понедельник, 15 февраля 2016 г.

Кеч колманглар тағин!




   Узбекистондаги диктатура лаганбардорлари Ёзувчилар ташкилотидан истаган одамни учиришлари мумкин. Ташкарида юрган баъзи гумрохлар мени  Халкаро Ёзувчилар парламенти аъзолигидан кетишимни талаб килиб хатлар ташкил килишганди. Русча, инглизча ва yзбекча ёзилган "данос" мактубни имзолаганлар каторида Холдор Хулкон, Ахтам Усмон....лар бор эди.
Ушбу шармандалик билан тугаган талабномани имзолаганлар   бугун Узбекистон Ёзувчилари уюшмаси килган ишни коралаб гапиришмокда. Сиёсий сабабдан, шахсий адоватдан келиб чикиб ижодкорга карши иғво мактуби таркатиш шарафсизликдир. Бундай мактубни имзолаш ва Халкаро ташкилотга ултиматом сифатида куйиш сталинча методдир.
  Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси  Мухаммад Али хам шу мактаб ворисидир. Чет элда юрсаларда  калбида каримов васвасаси билан яшапганларга "шум"  хабар айтиб куймокчиман: 
Халкаро Ёзувчилар ташкилотига  ариза ёзиб кирмаганман. Узлари таклиф килишган.
Мана энди "Чегара билмас Журналистлар халкаро ташкилоти" хам таклиф килди. 
Аъзо булдим, халкаро эркин журналист хужжатини хам беришди. 
Бемалол,  бу ташкилотдан хам хайдалишим учун талабнома ёзиб имзо йиғишларинг мумкин.
Кеч колманглар тағин!

Сафар Бекжон,
Ёзувчи
ПЕН интернатсионал ва
Халкаро чегара билмас Журналистлар
ташкилотлари аъзоси.

Комунизим ва нацизим .

Комунизим ва нацизим . СССР даврида тарбиясини олган купчилик инсонлар  совет армияси нацизим ва фашизим устидан галаба килган деб фикрлашад...