пятница, 28 апреля 2017 г.

Рус имперяси боскинчи эмасми?


                                               Рус имперяси боскинчи эмасми? 


   Кейинги уч юз йилда Рус имперяси турт  марта бошкарув шаклини узгартирди.
Манархия, Конститутцион манархия, Социализм ва "Демократя"  шаклларида давлат тузумуни узгартирди. Уз калоняларини хар гал вактинча булса хам озгина мустакил булиш имконини берди. Аммо хар гал куп утмай конли урушлар вa вайронагарчиликлар келтириб чикариш эвазига гуёки куткарувчи ролида кайтадан вассалликлар барпо кила олди. Рус Имперясининг бундай кобилятдаги  ички кадрлари борми? Дунёда Имперялар таркаб кетганликларини тарихдан биламиз. Рус имперячилиги рус иркчилиги асосига курилганлигидан уз худудларини саклаб келмокда деган фикрдамиз. Очлик ва руслар уйларига келаётган табутлар иркчиликлари, буюк рус шовинизмини тухтата олмаяпди.
Аммо "руский мужик"нинг бор бойлиги улуг рус миллати деган сифатдан бошка нарса эмас. Русяни Пётр бирдан бошлаб хеч качон ирки рус булганлар бошкармаяпди. Бепаён рус тупрокларидаги туганмас бойликларга рус булганлар эгалик килмаяпди. Бу бойликлар каймоги Россия банкаларида сакланаяпгани йук. Демак рус мустамлакаларидан келадиган даромаднинг каймоги русларга колаяпгани йук. Россиянинг 4 та тузум узгартириб яна хам уз тупроклари саклаб колишидан манъфатдор булганлар Гарб имперялистларидирлар. Улуг рус мужики улар учун восита халос.

  Мен Туркистонлик бир ойдин сифатида Советлар таркаш арафасида бугунги мухтамал ходисаларни бутун имконлар билан тушунтириб келмокдаман. Куйида маколада уша хотиралардан биттаси ёзилганди.

14.06.2015




                                 Украина бухрони Советлардаги Б план эди.

  Совет иттифокини камраган иктисодий бухрон тинч  йул билан иттифокни таркатиб, янги мадел иктисодий тузум доирасида кайтадан бирлаштириш кераклиги таказо килмокда эди.
Гоявий асосларга боглик килиб етиштирилган совет(рус) кадрлари истар-истамас номигагина мустакил булган янги давлатларни бошкаришга давом етишлари аник эди.
 Россия 20 йил ичида кайта бирлаштириш  давридаги  исён килиши мухтамал булган 4 давлатни парчалади. Энг огир масала Украина эди. Гарб Путинизм руслар орасида гоя даражасига кутарилганини билмай колди. Россиядаги демократ мухолифлар хам бу боскинчиликдир демади. Узлари хокимиятга келсалар Киримни кайтармасликларини айтишмокда. Бу тахдит Узбекистон учун хам мавжуд. Агар Каримов 1991 йилда бизнинг фикрларга кулок тутганида тахдит бугунги кадар катта булмаган буларни.
  1991 йилда Kаримов билан юзма-юз куришганимизда бу масалада каттик бахслашдик. Туркистон Харбий Округи инвертаризатцияси Kазакистон билан келишган холда ягона армия тузиш таклифини айтдик. Таникли Казoк ижтимоий-сиёсий арбоб Улжас Сулаймонов рахбарлигида Алматада утказилган конфернсяда бу хакда даклад килгандим. Бу фикр Нурсултон Назарбаевга жуда маькул булганлигини айтишган эди. (Бу таклифларим уша пайтлардаги ЕРК газетасида босилди)
   Аммо бу Ислом Каримовга маькул булмади. Тошкентдаги   учрашувда Крайнов хам катнашганди. Уйлайманки бу учрашувлар ёзиб олинган. Уша пайтда ягона банкачилик, пул бирлиги ва Фаргона водийсидан Казакистонга келишув асосида 2-3 миллион ахолини кучириш таклифларимиз бугун канчалик ахамият касб килганлигини    куриб турибмиз. Бу таклифларимиз Казакистон тарафига хам берилган. Архивлар караб чикилиши мумкин. Аммо Узбекистонниг мавжуд хокимияти давлатчилик учун хизмат килмади. Бундан кейин хам килмайди. Бу одамлар тезлик билан истифо килишлари кeрaк. Dавлатчилик саклаб колиниши ёки Путинизмга курбон булиш арафасида турибди.
   Каримов на факат диктатор хатто хоиндир. Совет иттифокидан колган атом ракеталарини Россияга берди. Бу халкаро босим остида булди. Аммо атом тадкикотлари марказидаги реакторни Каримов уз ташабусси билан берди. Хар кандай шароитда хам бу марказни саклаб колиш керак эди. Олимларимиз номалум сабаблардан киска вакт ичида улди. Тирик колганлари Россияга кетди. Бир рахбар уз халки этиштирган стратегик масаладаги олимларни химоя килмас экан, бу давлатга хиёнатдир. Сиёсий бухронни, иктисодий талон-тарожни урнини тулдириш мумкин. Аммо атом сохасидаги етук мутахасислар хар куни тугилмайди.

Бугунги кунда бундай мутахасисларнинг йук килинишига маьсул  ва   ягона  жавобгар Узбекистон Президенти , Олий Бош кумондон Ислом Абдуганиевич Каримовдир.



Сафар Бекжон
Uzdemfunsuisse  раиси

Lausanne.  18.11.2014

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...