суббота, 3 августа 2019 г.

Тўғрига тўғри!


Ва нихоят Ўзбекистон Хукуматининг ташқи иқтисодий фаолиятини мақтасам бўлади.
Қиргизистон ва Тожикистон билан қилинган келишувлар келажакда ўз фойдасини берадиган иш бўлди.
Россиянинг сиёсий ва иқтисодий боқимандасига айланган бу иккала қардош давлат ўзларини тенг хуқуқли қўшнилар деб кўра бошлашади.
Диктатор Каримов Тожикистон ва Қиргизистонга нисбатан қилган сиёсий иқтисодий босими ахмақона иш эди.
Айтганимни қилмасанг парчалайман деган охангда иш тутилиши оқибатида Тожикистон ва Киргизистон Россиянинг ташқи вилоятларидек қараладиган анклавларга айланишиганди.
Тўғрига тўғри!
Бузуқ соат ҳам, кунига бир марта вақтни тўғри кўрсатади.


Sefer Bekcan

03.08.2019

Собик Бош Прокурор Рашид Кодиров , 1 миллиард $ пора олганини тан олган.

  Собик Бош Прокурор Рашид Кодиров , 1 миллиард $ пора олганини тан олган. Порани берганлар каерда? Юкорига узатилган поранинг микдори...