четверг, 20 октября 2016 г.

Халокат курбони куролли кишиларми, Куролли Кучларми?








Авваламбор Узбекистон Куролли кучларига оид учокнинг халокати окидатида шахид булган инсонларимизга Аллохдан рахмат тилайман. Оилаларига ва якинларига тазияларимни билдираман. Улимли дунё!


    Узбекистон Армиясига, курук курол-яроклардан иборат, буйрукбозлик ташкилоти сифатида каралмокда. Армиянинг манавий-фалсафий таянчи мавхум.
Узбек матбуотида хозирги фалокатда халок булганларни “улганлар” дейилмокда. Нега шахидлар дейилмайди?
Армия миллийдир. Ва хатто махаллийчиликга ассланишига йул куйиб берилмокда. Гоявий бирлик булмаган жойда махаллийчилик ва иймон булмаган жойда иркчилик бошланади. Узбекистон армиясининг кучлилиги унинг куроллари билан улчанмайди. Сони билан хам улчанмаслиги керак. Ватанпарварлик, Фодоийлик, Шахидлик, Гозийлик урнига армияда хизмат килсам укишга кириш, ишга киришим....осонлашади деб караладиган манфаат воситасига айлантирилган. Тутруксиз артисларни, махлладаги уликдан хам, тирикликдан хам пул йигиб бойиган имомларни харбий кисимларга жалб килиб, аскарларни алдаб булмайди. Харбий кисм мол мулкини талон-тарож килган унларча харбий кумондонлар камокда. Харбий сирларни чет элларга сотган деган айбномалар билан канчадан-канча Генирал камалган. Куролли кучларни куркитиб туриш учун ички душман ташкил килинаётган МХХ Узбекистон Куролли кучларига оид харбий жосуслик ташкилотини назорат килмокда. МХХ сиёсий ишларда давлатни бармоги учида уйнатгани этмагандай, Узбекистон Куролли кучларига уз харамидаги жория сифатида карамокда. Дархол бунга чек куйилиши керак.
Толибон харакатининг Шимолий Афгинистонда катта куролли тукнашувлар килаётган айтилмокда. Генирал Абдурашид Дустим кучларидан Тожикистон, Узбекистон чегара минтакаларига каридор очиб берилиши талаб килинмокда. Дустимга берилаётган ёрдам оркали Узбекистонга кириб келадиган мужохидларни тухтаиш мумкин эмас.
ИШИД тугатилиши ва унинг миссияси бизнинг минтакага каратилиши хакида бир неча таткикот марказидан хабарлар олганмиз. Бу хакда аллакачон уз фикрларимизни ёзганмиз. Душмандан бир кадам олдинда юриш учун имкон берилди. Ислом Каримов вафотидан кейинги давр кескин ислахотлар даври булиши керак дедик. Чунки Каримов бошкаруви , халкаро майдонда манфур котилллик режими дейилмокда эди. Бекоргами? Узбекистонда шахслар алмашинуви эмас, тузум узгариши кутилганди.
Шавкат Мирзиёев узича жуда аккиллик килиб Геополитик мутанасибликни сакласам этарли. Колган ишга ташкаридан биров аралаша олмайди деб уйлаяпди. Куринишидан, хатти-харакатидан Россияга узоклик куринишини ташкил килмокда. Аммо аслида гоявий жихатдан Путинистлиги аллакачон аникланган. Вертуал шикоятшунослик маркази оркали инсонларни умидворликда ушлаб турмокчи. Жаноб Мирзиёев чупчакни неварангизга айтинг!
28 сентябрь куни кечкурун Узбекистонни бармоги учида уйнатаётган Рустам Иноятов бошчилигида протаколсиз махфий мажлис утказишди. 30 сентябрь куни мен видео оркали чикиш килдим ва фикрларимни айтдим.
"- Булар одам булмайди, хаммаси бир жойда экан масалани тубдан хал килиб куя колайлик...." таклифини олганимни айтмагандим.
Чунки асл максад бу шахсларни халкаро жиноятчига айлантириш эканлигини биламан. Узбекистонда иккинчи Сурия яратиш оркали Россиянинг белини букиш стратегияси Узбекистондаги тунтариш билан тухтамаслиги мумкин. Айнан мавжуд хокимият одамлариdagi каттоллик хусусиятларини билишгани учун, конли бир ички уришга тайёрланишларини билмокдамиз. Сурияга киритилган уртача 3500 кишилик узбек, минг кишилик тожик мужохиди ишсиз колмайди. Калит Узбекистон.
Жаноб Мирзиёев хам бу маьлумотларни билади. Бу одам, чора сифатида Россияга таянамиз деб уйлайди. Россия битта терористни улдириш учун юзта бомба ташлаши мумкин халос. Ханавайрон буладиган бизнинг давлат ва халкимиз булади.
Яна бир марта, мавжуд хокимиятни ислохатлар бошлашга дават киламан.
Бу ташкарида юрган бир-иккита узбек кочкининг хурмати, кузи кораси учун эмас. Бу ислохатлар Узбекистон давлатчилигининг келажаги учун мажбурятдир. Узбекистонни катта давлатлар тукнашуви ва билак кураши киладиган майдонга айлантирманг. Саколли мужохидни хар жойда танишингиз мумкин. Аммо галстукли, кастюм шимли терористни хар куни минг марта курамокдасизлар аммо хеч качон таний олмайсизлар! Кама-камалар билан хам куркита олмайсизлар. Оддий халкни куртикиб туришларинг мумкин халос. Узбекистон хокимиятидагилар билан учрашган дипломатлар, давлат рахбарлари базан протаколсиз чапанича гаплар килиб туришади;
"Узбекистон рахбарлари юзида нур йук. Совет Политбийросида утиргандай хис киламиз узимизни. Тезрок тугаса-да , узоклашсак....Сохта кулади, сохта хурмат килаётганини билдириб туради. Одам булмайди булар...."

Узбекистонни бошкараётган жаноблар!
Одам булиш вакти келди. Чапани узбек булиб туринглар. Узбек халки келажаги...буларни хам эсламасаларинг, Гарбдаги уз очафат фарзандларингни уйланглар. Саддам, Каддофий,... фарзандлари кулига кишан солишганини унитманглар. Хеч ким, шантаж килиш, бировга панд-насихат бериш оркали сиёсатчилик килиш савиясига тушишни хохламайди. Реал иш килиш керак.... Одам булиш керак.
Омон булинглар.


Uzdemfundsuisse раиси
Сафар Бекжон.


20.10.2016                    Lausanne- Geneve.

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...