четверг, 4 августа 2022 г.

“Ассалому-алайкум, дорнинг оғочи”.

Устоз Рауф Парфи хар шоир “Ассалому-алайкум, дорнинг оғочи”. сатрини хеч булмаса бир марта ижодида ишлатсин ва шунга лойик булсин дегандилар.


Мен эса чарчадим…
Чарчадим она, мен чарчадим она,
Умр салтанати чатнади, синди.
Даҳшат бостирар сўнгсиз ва сўнгсиз,
Умрим уммонида тўлқинлар тинди.
Она, чарчадим бу ёлғон дунёнинг,
Кетгим келади рост тамонига.
Қайғу денгизида чўксам чўкибман,
Асло осилмайман чўп-самонига.
Ўтиб бўлди, она, ўттиз уч баҳор,
Уларнинг гуллари занглади сўлди.
Замона зўрники, шоҳлар қасридан,
Оққан қонга умрим жомлари тўлди.
Остонада турар фармони-олий,
Қўлида қиличи, бошида тожи.
Мен эса чарчадим, хўп, хайр энди,
“Ассалому-алайкум, дорнинг оғочи”.
(Қарши қамоқхонаси, 1994 йил).

Safar Bekjon.

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...