинг ҳолатимни uzoqdan кўриб турган шофёр машинадан тушиб ёнимга келди; тинчликми опа?
-Бир оз бошим айланди хозир ўтиб кетади.
-Ancha vaqtdan keyin uрнимдан турдим darvozalarning hammasi bir-biriga uhshash bulgani uchun kаловланиб қолдим қайси дарвозанинг эшикининг електр тугмасини боshsam ekan deb?
Менинг иккиланиб турганимни кўрган шофёр йигит ўзи дарвозалардан биттасининг эшикиниng тугмасини босди.
Бир вақт эшик очилиб узун бўйли лўппигина оқ сариқдан келган,qizil kuylak kiygan аёл чиқиб келди.
Шофёр аёл билан саломлашиб мени таништирди; опа меҳмонингиз Тошкентдан келган.
-Rahmat bizlar kutib utirgandik.
Шофёрmen bilan va m,eni kutib olgan ayol bilan hayrlashib ўз йўлига қайтиб кетди.
-Мен Муҳаббатман сизга телефон қилгандим dedi ayol menga qarab .
-Мен Қурбонойман сиз билан телефонда гаплашгандим.
Шундай қилиб иккимиз танишдик.
Ичкарига кирдик кенг ховлиning ўратsigа тахта кароват қўйилиб атрофига узум экилган ekan. Pишмаган узумлар салқим-салқим, бўлиб осилиб турарди hovlidan ariq ham utgan bulib ariqning qtrofiga gullar ekilgandi hovli juda chiroyli edi.
-Ўтиришга таклиф қилdi.
-Utirdim bir-birimizdan хол-ҳотир, сўрадиk.
-Раҳмат яхши дедим Muhabbat juda samimiy edi. Huddi oldindan meni kurib gaplashib yurganday muomilla qilar edi. shuning uchun boshimdan utgan kungilsiz mojarolarni aytib utirmadim.Kunglini hir qilmay deb.
-Муҳаббатнинг aйтишича синглиси мени кутиб олгани поезд вокзалга кетган экан.
-Бу ерга Тошкентдан поезд келадими ҳайратланиб сўрадим.
-Келади,билмас эдингизми ?
-Йўқ.
-Дастурхонni noz-nematlardan tuldirdi.
Kun buyi quyoshning nurida qoq bulgani uchunmi, иштаҳам бўғилганди. Ҳеч нима ея олмадим , чой ичдим.
-Менинг афгор ҳолимни кўрган Муҳаббат бир оз ётиб дам оласизми, кейинроқ онамларнинг уйига борамиз деди.
-Майли.
-Ичкарига жой қилиб берди.
-Ётдим ухлай олмадим.
Men uзи азалдан кундуз куни ухлайдиган одатим йўқ.Ayniqsa kechadan beri boshimdan utgan kungilsiz voqeadan keyin butunlay uyqum qochdi... Жалолиддин charchagni uchunmi, bir pasda ухлаb qolди.
Қанча вақт ўтди билмайман Муҳаббат туринг деб чақирди.
Жалолиддинни турғизиб ташқарига чиқсам бутунлай қоранғу тушган экан.
Йўлга чиқдик.
Қинғир қийшиқ кўчалар, лой devorдан солинган бўйи паст уйлар. Muborak degan shahar shu bulsa mening kuzimda shahardan ham kuproq qishloqga uhshardi... Бунақа уй борликини биринчи марта кўришим эди. Hatto bizning qishlqoimizdagi уйлар juda баланд қилиб солинаrди. Бу ерда бизларнинг уйларнинг там тескариси uylar juda жуда паст эkan. -Qiziq baland buyli odamning boshi chiftga tegmasmikan?
-Тўғрисини айтсам ҳайрон бўлдим lekin sababini Muhabbatdan suramadim.
Кўчалар нисбатан ёруғ нeгаки симёғочларга ўрнатилган лампалар хира нур сочиб ёниб турарди.
Битта хонадонга кириб бордик.
Эшикдан киргандан биринчи бўлиб кўзим ховлига туташиб кетган катта боғ ва қурилишi бошланиб тугатилмган бинога тушди.
Бизни ёши анча ўтиб кетган uzum buyli аёл билан ёши йигирмалардан ўтган қиз қарши олди. Муҳаббат бу менинг онам деб менга аёлни ва синглим деб ўша ёш қизни таништирди. Гапниng орасида у қизнинг Тошкентда Медицина Интстутида ўқишини бугун мени кутиб олмоқ учун пезд вокзалига кетган қиз эканликинi ўргандим. Орадан йиллар ўтгани учун бугунги кунда исмини унитдим.
Ичкарига кирдик .
Боғга яқин ерга катта дастурхон тузаган эканлар.
Дастурхоннинг бошида оппоқ соқолли юзи-кўзи, ғамдан сарғайиб-sulgan отахон ўтирарди.
Бу киши менинг дадам бўладиlar деди Муҳаббат.
Eтибор бериб қарасам Мурод аканинг дадаси онасидан анча ёш катта кўринарди.
(Кейинчалик ўрганганиmki, Мурод аканинг dadasi deb tanishtirilgan inson aslida ўгай дадаси экан. Мурод аканинг онаси Мурод ака kichikina vaqtida Muroda kaaning uz dadasi билан ажрашиб бошқа эрга теккан экан. Мурод акаni kichiklikida ташлаб кетган экан. Мен уларнинг уйига борган вақтимда бу гапларни habarsiz eдим. Кейинчалик Мурод аканинг суди бўлаётган вақтда Холбека янга билан учрашиб танишдим Murod akaning boshidan utganlarni янга qisqagina qilib менга айтиб берганди)
Жалолиддин ховлида мазза қилиб ўйнамакга бошлади.
Мурод аканинг укаси келди.
Мен онасидан Мурод аканинг хотини келмайдими деб сўраdim?
-Муроднинг хотини уйида йўқ экан қизим бориб айтганди, сизни келишингизни деди.
Мурод аканинг укаси гап бошлади биласизми нима учун сизни чақирганимизни?
-Йўқ.
- Муҳаббат menga telefonda agar bizlarga келсангиз bizlarni Шайхалидаги қамоқхонада ишлайдиган tanishlarimiz bor. Sizga Сафар ака билан учрашувингизга ёрдам берамиз деdi shuni учун келдим.
-Шундай деб айтдими сизга?
-Ҳа.
-Бизнинг қамоқхонада танишимиз йўқ.
-Нима?
...
-Алдаб чақирдингларми?
...
-Нима гапларингиз бўлса тўғрисини айтсаларингиз ҳам келар эдим-ку, Сафар ака билан Мурод ака ERK Партияsiда бирга ишлаганлар, iккалласининг ҳам орзуси бир хил бўлган, битта ғоя учун курашганлар...
-Хафа бўлдингизми?
-Бироз... майли нима бўлганда ҳам энди келдим изимга қайтиб кетадиган холатим йўқ-ку.
-Бизга сизнинг маслахатинигиз керак.
-Қанақа?
-Мурод акам va ukamни қамлаганидан ҳабарингиз борdir?
-Укангизни қамалганидан ҳабарим йўқ эди.
-Murod akamga qushib birga qamagandi bизга сизнинг маслахатинигиз керак.
-Maslahatingiz surashdan oldin bитта нарсани сўрасам майлими?
-Сўранг?
- Sизлар мени қаердан танийсизлар?
SHуни айтсангиз кейин сизни саволlarингизга жавоб бераман.
Мен-ку озгина бўлса ҳам Мурод акани танийман гаплашмаган бўлсам ҳам .
-Сизни, яхши танийдиган oila dustiimizdan suradik. У одам ҳамма вақт сизни “Озодлик” радиоsiга берган интервуюларингизни эшитиб бораркан ўша айтди. Нима гапlарингиз бўлса ўша аёлдан сўрасанглар сизларга тўғри йўл кўрсатади деб maslahat berdi.
-Кимликини айта оласизми usha dustingizni?
-Йўқ dustim илтимос қилди мени айтганимни айтманглар деб.
-Ҳайрон бўлдим... маслаҳат олинглар деб тавсия қилган ҳам,кимликини яширган одам қандай экан де?!
(Балким кимликини очиқ айтишга қўрққандир)
-Лекин ҳаёлимга келган гапни тилимга чиқариб айтмадим.
-Майли қўлимдан келгунича ёрдамчи бўлай.
-Бизlar akamni bilan ukamni himoya qilgani адвокат олайликми?
-Йўқ.
-Нима учун?



1.03.2015 yil. lausanne.



                          63-қисм.   


Дастурхон атрофида чордона қуриб ўтирган Мурод ака Жўраевнинг яқинлари менинг томдан тараша тушгандай “адвокат олмангалар” деган гапимни эшитиб ҳайратдан тошдек қотиб қолдилар улар мендан бундай жавоб беришимни кутмаган эдилар.-Нима учун адвоакт олмасликимиз керак акам билан укамни ҳимоя қилгани?-Ўртага тушган оғир сукунатни Мурод аканинг укаси бузди.Мурод аканинг хозирги кунда исмини унитганим укасининг ўз ҳайронликини яшира олмай сўраши мени ҳушёр торттирди.(менинг энг зайиф нуқтам шуки энг сўнгида айтишим керак бўлган "кескин фикрим"ни, бошида айтаман.Мени яқиндан танимаган одам унча-бунчага,менинг нима демоқчи бўлаётганимни тушунмайди)Хозир ҳам "адвокат олманглар” деб айтишимдан олдин: уларга сабабини тушунтиришим керак эди. Мен эса томдан тарашa тушганлдай “адвокат олманглар " дедим. Агар олдин сабабини айтиб кейин оқибатини айтганимда Мурод аканинг оила аъзолари бунчалик ҳайрон бўлмас эдилар. "Тарки одат амри маҳол “ деганларидай уларнинг қалбига билмасдан озор бердим шекилли?-Сабабми?-Ўзимizнинг бошимдан ўтгани учун айтаяпман-da, сизларга.-Сизлар ҳам бизlarга ўхшаб kуйиб қолманглар ҳам адвокатнинг пулини тўлаб ҳам керакли ёрдам ололмай... Сиёсий sabaб билан қамалган яънада аниқроқ қилиб айтсам: “оғзаки буйруқ асоссида шахсан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг буйруқи билан қамалаган ” қоғазда эса қандайдир уйдирма айблар тўқилиб ҳужжатлаштирилган инсонларга ҳар қандай кучли адвокат ёрдам бера олмайди. Буйруқ юқоридан бўлгани учун пастда ўтирган терговчилар, прокрурлар йўқ ердан айб топиб жиноят ишини каттайтириб бораверадилар. Бизлар Сафар акага бир эмас иккитта адвокат олганмиз. Иккаласи ҳам Ўзбекистондаги энг машҳур ва энг кучли адвокатлар. Ҳамидулло Зайниддинов degan advokat Xарбий адвокат унинг бошлиқи Сергей Егошин ҳам энг кучли адвокат. Бу адовакатлар билан мен эмас шахсан Шукурулло Мирсайидовнинг ўзи Сафар ака масаласини гаплашган уларнинг ҳаққини ҳам у кишининг ўзлари тўлаганlar.Оқибат нима бўлди биласизларми?Ҳатто Сафар акани суди бўлаётганини менга айтишамади.Сафар ака қамлаганидан кейин бир марта “ўзимга ўт quyaman учрашув берасаларингиз” деганимдан кейин Тоштурмада 15 минутлик учрашув берди. Унда ҳам олдiнги адвокат Дилдора Сайидмуцҳаммаедова кузатиб турganди. Суди бўлишидан олдин Ҳамиддулло ака менга телефон қилган экан.Уйнинг телефонини ўчириб қўйилган бўлган мен эса кечиктирмай телефон учун келган тўловларни вақтида тўлаб борgанман. Ҳамиддулло ака уйтелефонини олмади бaлким уйида йўқдир деб ишдан чиққандан кейин кечқурун бизларнинг kўчага келgaн уйигa кириб айтиб кетаман деб қараса уйнинг атрофини милициялар ўраб олган бўлган. Bilasizmi Safar akaning sudi buladigan kuni Hamidullo Zayniddinovning "Harbiy sud"da, bittasini himoya iqlishi kerak ekan. Hukumat "Harbiy sud"ni, ham tuhtatib Safar akaning sudnini utkazgan...Сафар аканинг судини бўлганини “Озодлик” радиосидан эшитganдим ushanda mana usha cудnnиng бўлиб ўтганига ҳам бир йил бўлай дeb qoldi, қамалган куни билан қўшиб ҳисобласа сал кам икки йил бўлди xалигача менга учрашув бермадилар. Ўғлим билан сарсон бўлиб юрибман.Сафар ака билан Мурод акага ўҳшаган инсонлар учун: “берилган буйруқ отилган ўқдек гап” қайтиб жойига тушмайди. Уларнинг иккаласининг терговнини шахсан Ўзбекистон президанти Ислом Каримовнинг ўзи назорат қилади. Иккаласи ҳам бир Партияда ва ишлаган битта мақсад учун бир ғоя учун курашганлар. Оҳирида иккаласиям “соҳта” айблар билан қамоқга олиндилар.Уларнинг тергов хужжатларида ёзилмаган бир модда бор. “Ўзбекистон Конститутсциясига тажаввуз", “Ўзбекистондаги мавжуд режимни қуролли қўзғолон билан йиқади ” деган уйдирма айблар ёзилган ёки ёзилмаган бўлиши ҳам мумкин лекин уларни иккаласини ҳам бир ҳил айблаганлар. Жиноят кодекслари ҳар ҳил бўлса ҳам бир ҳил жиноий жавобгарликга тортилдилар Сафар ака олдин, Мурод ака кейинроқ.Мақсад эса битта ЭРК Партиясни ва энди ривожланиб келаётган демократик тушунчаларни одамлар онгидан супириб ташлаб қўрқитиш “ақлиингизни бошингизга олмасаларингиз" сизларни ҳам бошингизга шунақа кўргуликлар тушади деб.Шунинг учун ҳам булар каби қамалаган одамларга ҳеч қандай адвокат ёрдамчи бўла олмайди. Фақат адвокатга тўлаган пулларингиз ҳавога кетади.Адвокатлар эса мен " сиёсий лидерни" ва унинг укасини ҳимоя қилаяпман деб сизларга оғизига сиққанича нарх қўйяди...Бу пулларни эса емай-ичмай, топиб беришга мажбур бўласизлар натижа эса ўзгармайди. Сиёсий уйдирма жиноятнинг бошида шахсан Ўзбекистон Президанти Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг ўзи турибди. Шуниг учун ҳам ҳеч кимнинг кучи етмайди!!!Суд залида прокурор неча йил берамиз деса оғзидан чиққан рақамни айтса ўзгартирмай қабул қиладилар. Сизларга ҳам истасалар учрашув беришади истамасалар у ҳам йўқ. Ўртага оғир сукунат чўкди. Менинг ярим адабий ярим жайдари тилда гапирган гапимни эшитиб улар пушоймон ҳам бўлгандир Тошкентдан чақирганларига бизларга маслаҳат бериб тўғри йўл кўрсатади деб ... Мен эса ўзим нимани тўғри деб билган, тушунган бўлсам айтгандим. Ўзим шунча азоб тортганим учун уларнинг ҳам пулларини хавога сарплашларини истамагандим. Баъзи адвокатларнинг “тумшуғи ўзидан ҳам баланд бўлади” Сафар аканинг биринчи адвокати Дилдора Сайидмуҳамамедова шунақа аёл эди. Кўп вақтгача Мурод аканинг на отасидан на онасидан сас-садо, чиқмади. Мен билан гаплашаётган укаси ҳам менинг гапларимни эшитиб ҳайрон бўлиб қолдими у ҳам жим эди. Ўртага тушган сассизликни Муҳаббат бузди менга қараб кетайлик кеч бўлиб қолди эртага эрта туриб Шайхалига бориш учун поездга чиқмасак бўлмайди.Кетаяпганимизда Мурод ака Жўраевнинг ота-онаси, укаси мен билан жуда савуқ хайрлашдилар мени кузатиб ҳатто дарвоза олдига қадар келмадилар. Уларнинг назарида мен айбдор эдим уларнинг яқинларининг ёрдамчи бўла олмаганим учун... Йўл бўйи на Муҳаббат на мен бир оғиз ҳам гаплашмадик.Ҳар ким ўз хаёлининг бандаси эди. Балким ўша оқшомги суҳбатимизга Мурод Жўраевнинг рафиқаси Холбека янга қатнашганида у қандай фикр билдирар эди билмадим...Балким у ҳам мендан Мурод аканинг ота-онаси ва укасига ўхшаб хафа бўлар эдими “адвокат” олманглар деб айтганим учун?...Мен эса на Мурод аканинг синглиси Муҳаббатни на Мурод аканинг ота- онаси ва укасини алдашни истамагандим виждонимни сотиб қора рангни оқ деб айтолмаган эдим...Мен ўз виждоним нима буюурган бўлса ўшани ўшанда айтгандим ўшанда. Нима қиламан ёлғон гапириб?!Улар энг кучли адвокат тутганларида ҳам оқибат ўзгармасди ва ўзганрмади...(бунинг тафсилотларини кейинги бобларда ёзаман)Кечаси бўлгани Муборакда ҳаво бир оз бўлса ҳам серинлашганди кундузги ёқиб-ёндириб, ўлдираман деган қуёшнинг оловга айланган тўпининг иссиқи анча пасайган эди. Кўкда тўлин ой атрофни сутдек ёритиб турарди.Муҳаббатнинг уйига етиб келдик.Муҳаббат ётгани жой хозирларкан ташқарида пашшахонада ётасизми деб сўради?.-Йўқ.- Ичкари иссиқ-ку?!-Қўрқаман пашшахонадан .-Нима учун?-Болалигимдан ташқарида пашшахонада ётолмайман.-Ростданми, шаҳарда катта бўлганмисиз?-Йўқ қишлоқда.-Қишлоқларда ҳамма ташқарида ётмайдими?-Ётадилар фақат мен эмас.Муҳаббат ортиқча сабабини мендан сўраб-суриштириб, ўтирмасдан ўзи ташқарида рашшахона қуриб ўшанда ётди. Бизлар Жалолиддин билан ичкарида. Қишлоқда катта бўлган билан ҳам ташқарида пашшахонада ётишдан қўрқардим пашшахонада ётсам бўғилиб қоладигандай ҳис этардим ўзимни. Хозир ҳам шу қўрққаним сабаб ичкарида ётгандим. Жалолиддин жуда чарчагани учунми бошини ёстиқга қўйганидан ухлаб қолди мен эса бегона ер бўлгани учун ухлай олмадим... Тонг отиб отмасдан Муҳаббат турғазди.Шайхалига бу ердан фақат эрталаб битта поезд борар экан ундан қолиб кетсак кутиш керак бўларкан чунки ундан кейинги поезд абеддан кейин экан ...Хулоси калом Жалолиддинни уйқудан мажбур уйғотдим.Поезд вокзал Муҳаббатнинг уйига унча узоқ эмас экан тез етиб бордик.Ярим соатга қолмай Шайхали деган кичкина шахарчага келдик.Поезддан тушиб сўқмоқ йўлдан борар эканман диққатимни пахта экилган дадалар тортди. Ҳар ер пахта эди...Қамоқхонани қаердаликини ҳатто Муҳаббатнинг ўзи ҳам билмас экан пахта даласида юрган ёши ўтган кекса отахондан сўради у бизга қандай қилиб зонага боришимизни тушунтирди. У кўрсатган сўқмоқдан юриб зонага яқинлашганимизда шу вақтгача жим келаётган Муҳаббат менга қараб ана -ву, дарвозани кўраяпсизми ўша 61/49 зона.-Энди буёқига ўзингиз бораверинг мен изимга қайтаман деди.-Яхши.-Муҳаббат мен билан хайр мазурни насия қилиб изига қайтиб кетди.Мурод Жўраевнинг синглиси мени алдаганини энди билгандим чунки у менга телефон қилганида Шайхалидаги зонада “бизнинг таниш”қариндошларимиз ишлайди. Ўша билан гаплашиб бизларга келсангиз ўзимиз Сафар ака билан учрашув олиб берамиз деб айтганди. Энди эса узоқдан менга дарвозани кўрсатиб изига қайтиб кетди.Ҳа... энди "йиқилганни дўсти бўлмайди” деганларидай...Мен-ку, Муҳаббатни биринчи марта кўриб туришим эди ундан хафа бўлишга ҳаққим йўқ. Сафар акани яқиндан таниган уйга келиб дастурхонимиздан туз еган инсонлар ҳам хозир мени кўчада кўрсалар терс қараб кетадилар танимагандек... Шундай экан мен нега Муҳаббат мени алдади деб хафа бўлайин-ки?Мурод аканинг ота-онасига, хато гап айтмагандим,Сафар аканинг мушкулини осан қилиб ҳаммаси бошқача бўлгандарида ўзим Ўзбекистондаги энг танилган адвокатларни топишда ўзим ёрдамчи бўлган бўлар эдим. Чунки бу борада тажрибам ошганди. Энди мен қандай қилиб терговчи билан гаплашиш керакликини кўчадаги формали милиционер билан форамасиз МХХ ходимини адашмай танидаган хоатга келгандим. Базан менга телефон қилсалар овазидан танирдим. Уларнинг қандай инсон эканликдалрини ҳам... Ўша сохада ишлайдиганлар “шайтондан дарс олган иблислар эди. Блким ўша суҳабатда мен уларга адвокатларга бор-будингизни, сарфланглар деганимда мендан хафа бўлмас эдиларми?...-Афсуски ҳаётда ҳамма нарсани пул ёки яхши адвокат ҳал қилмайди-да.Эртага бир кун келиб катта пул тўлаган адвокатларининг ҳам кучи етмай узоқ муддатга Мурод Жўраев билан укаси қамалиб кетса биз Сафар Бекжоннинг хотинидан маслахат сўрагани чақирдик унинг тавсияси билан шу адвокатни тутгандик бар-бир ,акамиз билан укамиз қамалиб кетди деб мендан домингир бўлмайдиларми?Билиб туриб айтмаган экан сиёсий сабаблар билан қамалган инсонларга адвакатларнинг кучи етмасликини деб?... Ҳеч бўлмаса ўз виждоним олдида покман-ку.Бир кун келиб мени тушунишар...Муҳаббат қайтиб кетди яъна ёлғиз қолгандим энди ўзимни йўлимни ўзим топишим керак. Муҳаббатнинг ана кўриниб турибди деган қамоқхонанинг дарвозаси қанча йўл эди?Бошга тушганини кўз кўради-ку.Атрофга қарасам ўзимга ўхшаган ғамдан қадди букилган битта аёл келаётган экан қўлида иккита каттакон сумка билан. У яқинлашиб келганида ундан сўрадим ўша кўриниб турган ҳақиқатдан ҳам Шайхалидаги 64/49 зонами деб.-Ҳа ўша ер сиз сўраётган зона.-Кечирасиз бир нарса сўрасам бўладими?-Сўрасанг?-Қандай кирадилар ичкарига?-Биринчи марта келишингизми зонага?-Ҳа.-Бир бет қоғазга Алиҳайдар Қулимбетов номига ариза ёзасиз “менга учрашув “ беринг деб агар озиқ овқатни олиб келган бўлсангиз уларнинг ҳам рўйхатини ёзишингиз керак. -Алиҳайдар Қулимбетов дегани ким?-64/49 зонанинг бошлиқи.-Раҳмат.Гап билан бўлиб қамоқхонанинг дарвозасининг олдига бориб қолганимни сезмабмиз.Дарвозанинг олдидаги одамларни кўриб тўғрисини айтсам қўрқиб кетдим худди ҳамма қамоқга қамалгандай очиқда одам йўқдай эди. Дарвозанинголди болалар, аёллар ёши ўтган ота -оналар. Лиқ тўла эди..Дарвозанинг олдида йиғилган инсонларнинг кўпчиликининг ёнида катта катта сумкалар оғзигача тўлиб тошиб турарди.Менинг қўлимда Жалолиддин ва кичкина қўл сумкачамдан бошқа ҳеч нарса йўқ.Гапнинг очиқи қамоқхонага нима олиб келиш керакликини ҳам билмас эдим...

15.03.2015 yil. lausanne.
                                                  64 -қисм.



64/49 зонанинг дарвозасининг олди ҳар хил ёшдаги эркак ва аёллар билан лиқ тўла Жалолиддининг ёшидаги ўғил -қизлар, дарвозанинг олдида турган катта ёшдаги инсонлардан ҳам кўпроқ эдилар. Уларни зимдан кузатсангиз кўзидаги ғамни , юзидаги айнчли холатни кўра оласиз! Болалар ўзларининг бола эканликини унитган хаммасининг ранги синиққан юз-кузларида кулгудан асар йўқ, кўзлари худди катта ёшли одамларни-ки, каби ўйчан бўлиб қолганди. Кузларида очилмаган темир дарвозга булган нафратнинг акси бор Орадан йиллар ўтса-да, кўнгли синиқ, ранги сариқ болалар ҳалигача кўз олдимдан нари кетмайди. Нохаядан яамалган оталарининг алами Оналарининг ачцчия куз ёшлари, мавжуд режимга бўлган айтиб бўлмас нафратлари болаларининг кўзларида акс етган эди. Яамояхоналарнинг дарвозасининг олдида катта булган болалар катта бўлганларида ҳам ҳозирги холатини унитмасалар керак?! Булмаса Зонанинг олди кенг майдон, унаяа гиз-гиз утиб турадиган машиналар хам юя болалар ўйин ўйнаши мумкин бўлган шароит бор, лекин улар оналари каби маҳзун нигоҳларини темир дарвозага тиккан эдилар. Уларнинг кўнглидаги умид: темир дарвоза очилса-ю, дадалари чиқиб келса согинч билан: Углим, Арслоним деб бағрига босса ... Кўз олдимни аччиқ туман қоплади...Бизлар-ку, каттамиз тақдирнинг кутилмаган зарбаларига ўзимизда куч топиб тайана олмамиз, лекин дунёга келиб дунё нималикини тушуниб етмаган бу масум гўдакларнинг нима гуноҳи бор?-Биринчи марта келишингизми ?-Гапиришга мажолим етмай бошимни қимирлатдим.-Ким экан гапирган деб ён атрофимга қарасам мен тенги ранги синиққан аёл менга ҳамдардларча боқиб турар эди. Бошимни қимирлатганимга “гапимни тушунмади деб; тушунди шекилли” иккинчи марат яъна сўради.Менинг паришон холатимга ачинганидан.-Биринчи марта келаяпсизми зонага?-Ҳа.-Олдин келмаганмисиз? Хаыратини яхсиолмаы суради учунчи марта.- Юя. Хуяынимни яамалганига бир йилдан ошди бирон марта ҳам учрашувга руҳсат бермаганди эдилар. Энди инсофга келиб учрашув беришар.-Биринчи марта келганингизни билиб сўрадим-да, бу ерга биринчи марта келган одам ташқаридан қараганда дарров сезилади.-Қандай қилиб?... ҳайронликимни яшира олмай сўрадим.-Сизга ўҳшаб ҳамма нарсага қўрқиб қарайди-да.-Тўғри айтасиз.Жуда қўрқинч жойлар экан бу ер.-Ичкариси бундан ҳам баттар.-Мен ҳам биринчи марта бу ерга келиб ичкарини кўрмасдан олдин ташқаридаги темир дарвозани кеыин қамалаган йигитларни ишга олиб кетадиган машинасини кўрганимда қўрқувдан юрагим ёрилажак бўлганди. Алам қилиб росса йиғлагандим. Ҳозир ҳам йиғлайман-у, лекин ўғлимга кўрсатмайман. Агар мени йиғлаганимни кўрса у ҳам менга қўшилиб йиғлайди... Аяжон деб... Аёл темир дарвозага термулиб турган 5-6 ёшлар чамасидаги ўғлини менга кўрсатди. Олдин кичкина эди сизни ўғилчангиз каби фарқинда эмасди ... Ҳозир катта бўлиб қолган ҳаммага гапга ақли етади, тушунади...шунинг учуни мен унга ўзимни қувноқ қилиб кўрсатишга дадаси бу ерда ишлаб бизларни боқаётганига ишнотирдим.-Тўғри қилгансиз.-Бўғзимга муштек тош тиқилгандай нафас ололмай қолдим.Мен ақмоқ Жалолиддинга аллақачон “сани даданг қамоқда энди биз ёлғизмиз” деб айтганман. -Мен нақадар катта хато қилганимни кейин тушуниб етдим лекин кеч эди. Ҳозирги ақлим бўлганда айтармидим?...-Бу менинг қон билан ювса ҳам кетмайдиган энг катта гуноҳим эди.-Ўзимнинг ичимдан ўтган аламли хотирамни кўзлари мўлтиллаб турган аёлга айтиб ўтирмадим... зотан дардимни айтган билан енгил тортарман, лекин қилган хатойиимни тўғрилаб бўлмасди.-Гап билан оввара бўлиб турганимизда одамлар ёппасига дарвоза сари юра бошладилар.-Ҳайрон бўлдим нима бўлаяпти деб?...Яарасам шу вақтгача ёпиқ турган дарвоза очилиб ичкаридан қора соч, қора кўз, у хам етмагандаы яора рангли куылак киыган ўрта бўйли бир йигит чиқиб келди тахминан 25-30 ёшлар орасидаги..-Бу ерда турган аёллар, еркакларнинг ҳаммаси ўша йигитнинг қўлига ўзлари ёзган аризаларни беришга ошиқардилар.-Сиз ҳам ариза ёздингизми?-Энди эсимга тушди ёзмаганим. -Ёзинг тезроқ бу йигит яъна қайтиб чиқади ўшанда қўлига туқаза сиз деб қўлимга бир варақ оқ қоғаз билан қалам берди.-Нима деб ёзаман?-Алҳайдар Қулимбетов номига ёзасиз. -Нима олиб келган бўлсангиз; ўша озиқ-овқатларнинг рўйҳатини ёзинг.-Ҳеч нима олиб келмадим дедим афсус билан.-Ҳафа бўлманг агар бугун биргаликда кирмоқ насиб қилса мен пиширган ошимдан, олиб келган егуликларимдан сизларга бераман.-Раҳмат.-Агар учрашувни эртага қолдиришса бу ерда бозор бор у ердан егуликлар олсангиз бўлади.-Раҳмат.Бир чеккароқга чиқдим таҳминан шундай ариза ёзгандим ўшанда.Ариза.64/49 зонанинг бошлиқи Алиҳайдар Қулимбетовга.Менинг ёзаётган аризамнинг сабаби шуки.Менинг турмуш ўртоқим Сафарбой Бекжонов мазкур зонада сақланмоқда. Турмуш ўртоқимнинг қамалагнига 1.йил-у, 3 ой бўлди. Шу вақт мабойнида менга бир соатлик ҳам учрашув берилмаган.Ҳатто судини хам яшатрин утказиб менга хабар бермаганлар..Шуларни инобатга олиб турмуш ўртоқим билан учрашув учун рухсат беришингизни илтимос қиламан?! Мен билан бирга 2.5 ёшидаги ўғлим Жалолиддин бор.Озиқ овқат ва кийим-кечак, олмаганман ўзим билан бирга.1994 йил. 27 Август. (имзо)Аризамни ёзиб бўлиб дарвозанинг олдига келдим.Юргим шундай тез-тез ура бошлдики, ҳаёжондан юргим потлайдиган ҳолатга келди.Ўша қора кўйлакли йигит яъна қайтиб чиқди йигитга қўлларим қалтираб ёзган аризамни узатдим.-Аризамга кўз ташлаб ким учун келгансиз?-Сафарбой Бекжонов учун.-Ана-ву, ЭРКчими?-Танийсизми, ҳаёжондан овазим титраб сўрадим.Ҳа...Бошқа ҳеч нима гапирмади.Мен қатори кечиккан аёлларнинг ёзган аризалрини олиб ичкарига кириб кетди. Кутаяпман, ҳар бир минутим йилга тенг эди.Бир вақт дарвоза очилиб ичкарига кирадиган аёлларни рўйҳатини ўқий бошлади. Юрагим олдингидан ҳам тез ура бошлади. Нафасим сиқилиб қачон фамиламни ўқиркан деб сабрсизлик билан кута бошладим.Бир вақт фамиламни ўқиб сиз эртага кирасиз деди...Кейин нима бўлганини билмайман...Юзимга сепилган муздай сувдан ҳушимга келдим.Узоқлардан Жалолиддинни йиглаган овазини эшитдим...Кейин айтишлари-ча, қора кўйлакли йигит менинг фамилямни ўқиган вақтда мен ҳушимни йўқотиб йиқилган эканман. Яхшиям битта аёл мени ушлаб яолган булмаса бошим тош тушалган юлакга тушар едим.-Опажон сизга инма бўлди?-Ўғлингиз қўрқиб кетаяпди?!-Юрагим дедим...аста.-Сумкамда дорим бор олиб беринг?-Аёл қўлимга “валидол” тутқазди тилимнинг остига қўйдим.-Кимдир бир стакан савуқ чой узатди....Бир оз бўлсада ўзимга келдим. -Жалолиддини маҳкам бағримга босдим...-Менга меҳрибонлик қилаётган ўша аёл икки йигитни бошлаб келди. -Булар Хоразмлик эканлар сизга ёрдамчи бўладилар сиз ертага то ичкарига киргунча. Менга бугунга учрашув беришди.-Раҳмат дедим бор кучимни тўплаб.Менга меҳрибонлик қилаётган аёл ичкарига кириб кетди. Ҳозиргача афсусланаман ундан исмини, етлефон номерини қайси Вилоятда яшашнини сўраб ўрганмаганимга...Кейинчаликменга самимиы ёрдамчи булган бу паришта каби меҳрибон аёлни бир марта ҳам кўрмоқ насиб бўлмади...Оллоҳ ундан рози бўлсин.Менга қилган яхшиликлари мендан қайтмаса ҳам оллохдан қайтсин деб халигача дуо kiламан.Бир оз ўзимга келганимдан кейин ўша Хоразмлик йигитлар билан яқиндан танишдим. У йигитларнинг асли келиб чиқишлари Хоразмнинг Дружба туманидан бўлиб биттасининг исми Абдулла эди. Абдулланинг оғаси қамалган экан.Оғасини кўриш учун жўраси билан бирга келган эканлар.-Менинг Хоразмнинг Хозарасп туманига келин бўлиб тушганимни эшитган йигитлар хурсанд бўлишди. Бизларнинг бийимиз экансиз деб(Хоразмининг бази туманларида келин ойиларига бийи ёки енга дейдилар)-Кеч туша бошлаганди.Ҳайрон бўлиб сўрадим кечасига қаерда қоламиз?Чунки бу ерда тўпланган аёлларнинг кўпчилики ичкарига учрашувга киргандилар. Кирмаганлари эса қўлидаги оғир сумкаларини кўтариб қаергадир кетган эдилар.-Менинг ҳайрон бўлиб сўраганимни эшитган Абдулла.-Кечқурун ана ву кўриниб турган уйлардан биттасига борамиз у ерда уйнинг эгасига пул тўлаб қолиш мумкин деди.-Унча узоқ бўлмаган ерда қатор қурилган ховлилар кўриниб турарди узоқ бўлмагани учун дарров етиб бордик.-Битта уйнинг дарвозанинг дарвоза эшикини урганди урта ёшалрдаги яизил румол урган дарвоза ешикини очди.-Абдулло ўша аёлга вазиятни айтганди.-Киринглар деб таклиф қилди.-Ичкарига кирсак зонанинг дарвозасининг олдидаги ичкарига учрашувга кира олмаган аёлларнинг купчилики шу ерда экан. -Абдулла ва жўраси эркаклар қоладиган хонага кириб кетди.Мен эса битта келин ва қайин она қолаётган хонада ётадиган бўлдим.

29.03.2015 йил.


                                        65 қисм.

Отмас, деган тонгим отди.
Эрталаб танимаганим аммо бир кунда эски таниш каби қадрдонларга айланган тақдирдошларим билан Шайхалида жойлашган 64/49 Қизил Зонанинг darvozasining олдига бордик.
Бугун бу ердаги инсонларнинг сони кечагидан ҳам кўпроқ эди.
Нигоран кўзлари, жавдираб темир дарвозанинг очилишини умид билан кутиб турган эдилар.
Ёнимдаги ҳамроҳларимдан биттаси менга қараб:
-Сиз бозорга боришим керак деганмидингиз?
-Ҳа... бозорга бориб майда чуйда олмасам олиб киргани ҳеч нимам йўқ.
-Шуни, билганим учун айтаяпман-да.
-Четроқда турган ўрта ёшли аёлни кўрсатиб; ана-ву,турган опа бозорга бормоқчи экан. Сиз ҳам ўша опа билан борсангиз бўлади.
-Яқинми бозор яъна киришга кеч қолмайин ҳавотир олиб сўрадим.
-Йўқ узоқ эмас. Киришга кеч қолмайсиз ҳали вақт эрта.
-Раҳмат.
-Менга меҳрибонлик қилаётган аёл билан билан ўша опанинг олдига бордик.
-Ўзича менинг дардимни айтиб таништирди.
-Мен битта эмас эканман уч-тўртта бўлиб бозорга кетдик.
-Ҳамроҳларим тўлиб тошиб савдо қилишди.
-Мен ҳамин қадар.
-Чунки менинг чўнтагимдаги пулим саноқли бўлгани учун кўп озиқ-овқат, ҳарид қила олмадим.
-Қамоқхонанинг олдига қайтдик.
Менга яқиндан ёрдам бераётган аёлни олдига бориб ўз миннатдорчиликимни билдирдим беғараз ёрдами учун.
-Ичкарида барбир учрашамиз чунки биттагина ошхонаси бор ва унда навбати билан овқат пиширамиз. Сизга бир нима керак бўлса ёнимга келинг...
-Раҳмат.
Оёқ-қўлим, титраб тезроқ вақт ўтишини кутардим.
Кутганингда эса вақт ўтмайди.Соатлар оёқига тош боғлангандай судраларди.
Соатлар, минутлар, секундалар, ҳеч ўтмасди,
Вақт бераҳм аждархога айланганди мен учун.
Bu erda turib odamlarning azfaron bulgan yuzlariga qarshdan kura qaray-chi, qamoqhpnaning atrofi qanday joy ekan deb Жалолиддин билан қамоқхона атрофини айланиб кузата бошладим.
Zonaning atrofi oдам бўйидан ҳам баланд тошдан ўрaлган девор.
Темир дарвоза, devorning ichki atrafida quyilgan temir devor bilan öralgan кузатиш пунтлари.
Пунктларда ўтирган қўлига автомат ушлаб, тўрт тарафни тўрт кўз бўлиб синчковлик билан кузатиб ўтирган солдат йигитлар...
Зонанинг дарвозасининг олди-да,икки учта ҳарсанg тошни айтмаса келган ота-оналар, ичкарига киргунча ўтириб бир оз дам олсин деб бирон ерга ўтириши учун ўриндиқ ҳам қўйилмаган эди. Дарвозанинг олди ташландиқ макони эслатарди.Chaqir tikanaklar usib yotgandi.
Ўзбекистон режими на фақат қамалган йигитларни ҳатто уларнинг яқинларини ҳам инсон ўрнида кўрмас эканликига яъна бир бор ишондим. Чорасиз қолган кекса қариялар кириш соатлариni кутавериб оёқлари оғриганидан ерга газета тўшаб ўтириб олишганди. Lekin soya yuq bошларидан қуёш олов пуркарди...
бирон ерда бир парча соя йўқ.
Қамоқхонанинг атрофига бир туп ҳам дарахт экилмаганди...
Сал нарида эса болали аёллар қуёшнинг тиғида гўдакларини кўксига босиб ночорликдан тик оёқда турар эдилар. Биттасининг боласи овази чиққанича чирқираб йиғларди. Бечора аёл фарзандини дадаси кўрсин деб олиб келган шекилли?
Ёки менга ўҳшаб ёлғиз яшайди.
Боласини ташлаб кетадиган кими кимсаси йўқ.
Сал нарида чой сотиб юрган етти-саккиз, ёшидаги юпунгина кийинган болалар. Чой деганлари ҳам ҳечам чойга ўҳшамасди.
Шаммага қайноқ сув қуйиб устидан савуқ сув аралаштирилган ўшани чой деб сотаяпти, у ҳам етмагандай суви шўр эмасми, ичсанг томақингни тош каби қиради...
Ҳа... энди иложсиз қолган инсонлар олиб ичади-да.
Бир вақт қўлида рўйҳат билан кечаги кўрганим,
“ЭРКчининг хотини келибди деб устимдан масхара қилиб кулган қора кўйлакли гардиан ” темир дарвозаni очиб чиқиб келди.
Qўлидаgi uzun рўйҳатni uqiy boshaldi.
Сумкамдан паспортимни олиб фамилям ўқишини кута бошладим.
Менинг ҳам исм фамилямни етттинчи ёки саккизинчи бўлиб ўқиди.
Темир дарвозадан ичкарига кирдим.
Ташқаридаги тeмир дарвоза озлик қилгандай ичкарида ҳам темир эшик бор экан ундан ichkariga кирган эдим темир қафаснинг ичида ўтирган иккита солдат йигитга кўзим тушди.
Ҳаёжондан қўлларим титраб қўлимдаги паспортимни узатдим...
-Паспортимни ўқиб кўрган солдат йигит: э...опа сиз Берунийданмисиз xаёжонланиб сўради биттаси?
-Ҳа, Берунийданман.
-Мен Турткўлданман сал кам ҳамшаҳар эканмиз.
-Шунақами яхши экан.
-Бу ерда кимингиз бор?
-Хўжайиним.
-Олдин келмаганимидингиз ҳеч кўрамагандим сизни?
-Йўқ биринчи келишим.
-Унда ҳозир ичкарига кирасиз.
-Сизга биринчи номерли хонани берадилар.
-Поччамизни ҳам олдинроқ чақириб берамиз.
-Раҳмат дедим ҳаёжондан овазим титраб.
Дарров ичкарига кирдим.
-Битта солдат йигит биринчи хонани эшикини очиб берди. Шу ерда кутасиз поччамизни деб, кейин ошхонани таништирди, душ бор экан уни кўрсатди. Электр плитани қандай ишлашини ҳам ўргатди.
Чой қайнатишга чойнаким йўқ дегандим чой қўйишим учун чойнак келтириб берди.
Сўнг ҳайрлашиб чиқиб кетди.
Солдат йигит чиқиб кетганидан кейин хонага qaytib kelib назар ташладим nimasi bor nimasi yuq deb?...
Деворларi гадур-будур, қора бўйёқ билан бўйялган.
(Кўрсанг кўнглинг бузилади-я, бу манзарани. ..)
Оёқ остида ҳам ҳеч нарса тўшалмаганди.
Девор тагига икки одамлик кароват қўйилган, бир стол , икки стул.
Хонани сал пал ёритиб турган чироқ. Чироқ shunday hira ediki, uning нурида одамни одамни бемалол кўриши амри маҳол .
Тўртбурчак шаклидаги хонанинг тўрига дерaза қўйилган edi.
Дерзанинг ойнаlarning орасига ham сим тўр қўйилганди. Dеразанинг орқа тарафи баланд тош девор билан ўралган. Бу хонага қуёш нури тушмаса керак-ки, намнинг ҳидидан нафас олиб бўлмайдиган даражада сасиб кетганди...Bir oz bulsada havo kirsin deb darazni ochib quydim. Аслида учрашув берадиган хоналари ҳам қамоқхонанинг ичидаги қамоқхона эди.
Битта фарқи қамалиб ётган яқинингни кўрганингдан кейин: на у ернинг кўз кўрмасhira yongan chiroqi, qop-qora kungil aynitadiga devor , на намнинг сассиқ хид этиборингни тортади.
Ошхонага ўтдим чой учун сув қўйдим-да, хонага қайтиб келиб Сафар акани кута бошладим.
Kелмади.
- Chой қайнагандир деб ошхонага чиқиб энди чойни қараётгандим.
Менга ёрдамчи бўлган ўша аёл бирданига чақириб қолди.
(Айтганча у ўша аёл бизга қўшни бўлиб иккинчи хонага жойлашган эди. Афсуски орадан йиллар ўтгани учун исмини унитдим паришта каби аёлни)
-Қаердасиз кечдан бери кутасиз, келганида йўқсиз поччамизни?! Pochchamiz sizni kutayapti.
Ошхонадан нечук югуриб чиққаннимни ҳозир ҳам тасаввур қила олмайман.
Тўрт қадамлик масофани икки қадамда босиб ўтдим-ов...yugurib kelib
xонага кирдим ва шамдек қотиб қолдим.
Хонанинг ўртасида юзи кўзи қуёшдан кўмирдек қорайиб кетган, бошида бир тутам sochi қолмаган, шунча қоралик ҳам етмaгандай қоп-қора кийинган, чўпдек озиб кетган биров қўлига қора шафкасини ушлаб хонанинг ўртасида uylanib турарди.
Мени кирганимни кўриб қайрилиб қаради.
Мен танимадим.
Uз-ўзимдан, сўрадим Сафар ака қаерда?...
-Бу ким?
Овазим чиқмади шекилли... чунки мениng гапимни эшитса жавоб берарди. Жалолиддин бечора бегона одамдан кўриб қўрқанидан бурчакга тикилиб олганди.
-Ўртада турган одамнинг олдига ўтдимда диққат билан юз кўзларига қарадим. Инсоннинг юзи ўзгариши мумкин экан лекин кўзи ўзгармасликига ўшанда ишондим.
Хонанинг ўртасида турган инсон Safar aka edi.
Men 1993 йил 27 Июлъ куни эрталаб ишга кузатганим Сафар ака shu эди uning zabun holin kurib bошимдан қайноқ сув тўкилгaндай титраб кетдим.
Наҳот инсон шу даражага тушса?...
Киноларда кўрганим Германиянинг конслагерларида ётган маҳбусларга ўхшарди Фақат улардан фарқи кийган кийимида эди.
Дейлик консгагерда ётган маҳбусларнинг кийими оқ ва кора чизиқ иборат матодан тикилган кўйлак шим кийган бўлсалар.
Сафар ака бошдан оёқ қора кийганди...
-Сизмисиз? ...зўрға овазим чиқиб сўрадим...
-Менман.
-Сафар аканинг овази ўзгармаган эди.


6.04.2015 yil. Lausanne.


                                              66 қисм.

    Сафар аканинг овази ўзгармаган эди. Ҳеч унитмаганим,унита олмаганим ёқимли овази қулоқимнинг остида акс садо берди.  Ним хира ёнган свет(чироқ)нинг, нурида юзлари сарғайиб сўлган, қўлларига урилган темир кишаннинг изи қолган. озиб-тўзиб, бир бурда бўлиб қолган қўлига қора рангли шафкасини сиқимлаб ушлаб турган Сафар акани кўрдим. Унинг афтадол холатини кўриб қўрққанимдан ҳушимдан кетиб йиқилай дедим.  Инсон ҳам шу даражада озиб- тўзиб бир бурда бўлиши мумкинми, 1993 йил 27 Июлъ куни эрталаб ишга кузатганим,Сафар ака зонада кўрган мислсиз азоб-уқибатларидан қоқ суякга айланганди. Қашқадарё Вилоятида жойлашган Шайхалидаги 49/64 сонли зонанинг инсон қиёфасига кирган иблислари Сафар акага ҳам жисмоний ҳам руҳий зарбалар берган бўлсалар ҳам ўзларига бўйин сундира олмаган эдилар. 
Сафар аканинг кўзларидаги ўзига бўлган, ишончни кўрганимдан менинг кўнглимдаги "кўрган азобаларига қандай бардош” берган экан,”руҳан чўкиб кетмаганмикан” деган шубҳа-гуманларни, туман каби тарқатиб юборди.
Қамалмасидан олдин бирга яшаган саноқли кунларимиздаги каби мағрур ва ўктам эдилар. Бунақангни озиб-тўзиб, чўпга айланган одамларни совет режими даврида телвиндиния орқали намойиш қилинадиган Гитлер Германиясининг Нази камфларида яшаган ҳар ҳил миллатга мансуб бўлган асирлар ҳақида берилган кинофилмларда кўрган эдим кўрганларим битта ёзувчининг ҳаёл дунёсида акс этган ҳолати.
Режиссиёр сёмка вақтида бир оз бўртирриб кинофилъм этган деган қаноатда эдим. 
Ҳатто Аленксандр Солжинцин ёзган “Архилак гуллак”ни, ўқиганимда ҳам ҳа...энди ёзувчи одам кўран қийинчиликларини бир оз бўрттириб ифодаламаса ким ҳам ишонарди деган ҳаёлда ҳаётда бундай бўлиш мумкин эмас деб хулосага келгандим.
Кейин бу ер Сибир турмасаи давлат теппасида ҳам Сталин йўқ-ку.
Сафар акани кўрганимдан кейин ишондим-ки, кинода кўрганларим, "Архипалак гулак”да, ўқиганларим холва экан. Асл ваҳшийлик Ўзбекистон зоналарида экан.
Ўзбекистонда Ислом Абдуғаниевич Каримов бино этган зоналардаги ҳаёт, на ақлга на мантиқга сиғадиган “қийноқ” услублари Гитлернинг нази кампларидан Россиядаги Сталиннинг Сибирда гулакларидан ҳам баттар экан 
Турмалардаги инсон қиёфасидаги гардианнлар инсоний қиёфасини йўқотган жаллод экан.
Кўзимни куйдирган ёшни алам билан ичимга ютдим.
Тоштурмада кўрганимда ҳам озиб кетганди эди-ю, бу қадар абгор ҳолатда эмасди.
Сизни қайси инсон қиёфасига кирган , шайтонга шогирд тушган иблислар бу ҳолга келтирди деб сўрай олмадим, сўрамадим... 
-Сўраганимда ҳам айтармиди?....
-Айтганида ҳам Сафар акани урган “ҳайвон”дан, мен қандай қасос олардим-ки?...
Қўлимдан нима ҳам келарди?...
- Кучим кўзимга етарди.
Савуқ тўтбурчак хонада Сафар акани ёнида кўз ёш тўкишга ҳам уялдим, мени иродасиз деб ўйламасин деб. Ўзбекистоннинг қамоқхоналарида ишлайдиган одам қиёфасига кирган маълунлар фашистлардан ҳам ўтиб кетган жаллод экан. 
Уларни ҳам жафокаш ўзбек аёли тўққиз ой қорнида кўтариб дунёга келтирганимикан? 
Дадаси ўғил кўрдим, ўрним бор деб суюниб элга ош берганмикан? 
Шўрлик ота-онаси ўғилларининг қамоқхонада ишлаб қон ичиб тўймайдиган вампирга айланганидан ҳабари бормикан? 
Инсон қиёфасиган кирган бу жаллодлар куни билан бегунаҳ қамалаган йигитларни уриб- тепиб, уларга кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларни ўтказиб кечқурун иш вақти туганидан кейин: қонга ботган қўлимни тош деворгина кўрди бошқа ким ҳам гувоҳ , деворнинг эса тили йўқ деб қўлимни ювдим қони кетди энди ким менинг қилган "ваҳшийлик”имни, кўрди ким ҳам ҳабардор деб ўз уйига хотинга эр, ўғил-қизига дада, онага фарзанд бўлиб кириб келиб бемалол овқат ейармикан виждони қийналмай?
Агар уларда “виждон” бўлса?
Ўғилини бағрига босганида кўз олдига келармикан шу қўллари билан бир кундуз иш ерида битта бегунаҳ йигитни қора қонга ботириб ургани?...
Унга хотин бўлган шўрлик қиз эрининг уйдан чиқиб қамоқхона останасига етганида инсоний қиёфасини йўқотиб ҳайвон ҳам қилмайдиган ваҳшийликларни қилишидан ҳабардормикан?Ота-онаси эса ўз ўғлиларнинг қамоқхонада қамалаган йигитларга тинмасдан исканжа қилаётгани учун минглаган муштипар Оналарнинг кўз ёшига, тирик етим бўлиб қолган болаларнинг оҳига , эри қамалиб итдан баттар ҳаёт кечираётган ёш жувонларнинг тавқи-лаънат, учраётганидан ҳабари бормикан? 
Маҳалла аҳли ўзлари билан тўй-ҳашамда, бир дастурхон атрофида ўтириб ош еган инсонни қамоқхонага ишга борганида “инсоний қёфасини йўқотиб шайтон”га, айланишаидан хабарлари бормикан? 
-Хабари бўлса бир дастурхон атрофида ўтириб ош ермидилар?...
-Шўрлик қиз унга хотин бўлармиди?
Ўғил-қизлари, катта бўлганидан кейин дада сиз қамоқхонада ишлаган пайтингизда менинг ўртоқимни дадаси ноҳақдан қамалган экан. Сиз эса уни урган экансиз нимага урдингиз деб савол бермасмикан?
Ёки унинг ота-онасини учратиб қолган биттаси сиз қандай фарзанд ўстиргансиз, минг лаънат сиз каби ота-оналарга деб айтмасмикан? 
Жавобсиз сиртмоқга айланган саволлар... 
-Ҳабари бўлганида эмизган оқ сутини ҳалол қилармикан?
-Ўғлининг қилмишларини эшитган ота оқ қилмасмикан?
-Ёки “ўғлим сизники маъқул” деб қабул қилармиканлан?
-Булар ҳаммаси жавобсиз саволлар ...
-Буларни эшитган аёл унга хотин бўлиб яшармикан?
-( Cал кам йигирма йилдан кейин ҳам жавобсиз саволларимга жавоб топа олмадим, ҳалигача умид қиламан шу соҳада ишлайдиган биронтаси билан учрашсам жавобсиз саволларимга жавоб олсам деб...)
-Ҳозир эса ўзимдан ўтганини, ўзим билардим.
-Кўзимга тўлган қайноқ ёшни бор кучимни тўплаб ичимга ютдим. 
-Учрашув вақтимиз тугаб уйга қайтганимдан кейин “кўзимда тўлган ёш билан додлаб йиғлаган холатда ” Сафар аканинг хотирасида муҳрланиб қолишни истамасдим. 
Туман босган кўнгилимни, ёш қоплаган кўзимни яширишга ҳаракат қилдим. 
Аксинча, Сафар аканинг кўнгилини кўтарадиган гаплар айтишга, ўзимни қийинчилик кўрмасдан яшаётган гўё-ки, мени КГБ ажаналари кузатмайдиган модди ва маънавий етарли холатда яшаётгандай кўрсатишга уринардим. 
Аслида эса очиқда қамоқхонадагидан баттар яшаяпган эдим. 
Битта фарқи атрофимни ўраб турган тиканли сим билан ўралган баланд тош -девор, деворнинг устида қўлида қурол ушлаб мени кузатиб турган қаравул йўқ эди атрофимда.
Сафар акани қаерга қамалганини билолмай уч ой излаганимни, МВДнинг подвалида эканликини айтганларидан кейин мени МВДнинг терговчиси Ҳусан Аҳмедов ойларча тинмасдан тергов қилганларини ҳеч бирини Сафар акага ўша вақтда айтмадим. 
Унинг менсиз ҳам ташвишлари бошидан ошиб ётганди. 
Жалолиддин мўлтираган кўзлари билан бизга қараб турарди.
Сафар ака Жалолиддинни кўтариб бағрига босмоқчи бўлганди додлаб йиғлади ўз дадасини танимай. 
-Жалолиддин жоним бу сани даданг эсингдами ҳар куни ишдан келганда “санга ширин кулчалар” олиб келарди, уйда ким келса кўрсатасан-ку, мани дадам деб ўша расмда кўрсатадиганинг мана олдингда турибди даданга боргин ўғлим. 
-Жалолиддин ёшли кўзлари билан Сафар аканинг юзига узоқ тикилди,танимади...
-Бу холатини кўриб иккимизнинг ҳам кўзимизга ёш, бағримиз қонга тўлди. 
-Биз сассиз йиғлардик...
Иккимиз ҳам кўз ёшимизни ичимизга ютдик Жалолиддин кўрмасин деб .
Ўғил ўз дадасини танимайдиган холатга келтирган бундай режимга минг лаънат.
Ўзимни чалғитиш учун Сафар акасиз ўтган ҳар бир сониямни гапириб беришга ошиқардим ҳозир айтмасам ичим ёриладигандай. Тукиядан қадрдон дўсти Хили Явошнинг телефон қилиб хол-ҳотирини сўраганини.
Рассом Шуҳрат Бобожон (“Озодлик “ радиоси муҳбири Абдулла Искандар)нинг Германиядаги расмларининг кўргазмаси ҳақида “Озодлик” радиосига Темур Хўжа акага берган интервуюсида: “мен кўргазма қилаётган расмлар галерисида ҳозирда Ўзбекистон қамоқхонасида ётган сиёсий маҳбус дўстим Сафар Бекжоннинг ҳам расми” бор деб айтган гапини, ўзимиз яшаган Бектемир туман “Бузовчи” махалласидаги дўстлариниг мендан хабар олаётганларини, Шукурилло Мирсайидовнинг адвокатлар Ҳамидулло Зайниддинов ва Сергей Егошинга учун пул тўлаганини хулласи калом нима гапим бўлса бир пасда ҳаммасини бидир-бидир қилиб Сафар акага гап бермасдан айтиб ебрдим. 
Менинг гапиришим Сафар акага ўзгача тасир қилдими лабининг четида сўнган табассумнинг сояси кўринди... 
Айниқса махалладаги дўстларининг мендан хабар олиши, 
Туркиялик дўстининг телефон қилгани, Шуҳрат Бобожонни Сафар акани расмини кўргазмага қўйиши жуда мамнун қилганди. 
Шу вақтгача кўрган мислсиз азобларидан сарғайиб-сўлган юзида қувончнинг хира акси пайдо бўлди. Мени узоқдаги лекин юргимга яқин бўлган дўстларим унитмаган деб. 
Мен гап билан бўлиб чой дамлаш учун қўйган сувимни, овқат пишириш учун олган масалиқларимни ошхонага қўйиб келганимни унитгандим.
Жалолиддин ожиз овази эшитилди.
-Ая оч бўлдим
Қўлига нон тутқазиб ота ўғилни камерада қолдириб ошхонга кетдим. 
Борсам оппоқ юзли , кулар кўзли,дўнлиққина бир қиз чой қўйган чойнакимни газнинг устидан олиб ўзи нимадир пишираётган экан.
-Кечирасиз мен бу ерга чой қўйгандим чойнкимни ҳам олиб қўйибсиз ёки суви қайнадими?
-Сиз эдингизми чой қўйган?
-Мен.
-Кечирасиз қарасам чой қайнаяпти эгасини кутдим келмади. 
Кейин четга олиб қўйиб ош дамлаётгандим.
-Хўжайиним бир оз кечикиб келди. 
Гап билан бўлиб қўйган чойимни, пиширмоқчи бўлган овқатимни унитдим.
-Қайинсингилингиз йўқми?
-Хоразмда бор нима эди ҳайронликим ортиб сўрадим.
-Менинг келинойимга ўҳшаб ёнингизда келтирганингизда эди хозир ўзингиз поччам билан мазза қилиб ўтирган қайинсингилигиз овқат пиширган бўларди. 
Кўзларида шўх кулгу пайдо бўлди qaqajon qizning.
-Ҳамма ҳам сизнинг келинойингиз каби омадли эмасда сингилжон siniq kulimsiradim.
-Майли хафа бўлманг мен ош қилаяпман-ку, sизларга ҳам етаdи.
-Раҳмат.

20.09.2015 yil. lausanne.


   

                                                  67 қисм


Қамоқхонада маҳбусларнинг ота-оналари билан учрашадиган камарасининг ошхонасида кўриб турганим дўндиққина қиз ҳусн-у, жамолда тенгсиз бир малак эди. Оппоқ юзи олмадек таранг тортилган, лаблари худди гилосдек қип-қизил, сочлари каштан рангида, Яратган Оллоҳ ўз бандаларига ҳусн-у, жамолни, улашганида бу қизга жўмардлик билан берганди.
Гўзалликининг тарифига тилим ҳам қламим ҳам ожиз.
Яратган Тангрим шу гўзалликига кўра тил ҳам ато қилганди-ки, бир пасда акасининг қандай қилиб қамалиб қолганлики-ю ўзининг турмушга чиққанини, аммо қайинонаси билан
келишаолмай эридан ажрашганини ҳам агп орасида қистириб ўтди.
Ҳуллоси калом дўндиқ қиз ўзи ва акаси ҳақидаги ҳақидаги ёзилмаган тарихини айтиб берди ҳайратга солгани шуки, мен бу қизни олдин ҳеч кўрмагандим.
Қиз эса ўзининг биринчи марта кўраётган инсонига ишониб бутун ҳаёт хикоясини айтиб бераётганди.
У менинг кимликим билан қизиқмади.
Ўзининг эса Тошкент Вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан эканликини айтди.
Унинг хикоя қилишига қараганда, акаси қўшни маҳаллаларнинг биридан ўртоқлари билан биргаликда машина ўғирлашган.
Ўғирланган машинани парчаларга ажратиб сотганлар.
Ўғирланган машинанинг моторини сотиб олиб ўз машинасига ўрнатган одам машинасини теҳник контролга олиб борганида милционерлар тарафидан моторнинг номери ўғирланган машинанинг оид эканликини, ўртага чиқган.
Машинанинг эгаси “машинам ўғирланди деб милицияга хабар берган экан”
Милиционерлар эса машинасини ремонт қилдираётган одамни “ўғри” сен бўлсанг керак деб тергов қилишган вақтда "мен мотор”ни, фалон деген одамдан олганман деб акамни номини берган. Шунақа қили акам ва шериклари қўлга тушди.
-Машинани биргаликда ўғирлаган акамнинг “дўст”лари: агар сан ҳамма айбни ўз бўйингга олсанг қамаласанг “орамиздан битта сен қамаласан”. Бизлар эса сен қамоқдан чиққунинг-ча, сени оилангни ўз қарамоқимизга олиб моддий ва маънавий ёрдам берамиз дейишган.
-Акам рози бўлган.
-Акам мард йигит "ўз дўстларини ҳимоя” қилди қизнинг кўзларида ўз акасидан ғурурланиш учқунлари пайдо бўлди.
-Мен "ўғри”лардан, нафратланардим сабаби Сафар ака қамалмасидан олдин 1992 йил Туркияга бориб келди. Туркияга савдо сотиқ қилгани эмас у ерда яшаяпган қариндош-уруғларини излаб топгани кетганди.
Келганидан кейин бизлар Хоразмга кетдик, қайтиб келсак уйимизни “ўғри” урган экан.
Ўғрилар уйимизда қўлга илинадиган нима бор, нима йўқ ҳаммасини кўтариб кетгандилар. Сафар ака уйимизга кирган “ўғри”лар, ҳақида ҳатто милицияга ҳам ҳабар бермади, мен муҳолифат партиясидаман балким КГБнинг, ўзи уюштиргандир Туркияга бориб келганим учун деб. Менга алам қилгани эса Онамнинг менга ҳадия қилган рўмолини ҳам олиб кетгандилар оллоҳнинг қаҳрига учрагур ўғрилар...
Шу воқеадан кейин уларни кўргани кўзим йўқ эди.
Бу ерда мен учун энг илгинчи эса бу қизнинг ўз акасини “ ўғрилик қилгани” учун фахрланиб гапириши эди...
Агар мен бу қиз билан атрофи тиканли сим девор билан ўралмаган ҳар қадамда қўлига қурол олган аскар йигитлар турмайдиган кўчада учрашганимда берадиган жавобим тайёр эдит лекин бу қўрқинчли маконда “тилимга келган аччиқ” гапларни ичимга ютишга мажбур эдим.
Чунки биз очиқ эркин дунёда “ичида ҳар кун қон оққан, арслон каби йигитларнинг кўрган қийноқларидан чиққан сассиз овазлари оламни тутган” ҳар атрапидан қон ҳиди гу4пиллаьб келган тунда ой кундуз қуёш нури тушмайдиган маъшум бир маконда , учрашиб тургандик.
Қамоқхона деган қўрқинчли ерда “ўғри” ҳам “тўғри “ ҳам ҳамма тенг.
Ҳатто одам ўлдириб қамалган ашаддий жиноятчи ҳам .
Биз очиқда юрган эркин инсонлар уларнинг бирсини “ўғри” бирсини “жиноятчи, қотил” деб бўй ўлчасакда, қамоқхонанинг қон ҳиди буцрсқиб турган ярим қоранғу камераларида ҳаммамизнеинг бўйимиз тенглашарди.
Ҳаммамиз бир-биримизнинг, дардига дармон , ярасига малҳам излардик...
Гаплашиб, дардлашиб енгил тортардик...
Қамалаган маҳкум йигитларнинг қамоқхона “опер част”лари-ю, зонанинг бошлиғи Алиҳайдар Қулимбетов у ердаги энг гаддор жаллод Шеробад Маҳмудов тарафидан қийноқларга солинаётганлари ҳақида гаплашсак, кўзимиз ёшга бағримиз қора қонга тўларди. Қайси жафокаш ота-она “ўғлим ўғри ёки қотил” бўлсин деб орзу қилади?
Тош қотган девор билан ўралган камераларнинг иккидан-бирисида: қамоқхоанда кўрган қийноқларидан ранги зафарон, эшитган ҳақоратидан йигит бўйни букилиб ер билан тенг бўлган, сарғайиб сўлиб бир бурда бўлиб қолган ўғлининг юзига боқиб аччиқ кўз ёш тўкиб ўтирган битта ОНА бор эди.
Ҳаммамизнинг қалбимиздаги нафрат ўқларимиз , Шайхали қамоқхонасининг бошлиқи бўлган жаллод Алиҳайдар Қулимбетов ва қонҳўр Шеробод Маҳмудовга ва унинг инонийлик қиёфасини йўқотган югурдаклари-ю, гардианларга қаратилган эди.
-Акангизнинг нечта боласи бор?
-Битта ўғли бор янгам ҳомила эди ўғли акам қамагалнидан кейин туғилди fкам тезроқ озодликга чиқсин деган умид билан исмини Озодбек қўйдик.
-Сингилжон мана чой ҳам қайнади, картошка ҳам пишди мен роччангизнинг олдига борай.
-Майли келасиз-а, ош дамлаяпман поччамга ҳам бир коса бераман.
-Раҳмат.
-Ўша қиз билан гапимни тугатиб кетаман деб турсам.
-Опа сиз қаерликсиз деган овазни эшитдим.
-Қайрилиб қарасам кўзлари кулган, ўрта бўйли оппоқ юзли бир қиз қараб туриганди. Шевангиз Хоразмчага ўҳшаркан?
-Мен Хоразмлик эмасман Қарақалпағистонданман.
-Ие, мен ҳам Қаралпағистонданман деди кулимсираб.
-Қайси шаҳардансиз ?
-Берунийданман, мен ҳам Хоразмликга турмушга чиққандим, бизлар Хоразмда эмас Тошкентда яшаймиз.
-Сиз-чи?
-Uzim Амударёданман, Хоразмнинг Гурлан туманига турмушга чиққандим.
-Бу ерга ...нима дейишни билмай чайналдим...
-Эрим қамалган пахта заводида ишларди , заводни комиссия келиб текширганида камомад чиқиб эрим қамалиб кетди. Севишиб турмуш қургандик, уйдагилар беришманганди “қочиб” унга турмушга чиққандим. Хозир унинг изидан қайинонам билан келганмиз.
-Болаларингиз борми?
-Йўқ, тўйимиз бўлганига бир ҳам бўлмаганди.
-Хафа бўлманг бу кунлар ҳам ўтиб кетар, ҳамма яхши кунлар олдингизда.
-Раҳмат, сизнинг кимингиз қамалган?
-Ҳар қалай бу Фотима менинг кимликим билан қизиқди.Ойша ҳатто исмини ҳам сўрамагандим.(келинг мен билан гаплашган икки қизни исмларини таҳминан Ойша ва Фотима деб айтай қолайлик чунки икки қизни ҳам исмларини унитдим.)
-Менинг ҳам хўжайиним қамалаганди ЭРК Пратиясини эшитгандирсиз?
-Эшитганман.
Шу партияининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг ёрдамчиси эди. М,Солиҳ Ўзбекистондан қочиб кетганидан кейин ҳукумат хўжайинимни "танга ўғирладинг” деган туҳматбилан қамаб қўйди.
-Неча йил беришди?
-3 йил.
-Сизни эрингизга неча йил беришган?
-5 йил.
-Худо ёрдамчингиз бўлсин.
-Раҳмат ҳамшаҳарим.
-Гап орасида 4та картошкани Ойшадан олган бир қошиқ ёғим билан қовургандим.
-Фотима менинг эски бир таралкага солган картошка қовурмамагамга қаради-да, қайси камерадасизлар?
-1 номерли.
-Яхши.
Фотима ўз камерасига кетди.
-Ичимни олов каби армон ёқди ҳамма менинг ҳозиқ овқат олишга ҳам пулим йўқ бўлгани учун “икки қўлимни бурнимга туқиб келганимни” кўриб-тургандай эди.
Ўзимни забун холимдан ер ёрилса-ю, ерга кирсам деб тилак этдим...
-Пулим бўлса имконим бўлганда сумка-сумка_ озиқ овқат олиб келмаc эдими?
-Йўқчилик етар-етмаслик, бўйнимни букканди, ҳатто поездга билет олгани пулим йўқлики учун қарз олиб келгандим...
-Сафар ака менинг бу ҳолатда келганимни кўрди.
-Сенга ЭРК Партиясининг азоъларидан ҳеч ким моддий ёрдам бермаяпдими деб сўрамади...
Сўрамаса ҳам менинг афгор ҳолатда яшаётганимни олиб келган ҳаминқадар нарсаларимдан билди шундай бўлсада қандай холатда яшаётганимни айтдим.
-Чой дамлаб, қоврилган карошкамни олиб камерага қайтиб келсам Жалолиддин дадасининг қучоқида ўтирган экан.
-Ота -ўғил ,танишдингларми дедим
-Танишдик деб Сафар аканинг маҳзун юзида кулгунинг сояси кўринди.
-Гап орасида 3-4 та, картошкани ўша қиздан бир қошиқ ёғ олиб қовургандим, нон, яримта колбаса бор-йўқ, бойликимни ўртага қўйдим.
-Еб ўтиргандик эшик тақиллади.
Бориб очсам останада юзи кўзидан атбассум айрилмадиган дўндиқ қиз Ойша қўлида бир коса ош билан турибди.
-Айтгандим-ку , сизга бир коса ош мендан деб.
-Раҳмат.
-Ошни олиб келиб ўртага қўйдим.
-У қизни танийсанми?
-Йўқ ошхонада танишдим, акаси қамалган экан янгаси билан келибди.
-Сафар ака бошқа гап сўрамади.
-Яъна эшик урилди.
-Бориб очсам Қаралпақистонлик ҳамшаҳарим Фотима бир қўлида қўлида елим пакет бир қўлида қовурилган гўшт билан турибди.
-Опа сизларга олиб келдим енглар.
-Раҳмат, киринг ?!
-Йўқ борай кутиб ўтирибдилар.
-Фотиманинг олиб келган елим халтачасини очсам бир банка муроббо, конфет , новват битта нон бор эди.
-Сафар ака ҳайратдан тош каби қотиб қолди бу қизларни танийсанми?
-Ҳозир ошхонада танишдим...
-Мен улардан овқат ёки бошқа нарса беринглар деб сўрамагандим дедим шошиб-пишиб...
-Сафака ака индамади...
-Энди олдимиздаги овқатни еб бўлган эдик яъна эшик урилди, бориб эшикни очсам останада қора шим қора кўйлак кийган узун қисқа икки йигит турарди.
Биттасининг сочлари калта қилиб қирқилган ўрта бўйли, иккинчиси нисбатан узунроқ у тақир бош . Иккаласининг юзи кўзи қуёада куйиб кўмирга айланган, озиб кетганидан эгнидаги кўйлаклари шалвираб қолганди.
-Танимаганим учун Сафар акага қарадим.
-Ака сизни шу ерда деб айтди келинингиз шунга бир саломлашай деб келдик.
-Сафар ака ўрнидан туриб улар билан саломлашиб ичкарига таклиф қилди.
-Улар киришди ўзора гаплашиб ўтиришди.
Гапидан билдики биттаси Фотиманинг эри иккинчиси унинг ўртоқи экан.
Узун бўйлисининг ҳеч кими келмаган.
Ўртоқининг онасини кўриш учун у ҳам қамоқхона назратчиларидан руҳсат олиб келган экан. Дўстимни онасини кўрсам ўз онамни кўргандай бўламан деди гап орасида.
-Улар Жалолиддинни роса эркалашди биттаси чўнтагидан битта шаколад олиб берди.
Менинг ҳам ўғлим бор шунинг ёшида деди узун бўйлиси.
-Бир пиола чой ичганларидан кейин улар кетишди.
-Сафар ака ётишидан олдин эгнидаги қора кийимларини ечганди унинг баданини кўриб қўрқувдан ҳушимдан кетай дедим. Елкасига урилган дубинканинг изи чуқур билиб ўйилиб кетганди билакларида темир занжирнинг из қонталош бўлиб қотиб қолган ҳулласи калом
вужудининг очиқ ер йўқ эди ...
-Эй Оллохим бундай ваҳшийликни ҳатто онгсиз ҳайвонлар бир-бирига, лекин онгли мавжудот бўлган Яратган тарафидан яратилган гуноҳкор бандалар қилади...
Уларни нега ер ютмайди?
Мен ёстиқга эмас тош бошимни қўйдим тонг отгунча ўзимга уйқу кирмади...
Қоп қоранғу тун ўтиб умидсиз тонгим отди.
-Бугун ошхонага борма.
-Нима учун ҳайрон бўлиб сўрадим?
-Кеча икки қиз билан танишдинг ейдиган нарсалар берди.
-Бугун яъна бошқалари билан танишсанг билмиман яъна нималар берадилар?
-Ҳайрон бўлдим мен кетгандан кейин уларнинг яқинлари сизга таъна қиладиларми?
-Йўқ.
-Унда нима учун?
...
-Яхши, ҳеч бўлмаса бир чой дамлайин?
-Яхши.
-Чой дамлашга борсам Ойша бор экан.
-Қандайсиз?
-Раҳмат яхши ўзингиз қандайсиз? Кечаги бир гапириб ўн кулиб турган қизнинг ўрнида кўзлари ўйчан юзига ғам соя солган бир расм қолганди, тинчликми?
-Тинчлик бугун кечасига бу ерда бўлмайман жиянимни олиб квартирага кетмоқчиман.
-Нима учун?
-Акам билан янгамни ёнида кеча қолгандим ўзимни ноқулай ҳис етдим.
-Ундай бўлса квартирага кетиб яхши қиласиз.
-Озодбекни ҳам ўзим билан олиб кетаман.
-Ие...оч қолса нима қиласиз?
-Молоко бор ўшани эмизикда бераман.
Сиз ҳам эртага кетасизми?
-Ҳа.
-Бирга кетайлик поездда.
-Бу ерга поезд борми?
-Бор сиз нимада келдингиз?
-Автобусда.
-Тошкентдан кечасига поездда йўлга чиқсангиз тонгда келасиз.
-Ростданданми, одамни хурсанд қилдаингиз-ку.
-Рост.



27.09.2015 yil .Lausanne.


                                                 68 қисм
      Ойша билан эртага зона дарвозасининг олдида учрашамиз деб келишдик.
Акаси билан янгасининг олдига дамлаган чойини кўтариб кетди.
Ерталаб бўлгани учунми, ошхонада ҳар ҳил ёшдаги аёллар кўп эди, улар билан яқиндан таниш бўлмаганим учун салом бердим холос.
Бир вақт қўлида чойнак билан ҳамшаҳарим Фотима келиб қолди.
У мени қайтадан учратганидан жуда мамнун бўлди.
-Салом яхши дам олдингизми.?
-Раҳмат.
-Ўзингиз чи ?
-Яхши.
-Қайнонангиз яхшиларми, квартирага кетдими ёки сизларнинг ёнларингизда қолдими кечқурун ?
-Квартирага тамақни еб (овқатланиб( бўлганимиздан кетгандилар, эрталаб келдилар ҳозир ўғли билан ўтирибди дардлашиб. 
Кечадан бери сўрайман деб унитдим сиз бу ерга келганда қаерда қоласиз?
-Фотиманинг сўрагани учун ҳайрон бўлдим, нимага сўраяпсиз?
-Бу ерга келадиган оилаларнинг ҳар бири зонага яқин ердан квартира тутганлар, ҳар келганида бошқа квартира излаб юрмасдан тўғри ўша уйга борадилар. Ҳар дойим келганлари учун нарҳи ҳам унча қиммат эмас.
-Кеча айтишни унитгандим , хўжайинимнинг қамалганига бир ярим йилга яқинлашди, шу вақтга-ча,бирон марта учрашув бермаган. 
Энди учрашув беришди. 
Зонага ҳам биринчи марта келишим. 
Қамоқхонанинг олдида хотинлардан сўрагандим қаерда қоласам бўлади кечқурун деб улар йўл-ўриқ, ўргатишди, Хоразмлик болалар ҳам бор эди оғасини кўришга келган.
Уларнинг ҳам менга ўҳшаб биринчи марта келиши экан ҳаммамиз қўшилиб Самрқандлик аёлнинг ҳам келганида қоладиган квартирасида қодик. Яхши ер экан зонга узоқ бўлмаган уйнинг эгалари ҳам яхши одамлар экан. Ҳатто кечқурун ўзлари учун пиширгна шўрвадан ҳам берди оч қолгандирсизлар деб.
-Яхши бўлибди... қийналмасдан квартира топганин бўлсангиз.
- Недан шу вақтгача келмадингиз?
-Учрашув учун руҳсат бермаганди.
-Ростданми? 
-Рост.
-Ахир қамалган одамларнинг оилаларига ҳар уч ойда бир марта 3 соатлик “короткий” (қисқа) учрашув, олти ойдан кейин эса уч кунлик “длиний” (узун) муддатли учрашув бершади-ку, ҳаммага. Нима учун сизга бермадилар?...
-Тўғри бундай қонун борликидан менинг ҳабарим бор. У қонун менинг хўжайиним учун эмас дедим кўзимга тўлган алам ёшини ичимга ютиб. Сиз айтаётган қонуннинг қоидаси "одам ўлдирган. ўғирлик қилган, бировни алдаб пулини олиб товламачилик" қилиб қамалган одамлар учун ишлатилади. Ездангиз учун ёзилмаган “жиноят кодекси” бор. 
-Ездам(роччам) қайси айби учун қамлаган ?
- Сиз Муҳаммад Солиҳни эшитганмисиз?
-Эшитгандим президентликга номзодини қўйган шоирми?
-Ўша, шоир сайлов ўтгандан кейин Ўзбекистондан, Туркияга қочиб кетди. Ислом Каримов қамаб қўйяди қўрқиб . У кетганидан кейин унинг ўринига менинг ездангизни қамаб қўйишди, Чунки Сафар ака унинг ёрдамчиси бўлиб ишлардилар. 
Жиноят иши ҳам иккаласига очилганди. М,Солиҳ йўқ бўлгани учун унинг досиясини вақтинча ёптилар. Сафар акам эса “емаган сомсасига пул тўлаб” қамалиб ўтирибди. 
Сиёсий сабабдан қамалгани учун шу вақтгача учрашув ҳам бермадилар менга. 
Ишонасизми , Сафар аканинг суди бўлганини ота-оналарига ҳам менга ҳам айтмадилар.Р”озодлик” радиосидан эшитдим.
-Ростданми?
-Рост нима қиламан ёлғон гапириб.
-Уни қамагани етмагандай мени ҳам тергов қилишди, ҳатто қамамоқчи ҳам бўлишганди боласи кичкина экан деб қамашмади. Дардимни дастурхон қилиб ёйдим.
-Ездам биладими бу гапларни?
-Йўқ .
-Айтсам юраги сиқилади,деб айтмадим, ўзингиз кўриб турибсиз ку бу ерда буларнинг тортаётган азобларини... 
-Тўғри қиласиз айтмай, қизиқ, сизни нимага тергов қилишди?
-Нима учун Сафар Бекжонга эрга текдинг, эрга тегмоқчи бўлсанг бошқа одам йўқми-ди деб?
-Ростданми?... Одамни кулдирмаг-га, сиз нима деб жавоб бердингиз?
-Сизни қизингиз борми десам, терговчининг қизи бор экан. Қизингизнинг тақдирини олдиндан биласизми, эрга текканидан кейин куёвингизт қамалиб кетса нима қиласиз деб сўрагандим жим бўлди...
-Ақмоқ экан-ку, ўша терговчи.
-Ақилли бўлганида, халқнинг лаънатига учрайдиган касбни танлармиди? Оллоҳнинг лаънатига йўлиққан одамларгина шундай касб танлайди.?
-Тўғри айтасиз.
-Қаранг шу зонада қанча бегуноҳ йигитлар бордир қамалган, бечора ота-оналари, йиғлаб ўтирибди. Ҳаммасига сабабчи ўшанақа бебурд терговчилардир. Улар “йигитларни қон-қаҳшатиб, қилмаган жиноятини қилдим” деб мажбурлаб ёздириб оладилар.Кейин ота- оналари сарсон. Бечора йигитлар қамалиб майиб-мажруҳ- бўлиб қоладилар бу ерда кўрган қийноқларидан. Сафар аканинг баданини очиқ ери йўқ. Ҳамма ери кўкриб шилиниб кетган. Темир косов(дубинка) ларнинг изи потлайиб турибди. 
-Тўғри айтсиз куёвингизни ҳам шундай. Қилмаган жинояти учун беш йилга қамашди. Пахтага қўшиб ёзган “бошқалар” балога қолган куёвингиз бўлди. 
Энди икки йили ўтди.... қачон тамом бўлади беш йил?!
Бу ерда тортаётган азобларини айтмасам ҳам биласиз. Жоним ёниб кетади ўйласам, болам бўлганда ҳам унга алданиб яшармидим. Бунча қийноқлардан кейин ундан соғлом бола туғиладими, йўқми уни ҳам билмайман?...
-Соғлом бола соғлом эркакдан дунёга келмайдими?...
-Ҳафа бўлманг нима қиламиз тақдир. Умидингизни узманг соғликли болаларингиз ҳам бўлар бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетарсиз.(ичимдан қиринди ўтди:менинг болам бор, нима наф, қорни тўйиб ҳатто нон едира олмайман. Дадаси қамалгандан бери ярим оч. Ярим ялонғоч яшайди. Бу дардимни кимга айтман? Қамалиб ўтирган дадасигами ёки бошқаларгами? Қайтанга дадаси билан менинг касофатимга қолиб ўзининг бола эканликини унитди). Ҳаёлимдан кечган аччиқ ҳақиқатни тилимга чиқариб айта олмадим....
Ичим қон оғларди. 
-Чой ҳам қайнади, мен борай дедим ўзимни тетик кўрсатишга ҳаракат қилиб.
-Сизга бир гап айтмоқчиман, биласизми бу ерда “опер част” бўлиб ишлайдиган Эркин деган одам бор. Кейинги келганингизда агар сизга бу галдаги каби “эртага кел десалар” мени Эркин ака юборди деб айтсангиз дарров учрашув берадилар. 
Бизлар ўша одамнинг уйида қоламиз жуда ота оналаври жуда яхши одамлар. 
Уларга мен айтиб қўйяман “менинг опачам” бор эри қамалган ёрдамчи бўлинг деб . 
-Раҳмат. лекин дарвозада турган қоравуллар ишонармикан?
-Эркин ака уларнинг каттаси, сиз ўйлаб ўтирманг.
-Яхши раҳмат.
-Чойнакни олиб биринчи номерли кемерага қайтсам ота ўғил ўйнаб ўтирган эканлар.Буни кўриб қувондим. Жалолиддин бугун дадасига ўрганди шекилли кечаги каби дод солиб йиғламаяпти дадаси билан қолганида.
-Қаерда қолдинг, бир чойнак сув энди қайнадими?
- »Элакга кетган хотининг эллик оғиз гапи” бўларкан дедим кулимсираб, ҳамшаҳарим Фотима билан дардлашдик.
-Сафар акага ошхонада бўлиб ўтган гапларни ҳозир айтмасам ичим ёриладигандай туйилди. Қамалмасидан олдин ҳам шундай эдим ишдан келгандан дарров ўқиган газета журналлардаги янгиликларни айтардим. Ҳозир ҳам дарров гап бошладим зонада Эркин деган “опер част” бормиш эшитганмисиз?
-Бор.
-Фотима менга зонага иккинчи марта келганингизда “эртага кел деб” ичкарига киритмаса дарвоза олдида турган қоравуллар ўшаларга айтинг: “Мени Эркин деган опер част юборди” деб шунда кўп куттирмай дарров киритишади деди.. Бизлар у кишини яхши таниймиз сизни айтиб қўйяман ёрдамчи бўлади деб айтди. Ўзи қандай одам?
-Айтма.
-Нима учун?
-Яхши эмасми келган куним кирсам.
-Зона сен ўйлаган жой эмас. 
Келганингдан кейин 2 кун кутсанг ҳам ўшани номини тилингга олма.
-Сиз биласиз....(мен ҳеч вақт Сафар аканинг гапига қарши чиқмасдим) Ҳозир ҳам ”ҳукмингиз қаътий шикоятга ўрин йўқ” дедим ҳазиилашиб... Саноқли кунлар тез ўтади даганларидай кўз очиб юмгунимча уч кун ҳам ўтди,кетди...
Дилда ғам, юракда алам билан билан хайрлашдик.
Иккаламиз, ҳам бундан кейин қандай қоранғулик кунлар бизни кутаяпганини билмасдик. Хайрлашарканмиз кўзимга тўлган аччиқ ёшни ичимга ютдим.
Олдин ёзганим каби Сафар ака мени “кўз ёш тўккан холатимда” эслаб қолишни истамасдим. 
Аслида мен “очиқ зонага” у эса “ёпиқ зонага” қайтаяпганди. “Ёпиқ зона”да саноқли қоравуллар бор “ очиқ зона”да, эса минглаган қоравуллар бор эди.Босган қадамимни кузатаяпган., айтган сўзимни эшитаяпган...
64/49 зонанинг дарвозасидан чиқсам ташқарида Ойша ёнида Жалолиддин қатори ўғлини бағрига босган ўрта бўйли, қора сочли, қора кўзли, юзи буғдай рангли эгнига атлас кўйлак кийган 20- 22 ёшлар оарасидаги аёл билан гаплашиб турган экан.
Узоқдан мени кўрган Ойша жуда хурсанд бўлди. 
Янгамга сиз ҳаққингизда айтаётгандим кутайлик бирга кетамиз деб.
-Рахмат.
-Танишинг сизга айтган янгам, бу кичик шаҳзодамиз Озодбек. 
-Танишдик. (афсуски янгасининг ҳам исмини унитдим.)
Озодбекнинг ранги сарғайиб сўлганлики, дарров менинг диққатимни тортди.Хол хотир сўрашганимдан кейин сўрадим кичик шахзоданинг маззаси йўқми?
-Иссиқ хавода исал (ич кетма хастаклики) бўлди.
-Оллох шифо берсин.
-Раҳмат
Гап билан бўлиб поезд вокзалига бир пастда етиб келдик, вокзал зонага узоқ эмас экан. 
Билет олаётгандик, битта рус аёлнинг салоннинг бурчакида йиғлаб турганига кўзимиз турганига кўзимиз тушди. 
Уни кўриб юрагим парам-парча, бўлди. 
Бечора она ўғлини “инсон қиёфасига кирган қутирган итлар”нинг, олдига “тириклайин тайёр овқат” қилиб ташлаб келаяпгани учун йиғлаяпти деб.
-Биз билет олиб бўлгандан кейин, Ойша бориб йиғлаяпган рус аёл билан гаплашди.
-Ўғлимни шундай калтакладиларки, кўриб қўрқиб кетдим. Вужудини илма тешик бўлган. Бармоқларида игнанинг из қолган экан...
Аёл кўзида ёш билан ўғлининг кўринтисини айтиб берди. 
Буни эшитиб учаламиз ҳам йиғладик. Чунки бизни кўрганимизни бу ОНА тилига олиб айтаётганди. 
-Бизлар жим эдик...
-Мен бор йўқ пулимни ўғлимнинг қўлига тутқаздим, энди билет олишга ҳам пулим қолмади. Сизлардан илтимос пулингиз бўлса қарз беринглар билет учун. Мен албатта қайтараман. Ҳозир эса пастортимни сизларга бераман.
-Мен уларга улар менга қарашди.
-Чала чулпа русчам билан айтдим-ки. менинг бор йўқ пулим метро учун 3 сўм қолган. Бошқа пулимни хўжайинимга бердим.
-Ойша янгаси билан гаплашиб билетга пул берди.
-Лекин паспортини олмади.




6.10.2015 yil.             lausanne.






               


                             69 -қисм.
      Шўрлик ўрус аёлнинг Тошкентга етиб олиши учун поездга билет олгани 10 сўм пули йўқ менинг ҳам ҳамёнимда бор йўғи 13 сўм пулим қолганди.
10 сўмига поездга билет олсам 3 сўмини эса поезддан тушганимдан кейин метрога билет олиш учун сақлагандим. Ҳар бир тийиним саноқли эди.
Сафар акага аниқ эслай олмайман-у, тахмиман 20 сўм бергандим.
Ўзим каби эзилган кўзи ёшли ўрис хотинга пул бера олмаганимга виждоним қийналди. Қани эди имконим бўлса...
Ойша ҳаммамиз учун билет оладиган бўлди, қўлига билет учун айирган пулимни тутқаздим у ўзига, менга ва янгасига билет олиб келди.
Ойша жуда жўмард қиз экан ҳатто вокзалнинг яқинида тарвуз сотиб ўтирган кекса ёшли бир одамдан битта тарвуз ҳам сотиб олишни унитмади. Поезднинг келишига таҳминан бир-икки, соат бор бўлгани учун вақтимиз ҳам кўп эди. Шунга беъмалол эдик Ойша олган тарвузни биз чеккароқга чиқиб едик.
Менинг ҳаёлим ҳалиям қамоқда қон ютиб қолган қолган Сафар акада эди.
Шундай ширин тарвуз ҳам бемазадек бўғзимни тимдалаб ўтаётганди.
Сафар ака қаерда талофи бўлмаган хато қилганди?
Ўшанда Сафар ака Туркиялик дўстларининг гапига қулоқ солиб уёқда яшаб қолганида балким қамалмасмиди?
Шунча жабри-жафони чекмасмиди?
Недан инсон ёниб турган оловнинг устини кул босганини кўриб ўчди деб ўйлайди.
Аслида усти кул босган билан тагидаги чўғ сўнмаганди.
Ғафлат уйқусига кетган инсон эса чўғ устидаги кулга алданиб яланг устидан юради, оқибат эса кул деб устига босгани қўри ўчмаган чўғ эканликига, оёқи жизғанак бўлиб ёнганидан кейингина ақли етади ўзининг талофиси мумкин бўлмаган хато қилганини англаб етади. Англаб етган вақтизда эса товани жизғанак бўлиб куйиб гўштга айланган., басир кўзи кеч бўлса очилган бўлади. бўлади. Талофиси тўлролмайдиган бўлиб қилиган хатонинг жабрини тортганингиздан кейин очилган кўр кўзининг энди нима нафи бор.
Алам билан ўз-ўзимга , шивирлайман энди кеч, энди кеч, энди кеч ...
Сафар ака ҳам Ўзбекистонда ҳақиқий Мустақмллик шамоллари эсди.
Муҳолифатчиларнинг мушукини ҳеч ким бундан кейин ришт деб айтмайди маккор режимга алданди. Чунки президантнинг асосий рақиби шоир Муҳаммад Солиҳ қочиб кетганидан кейин Ўзбекистонда саноқли қолган ЭРК Партиясининг азъоларига “демократик тенденция”лар, учун курашишга шароит яратиб беради деб Каримов деб ишонганди.
Афсуски тулкидек айёр, чаёндек бераҳм Ислом Абдиғаниевич Каримов фақат ёниб турган ғазаб оловининг юзига кул сепганди холос. Кулни кўрганлар Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг демократияга бўлган қаҳри-ғазабидан бунёд бўлган оловини ўчирди деб ишонган ўша вақтда битта Сафар ака эмас эди ундан олдин қамалган Самандар Қўқонов Сафар акадан кейин бирин-кетин, қамалиб бошлаганлар Мурод Жўраев ваунинг туғишган укса, Самарқанд ёғ фабрикасининг директори, Ёзувчи Мамадали Маҳмудов, Абдуллахон Тўрахонбой ўғли, Отаназар Арипов ва бугунга келиб исми-шарифларини,унитганим юзлаган Ўзбекистонда демократик тузум ўрнатиш курашган исмсиз қаҳрамонлар бор. Ҳатто қамоқхоналарда инсон фарзанди чидай олмайдиган қийноқлардан шаҳид кетган йигитлар бор...ва бугуншги кунимизгача қамоқхоналарда қон ютиб ўтирган бегунаҳ инсонлар бор.
Ва изида қолган оилалари, муштифар ота-оналари барбод ҳаёт кечираяптилар.
Фарзандлари ўз оталарини танимай катта бўлаяпти. Ҳаёлимнинг тош каби оғир юки остида Сафар ака билан қандай хайрлашганим кўз олдимдан кетмасди.
Кабинадан чиқишимга соатлар қолганда Сафар аканинг иносн авлоди чидай олмайдиган қиноқлардан бир тутам бўлиб қолган юзи, алам ва изтироб муҳрланиб қолган кўзларига тикилдим. Олдинлари Сафар аканинг ўзидан олдин кўк мовиси кўзлари кулиб тураради энди эса кулагна кўзларини мунг босганди.Темир занжир эзиб ташлаган қўлларини қўлимга олдим ва кўзларига тикилдим энг сўнг сўзимни қаътийят билан таъкидалаб айтдим:
“Сизга Каримов бошлиқ жаллодлар тўдаси уч йил эмас уч юз йил берса, бошимдан сочим, кўзларимдан киприкларим тўкилса, оёқимдан куч, белимдан мадор кетса ҳам энг сўнги кунимгача сизни кутаман... Агар сиз чиқинингизда мен ёруғ дунёлда йўқ бўлсам, берган жонини ОЛЛОХ қайтариб олса, мозорга кирсам ишонинг бу дунёдан кўзларим очиқ кетади... Сизнинг ўликингиз ҳам тирикингиз ҳам авволло ОЛЛОХ кейин, меники,.
Агар сиз қамоқда кўраётган қийноқларингиздан “ўлиб кетсангиз “мен ҳам ҳаётда тирик , ўликга айланаман то қиёматгача бу дунёдан ёлғиз ўтаман.
Сизнинг тирикингиз ҳам меники ўликингиз ҳам бу сўзимни икки марта таъкидлаб айтгандим. Жигарингизнинг бир парчаси сизнинг ёдгорингиз Жалолиддин сиздан менга қолган оманат. Уни одам каби одам қилиб тарбиялаш менинг бўйнимнинг қарзи.
Яъна бизга учрашув берадими йўқми уни ҳам билмайман?
Агар хозиргидай учрашув бермай қўйса йиллар мабойнида ва мен ўлсам сиз мендан рози бўлинг...Агар оллох умр бериб яшамак насиб қилса қайси уйнинг останасидан сизни ишга кузатган бўлсам ўша уйнинг останасида кутиб оламан агар ўлмасам...
-Нимани ўйлаяпсиз?
-Ойшанинг берган саволи худди момқалдироқ гумбирлагандай еткисини берди. . Ўз ҳаёл дунёмда шўнғиб кетиб янга билан бикачни(қайинсингил)ни, унигандим.
Мен ҳхаёл денгизида сузиб бегона инсонлар билан йўлчилик қилаётганимни ҳам унитган эканман. Поччангизни дедим майюс табассум билан.
-Жуда севасизми дейман соатлар ўтаяпти , бир оғиз ҳам бизлар билан гаплашмай фақат поччамни ўйлапсиз!
-Йўқ-е, мен поччангизни “севмайман” .
Менинг осмондан тушгандай қилиб “севмайман” дейишим Ойшада баҳорда бехосдан ер у кўкни зир титратиб ёққан ёмғир эткисини яратди.
Ҳайаратлар ичида тош каби қотиб қолди.
Саволини такрорладаи ростдан ҳам севмайсиз-ми?
-Йўқ.
-Қандай қилиб севмаган инсон билан турмуш қурдингиз ?...
-Ёки ота онангиз тавсия қилдими, ё қариндошингизми поччам?
-Йўқ.
-На униси, на буниси.
-Ўзим тасодиф танишиб қолганман. Кейин тақдир экан турмуш қурганмиз ҳатто ота-онам, қарши чиққанди “сени бермайиз, насли-насабини танимайдиган бегона оилага" деб. ўзим уларни зўрға кўндиргандим Сафар акага турмушга чиқаман ота-онасига, эмас деб.
-Севмасдан- а?
-Кечирасиз, сиз ажрашагансиз турмуш ўртоқинигиз билан тўғрими?
-Тўғри ажрашгандим.
-Севиб турмуш қурганмидингиз?
-Фарход билан Ширин каби севардик бир-биримизни,кўрмасак туролмасдик .
-Нимага ажрашдингиз “севиб турмуш” қурган эдингиз-ку?
-Қайинонам билан келишма олмадик.
-Ана кўрдингизми бир вақтлар Фарход Ширин эдингиз қайин онангиз Ёсумон каби ораларинингизга кирди “тўнини тескари кийиб “ сизлар дарров ажрашдингизлар шундайми?
-Шундай, нега менга “сани келин қилиб олмоқчи эмасдим қариндошимизнинг қизи Нафисани олмоқчи эдим ўғлим ношуд сани олди деб айтади?
Нима иш қилсам ҳаммасига гап топарди...
-Эрингиз айтмадими, онажон бу менинг хотиним сиз аралашманг, мен Ойшани севиб олганман деб.
-Йўқ.
-Сиз айтмадингизми эрингизга Онангизга айтинг мени тинч қўйсин мен унинг келиниман кундоши эмасман деб?
-Б гапни айтиш ҳаёлимга ҳам келмабди. Бир биримизни ҳақоратлашдан нарига ўтолмадик мана оқибат ажрашдим кўп асабийлашганим учун хомиламдан ҳам ажралдим. Олти ойлик ҳомиладор эдим ажрашаётган вақтимизда.
-Юрагим музда сув бўлди. Қайин она ўйланмай икки ёшни бир биридан ажратди ўртада туғилмаган гўдак нобуд бўлди.
-Ойшанинг кулган кўзларига алам ёши тўлди. Мен қанчалик севингандим хомила эканликимни ўрганимда кичкина Масудга Она бўламан деб...
-Хафа бўлманг ҳали ҳамма яхши кунларинигиз олдинда Энди ишондингизми “севги” деган енгил-елпи, туйғунинг қаналик алдатувчи бўлишига?
Севги деган ҳис туйғу бугун бор эртага йўқ. Қайси Она арслон каби ўғлини келинига бергиси келади.? Ёмон қайин онанинг кундашдан фарқи йўқ. Агар сиз эрингизни
“ севмасдан” туриб турмуш қурганингизда эди қайин онангиз кундошга айланмаган, сиз ҳам қайин онангизнинг игна-бигиз, санчишларига чидаб, эрингизни рози қилиб бошқа ердан квартира тутиб бирга яшардингиз. Демак сиз “севги деган енгил елпи ҳиснинг” қурбонига айлангансиз. Бир марта пар этиб ёнган оловнинг тафтини бир умр ўчмайдиган оташ деб янгилишибсиз. Ҳақиқий “севги” бир кунда ёниб бир-икки соатда ўчадиган шам эмас-ку, инсонда олдин Севги пайдо бўлади, кейин Меҳр ундан кейин энг юксак чўққи Муҳаббат.
Севгининг заҳар тотини татиб, Меҳрни ардоқлаб кутиб олган , машаққатли кунлардан кейин Муҳаббатга эришиб турмуш қурган ҳоҳ эркак , ҳоҳ аёл бўлсин , ҳеч вақт ўз жуфти ҳалолидан ажралмайди. Сув келса шимириб, тош келса кемириб ҳаёт кечиради.Эркак ўзини туғиб тарбиялаган онаси билан мехрини бериб уйлангани хотини орасини тенг тутади. Зотан тарози тенг бўлган ерда оқибат кўтарилмайди.
-Cиз қайин оангиз билан бирга яшадингизми, яшаганда бундай демасдингиз?
-Бирга яшамадик улар Хоразмда бизлар Тошкентда яшадик.
-Ана айтмадимми?
-Қайинон билан қайинота орада икки минг км, бўлса ҳам қайин она, қайин отадир. Мантиқ ҳеч ўзгармади.
Ҳамма Оналар ҳам олдинига ўғлини келинидан қизғонади.
Пиширган овқатига, ювган кийимига гап топади, ҳатто қатиқ овазда гапирганига, қаҳа-қаҳа, отиб кулганига. Ҳам ..хуллоси калом “утирсанг сўпоқ, турсанг қопқоқ “ бўласан...
-Сизнинг ҳам қайин онангиз шундай қилганми?
-Нима менинг қайин онам осмондан тушган фариштами, у ҳам ўз ўғлини келинидан қизғанадиган тифик ўзбек Онасидир. Агар қизғанмаса ҳайрон қолардим.
-Қандай чидаднгиз?
-Сафар аканинг менга нисбатан “севги” си, эмас оиламизни сақлаб қолган ҳис туйғу.
Менинг унга, унинг менга бўлган Меҳр Муҳаббатидир.
Агар ўртамизда “Меҳр, Муҳаббат” бўлмай, сув каби тўлқинланиб оқувчи Севги бўлганида эди қайин онамнинг “ғиди-бидисига” чидаган мен хозирги кунда Ўзбекистон КГБ сининг , менга ўтказаётган зулмига чидай олмай, аллақачон ажрашиб кетаган бўлардим.
Бундан фақат Сафар аканинг душмонлари хурсанд бўларди...
-Бирга яшаган вақтингизда поччам билан ҳеч тортишмаганмисиз?
-Тортишганмиз.
-Ҳатто бир биримизга, терс тушган вақтларимиз ҳам бўлган.
Аҳир инсон фақат асал еб куни ўтмади-ку, кўп асал еган одам тез касал бўлади.
Шунинг учун заҳар ҳам , туз ҳам, қалампир ҳам керак еган ошингизни ширин қилиб иштаҳангизни очадиган.
Агар сизга битта аёл сизга “мен эрим билан ҳеч уришмаганман, тортишмаганман, қайин онам билан тўйдан кейин дарров тил топишиб апоқ-чапоқ бўлиб кетдим деса ҳечам ишонманг. Базан ўзингизни туғиб катта қилган онангиз билан ҳам тил топишолмай қоласиз. Битта оилага туз ҳам керак шакар ҳам.
-Тўғри айтаяпсиз. Қани эди сиз билан олдинроқ танишган бўлсам балким эрим билан ажрашмай бир ўрта йўл топармидик?
-Энди кечми?
-Энди кеч аллақачон онаси уйлантирган.
-Бахтли эмишми?
-Энди қайинонам олдинги келиним яхши экан бундан деб айтаётганини эски қўшни келинландан эшитдим.
-Келган, кетгани излатармиш.
-Тўғри айтсиз.
-Гап билан бўлиб поездни келганини ҳам билмай қолибмиз кутилмаганда поезднинг гулдурос солиб чалган сингналидан бир қалқиб тушдик.
-Ана поезд ҳам келди дедим хазин бир оваз.
-Энди йўлингиз Тошкентгами ё Хоразмга кетасизми?
-Йўқ Тошкентга. Сафар акани ишга кузатганим уйга.
-Ўзингизнинг ота-онангизни, уйига кетмадингизми?
-Йўқ.
-Онангиз истамадими қайтиб боришингизни?
-Йўғ-е нега унақа дейсиз?
-Сафар ака қамалагнидан кейин қишлоқдан акамлар жиянларим билан келди онамнинг олдига олиб кетгани. Бир ўзинг Тошкентдек тош шаҳарда нима қиласан ёлғиз бошингга кичкина гўдак билан деб.
Ўзим рози бўлмадим.
Сафар акани қайси останадан ишга кузатган бўлсам ўша останадан кутиб оламан деб.
-Бардошингигизга қойил қийин эмасми ёш бола билан бир бошингизга яшамак?
-Йўқ Сафар ака жисмонан қамоқда бўлса ҳам руҳан мен билан шунинг учун ҳам ёлғизликимни ҳис этмайман. Сафар ака менинг оғиримни енгил, қайғумни қувончга айлантиради мени ҳар куни.
-Қандай қилиб?
-У ҳис-туйғуни, тилим билан таърифлай олмайман уни яшаган одамгина билади.
-Ғалати...
-Шунақа сингилжон бизнинг орамизда фақат Яратган Оллохинг ўзигина биладиган бир боғланти бор, уни оддий инсонлар ҳис қила олмайди. Сафар ака билан учрашувни менга золим ҳукумат бир ярим йилдан кейин берди. Лекин мен шу кўрмаган йилларимда ҳам Сафар аканинг қамоқда жисмонан тортган азобларини ўз танамда ҳис этардим.
-Ростданми?
-Рост нима қиламан ёлғон гапириб.
-Илоҳим поччам тезроқ чиқсин-да,бахтли бўлинг опа.
-Рахмат
Поездга чиқдик ўзимизга ажратилган ўриндиқларга ўрнашдик. Ойша юқоридаги ётоқга чиқди.
Янгаси билан мен пастга жойлашдик.
Жалолиддин чарчаган эканми ухлаб қолди.
Тез қоранғу тушди мен ҳам чарачагандим поезднинг саланглаб юриши Онанинг бешик тепратагнига ўҳшарди. Ҳам жисмонан ҳам руҳан чарчаганим учун қаттиқ уйқуга кетибман. Тонг отди Тошкентга яқинлавшганда. Сумкамдан Жалолиддинга егулик олиб бераётиб қарасам ҳамёним йўқ эди.
Балким ҳаёл билан унитиб yotishimdan oldin ёстиқimнинг тагига қўйдимми деб қарасам ёстиқнинг тагида уч сўм пулим турганди...
4.11.2015 yil. Lausanne.



70-қисм.


       Эрталаб туриб Жалолиддинга егулик "ширин кулча" оламан деб сумкамни очиб қарасам “ширин кулча”бор лекин у билан ёнма-ён, қўйганим ҳамёним йўқ.
Унитиб ёстиқнинг тагига қўйгандирман деб ётган ёстиқимнинг тагини очиб қарасам,
у ерда поезддан тушганимдан кеийн метрога билет оламан деб сақлагним уч сўм пулим турибди.
Ҳайратдан тош бўлиб қотдим.
Ўғри ҳам шунадай мукаммал иш қмиладими деб ҳудди менинг 3 сўмдан бошқа пулим қолмагниини билгандай. Балки адашгандирман сумкамнинг бурчагида яширниб қолгандир деб қайтадан сумкамни титкилаб қарашга бошладим.
Сумкамда Ойшанинг янгаси кеча поездга чиққанидан кейин сизнинг сумкаегизда турсин “менинг сумкамга сиғмаяпти” деб берган юпқа ичидан ялтироқ симчалар утган рўмоли ўғирланмаган эди.
Қайин сингил ҳайрон эдилар мени сумка ковалаб бошлагнимдан.
-Нима бўлди олтин излаяпсизми ?
Ойшанинг шўх овази эшитилди.
-Йўғ-е, олтин нима қилсин менда, ҳамёним йўқ.
-Ростданми?
-Рост қаранг 3 сўмимни менинг ёстиқимни тагига қўйган ҳамёнимни олган номард.
-Патсга қаранг балким ётоқнинг атгига тушиб кетгандир?
-Уни гапи билан ётоқнинг тагини, ҳатто ётганим матроснинг тагини ҳам қарадим. Ойша ҳам егилиб қарай бошлади. Ҳамёним худди ер ёрилиб тагига кириб кетгандай йўқ эди.
-Йўқ дедим умидсиз оваз билан.
-Янгам ётган кароватнинг тагида ҳам йўқ.
-Ҳар қалай янгангизнинг рўмолини ўғри ўғирламабди шунга ҳам шукур.Ўғирланмаганига хурсанд бўлиб Ойшанинг янгасига қарадим
-Ҳайрият сизнинг “рўмолингизни ўғри олмабди” лекин менинг ҳамёним йўқ, олинг рўмолингизни деб қўлига тутқаздим.
Ойшанинг янгасининг рангги оқ-оппоқ, бўлиб ўзгарди бироқ бир озғиз гапирмади.
-Лаънати ўғри қайси ердан кирди экан ?
Чунки биз кетаётган поезднинг бўлма (куфе)сида, Ойша, мен ва янгаси, қўлимиздаги икки кичкина боладан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Поезд нинг проводник (йўлбошловчиси( ҳам инсофли одам экан сизлар кичкина болалар билан қийна\либ қолманглар деб бизнинг бўлмага ҳеч кимни қўймаганди...
Илгинчиси сумкам Ойшанинг янгасининг сумкаси билан бир ерда турганди.
-Сизнинг нарсалирингиз ўғирланмаганми Ойшанинг янгасиига юзландим?...
-Йўқ.
-Ҳайрият...
Кеча у менга рўмолини берганида , ҳайрон бўлиб сўраганадим сиз рўмол ўраб келдингизми?
-Йўқ.
-Унда бозордан сотиб олдингизми бу рўмолни?
-Йўқ биласизми менинг хўжайиним қамоқхонада ташкил қилинган теъатр группасига қатнашади у ерда саҳаналаштирилган спектаклларда рол ўйнайди.
Олдинги 3 соатлик қисқа учрашувга келганимда менга уйдан атлас кўйлак билан атлас лозим ва рўмолингни ҳам олиб кел деб айтганди. Кейинги учрашувга келганимда атлас кўйлак ва атлас лозимимни мана шу рўмолимни олиб келгандим. Бугун қайтариб олиб кетаяпман кир бўлган экан ювгани.
-Тушунмадим, сизнинг хўжайинингиз артистми?
-Йўқ.
-Қизиқ еркак киши бўлса, атлас кўйлак билан лозим нимага керак қамоқхонада , у ҳам озлик қилгандай бошига рўмол ҳам боғласа?
-Рол ўйнабади Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” деган спектакилини қўйган эканлар саҳанага, менинг хўжайиним Сотти ролида ўйнаган. Бошига қирқ ўримлик ясама соч тақиб мана шу ялтироқ рўмолимни бошига боғлаганлар.
-Энди тушундим.
-Хўжайним ўзи қамалмасидан олдин ҳам ҳаммани кулдирадиган одам эди битта тўйда пародия айтиб кулдирганди ҳаммани ўшанда мен кўпроқ кулиман шекилли у менга гап отди шу бахона танишиб турмуш қургандик Ойшанинг янгасининг кўзларида аччиқ ёшхалқаланди....
-Унинг маҳзун холатини кўриб менинг ҳам кўнглим бузилди...
-Ҳафа бўлманг ҳаммамизнинг аччиқ тақдиримиз бир...
Бир куни ҳаммаси яхши бўлади бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетамиз худо ҳоҳласа балким бир ерда учрашиб бу кунларни эслармиз...
-Айтганингиз келсин.
-Ҳозир ҳаёлимда жонланган Ойшанинг янгаси билан қилган кечаги суҳбатим ва бугунги кунинг аччиқ манзараси...
Ҳозир ҳам ўзимнинг ҳамёнимнинг йўқолганига эмас Ойшанинг янгасининг рўмолини “ўғри” олмаганига севиндим. Ҳар холда эрининг ёқимли хотираси бор рўмолида...
Сумкамнинг ичидаги ҳамма майда-чуйдалрини яъни Жалолиддинга йўлда кийдирсам керак бўлар деб олган кўйлакчалари билан иштончаларини ҳаммасини олиб столнинг устига бир- бир қўйдим ҳамма майда чуйдам бор лекин Сафар аканинг менга ҳадя қилган ҳамён йўқ эди шундай жаҳлим чиқди. Ичидаги Сафар аканинг расми ҳам.
Ҳаёнимни ўғирлаган номард ичида пулим йўқликини кўр кўзи билан кўргандир нима учун Сафар аканинг расмини 3 сўм пулга қўшиб ёстиқимнинг тагига қўймайди?
У ҳамённи менга Сафар ака қамалмасидан один Туркияга борганида олиб келганди.
Тимсоқ (крокодил) терисидан тикилган.
Қамалганидан кейин расм алъбомидан Сафар аканинг кичкина расмини олиб ҳамёнимга қўйгандим... Энди эса на расм бор на ҳамён...
Додимни кимга айтардим...
Поезднинг йўлбошловчисига айтнганим билан бир нима ўзгарармиди?...
Йўлда бир марта пастга тушдим поезд Самарқандда тўхтаган вақтида тушиб тоза хаво олгандим. Нон сотиб юрган новайлардан пулим йўқ бўлгани учун Самарқанднинг машҳур нонидан ҳам ололмагандим.Мен Ойша билан пастга тушдим янгаси тушмасдан пеоздда қолганди... Энди эса ҳамёним йўқ лекин рўмол турибди.
-Тавба қилдим бу эри-ку, ўғирликдан қамалган хотини ҳам ўғрими?
-Хаёлимга келган мудхиш фикрдан баданим музлади...
-Эшики берк турган бўлма(куфе)нинг ичига биздан бошқа ҳеч кимнинг киролмаслики аниқ...
-Ё яратган Тангрим мени кимларга дуч қиласа-а?
-Жаҳлим чиққанидан осмонга қараб тилак тиладим.
Агар ким олган бўлса ҳамёнимни: эри қамоқда бўлса тирик чиқмоқ насиб қилмасин, қўлида боласи бўлса ўша ўлсин, боласи йўқ бўлса онаси ўлсин деб дуо ўқиб юзимга фотиҳа тортдим.
Ойша менинг алам билан айтган гапимга бир хил бўлиб сиз юз қўлингизни ювиб келинг биз қараб балким топармиз деди.
Уни гапига қулоқ солиб Жалолиддинни уларга қолдириб кетдим.
У ерда наватда турган одамлар бор экан кутиб турдим. Навбатим келганида кириб юз қўлимни ювиб қайтдим.
Ойша ниманидир янгасига қаттиқ овазда гапрарди, афсуски поезднинг шарқиллаган овазида эшита олмадим.
Эшикни очиб кирдим ичкарига кирдим Ойша қип қизил бўлиб жахлдан титраб турганди.
Янгасининг ранги бўздай оқариб кетганди...
Тополмадик деди Ойша биткин овазда...
Тошкентга келгунча улардан на сас чиқди на садо...
Мен учун оғир бўлган йилларда ёлғиз суянчиғим, ишонганим Худо эди.
Ўша қоранғу зулматга кўмилган йилларимда Яратган тарафидан яратилган ожиз бандаларнинг ҳей биридан яхшилик кўрмагандим яхшилик қилганлар ҳам санаганимда беш баромоқимга ҳам етмасди.
Мен ҳеч кимдан моддий манфаат кутмасдим.
Саломимга алик олиб хол хотир сўраган инсон мен учун қадри баланд инсон эди.
3 йил давомида хол-хотир, сўраган инсонларни ҳали ҳам унитмагандим...
Ўша мусибатли йилларимда энг ачинарлиси ким уйимизга келиб тузимизни еган бўлса ўша одам мени кўчада кўрса юзини терс буриб кетарди.
Олдинлари жуда оғир ботганди бу холат кейинчалик шундай ўргнаиб кетдими-ки,шундай бўлиш керакдек. Бу холатимни сиз тассаввур ҳам қила олмайсиз...
Ўша мени кўрганда юз буриб кетганларимнинг ҳаёлида бир гап айнарди Сафар Бекжоннинг хотини билан саломлашак ё қамоқхонага кетамиз ёки унинг ярим оч. Ярим ялонғоч яшаётган боласи учун чўнтагимиздан пул беришимиз керак деб ўйлардилар...
Афсус-ки, улар мени танимасди.
Мен бойлик қўлидан тотиб олинган. Ўзлари Туркманистондан сургун қфилигна асилзода оилада дунёга келгандим.
Мен йиртиқ кўйлак кийсамда уларнинг бердиган чой -чақасига- муҳтож эмасдим....
Азиз дўстларим сизларга бир олдинга кетиб 1994 йилан бир йил олдинга кетиб 1995 йилда бўлиб ўтган битта воқеани баён қилай.
Мен хикоясини ёзаётган артистни кўпчилик танийди.
Айниқса Канада яшаётган Ватандошларимиз эса жудаям яхши танишади..
Ёзмоқчи бўлган хикоям Баҳром Эгамберди(ев) ҳақида.
Баҳром Эгамбердиев бир вақтлар Сафар аканинг оилача борди-келди қилган энг яқин дўсти.
1995 йилнинг сўнг баҳорида (куз)да. Шайхалидаги қамоқхонага Сафар ака билан учрашгани бордим одатдагидек бир қўлимда унча оғир бўлмаган сумка бир қўлимда Жалолиддин. Тошкентдан борган поезддан тонгда тушдик. Ўша ерда тонг отишини вокзалда кута бошладим ўзим қатори келган бағри ёниқ аёллар билан.
Мен ўтирган ўриндиқ вокзалнинг билет сотадиган ерига жуда яқин эди.
Жалолиддинни бағримга босиб ўтириман тонгнинг замхарир хавоси одамни жунжиктарди.
Қуёш чиқиб ҳаммаёқ ёришди.
-Бир вақт вокзалга артист Баҳром Эгамберди(ев)кириб келди ёнида бир иккита одам билан ўзора гаплашиб. Уни кўрдим орамиз узоқ бўлмагни учун дарров салом бердим.
(Баҳром Эгамберди(ев) Қашқадарё Вилоятининг Муборак туманида туғилган хозирги кунда эса Канаданинг Guelph, Ontario шаҳарида муҳожир бўлиб яшайди оиласи билан)
Баҳром оға Тошкентга келса ҳамиша бизларнинг ховлида қоларди.
Сафар аканинг жон дўсти эди.
Уйда қелган вақтларида кийимлари кирланган бўлса Сафар аканинг топшириқи билан кийимларини ювиб дазмоллардим. Баҳром оға саломимни эшитиб бир қаради-да ,таниса ҳам танимаганга, саломимни эшитса эшитмганга олиб олиб юзини юзини терс бурди.
Билет сотадиган қиз билан алланималарини гаплашиб ёнидаги ҳамроҳлари билан чиқиб кетди.
Мени кўрмагандир, вокзал шовқин суронли жой ҳатто берган саломимни эшитмагндир инсонлик холи дедим ўз-ўзимга.
Беш дақиқа ўтар-ўтмас, яъна иккинчи марта қайтиб келдиэнди якка ўзи эзи эди
Вокзалнинг кириш эшиги билан билет сотадиган ер менинг тўғримда орада уч метр ҳам узоқлик масофа йўқ. Фақат кўзи кўр одамгина мени кўрмаслики, мумкин лекин кўзи очиқ инсон мени кўриши аниқ бу масофадан. Баҳром оға кўз ойнак ҳам тақмасди, кўз ойнак таққанида ўзимдан шубҳаланардим мени кўрмагандир деб.
Яъна менга кўзи тушди...
Яъна олдинги каби танимайдиган инсон каби юзини терс буриб билет олибми-олмайми чиқиб кетди..
Тош бўлиб қотиб қолдим...
Бу одамга мен нима ёмонлик қилдим., қўлимни қавартириб кўйлакига утюк босганими.хотини билан кеклганиа ош дамлаб олдига қўйганимми, тушунмадим...
ЭРК Пратиясида бирга ишлаган ҳамкасблари бўлса уларни яқиндан танимаганим учун тушунардим... Лекин Баҳром оғани унинг хоними Муҳайё янгани қизи Сабинани яхши танийман-ку. ..
Сафар ака бошқа яқин дўстлари ҳам бор экан саънаткор ва рассомлардан булар: номи чиққан артист Раҳматжон Қурбонов рассом Исфандиёр шоир Оман Матжон, Рауф Рарпи лекин мен заволли улар билан Сафар ака улар билан яқиндан таниш эканликини қамоқдан чиққанидан кейин ўзора суҳбатда айтганида эшитганман.
Мени яқиндан таниганим биргина Баҳром Эгамберди (ев) эди.
Ҳатто оилача борди келди қилардик.
Хоними Муҳайё янагнинг Самарқанддаги ота.онасининг уйига ҳам мехмонга боргандик у вақтда униветстетни битказмагндим Самарқандда ўқирдим.
Йиқилмаган турмаган ёлғиз Правадигор.
Адашган банда эса йиқилиб-туриб, умр ўтказади...
Сафар ака қамоқда вақтида устидан тепкиллаб ўтган Баҳром оға Эгамбердиев 2000 йилларнинг бошида бирдан-бирига пайдо бўлди.
Қаердандир Сафар аканинг телефон номерини топган бу мунофиқ инсон Сафар акадан ёрдам сўраб телефон қилди.
-Нима эмиш: Ўзбекистонда иқтисодий аҳволи ёмонмиш,
-Топаётган пуллари билан яшашга қийналаётганмиш.
-Баҳром оғанинг хоними (Муҳайё янга болалар доктори эди) олаётган маоши ва ўзининг тўйларга борганида айтган қўшиқларига олаётган пули ҳам яшашига етмаётганмиш ...у телефонорақали қилган суҳбатида бизлар ҳозир Туркияга келиб яшаяпбмиз биз бориб Анқарадаги Бирлашган Миллатларнинг бўлимига “сиёсий бошпана “ сўрамоқчиман
шунинг учун сиз менга кераксиз: менга ЭРК партиясининг аъзоси , “сиёсий карераси” бор деб “харектеристика” ёзиб беринг деб “ бетига бетон” қоплаб телефон қилди...
-Унинг телефон қилганини эшитиб тош каби қотиб қолдим.
-Инсон-да, виждон бўлмаса қийин экан...
-Насиҳат қўшиқлари айтадиган давраларини ўзининг чалган ўйноқи музикалари билан жўштирадиган, аслида инсонийликдан ичида бир асар ҳам бўлмаган Баҳром оға қайси юз билан сизга телефон қилди дедим, аламдан титраб?
-Нима қиласан ўтмишни эслаб?
-Сиз учун ўтмишдир лекин мен учун эмас...
Ҳеч бўлмаса берган саломимни олса ҳам рози эдим инсоний қиёфасини йўқотган .мавқжудот Сафарнинг хотинини саломини олсам, у мендан пул сўрайди деб ўйладими?
-Мени ота онам гадой қилиб тарбиялагмаган.
У инсонга уйга келганида шунча хизмат қилгандим...
-Сафар ака бағри кенг кечримли инсон.
Менинг гапимга қулоқ ҳам солмади, ўз билганини қолмади, бутун керакли хужжатларини тайёрлаб махсус почта орқали Бирлашган Миллатларнингш Анқара Тамсилчисиliliга юборди.
Улар сиёсий бошпана олиб Канадаning Guelph, Ontario shahariга кетдилар.
Менинг тўккан кўз ёшларим ҳавода қолди .
Мен қадр топмаган ўз қадримга йиғлардим...
Эндиликда Амаерикадаги Ўзбекистон Элчихонасининг кадроли қағилаган қарғасига (артистига) айланди.
Менинг на ҳамёним топилди на қадрим.
Поезддан тушгандан кеийн Ойша менга метрога билет олди.




15.11.2015 yil.                           Lausanne.


71 қисм.



Ниҳоят уйга келдим.
Ўз уйим ўлан тўшагим деганлардай ...
Йўлдаги кўнгилсиз воқеалар кўз олдимдан кино лентаси каби ўтмакга бошлади...
Мурад ака Жўраевнинг уйига бораётганимда Муборакга етмасдан “одам юрса оёқи, қуш учса қаноти куядиган” чўлда қўлимдаги гўдакга ҳам раҳми келмай: 
"сизлар шу ерда туриб кутсангизлар бошқа автобус келади, унга ўшанга чиқинглар, мен Муборакга бормайман " деб алдаб бизни қоқ чўлнинг ўртасига ташлаб кетган номард автобуснинг шофёри ... 
Автобусга чиққанимда сўрагандим сиз Муборакга, борасизми деб?
-Бораман деганди номард. 
-Шофёр-ку, алдамас деб ишонгандими унинг гапига “бормайман” деганида чиқармидим ўша лаънати автобусга , қаердан билай алдаб чўлнинг ўртасиdа қўлимдаги мурғак гўдак билан ташлаб кетишини?
Инсон қиёфасига кирган иблис шофёрнинг менга раҳминг келмаса ҳам қўлимдаги гўдак Жалолиддинга раҳм қилса бўлмасмиди?..
Қум барҳанлари билан ўралган оллохнинг лаънатига учраган ўша маконда ҳатто саксавул ҳам ўсмас экан шунданми ён атрофда бир қарич соя ер йўқ эди . 
Қум барханлари билан ўралган чўл кўзимга Оллохнинг ер юзида яратган жаханнами бўлиб кўринганди кўзимга. 
Қуёшнинг гугртсиз ёқадиган олов оташи етмагандек, гармсел шамол ҳам эсмакга бошлади... чўл жаҳаннам оташига айланди...
Нафақат Жалолиддин ҳатто ўзим ҳам бехол бўлмакга бошладим. 
Бечора Жалолиддиннинг чўлнинг чидаб бўлмас иссиқ хавосида, сувсизликдан қақраган лаблари... сув дейди...қўлимдаги пластик шишадаги сув қайнашга яқинлашганди, қўрққанимдан бермадим касал бўлиб қолар деб... 
Ўша шофёрни ҳам битта она туғдимикан ё инсон қиёфасига айланиб менга учраган шайтони-лайинмикан... фарқини билолмадим?!
Она туққан инсон боласи бу қадар ёвуз бўлмаса керак?
Кеч туша бошлади агар чўлда кечасига қолиб кетсам ўғлим билан ёввойи ҳайвонларга ем бўламан деган ваҳима юрагимни чирмасавуқ илондай ўрай бошлади. Узоқларга тикиламан чўлда саробдан бошқа ҳеч нарса йўқ. 
Узун кетган асвалт йўлда на автобус бор на енгил машина. 
Бутунлай умидимни узиб турган паллада узоқдан келаяпган машина диққатимни тортди жон холатда қўлимни кўтардим,мени икўрмади машина ўтиб кетди. Бутунлай умидим узилди чунки чўлнинг ўртасида қолганимга таҳминан тўрт соат бўлгандир шу соат мабойнида фақт мана шу увазик ўтаётганди...
Шофёрига Оллох инсоф бердими изига қайтди. 
-Қаерга бораяпсиз деди шофёр мен айтдим. 
Улар бизни Муборак туманигача ўз хизмат машинасида олиб борди, ўша рус одам билан унинг ўзбек шофёри...
Жалолиддин билан мени кутиб олган Мурод аканинг синглиси Муҳаббат.
Нихоят Мурод аканинг ғамдан адо бўлган кўзи ёшли Онаси...
Поездда Сафар аканинг совға учун олиб келган ҳамёнимнин6г ўғирланиши.
Ойшанинг янгасими ёки ўзими ўғирладими ҳамёнимни анқини биломадим. 
Чунки пеозднинг бўлмасида учаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Бир қоф янғоқ каби “шалдур-шулдир » Ойша ҳечҳам “ўғрига ўҳшамасди” лекин янгасими ...
Шунча тортган жабру жафоларим оз каби поездда “ўғрига” ҳам таландим...
Балким эрининг ўғирликига хотини ҳам шерикдир...
Нақадар пасткаш инсонлар бор оламда... 
Бўлиб ўтган кўнгилсизликларнинг ҳаммаси мени ўлгудай чаратганди.
Шунча кўргиликларим оз бўлгандай; 
Сафар аканинг сарғайган юзи, момталоқ бўлиб кўкариб кетган бадани,
Темир занжирнинг изи қолган билаклари, 
Дубинка билан ураверганларидан шишиб кетган бармоқлари, 
Сочи юлиниб из илма тешик бўлиб қолган боши, 
Иякини уриб синдирганлари учун қийшиқ бўлиб қолган тишлари... 
Қўрқинчли туш каби ҳаёлимни қамраб олганди... 
Яратган Тангрим яъна нима қолди бизга бермаган синовингларингдан?
Битта ўлимми?
Зотан Сафар ака қамалаганидан кейин тирик мурдага айланганман. 
Агар қўлимда шу гўдак бўлмаганда эди аллақачон ўзимни ўлдириб дўзаҳга айланган дунёдан бош олиб кетардим, тирик оловдан ёнгандан кўра бори сенинг даргоҳингга жаҳаннам ўтингда ёнардим... 
Ўлим ҳам чақирсанг келмас экан, югурсанг етмас экансан изидан...
-Ким учун?
-Нима учун яшайман?
-Аслида яшашим керакми?
-Мен тирк мурдага айлангандим,
-Ёлғон дунё сандан тўйдим...
Юзимни куйдириб оққан кўз ёшим қўлимдаги Жалолиддинни юзини ювди.
Кўз ёшимдан сесканган Жавлолиддин ая ... деган ожизгина овазини эшитдим,
Қарасам Жалолиддин жовдираган кўзлари билан менга қараб турганди, ўғлим, жонимнинг бир парчаси қўрқмагин менинг ожиз холимдан бир куни ҳаммаси яхши бўлади. 
Ўзимни овитиш учун ошхонаг кирдим столнинг устида сал кам қуёндек келдиган каламушлар юрганди. 
Қўрқувдан юрагим ёрилди...
Бақирсам Жалолиддин қўрқар деб дамимини ичмга ютдим.
Бу хайвонлар қаердан пайдо бўлди бир ками каламуш қолганди менга хужум қилмаган.
Нима қилишга ҳайрон эдим...
Қандай қилиб ўлдириб бўлади ?...
Уҳлаб ётагнимзда Жалолиддинга ҳужум қилса юрагим орқамга тортиб кетди...
Улар мени кўрганидан кейин бир пасда йўқ бўлдилар, қаердан келган, қаерга кетди билолмай қолдим. 
Чой қўйдим, столга егулик бир парча қотган нон билан Онам қишлоқдан бериб юборган сариёғни қўйдим. Чой қайнади уни дамлаб Жалолиддинга қотган нони сувга ивтиб сариёғ суртиб қўлиган бердим, чой ҳам бўғзимдан ўтмади 
Худди кўринмас бир қўл бўғзимни бўғиб олгандай эди...
Додласам ҳам овазим чиқмасди...
-Недан?Нима учун?
-Қайси қилган гунохи учун?
-Одам ўлдирдими?
-Бировнинг уйига ўғирликга кирдими?
-Банкадан пул ўғирладими?
-Бировнинг ҳаққини едими?
-Ватанга хиёнат қилдими?
Ва юрагимни ўткир пичоқдек тилаётган саволларга жавоб тополмасдим...
Дамлаган чойим чойнакда қолди. 
Юзи сариқ гулдек сарғайган Жалолиддинни қўлимга олдимда ичкарига ётоқхонага кириб ётоқга хорғин чўзилдим... Қанча ухлаганимни билмайман. 
Телефоннинг гулдурос солиб чалганидан уйғониб кетдим. Трубкани кўтарсам мен танимайдиган бир эркак кишнинг овази эшитилди уйингизни сотиш учун газетага элон берган экансиз, қачон бориб кўрсак бўлади”...
Унинг айтган гапини эшитиб тошдек қотиб қолдим . 
Мен хеч қаерга уй сотилади деб эълон бермаганман. Сиз янгилиш телефон рақамига телефон қилаяпсиз. 
Кечирасиз.
Кўзимдан уйқу қочди. 
Хорғин хонтахтанинг ёнига ўтирдим қўлларим билан устини силадим. Сафар аканинг қўлларининг тафти қолгандай эди хонтахтанинг устида. Чунки хонтахтани тўйимиздан кейин ўз қўллари билан тахтадан тузатганди.Мен ўшанда хайратланиб сўрагандим:
-Сиз устамисиз?
-Ха.
-Йўғе, қаердан ўргандингиз?
-Отамдан.
-Отангиз устами?
-Ҳа ,бир инсон ўз отасининг касбини билиши керак.
-Мен сизни шеър ёзадиган шоир деб танигандим...
Демек қўли гул уста ҳам экансиз-да, янги уй қурсангиз полини тахтасини ҳам қоқсизми? Уйингиз жуда ҳам эски.
-Пол-панерини ўзим қоқман зотан янги уй қурамиз.
-Янги уй қуриш ҳам насиб қилмади, уйнинг пондамитини қилди. Керакли таҳта шифер. Яғоч олди лекин ансиб қилмади. Энди ҳамма қурилиш анжомлари ёмғирда ивиб ётибди...
-Сафар ака ўшанада хазил қилганди: 
-Ҳам шоирман, 
-Ҳам сиёсатчиман, 
-Ҳам устаман. 
-Ҳам рассоман.
Улар ҳам озлик қилгандай музика нотасини машхур бастакорлар каби яхши тушунаман.
-Овазингиз яхши эмас -ку, яхши қўшиқ айтолмайсиз дедим 
-Музикани тушуниш учун қўлингга тор олиб чертишни керак-ки,йўқ. 
Ғазал ёки шеърнинг рукунларини музикага тушишини билиш учун маҳорат керак. 
-Тўғри айтасиз мен Педогогика Билим Юртида ўқиганимда икки йил музика дарси ўқидик лекин ноталарни маносини ҳалигача тушунмайман. 
-Музикани тушуниш учун одамда музика қулоқи керак.
-Тўғри айтасиз-да, барбир ишонмай турибман айтганингизга сиз менга ўзингизни мақтаяпсиз.
- Ўзимни мақтасам тўйимиздан олдин айтардим мақтаниб... 
-Тўғри дедим бир оз ўйланиб туриб, шунча хунарингиз бор экан лоқал биттасини ҳам айтмабсиз...
-Хонтахтанинг ёнида ўтириб ўша сухбатимизни эсладим. 
Нима учун “ўшанда алдаяпсиз “ дегандим.?... 
Эртасига Дилорам Исокова келди 
-Келин Сафарнинг соғлики яхшими?
-Рахмат яхши экан. Дилорам опага Сафар аканинг афгор бўлган соғлики ҳақида гапириб ўтирмадим, сирти ялтироқ аслида заҳарли илондан фарқи бўлмаган бу хотинга. 
Уни ўрнига кеча ошхонада кўрганим каламушлар ҳақида гапирдим.
-Уларними?
-Ҳа
-Қурилиш магазингига бориб (орадан йиллар ўтгани учун ўша химикатнинг номини унитгандим) номли химикат дорини олинг кейин нонга суртиб столнинг устига қўйсангиз улар захарлиниб ўлдадилар. Захарланиб ўлгани бошқалари ейди шундай қилиб улардан қутиласиз.
-Раҳмат.
-Дилорам Исоҳова Сафар ака қамоқда вақтида менга қилган энг катта яхшилики шу бўлди. Uning maslahati bilan sotib olgan himiyakatimni yordamida uyni bosgan kalmushlardan qutuldim.
Safar aka қамоқхонада, кўраяпган мисилсиз қийноқларга қарамасдан ўзи ишонган эътиқодига содиқ қолди.
Bошига тушаётган мислсиз қийноқларни ўз метин иродаси билан енгиб ўтаяпти.
Муҳаммад Солиҳ деганлари ўзидан бошқа ҳамма инсонларни оёқ учида кўрадиган ўзининг кибрининг қурбонига шўрлик бир бир ... 
Сафар акани қамоқда qon ютиб ўтирганида 
Maqsud bekjon uyga kelib акамни ”сотибди” деб менга Ўзбек тили луғатидаги оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан мени қалбимни қонга тўлдириб кетган кетганdi. 
Oradan lup urtmay qamalgan Мақсуд Бекжон МВДнинг подвалида уч кун ўтириб нафақат акасини ҳатто бир ёстиқга бош қўйган хотинини ҳам сотишга рози бўлиб чиқди. 
Унинг ёзган шох асари “Халқ сўзи” газетасида бутун Ўзбекистонга тарқатилди. Оғзи ботир Муҳаммад Солиҳ ўз укаси "sotqin"ни, ҳам Сафар акани ҳақорат қилgaнадай. Ҳақорат қилдимикан уни фақат ОЛЛОХ билади. Men bvularni oradan yillarutgandan keyin yozayotganimsababi shuki insonlar bilsinlar Safar aka qamoqda vaqtida ikki aka-ukaning menga qanchalik ruhiy azob berganliklarini hamma bilsin deb yozayapman. Butun Uzbekistonga shoir va ERK Partiyasining raisi deb tanilgan Uzbekiston prezidentlikiga nomzodi quygan bu insonni ikkinchi yuzini ham insonalr tanisin deb yozayapman. 
Men uch yil davomida Uzbekistonning kuch ishlatar tizimlariudan qanday jabr kurgan bulsam Muhammad Solih va uning oilasidan ushanday jabr kurdim. Men ulardan hech vaqt moddiy yordam kutmadim berganida ham oklmasdim. lekin insoniy muomilla qilganlarida ham boshim kukga etardi...Maqsud bekjonni Иккинчи марта қамамоқчи, aniqroqi uldirmoqchi бўлганларида Муҳаммад Солиҳнинг дўсти ўша вақтдаги МВД нинг, ажани Аҳтам Розиқовнинг мажбурлаши билан мен “ақмоқ”Хоразмдаги Муҳаммад Солиҳнинг укаси Комил Бекжоннинг уйига боргандиk mening akam va Muhammad Solihning bizning qishloqimizda yahsaydigan hudo rahmatli ammasining ugli Mamat akalar bilan.Bordim, ular qutiulib Uzbekistondan chiqib ketdi. yillar utgandan keyin esa qilgan yahshilikim uzimga ikki barbar tuhmat bulib qatib keldi. Bular haqida keyin gi boblarda yozaman.
Комил акага aytgandim ushanda Мақсуд тезроқ оиласини олиб Ўзбекистондан чиқиб кетсин уни Жўрабековнинг буйруқи билан ўлдирмоқчилар деб.
-Sizga kim aytdi bu gaplarni deb suragandiKomil aka?
Mne Ahtam Roziqovning laqabinia ytgandim."eski shinel" 
Komil aka "eski shinel"ning Ahatam Roziqov ekanlikini biladi shekilli, boshqa savol beramgandi ushanda. 
Комил ака Мақсудга айтган улар Украинага чиқиб кетganдилар. 
Хозир хотини Марзия Ибидуллаева “озодлик” радиосига “Ҳуррият” деган ном билан хар икки куни бирида, интервю беради. 
-Дилорам Исоқова Мақсуд Бекжон акасини сотганида Марзиянинг уйига бориб нима учун Мақсуд, акаси Муҳаммад Солиҳни сотди деб ҳақорат қилганмикан?
-Ёки кучи фақат менга ва Сафар акага етдимикан уни ҳам билолмадим?
Билса фақт еру-кўкнинг сохиби улуғ Тангри билади холос.
Ўша кунлари қалбимга ўткир пичоқ билан ўйиб ёзилган бу хотиралар бутун умр ёдимдан чиқмаса керак, 
Ўшанда ягона дўстим, қалбимнинг овунчоқи , кўнгил мулкимнинг ягона соҳиби бўлган “хотира” дафтаримга шу сатрларни битгандим.
Айрилиқнинг ранги борми?...
Хақиқатдан хам сизлар ишонасизларми айриликнинг ранг сариқ еканлигига?...
Мен ишонмайман.
Айрилиқнинг ранги менинг учун: қизил, қора, оқ,яшил, сариқ, пушти , сиёҳ, кўк, ложувард...
Ёки мен хали хеч кўрмаганим, билмаганим жаннатнинг гузал рангидир айрилиқ... 
Менинг учун эса айрилиқнинг рангги йўқ...
Айрилиқ дилдаги дард... 
Қалбдаги армон... 
Кипригингга илинган бир томчи аччик кўз ёш... 
Юзингга муҳрланиб колган соҳта табассум....
Қалбинга қадалган ўткир пичок...
На тегиб бўлади...
На сугуриб...


22.11.2015 yil. Lausanne.

                                  72 қисм.

Айрилиқнинг на ранги бор на сурати.
Унинг рангини фақат ўз бошидан ўтказган инсонларгина билади.
Мен учун айрилиқ: қоп-қоранғу тун, отмаган тонг, ўтмаган кун эди.
Менинг хасратим, менинг дардим эди айрилиқ.
Айрилиқнинг оғир юки елкамни ўйганди.
Қамоқхонага бориб Сафар ака билан учрашиб, поездда қайтаётганимда бошимга тушган фалокатлар “пати юлиниб ёғда тириклайин қоврилган тавуқнинг ҳам бошига тушмагандир”
Шунча дардим озлик қилгандай мен яшаётган уйни сотиш учун эгасининг газетага эълон бергани”дард устига чипқон” бўлди. 
Нақадар фалокат босган, беҳосият экан бу ер.
Бу ховлига кўчиб келиб Сафар ака бори йўғи бир ҳафта яшади, кейин қамалиб кетди.
.Жалолиддин кўчиб келган кунимиз оташи (темпратура) си,чиқиб оғир касал бўлди...
Сафар ака қамалагнидан кейин Муҳаммад Солиҳнинг укаси Мақсуд Бекжон "Сафар: акамни сотибди” сан нима учун акам олган “ҳовлида яшаяпсан чиқиб кет бу ердан" деб бошимга солмаган маломати қолмаганди.... 
-Худди Муҳаммад Солиҳ бу ҳовлини ўз шахсий пулига сотиб олгандай.
-Уйдан чиқ, дейишга ақли етган Мақсуд Бекжонни ўша ҳовлининг тапуси(домовойи)ни олиб ўзини, ёки бирон яқин қариндошининг номига ўтказишга ақли етмади.
-Менинг уйда кўзим йўқ ...
-Сени номингга ўтказайлик деганида ҳам рози бўлмасдим. 
-Сафар ака қамоқдан чиқса ертўлада бўлса ҳам яшашга рози эдим.
-( ростданам биз Ўзбекистондан қочиб Туркияга келганимиздан 1997 йил февралда Муҳаммад Солиҳ тарафидан кираланган “ер тўла”да ,яшадик.
Ўша уйга на қуёш тушарди, на деразадан шамол кирарди. 
Шунда ҳам мен ўз холимдан мамнун эдим.
Сафар ака қамоқдан озод бўлиб чиққанига, жаҳаннам ҳам жаннат эди мен учун. 
Лекин икки ўғлимиз ҳам намгарчиликни кўтара олмай касал бўлдилар. 
-Мақсуд Бекжон Украинага кетганидан кейин нариги укаси Муҳаммад Бекжон  (1999 йил Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланиб қамоқга олинган)
-Бир кун телефон қилиб сиз чиқиб бу ҳовлидан чиқиб кетишингиз керак. 
бу ерда Комил акамнинг (Комил Бекжон Муҳаммад Солиҳнинг укаси) 
хотинининг укаси яшаши керак деб менинг шаънимга айтмаган ҳақорати қолмаганди.
-Муҳаммад аканинг мени “ҳақорат” қилишга фаҳм-фаросати етди лекин лаънати ҳовлини кимнингдир номига қонунан ўтказиш кераклигига фаросати етмади. .
Ховага хазон каби соврулган ЭРК Партиясининг пуллари...
Менга чиқиб кет дейиашарди лекин шунча уйингни мебли бор уни қандай ташиб олиб кетишим ҳақида икки ака-ука- бирон оғиз гап айтмасди.
Улардан эшитган ҳақоратларимдан ўзим йиғлаб. ўзим овунардим.
Чунки кўнгилимни ўзимдан бошқа ҳеч ким олмасди.
Ўзим, ўзимнинг энг яқин дўстим, доно маслаҳатчиси эдим.
Баъзан ҳаёлон бўлса ҳам Сафар акага ситам қилардим нима учун мени ёлғиз бу нодонларнинг орасида қолдириб кетдингиз деб?
Шу касофат уйга кўмасак ҳам кунимиз ўтиб турганди Бектемир туманидаги “бузовчи” маҳалласидаги бир тепса йиқиладиган эски уйимизда деб.
Сизга мен шохона саройларда яшатинг мени деб шарт қўймган эдим-ку.
Чунки, ака-ука, Муҳаммад ва Мақсуд Бекжонлар учун мен яшаётган ховли Хива Хонлари яшаган саройлардан ҳам муҳташам кошона эди.
Мен учун эса вайрона...
Ака укалар кетди қулоқим тинчиди.
Энди эса менинг бутун фикри- зикрим Сафар акани қандай қилиб туҳмат тўридан чиқариб олиш эди. Ўзбекистон хукумати Сафар акага 3 йиллик қаттиқ режимдаги қамоқ жазосини берган бўлса ҳам ҳалиям мен уни қамоқдан қутқараман деган умидимни узмагандим. 
Ҳар кун бўлмаса кунора ҳар ҳил Халқора Ташкилотларга Сафар акани қамоқдан озод бўлиши учун ёрдам беришларини сўраб аризалар ёзардим. 
Ҳеч вақт бирорта ташкилотдан моддий ёрдам сўрамадим.
Нонга пул топмасам кўчадан шиш йиғиб магазинга топшириб эвазига битта бухонка олардим ўшани бир ҳафтага етказрдим.
Ёзган аризаларимнинг мазмуни ноҳақдан қамалаган Сафар акани озод қилишга ёрдам сўраш бўларди ўша ташкилотларга почта орқали эмас ўз қўлим билан олиб бориб берардим. 
Нихоят Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номига ёзган ўнлаган шикоят аризаларимдан кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси: 
-Владимир Норов билан учрашдим.
-У кишининг кабинетига кирганимда унинг қўлида менинг ёзган аризам бор эди
-Жаноб Норов мен ёзган аризанинг ҳар бир сатрининг тагини қизил қалам билан чизганди.
Бу ҳақда олдинги боблардан баътафсил ёзганим учун такрорлаб ўтиришимга хожат йўқ.
Ака-ука_ кетди деб xамаси эртаhjs қувонибман.
Энди ўз уйини ЭРК партиясига сотган асли келиб чиқиши Наманганлик бўлган қайси бир илмий текшириш Институтида ишлайдиган Эркин ака фамилясини унитибман. Оллохнинг лаънатига учрагир; касофат уйни сотаман деб газаетага эълон берган экан . 
Эълонни ким ўқиган бўлса уйга келадиган бўлди кўргани.
Сафар аканинг ташвиши, кундан -кунга, оч-наҳор яшаётган Жалолиддин мадорсизланиб хасталаниши мени жуда чарчатганди. 
-Ўз дардим етмасмиди?
-Қаердан ҳам Сафар ака кўчамиз деганида рози бўлдим? 
-Бу ховли сотиш учун қўйилган экан биз сотиб олмоқчи эдик кўришга келдик ким келса тўтиқушдек шу гапни такрорларди... 
-“Дард устига чипқон бўлди” танимаганим ҳар хил инсонларнинг кун ора келишлари... 
-Уларга вазиятни тушунтиравериб мен чарчадим лекин улар чарчашмади.
Уйнинг эгаси Эркин акага телефон қилсам телефонимга жавоб бермайди. 
-Энг сўнгида ҳали яхши танишиб улгурмаганим ён қўшним бўлиб яшайяпган Эркин аканинг синглиси Жўрахон опаннинг уйига бориб вазиятни айтдим.
-Майли акам билан гаплашаман.
-Тўғрисини айтсак биз ҳам ўша сизни уйга келаётган одамлардан бизлар безор бўлдик, улар тўғри бизнинг уйга келадилар худди сотиш эълонни биз берганимиздай, кейин сизнинг уйга ўтишади.
-Ростданданми?
-Рост. 
-Безор бўлганимиздан ўғлимга бир қоғазга эълон ёздириб уйнинг эшикига осиб қўйдик сизлар Якуб Колос кўчасидаги 21 уйга эмас 22 уйга боринглар деб.
-Акам хотинининг қулига айланган деди дард билан.
-У нима деса ўшани қилаяпди.
-Сиз яшаяпган уйни акам ЭРК Партиясига сотиб эвазизига Юнусобаддан 3хонали квартира олди, у ҳам озлик қилгандай устига пул ҳам олишганди ўшанда... 
-Эрингиз қамалганидан кейин ховлини сизни номингизга ҳам ўтказмади, уйни йиқилиши ҳақида Ҳокимиятнинг қарорини эшитиши билан газаетага ховлини қайтадан сотиш ҳақида эълон берган. 
-Э...бу уй йиқиладими?
-Ҳабаринигнгиз йўқми?
-Йўқ ҳозир сиздан эшитаяпман.
-Акам айтган бўлса керак деб ўйлагандим.
-Айтмади.
-Ҳеч бўлмаса сиз билан ўғлингизни “домовой” га, бўлса ҳам рўйхатга олмади, олганида сизга квартира беришармиди?... 
-Ҳайратдан тош каби қотиб қолдим.
-Акангиз ЭРК Партиясига ҳовлини сотишидан олдин уйнинг йиқлиши ҳақида ҳабари бормиди ёки йўқмиди?
-Олдин бундай гап йўқ эди яқинда айтишди бизларга. 
Демак хукумат Сафар ака қамалганидан кейин қарор олиб сизларга айтганмикан, олдин ундай қарор йўқ бўлса..
-Балким...яқинда хокимятдан келиб айтиб кетишди.
-Мен нима қиламан. қиш яқинлашаяпти?
-Қачон йиқилиши номаълум қўрқманг, борадиган ерингиз йўқми?
-Бор агар уй деб тушунилса...
Бектемир туманидаги “Бузовчи” маҳалласида “вақтинча " яшаса бўладиган бир тепса йиқиладиган эски уйимиз бор эди. Қишда томидан ёмғир ўтадиган, на гази, на суви бор. “Бузовчи” маҳалласига газ ўтказишни ташкил қилган Сафар ака лекин ўзининг яшайдиган уйига газ ўтказдириш ҳаёлига ҳам келмаган.
-Сизга қийин бўларкан.
-Ҳа жуда қийни дедим оғир изтироб билан.
-Шунча дардим оз эди...
Жалолиддин туғилганидан кейин уй савуқ қўшниларнинг уйидан сув ташиб чарчадим деб ҳасрат қилганимда: У вақтда на сен бор эдинг на Жалолиддин мен бугунги куним билан яшардим деб жавоб бергганди ҳазиллашиб. Ўзини ўйламай бутун маҳалллани уйлайдиган одам эди Сафар ака.
Сафар ака қамалганидан кейин биронта маҳалладошимиз келиб ҳабар олмаганди. 
Ҳар куни уйда ош ейдиган, тонг отгунча суҳбатлашадиган бир-иккита, дўстини айтмаса
Ёлғон эмас ён қўшнимиз Камол амаки ўша бир куни келиб қолди шаҳардаги ҳовлига .
-Келин яхшимисиз?
-раҳмат, 
-Сафарали ( К;амол акаки Сафар акаганинг исмига Али қўшимчасини қўшиб айтарди) дан, ҳабар борми. 
-Бор, учрашувга руҳсат берганди бориб кўрдим.
-Яхшиим?
-Раҳмат яхши юрибдилар.
-Келин Сафарали уй қураман деб олган шифер, тахта, ғишт, цемент бор-ку.
-Бор нима эди?
-Шуларни менга берсангиз, молхона қураяпгандим ишлатмоқчиман.
-Ўйланиб қолдим йўлда кўрса берган саломимни базўр олдиган зот нима жин уриб Сафар аканинг холини сўраб келибди деб демак гап бу ёқда экан -да...
-Олаверинг амаки Сафар ака чиқса уй қуриш бир гап бўлар.
-Нарҳини айтинг берай? 
-Амаки пулингиз керек эмас, эри қамалиб хотини уй қурамиз деб олган қурилиш маериалларини сотиб кун кўраяпти деган гапни эшитишни истамайман...
-Камол амаки юзимга ҳайрон бўлиб қаради.
-Ҳатто раҳмат ҳам айтмай қандай келган бўлса шундай кетди.
-Сафар ака бир уйни қуришга етадиган ҳамма нарсани олганди афсус вақти етмади. 
Янги уйимиз қурилганида мен бунча ипга -сопга келмайдиган инсон қиёфасига кирган “шайтон”ларга, оёқ ости бўлмасдим...
Аслида Сафар аканинг бу ерга кўчиб келишидан мақсади ҳам вақтинча бу ерда яшаб туриб маҳалладаги уйни янгилаш эди, тақдир экан насиб қилмади қамалиб кетди.
-Сизга қийин бўлади унда ёш болангиз билан қийналиб қоларсиз Жўрахон опа менга ачиниб қаради. Худди ҳаёлимдан ўтганларни ўқигандай...
-Майли опа нима бўлса бўлар-да...
.Акам билан гаплашиб кўрайин-чи., балким сизга бир фойдам тегар.
-Раҳмат.
Ўзимдан ҳам улкан бўлган юкнинг остида қолгандим, оғир юк тегирмонга тушган жўҳори донасидек эзаяпганди. Агар бу уй йиқилса мен Бектемирдаги уйга кўчадиган бўлсам шунча уйнинг мебли-ю, бошқа анжомларини бир ўзим қандайқилиб юк машинасига юклайман, қайси пулимга юк машинаси киролайман?... 
Қоп қоранғу тун кўзимда уйқу йўқ.
Телефон гулдурос оваз билан ер кўкни ларзага соли чалинди.
Телфон гўшакани қўлимга олдим.
-Ассалому алайкум янга бу Сафар аканинг уйими?
-Телефондан танимагним эркак кишининг овази келаяпганди.
-Валейкум ассалом унинг уйи..
-Менинг акам Сафар ака билан бирга Қаршидаги “Шайхали” зонасида бирга ўтирганди,
акам касал бўлгани учун Сангородокга 64/18 зонага олиб келишибди бизга ҳабар бердилар. Кеча кўришга боргандим акам менга сизнинг телефон номерингизни берди, янгамизга бориб айт Сафар акамлар оғир касал. Уни ҳам Сангоодокга олиб келишди деб...
Менга акам сизнинг телефон номерингизни берди. 
Акамга Сафар ака берган эканлар шунга сизга телефон қилаяпгандим.
-Нима?...
-Тўғрисини мен кейин нима деб гапирдиm,
-Telefondagi odam nima dedi u bilna qanday h хайрлашди эслай олмайман.
-Дунём бошимга йиқилganди...


2.12. .2015 yil. Lausanne.



                                   73 -қисм.
    Кўзимдан уйқу, қалбимда ҳаоловат қолмади телефонда бир оз бўғиқ оваз билан гапирган одамнинг Сафар аканинг оғир хаста бўлиб “сангордок”га, келтирилганини айтиши қоранғу тунимни баттар зимистонга айлантирди.
Кўзимдан оққан қонли ёш бош қўйган оппоқ ёстиқимни жилдини ҳўл, "оқ қуш"нинг, юмушоқ патидан yostiqning тўлдирилган ичи эса тикан бўлиб миямга қадалди.
Уйқусиз ўтгазганим узун кечада кўз одимдан Шайхалидаги 49/61 зонада кўрганим Сафар аканинг қийноқлардан қонталаш бўлиб кетган бадани, оёқ ва қўлларини орақага тортириб боғлаган вақтда қолган занжирнинг қорайиб кетган излари, тованига урилгани учун текис юра олмай оқсоқланиб "камерага” келганлари . булар ҳам озлик қилгандай баданига ташиб кетган учини йиринг қоплаган “қичитқи” яраси...
Ҳамма-ҳаммаси кино лентадек яъна бир бор кўз олдимдан ўта бошлади...
Бориб келганимга сал кам икки ойча бўлган бўлса ҳам бу қўрқинчли манзарани ҳар кун ҳар соатада эслардим... Сафар аканинг оғирини енгил, дардига дармон, йўлига қўйилган қопқондан озод қила олмагним учун ўзимни маънан жавобгардай сезардим. Шу икки ой мабойнида ҳам тинч ўтиргнаим йўқ, кунора Халқора Ташкилотларга шикоят аризалари ёзардим Сафар акани зиндон қутқаришиларига ёрдам сўраб...
Натижа...
Сафар ака яъна оғир хаста....
Менинг эса на еганимда тот, на ичганимда туз бор, на ҳаётимда хузур...
-Қамоқхонада ишлайдиганлар ҳам инсонми ёки инсон қиёфасига кирган иблисми?
-Қалбимда тўпланган сон-сонақсиз саволларга қачон жавоб топаман?
-Бир инсонга шунча жабру -жафоми?...
-Қайси гуноҳлари учун?
-Туганмас саволларимга на ерда на кўкда жавоб бор....
Шунча бошимдаги дард етмагандай Шайхалидан уйга қайтганимиздан кейин “қичитқи” яраси юқумли бўларкан-ми, бу номи ўчгир яра олдин Жалолиддинни баданини қоплаган бўлса, кейинчалик менинг ҳам вужудими қоплади. Энг даҳшати тинмасдан қичийди, қичиган вақтда учидаги йиринг ёрилади ва ичидаги суйиқлик теккан ерда яра ўз-ўзидан , кўпайиб бораверади.
Бирон фойдаги тегармикан деб Жалолиддини чўмилтиришдан олдин илиқ сувга катта бир қошиқ туз аралаштириб шўр сувга чўмилтирдим.
Яра нисбатан озайгандек бўлди, Жалолиддин бир оз ўзига келди.
Ўзимдаги яраларни нима қилишга ҳайрон эдим, сувга туз қўшай дедм.у, яъна ўйландим балким мен каттаман менга фойдаси тегмас?...
Шундай қайғули кунларимнинг бирида Саломат келди.
(Саломат Қурбонова: Қашқадарёнинг Китоб туманидан Муаҳаммад Бекжоннинг Сергейли туманидаги квартиарсида яшарди. У қиз КГВ га, ажан(агант)лик, қиларкан, бу ҳақда кейинчалик менга Муҳаммад Солиҳнинг опасининг ўғли Маҳмуд келиб айтганди. )
Жалолиддинни баданидаги яараларни кўрсатиб ундан маслаҳат сўрадим.
-Қурбоной опа жуда ёмон қичитчи яраси бу , қичиган сари кўпайиб кетаверади.
-Кўраяпман нима қилсам яхши бўлиб кетади сиз билмайсизми ?
-Мен квартирамга борсам у ерда “қичитқи” яарасини яхши қиладиган “олтин гугурт” пудра(майда кукун)си бор сиз уни оддий пахта ёғи билан аралаштириб кейин яранинг устига суртсангиз дарров қуритиб яхши қилади.
Эратага эрталаб ишга келган вақтимда тўғри сизнинг уйингизга келаман дорини олиб, деб мен билан хайрлашиб кетди..
-Раҳмат яхши бўларди дедим Соламат билан хайрлашаркан.
Сафар ака қамоқда вақтида топа олмай энг кўп қийналганим пахта ёғи эди.
Картошка пиёз каби кунлик эҳтиёжларимни бозорга кечки вақтда бориб энг арзон нарҳда сотиб олардим, лекин 3-.4 миллион пахта териб давлатга топшириладиган Ўзбьекистон каби пахтанга ихтисослашган мамлакатда “пахта ёғи” топиш қора қиёмат эди.
Ҳозир ҳам Соламат “олтин гугурт” пудрасини олиб келаман уни ёғ билан аралаштириб дорига айлантирасиз деганида юрагим бир қалқиди, уйда “пахта ёғи” қолганми деб?
Ошхонага кириб “пахта ёғи”турган шишага қарасам тагида чорак бардақ (стакан)чиқадиган ёғим қолган экан кўриб хурсанд бўлдим. Майли Жалолиддининг яраси яхши бўлса етар .
Овқатни сувга қайнатиб пишириб есам ҳам ўлмайман.
Менга “пахта ёғи”, “сариёғ”, “қуритилган гўшт”ни, уйимиздан онам ҳамқишлоқ студент йигитлар билан бериб юборарди бу холат Сафар ака қамоқдан чиққунича давом қилганди. Мен жуда тежаб ишлатардим ёғни овқатга бир қошиқдан қўйярдим холос.
Бечора Жалолиддинин оч қолган вақтда энг кўп еган егулиги қаттиқ нонга сурилган
сариёғ эди. Мен ўзимни унитгандим бечора кичкина Жалолиддин жуда қийналиб кетганди. Магазинда шоколад кўрса олиб бер деб жанжал қиларди.
Олгани пулим йўқ эди, Жалолиддин қорни тўйиб овқат емгани учун кўп касал бўлмоқга бошлади, “қичқитқи” яараси ҳам “дард устига чипқон” бўлганди ўшанда...
-Соламат айтган вадасида турди.
-Эртасига эрталаб бир эмас икки шиша "олтир гугурт” пудрасини олиб келиб берди.
-Дори шишалардан биттасини Сафар ака учун ҳам олиб келдим, қамоқхонага борганда олиб боринг қийналиб юрмасин
(Муҳаммад Солихнинг жияни Соламатни КГБнинг, ажани деб менга айтганди.
КГБнинг “ажани” бўлса ҳам Сафар аканинг соғликини ўйлаб дори берди.
КГБнинг “ажани” бўлмаган Муҳаммад Солихнинг яқинлари нима каромат кўрсатди?).
-Каттакон раҳмат жуда хурсанд бўлдим.
Соламат менинг энг оғир кунида менга ёрдамчи бўлди.
Оллоҳ ундан рози бўлсин.
Соламатнинг айтган редцепи асосида дорини тайёрлаб Жалолиддининг баднига суртгандим баданини қоплаган “қичитқи яраси” уч кунга бормай тўкилиб кетди.
Худди шу услубда ўзимга ҳам сурдим менда ҳам яарадан асар қолмади.
Қамоқхоналарнинг касалхонаси деб билинадиган бу маскан 64/18 деган рақам билан танилганди халқ орасида. Бу мудхиш маконга Ўзбекистонинг бутун Вилоятларида жойлашган қамоқхоналардан кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларга тутилган, охир-оқибат, оғир хасталикга йўлиққан ҳар ҳил ёшдаги маҳкумларни олиб келишарди.
Бу ерда чорасиз маҳкумларга етарсиз медицина ёрдами берилади.
Айтишларича “сангарадок”нафақат касалхона балким у ерда маҳбусларни қамаб қўядиган “жазо хона”лари. ҳам мавжуд бўлиб баъзан касал маҳбусларни жазолаш учун у ерга қамаб қўяркан, бу ҳақда Сафар ака менга қамоқдан чиққанидан кейин айтиб берганди.
Ўзи оғир хаста Сафар акани “жазо хона”сига қамашган...
Бунинг сабабларини кейинги қисмда хикоя қиламан.
“Сангородок” Тошкент шаҳаридан келишдаги “Катта Фарғона” йўли деб аталадиган автотрассанинг чап томанида жойлашган бўлиб унга бориш учун Қўйлиқ бозорга етмасдан автобус бекатида тушиларди.
”Сангордок”нинг, атрофини инсон бўйи етмайдиган баланд темир бетон деворлар билан ўралган бўлиб у ҳам озлик қилгандай деворнинг устидан кескир учли сим тўр тортилган эди. “Сангородок”нинг, баланд девордарининг тўрт бурчагида тўртта қўриқчи аскар уйчаси бўлиб у ерда давомли қўлига силах (қурол) тутган аскар йигитлар бор кузатиб ўтиршарди.
Қўлимда Жалолиддин “Сангордок”нинг бошлиқи Абдикарим Шодиевнинг
(Абдикарим Шодиев хозирги кунда Жазони Ижро Қилиш Бош Бошқармасининг Бошлиқи. Сафар ака қамоқда ётган 1993-96 йилларда эса Сангородокнинг бошлиқи эди.
Асли келиб чиқши Бухоралик)
-Олдига кириш учун рўйхатга ёзилдим.
Бу ер менга бегона эмас эди.
Олдин ҳам келганим учун ҳамма қонун қоидадан ҳабардор эдим.
Егулик ҳеч нима олиб келмагандим (биринчи марта келганимда озиқ -овқат, олиб келдим учарашув бермаганди) бу гал фақат Жалолдиддин билан келдим.
Сал кам 2 соат навбатда тургандан кейин қабулхонага киришга навбат етди.
-Бугун сиз Сафар Бекжон учраша олмайсиз эртага келинг деди ёзган аризамни қабул қилиб олган Абдикарим Шодиевнинг гўзаликда тенги йўқ соҳибжамол секратаркаси ўрус хоним қўлимга номер ёзилган қоғазчани берди.
-Эртага келганда кўрсатасиз..
-Майли дедим тишимни-тишимга босиб, ғазабимни ичмга ютиб , эртага келаман.
Қабулхонадан чиқдим.
Кўзимга тўлган аччиқ ёшни ичимга ютдим.
Осмонга қарадим қуёш чарақлаб нур сочиб турганди.
Менинг эса кўнгил осмонимни қора булутлар қоплавгнди...
Ташқарида қабулхонанинг эшиги олдида, менинг каби келиб ўз яқинларини кўрмоқчи бўлган ҳар- хил, ёшдаги кўзи ёшли ота-оналар, ёш келинлар, болалар жуда кўп эди.
Ҳаммасининг юзида ташвиш кўланкаси хукмрон.
Аста секин улардан узоқлашдим.
Гўёки, Сафар ака мени узоқдан бўлса ҳам кўради деган умид билан “сангодок”ни, қуршаб олган бетон деворнинг тагига бориб юксак деворларга қарай бошладим.
Олдинги келганларимдан бирида битта онахон билан танишиб хасратлашганимда менга: -Қизим сиз деворнинг тагига бориб турмуш ўртоқинигизни исмини айтиб чақиринг, бирортаси овазингизни эшитса бориб хўжайингизга айтади.
Кейин у “фенар”дан, чиқади деб маслахат берганди.
Бугун шу онахонни гапини эсладим.
Унинг айтишича “сангородок”нинг, иккинчи қаватининг қаердадир “фенар” деган ер бўлиб кўпинча хаста махбуслар у ерга чиқиб ўз яқинлари билан гаплашарканлар.
-Девордан бир оз узоқлашдимда, диққат билан қарай бошладим.
-Бир вақт битта йигитни кўриб кўриб қолдим.
-Унга бор овазим билан қичқириб Сафар акани чақириб беришни илтимос қилдим.
-У менинг овазимни эшитди.
Менга қараб:майли келин ойи бир оз кутинг акамларга айтаман чиқадилар.
-Раҳмат .
-Беш минут қадар кутдим.
Бир вақт узоқдан Сафар аканинг овазини эшитдим.
-Жалолиддин?...
-Салом соғликингиз яхшими?
-Сан қачон оғзингга маҳкам бўласан?
-Сафар ака менинг на саломимни олди, на хол-хотир, сўради.
-Жаҳл отига миниб гапира бошлади.
-Нега уйда хар ҳил гапларни гапирасан, жим ўтирсанг бўлмайдими?
-Кимга гапирибман?
-Уйга сўнги марта ким келган бўлса ўшанга, телефонда ким билан гаплашсанг... булар сани ҳамма айтагн гапларингни эшитадилар, нера (қаер) га, босанг биладилар.
- Кейин менга айтадилар, сани ҳар гапинг учун мен жавоб бераяпман бу ерда...
-Ростданми?
-Мен санга ёлғон гапираманми?
-Уйга эшитадиган аппарат қўйганлар, телефонга ҳам.
-Оллох балосини берсин.
-Сан сўкинмай айтганимни қил, ҳеч ким билан ортиқча гаплашма, телефонда ҳам тилингга эҳтиёт бўл.
-Яхши, бундан кейин эҳтиёт бўламан.
-“ит эмганлар”ни, камроқ қарғайман.
-Жаҳлингни ичингга кўм!!!
-Бу “харом сут эмган” итялоқлар билан кейин хисоблашамиз.
-Яхши.
-Хозир бу ердан чиқиб Отаназар аканинг уйига хотинига бориб айт!
-Отаназар ака оғир касал бўлиб ётибди болалари келиб ҳабарини олишсин.
-Яхши, боарман лекин уйни билмайман-ку,
-Менинг “адрес дафтарчам”да, бор.
-Яхши қарайман.
(қайси тилим билан айтаман уйдан бутун хужатларингизни ўғирлаб кетдилар деб)
-Эртага сиз билан учрашув сўраш учун Шодиевнинг олдига кириш учун навбатга ёзилдим.
-Яхши.
-Сафар ака билан хайрлашдим.
-Ўйланиб қолдим кимга нима гапирибман?
-Ўзимни дардим етмагандай Отаназар аканинг касалик-ки, Сафар акадан эшитган ситамларим, мени кузатишлари... аламим келди, кўзим аччиқ ёшга тўлди.
(Отаназар Арипов Физика матиматика фанлари доктори профессор ЭРК Партияиснинг масул котиби )
Бекатга бордим ҳамма менга қарарди, гўё- ки, ҳаётларида биринчи марта бекатда йиғлаяпган аёлни кўрганлиридай...
-Мен эса Жалолиддинни бағримга босиб ўзимни йиғидан тўхтата олмасдим.
-Автобусга чиқдим.
-Битта одам ўринидан туриб ўз ўринига ўтиришга таклиф қилди.
-Унинг ёнида 10- 12 ёшларидаги иккита қизи бор эди.
-Қизлар менинг йиғлаётганлиримни кўриб дадаларига бир нима деди шекилли:
- У одам менинг эски атлас кўйлак, ён тарафи йиртилган туфли, қўлимда ҳам абгор кийинган Жалолиддин кўзимда тинмагна кўз ёш билан кўринча қишлоқдан шаҳарга қариндошларини излаб келиб адресини йўқотиб энди қаерга боришни билмай йиғлаяпган аёл деб тушунди шекилли сўрай бошлади.
-Борадиган уйингиз йўқми синглим?
-Йўқ уйим бор Тошкентда .
-Ёки пулингизни ўғрилар ўғирлаб пулсиз қолдингизми?
-Йўқ дедим ҳиқиллаб.
-Менинг турмуш хўжайиним ЭРК Партиясида ишларди Сафар Бекжон деган Мавлон Умрзоқов бошлиқ ифлослар туҳмат қилиб қаматиб юборишди.
Оғир касал бўлиб “сангородок”га, келган экан . “ фенар”дан, гаплашсам уларнинг партияисидан яъна бир қамалган одам бор Отаназар Арипов деган профессор ўша одам ҳам оғир касалмиш, шунга йиғлаяпман.
-Одам менинг кўз ёш аралаш айтган гапларимга тўлиқ тушундими йўқми, билмайман лекин менга самимий ҳамдардлик билдирди.
-Кўпам ғам чекманг, бир куни келиб ҳаммаси яхши бўлади,
Бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз.
-Раҳмат айтганингиз келсин дедим кўз аралаш .
-Улар шаҳарга етмасдан қайси бир бекатда тушдилар, тушаркан мен билан хайрлашдилар.
-Мен шаҳарга келиб автобусдан тушиб, метрога чиқдим.
Метронинг Ҳамид Олимжон бекатида тушиб уйга келдим чарчаб .
Очликдан, сувсизликдан абгор холга келган Жалолиддиннинг қўлига қотган бир бурда нонни сувга ивитиб бердим. Ўзим эса Сафар акадан эшитганим гапнинг тасирида эдим бўғзимдан бир қошиқ сув ҳхҳам ўтмади.
Бошимга тушган шунча кўргуликлар оз каби энди уйда ҳам очиқ ойдин гаплаша олмайманми?
-Уйга ким келса ҳаммсидан шубҳаланаманми?
-Бу яқин ўртада ким келди?
-Ўйлаб кўрсам ўзимдан бошқа ҳеч ким.
Ҳамқишлоқ студент укаларим ҳам кейинги вақтларда имтихонлар билан бўлиб келмай қўйишганди. Олдинлари уйга Хозараспдан Сафар аканинг қариндош уруғлари кўп мехмон келишарди чунки Сафар аканинг тоғасининг ўғли Шокир оға оғир касал бўлиб касалхонада ётгани учун уни кўришга ким келса бизларнинг уйда қоларди. Баҳонада Сафар акани қариндош уруғларини яқидан танигандим.
Кейинчалик у киши ҳам даволаниб Хозараспга қайтиб кетганидан кейин уй жим-жит бўлиб қолганди. Сўнгги марта уйга Соламат, Раҳмон Хожимурод ва Муҳаммад Бекжонлар келишганди абедга бир пиола чой ичгани.
Минг марта хотирамни титсамда мени гапирган гапимни етказадиган “қулоқ”топа олмадим...
Ҳақиқатдан ҳам оваз эштитадиган аппарат қўйишганмикан уйга?
Қаерни қарасам экан?
Аста секин излай бошладим ҳеч қаердан ҳеч нима топа олмадим...
Ўзимдан дардим катта,
Юким оғир манзил йироқ.
Кетаяпман аста -аста,
Кўзим тўлиб қонли ёшга.
22.12.2015 yil. Lausanne.





                                                                74 -қисм.
    Сафар ака “сан нимa гaпирсан эшитиб ўтирибдилар” деганиданк kейин уйга келиб ҳар ернинг тит-ритини сиқариб “оваз эшитадиган ” жиҳозини изладим... тополмадим .
Энди нима қиламан?
Бошимга тушаётган шунча кўргулик етмагани каби энди бу “сути бузуқлар” гапирган, гапимни эшитиб ўтирибдими?
Юрсам кўчада тинчли й ук, искович ит каби босган кадамимни пойлайдилар, уйда, утирсам; биров келса  гаплашсам эшитсалар, телефонда гаплашсам уни хам эшгитаверсалар энди мен нима килишим керак?
Менинг гапим учун деб ўзи касал,  қамоқхона касалхонасида даволаниб ётган Сафар акани ураверсалар...
Туғулганимга пушоймон бўлдим.
Яъна ўлим кўзимга асалдек тотли кўринa бошлади.
Ўлсам қутилсам.
Mендан кейин дунёни сув босмадими, менга не ғам?
Лекин Жалолиддин.
-Uni нима қиламан?...
-Kимга ташлаб кетаман?
Мен ўлсам , ўлгаnимни ҳеч ким билмасa, менинг касофатимдан мурғак гўдак ҳам ё очликдан ё қаровсизликдан ўлиб кетади...
Ўшанда акам олиб кетгани келганида қўшилиб кетsam bularkan.
Ketганимда бунча кўргулик бошимга тушмасди, ўзимга қўшиб Жалолиддинни ҳам ҳаётини расво қилмас эдим,
Сафар ака ҳам менинг гапим учун таёқ емасди...
Кўзимга ёруғ дунё қоп қоранғулик зимистон, кенг олам эса игнанинг тешикидек тор кurina boshlaди.
Бундан кейин танишим ёки қариндошим мени кўргани келса улар билан пичирлашиб гаплашаманми?
Ҳаромзода КГБ да, ишлайдиган исқиртларнинг касофатидан?
Уйнинг қайси ковакига қўйган экан кўзга кўринмас, қўл билан тутиб бўлмайдиган гизли тузоқни?
Миямда минглаган жавобсиз саволлар уяси бузилган арилар каби ғиззиллаб учарди.
Излаб-излаб холдан тойиб столнинг ёнига ҳорғин ўтирдим.
Энг ёмон ўшанақа аппарат катта бўладими яъни кўз билан кўриб қўл билан тутиладиган ёки игна каби кичикна кўзага кўринмас бўладими, ҳеч бир фикрим йўқ эди.
Ўзимнинг-ўзимга, аччиқим келди минглаган том китоб ўқигансан, ҳар хил миллатга оид ёзувчиларнинг китобини лекин бирорта дедиктив жанрда ёзилган китоб ўқимагансан деб.
Балким “дедиктив” жанрдаги китоб ўқиганимда тажрибам бўлармиди?
Китобда акс қилган “гизли ажанлар” қўллаган методлардан бир нималар ўрганиб ҳозир ҳаётга татбиқ қилармидим?!
Ўшанда терговчи-ю, прокурорлар билан гаплашишим енгиллашармиди?
Аслида ўшанқа китоб эмас у, битта қисса ўқигандим у ҳам жуда саёз , ишқий саргузашт услубида ёзилган Илҳом Аҳмедовнинг “Мирза ариқ бўйларида” деган асари эди.
Қиссани ўқиган одам суд , прократура ходимларини жуда раҳмдил, меҳрибон, иносний қадариятларни бошига кўтарадиган шахслар қисқачаси “қўй оғзидан чўп олмаган кимсалар” қилиб тасвирлаганди... Ҳаётда эса бу соҳада ишлайдиган инсонлар расман “иблисга шогирд тушган шайтон малайлари эди”.
Эртага учрашув берса Сафар акадан сўрайман, қанадай аппарат эканликини деб кўнглимга тугиб қўйдим.
Аста секин бутун оламни ёритган қуёш ўзга маконларни ёритмоқ учун биз билан ҳайрлашди, унинг ўрниga тун қоранғулики чукди.
Қоранғу кечанинг малаки ёруғ ой ўзининг нурини сочди.
Lекин менинг кўнгил хонам на ой ёруғидан, на қуёшнинг ўткир нуридан ёришмас эди,  зимистонга айланган қалбим осмонида бир чимдим била нур йўқ.
Жалолиддин бир нима есин деб номига бўлса ҳам қозан қайнатдим.
Телвизорни очсам Ўзбекистоннинг буюк ва ёшларнинг суюк, келажаги ҳақида нутқ ирод қилаётган маълум ва машҳур "инсон қиёфасидаги шайтон “ Ўзбек миллатининг қонини ичиб тўймаган вампир Ислом Каримовнинг “тимсоҳ териси каби буришиб кетган башара”сига, кўзим тушди. Унинг ёқимсиз овазини, қўрқинчли башарасини кўрган Жалолиддин “ўчир-ўчир» деб қичқирмоқга , бошлади.
Кичкина эркатойимга Ўзбекистоннинг "буюк келажаги" ҳақида: тинмасдан ўзбек миллатининг қулоқига лағмон чўзадиган қонхўр президент Ислом Абдиғаневич Каримовнинг овази ҳам ўзи ёқмасди.
Мен “даданги ўша золим қаматган деб” бир оғиз гап айтмаганман.
Лекин, Ислом Каримовни телвидиния орқали кўришга Жалолиддининг тоқати йўқ эди.
Париштадек каби гўдак руҳи унинг қандай “жирканч” маҳлуқ эканликини сезардими уни билмайман?!...
Унинг Каримовнинг қандай “жирканч маҳлуқ” эканликини, билишига тўғрисини ёзадиган бўлсам ўзим ҳам ҳайрон қолардим.
-Майли ўғлим сан йиғлама хозир ўзгартираман канални деб Россияга қўйдим.
Жалолиддин нафақат Ислом Каримовни ҳатто шоир Муҳаммад Солихни ҳам кўргани кўзи йўқ эди. Бундан олдинроқ Муҳаммад Солиҳнинг “Орзу фуқораси” деган шеърий китобини столнинг устида унитиб қолдирганман. Ишларимни тугатиб қайтиб келсам китобнинг орқа саҳифалари йиртилган шоирнинг расмидаги юзини эса кўк қалам билан чизиб ташлаганди. Муҳаммад Солиҳнинг бўйялган юзи эса таниламайдиган ҳолга келган экан.
-Нима қилганинг Жалолиддин десам?
-Ёмон одам...
-Дадаси қамалмасидан олдин бурро тили чиққиб гапириб бошлаган Жалолиддин кейинги вақтларда гапириши жуда қийнлашаётган эди. Айниқса мени тергов қилаган вақтларда қўлимдан олиб бошқа кабинаетда нима қилганлар билмадим шундан кейин  соғлики ҳам гапириши ҳам ўзгарди. У ҳам етмагандек орқа миясини устида аста секин шишкинлик пайдо бўлаётган эди.
Ҳозир ҳам қисқа лекин аниқ берган жавобидан қалбим музлади.
Ўзи кичкина бўлса ҳам тассаввур дунёси оламга тенг эди.
Дадасининг бошига тушган фалокатларнинг асл сабабчиси Муҳаммад Солиҳ эканликини яхши биларди. Ислом Абдиғаниевич Каримовни Жалолиддининг ёнида балким йиғлаб қарғаган бўлсам қарғагандирман.
Лекин шоир Муҳаммад Солиҳ ҳақида бир оғиз ҳам ёмон гап айтмаганман.
Мен шоир Муҳаммад Солиҳ билан ўзининг кибрининг қулига айланган Муҳаммад Солиҳни ажратган эдим. Мен энг оғир кунларимда унинг ёзган шеърларини ўқиб ўзимга таскин топардим. Менинг энг яқин дўстим, маслаҳатчим унинг “Орзу фуқораси” деган шеърий тўплами эди. Қаерга борсам ҳам сумкамнинг бир четида албатта шоирнинг мазкур шеърий китоб менинг ҳамроҳим эди.
Китоб мен билан бирга Қарши шаҳрида жойлашгган 49/64 Шайхали қамоқхонасига ҳам ҳамроҳ бўлиб борган .
Мен шоир Муҳаммад Солиҳдан эмас оддий инсон Муҳаммад Солиҳдан ҳафа эдим,
у на ҳурматга, на иззатга лойиқ. ўзини-ўзликини йўқотган, ўз нафсининг қурбонига шахсиятга айланганди ўша вақтларда.
Унининг салбий ҳарактерини иккинчи менлики бўлган шоир Муҳаммад Солиҳ кескин  танқид қилганди ўзининг қиличдек кескир шеърий сатрлари билан. Жумладан шоир Муҳаммад Солиҳ "кибрнинг қули “ бўлган Муҳаммад Солиҳни қоранғулик келажагини олдиндай кўргандай 1981 йилда шундай деб ёзган экан:
Кўникиш.
Шу қадар ҳижолат бўлардики, шўрлик,
Кўзи тиниб ҳеч нарса кўрмади.
Уят кучли эди,кучли эди хўрлик,
Ер ёрилмас эди. ерга кирмасди.
Одам ҳар нарсага кўникар экан,
Кўникиб олди у тақдирига-
Энди ер ёрилар эди уятдан,
У эса кирмасди ёрилган ерга.
Менинг бу сатрларга қўшимча бир нарса ёзишим шоирга хурматсизликдир.
Зотан ўзи-ўзининг асл башарасини очиб, ёзиб қўйибди.
Ҳозир ҳам юзи чизилган Муҳаммад Солиҳнинг”Орзу фуқораси” деган китоби ҳалиям столимнинг устида турибди. Жоним сиқилган вақтларимда шеърларини ўқийман ва ўз-ўзимга таскин бераман, буни ҳаёт дейдилар деб.
"Яъна нимам қолди йўқотадиган”... деб.
Кўзингни каттароқ оч, ўтмишингни унитма дейман кейин ўзим- ўзимга...
Зотан ўтмишин унитиб ўз кибрининг хизматкорига айланган инсоннинг оҳири хор-зорлик, бўлади ундай инсонни энг олдин ўз севганлари ташлаб кетади ёлғизлик қаъарига кўмиб Жалолиддинни сокинлаштириб ўзим идиш -тавоҳларни ювгани ошхонага кетдим.
Бугунги куннинг тош каби оғир юки юракимни сиқиб бошим айлана, бошлади.
Кўз олдимни қоплаган туман аста секин зимистон қоранғуликга айланди.
Кўз билан кўриб бўлмас икки кучли қўл бўғзимни икки тарафидан қаттиқ сиқиб бўға бошлади, юрагим сиқилиб нафас ололмай хириллай бошладим...
Сўнгида бутунлай нафасим бўғилди...
Оёқ-қўлим титраб оёқларимда мадор қолмаганди, тахта заминга йиқилдим...
Шу алфозда қанча ётдим билмайман...
Менинг но инсоний оваз чиқариб хириллаб ётган овазимни эшитган Жалолиддин ошхонга югуриб келди... (яхшиям ошхонанинг эшики йўқ эди салон билан бирлашиб кетганди)
-Ая...
-Юрагимни чангаллаб ...сув... дея зўрға оваз чиқардим...
-Жалолиддин ён тарафда турган стулнинг устига чиқиб чойнакдан ярим пиола сув қуйиб қўлимга тутқазди.
-Титраган қўлларим билан зўрға олиб ичдим.
Муздай сув оз титроқимни босди, нафас олишим бир оз бўлсада енгиллашди.
-Жон... сумкамни олиб келгин дедим кутилмаганда юракимни ўралган илондек сиққан оғриқдан чарчаган овазим билан.
Худди кўнглим бўладиган кўнгилсиз воъқеани олдиндан сезгандай сумкамни столнинг ёнида қўйгандим Жаолиддиннинг кўзи тушадиган ерда.
Ичида эса “валидол”им, бор эди.
-Жалолиддин сумкамни судраб олиб келди.
-Қалтирган қўлларим билан сумкамни очиб дорини олиб тилимнинг остига қўйдим.
«Валидол”нинг, ачимтир тоти бир оз бўлсада сиқилган юрак томирларимни кенгайтирди шекилли енгилроқ нафас ола бошладим.
(Юрагимдаги номи қўйилмаган бу ҳасталикнинг асорати бугунги кунда ҳам бор менда.
Бир нарсага кўп асабийлашиб сиқилсам юаргим шундай қаттиқ сиқадики, нафас ололмай бўғиллиб қоламан балким вақтида даволанганимда хозиргача давом қилмас эдими?...)
Бир оз бўлсада нафас олишим енгиллашгандан кейин ўт каби ёниб турган кўксимнинг устига музлатгичдан муз олиб қўйдим.
Савуқ муз бир пастда тасир қилди.
Судралиб юриб ётоқхонага бориб ётоқга чўзилдим...
Хасталик, умидсизлик, эртаги кунимга бўлган ишончсизлик ҳаммаси тоғнинг катта ҳарсанг тоши каби устимга йиқилганди.
Умримнинг эгови бўлган яъна бир тонгим отди.
Ўлим, нақадар сеҳрли сўз , ўлсан ҳамма нарсадан қутиласан.
У тарап жаннатми, жаҳаннамми менга фақрқи йўқ.
Зотан ўлмасдан туриб жаҳаннам ўтида ёнаяпман.
Нима учун ер кўкни яратган ОЛЛОҲ гуноҳкор бандасининг ўзи жонидан тўйиб ўлимимига минг марта рози бўлган маҳалда жонини олмайди?Мен яшаб нима қиламан тирик мурда каби?
Ўзимнинг ўтимга ўзим ёнардим.
Жалолиддиннинг қўлига сариёғ суртилган нони бердим, ўзимнинг томоқимдан ҳатто бир ютим сув ўтмади.
Бутунлай иштаҳам бўғилганди.
Йўлга чиқдим “Сангорадок”га қараб.
Агар Абдукарим Шодиев учрашув берса ва Сафар акани кўргани кирсам ҳам олиб борадиган ҳеч нарсам йўқ.
Чўнтагимдаги бор йўқ пулим икки нонга ҳам етади .
Ҳамқишлоқим Гулой яқин ўртада келиши керак уни кутаётгандим.
Гулой келса биламан-ки, онам қишлоқдан менга керакли бўлган озиқ овқат ва Жалолиддинга қишги иссиқ кийимлар бериб юборади.
Ҳамид Олимжон метросига боргунча чарчаб қолдим.
Кеча юрагимда рўй берган номи қўйилмаган касаллик мени тинкамни қуритаётганди.
Жалолиддин тўғри дуруст қорни тўйиб овқат ёки мева емгани учун-ми, жуда заиф эди.
Кўп юролмасди , юрса ҳам дарров чарчаб ўтириб қоларди ранглари оқариб, оёқ-қўллари қалтираб, шунинг учун қаерга борсам уни кўтариб боришга мажбур эдим.
Метро ундан кейин автобус хуллоси калом 64/18 деб номланган мудҳиш маконга етиб келдим. “Сангорадок”нинг, олдида кечаги кўрганимдан ҳам кўпроқ ота-оналар, ёш келинлар ҳар ҳил ёшдаги болалар дарвозанинг олдида йиғилганди.
худди Ўзбекистонда очиқда одам қолмай ҳаммаси қамалгандай. "Сангородок”нинг, дарвозасининг одидга нина ташласанг ерга тушмасди.
Уларнинг орасидан зўрға ўтиб қабулхонага келдим.
Мен 35 бўлиб рўйхатга ёзилгандим.
Ҳар қалай бир-икки, соатга бормай менга навбат етиб ҳам Абдикари Шодиевнинг олдига кирдим. Шодиевнинг кабинетига олдин ҳам кирганим учун бу ер менга бегона эмас эди. Кабинетининг тузилиши ва Абдикарим Шодиевнинг ташқи кўринтиси ўзгармаган эди.
Эшикини тақиллатдим .
-Киринг.
-Ичкарига кириб салом бердим.
-Келинг Бекжонова!
-Мен Бекжонова эмасман, Реимоваман.
-Нимага, хўжайингизнинг фамилиясига ўтмагансиз?
-Истамадим.
-Олдига икки оғиз сўз ёзилган аризамни қўйдим.
-Ўқиб кўриб қаердан биласиз хўжайингизнинг бу ерда эканликини?
-Юрагим шув этди. Агар битта Наманганлик одам телефон қилиб айтди десам... исмини ҳам билмаганим ўша хокисoр одамни деб бутун Наманганликлардан “ўч” олади деб жуда қўрқдим.
-Яхши одамлар ҳабар берди.
-Кимликини айтмайсизми?
-Мен “сотқин” эмасман, ҳатто учрашув бермасангиз ҳам майли лекин менга ҳабар берган одамни кимликини айтмайман.
-Рухсат бермасам нима қиласиз?
-Нима қилардим уйга кетаман деб кўзига нафрат билан қарадим. Битта имзғо чекипш учун қалам сизнинг қўлингизда, хўжайним сизларни қўлингизда асир мен н6има қилардим?...
-Ўзимдан бошқа ҳеч кимга кучим етмайди.
-Нимага “асир” дейсиз?
-Ўзбекистон қамоқхоналарининг немисларнинг конслагеридан нима фарқи бор?..
-Шодиев гап тополмадими ёки мен билан гап талашишни истамадими?
-Бошқа савол бермади.
-Хўжайинингиз шу ерда деб ёзган аризамга қўл қўйиб берди.
-Раҳмат.
-Арзимайди.
Аризамни секратаркасига кўрсатиб қандай кираман ичкарига деб сўрадим ташқарида ота -оналар бор учрашувга келган ўшаларнинг ёнига бориб улардан сўранг деди.
Ташқарига чиқиб ўрта ёшли аёлдан йўл йўриқ сўрадим.
Олдин кирманим учун қонун қоидасини ҳам билмас эдим ўша аёл айтиб тушунтирди. Касалхонада учрашув фақат икки соат давом қиларкан.
Менга соат т 4- га, берганди учрашувни биттасидан соат сўрасам 2 деди.
Икки соат вақтим бор экан .
"Саногородок"нинг , яқинидаги Қўйлиқ бозорига бориб пулим етганига иккита нон олиб қайтиб келдим. Аёллар , болалар, кексалар, ёш келинлар ҳаммамиз жамлашиб темир дарвозадан ўтдик, кейин темир эшик ундан кейин темир арматурадан тузатилган чарҳипалакнинг олдига келдик у ерда турган ўрта ёшли ранги заҳил бадқавоқ , кўринишли инсон қиёфасига кирган бир яратиқ ҳаммамизнинг сумкаларимизни титиб қараб чиқаяпганди.



10.01.2016 yil.                 Lausanne.

                          

                              75 қисм


    Темир чархифалакнинг олдида турган бадқавоқ кимса ҳаммамизнинг сумкаларимизни ағдар тўнтарини чиқариб titkilab nimalarnidir izlay bohsladi.қарай бошлади.
Худди биз ўз сумкаларимизда тақиқланган китобmi, yoki portlaydigan bomba олиб кирадигандай.
Излаган топади, yugurgan etadi деганларидай "badqavoq"ning; nima niyatad sumakalarni tit-fit qilib qarayotganing sabaini keyin tushundim.
Bu inson qiyafasidagi hayvon bechora mahkum yaqinlarning uz farzandlari uchun olib kelgan ортиқча бўлган нонни, биттасидан мева-yu, қуруқ кўк чойни,kimiсидан esa тандир кабобини, қазиси -ю, bir банка асалини ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб тортиб олди.
Хуллоси калом ўғлигами, яқинигами, ўзлари емай- ичмай ойлар мабойнида тўплаган озиқ-овқатларидан яримидан кўпии, қамоқхонанинг касалхонасига киритиладиган “озиқ-овқат” килоcига тўғри келмайди деган баҳона билан олиб четда турган қоғаз қутиларга солдилар. Мен kuz oldimda bulayotgan razilliklarni tishimni , tishimga quyib kuzatib turdim.
Биринчи келишим эмасми, бундан кейин келадиган нима қилишим керакликини ўргандим...
Маҳкум яқинларининг ҳаммасининг юзида ғазаб, кўзларида сассиз фарёднинг акси бор лекин оғиз очиб бирон сўз айта олмаsдилар, uzlarini talayotgan qaroqchiga...
Qaysi qonun asosida bizlarni olib kelgan eguliklarimizni tortib olayapsan deb isyon ham qila olmas edilar.
Чунки фарзандлари-ю,яқинлари taqdir инсон қиёфасидаги иблисларнинг қўлида эди.
Uлар эса hamma huquqidan mahrum qilingan farzandlarini истаса ўлдириб, истаса уриб мажруҳ қилаyapgan eдилар.
Oldimda turgan unga yaqin har hil yoshdagi insonlardan keyin nиҳоят навбат менга келди.
Менинг қўлимда кичкина қўл сумкачамдан бошқа ҳеч нима йўқ эди.
Бадқавоқ менинг каби “икки қўлини буринига суқиб қуруқ қўл” билан келган маҳкум яқинини биринчи марта кўриши шекилли ҳайронликини яшира олмай сўради.
-Cиз ҳам учрашувга келдингизми?
-Ҳа.
-Олиб келган озиқ-овқатингиз қани?
-Сумкамда.
-Қаерда сумкангиз?
-Қўлимда, сумкамни очдим...
-Бор йўғи иккита нонми?
-Бор пулим ўшанга етди.
-Бир менга , бир сумкадаги қоғаз пакетнинг ичида турган икки нонга, бир-да, юзлари сарғайиб сўлган қучоқимдаги Жалолиддинга қаради...
-Ортиқча бир гап айтмади.
-Ўтинг.
-Раҳмат.
Кириш учун учрашув берилган ҳамма оилаларни текшириб бўлди шекилли, бизларни кутаётаган яқинларимиз билан кўришадиган ним қорнағулик чўккан камарега киритди.
У ердан инсонни роҳатсиз қиладаиган даражада бадбўй қоннинг ҳиди sasib келаётган эди.
Нафасим бўғилди, lekin chidashim kerak.
Chidamasdan bosh olib chiqib ketsam safar akani kurolmayman.
Аслида менга бу ҳид бегона эмас Шайхалидаги 49 /64 зонага бориб Сафар ака билан учрашганимда ҳам биз қолган камаерада шундай ҳид бор эди. Ўшанда камаранинг ойнасини очиб қўйиб сал бўлса ҳам енгил нафас олгандим Bu erda unaqa imkoniyat ham yuq.
Ҳозир esa бу бадбўй ҳид кўнгилимни айнитиб, юрагимни безовта қила бошлади. Кечаги юрагимнинг қилган даҳшатли ўйинидан кейин бугунги бундай оғир ҳаво билан қаршилашишим менга жуда ёмон тасир қилаётган эди.
Ўз-ўзимни, қўлга олиб Сафар акага ўзимни соғлом бақавват худди кеча ҳеч нима бўлмагандай кўрсатишим керак-ки, мен йўқликимда буям касал бўлибди деб Сафар аканинг кўнгли чўкмасин.
- "Oллоҳим менга куч” бер деб ичимдан илтижо қилдим.
Ичкарида юрган қоравул (гардиян) боланинг кўрсатган joyiga деворнинг тагидадаги стулга borib оманат ўтириб Safar akani kuta boshladim.
Qanday joy ekan bu er deb атрофни кузата qarадим ғадур-будур, қора rangга бўйялган девор, қўл чўзсанг quling етадиган пастакина шипт, хир нур сочиб турган лампочка...
Hatto toza тоза хaвo кирадиган деразаси ҳам йўқ эди.Balkim bor bulsa ham men kurmagandirman, balkim hukumat mahkumlar yaqinalri bilan uchrashgan derzadan uzlarini tashlab qochmasin deb haqiqatdan ham deraza quyilmagnadir...
Mneing ayaqinimda uz ўз яқинларини кутаётаган ғамдан қадди букилган yosh kelinlar, ota-onalar bolalar bor edi
Орадан беш -ўн , дақиқа ўтмай бир ҳил gamni пойлашганим, лекин исмларини билмаганим кўзи ёшли ота-оналарнинг яқинлари бир-бир, кириб klea boshlaдилар.
Агар буларни келди дейдиган бўлсак.
Чунки соғликлари nisbatan яхши бўлгaнлари ўзлари юриб, яхши юра олмаганлари эса ҳассага таяниб, бутунлай холдан тойгаlarини эса замбилда кўтариб олиб келдилар.
Баъзи бирларини эса кимлардир суяб олиб келди .
Hullosi kalom hammasi adoyi-tamom, ustihon bulgandilar.
Менга энг яқин масофада ўтирган ўрта ёшли ота-онанинг олдига ҳам ўғилларини замбилда кўтариб олиб келдилар.
Бечора йигитнинг юргани уёқда турсин ҳатто гапиришга мажоли йўқ эди. Кўринишидан эндигина йигирма бешга тўлган , юзи девордек оқариб кетган, кўзларининг таглари кўкариб одам қўрқадиган холатда озғинди. Ота-онаси ўғлига қараб, ўғли эса уларга қараб фақат йиғларди. Уларнинг сассиз фарёдларини кўриб менинг ҳам кўзимга ёш тўлди, bagrimga alam tuldi...
Недан дедим ўзим ўзимга "хато қилмайдиган, qilgan hatosi jinoyatga aylanm,aydigan" hech holat yuq lekin bu endi одам бўлмайдиqilgan хатоsi uchun қамалди деб боласига nimа учун кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларни қўллайди qamoqhonada ishlkaydigan manqurtлар?
Бу йигитларni қамоқдан чиққанидан кейин ота-онаси, орзу ҳавасимга етай невара кўриб тўй қилай деб яхши ният билан уйлантирмайдими?...
Уйлангандан кейин булар фарзанд кўрмайдими?
Бугун зиндонда кўрган қийноқларнинг ҳаммасига касаллик эртага бўлиб қайтиб келмайдими уларga?
Ularдан туғилган болалар соғлом бўлиб дунёга келармикан?
Ўзбекистон ҳукуматига соғлом авлод керакмайдими?
Ҳаёлимда шу каби тизгинсиз саволлар чарх уриб уча бошлади.
-Нани ўйлаб ўтирсан?
-Деган оваздан ўзимга келдим.
-Қарасам қоп-қора кийинган, қора шапкаси қўлида Сафар ака қаршимда турганди.
-Нима дейишimni bilmay... салом яхшимисиз, дедим.
(Hayolimdan utganlarni esa aytishimning mavridi emasdi)
-Яхши.
-Kel uglim деб Жалолидддинни қўлига олмоқчи эди Жалолиддин дадасини танимай бор овази билан йиғламоқга бошлади.
-Ўғлим бу сани даданг дедим овитишга ҳаркат қилиб
-Менга маҳкам ёпишиб олган Жалолиддин дадасини танимаганди.
-Cизни яъна танимади дедим алам билан.
-Хафа бўлма қамоқдан чиққанимдан кейин танишамиз,
хазиламуз жавоб берди Сафар ака kuzlariga qaramadim....
(Chunki insonning diliga chiqmagan ihcki kechinmalari kuzlarda aks etadi. Men esa Safar akaning kuzidagi gamning suratini kurishni istamadim.
Agar bugun shu suratni kursam bir umr kuz oldimdan ketmaydi... )
-Ўзигизнинг соғликинингиз яхшими?
-Энди бир оз бўлсам ҳам яхшиман.
-Қисқа-савол, жавоблар...
Сафар ака Шайхалидаgi zindonda кўрганимдан анча тузук аммо ҳалиям Гитлернинг концlаgерида ётган маҳбуслардай сўлган yuzida қатра қон йўқ эди. Шунчалик озиб кетган эди-ки, кийган қора кўйлаки шалвираб осилиб турганди.
Енгини буклаб қўйгани учун билакларини кўрдим ҳарқалай Шайхалидаги зонада кўрганимдаги қўлларидаги темир занжирнинг изларининг ўрни қорайиб бир оз бўлса ҳам ўчиб бошлаганди.
Юзидаги еган муштининг изи ҳам бир оз бўлсада ўчганди.
Уриб синдирилган тиши қийшиқ битгани учун оғзи нисбатан қийшиқ кўринаётганди, юлинган сочларининг изидаги қонталош нуқталар нисбатан битганди.
-Соғликингиз яхшими, “санотория”даги, профессор, докторлар яхши хизмат кўрсатаяптими зоти олийларингизга ?
-Хизматлари шу даражада яхши-ки, санга сўз билан ифода қилиб беролмайман.
-Овқатлари-чи?
-Беш юлдузли мехмонхонаникиdan қолишмайди.
-Ер ости кошоналари ҳам bormi siz кўрдингизми?
-Bor ekan, lekin menga u kirishimga hozircha ruhsat beramdialr.
-Бу ерда ҳам ҳам “олтин билак узук”, "кумуш игна", "темир tuqмоқ", "пўлот занжир" борми?
-Бор.
-Оғзидан олов чиққан алвастилар-чи?
-Бор.
-Хизматларидан баҳраманд бўлдингизми?
-Хозирча жим турибдилар.
Бирон арзингиз борми қулоқим сизда.
-Хозирча йўқ.
-Вақт тугади чиқинглар!!!
Degan ovaz eshitildi, suhbatimiz chala qoldi...
Майли соғ бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Сафар ака билан хайрлашдим.
Темир эшиклардан ўтиб ташқарига чиқдим.
Қуёш осмонда ер юзида бўлаётган ваҳшийликлардан беҳабар каби ўз нурини сочиб оламни мунаввар қилиб турганди.
Хорғин уйга қайтдик.
Энди Отаназар аканинг уй адресини топишим керак.
Уйда олдин бор эди энди йўқ.
Чунки Сафар аканинг бутун архивини КГБнинг номи қўйиламаган искович итлари мен йўқлигимда уйдан ўғирлаб olib кетганлар.
Яъна шу Соламатдан сўрайман-да, boshqa kim bor menga yordam beradigan.
Эртасига ҳудди мени муҳтожликимни билгандай уйга Соламат келди.
-Салом яхшимисиз?
-Раҳамт.
-Сафар акани кўрдингизми, соғлики яхшими?
-Олдинги кўрганимдан нисбатан яхши бўлиб қолибди.
-Жалолиддин дадасига taniдими bu gal ?
-Йўқ.
Dадасини танимади дедим алам билан.
Минг лаънат бу тузумга ўз боласи ўз отасини танимайдиgan qilagni uchun; ilohim meni boshimga bu kunlar solganlar it ulimi topsin.
-Хафа бўлманг Сафар ака чиқса бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз.
-Qachon...alam bilan suradim...
...
Соламат dedim bir oz uzimni qulimga olib сиз менга Отаназар Оировнинг уй адресини топib berа оласизми?,
Otanazar aka qamoqhonda ogir kasal ekan uyiga borib bu habarni хотинига aytishim kerak.
-Яхши uyini adersini эртага олиб келаман.
-Соламат билан ўтириб чой ичдик кейин у sergeylidagi kvartirasiga кетди.
-Яъна ёлғиз қолдим.

                                           
17.01.2016 yil. Lausanne.



                                                     76-қисм.
    Қип-қизариб, отган тонг ҳамма ерни ўзининг мунаввар нури билан оламни ёритганида, кўнглим равшан. кайфиятим юксак эди уйқудан уйғонганида.
Негаки, атрофи бетон девор билан ўралган, у ҳам камлик қилгандай уст тарафи темир симли чақир тиканлар билар қопланган номига бўлса ҳам "касалхона"да, даволанаётган Сафар ака билан ён-ён, ўтирдим ҳамсуҳбат бўлдим,дийдорига тўйдим.
Ўз тилимизда "шифрали" сўзлар билан бўлса-да,бир-биримизга, дард-у, ҳасратларимизини айтдик.. Ҳар қалай бу қўрқинчли маконда унга жисмоний исканжа қилмасликларини, "ер тўла"га, якка одамлик камераларга ташламаганликларини билдим, қўлига темир кишан, оёқига занжир боғлаб палақага ётқизиб урмаганликларини эшитдим,
Бундан кўнглим кўнглим тоғ каби юксалди.
Овқатлари ҳам Шайхалидаги зонадагидан анча -мунча, яхши эканганликини айтди.
Бу ернинг докторлари ҳаминқадар бўлса ҳам даволаётган экан.
Шунга жуда хурсанд бўлдим.
Бугун мендан бахтли инсон йўқ.
Севинчимни ким билан ҳам пойлашар эдим?...
Кимим борки?...
Эндигина уйқудан уйғонган кичикина нуридидам Жалоддинни қаттиқ бағримга босиб икки юзидан ўпдим. Стол устида турган магинатафонга бир вақтлар Сафар ака севиб эшитадиган артистимиз Отажон Ҳудайшукуровнинг касетини қўйдим.
Отажон Ҳудойшукуров Бердах шеъри билан айтиладиган “Айрилиқ” деган қўшиқни ёниб куйларди... кўзимга аччиқ ёш тўлди, кўз олдимга Сафар аканинг кулган кўзлари келди...
Бугун йиғламасликим керак дедим ўзим, ўзимга.
Ҳеч бўлмаса бир кун кўзлимдан ёш тўкилмасин, юзимга унитилган олисларда колиб кетган табассумим қайтсин! Мениzu ҳам ҳамма инcjнлар каби йиғламасликга, ғам -алам, чекмасдан яшамоқга ҳаққим бор-ку...
Ховлига чиқдим кўр одамнинг кўзи очилгани каби ҳовлига кўз югуртирдим осмон билан бўйлашган бир туп ўрик. Тагида турган темир каравот,га кўзим тушди, один фарқига бормаган эканман бу ўрикнинг ёши энг камида 30-40 йиллик бор эди-ю.
Япроқидан меваси кўпдек кўринаётган шохларидаги мевалари пишиб ўз шоҳида қуриб қоқ бўлмоқга бошлагандилар... Сўнг баҳорнинг қуёшида ўрикнинг япроқларининг ранги сариқ билан қизилнинг ўртасида бир ранг олганди-ки, кўрган кўз тўймасди қараб.
Айниқса ён тарафдан тушаётган қуёшнинг шундай нурида гўзал кўринардиики, тарифига менинг қаламим ожиз.
Тўғрисини айтсам Сафар ака қамалагнидан кейин мен учун кун билан тунинг, ёз билан қишнинг, куз билан баҳорнинг фарқи қолмаганди.
Бугун эса мен учун сўнг даржада бахтли кун. Сафар акани кўрдим дидорига тўйдим энди ўлсам ҳам ғамим йўқ.
Севган фаслим куз эса бутун гўзаликини менга баҳшида қилаяпгандай эди.
Қани эди бундай қуёши кулган кунда кенг далаларга сафар ака билан чиқсак сойнинг сокин оққан тиниқ сувига гул отсак изидан қараб қолсак гулнинг сойнинг сувига қўшилаб оқишига, сарғайган япроқларининг бир -бир узилиб замин сари чирпирак бўлиб учишини биргаликда томоша қилсак ...
Ва бутун дунёнинг дардини унитсак..
Афсу.с ва надоматлар бўлғайким буларнинг барчаси биз ғариблар учун қўл етмас орзу, юриб етиб бўлмас баланд чўққи, кўнгилимизни банд қилган сароб туйғу эди ...
Бизнинг олдимизни ўтиб бўлмас осмон билан ўпишган, муз қоплаган тоғлар, интилсак йўлимизни тўсган чўли- биобонлар, юрсак оёқимизга ботган чақир тиканаклар ва кетажак йўлимнизи тўсган қоп-қора ўрмонлар бор эди.
Булардан ошиб ўтмоқ учун эртаклардаги каби бизнинг қўлимизда сеҳрли ойна, тароқ ва темир ҳасса оёқимизда эса темирдан ўйилган кавуш бўлиши керак елкамизда эса қайрилмас қанот, шундагина биз ўзимизни ўраб олган ўргимчак инидан қутилиб озод диёрларга қочар эдик. Ҳозир эса Сафар ака банди зиндон, мен эса очиқ осмон остидаги темир панжара билан қопланмаган уйда судсиз, сўроқсиз ҳамма иноний ҳуқуқлардан мосува қилинган маҳкума эдим. Ўзимдан ўзгага кучи етмайдиган, кўз ёшим тинмайдиган мазлума бир инсон эдим.
Қачон Сафар ака ўзини ўраб олган заҳарли чирмачавуқдан қутилиб чиқади?..
Мен ҳам КГВ нинг. “искович ит”ларидан” қутилиб эркин нафас оламан?
Жалолиддин ҳам бошқа болалар каби кўчавда ўйнаб қорни тўйиб, юзи кулиб яшайди?
Бу жавобсиз саволларга жавоб йўқ эди....
Ҳаёлларим кўча дарвоза эшикнинг урилиши билан пардек тўзғиб кетди.
-Эшикнинг тирқишидан қарасам Соламат келган экан.
Унинг келганини кўриб жуда қувондим , вадасига вафо қилиб келибди деб.
Дархол эшикни очдим.
-Соламат ичкарига кирди убилан саломлашиб уйга таклиф қилдим.
-Соламат хонтахатанинг ёнига ўтирди мен унга яқин ерга.
-Жалолиддининг қўлига нон тутқаздим егин деб.
-Чой ичамазми?
-Майли.
-Чой қўйдим .
-Қурбоной опа мана сиз сўраган Отаназар Ариповнинг уйининг адреси ва телефон номерини ҳам ёзиб олдим биладиган одамдан.
-Раҳмат.
-Билмайман нима учун КГБда ишлайдиган харомзода ҳайвонлар Сафар аканинг уйда сақлаб қўйган ҳужжатларини ўғирлаб кетган улар нима қиларкин бу ҳужжатларни?...
Ит эмганлар, ифлослар, бўлмаса уйда ЭРК Партиясининг ҳамма аъзаоларининг уй адреслари, телефон номерлари бор эди. Энг алам қилгани эСафар ака қамоқдан чиққанидан кейин мен нима дейман ҳужжатларини сўраса?
-Хафа бўлманг Сафар ака тушунар холатинингизни.
-Билмайман?
-Тўғрисини айтайми сизга Соламат?
-Нимани?
-Мен Сафар акани характерини яхши билмайман.
-Рост.
-Недан?
-Тўйдан кейин президентлик сайлови бўлани учун у сайлов прапагандаси учун вилоятларга кетди мен эса ўқишга Самарқандага кетдим.
Диплом ишимни ёзаман деб.
-Кейин Жалолиддин.
Чақолоқ билан овварра бўлдим, кейин эса кўрганингиздек қамалиб кетди.
-Тўйдан олдин кўришмадингизларми?
-Икки марта кўргандим.
-Қизиқ экан тақдирингиз...
-Сира сўраманг...
-Соламат сиздан илтимосим бор?
-Нима эди?
-Жалолиддини қараб туринг мен Отаназар аканинг уйига биринчи бор боришим тополмай овварра бўлсам бола билан қийналаман,
-Яхши, ишим ҳам ўши тамом бўлганди.
-Унда уй ҳам Жалолиддин ҳам сизга оманат .
-Йўл кирага пулингиз борми?
-Ҳамқишлоқларимдан қарз олганман.
-Оз қолди Гулойнинг кузги сессиялари бошланади. Олдин ёзганим каби ҳамқишлоқим рус тили ўқитувчимнинг қизи Гулой Маданият институтида ўқирди. Сессияси бошланиб Тошкентга келса баробор мен билан яшарди. У энг сўнг бўлган ЭРК Партиясининг қурултойида партияга аъзо бўлиб кирганди.
-Соламат уйда бўлгни учун кўнглим равшан бўлиб йўлга чиқдим.
-Автобусдан тушгандан кейин кўп одамлардан сўраб суриштириб ниҳоят Отаназар аканинг уйини топдим.
Уйи икки қавтли ғиштдан қурилган бино экан.
Эшикнингн қўнғироқини босдим беш минут ҳам кутмай эшикни битта аёл очди.
Унинг гўзаликини тасвирлашга менинг қаламими ожизлик қилади сўз бойликим етмайди,
худди эртакларда ўқиганим тарифига тил ожиз соҳибжамолнинг ўзигинаси эди.
Ундаги ҳус-малоҳат, ҳеч кимда йўқ эди менинг назаримда ...тилим лол қолди.
-Ассалому -алайкум бу уй Отаназар аканнгми?
-Ҳа .
-Мен Сафар Бекжоннинг оиласи бўламан исмим Қурбоной.
-Сафар ака ҳозир қамоқдалар улар ЭРК Партиясида Отаназар ака билан бирга ишлагандилар..
-Данийман Сапарвойни уйга киринг эшикнинг олдида турманг.
(менинг энг нафратланганим Хоразмдан келиб ўз Онаси гапирган шевани менсимай Тошкенча аксент билан гапириб ўз шевасини унитганлар эди Ҳавқохон опа соф Хоразм шевасида гапирарди бундан жуда хурсанд бўлдим)
-Ичкари кирдим чиройли безатилган катта хонага бошларкан мен оёқимдаги йиртиқ туфлимни ечиб опанинг таклиф қилган шиффакни кийдим.
Катта кенг салон сервант қўйилаган бўлиб унинг ичда ҳар хил чинни идишлар дид билан терилганди. Ён тарафга эса икки дона юмушоқ диван қўйилган деразанинг олдиди турфа хил гуллар ўсиб турган жуда чиройли эди. Диванлардан пастроқга эса баҳмал кўрпача тўшалиб ўртага тахтадан ясалган катта хон тахта қўйилган бўлиб устига гулдор дастурхон ёзилганди.
Мени тўрга таклиф қилди.
-Дастурхонга фотиха ўқиб хуш галдингиз деб илтифот қилди.
-Раҳмат хуш вақт бўлинг.
-Мани адим Хавохон сиз ўтириб туринг ман чой қўйин, кейин гаплашаверамиз.
-Яхши .
-Хавохон опа кетганидан кейин атрофга қарадим бир енгил тортдим...
Камдан- кам инсонларга насиб қиладиган Оллохнинг бетакрор нури Ҳавохон опанинг юзида бор эди, бу нур қоаранғу кўнгимлимни чароған қилди.
Кўпдан бери бундай рохатбаҳш нурни кўрмагнадим.
Сал кам икки йилдир МВД нинг, қовақидан қор ёққан терговчилари-ю, зимистонлик босган ғадур-будур, девори- ю, ерга тўшалган паркетларидан бижғиган қоннинг хиди анқиб турган қамоқхоналарнинг зах -камараларини, кўравериб руҳан чарчагандим.
Хавохон опанинг мехрли боққан кўзлари-ю, ёқимли овази бутун ғамларимни бир бир пасда унитдирди ўзи ҳам салони кўзимга жаннатнинг бир парчаси бўлиб кўринди.
-Ҳаёл дарёсига ғарқ бўлиб ўтирсам Ҳавохон опа қўлида гулдор тепси кўтариб кириб келди.
тепсининг устилда чинни лаганда ҳил -ҳил бўлиб пишган гўшт , патир бир чойнак кўкчой икки пиола бор эди.
-Олиб ўтиринг.
-Ман Туркманистоннинг Илонли туманидан бизда унақа Тошкентлар каби икки гапнинг бирида олинг енг, деб турмасдан такрорлаймайдилар.
-Вой мани хурсанд қилдингиз ку. Опажон мани опам (онам ) сизга ҳамшаҳар Туркманистоннинг Илонли туманидан бўлади.
-Ростданми?
-Рост опамнинг оталари бой бўлган экан . Ули отаси таниқли эшон бўлганлар Зойир эшон деган опамнинг айтишича жуда нафаси ўткир бўлиб Амударёни терс оқизадиган одам бўлган. Опамнинг ўзини отасини оти (исми) Зохит деган Элликбоши бўлган экан. Уруслар босиб олган вақтда НКВДнинг одамлари ҳамма бойликларини тортиб олиб бутун қариндошларидан ўқиган илмли оғаларини қамаган ёши ўтган кекса ва болаларини Қарақалпағистоннинг одам яшамайдиган чўлига сургун қилган.
Уйидаги китобларини бир аравага юклаб олиб чиқиб Амударёга оқизган. Опамнинг айтишича уйидаги: Қурон -карим . ҳадис китобларини НКВДдан, яшириб оқ матога ўраб ерга кўмган эканлар. Сургундаги қариндошлари бир бурда нон тополмай ҳаммсаси очликдан ўлиб кетган ҳатто мозорлари ҳам йўқ.
-Қамалаган катта отасининг ўғли Хивада мадрасани битказган экан уни исми Ортиқ .
-Борсам сўрайман.
-Балким қариндошдирмиз данир
Опамнинг ҳеч кими қолмаган икки сингилисидан бўлак ҳаммаси йўқолиб кетган.Agar qarindoshlaridan haliyam yashaypgan bulsa opam quvonar edi.
-Mani qayin oat ham katta eshon balkim u bilar -
-Rahmat.
-Кечирасиз ўз дардим билан бўлиб бу ерга нимага келганимни унитдим.
Ман оқшом Сафар ака билан “Сангодок”да, учрашдим касал бўлгани учун келган экан Сафар ака манга айтидики, Отаназар ака қамоқхонада оғир касал, сан бориб айт дегани учун келгандим.
-Раҳмат хавор берганингиз учун катта ўғлимга айтаман бориб кўрар отасини.
-Энди манга руҳсат берсангиз кетсам ўғлимни бир қизга илтимос қилиb ташлаб келандим uyga.
-Яхши.
-Раҳмат сиз танишганимга жуда қувондим.
-Манам.
-Кеч тушаётганда уйга қайтдим.
-Келсам Соламат овқат пишириб қўйган экан биргаликда овқатландик.


6.02.206 yil. lausanne.

                                             77-қисм.


Сафар акани кўрдим.
Кўнглим жойига тушди "лекин"...
Ўша бежавоб сиз қолган минглаган “лекин”ларга , жавоб излашим керак.
- Нима учун қилмаган жинояти учун жазоланди?
Жавобсиз саволлар Сафар ака ишга кетиб уйга қайтмаган 1993 йил 27 Июлдан МХХнинг, “Ер тўла”сидан ., топган кунимдан бугунгача миямни темир бурғудек бўлиб пармалайди.
Ҳар кун ўзимнинг миямдан оққан ўзимнинг қонимга ўзим ғарқ бўламан.
Бу холатни эса ўзимдан бошқа кўрган билган инсон йўқ.
Хар кун еганим заҳар , ютганим заққум бўлаяпди.
Бугун ҳам кўнглим хира бўлиб уйқудан уйғондим.
Жалолиддинни қўлига берай десам уйда ҳатто егани нон ҳам йўқ экан...
Қўлимда қолган сўнги чой-чақамни кўтариб Олой бозорига бордим.
Бозорда олмага кўзи тушган Жалолиддин олма ейман деб жанжал бошлади.
Олайин десам жуда қиммат, олмайин десам кўзи ёшли гўдак.
Нима қилишга ҳайрон эдим.
Мажбур бўлдим бор йўқ пулимни санасам 7 сўм экан.
Жалолиддинга икки сўмига битта олма олдим.
Қолган пулимга эса ҳамин қадар егулик олиб уйга қайтаётсам кўча эшикининг олдида ён қўшним Жўрахон опа мени кутиб қараб турганига кўзим тушди.
У мен билан салом- аликдан кейин.
Кутилмаганда сиз қаерда ўқигансиз деб сўраб суриштириб бошлади.
Ҳайрон бўлдим нимага сўраяпти деб чунки бу опа мен билан салом алаикдан бошқасига ўтмас эди. Бугун еса Сафар акани сурашни хам унитамди.Хаырон булдим нимага сураб-суриштираяпти тинчликми?
. Шунда ҳам кўнгилимдан ўтганини тилимга чиқармай қаерларда ўқиганимни батафсил айтиб бердим.
Олдин Берунийдаги Педогогика Билим юртида ўқиб у ерни тугатганимдан кейин қишлоқимиздаги “болалар боқчасида” олдин ошпаз кейин эса мудира бўлиб ишлаганимни. Ундан сўнгра Самарқанд Давлат Универстетининг Филология факултетига ўқишага кириб у ерни тамомлаганимни айтдим.
-Дипломларингиз борми?
-Унивеситетни битирганимдан кейин оилавий сабаблардан Университетдан ҳали ҳам дипломимни ололмадим. Беруний Педогогика Билим бртида ўқиган дипломим ўзимда.
(Мен шу ерда бир ходисага ойдинлик киритишни истайман. Мен Самарқанд Давлат Универстетини 1991 йил тугатдим. Дипломимни 1998 йил олишга муваффақ бўлдим.
Негаки Сафар ака иблан турмуш қурганимиздан кейин оилавий можараларим бошланиб кетди. Жалолиддин туғилди гўдак иблан ҳеч қаерга чиқа олмадим. Жалолиддин каттароқ бўлганда эса Сафар ака қамалиб кетди.яамоядан чияяанидан кеыин еса майбур булдик Узбекистондан яочихсга. Бизлар Туркияга яочиб келганиздан кейин худо раҳматли Сулаймон Муродга илтимос қилдик дипломимни олишда ёрдамчи бўлишини. Гапимизни ерда қолдирмаган устоз дипломимни Университетдан олиб Тошкентга юборджи. Тошкентдан эса хозир қамоқда сақланаётган Яраш Қурбон Туркияга олиб келганди.)
(Сулéоымон Мурод Физика математика фанлéари доктори ЕРК Партиясининг Самаряанд Вилоят фаолларидан бириси еди. Америкага сисоысиы мухойир булиб кетди. Америкда оламдан утди. Рухи шод, макони яннат булсин домалнинг)
-Беруний Педогогика билим юртини тугатганим ҳақидаги дипломим бор қўлимда.
-Ундай бўлса яхши экан болалар боқчасида неча йил ишлагансиз?
-Уч йил.
-Тажарибангиз бор экан менинг танишим бор болалар боқчасида мудира бўлиб ишлайди исми Марусия . У менга бирон танишинг бўлса айтгин болалар боқчасининг ошохонасига терелка ювадиган бўлимда иш бор деб айтганди . Сиз олдин ҳам ишлагансиз болалар боқчасига ишга киритсам ишлайсизми?
-Мен содда жуда хурсанд бўлиб кетдим.
-Жоним билан ишлайман етар-ки, иш бўлсин. "Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин мактабга ёки газетага ишган кирараман ҳаёлимга яшин тезликида шу фикр келди”.
-Сизнинг дипломингиз уйингиздами?
-Ҳа.
-Унда сизни тавсия қиласам болалар боқчасида ошхонасида “тарелка” ювадиган бўлиб ишга кирармидингиз?
-Такидалаб яъна бир бор сўради Жўрахон опа .
-Вой опажон шубҳангиз борми? Жон деб деб ишлардим етар-етамасликдан жуда қийналиб кетдим. Балким Жалолиддин учун ҳам яхши бўлар болалар билан ўйнарди.
Чунки ҳар кун бетон тўшалган дарвозанинг тагида ётиб йўл қарайди дадам қачон келади деб.
Шунинг учун кўп касал бўларди...
-Ундай бўлса сиз шу адресга бориб Жалолиддинни доктордан ўтказинг кейин сизни ўзим олиб бораман ўша болалар боқчасига сизни олиб бориб иш ерингиз ва болалр боячасининг мудираси билан таништираман.
-Раҳмат эртагаёқ бориб доктордан ўтаман.
("Денгизда бўғилган одам заҳарли илонга ёпишармиш” мени қутқар деб.
Ўзим билмаган холда мен ҳам заҳарли илонга дуч келагнимни кейин Жалолиддинни “жинни” деб тасҳис қўйган виждонсиз докторларнинг қароридан кейин билдим .
Афсус билганимда.... кеч эди. Олдиндан билганимда кетармидим Жўрахон опа берган лаънати адресга.)
-У билан хайрлашиб, хурсанд бўлиб уйга келдим.
-Ишласам ҳеч бўлмаса тўғри дурсут маош оласам ҳаётим яхшиланарди.Қачон онам пул юбораркан деб кутишимга ҳам эҳтиёж қолмас эди. Сафар ака билан учаршувга борганимда яхши- яхши, озиқ- овқатлар олиб борардим. Жалолиддиннинг қорни тўйиб овқат ерди деб хурсанд бўлдим
Жўрахон опа қандай яхши аёл мени ғамимини ейяпди деб.
Аслида Жўрахон опа “инсон қиёфасига кирган шайтон” эканликини мен содда билмаган эканман. Бошимга кутилмаганда тушган ташвишлардан “лох “бўлиб иноснларнинг қандай разил эканликларини унитган эканман. Менинг энг катта хатойим ҳаммага ўзимга ишонгандай, ишонганим экан.
Ўзбекистон Хукуматининг теппасида ўтирган мансабдорлар уларга қул каби хизмат қилаяпган МВД хозирги тил билан айтганда СНБнинг, югурдаклари Сафар акани “сохта жиноят” билан қамаганлиари етмагандай улар хали ҳануз икки ёшли гўдак фарзандидан ҳам қасос олишни ўз олдиларига мақсад қилган разил иноснлар экан..
Мен Жўрахон опага ишонгандим аслида у ҳам ўша вақтдаги КГБнинг, югурдаклари қўйган талабни бажарган инсоний қияфасини ўқотган иблис экан.
Мени ишга олмоқчи бўлаётган “болалар боқчасига” Жалолиддини нима учуни “доктор”дан, ўтказишим керак деган саволни Жўрахон опага бермабман.
- Ишга кирмоқчи мен бўлганим учун олдин мен доктор контролидан ўтишим керак эмасми?
Қишлоқимиздаги болалар боқчасида ишлагнанимизда биз ишчилар ҳар уч ойда доктор контролидан ўтар эдик. Болалр эмас биз катталар.
Демак Тошкентда бошқача бўлса керак дебми, мен содда суриштирмаган эканман.
Кўзим кўр қулоқим кар каби айтган сохта эртакига ишониб эртаси куни Жўрахон опа берган адресига бордим.
Борган манзилим Поликлиникадан кўпроқ одамлар яшайдиган уйга ўҳшарди шунда хам қандай ерга келиб қолдим деб шубҳаланмабман?...
Юрахон опага ишонганим учун.
Борсам иккита ўрта ёшли аёл бор экан.
-Улардан биттаси Жалолиддинни чирқиратиб йиғлатиб номсиз бармоқидан қон олди.
-Менга ўн минутча кутсангиз жавобини айтамиз дейишди.
-Мен кутдим.
-Бир вақт Жалолиддини қўлидан қон олган аёл чиқди-да.
-Менга қараб: уғлингиз руҳий касал. Сиз уни “руҳий касалликлар” диспансерига олиб боринг деб қўлимга бир варақ қоғаз тутқазди...
-Мен тош каби қотиб қолдим кўз олдим зимистон бўлди.
-У аёл қандай ичкарига кириб кетди, мен у ердан қандай чиқдим фарқинда эмас эдим. Қулоқларим остида “ўғлингиз жинни” деган сўз қилич каби юрагимга санчилаяпганди.
-Жалолиддинни маҳкам бағримга босдим кўзимдан оққан қонли ёш юзимни юварди.
-Уйга келгунча кўз ёшим тўҳтамади.
-Кимга дардимни айтишни, кимга дод дейишни билмас эдим?
-Ялғончи дунёнинг бутун кургуликлари менинг устимга зил-замбил тош каби агдариб тушаётганди. Мне еса узимдан хам огир юкнинг олтида яолиб кетгандим. Овазим еткунича додласам хам фарё дяилсам хам сасимни ехситадиган кимса юя еди узимдан бошяа....
-Менинг не гуноҳим бор Яратган Оллоҳ?
-Ўғлимни чи?
-Исёним, фарёдим, газабим хам ўзимга эди.
Кетсам яишляоимда Онамнинг абгрида оыдек яхсаыман лекин у ваятда Сафар ака учун хеч нима яилолмаыман хамма бало шунда еди...
Жалолиддинда ҳеч ҳам “руҳий хасталик” аломатларини сезмаганман.
Тўғри у МВД да, булган ноинсониы холатлардан кеыин яаттия яуряанидан гапириш яобилятини юяотганди. лекин рухиы хаста емас еди.
Чунки мени ойларча тергов қилган вақтда МВДда.
Бошқа инсонларнинг қўлида қолиб кетганди.
У ўша вақтда ҳам қаттиқ қўряяан ҳамда унга ниамдир беришганми, укол яилишганми билмамян кейинги вақтларда орқа миясининг устида озгина шишлик паыдо булган эди.
Етарли еб ичмагани учун жуда заиф ва нимжон.
Лекин ҳамма нарсага ақли етарди.
Қулоқи яхши эшитгани учун ҳамқишлоқларим уйга келган яқинларим давомли менга тассали беришарди.”қўрманг қулоқи эшитган” бола гапириб кетади деб....
Дадаси қамоқдан чиққанидан кейин логопедисга олиб бориб даволатишни мақсад қилгандим хозир олиб борай десам пулим йўқ.
Ва менга биронта моддий тарафдан ёрдам берадиган ЭРК Партиясидан ҳам ҳеч ким йўқ. Сафар ака қамалганидан кейин ҳамма ЭРК Партиясининг аъзолари тирик ўликга айлангандилар.Уларнинг биронтасиСафар акани еслаб хол-хотирини сураб келмади.
Ҳар вақтдан Адҳам Розиқов: Муҳамимад Солиҳнинг: Васила Иноятова, ЮсуФ Рўзимуҳаммад ва Дилорам Исоҳовага пул бериб юборгани ҳақида эшитардим.
Васила Иноятовага бир марта Аҳтам оға билан бирга пул олиб бориб бергандик.
Бу ҳақда кейинроқ батафсил ёзаман.
Энди Жалолиддин ҳақида ёзсам. “ҳаромзод докторларни берганбир варая #гогазини Хамза туманидаги “рухий хаста”лар, касалхоансига бордим.Нима учун шундаы деб аытди "харомзода"лар, деб.
У ерга бориб навбатда кутиб турдим кеыин узимга навбат етганида ичкарига кириб бизни яабул яилган доктор аёлнинг яулига яўлимдаги медицина ташхеисини ҳам бердим.
-Доктор яогазни уяиб курди-да, менга қараб сиз қаерда яшаысиз деб сўради?
-Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Якуб Колос кўчаси 22 уйда яшайман .
-Турмуш ўртоқингиз ким бўлиб ишлайди?
-Турмуш уртояим Сафар Бекжон ЭРК Партиясининг раиси Муҳаммад Солихнинг ёрдамчиси эди сал икки йил бўлди туҳматга учраб қамалиб кетган.
-Бу “медсина хулосаси” ким ёзиб берди?
-Борган еримнинг адресини у ерга ниам амясадда борганимни, у адресни менга яушним берганини ва у ердаги икки аёлнинг исмларини айтдим.
(Афсуски йиллар ўтгани учун ўша адресни ҳам ўша виждонсиз “оқ халат” кийган икки иблис аёлнинг исмларини ҳам унитдим бўлмаса ёзардим)
-Сиз ўша адресдаги сизга шу хулосани ёзиб берган “доктор аёл”ларга, бориб айтинг “уларнинг ўзлари руҳий касал, ўзлари даволаб бўлмайдиган холатдаги жинни” .
Узлари келиб бизларнинг касалхонада даволансин.
-Ўғилингиз улардан кўра руҳан соғликли, улардан ақлли.
-Уларнинг ўзлари жинни бўлиб қолган ақмоқлар.
-Ростданми?
-Икки кўзим ёшга тўлди.
-Рост менга ишонмаяпсизми ё?
-Ишонаман дедим зўрға ўзимни босиб кечаси билан уҳламадим шу гапни ешитганимдан кеыин ишонасизми?
-Ишонаман, сизни алдашган улар.
-Қандай чиройли ўғлингиз бор кўрган одам ҳавас қилади менинг ҳам ўғлим шундай бўлса деб.
-Раҳмат, хўжайиним қамалганидан кейин ҳеч ким сиздек мен самимий билан гаплашмаганди дедим.
-Хафа бўлманг бу кунларинигиз ўтиб кетади.
-Раҳмат Оллох сиздан рози бўлсин.
-У ердан пардек енгил бўлиб чиқдим.
-Ўша доктор аёл Жалолиддини ҳеч нима қилани йўқ.
Яъни на кўзига қаради, на қон олди.
Юзига қараб унинг қандай ақлли, хушли бола эканликнин айтди.
Уйга келгунча кўзимнинг ёши тўхтамади.
Дадасини-ку, йўқ ердан “туҳмат ”уюштириб қаматдилар.мени йигирма тўрт соат кузатадилар. Уларнинг дастидан нафақат уйда ҳатто кўчада ҳам тинч юролмайман. Энди эса икки ёшар гўдакни “жиини” деб қарор чиқартириб нима қилмоқчи экан МВД-нинг,теппасида утирган инсон қиёфасига кирган мақлуқлари?
-Жалолиддиннинг нима айби бор?
Ёки Сафар акага ўғлинг “жинни” бўлиб қолди деб психологик азоб бермоқчиларми?
Жўрахон опани кўрсам “сочини юламан” деб ўйлагандим хотин ўзининг нима ниятда мени юборганини билармикан?
Қайтиб кўзимга кўринмади.
То уйларимиз бузилиб кўчиб кетгунимизча.
Ховлиларимизнинг бузилиши учун сал кам бир ярим йил бор эди ўша вақтда... “Ўрмонга ўт кетса ҳўли қуруқ барбар ёнаркан” мен яшаб ўтирган ховлини йиққанларида унинг ҳам ховлисини қулдек хизмат қилган режим йиқди.
Кчқурун деб қўлимга қалам олиб яъна шикоят мактуби ёза бошладим.
Эртага Ўзбекитстон Презденти Ислом Каримов жойдашган пратламенто биносига олиб бораман деб ният қилдим..
Тонг отди абеддан кейин бораман деб тайёргарлик кўра бошлагандим.
Дарвоза эшикнинг урилган овазини эшитдим.
Бориб очсам Гулой қўлида оғир сумкалар билан келиб қолди.
Уни кўриб роса хурсанд бўлдим.
Саломлашиб сумкаларини кўтариб уйга кирдик.
Онам уйдан қуритилган гўшт, ёғ, пул, груч, кийим -кечак, бериб юборибди.
Роса хурсанд бўлдим.
Гулой билан Олой бозорига бориб тўлиб-тошиб бозорлик қилдик. Жалолиддин нимани ейман деб ишорат қилса ҳаммасини олиб бердим.
Қайтиб уыга келиб ош дамладик.
Қишлоқимиздан ҳам кулгули, ҳам қайғули ҳамма ҳабарларни эшитдим.
Худди ўзим қишлоқимизга бориб келгандай бўлдим.
Эртасига Гулой билан бирга ёзган аризамни Президентл ёылашган Парламенто биносига олиб бордик.
Лекин дарвозанинг олдида турган инсон яияфасигаи "ит" қоравуллар паспортимни сўради сумкам, ичини текширди.
Паспортимни олиб қўлига тутқазсам қайтиб бермади.
Зўрға қайтариб олиб кутиш залидаги секратар қизга аризамни бердик.
Гулой Маданият Институтидаги ўқишига бошлади.
Бир куни шоир Баҳром Рўзимуҳаммаднинг шеърий китобини олиб келди.
-Айниқса Баҳром /Рўзимуҳаммаднинг шеърларини яхши кўрганим учун китобини кўриб жуда хурсанд бўлдим.
Қайси магазиндан олдинг шоирнинг бу китобини янги чиққанми дейман олдин кўрмагандим десам...
-Магазиндан олмадик бизларнинг факултетимизда мажбуран сотдилар бизларга бу китобларни.
Кўпчилик курсдошларимнинг жахли чиқди.
Мажбурмизми шоир Баҳром Рўзимуҳаммаднинг китобини сотиб олишга деб.
-Курсдошларинг шеърни ёмон кўрадиларми?
-Ҳа, уларнинг кўпчилики ёмон кўради.
Узи кичкинагина китоб лекин юда ҳам қиммат. Хар биримиз шу кичкина палончадан пул тўладик. Кўпчиликнинг моддий имконияти йўқ.Бази бировлар эса “диплом “ учун ўқиб юришибди ўқишини битказсалар бошқа ишда ишламоқчилар.
-Ростданми?
-Рост улар учун “диплом” бўлса, бўлди -да.
Хаырат булгуси кутубхоначилар китобни ёмон курса...
Хамма сиздек шерни яхши курмаыди-да.
Тугри аытасан емни хам куп курсдошларим умирида бадииы китоб уяимагна едила Ссн иккита китоб олдингми?
-Йўқ, биттаси бир курсдошимники.
-Менга биттасини бергин ё сотиб олиб келиб бер Сафар ака изидан борсам қамоқхонага олиб бораман у ҳам мени каби шеърни яхши кўради.
-Яхши ўзимга олгани сизга бераман барбир ман ўқимайман.
Қамоқхонага китоб олиб борса бўладими?
-Булади олдин Сафар ака Тош турмада ётганида Ф.Кафканинг ва бошқа кўплаб ёзувчиларнинг китобларини олиб бориб берганман.
-Ростданми?
-Рост унда бу шеър китобни мани номимдан Сафар акага совға қилинг .
-Айтаман сани берганингни rаҳмат санга.
Ҳақиатдан ҳам Баҳром Рўзимуҳаммаднинг студентларга мажбуран сотилган, сотиб олганлари учун шоирдан нафрат этган шеърий тўпламини (афсуски китобнинг номини унитдим) Сафар акага Шайхалидаги 64/49 зонага олиб бориб бергандим “ ўқинг Бахром Рузимаухмамаднинг ажойиб шеър китоб”и чияибди, деб.





78-қисм.

    Баҳром Рўзимуҳаммаднинг шеърий тўпламининг Тошкент Маданият Институтининг “кутубхончилик” факултетида қандай мажбурий тарқатилганлики, ва у шеърий китобчани олган ва норози бўлган курсдошларининг ҳолатлари ҳақида қизқарли воқеаларни айтиб бериб роса кулдирди Гулой мени.
-Гулой сизлар ўзора гаплашдингларми ёки норозиликларингни ўша китобчани тарқатишни ташкил қилган домлангизга. айтдингларми кулишдан тўҳтаб жиддий сўрадим.
-Қандай қилиб айтамиз китобчани тарқатган домланинг исмини айтиб унга имтихон топширишимиз керак.
(бу домла ўша вақтда ҳам телвиндиняда кўп чиқарди.ва ҳаммага отнинг калласидек таниш эди) -Э...қандай қилиб айтамиз домламиздан имтихон топширишимиз керак яқинда, агар норозиликларимизни айтсак ҳеч биримизни имтихондан ўтказмайди-ку?!
-Тўғри балким домлангизнинг ўзи ҳам манфаатдордир китобчани сотилишидан?
-Тушунаман.
-Баҳром Рўзимуҳаммад шоир бўлса ўзига , нима биз мажбурмизми китобини олиб ўқишга?
-Тўғри айтасан аслида ўша шеър китобчани сизларага мажбурий қилиб эмас ихтиёрий қилиб сотганида бунча “қарғиш” эшитмасди бечора шоир Баҳром Рўзимуҳаммад.
-Айтганингиз рост.
-Бизларнинг орамизда ҳам шеърни яхши кўрадиганлар бор экан улар индамади, шеърни яхши кўрмайдиганлар ҳам кўп-да. Улар қаторида менга ўҳшанган шеърни яхши кўрмайдиганлар ва узоқдан келиб квартирасига пул тўлашади, кўпчилик курсдошларимнинг оиласи бор базиларининг ёш болалари ҳам бор уларга дим қийин шу кичкина китобчани фалон пулга сотилиши бизлар учун жуда қиммат
-Айтганинг рост қорин қўйиб пора олиб дарс ўтадиган саводсиз домлалар қаердан тушунсин йўқсул студентдларнинг ҳаминқадар холини.
-Айтганингиз рост номига ўқиб юрган ҳар имтихонини пул билан сотиб оладиган курсдошларимга ҳеч нарса эмас.
-Унақалар кўпми?
-Бор курсдошларимнинг яримидан озроқи билим билан эмас пора билан ўқийди. Баъзан биргалашиб пул тўплаб берамиз бази бир қийинроқ имтихонлар вақтида домлаларимизга базаан улар ўзлари беради , бизлар қўшилмаймиз.
-Мен ўқиган вақтда ҳам бор унақа қизлар. Бизлар кечаси билан уҳламай имтихонга тайёрланардик. Улар ухлади, имтихонда эса уҳлаган курсдошимиз беш. Бизлар тўрт олар эдик виждонсиз домлаларимиз ўшаларни яхши кўрарди танкаси кучли бўлгани учун. Айниқса менга ўҳшаб пули йўқ ишонгани миясидаги билими бўлган сутдентларни кўпчилиик домлаларимиз ёмон кўрарди.
-Маданият институтида ҳам бор ундай домлалар.
-Ўзлари пора бериб ўқиб диплом олган. Пора бериб асперентурага кирган ва давоми саводсиз , пора бериб ўқийдиган ўзларига ўҳшаган студентларни яхши кўради-да.
Гулой сенга бир воқеани айтайми Саамарқанд Университетида ўқиган вақтимда бошимдан ўтган?
- Айтинг?!
-Битта домламиз бор эди фамилияси билан исмини ёзиб ўтирмай: ( хозирбалким фан доктори бўлгандир Университетимизда шарманда бўлмасин.) .... ўша домламизга дарс вақтида савол бергандим билмади. Дарс тамом бўлгандан кейин ётохонага қайтсам эшикининг олдида мени кутиб турган экан.
(мен 1986 -1990 йилгача Самарқанд Университетининг ётоқхонасида яшагандим)
Мен қайтадан саломлашиб мендандарс пайтида савол бермасликни илтимос қилди. Бугун жуда уялтириб қўйдингиз мени .Курсдошларингизни орасида жуда ноқулай вазиятда қолдим ... дарс вақтида савол бермасангиз...
-Майли домла савол бермайман деб хайрлашдим. Ана сенга Университетда ишлайдиган сўзда олимларнинг айнчли ҳоли.
-Сиз нима қилдингиз кейин.
-Мен-ми, қайтиб савол бермадим уялтирмайин деб бечорани...
Гулой кулди савол бериб қайта баттар хароп қилмаган экансиз?!
-Билмадим ачиндим унга...
-Гулой сизлар билан ўқиганимда ўша сан номини айтган домлага ўз норозиликимни айтардим бизлар бу китобчани истамаймиз Баҳром Рўзимуҳаммадга қайтариб беринг биз мажбурмизми олишга деб....
Гулой айтган домла хозир ҳам Маданият Инстутида ишлайди. Ўша вақтларда толнинг шохаси каби ингичка эди хозир эса тарвақайлаб гужум каби бўлганди. Баъзан қўлида фортефели билан фозлар бериб расмга тушиб расмларини фесбоокдан эълон қилади ҳар гал расмини кўрганимда 1994 йил бўлиб ўтган ҳам кулгули ҳам ачинарли воқеани эслайман. Домланинг исм шарифи менда сақли
-Сиз айтармидингиз қўрқмасдан, имтихондан ўтказмаса нима қилардингиз?
-Ўқисанг ва билимингга ишонсанг ҳамма саволларга жавоб берсанг ўтказади, кўп бора қайтарса икки марта имтихон ёки зачётдан қайтарар. Менинг тилим пичоқдек ўткир нимани ўйласам шуни гапириб ўрганиб кетганман. Шу тилимнинг дастидан бошимга ҳар бало келди. Университетда ўқиб юрган вақтимда ҳам лекин йўлда қолмадим ноҳақлик бўлса профессор бўлса ҳам юзига айтардим. Ўқиган вақтимда ҳам тўғри гапни айтганим учун кўп домлалар зачёт қўймасди мен эса такрор топширардим, ўтардим...
Зачёт қўймаган домларимни эшитса бази домлаларим ҳайрон бўларди “агар бугун ҳам борганингизда қўймаса менга айтин сиз учун ўзим зачёт топшираман деган битта домлам бир куни раҳмат дегандим.
-Нима учун зачёт қўймаганди сизга?
-Россия Туркистонни босиб олган деганим учун.
-Домламиз “қўшиб олган “деди мен “босиб олган Туркистонни” деб тортишгандим домсла билан домланинг шунгга жахли чиққанди...
-Кейин нима бўлди домлангиз бордими зачётга?
-Йўғе ўзим топширдим.
-Сиздек бўлиш қийин...
Менга нима алам қилаяпти биласанми Маданият Институтининг “сўзда маданиятли” ва келажакнинг кутубхоначи бўлмоқчи бўлаётаган студентларнинг ғариб холи шу бўлса бошқалардан нима кутса бўлади?...
-Улар эмасми Миллатимизнинг маданий бойликнинг эгалари?
-Хозирдан шеърий китоблардан нафрат этса, келажакда кутубхоналаримизнинг аҳволи қанақа бўларкан?
-Ҳаёлимдан ўтган изтиробли фикрларни Гулойга айтиб айтдим....
-У ҳам ўзининг курсдошлари каби фикрлар эди “кутубхоначилик”га, ўқиши китобларни севганидан эмас балким “ўқисам етар, дипломим бўлса куним ўтар” қаблида ўқирди.
Гулой табиатдан ҳазилкаш гаплашсанг инсон баҳри дили очиладиган қиз эмасми,бир пасда менинг уни ранжитадиган берган саволимни унитди. Гулойнинг сессияси бошланиб қишлоқдан келган вақтларда менинг учун байрам эди.
Айниқса ёнимда қолиши мен учун руҳий жихатдан дам олишим учун ажойиб фурсат эди. Шунинг учун ҳам шоир Баҳром Рўзимуҳаммаднинг и "мажбурий сотилган китоби " ҳақидаги танқидий гапларимни айтиб дилини ранжитсам-да, у мендан хафа бўлмаганди....
Ўша оғир кунларимда Гулойнинг мен билан бирга яшаши бир кам дунёнинг бошимга солган мислсиз офатларини бир оз бўлса-да, унитирарди менга...
Дарсдан бўш вақтида эса Сафар ака ҳақида ёзган шикоят аризамни бергани Ўзбекистон Республаикаси Бош Прокурори Бўритош Мустафаевнинг (унитмаган бўлсам 1994 йилларда ўша киши эди Ўзбекистон Давлитининг Бош прокурори)
қабулига биргаликда бордик..
Прократурага борсак анча одам бор экан шикоят аризаси ёзиб келган .
Бизлар ҳам уларнинг сафига қўшилдик
Аслида у ерга борган бошига кулфат тушган одамлар бир-бирига ўҳшайди.
Боши ғамдан эгилган, юзи-кўзи, йиғидан шишган, ранг-рўйи сарғайиб кулгу нималикини унитган ғамгин чехралар, уларга бир қарасанг ўзингни бошингга тушган бутун кулфатларни унитиб, улар билан гаплашиб дардига дармон, ярасига малҳам бўлгинг келади... Афсус ўзимнинг ғамим ўзимдан ҳам катта бўлгани учун улар билан дардлаша олмадим, дардлашган билан ҳам уларнинг “на ярасига малҳам на дардига чора” топа олмасдим...
Ўзим ҳам улар каби чорасиз эдим.
Бир соатлар ўтганидан кейин менга ҳам навбат келди.
Қаубулхонасига кирсам башарсига пала-партиш- бўёқ суриб ташлаган, сочи қирқилиб жингалак қилинган, катта-катта қора кўзларига сурма суртган йигирма бешларига яқинлашган бор гўзалликини сурган бўйёқларидан олган секратар қизни кўрдим.
Унга дардимни айтиб қўлимдаги аразамни топширдим.
-Майли мен ёзган аризангизни бераман, жавобини кутасиз почтадан боради деб дафтарига қайд қилиб ёзаган арзномамни олиб қолди.
Кейинги вақтларда тинмасдан ҳар хил ташкилотларга ёзиб юбораётган аризаларимдан бир наф чиқишига ишонмай қолгандим лекин “икки қўлимни бурнимга суқиб” қараб ўтириш ниятим ҳам йўқ эди. Чунки бу шарафсизлар билан то Сафар акага “отилган туҳмат тошларини туҳмат қилган одамларнинг ўзларига қайтариб отгунча” курашаман деб ўз-ўзимга, сўз бергандим. Сал кам икки йилдан буён ёзаётган аризаларимга шу вақтгача бирон матрта ҳам менинг кўнгилимни шод қиладиган жавоб олмаганман ...
Президент девонига ёзсам, пракртурага, пракратурага ёзсам яъна бир ташкилотга юборардилар ва менга давомли бир хил жавоб матини келарди “ёзган аризамни текшириш учун юборган”фалон ташкилотга юбордик деб жавоб ёзардилар...
Худда китобларда ёзилган эртаклардаги каби: “чол кампирга, кампир ўғлига, укасига, укаси итига, ити мушукга., мушук , сичқонга, сичқон, думига....” айтганга ўхшарди ёзиб жавоб ололмаган арзномаларим...
(Ҳозир ҳам ўша вақтда ёзган аризаларимнинг баъзи нусҳалари ва ёзган аризамга олган жавобларим сақланиб қолган уларни эълон қилишимнинг имкони йўқ чунки кўпларнинг ёзилган сиёқ ранглари ўчиб бошлаган.
Гулой ўқишда ўзим билан ўзим оввара бўлиб ўтирсам дарвоза эшикининг урилган овазини эшитдим, чиқиб очсам дарвоза олдида Аҳтам оға Розиқов турган экан .
-Қурбоной тез кийиниб чиқинг Василанинг уйига борамиз, ишимиз бор.
-Кийиниб Жалолиддин билан чиқдик.
Василанинг уйига яқин ерда машинасини тўҳтатиб менга қараб сиз Василани чақириб чиқинг деди.
(мен олдин ҳам бир икки марта келганим учун Васила опанинг яшайдиган уйини қийналмай топиб кўча дарвозасини ургандим Васила опа чиқди.
-Саломлашиб, сизни Аҳтам оға кутаяпти машинада дедим.
-Васила опа уйига таклиф қилди.
Уйига кирсам утюг босаётган шекиили ювилган кийимлар уюлиб турганди ва қизиб турган утюгга кўзим тушди.
-Васила опа ь утюгни тўқдан олиб кийингани ичкарига кириб кетди. Атропга қарадим одмигина тўшалган катта терасга ўҳшаган ер бурчакда телвизор турганди.
-Васила опа кийиниб чиқди.
-Хозиргина эски-туски халатда юрган Васила опа қайтиб чиққанида таний олмадим.
Бир пасда юз кўзини бўйёб, мовий рангли халатга ўҳшаган бир кўйлак кийганди. Қулоқларнинг орқасига атр сепди лабларига қизил бўйёқ .
Унинг ҳатта харкатлрини кузатарканман менга илгинч туюлди беш минутлик гаплашиш учун шунча хархаша керакми деб?
-Биргаликда машина-да,бизларни кутиб ўтирган Аҳтам оғанинг олдига келдик.
-Улар машинанинг олдинги ўриндиқида ўтириб пичирлашиб гаплаша бошладилар мен қулоқ ҳам солмадим эътибор ҳам бермадим нима гаплашганларига Жалолиддин билан андирмон бўлиб
-Гаплари тугади шекилли Васила опа уйига машинадан тушиб уйига кетди.
Аҳтам оға йўлда қайтарканмиз : менга қараб Василага қанчадир миқдорда $ берганини айтди.
-Ҳайрон бўлдим қачон бердингиз дедим соддалик билан ?
-Ҳозир кўрмадингизми?
-Йўқ.
-Нима учун унга шунча $ бердингиз?
-ЭРК Партиясининг газетасини тарқатгани учун.
Ҳайрон бўлдим ҳаёлимга Васила опа билан биринчи марта учрашганимда айтган гапи келди.
“мен Абдрураҳим акам учун керак бўлса жонимни бераман.(Абдураҳим Пўлотов “Бирлик” ҳалқ харакатининг раиси )
Абдураҳим Пўлотов учун “жонини берадиган бу хотин” қандай қилиб Пўлотовнинг “ сал кам қон душмони ” Мауҳаммад Солих раислик қилаётган партиянинг газетасини тарқатади?
Ҳаёлимдан ўтган жавобсиз саволларни Аҳтам оғага айтмадим.
-Тошдек қотдим, Муҳаммад Солиҳнинг шунча пули борми ҳайратланиб сўрадим.
-Жуда соддасиз-да, Қурбоной, унинг пули кўп.
-Нима учун ман ёрдам сўраганимда бермади пули бор экан-ку.
Мtн пули йўқ бўлса керак шунинг учун баҳона топиб бермади деб ўйлагандим.
-Аччиқ бўлса ҳам айтаман хафа бўлманг Муҳаммад Солих, Сафарни ёмон кўради.
Шунинг учун ҳам сизга ёрдам бермайди. Бундан сўнг оввара бўлиб сўраб ўтирманг....
-Нима учун ёмон кўради деб сабабини сўрамадим, чунки гапиришга холим қолмаганди, кўзимни куйдирган захардек кўз ёшим юзимни ювиб бошлаганди.
-Шунга ҳам йиғлайсизми, йиғламанг ҳаммаси бир куни яхши бўлиб Сафар қамоқдан чиқиб бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз тез юрадиган поезд (тиран)ўтиб кетгандай.
-Тўғри айтсиз дедим кўз ёшимни ичимга ютиб поезд ўтади аммо темир излари ўчмас бўлиб қолади изида , менинг юракимда эса ўчмас нафрат бўлиб қолади Муҳаммад Солиҳга.
-Сизга гап топиш ҳам осан эмас...
-Келинг бошқа гап гаплашайлик.
-Сиз нима деб ўйлайсиз Водийдан келган муҳолифатчиларни ким съёмка қилиб КГБга бердикан?
-Улар қолган квартиранинг адресини КГБниклага, ким берди экан сиз нима деб ўйлайсиз?
-Аслида Аҳтам оға айтаётган воқеалардан озми кўпми ҳабардор эдим Бу ҳақда “Озодлик” радиосидан эшитгандим. Лекин бу ишга Васила аралашади деб “етти уҳлаб тушимга ҳам кирмаганди”.
Аҳтам оға менга қараб эсингиздами сизни Хоразмга Муҳаммад Солиҳнинг укаси Комил аканинг уйига юборгнаним деди?
-Эсимда ўшанда ҳам Туркиядан Муҳаммад Солих ЭРК Партиясининг газеталарини Юсуф Рўзимуҳаммад билан Ўзбекистонга юборганди. Юсуф Рўзимуҳаммад шу вақтда ҳам Солиҳ акани алдаган газеталарни Анхор каналига ташлаганди. Муҳаммад Солихга газеталарни тарқатдим деб деб юксак миқдорда $ олганди .Ўша вақтда Юсуф Рўзимуҳаммад Муҳаммад Солиҳнинг укаси Мақсуд Бекжоннинг уйида қолганди.. Мақсуд билан бирагаликда ароқ ичганлар Мақсуд маст бўлиб Исмоил Жўрабековни роса сўккан унинг ҳақоратларини Юсуф Рўзимуҳаммад ёздириб олиб Исмоил Жўрабековга етказган оқибатда Жўрабеков Мақсудни “ўлдириш ҳақида топшириқ берганди мен сизни шуни учун Хоарзмга юборгандим.
(Юсуф Рзимуҳаммад асли келиб чиқиши Қашқадарёлик хозирги кунда Туркияда Муҳаммад Солихнинг билан бирга ишлаётган эди. ЮсуфРўзимуҳаммад 1999 йил портлашларига алоқадорликда айбланиб қамалиб кетган.Ҳозирги кунда ҳам қамоқхонададир)
Ҳозир Мақсуд Бекжон қаерда?
Украинада, сиз бориб Комил акага айтмаганда қамалиб кетарди Мақсуд Бекжон ё Исмоил Жўрабеков ўлдирарди. Катта савоб иш қилдингиз уларнинг ҳаётини қутқардингиз.
-Нима учун ҳозир usha voqeani, Мақсудни эслаб қолдингиз?
-Солих ака Сафарни очиқ ҳақорат қилиб гапирди менга лекин сиз унинг укасини, жиянларини ҳаётини қутқариб қолдингиз. Men siz borib ayting dedim siz hech niamni uylmay ketdingiz. Сизни уни Комил акани уйига борганингизда Хоразмнинг mилицияси туtиб олиб кетиши ҳам мумкин эди ҳаётингизни ўртага қўйиб уйига қадар бордингиз.Хозир тарқатилмаган газета учун Солиҳ ака Васила га шунча $ берди. Lекин сизлар учуn 10 сўм ҳам бермайди. Шунга ўша воқеани эсладим.
-Бошини есин берадиган пули ҳам қиладиган ёрдами ҳам. Балким ҳозир ёрдам берса Муҳаммад Солиҳ бир умр миннат қилар хотининг ёрдам бергандим сан қамоқдалинггда деб
-Балким...
Муҳаммад Солих ўша йилларда Ўзбекистонда имконият қолмаганидан кейин кейин партиянинг газетасини Туркияда нашр қилдириб Ўзбекистонда тарқатирарди
Васила опа ёнига келиб газета олган кейин бошқа бир квартирада қолган вордийликларни КГБ -никлар, бориб тунда қамоқга олганмишлар. Энг диққат чеккан тарафи эса ўша газата ҳақида гаплашилган хонодон ва ўша водийлик муҳолифат фаолларининг ҳаммасининг гаплашган гаплари видео сеъёмка қилиниб олдиндан КГБ га, берилганмиш
-Ким уларни тутиб берди сиз нима дейсиз Аҳтам оға яъна олдинги гаплашаётган мавзузимизга қайтди.?
4.03.2016 yil. lausanne.



                                                                  80 -қисм.
       Qamoqhonaning kishi bilmas bir burchakida мажнунтол каби эгилаб, узумнинг qip-qiziz shirasи каби сирқираб қони оқаётган бу йигитларning ҳар бири битта Онанинг умид билан ўстирган ўғли, Отанинг суянган тоғи умрининг давомчиси edi. Qachonlaridr keng kucghalarni tuldirib алп kabi қоматлarinи magrur kutarib yurgan bu йигитлар bugun дубинка(темир таёқ) ураяпганларниng qul ostida ezilyayotgan edilar.Ularnin aynchli holini кўрганимиз етмаганидек ularni urayotgan vahshiylar оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаяпганing овазлари бизларгача эшитилиб турганди.
Чорасиз мазлумларни қўй суриси каби ҳайдаб машинага миндирганларидан кейин ёнимдагаи ҳамроҳим билан сассиз-садосиз, кўз ёшимиз дарё бўлиб қамоқхонаанинг дарвозасининг олдига қайтдик.
Қаттиқ қийноқларга тобе тутилган маҳкум йигиtларнинг келажаги нима бўларкан?...
Бу йигитлар оила қурган бўлса эртага улардан соғлом фарзанд дунёга келадими?
Оила қурмаган бўлса бу зиндондан чиққанидан кейин уйланса ҳаётлари қандай бўларкан?
Соғлом фарзанд соғлом ота-онадан дунёга келмайдими?
Ҳёлимни банди қилган қилич каби кескир саволларимга жавоб берадиган бир бандай-и, мумин йўқ эди атрофимда.
Бу кетишда келажагимиз нима бўларкан?
Осмонга қарадим қочиб қутилсам деб: осмон узоқ, қанотим йўқ эди uchgani, ерни тепдим қаттиқ эkan ёрилмади, ёрилса тагига kirib кетсам деб.
Ўзимнинг тутунимга ўзим бўғилдим,
Олиштириқ бўлди кўрганларим.
Ўзим ёндим, ўзим куйдим, кул бўлдим.
Кулимни сепgani ne maydon, bor na dala.
Bu vaqtga qуёш анча кўтарилиб ҳаво ҳам бир мунча исиганди.
Ish soati boshlandi shekilli, қамоқхонанинг ичкарисида ишлайдиган гардиян(қоравуллар) бирин-кетин, кела бошладилар. Ўтарканлан ҳар бирининг юзига қараrдим bular ham insonmikan deb.Kўринтиси инсонсимон яратиқ эдилар.
Ҳар бириси uchun қамоқхонанинг дарвозаси бир очилиб бир бекиларди. Бир вақт эгнига қамоқхонанинг формасини (aslida tirik murda kafan)ini, кийган, елкасидаgi погони устида қанdайдир юлдузча қўйилган Ўзидан олдин қорни kelayotgandi, тирк инсонларнинг этини seмемирганми аблаҳ жуда тарвақайлаб кетгандиdan uz oyoqi ham uning ogirlikini qoldiraolmaganidan zurga qadam bosardi...
Яқинимизга келганда ҳаммаmиз унинг унинг башарасини кўриб тош каби қотиб қолдик.Qamoqhonalarning oldida ёши улуғ Оналаримизning u erda ishlaydigan inson qiyafasidagi malunlar uchun “илоҳим юзинг пес очсин” деб қарғaganing yuz marta eshitgandim... Оллохнинг қудратини қаранг-ки, ёнимиздан ўтаётган “қориндор қаттол” нинг юзи ва очиқ қолган билакларининг терисини кимдир пичоқ билан шилиб олгандай qolamagandi. Terisining urni оппоқ бўлиб, ҳатто билакининг kum-kuk, томирларигача кўриниб турганди.
Юзида эса “пўстакнинг йиртиқидек” кичкина тешикчадан кўриниб турган қисиқ кўзларининг атрофида озгинагина терининг парчалари қолганди.
-Ичимиздаги ёши каттароқ Онахон: қарғишимиз урибди, бундан ҳам баттар бўлсин, илоҳим бола чақасининг роҳатини кўрмасин деб юзига фотиҳа тортди.
-Бизлар ҳам омин деб унинг дуосига қўшилдик.
“Зангиннинг пораси бўлса. фақирнинг Оллохи” бор деганларидек биз ғариб-ғуробаларнинг қилган оху- нолаларимизни Яратган Тангрим эшитиб уни жазолаганди.
-Ва ниҳоят учрашув бериш учун арзнома ёзиб топгширадиган кулбанинг эшиги очилди.
-Навбатга туриб 64/49 зонанинг хозайини(хўжайини) Алиҳайдар Қулимбетов номига ариза ёздим. Менинг ичимни енгиб бўлмас қўрқув қоплаганди, агар бугун учрашув бермай эртага деб берамиз деб айтса мажбуран қайтиб кетишим керак....
-Негаки, Сафар аканинг укаси бир кун қолишим мумкин “Хоразмга қайтмасам бўлмайди” деб айтганди, бу ерда икки кун қолишимга умуман имкониятим йўқ.
Жалолиддин маззаси йўқ бўлгани учун кўзим орқамда қолган эди.. .
-Учрашув бермаса нима қиламан деб ....қўлларим қалтираб ёзган аризамни топширдим.
-Маълум вақт ўтгандан кейин аризаларимизнинг жавобини айта бошлади. Кўпчилик ҳамроҳларимга эртага киришингиз мумкин деб жавоб бердилар. Менга навбат келганда эса . икки соатлик учршувга руҳсат беришганини айтди, жуда хурсанд бўлдим.
Учрашувишмиз тушликдан кейин соатлар тўртларда бошланарди.
Ўзим қатори бугунги кунга учрашув олган аёлларга қўшилиб бозорга бориб майда-чуйда, ҳарид қилдим. Саноқли соат тез ўтаркан: бизларни минг марта текшириб, олиб келган нарсаларимизни ўлчаб кўриб кейин киришимизга руҳсат беришди..
Чироқлари ҳира ёнган ярим қорағулик , деворларидан нам аралаш қонинг хиди анқиб турган каттагина бир салонга киритдилар.
У ер жуда қўрқинчли эди.
На ойна бор, на тоза ҳаво кириб турган туйнук...
Қоранғулик чўккан салонда олдингдаги инсонинг юзини тўлиқ кўрмоқ мушкил тақдиримиз қора ёзилган Аёллар, Оналар, Оталар ва ўз дадаларини тиканли сим орқасидан кўриб катта бўлаётган шўрлик , тирик етим болалар....
Бизлар шу холимиздан ҳам мамнун эдик етарки яқинларимизнинг ғам сояси чўккан юзини- ю, қийноқлардан эзилган вужудини яқиндан кўрсак, сувнинг саси каби ёқимли овазини yaqindan эшитсак бизлар учун энг катта бахт эди.
Етар-ки , кутаётган жигаргўшаларимиз ўз оёқларида соғлом қадам босиб юриб келсинлар, тўрт дастали замбилда эмас.
Ҳамроҳларимнинг яқинлари аста -секин кириб кела бошлади.
Кимлардир ўз оёқида, кимларнидир замбилда, киминидир, кимдир суяб олиб келди.
-Сўзсиз сукунат, оламни бузди.
-Аёллар додлаб йиғласа, овази етгунича қарғаса атрофига бу қадар қўнғошиндек оғирлик чўкмасди. Сассиз- сдосиз, чекилаётган фарёдлар баланд тоғни икки парчага айририб портганган вулқон каби. Фақат бу вулқоннинг парқи ер кўкни ингатган овази йўқ эди.
Сасиз портлаган вулвондан отилган қип қизил оққан лаваларнинг ўрнига Оналарнинг, мазғлум йигитларнинг умр йўлдошларининг кўзларидан қонли ёш оқаётган эди.
Ўз жигаргўшаларини бу холда кўрган Оталарнинг бардоши ёнган шам каби эриб битди. Ҳамма додларди, лекин ҳеч кимсадан на сас чиқарди на садо...
-Ҳозир ҳаммамиз ярим қоранғулик босган бу маконда куйиб кулга айлангандик.
Кулга айланганлар Шайхаладаги 64/ 49 зонада қамалиб ётган йигитларнинг яқинлари эди...
Ҳамма келди Сафар ака келгани йўқ.
Умидим узилиб нима қилсам экан деб асабларим тамом бўлган вақтда Сафар ака кириб келди. Зўрға танидим олдинги кўрганимдан ҳам абгор ҳолатда эди. Юзлари қуёшнинг нурида куйиб қоп-қорайиб кетган, териси суягига бориб ёпишган,кийган қоп-қора, кўйлаки билан шими шалвираб қолганди.
Холдан тойгани учун оёқида зўрға турарди.
Унинг бу холатини кўриб бўғзимга тиқилган фарёдимни зорға ичимга ютдим.
Иккимизнингг ҳам бир биримизга айтадиган гапимиз кўп...
Менинг гапиришга мажолим қолмаганди.
Сафар аканинг бу афгор холини кўриб.
Бир -биримизга,сўзсизгина тикилардик.
-Унинг кўзлари Жалодииднни излагнанини сезиб гап бошладим
Жалолиддининг бир оз мазаси йўқ укангиз Бекназар келганди унга қолдириб ман ўзим ёлғиз келдим.
-Уйдагилар, анамнинг соғлики яхши эканми?
-Яхши эмиш.
(Сафар ака қамалаганидан кейин ўғлинининг бошига тушган фалокатларга чидай олмаган қайинонам паралеж (фалж) бўлиб қолганди айтмадим )
-Яқинда Бекжон бобо уйга келганди Фарғонага кетаётганида.
-Соғликингиз яхшими?
-Яхши.
-Яъна тош каби оғирлик чўкди орамизга чунки менинг айтадиган гапларим бўғзимда тугумланганди.
-Вақт тамом хайрлашинглар деган беўҳшов оваз эшитилди.
-Сизга олгандим деб олиб келган ярими ҳам ҳам тўлмаган қоғаз пакетдаги егуликларни қўлига тутқаздим, оз бўлса ҳам кўп ўринида кўринг деб йигирма сўм қадар пул бердим.
-Ўзингга қолдими?
-Билетга етадиган пулим бор.
-Хайрлашдик.
-Учрашувдан чиққанимда қоранғулик чўккаётган эди.
-Эрталаб поезддан тушган вокзалга бориб билет сўрасам?
Тошкетган кетадиган поезд эртага бўлади бугун кеч қолиднгиз деб жавоб берди билет сотадиган қиз.
-Кечирасиз Тошкентшга қандай кетишим мумкин?
-Қарши шаҳрига боринг.
-У ерга қандай бораман?
-Тўғри йўлдан кетсангиз автобус бекатига борасиз у ердан поезд вокзалга борадиган автобусга чиқишингиз керак деб автобуснинг номерини айтди.
-Катта раҳмат сизга деб вокзалдан чиқиб тез-тез, юриб кетаётсам орқамдан қизил рангли жигулини келаяпганини кўрдим. Нима бўлса бўлар етарки, вокзалга тезроқ етиб олай деб деб қўлимни кўтардим .
-Жигuли машинаси мендан бир оз олдинроқга ўтиб тўхтади.
Эшикини очиб ҳайдовчига илтимос қилдим. Мен Тошкентдан келганdim бу ердарни яхши билмайман автобус келадиган остановкага (бекатг)а олиб бориб қўйsaнгиз поездга кеч қолаяпман?
-Яхши чиқинг!
-Салом бериб машинага ўтирдим.
-Қаердан келгансиз?
-Тошкентдан келгандим хўжайним 49/64 қамоқхонада бугун икки соатдлик учрашувга келгандим учрашувдан чиқаман дегунча поезд кетиб қолибди Тошкентга энди Қаршига боришим керак.
-Қамоқхонанинг номини эшитган шофёр менга ялт этиб қаради.
-Ўша вақт унинг юз тузилишга этибор бердим. Кўринтиси хўппа семиз, қисиқ кўзли, сап- сариқ юзли қозоқ башара бир одам...
(Сафар ака чиққанидан кейин бўлган воқеани айтиб шофёрнинг кўринтиси айтганимда : сан Алиҳайдар Қулимбетовнинг машинасига чиққансан деганида қотиб қолганман)
-Сиз кимни изидан келган одамингизни фамилияисни айтинг кейин Тошкентдаги уй адресинингизни берсангиз сизга кўп ёрдамим тегади.
-Жаҳлим чиқиди.
Ие..... сиз мани ким деб ўйлаяпсиз, қаҳр билан сўрадим, мажбур қолганим учун чиққандим машинангизга тўҳтатинг тушаман.
-Жаҳлингиз тез экан.Нима таклифингизга раҳмат айтайми?.
-Сиз ўзингиз тақдирнинг тақозаси иблан қамалибкетсангиз , сизнинг хотинингизга биортаси шундай таклиф қилса сиз қандай қабул қилардингиз?
-Мен ёрдам...
-Раҳмат мен ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож эмасман.
-Сиз қозоқмисиз?... қозоқлар сизинг каби ... бўлмас эди, мен қозоқларнинг ичида катта бўлганман.
-Қозоқман...
-Қайси уруғдансиз?
-Урғини айтди(афсус йиллар ўтганидан кейин унитибман унинг айтган уруғини)
Менинг энг яқин қозоқ дўстларим сизнинг уруғдан...
-Семиз қозоқ қайтиб оғзини очмади.
Мени Қарши шаҳридаги битта бекатда тушуриб автобусга билет олиб қўлимга тутқазди: шу ердан автобусга чиқсангиз поезд вокзалига етиб борасиз.
-Раҳмат.
-Ҳатто шу ерда турган йўловчи бир одамга ҳам такидлади шу номердаги автобус келса бу аёлга ёрдамчи бўлин деб. Кейин мен билан хайрлашиб кетди. Кетганинидан кейин мени алддаб бошқа ерга олиб келиб ташлаб кетдими деб бекатга янги келган яъна битта одамдан сўрадим шу шу номерли автобучс ўтадими, упоезд вокзалга борадими деб.
У ҳам тўғри келгансиз шу ердан автобусга чиқсангиз поезд вокзалга борасиз деб жавоб берди.
Автобус келди “семиз қозоқ”нинг, тайинлаган одами менга қараб шу автобусга чиқинг деди. .-Автобусга миниб поезд вокзалга бордим. Билет олай десам Тошкентга билет йўқ деган жавобни эшитдим., нима бўлса бўлар деб Тошкентга кетаётган поезднинг дуч келган вагонига чиқдим.
-Мен чиққан вагон куфе (алоҳида бўлма) экан. У ерда Тошкентда Олий даргоҳларда ўқийдиган студентлар кетаётган экан. Ёш йигитлар мнега жуда меҳрибонлик қилдилар.
-Опа сиз ҳижолат бўлманг биз иккимиз битта ётоқда ётиб сизга битта ётоқни ажратиб берамиз дейишди.менинг билетим йўқ деган гапимни эшитибь.
-Раҳмат.
Кўп ўтмай проводник(билет текширадаиган) келиб ҳаммасини билетини кўрди,
Менга навбат келганида билетим йўқ дедим.
-Студент йигитлар эса опага биз битта ётоқ берамиз муаммо эмас.
-Проводник бу хотининг бу ерда қоиши учун 25 сўм бекришши керак бўлмаса бу ердан чиқсин деди.
-Мен ичимдан зил кетдим менда унақа катта пул йўқ.
-Студент йигитларнинг ҳам илтимосини қабул қилмади иштаҳаси ҳакалак очган проводник.
-Улар ўз ўрталрида мен учун пул йиғиб бермоқчи эдилар.
-Мен рози бўлмадим.
-Кўрсатаётган меҳрибонликингиз учун катта раҳмат сизларга.Мен учун оввара бўлиб пул йиғиб ўтирманглар.
-Проводникга қаарб улардан бириси опамизга яхши бир ердан жой топиб беринг биз бориб ҳабарини оламиз дедилар.
-Улар билан хайрлашиб алохида бўлмадан чиқдим.
-Проводник менга жой топиб берди.
-Орадан бир икки соат ўтганидан кейин ўша студент йигитлар келди қўлларида егулик билан опа мана шуни олинг оз бўлса ҳам кўп ўринида деб.
-Жуда ҳурсанд бўлдим.
-Шундай йигитларни туғиб тарбиялаган она-онасига минг раҳмат.
Уларни хозиргача миннатдолик билан эслайман.
(Афсуски исм -фамиляларини сўраб олмаган эканман ўшанда.)
-Улар мен билдан хайрлашиб кетдилар.
Олиб келган қоғаз пакетни очсам қайнатилган гўшт, нон ва памидор, бодиринг, кўк пиёз бор эди.Улар менинг егулик ҳеч нимам йўқликини билгандай олиб келгандилар.
Тонг отди Тошкентга етиб келдик.
Уйга келдим шу куннинг ўзида Бекназар Хоразмга қайтиб кетди.
22.05.2016 yil: Lausanne.

      81- қисм.


Яъна зулмат қоплаган дунё. 
Ҳар кеча сиртмоқ бўлиб осилган жавобсиз саволлар,
Изи узилмаган пашша учса эшитиладиган тунлар.
Юрагим анор донасидек сиқилган узун кунлар...
“Недан биз" деган ҳар кеча дорнинг оғочида соллонган жавобсиз саволлар...
Сафар ака неdan учун туҳмат тўрига илиниб “ўғри” дея тамғаланиб қамалди
Жавобсиз сўнги йўқ эгри- бугри, сўқмоқ йўли каби узайиб кетayotган саволлар.
Ҳеч бир саволга ўзимни кўнгилимни ҳушнуд қиладиган жавоб топа олмасдим. Саволларим тепса тепранмас тош деворга тегиб изига қайтарди. Балким адолат ерини топиб тезроқ Сафар ака қамоқдан чиқса мен ҳам “ёлғизлик” балосидан қутилсам, аслида оталаримиз тўғри айтган “ёлғизлик" Аллохга ярашади, адашган бандага эмас деб айтganларида минг бора ҳақли эдилар.
Инсон ёлғиз қолганида ҳатто душмани билан ҳам ёнма- ён, яшаша рози бўларкан, tilsiz hontahta bilan gaplashgan köra.
Faqat bir holat biroz bulsa-da, ozaydi yani мени кузатаётган икки оёқли, инсон башарали, шайтонсифат ёратиқларнинг сони сезиларли даражада озайди бундан хурсанд бўлардим.
Сафар ака билан учрашгани Шайхалидаги 49 /64 зонага бориб келганимдан кейин олдинлари узоқдан айтилаётган “уйингни йиқиб бу ердан сани кўчириб юборамиз” деган таҳдидлар энди қулоқимнинг остидан эшитила бошлаганди. 
Бу гаплар миш-миш бўлса керак деб эътибор бермай қўйгандим олдинига кейин уйга Мирзо Улуғбек туман хокимиятидан бир сури бадқавоқ инсонлар келиб кетгандан кейин бунақа гап-сўзлар, ялғон ёки таҳдид бўлмай жиддий талаб этаётганларига инондим. 
Шунда ҳам ўз билганимдан қолмадим.
Уй йиқилса нима бўлибди менинг дунём йиқилган-ку деб.
Бошимга тушажак қоранғу кунларни кутмай қўлимга қалам олиб олдингидай Халқора Ташкилотларга ва Ўзбекистон президенти ва Ўзбекистон Бош Прокурори номига ва Ўзбекистон . Олий Судига тинмасдан шикоят аризалари ёзишда давом қилдим. �Сафар ака 1993 йил 27 Июлда қамалган бўлса то ҳозирги кунлар яъни 1995 йилнинг Сентябр ойининг охиргача тинмасдан шикоят хати” ёзаётгандим. 
Ҳали ҳам .."чиқманган жондан уимд” деганларидай.
Балким. Айбсизлиги исботланиб қамоқдан чиқар деб.
Ўша қоранғулик босган кунларимнинг бирида “Озодлик” радиоси орқали чиқиш қилган қандайдир “иносн ҳуқуқлари” ташкилотининг раиси Абдиманоб Пўлатов деган нусҳа "озодлик” радиоси орқали “Сафар Бекжоннинг муҳолифатга алоқаси йўқ” деб айтгани "Озодлик” радиоси ходимлари учун ёзилмаган қонун,, буйирилган буйруқ вқазифасини бажардди улар мендан интервю олишни бутунлай, тўҳтатдилар. 
У ҳам камлик қилгандай Ўзбекистондаги бирорта Халқора Ташкилот ёзган аризаларимга олдингидай жавоб бермай қўйди. 
Ҳудди тўрт тарафимни қора қуюн ўраб олгандай ҳис қилардим ўзимни. 
Гўёки, Сафар Бекжон деган инсон ЭРК Демократик Пратиясида ҳам ундан олдинроқ эса Ўзбекистон . "Ёшлар” харакатида фаолият кўрсатмангандай... 
Ҳамма фаолиятларни "ёшлар” ҳаракатида Абдуманноб Пўлотов 
ЭРК Партиясида Муҳаммад Солиҳ олиб боргандай тассурот қолдирди Ҳалқора Инсон Ҳуқуқлари ташкилотларида.
Сафар ака қамалагнидан буён ЭРК партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ бирон марта бирон-бир, радио орқали Сафар аканинг партиядаги фаолияти ҳақида бир оғизгап гапирмади.У вақтлар Муҳаммад Солиҳни узоқдан ёзган шеърларини эса яқиндан танирдим. Шоир ҳам шу қадар қаҳри қаттиқ бўларкан ўзи билан ёнма ён ишлаган бир вақтлар бир дастурхондан туз еган инсон ҳақида бир оғиз интервую беришга ярамади.
Худди Сафар ака каби инсон партия сафида йўқдай.
Фақатгина Халқора Амнестия Ташкилоти на Абдуманноб Пўлатов на бошқа “инсон ҳуқуқлари” деб ташкилот тузиб уларни шаҳсий чўнтакига айлантирган виждонсизларга қулоқ солмади. Улар ҳар йили чиқарадиган Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид ҳар ҳисобатларида Сафар аканинг номини биринчи сирага ёзарди, шугина қоранғулик босган кўнгилимни ёритарди холос.
Бир куни чақирилмган меҳмонлар Мирза Улубек Туман хокимиятидан хозир исм шарифини унитганим "иблис башара ” нусҳа ва атрофини ўраб олган югурдаклари билан келдила. Уларнинг орасида бугндан бир ҳафта олдин келиб “кўчишга тайёргарлик кўринг” деб айтган нусҳа йўқ эди. Бугунгилар тамоман бошқа одамлар.Уларнинг орасида милиция “кафан”ини, кийган қозоқ башара битта нусҳа ҳам бор эди .
Улар келгани билан ҳамма тарапни “водка”енинг сассиқ ҳиди қопдади.
Мен Мирза Улуғбек туман хокимиятида шу лавозимда ишлайман ( лавозимни ҳам исм шарифини ҳам унитдим бу мазкур воқеалар 1995 йилнинг сўнг баҳорида бўлаётганди) бу уй йиқилиш керак бўлган уйлардан бири. Бу ердан чиқиб кетишингиз керак деди оғизидан 
“водка”нинг хиди сасиб турган бу маҳлуқ менга қараб .
-Қаерга кўчаман шу саволни сиздан олдин келган одамга ҳам айтгандим. 
-Қаерга кўчсангиз кўчинг бизни қизиқтирмайди.
-Уйни йиқасизлар мени кўчага ҳайдайсизларми?
Бу уй йиқилиб ўринига йўл қурилади юртбошиимиз Ислом Каримовнинг буйруқи бор.
-Ҳаёлимдан (юртбошинг билан қўша мозор бўл ҳайвон деган фикр ўтди) мен нима қилишим керак жаҳлимни ичимга ютиб савол бердим?
-Сизми?
-Мен қўлимда кичкина ўғлим бўлса мен қаерга бораман олдимиз қиш бўлса уйимиз бўлмаса.
-У сизни ишингиз .
-Ие...яшаб ўтирган уйимни йиққанларингиз етмагани каби мени ўғлим билан кўчада ҳайдайсизларми?
-Бу саволингизни, жавобини кейин айтамиз.
Улар кетдилар.
-Мен ҳайрон эдим қаерга бораман?...
Аксига олиб бу уй ҳали ҳам уйнинг эгаси Эркин аканинг номида уям ўтакетган инсиофсиз одам экан уйни Сафар аканинг номига ўтказамади.
Агар бу уй йиқилиб ўринига квартира берадиган бўлса уйнингг эгаси Эркин ака олади бу уйни сотганда олган пуллари унинг чўнтакига қолади. 
Мен буни кимгадир айтишим керак. 
Ҳар холди бу ҳовли ЭРК Пратиясининг пулига олинган ҳеч кимнинг шаҳсий пулитга эмас битта Пратияининг пулига олинган демак уй бузилиши ҳақидаги ҳабарни ЭРК Пратиясининг Бош котиби Отаназар Арифовга айтишим керак балким Эркин ака билан гаплашар.
Аксига олиб уйнинг телефонни ўчиришибди ҳайрон бўлдим бир ҳафта бўлмганди телефоннинг пуцлини тўлагндим нима учун ўчиришган?
Мажбуриятдан менга энг яқин ердаги Мамадали Маҳмудовнинг иш ери Ўзбекистон Маданият фондига бордим.
Борсам у ерда ҳамма саросимада эди. 
Бу холатга у қадар этибор бермай ўша ерда котиба бўлиб ишлайдиган Соламат Қурбоновани олдига бориб вазиятни айтиб телефон қилишга руҳсат сўрадим.
-Қилаверинг деди Соламат
Телефонни қўлимга ҳам олиб улгурмагандим эшик зарб билан очилиб хонага шоир Ҳамроқул Асқар кириб келди.
-Соламатга жаҳл билан бақира бошлади.
-Нима учун Сафар Бекжоннинг хотинини бу ерга киритдингиз, анаву куни айтмаганмидим яъна бир марта бу хотин бу ерга келса ишдан ҳайдатаман деб.
Ҳамроқул Асқар жаҳлдан кўкриб кетганди.
Менинг кўз олдимда ҳам мени ҳамда Соламатни ҳақрат қиллаб турганди.
-Шарта юзига тик қарадимда дон -дона қилиб, мен кар эсман нега ўзимга айтмадингиз “бу ерга келманг” деб иш ерингиз бошингизга йиқилсин.
-Эшикни қаттиқ ёпдимда чиқиб кетдим.
Жалолиддинни маҳкам бағримга босиб юзимни юваётаган аччиқ кўз ёшларимни яширмай йўл бўйи йиғлаб кетдим. Оллоҳни ланатига учра. шоир бўлма ўл, Сафар ака “арпангни хом ўрганимиди” номард. 
-Телефон қилсам трубкаси тешилармиди? 
-Бошимга оғир кун тушмаса борармидим сарғайиб сўлиб?
Қайтиб унинг бир сатр ҳам ёзган шеърини ўқимайман агар китобини олган бўлсам йиртиб ташлайман дедим алам билан.
-Мен табиатан романтик бири бўлганим учун шоирларларнинг характерларини ёзган шеърига қараб психологик анализ қилар эдим. 
Менинг учун шоир Ҳамроқул Асқар ажойиб характерга эга хуматга лойиқ инсон эди чунки унинг шеърларини севиб ўқирдим..
Инсон ҳам шу қадар бепаросат, иносний қиёфасини йўқотган мақлуқ бўладими? 
Агар Сафар ака ўлмадан соғ чиқса қайси юзи билан кўришаркан ёки Сафар акани кўчада кўрса ногоҳ йўлнинг терс тарафига кетармикан?
Аслида мен бу маконга сал кам икки йилдир келмагандим бугун ҳам ўлганимнинг куниданук елгандим . 
Сабаби Маданият фондининг директори таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовдир. 
Сафар аканинг судидан олдин Элликқаълла музейининг директори ёзиб берган “тилхат”ни, кўпайтириш учун келгандим Мамадали Маҳмудовнинг олдига кириб: 
Сафар ака ноҳақдан қамалганини исботлашим учун қўлимда музей директорининг ёзиб берган “тилхати” бор агар сиз руҳсат берсангиз шу ерда кўпайтириб олиб адвокати Ҳамидулло Зайниддиновга бермоқчиман деб илтимос қилдим. 
-Ўшанда Мамадал Маҳмудовнинг жуда жаҳли чиқиб бу ерда унақа аппарат ишламайди сиз бошқа ерга бориб кўпайтиринг.!!!
-Мен сизни Ватанпарвар Миллиятчи ёзувчи деб танирдим чунки ҳамма асарингизни ўқигандим афсус мен узоқдан таниган ёзувчи Мамадали Маҳмудов адолатпарвар инсон эди. Асл Мамадали ака там тескариси экан деб эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетгандим.
-Бугун ҳам мажбуриятдан келдим олдин Мамадалаи ака ҳайдаган бўлса энди унинг сояси шоир Ҳамроқл Асқар мени бу макондан ҳайдаяпганди.
"Йиқилган инсонни дўсти бўлмас экан” юргани тепиб, ўтиргани эса ҳақорат қиларкан.
Осмонга қарадим узоқ қанотим йўқ эди учгани , ер эса қаттиқ етпсам ҳам ёрилмасди...
-Бошимга тушаётган мислсиз дардлардан қаерга қочиб қутилишни билмасдим.
Шоири ҳақорат қилса ёзувчиси қаҳр этса додимни кимга айтаман?
-Ўз ёғимга ўзим қоврилиб қон йиғлаб ўтиргандим дарвозанинг урилган овазини эшитдим бориб очсам кўзида ёш билан Соламат турган экан.
-Мени кечиринг Қурбоной опа ?
-Сизни нима айбингиз бор.
-Ҳамроқул Асқарнинг гапини олдинроқ айтганимда бугун бормасдингиз қанча ҳақорат эшитдингиз?
-Хафа бўлманг Соламат зотан Сафар ака қамалганидан кейин ҳечким мени инсон ўринида кўрмайди уларнинг сафига битта Ҳамроқул Асқар шоир кўшилган бўлса қўшилибди-да.
-Cиз кетганингиздан кейин ҳам қутирган итдек талади.
-Қайтанга сиз мени кечиринг Соламат мени деб ҳақорат эшитдингиз..
-Ишдан бўшатса , бўшатар ўзим ҳам чарчаб кетдим, сиз кетганингиздан кейин Сафар Бекжоннинг уйига ҳам борма деб айтганди. Қурбоной опанинг менда касети қолиб кетган деб зўрға келдим, қўлимга Сезан Аксунинг касетини тутқазди. 
-Соламат кўзида ёши билан кетди.
-Бошимга тушаётган мислсиз кулфатлардан жуда чарчагандим ...
Бошим қотиб ёруғ дунём қорайиб ўтирсам тунда биров телефон қилди. 
На исмини айтди, на салом берди на алик олди ҳатто қаердан телефон қилаётганини ҳам айтмади. “Сафар оғир касал Сангородок”га, келди, бориб ҳабарини олинг”...
-Сиз кимсиз деб сўрашга ҳам улгиролмай қолдим телефондан қисқа оваз эшитилди холос.
Куни билан ишламаган касофат телефон тунда ишлади ёмон ҳабарни эшитишим учун. Кундузи бўлган шунча кўнгилсизликлар оздай тунда эшитганим бу ҳабар бутунлай ҳолдан тойдирди мени тунни тикан устида ётгандай ухламай тонг оттирдим. 
Қора тонгим отди Жалолиддиннинг қўлига яримта қотган нон бериб битта пластик шишга сув олиб Сангордокга йўлга чиқдим.
Куз қуёш нур сочиб ҳар ерни чароғон қилаяпган эди лекин менинг кўнгил осмонимни қора
булутлар қоплаганди. Сангордоканинг атрофи бағри ёниқ инсонлар билан тўла эди уларни оралаб ўтиб ичкарига Сангородокнинг бошлиғи Абдукарим Шодиев қабулхонасига кирдитм у ер ҳам лиқ тўла эди. 
Ёзган аризамни қўлимга олиб навбатда кута бошладим. 
Абдукарим Шодиевнинг кабинетининг “олдида игна отсанг ерга тушмасди.”.
Бутун Ўзбекистон аҳолиси қамалиб очиқда одам қолмагандай эди. 
-Опа сиздан олдин мен кирсам хафа бўлмайсизми Абдукарим Шодиевнинг олдига?
-Сал кам бир соатдир навбатда қўлимда ўғилчам билан турганим учун бир оз жаҳл билан қарадим. Қаршимда 18 -20 ёшларида кўринадиган очиқ юзли, қора сочли, узун бўйли бир йигит турарди. 
-Опа кечирасиз, биламан сизга ҳам оғир қўлингизда ёш болангиз бор лекин энг яқин ўртоқимнинг дадасини “Тоштурмадан” судга олиб келаётган вақтда машина авария бўлиб ўлган. Ўртоқим куйииб кетганидан бошлиқнинг олдига киришга мадори йўқ мен ўртоқимнинг номидан кириб гаплашмоқчиман Абдукарим Шодиев билан. 
Қамалгани етмагандай авария бўлиб ўлгани ОЛЛОХ....
-Майли киринг укажон кўзимга тўлган аччиқ кўз ёшимни ичимга ютиб.
-У кирди мен кўзимда ёш билан изидан қараб қолдим.
-Кейин билсам ўшанда нафақат Тошкентлик балким Қарқалпағистондан ҳам битта йигит ўлган экан.Энг ёмони унинг яқинлари уч ойда бир марта бериладиган қисқа учрашувга келишган экан ўғилини тирик кўрмоқ шўрлик ота-онасига насиб этмабди авариядан ўлгани эшитиб қон йиғлаб Шодиевнинг олдига кириш учун навбатда кутаётган эканлар.
-У йигит чиқганидан кейин мен Абдукарим Шодиевнинг олдига кирдим.
-Ҳаётимда биринчи марта Сангородокнинг бошлиғи Абдукарим Шодиевни ҳақиқий инсон қиёфасида кўрдим қоарчадан келган юзи яънада ғамдан қорайиб кетган эди. 
-Аварияда ўлган одамлар ҳали ёш эдилар деди алам билан.
-Нима дейишга ҳайрон эдим.
-Сиз бир оз кутиб туринг?
-Шу ердами?
-Ҳа шу ерда бир икки ерга телефон қилмоқчиман жанозаларни уйларига олиб бориши учун юк машинаси гаплашмоқчиман. 
-Майли.
-Ўлганлардан биттаси Қарқалпағистонлик.
-Ҳабарим бор киришга навбат кутиб турганимда эшитдим дедим алам билан. 
-Шодиев қандайдир қурилиш ташкилотига телефон қилиб Қарақалпағистонга жаноза олиб бориши учун камаз машинасини гаплашди. Тошкентлик учун ҳам юк машинасини агплашиб ишини битирганидан кейин котибаси дўмбоқина аёлни чақририб Қарақалпағистонлик ва Тошкентлик ўлган одамларнинг жабрдийда яқинларини кабинетига чақиришни айтди. 
Бир вақт Шодиевнинг олдига “мендан руҳсат “ сўраган йигит билан ёши каттароқ эркак билан кўзи ёшли аёл кирди.Уларнинг бошларига кутилмаганда тушган ташвишдан мажнунтол каби эгилган эдилар. 
Шодиев уларга машина гаплашиб қўйганини айтиб қўлларига ҳужжат билан машиналарнинг номерини берди.
Ғамдан бели букилган, юзи сариқ гулай сарғайган Қарақалпағистонлик қон йиғлаган ота -она билан Тошкентлик йигит Шодиевнинг олдидан чиқиб кетди. 
Абдукарим Шодиев паришонхотир ўтирарди. 
Жасади кабинетида лекин руҳи бошқа ерларда учиб юрганга ўҳшарди шу холатда.. 
Ҳаёлимдан булар ҳам жонли, қонли одам экан- ку, оддий инсонларнинг дард ҳасратига тушунаркан деган фикр ўтди.Икки йилдир кунларим пракратура , суд, қамоқхона дарвозаларининг олдида ўтаётганди ва бу соҳада ишлайдиганларнинг ҳеч бирининг юзида инсонийликдан асар кўрмагандим. Ҳаммаси прграммалаштирилган робот каби эдилар
.Ҳис,туйғусиз.
Биринчи марта бу соҳада ишлайдиган лар орасида одам боликига ишондим. 
Унинг оғир сукунатга кетганидан кейин мен ҳам кутиб ўтиравердим ҳалақит бермай. Бир вақт ўзига келди шекилли сиз нимага келдингиз?
Сизни кўришга деб истаҳзоли жавоб берай дедимда... демай қўлимда ғижимслаб ўтирган аризамни жимгина, қўлимдаги узатдим
-Ўқиб кўриб юзимга тик қаради, Сафар Бекжоннинг касал бўлиб бу ерга келганини қаердан билдингиз?
-Аслида ёзган аризамда Сафар аканинг касалиги ҳақида бирон сатр йўқ эди. 
-Индамадим...
-Менинг сўзсиз қолишим унинг холатини ўзгартирмади . Бир оз ўйланиб ўтирди -да, имзо чекди эртага келинг кўрасиз. 
-Раҳмат соғ бўлинг.
-Кабинетидан чиқдим.
“Сангородок” келсам ҳар сафар уйга кетгим келмасди соатларча унинг атрофида айланиб юрардим гўё ки, Сафар ака қайсидир деразанинг ойнасидан мени ва Жалолиддинин кўриб тургандай ҳис қилиб. Бугун ҳам хардойимгидай бир соатлар қадар Сангородокнинг атропида тентираб юрдим. 
Энг сўнгида эса учрашувга кирадиган дарвозанинг олдига келдим .
Дарвозанинг олдида кўз ёшли аёллар ёш болалардан тўлиб кетганди. 
Уларнинг орасида битта ёш аёл диққатимни тортди.
Қўлида Жалолиидин тенги қизчаси бор эди.
Кичкина қизчасининг ранги сарғайиб сўлган тинмасдан йўталиб йиғлаётган эди.
-Қаердан келдингизлар?
-Хоразимнинг Гурлан туманидан келдим.
-Қизингиз касалми?
-Кеча тунда шу ерда дарвозанинг олдида ётдик . 
Кечаси билан ёмғир ёғди, савуқ қизим шамоллаб қолди акасини кўрсин деб олиб келгандим.
-Борадиган ерингиз йўқми?
-Тошкентда қариндошларимиз боради оқшом кечсина поезддан тушгандан кейин борвадик уйига киргизмади.
-На учун?
-Билмиман.
-Қачон учрашувга руҳсат олдингиз?
-Эртанг учун берди.
-Бугун нерда қолажаксизлар?
-Билмиман мехмонхонага бориқ десак пулимиз йўқ.
-Юринг бугун мани уйимда қолинг, менга эртанга учрашув берди бирга келамиз бу ерга уйим узоқ эмас қизингиз бу савуқда қайта баттар касал бўлади. 
Уйга таклиф қилганимдан кейин билдим-ки, у аёлнинг ёнида кўриниши йигирма ёшларида бўлган битта йигит ҳам бор экан.
Қайинонам ёлғиз кетма деб эримнин укасини ҳам қўшиб юборди. 
У гунг Хивада гунглар мактаиба уқиган деди. 
(Афсуски қайин укасини исмини унитдим Зулойхони Матчоновани унитмадим чунки эри учун6 ҳхат ёзиб менга ташлаб кетди. Сафар аканинг изидан борсангиз берарсиз деб, унинг хатини йилларча сақлагандим).
Уларни уйга олиб келдим. 
Уларга шундай ишондимки, ҳатто кимликларини яъни исмларини ҳам сўрамабман йўлда. Менинг каби аччиқ тақдир эгаси деб қабул қилгандим.
Уйга келгандан кейин танишдик...
-Адинигиз на?
- Зулайхо .
Зулайхо очиққина қиз экан бир пасда “севги ҳикоя”сини, айтиб берди. 
Эри билан қандай танишгани-ю.
Уни жонидан ортиқ кўришагча айтди
Гурландаги пахта заводда бирга ишлаганмиз.
Мени “севдим, ўлдим, куйдим” деб гапирса биронтаси менинг кулгим келарди, хозир ҳам кулиб юбормасдлик учун ўзимни зўр
Зулойхо ўзининг севги тарихини шундай гапирарди-ки, худди биронта ёзувчининг севги ҳақидаги ёзилган хикоясини монолог ўқигандай қилиб айтиб бераётгандай туюди. 
Эримни пахта "ўғирлаб сотдинг " деб айблаб қаматиб юбордилар деди энг сўнгида алам билан. Қизимнинг исмини Малоҳат (Хоразмлик машхур раққосса Малоҳат Матчонова)ни яхши кўрганимдан қўйдим ҳам фамилям Матчонова бўлгани учун. 
Мен уларни яхши танимасам ҳам ёлғиз қолагнимдан яхши деб хурсанд бўлгандим уларни уйда қолганидан. Эртасига эрталаб биргаликда Сангродокга бордик.
У эри билан мен Сафар ака билан учрашдим.
Сафар аканинг юз кўзини, ранг рўйини кўриб қўрқиб кетдим.
Бир суяк бир тери қолганди қўллар титраб турарди сўнг баҳорда эсган замхарир шамолда оғачнинг шохида қолган ёлғиз япроқ каби . 
Жалолиддин ҳар дойимгидай яъна дадасини танимади.
Олиб бағирига босмоқчи эди қўрқиб йиғлади...
Жалодлиддининг бу ҳолини кўриб бутунлай холдан тойдим ортиқча гаплашишга холим йўқ эди. Минутлар, секундлар бир пасда ўтди кетди.
Учрашув вақти тугади.
Қулоқимга қўрғошиндек қуйилди савуқ оваз.
Чиқиб кетарканмиз эшикнинг олдига яқинлашганимда Зулойҳанинг эри бир оз келиб менга катта раҳмат айтди хотини ва укасини уйда меҳмон қилганим учун. 
Ёруғ дунём зимистон бўлиб уйга қайтдик.
Зулайхоларнинг билети бир кун кейинга эди яъна уйга олиб келдим. 
Улар билан ўтиргандик яъна Мирзо Уулуғбек туман хокимиятидан савуқ башара ходимлар келди.
Энди қаттий талаб қўйдилан чиқиб кет....
Бўлмаса уйинги устингга йиқамиз, 
Бектемир туманининг “Бузуовчи” маҳалласида уйимиз бор лекин уерда яшаш учун ҳеч қандай шаройит йўқ. На газ бор, на сув, на канализация бор ёмғир ёғса томидан чакка ўтади. Қандай қилиб қаҳратон қишда у ерда Жалолиддин билан яшайман?
Сўнги вақтларда Жалолиддннинг соғлики жуда ёмонлашди. 
Умуман гапирмай қўйди ҳудди гунг болаларга ўҳшаб тушиниб бўлмайдиган оваз чиқаради шу вақтгача Сафар акага бу ҳақда айтмагандим юраги сиқилмасин деб .
Сангородокга борганимда чидай олмай м айтдим билсин номард терговчилар ўғлини на ҳолга келтирганини. Ўзбекистон ҳукумати нафақт Сафар акани қамаб қийноқга солгани етмагандай айби унинг ўғил бўлгани учун бир ярим яшар Жалолиддиндан ҳам қасос олаётган эдилар.



6.10.2016 yil:                                                                 Lausanne.














Қуёши кулмаган баҳор 
(ўғлим Жалолиддинга )
82 -қисм.




Умидим узилган,
Сўнг баҳорда сарғайиб,
Сўлган япроқлар каби.
Хорғин учарди эсган елларда.


Бошимга кетма-кет, тушаётган фалокатларнинг изи узилмасди.
Ҳаммасидан жуда чарчагандим.
Ўша куни ҳам Сангородокдан Зулаҳо ва унинг қайин укаси билан биргаликда қайтдик.
Уйга кириб энди хонтахта қаршисига ўтириб улгумагангандик эдик-ки, дарвозанинг қаттиқ урилган овазини эшитиб Зулойҳо қўрқиб кетди.
Мен эса бундай дарвоза эшикимизнинг вақти бемаҳал “қаттиқ тепган” каби уришларига ўрганиб кетгандим. Аниқ биламан-ки,бундай “эшикнинг урилишининг муъаллифлари” чақирилмаган меҳмон яъни турқи савуқ КГБнинг "ит"ларининг, келишганини аниқ билардим, “яъна нима балони бошлаб келди ювиқсизлар ” деб бориб дарвозани очиб қарасам қаршимда бу гал қаришимда Мирзо Улуғбек туман хокимиятидан анув куни келган "картошка” калла, тошдан йўнилган хайкалдек савуқ башара одамлар билан маҳалланинг посбони(учаскавой)и, турарди.
Мен оғзимни очмасимдан туриб, худди ўз уйларига киргандай тапур-тупур қилиб ховлига бостириб кирдилар.
Хокимиятдан келган манасбдор ҳодимларнинг мансаб курсиси кўзини кўр қилган бўлса, маҳалла посбонининг кўзини эгнига кийган форма(кафан)и, басир қилганди .
Турк тўрасида оилада эркак киши йўқ бўлса мансабидан ким келишидан қаътий назар келган одам эркак бўлса айтажақ гапини дарвозанингнариги тарафида айтиб қайтиб кетиши керак эди. Афсуски, инсон тарбиясини кўрмган қиёфасиз яратиқлар ўзликни унитиб ўтирган мансаб курсиининг қулига айланган бу қулвччалар эди.
Ота-боболаримиздан келаяпган минг йиллик урф-одатларни ҳам унитган эдилар. Олдинроқда турган бадқавоқ кимса ўзини таништиришни ҳам ўзига эф кўрмай гап бошлади.
-Кўчишга тайёргарлик кўраяпсизми?
-Қаерга?
-Уни сиз биласиз, бизлар қаердан биламиз?...
Тезроқ кўчиб чиқиб кетишингиз керак.
Шу ҳафтанинг охиригача бу кўчадаги ҳамма уйларни йиқиш учун буйруқ берилган юқоридан уйлар йиқилганидан кейин бу ердан йўл ўтади.
-Мен қаерга кўчаман бошимда хўжайиним бўлмаса, қўлимда мурғаккиниа гўдак , олдимиз қаҳратон қиш бўлса, уйим бўлмаса, кўчада яшайманми?
-Олдин ҳам айтгандик бу сизни ишингиз.
-Бизлар сизга юқорининг буйруқини айтаяпмиз деб бош бармоқини юқорига ниқтади,
ўчсангиз -кўчдингиз, бўлмаса бутун уй ичидаги нарсалирингиз туфроқнинг тагида қолиб кетади ўзингиз болангиз билан кўчада яшанг...
-Унинг айтаётган гапларини эшитиб ўзимни аранг босиб турардим додлаб йиғлаб юбормаслик учун.
"Нотанти дунё мени шунчалик ҳам афгор холга соласанми"?
Тишимни-тишга , қўйиб сўрадим қўшниларимизни ҳам уйлари йиқилаябди уларга уйларининг ўринига квартира берасизларми?
-Уйлари йиқлаётган одамларнинг ҳаммсига квартира берамиз.
-Бу уй учун-чи?
-Уй кимнинг номида бўлса ўшанга берамиз.
....
-Ҳаёлан Сафар акага ситам қилдим.
"Мани пичоқисз сўйган экансиз,номингизга ўтказилмаган уйга нима учун кўчирдингиз?..
Мен сиздан уй сўраган эдими?"...
Ичимни кескин пичоқдек кесаётган изтиробни табиийки, улар билмасди.
Танаси бошқа дард билмас деганлари каби. 
Ўзимнинг ўтимга ўзим ёндим,
На кулимни кўрган бор.
На ўчирмак учун сув сепган.
Ҳукм қаътий шикоятга ўрин йўқ қаблида буйруқ бериб.
Қандай келишган бўлса шундай даф бўлиб кетдилар.
Кўзимга тўлган аччиқ алам ёшлари юзимни куйдирарди...
Уйга кирганимда кўздимдан оқаётган аччиқ ёшим юзимни юваётган эди.
Мени бу ахволда кўрган Зулайхо қўрқиб кетди.
-Нага йиғлаяпсиз?
-Надан йиғламайин уйни йиқажақлар, қаерга бораман?
-Опа(она) нгизнинг , олдига кетсангиз бўлмайди бундатиб азоблангиб юринча?
-Кетсам бўлади.
-Опам қайтиб борсам жон дийди.
-Мен қишлоқимга қайтиб кетсам Сафар аканинг изидан ким бориб ҳаворини олади?
-Ота- анаси йўқми хаворини олдиған?
-Отасиям – анасисам,, укалари ҳам бор лекин улар Туркманистонга сургун қилинган.
-На учун?
- « Халқ душман”нининг отаси, яқинлари Ўзбекистонда яшамасин деган қотил Ислом Каримовнинг элон қилинмаган фармони бор.
-Сиз нишатиб яшашийсиз болангиз кичкина бўлгани учун ҳеч ерда ҳам ишлай олмасангиз керак ким пул беради сиза ?
-Опам пул беради.
-Ман ейдиган ейдиган, ичадиган кийядиган нарсаларни қишлоқимиздан Тошкентда ўқийдиган студент болларбор қариндошларимиз улар бериб юборади.
-Қийн экан сизга.
-Дим қийн лекин чидийман, Сафар ака ўғирлик қилмади, бировни ўлдирмади, бировнинг ҳаққини емади фақат “айби” Ўзбек Милаллати иносн каби яшасин, Ўзбекистонда ҳам демократия бўлсин деб курашди. �Ўзбекистон халқининг озодликин учун курашиб оҳирида ўзи банди зиндон бўлди.
Зулойҳо ишноасизми, Сафар ака қамоқдан чиқса гадой бўлиб яшашга ҳам розиман етарки, тезроқ чиқсин ҳамма нарсадан хоридим.
-Бу уйни йиқса кейин нерда яшайсиз?
-Яъна бир уйимиз бор шахарга узоқ Қўйлик бозори тарафди агар у уйга кетадиган бўлсам кейин дим қийин бўлади. У уйда на газ, на ичадиган сув на телефон, ҳатто ёмғир ёғса устидан ўтади, Деразаларнинг ойналари синиқ.
Энг ёмони Тошкент шаҳрига дим узоқ.
Агар у кетсам Сафар аканинг адвокати билан кўришмоқ учун ашҳарга келаман десам йўлкирага пул ҳам тополмайман. Олдиимз қаҳратон қиш бўлса у ерда Жалолиддин билан, нечук яшайман, бир ўзим бўлганда ўйлаб ўтирмасдим...
-На дийиша ҳайронман сиза...
-Ўзим ҳам билмайман бир бошимга шунча азоб тушаяпти...
-Қисинмаг бир кун ҳаммаси яхши бўлиб бўлар.
-Айтганингиз келсин.
-Чой ичамизми?
-Мен ичмайман ,сиз чой дамлаб ичаверинг.
Жалолиддин сизнинг ёнингизда қолса ман бир ерга бориб келаман....
-Яхши.
Жалолиддин изимдан йиғлаб қолди.
Ўзим ҳам йўлда богунча йиғлаб бордим.
Сўнг нажотим бўлган Дилором Исоҳоқованинг олдига кетаётгандим.
Ҳар қалай ЭРК партиясининг матбуот котибаси.
Бу уйни ЭРК Партиясининг пулига олингнаидан ҳабари бор.
Балким ман билмадиган бирон бир документи бўлса, берса ёрдами тегса...
Аслида бу хотин билан бир марта бўлса ҳам учрашиш ниятим йўқ эди “Сафар сотқин экан” деб туҳмат қилганидан кейин.
Ҳозир мажбур эдим боришга: “денгизда чўкаётган одам заҳардли илонни қучоқлармиш” мени қутқарар деган умид билан.
Мен ҳам бугун бағримга ўзининг заҳарли нишини урган Дилорам Исоҳоқовадан мадад кутиб унинг уйига бораётгандим...
Бориб эшикнинг қўнғироқини боссам битта яратиқ чиқди, кўриб қўрқувдан юрагим ёрилди.
Чиқган кимасанинг юзи оппоқ, худди мозордан чиққан мурдага ўҳшарди.
Фақат икки кўзигина кўринарди узоқда ёнган шамдек милтираб.
-Милтираб турган нуқтага қараб салом бердим.
-Келинг уйга киринг Қурбоной юзимга "қатиқ” суртгандим,.
Ҳозир юзимни ювиб келаман деб мени хонага, киритиб ўзи юз -кўзини ювгани чиқиб кетди.
-Ўн минут қадар кутиб ўтирдим .
Шу вақт мабойнида хонага кўз югуртирдим. Олдин ҳам келгандим лекин бирон марта бошимни кўтариб хонанинг деворларига қараган эмасдим.
Деворда рассом Шуҳрат Абдурашид чизган Дилорам опа билан Рауф Прафининг катта портерести бу расмни олдин ҳам кўргандим. Қолган учтарфида эса ранг-баранг, учишга хозирланиб турган кафалаклар , столнинг устида эса қошиқ билан вилка тақими.
-Бир вақт Дилорам опа хонага кириб келди.
Эгнида кўз олувчи қип -қизил блуз, қора юпка қўлида малбро сигарет.
Сигаретнинг сассиқ хидидан нафасим бўғилди.
Лекин чекманг “мен ёмон кўраман” деб айтгани юрагим бетламади.
-Келин яхши юрибсизми?
-Раҳмат.
-Мен яшаяпган уйни Сафар ака айтганда ЭКР Пратиясининг пулига олинган деб ўзи номига ўтказа олмай қамалиб кетди чунки у уйга кўчганимиздан кейин бори-ўғи, бир ҳафта яшади кейин ўзингиз билганингиздек қамалиб кетди энди эса ўша уйни хукумат йиқажақ.
-Уйнинг эгасига эса шу уйнинг ўринига иккита квартира беражоқлар сизлар бир нарса қилмайсизларми?
-Дилорам опанинг кўзлари чақчайиб жаҳлдан қўлидаги сигаретни қаттиқ ичига тортиб тутунини олдин оғизидан кейин бурнида чиқарди. Худди қишлоқларда савуқ қишда уйда ёнаяпган мўрилардан шундай тутун чиқарди.
Қайта баттар нафасим бўғилди, лекин чидашга мажбур эдим.
-Икки оёқини чалиштириб бирини устига қўйиб ўтирарди.
Унинг бу холатини кўрган одам Дилорам опани шохнинг тантиқ маликаси мени эса эзилган хизматкори деб ўйларди.
-Келин деди оғизидан сигаретнинг тутунини фуфлаб:
”Тул хотиннинг устига Бухорадан чумчуқ келиб чичаркан”...сиз бошингизга чичган чумчуқнинг б...қини ўзингиз тозаланг бу ерга келгунча...
-Нафасим ичимга тушиб кетди.
Оғзимни гапга очаман дегандим Дилорамт опанинг кўча эшикининг қўнғироқи чалинди.
У туриб кетди бориб эшикни очди ичкарига акамнинг ўғли деб таништиргани 16 17 ёшларидаги битта ўспирин кирди.
Мени худди йўқмиш каби жигани билан гаплашишга бошлади. Мен энди бу ерда ўтиришимдан бир мано чиқмасликини билиб ҳайр мазурни насия қилиб уйга қайтдим.
Метрода келгунча кўзимнинг ёши тўхтамади.
Минг лаънат бундай хаётга, ўлсам қутилсам...
Мен ҳам инсонман -ку,
Менинг фарёдимни эшитадиган кимса йўқ эди.
Атрофим тўла оломон кимса сан недан йиғлаяпсан деб сўрайдиган Оллоҳнинг бир бандаси йўқ эди. Мен эса сўнг баҳорда оғачда хилвираб турган сарғайиб сўлган япроқ каби ёлғиз эдим. Уйга келсам Зулойҳо сумкаларини тайёрлаб даорвозанинг олдида мени кутиб турган экан.
Ҳайрон бўлдим.
-На бўлди, ман йўқ вақтимда анаву “ланати”лар, келиб бир гап айтдими, сумкаларингизни йўлга чиқарибсиз.
-Бизлар кетажоқмиз.
-Поездга билетингиз ертага эмасми?
-Эртанг-га.
-Бугун нера борасизла, қариндошингиз “уйига киргизмади деб айтган эдингиз.
-Вокзалада қолажоймиз, ётоқхонангизнинг пардаларини йғиштириб таҳлаб қўйдим.
-Раҳмат.
-Бир вақт дудуқланиб гаприадиган қайин укаси менга қараб бир нималар дейишга бошлади, тушунмадим нима дейётганини.
-На даб айтётир?
-Зулойҳонинг қорачадан келган юзлари баттар қорайиб йиғлаб юборди.
У мани сўкаяпти қилаяпти оғизга олиб бўлмайдан гаплар билан.
-Ҳе йўқ, бе йўқ янгасини сўкаканига.
-Сўкманг оғангизнинг хотини бўлса. Сизни “сўккангиз”ни, эшитса оғангиз ҳафа бўлади.
-Кейин менга қараб қўл ҳаракатлари билан бир нималар тушунтирди.
Ўлай агар ҳеч бир имо ишорасига тушунмадим.
-Улар тезлик билан уйдан чиқиб кетдилар
-Ҳайратимдан орақасидан тош бўлиб қараб қолавердим.
-Жалолиддинни бағримга босиби ётоқхонага кириб қарасам нима қилибди деб ҳақиқатдан ҳам ойндан пардаларни олиб таҳлаб қўйибди.
Диққатимни тумбочкаларнинг тортмалри тортди. Чунки улар очилби менинг бази бир ич кийимларим сочилиб ётарди.Ҳайрон бўлдим буларни ким сочиб ташлади деб.
Тортмаларни қайтдан очиб сочиган буюмларимни тортиб таҳлаб қўйяман деб қарасам не кўз
кўрай-ки, тортмачада турган менинг тақинчоқларим, Сафар аканинг юзики,қўлига тақадиган олтин суви берилган соати , Опам юборган озроқ пулим ҳеч бириси йўқ эди.
Зулойҳаuyda qölga iladigan nima bulsa ҳаммасини йиғиб-териб, олиб кетганди.
Qайин укаси бир нималар деб имо-ишора қилganнида Зулойхонинг ранги ўзгариб йиғлаб юборганига энди ақлим етди.
Лекин кеч эди.
Менинг гуноҳими, Оллоҳим қизи касал савуқда ташқарида Сангорокнинг олдида туфроқга беланиб ётмасин деб уйга олиб келганим'
Hatto Toshkentdagi qarindoshlari uyidan ahydab yuborgani aytganida ham hsubhalangan emas edim. Chunki qamalgan hotini va bolalarini qarindoshi tugul bir qorindan atlashib tuhsgan ukalari ham yomon köradi. Boshimga tushgan musibatlardan keiyn men buni yahshi bilganligim uchun ham undan shubhalangan emas edim.
Tavba qildim, eри ўғирликдан қамалган бўласа хотини ҳам ўғри бўлса...
Додимни кимга айтаман...
Оллоҳим қасам ичаман бугундан бошлаб бирорта қамалган инсонни яқинларини уйга киритиш у ёқда турсин уйимнинг останасининг олдига ҳам олиб келмайман.
Мен кимнинг қаҳрига, кимнинг қарғишига учрадим-ки менга бундай шўрпешона ҳаётни раво кўрдинг?
Саволимга жавоб берадиган кимса йўқ эди...
Uzim yiglab, uzim ovindim.
Urtada Jaloliddin sargayib söldi.

22.11.2016 yil. Lausanne.

                   83-қисм.
    
Виждонсиз ўғри Зулойхонинг қилган қилмишидан аламимни ўзимдан олиб йиғлаб кунни кеч қилдим. Бўғзимдан қаттиқ нон у уёда турсин ҳатто бир ютим сув ўтмади.Дилором Исоқовадан ёрдам сўраб борганимда айтган гапи қулоқим остида жаранглаб эшитиларди:  “Тул хотиннинг бошига Бухорадан чумчуқ келиб сичади,
ўз бошингизга тушган ахлатни ўзингиз тозаланг”
Ҳақатдан ҳам Бухорадан “чумчуқ” оввара бўлиб учиб келдмади-ю. Хоразмдан келди.
Уни ҳам мен лақма ўзим бошлаб келдим қўлидаги гўдак қизига ачиниб...
Кўзимга на йиқилаяпган уй, на Жалолиддининг касалликдан сарғайган юзи кўринди.
Ҳудди ёруғ дунё билан боғлантиси кесилган тирик мурдага ўҳшаб қолгнадим.
Мен кимнинг тавқи лаънатига учрадим-ки, ҳамма бало мени излаб топаяпти, бир бошимга битта дард етмасмиди, Сафар аканинг бегуноҳ туҳматга учраб қамалиши?
Зулойхонинг "Сангородок” нинг, олди-да, туни билан очиқ ҳавода ётиб, ёмғирга эзилиб, савуқда музлаб кичкина қизчаси шамоллаб касал бўлганини кўрганим учун қизи яъна бир кун у ерда қолса қайта баттар бўлиб ўпкасини савуқ олдирмасин деб иссиқ уйимга олиб келганим менинг гуноҳимми?
“Бор- борича йўқ холича” деганлари каби меҳмон қилсам-у , шуми менинг эшитган раҳматим?...
Яхшиям онам олган юзик бармоқимда, зираким қулоқимда эди.
Бўлмаса булар ҳам Зулайхо Матчонова деган Гурланлик “ҳаромхўр. ўғриваччанинг” қўлига тушармиди?...
Сафар аканинг Туркиядан олган “ҳемелийон” кўзойнаки чойнак-пиолалар, турган серватнинг орқа тарафида эди ҳар қалай уни тополмаганми,қолганди...
Бўлмаса уни ҳам ўғирлаб кетарди ...
Тун бўлди тиканнинг устида ётгандек кўзимга уйқу кирмади.
Менинг не эди гуноҳим,бор Оллоҳим?...
Тонгга яқин қўзим илинган экан кўча дарвоза эшикининг қаттиқ тақиллашидан уйғониб кетдим. . Ҳайрон бўлдим бу падар лаънатилар тонг отмасдан келишдими, уйдан чиқ
хозир булдузор келиб уйингни йиқамиз деб айтагани келишдми деб?...
Эгнимга халатимни кийиб, чиқсам кўча дарвозанинг эшики олди-да, 20 ёшларида оқ сариқдан келган, узун бўйли сариқ сочли йигиттурибди.
Ҳайрон бўлдим, ким экан деб?...
-Саломалайкум.
-Валлейкум салом.
-Сизга бериб юборгандилар.
-Шундагина унинг қўлида турган оқ қоғазга ўралган пакетга кўзим тушди .
-Нима бу?
-Уйингизга киритиб очсангиз кўрарсиз.
-Майли.
-Қўлидаги пакетни менга туқазиб, салом берган йигит хайрни насия қилиб худди биров қувгандек шошилиб кетди .
-Изидан ҳайратдан тошдек қотиб қараб қолдим.
-Бу пакетни ким бериб юборди, ичида нима бор деб сўрашга фурсатим ҳам бўлмади...
-Уйга кириб пакетни очсам ичи тўла газета.
ЭРК Партиясининг газеталари.
-Ҳайратимдан тош бўлиб қотдим.
Муҳаммад Солиҳ деган инсон қиёфасига кирган “шайтон” Сафар ака қамалганидан буён на холимни сўрайди, на хотиримни лекин Тошкентга газета юуборса албатта менинг адресимга юуборишни унитмайди.
Чарчадим Муҳаммад Слиҳннинг “сувга ботмаган ўпка” каби ўйланмай иш қилганларидан.
Телефон қилиб ўзига айтай десам номери йўқ .
Аҳтам Розиқовдан бир неча марта сўрадим бермади.
Уям садоқтли итдек унга вафодор эди.
-Сизга телефон номерини берсам КГБнинг ажанлари кўриб қолиши мумкин деб...
Орадан ўн минут ўтар-ўтмас яъна кўча дарвозанинг қаттиқ урилган овазини эшитдим.
Ана келишди мени кун-у, тун кузатадиган КГБнинг , “итваччалари” деб бориб эшикни очсам , эшикнинг олдида “ёвдан қочган ёвмутдек”айтажақ гапимни эшитишни истамай қочиб кетган ўша сариқ йигит турибди.
-Янга бу сизга деб қўлимга ўралган қоғаз тутқазди,яъна олдингидек бир пасда кўзан ғойиб бўлди.
-Сан кимсан?
Бу газеталарни ким бериб юборди?
-Уйнинг атрофи КГБнинг югурдаклари ўраб олган бўлса.
-Бу уйни ҳам бугун ё эртага йиқмоқчи бўлсалар ман бу газеталарни нима қиламан?...
-Уйга кирдим аламимдан яъна кўзимга аччиқ ёш тўлди...
-Нима қилишим керак?
Жавоби топилмаган илмоқли саволлар бошимнинг устида дорнинг ипи каби солланиб турарди...
-Олдимда ўтиб бўлмас жарлик, орқамда ёниб тугамаган жаҳаннамнинг олови...
-Ўртада эса аросатда қолган пажмурда жоним ўлиб ўлолмаган яшаб ҳаётни завқини суролмаган.
-Агар ўлсам бу қадар азоб чекмасдим ...
-Ўзим йиғлаб, ўзим оғундим.
Қанча вақт ўтканидан кейин ўша бола берган қоғаз эсимга тушди.
Столнинг устига қўйгандим олиб очиб қарасам 150 сўм..
-Ўлсам кафанимга етармикан?
Жахл билан дарвозанинг олдига чиқдим топаманми, ўша болани деб афсус кўчада қағилаган қора қарғалардан бошқа тирик мавжудот йўқ эди...
Оллоҳнинг қаҳрига йўлиқ, ман сандан ёрдам сўраганимда Сафар акани “ҳақорат” қилинг.
Ойларча тергов қилиндим оқибат қўрқувдан Жалолиддин касал топди, гапиролмайдиган гунг бўлиб қолди...
Кучим кўз ёшимга етди холос.
Тонг отса окимиятдан ёки КГБдан бирортаси кутилмаганда келиб газеталарни кўрмасин деб “ер тўлага” тушуриб қўйдим. Агар улар ногоҳон кўриб қолса бошимга тушадиган фалокат йиқилаяпган уйдан ҳам катта бўлишига ақлим етарди.
Жалолиддин уйқудан уйғонди.
Унинг юзини савуқ сув билан ювдим-да.
Қўлига қаттиқ нони сувга ивитиб устига сари ёғ суртиб бердим.
Яҳшиям Онам бериб юборган “сари ёғ” бор бўлмаса бу бола аллақачон очликдан ўларди.
(хозир Жалолиддиннинг энг нафрат қилгани сариёғ сурилган нон бўлади.)
-Газеталардан қутилишим керак.
Эшик олдидаги тувалетга ташлашга кўзим қиймади.
-Лекин қандай?
-Ўйланиб ўйланиб Аҳтам оғага (Розиқовқга) бориб айтишга қарор бердим.
Кечқурун уйнинг йиқилаяпганини эшитган ҳамқишлоқим Ўктам мендан ҳабар олгани келди.
(Ўктам Тошкент Давлат Архитектура Институтига тайёролов факултетига кирмоқчи бўлиб юрганди ўшанда. Афсус ўқишга кириш учун катта миқдорда пора талаб қилди домлалар ва ўқиша киролмай қайтиб кетди қишлоқимизга )
-Ўктам сан Жалолиддинга қараб тургин ман Сергейлига бориб келишим керак.
-Ишингиз бор эдими?
-Ҳа.
-Яхши.
Ўктамга бошимга бало бўлиб ёғилган фалокатларни айтиб ўтирмадим.
Гурланлик Зулойхо Матчонованинг ўғирликларини, Муҳаммад Солихнинг газета юборганларини.
Ярим тунда Сергейлига кетдим.
Чунки Аҳтам оға бу ерга кундузи келманг, орақангиздан кузатишлари мумкин шунинг учун соат ўн бирлар кейин келин дегнди. Келганингизда ҳам бизларнинг кўча тарафга очилган катта эшикдан эмас бошқа эшикидан киринг, ва тўққизнчи қаватининг устига чиқиб у ердан бизлар яшайдиган уйнинг бизнинг уйга келинг деганди.
(Аҳтам Розиқов Сергейли туманида тўққиз қаватли уйлардан бирида яшарди.
Ўзининг асл келиб чиқиши Самарқандлик)
Ярим тун тўққинчи қаватбулутли тун ёғаётган сўнг баҳор ёмғири савуқ томчилар бутун вужудимдан ўтиб кетди. Қўлларим музлаб қолганди уларнинг кириш эшикининг қўнғироқ тугмачасини зўрға босдим.
Эшикни Холида янга ошди.
Салом бериб кечқурун безовта қилиб келганим учун кечрим сўрадим.
-Ҳечқиси йўқ, уйга киринг савуққотгандирсиз?...
-Ҳа... хаво жуда савуқ ҳам ёмғир ёғаяпти тўққизнчи қаватда юрмак жуда қийин дедим.
-Холида янга жавоб бермади.
-Аҳтам оға борми?
-Бор.
-Салонга бошлади.
-Кирсам Аҳтам оға билан саломлашдими.
Холида янга ошхонага чиқиб кетди чой қўйгани ман ҳам фурсатдан фойдаланиб бор дардимни тўкиб солдим.(Аҳтам оға Холида янганинг ёнида мен билан жиддий гап гаплашмасди яъни Сафар ака ёки газеталар ҳақида)
-Яъна газета бериб юборибди Муҳаммад Солиҳ ман нима қиламан?...
Мирзо Улуғбек туманинг югурдаклари ҳар кун келади уйингни йиқамиз чиқ деб. Улар агар газетани кўриб қолса блошимга тушажак фалокатлар уй йиқилганидан ҳам катта бўлади.
-Қачон келди сизга газета?
-Бугун тонгда.
-Нима учун ҳозир бизларга келаяпганда метронинг ўриндиқларига ташламадингиз кейин автобус ва трелейбусларга чиқариб ўриндиқларга қўйинг ким билади?
-Ие ...ман канақа қилиб ташлайман?
-Соат ўн иккидан кейин ҳеч ким бўлмайди треллейбус билан автобусда.Эрталаб ишга борётганлар, студентлар олиб ўқийди.
-Жалолиддинга ким қарайди, ман автобусма, автобус юрганимда?
-Болангиз билан юрсангиз диққат тортмайсиз.
-Шу вақт шарт эшик очилиб жахл билан Холида янга кириб келди.
-Сиз ўйлаб гапираяпсизми Қурбонойга Аҳтам оғага юзланди., боласи билан шунча газетани қандай тарқатади автобус ва травайда?
-Нима қилибди?
-Йўқ қилманг бундай Қурбоной.
-Хозир Аҳтам акабилан машинада борамиз биргаликда ўша газеталарнин тарқатамиз
(Сафар ака қамалагнидан кейин мани хурмат қиладиган, инсон ўрнида кўрадиган битта инсон бўлса бу дунёда уҳам бўлса Холида янга эди. Чунки шу вақтгача ҳеч ким манга бу мехрибон бўлмаганди)
Оллох рози бўлсин Холида янга.
Биринчи марта севнинганидан кўзимга ёш тўлди лекин йиғламадим уларнинг олдида.
Ман ҳам инсон эдим- ку, умид билан ўстирган ота -онамнинг. Бир вақтлар менинг ҳам оламга сиғмаган орзуларим бор эди. Ҳаммаси Сафар ака қамалагнидан кейин ер билан тенг бўлди. Ҳеч ким менга оддий инсонга қилинадиган муомиллани қилмасди мендан нафраланарди ...
-Аҳтам оға қаътият билан гапирган Холида янгага қарши овазини чиқармади.
Биргалшиб юриган мардиван (лифт)дан , биргаликда тушдик.
Мендан кечасига келсангиз томнинг устидан биз яшайдиган уйга киринг деб талаб қилган Аҳтам оға ҳам қўрқмасдан мен билан биргаликда юриган мардивандан тушгди.
Уйга келдик.
-Мажбур бўлганимдан Ўктамга уйда газета борликини уни тарқатиш учун кетаяпганимизни айтдим.
-Майли сиз ишингизни қилаверинг Жалолиддинни ўйнатиб ўтираман.
Биринчи кетганимизда Холида янга билан юзлаган газеталарни Мединтитутнинг аёллар тувалетига қўйдик
-Хуллоси калом кечаси иблан Тошкентда қаерда Институт ва Университет бўлса ҳаммсининг аёллар тувалетига қўйиб чиқдик.
Унитмаган бўлсам иккинчи марта келганимзда кўчамизда ярим тунда айланиб юрган КГБнинг. “лайчалар”ини диққатини тортдик шекиили Аҳтам оғадан нима ташияпсизлар машинада деб сўради.
-У эса синглимнинг уйи йиқилаётгани учун уй нарсаларини ташияпмиз деб жавоб берди.
КГБнинг “лайчаси” бошқа савол бермай ўз йўлига кетди.
-Кейин “лайчалар” яъна қайтиб келиб текширмасин деб қўлимздаги оқ матога ўралган газеталарни деб уйдан енгил елпи кўтарадиган нарсаларни чиқариб машинага юкладик.
-Хуллоси калом қора тонг отгунча газета тарқатдик.
-Улар тонг ёришганида уйларига кетдилар
-Ўктам ҳам биринчи метро юрган бўлса керак деб ўзи ижарада турган уйга кетди.
Дардим олдимга ёйган йиртиқ дастурхонимга сиғмасди.




6.12.2016 yil: Lausanne.


                         84- қисм.


Ўктам кетганидан кейин столнинг ён атрафига хорғин ўтирдим.
Жуда чарчаган эканман машина-да ,кўчама- кўча, юравериб.
Bir piola choy ichishjga ham darmonim yuq edi.
Кўзи беозоргина ухлаб ётган Жалоолиддинга тушди, шундй чиройли ухлардики, кўзимга алам ёши тўлди шўрлик бола бўлиб болаликини, катта бўлиб ўзликини танимай ўтаёяпти. Оллохнинг лаънатига учрасин Jaloliddinни бошига шу қора кунларни солган инсон қияфасига кирган қони бузуқлар.
Jaloliddinни кўтариб ётоқхонага олиб кирдим-да, бағримга босиб ухлаб қолибман.
Тонг отар-отмас, дарвоза эшикининг ваҳiма bilan тақиллаб урилганидан уйғониб кетдим.
Жаҳлим чиқди “бу ит эмганлар тинч “ қўйядими, йўқми деб шахт билан бориб эшикни очсам кўча дарвозаsiнинг олди-да, Мирзо Улуғбек туман хокимиятида ишлаймиз анув кун келганларида ўзларини тaништирган лекин na лавозимни, на исм шарифларини айтган “тирик мурда” лар, дарвозанинг олди-да, туриsharди.
Бугун "тирик мурда”ларнинг. сони яъна биттага кўпайган эди.
-Тайёргарлик кўрдингизми ?
-Нимага дедим уйқусираб?...
-Сиз нима кундуз куни ҳам ухлайсизми, тушгача?
-Savolimga savol bilan javob berdilar.
-Сизга нима, менинг ухлашимдан jahl bilan javob berdim yй меники, истаган вақтимда уйқудан тураман.
-Кечирасиз?
(Э...булар ҳам одам экан- ку, ҳайрон бўлдим ҳатто кечрим сўрайдиган тили ҳам бор экан) Ҳаёлимдан ўтган фикрни уларга айтиб ўтирмадим.
....
-Сизга ўтган куни келиб айтиб кетган эдик.- ку, бу уй бузилади, бу ердан йўл ўтади. Сиз ашқол-дашқолларингизни йиғиштириб кўчиб кетишингиз керак деб.
-Қаерга?
-Уни сиз биласиз?
-Менинг борадиган уйим ҳам йўқ..
Агар кўчадиган бўлсам танишим ҳам yuq, менинг кўчишимга ёрдам берадиган Бутун уйни эса бир бошимга кўчириб кетолмайман.
-Буни сиз биласиз бизларнинг ишимиз эмас.
-Менга қаранглар сизлар мендан талаб қилгунча кўчиб кетишимини, нима учун бу уйни сотган одам Эркин акадан ҳеч нима талаб қилмайсизлар? Ўша ифлос йиқиладиган ховлини ЭРК Партиясига алдаб сотган bölsa, eвазига жарақ- жарақ пул olgan bölsa u ham ozlik qilganday Юнусобад massividan тўрт хонали кvartira олган bölsa...
Бу виждонсиз кимса уялмай бу hovliни бир вақтлар яъна сотишга қўйган эди газетага эълон бериб, нечта одам келди ховлинингизни сотмайсизми деб?
.Эркин ака деган номард ham ЭРК партиясининг пулинии олсин ҳам бугун йиқиладиган ховлиси учун яъна янги квартираlar олсин?... Бу ховли учун иккитта квартира олжоқ Ўзбекистон давлатда ўзи ҳақиқат борми?
Ёки ҳаммаларингиз “виждон”larингизнi эраталаб-ки, нонуштага қўшиб едингларми?
Кучингиз фақат эри қамалиб ўзи ўртада ёш боласи билан қолган хотинга етаяпти.
Виждонсизлар...
Ҳўжайнимни ноҳақ қамаганларинг етмагандай энди мени ёш болам билан кўчага ҳайдамоқчисизлар?...
Ундан кўра қаманглар сизлар ҳам қутиласизлар мен ҳам бутун балолардан қутиламан.
Қамалсам бунча азоб тортмасдим...
-Хокимиятдан келганлар бир-бирига қарашди.
-Шу айтган гапларингиз ростми?
-Қайси гапим “қамалганим яхши” деганim-ми?
-Йўқ.
-Бу ховлининг эгаси ЭРК партиясига сотгани ҳақидаги гапингиз?
-Ёлғон гапириб сизлардан қарзим борми?
-Танийисизми бу одамни ким қаерда ишлайди?
-Бир- икки, марта кўргандим.
Сафар ака қамалмасидан олдин уйга келганди ховлининг ҳуужжатларини олиб. Сафар ака номига ўтказмоқчи бўлиб. Safar aka bilan kelishdilar душанба куни ховлини номига ўтказадиган идорага борадиган бўлдилар.
Сафар ака душанба куни эрталаб ишга кетди.
Iш жойидан Собир Раҳимов туман прокурори Эргаш Жўраевнинг одамлари келиб қамоқга олиб кетганлар.
-Шундан kейiн келмадими?
-KIm?
Erkin akami?
Бир марта келди Сафар акани сўради қамалгaниni, айтдим ундан кейин бир марта ҳам келмади.
-Бу одам қаерlik, qaerда ишлайди?
-Асли келиб чиқиш Наманганлик қандайдир Илмий Текшириш Институтида ишларкан мен яхши танимайман.
Сафар ака айтган шу гапи хотирамда қолган.
-ЭРК партияисидан ким билади, бу ховлини Partiya uchun сотиб олиб олинганlikини?
-Ҳаммаси билса керак.
- Hozir ҳеч бири тан олмайди қўрқадилар. қамалишдан.
-Мен билан гаплашиб турган одамнинг юзига қарадим чунки унинг сўроқ қилаяпгандай гапириши кўнгилимни ғаш қилa boshlaганди. Менинг фойдам учунми зарарим учунми, ҳамма бўлиб ўтган ходисаларни майдалаб сўраётганди.
Унинг юз-кўзларида КГВда, ишлайдиган одамларнинг башарасида бўладиган савуқ ифода қотиб қолганди.
Мен унинг кимликини танигандим.
Лекин бир нима демадим.
-ЭРК Партияси тарафидан сотиб олинган бу ховли ўринига кватира ҳам берилган oldin aytganimday Муҳаммад Солиҳ Туркияга qochib кетганидан кейиn Муҳаммад Солиҳнинг ёрдамчиси бўлган ҳўжайиним Сафар Бекжон Партиянинг ишларини Бектемир туманидан ҳар куни эрталаб шаҳарга келиб кечқурун mahallaga қайтиши оғир эди.
У уйимизда телефон ҳам йўқ бошқа шаройитларини айтмасам ҳам бўлади. Кейин Муҳаммад Солиҳ шу уйга кўчиб ўтиб Партиянинг ярим қолиб кетган ишларнини ўзинг қил деб айтгани учун бу уйга кўчиб келгандик.
-Наgа олдин айтмадингиз бу гапларни?
-Айтганимда бир пойда чиқармиди?
Ҳозир ҳам биламан бу уйдан мани итдек аҳйдайсизлар, уйни эгаси Эркин акага квартира берасизлар.
Ўзбекистон деган давлатни бошқараяпган мансабдорларда на ҳақиқат бор на иносний раҳм- шавқат hech birlatrlaingga ishonmayman. Ҳўжайним қамалганидан кейин ҳаммаларингни яхшигина таниганман.
Менинг энг катта “жиноятим”ўз эримдан ажралмагним агар ажралганимда ёки Владимир Норовнинг таклифини қабул қилганимда ҳозир менга ҳам тўрт хонали уй берардинглар.
Ё... ёлғонми гапларим?
-Улар жим эди.
Mendan hehc biri Vladimir Norovning nima aloqasi bor deb ham söramadi. Men ham u bilab uchrashib, suhbatlashganimni aytib ötirmadim. Ular men aytgan гапларимга жавоб бермай уйдан чиқиб кетдилар.
-Менинг суякимга қадалган пичоқ юрагимгача етиб келганди.
Ўлим...
Нақадар гўзал холат.
Ўлсам, қутилсам.
Кўрмасам шайтони -лайинларнинг юзини.
Жаҳаннам ўтида, ёнсам, кул бўлсам.
Яънада бахтли бўлардим,
Ёлғон дунёда яшаганимдан кўра.
Қабристон сеҳрли маскан оч бағрингни ол қўйингга.
Яратилган ожиз қулингни.
(1994- йил.1-Октябрь. Тошкент.)
Мен нақадар ўлимни истасам-да мени яратган Оллох жонимни олишга шошилмасди бундан ҳам баттар кунларни кўришга лойиқсан деgan kabi.
Мен енгилгандим номард дунёга.
Кун ўртаси ўтгандан кейин яъна ўша чақирилмган турқи савуқ мехмонлар келди, бу гал уларнинг орасида уйнинг эгасиранг рўйи оқариб кетган Эркин ака унинг ёнида эса узун бўйли қора сочли. Савуқ башара бир йигит ҳам бор эди.
Мен бу савуқ башара келгиндини танигандим. �
Қаердан дейсизми ?
Уни ҳар кун эрталаб Ўзбекистон телвидинясила кўрсатув олиб борар эди. Ҳайрон қолганим ТВ. спикир(бошловчи)чининг бу ховлига нима алоқаси бор.
Исм фамиляси ҳам адашмасам Анвар Каримов эди
Улар ўзора ниmaларнидир гаплашдилар менга бир оғиз ҳам гапирмай Эркин аканинг опачаси ён қўшним Жўрахон опанинг уйига чиқиб кетдилар.
Уларнинг нимага келиб нимага кетганларини тушунолмай қолавердим изларидан .
Кўчамизда эса мен яшайдиган бошидаги иккита уй йиқилганди.
Шу куни кимса келмади қайтиб.
Eртасига эса таниш нусқалар яъна қайтиб кеishди.
Kéchishga tayorgarlik köring amshina topib beramiz.
Bor yögi aytagn gaplari shu böldi.
Keyinchalik ularning Jörahon opaning yuida nima gaplashganlarini Erkin akaning jiyani Jörahon opaning ögli Boburdan eshitdim.
Mastlik, rostlik daeganlariday Bobur menga hamma gapni aytib bergandi.
Bu haqda keyinchalik yozaman.
Мени ҳайратга солган нaрса шуки қўшнимиз Жўрахон опа Сафар ака қамалгaнидан кейин битта кучук берганди. Ўғлингиз билан ўйнар деб хозир ўсиб каттa итга айланганди унга Леди деб исм бергандим. Ҳар кунi “кўчиб кет” деб келадиган турқи савуқларнинг сони кўпайганидан кейин Леди овқат емай бағрини ерга бериб ётиб қолди.
Кечқурун яна берган овқатимни емади.
Унга ялиндим.
-Леди овқат егин мен агар кўчсам ҳам сани ташлаб кетмайман дедим ялигниб.
У менга ердан бошини кўтариб қаради шунда унинг кўзларидаgi qonli ёшni кўрдим.
Ҳатто ҳайвон ham менинг забун холимга йиғларди.
Мен ҳам унга қўшилиб йиғладим...
Эртаси куни эрталаб кутилмаганда Дилорам Исоқова телефон қилди салом йўқ алик йўқ.
-Келин Мурод Жўраевнинг суди Олий суд биносида бўларкан келинг!
-Яхши.
-У ерни биласизми?
-Биламан Олий суднинг раиси билан учрашгандим бориб
-Яхши.
-Дилорам опа ҳайр мазурни ҳам насия қилиб телефон гўшакнин жойига қўйди.
Суд кун ўртаси ўтгандан кейин эди.
Жалолиддинни яъна Ўктамни чақириб унга қолдирдим-да, sud binosiga бордим.
Борсам Олий суд биносининг кираверишида Дилорам опа ва унинг ёнида турган қора кўз, қора-қошли, ўрта бўйли, таҳминан ўттиз ёшларда бўлган битта эркак ва бир иккита ўрта ёшли аёлларga közim tushdi.
Дилорам опа ҳудди ўртамизда ҳеч қандай дил хиралик бўлмагандай ёнидаги ҳамрохларига мени таништирди.
-Сафар Бекжоннинг хотини деб.
Танимагaним ўша ayolлар Сафар аканинг номини эшитганларидан кейин мен билан қуйуқ сўрашишди.
Дилорам опа уларни менга теништирди.
-Ўртада турган ўрта бўйли, yuz-közidan nur tomilgan аёлни Мурод аканинг тутунган Онаси. Тошкентада ўқиган маҳал унинг уйида квартира қолиб она бола тутинган деб.
(афсуски йиллар ўтганидан кейин исмларини унитдим)
-Қолган ўрис башара аёлни эса Независимий газетасининг муҳбири деб таниди.
-Уsha ўрис аёл менfdan intervyu olishga харакат қилди.
-Ўрис тилини аниқ-тинқ, билмаганим фанд берди.
-Дилорам опа вазиятни тушуниб тилмочлик қилди.
-Унинг берган саволларига бекаму-кўст, жавоб бердим.
Афсуски узоқ вақт гаплашишимизга имкон бўлмади.
Sud bошланди ичкарига кирдик.
11.12.2016 yil. Lausanne.

   85 қисм.


      Мен суд залини қанақа бўлишини телвизорда киноларда кўргандим .
Ҳаётда қандай бўлишини тассаввур ҳам қилолмасдим.
Сафар аканинг судини қайси шаҳарда бўлганликини билардим-у, лекин бўлганликини, қандай залда бўлиб ўтганликини ҳам билмасдим.
Ҳудди мен борсам нокас суд раисни-ю, бераҳм терговчиларни, инсофсиз прокурорни сочини юладигандай судбўладиган кунни менга айтишмаганди.
Сафар аканинг судида қатнашмаганим бир умр унитмайдиганим армон бўлиб қолганди.
Суд бўлганлики, ҳақидаги ҳабарни “озодлик” радиосидан эшитгандим.
Ҳабарни эшитган вақтимдаги ҳолатни олдинги қисмларда батабсил ёзганим учун такрорлаб ўтирмайман. Суд зали мен тасаввур қилганимдан кўра кичкинароқ экан, олдинлари суд зали жуда катта бўлса керак деб ўйлардим ичкарисига кўрмаганим учун.
Суд зали кўзимга жуда савуқ ва қўрқинчли кўринди.
У ерга кирган одамнинг наафсини бўғадиган заҳ аралаш бадбўй хиди бор эди.
Балким “заҳ”Оналарнинг кўз ёши.
”Бадбўй ҳид” эса жаллод терговчилар тарафидан уриб абжағи чиқарилган маҳкум йигитларнинг вужудидидан оққан кизил қонининг ҳидидир.
Ҳаёлимда бу холатни таъсаввур қилиб кўзим ёшга тўлди, дод солмаслик учун лабимни қаттиқ тишладим. Суд залининг деразаси бормиди, йўқмиди унга ҳам этибор бермабман.
Эсимда қолганлари: “бўғзимни бўғган бадбўй ҳид” ён тарафдаги деворнинг тагида темир симдан тўқилган қафас, инсон эмас ҳайвонлар учун дизайн(ясалгандек).
Темир қафаснинг ичида бешта-олтита, балким ундан кўпроқ темирдан бўлган курсилар ва курсиларнинг темир оёқлари бетон заминга қайноқ (суварка )билан эритиб ёпиштирилганди. Қафаснинг ичи нақадар қўрқинчли бўлса, очиқ қолган залнинг кўринтиси ундан ҳам баттар инсон юрагига ғулғула соладиган қўрқинч эди.
Залнинг олд қисмига баланд минбар ва беш- олтита қўлтиқ (кресло)лар қўйилган минбарнинг чап тарафидаги девор тагига кататкон қўлтиқ қўйилган бўлиб у ер бир киши учун мўжаллаланганди. Судланувчиларнинг яқинлари ўтириши учун қўйилган курсилар ҳам темир бўлиб уларнинг оёқлари ҳам бетон заминга эритиб ёпиштирилган эди гўёки маҳкумларнинг яқинлари темир курсиларни суғуриб олиб суд аъзоларининг бошини уриб ёрмасин дегандай.
Мурад ака Жўраевнинг суди учун келганлар беш-олти, одам эдик.
Дилором Исоқовадан бошқа ҳеч кимни яқиндан танимаганим учун унинг ёнидаги муздек темир курсига ўтирдим.
Бир вақт залга бир йигит кириб келди эгнига кийган “формаси “ ғалати эди на ҳарбий кийимга ўҳшайри на кўчада кўрганим “мент”ларнинг кийган формасига....
Балким суд залида ишлайдиганлар"мент”лар, шунақа “форма” кийяр олдин бундай форма кийган бирисини кўрмаганим учун диққатимни тортганди.
Ўша йигит Дилором Исоқовани кўриб худди эски танишини кўргандай хурсанд бўлиб минбардан тушиб келди ва Дилором опа билан “қуйуқ” саломлашиб, хол-хотир сўради.
Дилором опа ҳам у билан эски ва яқин танишидек гаплашди.
Уларнинг ўзора суҳабатидан ўша йигитнинг исми Ислом эканликини олдим..
Ислом минбарга қайтиб ўз ўринини эгаллади ва буйрқуқ оҳангида амр берди.
-Туринглар “судланувчилар” келаяпти.
Бир вақт суд залига қўллари кишанбанд қилинган, қуёш нури кўрамаган юзлари сарғайиб сўлган, бераҳм терговчиларнинг башавқат қийноқларидан озиб-тўзиб бир бурда бўлиб қолган Мурод ака Жўраев ва унинг ҳамрохларини қўлларида қурол ушлаган гардиаан(қоравул)лар, олиб киришди.
Темир қафаснинг эшикини очиб уларни киргизиб яъна устидан қулфлаб қўйди .
Мурод акани бизнинг тўйимизга келганида кўрганим учун дарров танидим лекин ҳамроҳларини ҳеч бирини таний олмадим.
Уларнинг забун холини кўрган ҳар қандай тош қалбли одам бўлса ҳам қалби сувдек эриб оқарди улар немисларнинг конслагерида қолган совет асирларидек озиб-тўзиб, кетгандилар.
Мустақил Ўзбекистон қамоқхоанларининг Гитлер Германиясининг конслагеридан фарқи йўқ
Мурод ака кўзлари билан суд залида ўз яқинларини излай бошлади...
Мен унинг яқинларидан ҳеч кимни танимаганим учун кимса йўқдек туйиларди менга.
Ислом яъна ибуйруқ оҳангида эълон қилди “ўринингиздан туринглар” суд келаяпти.
Ҳамамиз ўринимиздан турдик.
Беш олти елкасига погон таққан жаллодлар тўдаси кириб келди.
Уларнинг ўликдек савуқ башарасини кўрганимда устимдан бир пақир сув қуйилгандек жунжикиб кетдим. Агар юрганини ҳисобга олмасангиз ҳаммаси ҳозиргина мозордан чиқиб келган “тирик мурда”ларга, ўҳшардилар.
-Булар ҳам одамми, ёки одам қиёфасига кирган иблисми?
-Буларнинг томирида иссиқ қон оқармикан ёки заҳар?
-Булар ҳам инсон аталмиш бетакрор борлиқдан дунёга келганмикан. ёки инсон қиёфасига кирган шайтондан?
-Буларнинг ҳам ота -онаси бормикан ўғлим деб эркалаб катта қилган?
-Қандай она туғиб катта қилган экан иносн қияфасига кирган шайтонни?
-Қайси қиз рози бўлган экан қон эмадиган вампирга хотин бўлишга? �-Болалари -чи?
-Бежавоб саволлар миямда айлана бошлади...
Ваҳшийлар тўдаси курсига ўтирганларида шусиз ҳам кўзимга ер юзидаги дўзаҳидек кўринган суд зали энди ер юзидаги жаханнамдек кўрина бошлади кўзимга.
Улардан биттаси пастдаги креслога ўтирди.
Ислом б “маҳлуқлар” тўдасини бирма-бир, таништирди.
Менинг эсимда унитилмас бўлиб қолгани эса прокурор Рашид Қодиров эди.
Судланувчиларга сўз берилди улар ўзларини бирма бир танитишди.
Кейин суд раиси деб элон қилинган нусҳа Ўзбекистон жиноят кодексидан Мурод ака ва унинг ҳамроҳларига қўйилган айбномани бирма-бир, ўқиб танитди.
Мурод ака билан ҳамроҳларига Ўзбекистон давлат тузумини "ағдариш” моддаси қўйилган эди.
Суд ўн беш минут ҳам бўлмай тўҳтатилди.
Бошқа куни бўлади деб эълон қилинди.
Уйга бориш учун метрога чиқдим.
Метродан тушиб йўлнинг чеккасидан келаяпсам ҳўппа семиз бақолоқ айиқдек лапанглаб юрадиган қаршимдан Эркин ака келаяпти.
-Салом бердим, алик олди.
-Қаердан келаяпсиз?
-Сафар аканинг дўстини суди бўлганди ўшанга бордим.
-Уйни йиқмоқчилар сиз судга бордингизми?
-Йиқса йиқар, уйни йиқаркан деб энди судга ҳам бормай, мотам тутайми?
-Сафар аканинг судига бормаганим энг катта армоним.
-Эркин ака гапни узайса мендан яхши гап эшитмасликини ҳис қилдими, мавзуни ўзганртирди,
-Қачон кўчасиз?
-Билмайман битта ўзим қанақа қилиб кўчаман.
-Сизга қийин, сиздан бир наса сўраомоқчиман сиз уйни ЭРК Партиясига сотганимни айтган эдингизми хокимиятдан келган одамларга?
-Айтдим.
-Бекор қилибсиз., улар барбир мен тараф бўлишди, ўғлимизнинг телвидиняда ишлаши жуда катта фойда берди, Анварнинг ўзи хокимиятдан келганлар билан гаплашди.
-Қарға қағанинг кўзини чўқимайди, Эркин ака дедим алам билан...
-Эркин аканинг юзи бўздай оқариб кетди.
Бир оғиз ҳам гапирмай ўз йўлига давом этди.
-Агар теппада ҳаммасини кўриб турган Оллох бўлса илоҳим етти авлоди мендан ҳам баттар хор бўлсин, ўпкам тўлиб йиғлаб йўлимга давом қилдим.
Уйга келдим йиғидан шишиб кетган юзимни кўрган Ўктам қўрқиб кетди.
-Нима бўлди?
-Ҳеч нима.
- Унинг олдига дардимни дастурхон қилиб ёймадим.
-Ўктам кетди Жалолиддин билан ёлғиз қолдим.
Кечқурун Эркин аканинг жияни ён қўшним Жўрахон опа (Эркин аканинг синглиси) нинг ўғли Бобур келди.
Бобоур бир оз ичганганми маст эди.
-Келинойи сиз тоғамнинг қандай ифлос одам эканликини билиб қўйишингиз керак.
-Мен унинг кирдикорларини сизга айтгани келдим.
-Нимани, дедим ҳайрон бўлиб?...
-Мана шу сиз яшаяпган ховли тоғамники эди уни биларсиз?
-Биламан.
-Мана шу ховли учун тоғам Юнусобаддан квартира олди устига яъна қўшимча ЭРК Партиясидан пул олди. Эрингиз қамалиб кетганидан кейин мана шу тоғам бор-ку , бу уйни сотиш учун қайтадан газетага эълон берди.
Эсингиздами ҳар куни ховлини кўргани одамлар келарди уйингизни.
-Эсимда .
-Ойижоним тоғам га қанча уришди “эри қамалиб” ёлғиз қолган аёлни кўчага ҳайдамоқчимисиз деб тоғамни зўрға кўндириб газетага берган эълонини олиб ташлатди.
Ҳозир ҳам ойижоним тоғамга олдимиз қиш бўлса бу хотин кичкина боласи билан қаерга боради ховлининг тафу(дамовой) ига, ўтказасангиз, балким унга ҳам домдан квартира берар деб юз марта айтди тоғам рози бўлмади.
Ҳамма бало тоғамнинг тожик хотинида.
Тожик хотинининг олдинги эридан бўлган ўғли Анвар билан тоғамни буринидан ип ўтказиб олганлар тоғам уларнинг чизган чизиқидан чиқмайдиган лапашанг.
-Бобур маст эди.
Лекин айтаётган гаплари ҳаммаси рост эди..
Мастлик ростлик деганлари шумикан?
-Бобуржон тоғангизга ҳам унинг ўгай ўғли Анварга ҳам боққан бало бордир.
-Ҳозир эса мани кучим фақат ўзимга етаяпди.
-Хокимиятда ишлайдиган харомзаодалар ҳам КГБ ҳам тоғангиз тарафда.
-Тўғри айтсиз Анвар ўзини телвидаиняда ишлайдиган қандайдир хужжатларини кўрсатиб келган одамларни шантаж қилди. Ўгай ўғли келмасидан олдин тоғам жуда қўрқиб қолганди.
-Зўрники, тегирман юргизади шунга айтадилар-да.
-Бобур яъна бир нималар демоқчи бўлиб оғизни жуфтлаган эди-ки, хотини келиб олиб кетди.
-Мен эшитган гапларим қаршида лол бўлиб қолавердим.
-Бобурни шундан кейин қайтиб кўрмадим.
Туни билан ухлай олмадим бошимга тушаётган фалокатларнинг олди оақаси кесилмасди.
Эрталаб Жалолиддинни кийинтириб ўтиргандим етти- сакиз, ёшлардаги нотаниш бир бола югуриб кирди.
-Келинойи нима қилиб ўтирибсиз уйингизни, устингизга йиқмоқчилар.
Жалолиддинни кўтариб югуриб чиқсам эксваторнинг темир панжаси лапанглаб бошим усимда турибди.


27.12.2016 yil.                                     Lausanne.




          86 -қисм


     Бошига кулфат тушган одам, қулоқининг тагида азон айтса ҳам эшитмайдиган холатга келаркан... Уйда Жалолиддин билан андорман бўлиб дарвоза деворини гумбирллаб йиқилганини ҳам уйни йиқиш керак деб тайёрланиб турган баҳайбат экскавоторнинг оламни бузган овазини ҳам эшитмабман. 
Танимайдиган қўшниларимдан бирининг ўғилчаси кириб “чиқинг уйцингизни йиқмоқчилар” демаганида, ўтираверардим Жалолиддинни кийинтириб ва уни овқатлантириб.
Гапини эшитганимдан Жалолиддинни кўтариб жон холатда ташқарига чиқдим. 
Чиқсам қай кўз билан кўрай-ки,экскаватор ўзининг темир юмруқини уйнинг деворига уришга шай турган экан. 
Мен югуриб бориб тариллаб турган экскаваторнинг эшикини жахл билан қарсиллатиб урдим., ҳайдовчи урилган овазни эшитиб экскаваторнинг овазини ўчирди.
Кутилмаганда ҳеч ким йўқ деб йиқмоқчи бўлиб тургани уйдан боласи билан битта аёлнинг югуриб чиққанини кўрган экскаваторчининг ранги қўрқувувдан оппоқ бўлибоқариб кетди. 
-Ичкарида сиз бор эдингизми?
-Билмасмидингиз?
-Йўқ.
-Нима қилмоқчи эдингиз?
-Уйни йиқмоқчиман.
-Уйда мен бор эдим-ку, кичкина ўғлим билан сизга айтмадиларми ?
-Йўқ.
-Ким айтди уйни йиқ деб?
-Мана булар.
-Кўрсатган тарапига қарадим.
-Қай кўз билан кўрай-ки, ҳар икки куни ,бири келиб “уйингни йиқамиз, тезроқ чиқиб даф бўл” қаблида, гаплашадиган номи йўқ кўринтиси инсон шаклинда аслида инсонликдан насибини олмаган яратиқлар истеҳзо аралаш кулиб қараб туришарди.
-Амаки уларнинг гапи билан йиққанингизда мани ва ўғлимни ўлдирган бўлардингиз, буни билармидингиз?
-Йўқ. 
-Улар менга йиқавергин ичкарида одам йўқ деб дейишганди.
-Қараш, керак эди дедим жаҳлим чиқиб.
...
Улар ким ?
-Ва кимнинг буйруқи уйни, йиқмоқчи эканликларини менга айтишмаган ва ўзларини танитмаган эдилар.
Фақат бир марта кўринтиси, кўмирдай қоп-қора, ўзи оёқида тура олмайдиган холатда маст бўлган биттаси менга қараб оҳзидан қора кўпик сачратиб гапирганди бизлар кимиимз баласанми?
-Йўқ.
-Бизлар Мирзо Улуғбек тумани хокимиятида ишлаймиз . 
Туманимизнинг хоким Шавкат Мироманович Мирзиёв у нима деса бизлар сўзсиз бажарамиз “сиз каби Ватаан душманларининг хотинларини истасак кўчага ҳайдаймиз, истасак уйини йиқамиз” деб айтганди.
Илгинчи эса менга шанадай дағ-даға, билан гапирган Қоработирнинг хизматкори Қорвойни 
иккинчи марта кўрмадим.Чамамда ёнида келган яъна битта “хизматкор” унинг оғзи ботирлик қилиб айтган гапларини тегишли жойга етказганми, иккинчи марта келмади. 
Кейинчалик Бобурдан айтганди акам уларни роса ичирди. 
Ойижоним эса уларнинг хужжатлирини кўрди. 
Ҳали уйни йиқишларига бир хафта боркан бемалол келин ойи кўчишга тайёргарлик кўраверинг деб.Бобур бир ҳафта деганди. 
Уч кун ўтмай уйни йиқаяптилар.
Буларга ишонч борми?
Ҳозир эса “уйни йиқ” деб экскавотор ҳайдовчига буйруқ берган инсон қиёфасига кирган иблисларни биринчи марта кўриб тургандим. .
Экскаватор ҳайдовчининг гапини эшитганимдан кейин шарта уларнинг олдига бордим салом ҳам бермаcдан билан гапириб бошладим.
-Сизлар буйруқ бердингларми, уйини йиқ деб?
-Бизлар айтдик.
-Уйда ман бор эдим -ку, билмасмидинглар?
-Билардик.
-Билиб туриб уйни йиқтиражоқсизларми?
-Ҳа.
- Мени билан ўғлимни йиқилган деворнинг тагида қолдириб ўлдирмоқчимисизлар?
-Нима бўлибди ўлсангиз, битта “ватан душман”нининг, хотини билан ўғли ўлса дунё камайиб қолмайди.
-Унинг гапидан ҳам савуқ юзига қарадим. 
Хаёлимга мени КГБнинг биносида тергов қилган Ботир Ражабович Турсуновнинг жонсиз одамнинг юзидай кўкариб кетган савуқ башараси кўз олдимга келди. 
Намунча бу номи йўқ, ўзи бор нусхалар бир-бирига ўҳшайди? 
Бу сохада ишлайдиганларнинг ҳаммасининг ранги, овазинамунча бир-бирига ўҳшамаса? Агара анув куни келган “алкаш” Мирзо Улуғбек Туманида ишлаймиз деб айтмагнида хозир уйни йиқишга буйруқ бериб турган тўрт-бешта, “харомзода”ларнинг. ҳаммасини КГБнинг, инсонлик қиёфасини йўқотган ҳодимлари деб ўйлардим. 
-Менинг хўжайиним Ватан душмани эмасдедим алам билан Ўзбекистон озод бўлсин деб курашиб охири банди зиндон бўлди, вақти келиб бу “вахший”ликларингиз, учун жавоб берасизлар.
-Кўп гапирманг...
-Гапирсам нима қиласиз, қамаб қўяман деб қўрқитасизми, қамасангиз, қамайверинглар зотан очиқда яшаганимдан кўра қамалиб ўтирганим минг марта яхши қўлингизни келганини аяманглар, сизларни сохангизда ишлайдиганлар “қамтаман” деб қўрқитишдан бошқа ҳеч нима келмайди қўлларингиздан. Ўлимимни бўйнимга олиб қўйибман қамалишдан қўрқаманми , зотан хўжайиним қамалагнидан бери “уй қамоқ”ида, яшайман.
Менинг жахлим чиқиб ҳеч нимадан қайтмай КГБнинг, ўзини танитмаган ходимларининг бир гапига икки агп билан жавоб бераётганимни эшитиб турганлардан бириси мен билан тортишаётган “ходим”имига, қараб “сиз кетинг” бу ердан деб қаергадир юборди.
-Менга қараб, жахлингиз ёмон экан деди.
-Нима раҳмат айтай-ми, уйимни устимга йиқидрмоқчи бўлган тўнкага?...
- Хўжайинимни нохақдан қамаганларингиз етмагандай кўчага ҳайдаяпсизлар жим туришим керакми?
-Хафа бўлманг.
-Раҳмат ... дедим кесатиб, росса хурсанд-ман.
-Бизлар сизга ёрдам бермоқчимиз уйингизнинг меблларини ташишга ва юк машинаси бермоқчимиз.
-Қаерга кўчаман?
-Бектемир тумаида хўжайинигизнинг уйи бор экан.-ку, ўшанга.
-Нима ҳам дердим “зўрники, тегирмон юргушармиш”...
Уйга кириб Жалолиддинни ўтқизиб қўйиб уйни нарсаларни йиғиштиришга бошлагандим терасснинг эшикини урилган овазини эшитдим.
Кўча дарвоза йиқилгани учун энди ким келса тўғри тераснинг эшикини тақиллатарди. 
-Чиқсам эшикнинг олдида Сафар аканинг маҳалладаги дўсти Комил ака турибди.
-Саломлашиб хол -хотир сўраб уйга таклиф қилдим.
-Уйингизни йиқлаяпагни ҳақида эшитиб ҳабар олгани келгандим.
-Ким айтди сизга?
....
-Саволимга жавоб ололмадим.
-Хокимиятдан келганлар билан гаплашдим булар иккита машина берамиз дейишди, агар нарсаларингиз сиғмаса Жоркага айтамиз у ҳам иш еридан машина гаплашади. 
(Жорка, Комил, Иброҳим акалар ва номини бу ерда ёзмаётганим яъна бир иккитаси Сафар аканинг Бектемир туман “Бузовчи” маҳалалсидаги энг яқин дўстлари эди. Шаҳарга кўчиб келмасимиздан олдин ҳар кун кечқурун келишарди ярим тунга қадар ўтириб суҳбатлашардилар)  
-Раҳмат ёрдам бераётганингиз учун.
Китобларримни йиғиб бир катта дастурхонга қўйиб боғладим.
Ўзини танинмаган КГБнинг , ходими айтганидай иккки-учта, одам келди ва юк машинасига, уйнинг мебллари-ю, бошқа майда -чуйдаларни, иккита машинага юкладик.
Энг эҳтиёт қилганим эса Сафар ака Туркиядан келтирган “Қурон-Каримнинг ёсин сураси “ ёзилган серамикадан ясалган дуога очилган ва овучининг ичига ёзилган суралар тасвири ва "бибило”(хотира ҳайкалча)си, ва Сафараканинг ёзадиган машинкаси эди. 
Уларни синмасин ва бузилмасин деб юмушоқ бир матога ўраб юк машинасининг кабинига қўйдим.. Юк машинасининг шофёри ўрис йигит эди. 
Унга ҳам тайинладим. эҳтиёт қилган деб.
Машналар тўлгандан кейин Комил ака юкларни тушургани кетди. Мен қолиб қолган нарсаларни атҳладим.
Икки уч соат ўтмай Комил ака битта машинада қайтиб келди.
-Келин ойи юкларни тушурдик.Абдуқайм билан Иброҳим уйга киритаяптилар.
Шу ерда бир воқеага ойдинлик киритишим керак.
Бундан бир ойча олдин Сафар аканинг маҳалладаги ўртоқлари Жорка билан Комил ака уйга келгандилар, уларнинг ёнларида мен биринчи марта кўраяпган қозоқ миллатига мансуб бир одам бор эди .
Улар ёнида келган ҳамрохларининг исмини Абдуқаюм деб танитдилар. 
Абдуқайюм Қозоқистоннинг Сайрам Виолятидан экан. 
Ўзбекистонда чиқадиган қозоқча газетада колектор бўлиб ишлайдиган Савле исмли қизга уйланган.
Савле Тошкентда ишлагани учун Абдуқаюм ҳам уни изига тушиб шахарга келган.
Лекин яшашга уйлари йўқ экан. 
Абдуқаюм Жорка таниши бўлган.
Жока танишининг уй излаб юргнаини эшитиб Абдуқаюмни бизларнинг уйга қўйиш учун руҳсат сўраб мени ёнимга келибди. 
Келинойи уйингиз қаровсиз ётибди Абдиқаюмнинг хотини хомиладор квартирага уй тополмай қийналиб юрибди агар сиз рози бўлсангиз уйингизда яшаб турсалар сизга квартира ҳақи учун беш олти сўм берса нон пули бўлар эди деди.
Мен рози бўлдим.
Фақат битта шартим бор билан дедим уйда яшасинлар менга бир тийин ҳам керак эмас. Анву КГБнинг иблисларини Сафар акага ўзинг қамалдинг хотининг нонга ҳам пул тополмай хор бўлиб уйинга квартант қўйиб яшаяпти деб айтишалрини истамайман дедим. Чунки мен чуқурроқ нафас олсам ҳам қамоқдаги Сафар ака эшитарди. 
-Яхши бўлибди дедим.
-Қолган нарсаларни машинага юкладик.
Леди итимни эса машинанинг юк юклайдиган қутисида Комил ака ушлаб ўтирди.
Жаололиддин билан мен машинанинг кабинига чиқдиқ.
Йўл бўйи бизларни иккита “нексия” ва “матиз” иккита оқ рангли машина то шаҳардан Бектемир туманидаги уйимизга келгунча кузатиб келдилар.
Мен буни билдим лекин ҳайдовчи йигит билиса қўрқиб кетмасин деб индамагандим. 
“Қўқувнинг ажалга фойдаси йўқ”, деганларидай “мен билса қўрқар” деб айтмаганим билан ҳам , ҳайдовчи ўзини кузатиб келаяпган иккита машинанин билиб қолди роса қўрқиб кетди бечора.
-Улар ким келин ойи?
-Кимни айтаяпсизд едим ўзимни соддаликган солиб?
-Бизларни кузатаётган “Нексия “ билан “Матиз”ни, айтаман, иккита машина ҳам бири орқамиздан бириси эса олдимизда кузатиб келаяпти. 
-Ҳа... уларми?
-Олдингига шунчаки машина бўлса керак деб этибор бермадим.
Кейин кўрсам изма-из, ҳайдаяптилар, атайлаб машинаннинг тезликнин пасайтирсам улар ҳам пасайтирди, оширсам улар ҳам тезликини оширди кейин билдимки, бизларни кузатаяпти, сиз этибор бермадингизми?
-Кўрдим. 
-Биламан..
-Сиз қўрқмасин деб индамагндим.
-Улар ким? 
-Уларми, хўжайиним қамалганидан кейин давлат тарпидан мени кеча кундуз кузатиш учун қўйилган КГБнинг ҳаромзодалари.
-Хўжайинингиз қамалган бўлса сизни нима айбингиз бор?
-Мен ҳам шу саволга жавоб тополмаяпман. 
-Менинг нима айбим бор?
-Боириб айтмадингизми “мени кузатадилар” деб? 
-Кимга, жуда содда экансиз, ўзлари буйруқ бериб қўйибдилар-ку.
-Аллохнинг қаҳрига йўлиқсин лар бери на кундузимда тинчлик на кечамда халоват бор бу итэмаганларнинг дастидан. Оллохнинг балосига йўлиқсинлар харом сут эмган КГБнинг, итлари, уйни йиқдилар муродига етдилар энди тинч қўйса ўладими? .
...
Ҳайдовчи бечора менинг алам билан уларни қарғаётган гаплар имни эшитиб овазини ҳам чиқармади туо уйга етгунча. 
Сиз қўрқманг уларнинг иши ман билан сизга индамайдилар дедим машинасидан тушаркан. 
Савла шўрва пиширган экан келинглар один шўрпа ичинглар кейин нарсалинигизни ичкарига ктиритамиз деди Абдуқаюм. 
Бир еб.-ичиб, оз дам олиб чиқиб нарсаларни уйга киритайлик деб қарасам машинаалрни тўлдириб юклаб бериб юборган нарсаларимнин яримидан кўпи йўқ эди. 
Комил аканинг ёрдам бергани учун"minnatdorlik" örnida қизига темир кароватни бермоқчи бўлиб қарасам ҳеч қаерда йўқ. Шундан шубаҳаланиб қолган нарсаларни изласам қўлга илинадиган гиламларим , полосlarim 
Сафар аканинг Туркиядан олиб келган чиройли идишларнинг ҳеч бириси йўқ ... Ҳамма нарсамни ўғирлаганлари етмаганидай яқинда жиянимнинг эри олиб келган ўн литрлик бидонда турган ёғ, ун, груч,shakar ҳатто ўрис бола ҳайдаётгавн машинанинг кабинига синмасин деб аввайлаб berganim ёзув машинкаси билан хотира бибило ҳам йўқ .
Noyob kitoblar Safar akaning ular ham yöq edi. 
Фақaт оғирлики учун кўтариб ketib бўлмайдиган меблларим қолганди ўғирланмай...
Karvonni talagan yöltösarlar kabi kabi oziq -ovqatdanm boshlab qölga ilinadaigan ahmma narsamni talgan edilar.


8.01.2017 yil. Lausannne.




87 -қисм.
    

         Мени пешонам намунча шўр бўлмаса. “қизи касал” савуқда, ёмғирда кўчада туфроқга беланиб ётмасин деб уйга олиб келган Гурланлик Зулойҳо Матчонова тақинчоқларимни ўғирлади. Шайхалидан келаяпганимда менга ҳамроҳ бўлган эри қамалган hotin билан қайинсинглиси bilan qöshilib ҳамёнимни ўғирладlar.
Улар ҳам озлик қилгандай "Боғи эрам” паркининг рўпарасидаги шаҳарнинг қоқ марказидаги ҳамма қулайликларга эга бўлган мен яшаётган ховлини йиқганларида хукумат тарафидан берилган иккита юк машинасининг шофёрлари қўлга илинадиган гиламларимдан тортиб то ейдиган озиқ-овқатларимгача ўғирлашди...
Ўзбекистон хукумати эса битта “занглаган тийин” ни, ўғирладинг деган туҳмат Сафар акани қамаб қўйибди.
-Қани адолат?
-Асл ўғри ва мутаҳамлар ташқарида ялло қилиб юрибди, begunohlar esa qamalib qon yutib ötiribdi.
-Бошимни қайси тошга уришни билмаyman?...
-Тошга урсам тош бошимни ишонаман-ки, тош ёриларди, лекин бошимнинг ёрилмаслики, аниқ эди.Chunki boshimga kutilmagan da tushayotgan san-sanoqsiz tashvishlar nafaqat boshimni hatto vujudimni ham toshga aylantirgan edi.
-Дардимни кимга айтиб, кимдан малаҳат сўрашни билмасдим нима қилай деб?...
-Мурод Жўраевнинг суди бўлиши керак эди.
Борсам балким бирлаиданм аслаҳат сўрараман ҳам суд қанақа бўлишини яқиндан кўарман деган умид билан маҳаллага кўчиб келган кунимнинг эртаси куни Жалодиддинни Сафар аканинг дўсти Иброхимнинг онасига оманат қолдириб ўзим Мурод Жўраевнинг судига кетдим. Олий суднинг биносининг олдига бориб кимлар келган экан деб қарамоқчи бўлиб тургандим ёнимга узун бўйли қора соч, кўзига қора кўзойнак таққан, рангида бир қатра қони йўқ бириси келди.Мен бу ноёб нусҳани умримда кўрмагандим. У эса худди эски танишини кўргандай гап бошлади.
-Ким учун келдингиз?
Ҳайрон бўлиб ён атрофимга қарадим мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
-Кечирасиз, менга айтаяпсизми
(саломсиз сабоҳсиз танимаган бир одам рости осмондан тараша тушгандай ким учун келдинигиз деб савол берса ғалати эшитиларкан)
-Сизга айтаяпман.
-Менгами ҳайратимни яшир олмай қайта сўрадим?
-Сизга.
-Мурод Жўраев учун келдим.
-Қариндошингизми?
-Йўқ.
-Танишингизми?
-Йўқ.
-Унда нимага келдингиз судига?
-Мурод ака бизнинг ЭРК партиясидан кейин хўжайинимнинг яқин дўстларидан бири ўзини шаҳсан танимасам ҳам хўжайинимнинг дўсти бўлгани учун келдим.
-Шаҳсан танимасангиз нимага келдингиз?
-Нима келишим учун сиздан руҳсат олишим керакми?
-Йўқ.
-Биласизми, мен хўжайинимнинг судига бора олмаганман.
-Хўжайинингиз ким?
-Сафар Бекжон.
-Судига бормаганмисиз?
-Йўқ суди бўладиган куни ва қайси шаҳарда бўлишини менга айтишмаган. Суд Қарқалапағистоннинг Элликқаъла туманида бўлган.У ерга бориб келиши учун хукумат
адвакатига ҳам бир кунга руҳсат берган борасан судини ўтказиб изингга, қайтасан деб. У менга телефон қилган мени уйимдаги телфонни эса ўчириб қўйишган айнан ўша кунларда уйимга келишга вақти етмай мажбур кетган адвакат. .Хўжайинимнинг судига бора олмагним энг катта армоним шунинг учун Мурод аканинг судига келдим.
-Шундайми?
-Шундай.
Умримда кўрмагним “юзи қонсиз” нусҳа қандай сездирмай пайдо бўлган бўлса кўзимни очиб юмгунимча ўртадан йўқ бўлди.
Олий суд биносининг олд тарапига ўтсам Дилором Исоқова ёнида ўрта бўйли қора сочли бир эркак, анув куни суди бўлганида Мурод Жўраевнинг манавий Онаси деб таништирган онахон ва ва танимагним узун бўйли қадди басти келишган чиройли бир аёл ва Мурод аканинг синглиис Муҳаббат бор экан.�Улар ўзора ниманидир қизғин муҳокама қилаяпган эдилар.
-Бориб саломлашиб уларнинг сафига қўшилдим.
-Дилором опа уларга мани, уларни манга таништирди. Узун бўйли қадди басти келишган чиройли аёлни Мурод аканинг хоним Холбика ора деди.
-Холбика опанинг гўзалики, тарифлаш учун халқ оғзаки “Холбика” достонининг бош қахрамони Холбикани тасвирлаган сатрларни ёзган баҳшигина ҳаётдаги Холбика опанинг гўзаликини мукаммал тасвирлаши мумкин.
Мен ғарибнинг қаламимнинг кучи етмайди унинг қоранғу кечага шула сочган ой юзини тасвирлаш учун.
Холида опа келиб? Вой сиз Сафар аканинг оиласимисиз.
Сиз келагнингизда мен уйда йўқ эдим рос афсусландим сиз билан учраша олмагнимга мана энди учрашашаяпмиз кеч бўлса ҳам деб роса хурсанд бўлди.
Мен ҳам уни яқиндан кўрагнимдан жуда хурсанд эдим.
(Холида янга айтаётагни воқеа мен Мурод аканинг сингилисининг таклифи билан Муборакга Мурод аканинг ота онаси билан кўришгани борганимни назарда тутаётган эди. Ўшанда Мурод аканинг оанси Холида уйида йўқ экан деб айтганди.)
-Майлида янга ҳеч бўлагандан кеч бўлса ҳам учаршдик-ку.
Дилорам опа эса ўз ҳаёт хикоясини айтиш билан банд эди.
Қулоқ солсам ёнида ҳамрохи бўлиб келагна эркакни бу Рустам .
Мен қизларимни боқиш оғирлашгани учун шарта Рустамга эрга тегдим. Хозирги вақтда эрсиз якка яшаш бир хотинга оғир деб оғзи-оғизига, тегмай гапирарди.
Унинг гапаларини эшитиб турган Мурод аканинг маъанавий Онаси эса.
-Яхши қилибсиз турмушга чиқиб абхтли бўлинг деб тилак билдирди.
-Шундагина диққат қилиб ёнимда турган кўриниши мендан ҳам кичик бўлган йигитнинг юзига қарадим.
Ҳаёлимда бир марта уйига борганимда Дилором опа “астароқ гапиринг нариги уйда Рустам ухлаяпти” деб огоҳлантиргани эсимга тушди.
(Менинг энг ёмон характерим баланда овазда гапираман худди ҳамсуҳбатим мени эшитмагандай шу одатим боис кўп марта огоҳлантириш олганман)
-Рустам ким дедгандим ажабланиб?
-КГБ тарафидан мени кузатиш учун қўйилагн йигит дедганди Дилором опа.Ташқарида иссиқда туриб чарчадинг кириб ибр пиола чой ичинг деб чақиргандим.
Чой ичганидан кейин ухлаб қолди деганди.
-Ҳайрон бўлгандим КГБнинг, инсонлик қиёфасини йўқотган, шайтонга шогирд тушаган рисликни нечун уйига киритиб “чарчадинг энди дамингни ол” деб уҳлатиб қўйиди деб...
-Лекин ҳаёлимдан ўтган гапалрни ўшанда айтмавгндим Дилором опага.
-Бугун эса ўша ёнидаги ҳамроҳини бу менинг “янги эрим “ деб Мурод ака нинг яқиналрига таништираяпти.
Ранг рўйини ўша вақтда кўрмагним учун менга айтган Рустамими, ёки бошқами бирсими, била олмадим.
-Мурод аканинг маъанвий Онаси бир катта кастролда ош дамлаб келган экан Муроджон ўғлимга бераман деб.
Ош, сигарет билмадим яъна нималарнидир бир кичик сумкачага солиб суд бошланишидан олдин Холида янганинг укаси иблан Мурод акага бериб юборди
.Қолган ошни ейишга таклиф қилди бизларни.
-Онахон хатто қошиқлар ҳам олиб келган экан ош едик.
-Суд бошланмасидан олдин юр сигарет чекайлик Рустам деб Дилором опа Рустам иблан қаергадир кетди.
Бир вақт Васила опа Иноятова келди..
-Васила опани кўриб рости хурсанд бўлдим.Балким дардимни Васила опага айтсам жўяли бир маслаҳат берар деб.
Дилором опанинг Рустамдан бошқа дарди йўқ эди.
-Васила опа ҳамма иблан саломлашиб хол хотир сўрашиб бўлганидан кейин ёнига бордим.
-Васила опа маслаҳатингиз керак?
-Нима учун?
-Хабарингиз бордир Якуб Колос кўчадаги мен яшаб ўтирган ховлини хукумат йиқиб мани Бектемир туманидаги “Бузовчи” маҳалласидаги экси уйимизга кўчириб юборди. Кўчириганида Мирзо Улуғбек туманидан уйнинг атнсаларини эски уйимга олиб бориши учун иккита юк машинаси берганди. Шофёрлар олганми ёки КГБнинг харомзодаалрими иблмайман меблимдан бошқа ҳамма нарсамни ўғирлапдилар инма қилишга ҳайронман.
-Сиз Мирзо Улуғбек тумани хокими Шавкат ироманович Мирзиёвнинг номига, куейин шу туманинг прокрорини номига ариза ёзиб шикоят қилинг анрсалиингизни топиб берадира. Жим ўтирманг, ҳам ховлингизни йиқсинлар ҳам нарсалинигизни ўғирласинлар, булар.
Жим ўтирманг!!!
-Ён тарфимдан келиб гапимизга қулоқ солаяпган Дилором опа эса.
-Келин шикоят ёзмасин деди Васила опага қараб.
-Нима учун?
-Сафарга қаоқхонада ёмон қилишлари мумкин хотининг “шикоят” қилди деб.
-Шунча нарсаисни ўғиласалари ю, Қурбонойга сан ёзма деб айтасан.
Менга қараб ёзинг шикоят ҳеч кимга қулоқ солмай.
-Мен “икки орада бир дара(чуқурлик) да, қолгандим.
-Қаршимда бири ЭРК Партиясининг матбуоат котибаси Диором Исоқова бириси эса “Бирлик” Халқ Харакатининг фаоли Васила Иноятова.
-ЭРК Партиясининг ходимаси “менга шикоят ёзма” деб босим ўтказса, Бирлик Халқ Харкатининг фаоли “ёзинг ўз ҳаққингизни атлаб қилинг” деб айтаяпганди.
-Кимга қулоқ солишим керак?
-Уларга сизларники номақул демадим.
-Майли ўйлаб кўраман деб айтдим.
Менинг ҳеч вақт биров маслахат берса ёки ўзим сўрасам ҳам уларга қулоқ солардим лекин ўзим билганимдан қолмайдиган ўжар харктерим бор эди...
Суд бошланди.
Ичкарига кирдик анаву куни кўрганим савуқ деворлар, темир курсилар бизларни кутиб олди.
Бугун темир қафаснинг ичида ўтирган маҳкумларнинг сони кўпайган эди.


  15.01.2017 yil.                            Lausanne.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...