суббота, 4 ноября 2017 г.

Миллий коммунистнинг фожеалари.



  Рус боскинчиларининг Туркистон малайларини кумсаш, уларни абадийлаштиришга харакат давом этмокда.
Узбек халкининг пахта куллига айлантирганлар бошида турган Шароф Рашидовни кахрамонлаштириш Москов малайларининг максадиир. Пахта монокултураси окибатида Арол денгизи куриди. 5 миллион инсон пицтисидлар окибатида ногирон булди. Рашидовгача Узбекистон факат 1,5 миллион гектар ерга пахта эккан. Рашидов бу ерлар микдорини 4,5 миллион гектарга чикарганди. Окибатда пцтисидлар, бутефослар, меркаптабуслар, ДДТ захарлари оммавий ишлатилди. Узбекистон аёлларнинг 70% анимия касалига чалинди.... Совет давридаги ривожланишни, шахсларга боглаш дунёнинг эврилиш конунларини инкор килишдир. Атом синовларини, кимёвий куролларнинг синовлари бу шаслар рухсатисиз утказишмаган. Бу шахслар киёмат куни халкимиз котиллари сифатида жаханнамга жунатилади Иншаллох! Ўзбекистонга 24 йил бош комунистлик килган Шароф Рашидовни ўта ижобийлаштириш жараёни бошланган. Хотирашунослик яхшилик ва ёмонликни адолатли шаклда ёритгандагина кийматли булади. Ушбу маколанинг матбуот нус- хасида баъзи кишиларнинг исмлари берилмайди. Чунки Узбекистондаги тузим инсонларни шантаж килиш учун тарихда колиб кетган вокеалардан хам фойдаланмокда. Утмиш вокеалари хам, кувгинга бахона килиниши мумкин. Бу масалага фақат бир тарафлама ёндашиш орқали бугунги авлодларимиз онгига, коммунизм захри-қотил имунитетини тўлдиришмокдалар. Таҳликали жараёнга тарафсиз ёндашадиган тарихчиларга эхтиёжимиз бор. Мен тарихчи эмасман, аммо тарих саҳнасида муҳим рол ўйнаган кишилардан таълим олдим. 1960-70 йилларда менга мавжуд ўзбек жамиятини учга бўлиб танитишган. Бобом Бекжон Бей Урганжий Шароф Рашидов билан учрашиб муҳим масалаларни келишиб олганини гапирган. Рашидов ҳар гал Хоразмга келса бобом билан яккама-якка гаплашганини биламан. Бобом Рашидов келадиган жойга богбон, ошпаз.... булиб ишга киргандилар. Бизнинг оилага қўйилган “халк душмани” айблови олиб ташланишида Насриддинова билан Рашидовнинг хизмати борлиги айтилади. Туркистонинг аслзода оилалари ё қатил килинган, ёки коммунистлаштирилган, ё-да, маънан синдирилгандилар. Бобом Бекжон Бей Урганжийга сургун, узоқ йиллик камок жазоларини беришган, барчасини мардона енгиб ўтган лекин совет режимига бўйин эгмаган унга ҳеч ким советларни кабул килдира олмаган. Шароф Рашидов ва бошқалар балким шунинг учун хурмат килишгандир: Бекжон Бей Ургнажийни. Мен барча ҳотираларимни маътбуотга бермайман. Қайси миллий зиёлининг уйида канча вақт колдим ва кайси соҳадан таълим олдим? 1970-1980 йиллар орасида Советларнинг айрилмас кисми дейилган Узбекистонда кандай гурухлар бор эди? Нега пахта иши бошлатилди? Айнан армани Гдлянга бош терговчилик топширилганлигиниг сабабларини тарих олдида изоҳлаб бериш вазифаси менга юклатилди. Афсуски, бугунги ҳокимиятда тулақонли миллий кадрлар й ук. Россия кадрлари ҳокимияти назорат килишмокда. Яъни Руслашган коммунистлар. Уларнинг кулида КГВ архиви турибди. Ҳужжатлар маънуплятция қилишини билганлигим учун маътбуотга бермайман. Шароф Рашидовга қайтадиган бўлсак: Олдин унинг миллий коммунистлигини курсатувчи кайси тарафи бор эди деган савлга жавоб беришимиз керак. Унинг ўз фожеаси ва Ўзбекистон давлати учун килган фожеаларинини хам айтамиз. 1985 йил Тошкентдаги "Мехнат" нашрётида ишлардим. Нашрётда Марказкомдан ҳайдалган, камалиб чикканлар бор улардан: Убай Абдураззоков,(мустакил узбекистоннинг биринчи Ташки ишлар вазири) Рустам Шогуламов ( кейинчалик Матбуот Бошқармаси раиси). Нашрёт бош муҳарир ўринбосари таниқли публицист ёзувчи Нусрат Рахмат эдилар. Ўзбекистон бўйлаб пахта иши ва Гдлян қотилликлари давом этмокда. Рахматлик Убай акага кимлар авлодидан эканлигимни қулогига пичирладим. У киши: "-Бу иш хона айгоқчилардан тўлдирилган агар эхтиёт бўлмасак “антисоветзмда айблашади" -дедилар. Куп ўтмасдан Марказком ва КГВдан одамлар келди ва нашрётдан беш олти кишини йиғиб мажлисга борасизлар деб айтди. Айтилган жойга бордик, залда биздан бошқалар хам бор экан. Тахминан 30 тача одам. Залга кўз югуртирдим кўпчилик таниш инсонлар: олимлар, ёзувчилар, журналистлардан иборат 30 тача, юзларига саросима тамғаси босилган (миллий коммунистлар). УзМарказком котибларидан бири кириб келди ва йиғилиш сабабини эълон килди. СССР КГБ раисиниг биринчи ўринбосари, Бош прокрур ўринбосари....лар бизга “ўзбеклар иши”нинг, моҳиятини очиқламокчи эмишлар. Таҳминан бир соат алжирашди... Қўлларида инкор килиб бўлмайдиган ҳужжатлар борликини айтишиб Москвада бошланган Ахмаджон Одиловнинг суд залига караб жонли эферда: "-Мен Темур авлодиданман. Отам мужоҳид (босмачи)бўлган”... огзини беркитиб залдан олиб чиқиб кетилгани ҳакидаги ҳужжатли фильми курсатишди... Мажлиснинг асл мақсади норасмий шаклда залдагиларни Ўзбекистон миллатчикгида айблашди бу қўрқитиш ва шантаж мажлиси эди. Орадан 10 йил ўтиб Ахмаджон Одилов билан Шайхалидаг 64/ 49 қамокхонасида учрашдим. Санчастда оғир аҳволда ётгандим, егани ноним даволангани дори-дармоним, йўқ эди. Кунлардан бирида олдимга қамохонада менга энг кўп қийноқ ўтказган “гад”лардан, бири келди у шундай мулойим-мушук, эди-ки, кўриб хайрон бўллдим бу холатни. Битта дўстингиз сизни қутқариб қолмокчи, қўлидан келганича ёрдам қиларкан . Докторлар билан гаплашай нима керак бўлса рўйхатини тузиб тезда сизга етказилади деди. Бу сирли дўст, Самандар ака Қўканов, Анвар Банкми бўлса керак-ки, қамоқхона бошлигини сотиб олган бўлса керак чунки бу одамлар ҳам мендан ёмонрок назоратда эдилар. Назорат бекор қилингандир деб умид қилдим. Касалхонадан чиқаришганидан кейин ҳар доим битта ўзи бир хонали уйчада ўтирадиган Ахмаджон Одилов олдига олиб боришди. Зонада салом алик килиб турганмиз лекин борди-келди қилиш имконимиз бўлмаганди.Ўз уйчасида Ахмаджон ака самимият билан кучоклан кутиб олди. Қамокхонада бировга нозик саволлар берилмайди. 1985 йилда СССР КГБси ўзбек зиёлиларини миллатчиликда айблаб мажлис килганида 30 тача одам бор эди биронтаси мен ҳам қатнашгандим деб хикоя қилсин. Энди буёғига лаганбардор Шароф Рашидов хакида гаплашамиз. Шароф Рашидов 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг Биринчи котиби бўлиб ишлади токи умрининг охиригача Республика партия ташкилотига раҳбарлик қилди. Шунингдек, Иттифоқ Партия Марказий қўмитаси Сиёсий Бюроси аъзолигига номзод ҳам эди. У ўн бир марта «Ленин ордени», икки марта (1974, 1977) «Меҳнат қаҳрамони Олтин юлдузи» ва Ленин мукофоти совриндори ҳам бўлган. Рашидов хокимиятга келганида Орол денгизи мавж уриб турганди. Рашидов хокимиятга келганида Узбекистон пахта плани 1миллион тонна атрофида эди. Рашидов хокимиятга келганида ахоли сони 10 миллион атрофида эди. Рашидов хокимиятга келганида умумий экин майдонимиз 1,7 миллион гектар эди. Рашидов хокимиятга келганида Москва факат 15-17 олтинимизни олиб кетарди. Рашидов хокимиятдан кетганида бизга колгани... Пахта яккахокимлиги оқибатида қуриган Арол денгизи ва 2-3 миллион туз босган ватан тупроги колди. Рашидов хокимиятдан кетганида: Москва биздан 5 миллион тонна пахта талаб килиб турганди. Рашидов хокимиятдан кетганида: 18 миллион ахоли ва оммавий захарланган келажак. Рашидов хокимиятдан кетганида: Миллионларча тонна писдицит, ДДТ....билан захарланган 4,5 миллион гектар экиладиган тупрок колди. Рашидов хокимиятдан кетганида: Муринтог ва Зарафшон, Чирчик воҳасида сионел заҳри билан казиб олинган йилига 70-80 тонна олтиннинг олиб кетилганлиги хакидаги кагозлар колди. Бу муттасил 24 йил давом этди ва Москва бизни дотатцияда яшайдиган текинҳўр Узбекистон деган айблар билан айблади. Ўзбекистондаги завод фабрикалар уриш вақтида мажбурий келтирилганди. Кейинчалик қурилган завод-фабриклар, нимага яраяпганди? Улар Россияга олиб кетилаётган ҳом -ошёларни, қазиб олишда керак бўлган теҳник воситаларни ишлаб чиқарган. Бугунниг абгор иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб унинг раҳбарлиги вақтидаги тўкин-сочинликни, қиёслаб хато қилинмаслиги керак. Советларнинг 70 йиллик тузумида факат 1965-1980 йиллар орасидагина инсонларнинг қорни тўйган. Бугун Россиядаги тарғибот марказларида ишлаб чиқилган ўтмишни фарованлаштириб кўрсатиш пропогандасига учманглар. Сафар Бекжон Uzdemfundsuisse раиси Ёзувчи, Халкаро ПЕН клуб аъзоси. Чегарабилмас журналистлар ташкилоти аъзоси. 14.11.2015. Lausanne

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...