четверг, 27 июля 2017 г.

Туркистончилик гунохми, жиноятми?



    Туркистончилик гунохми, жиноятми?
Ғарбддаги миллатчилик=иркчилик тушунчаси ПанТуркийзм билан бир хил ғоя деган тушунча Чор Русяси тарафидан тарғиб килинганди. Советлер хам бу айбловни давом эттерди ва уларнинг кадрлари сиёсатшунослар етиштиришга давом этмокдалар. Туркистон ғояси иркчиликга асосланмаган ва хокимият бошкарувини шариатга богламаган шаклда бошкаришни тарғибот килади. Туркистончилик давлат номи эмас. Турли кавмлар, динлар ва хатто миллатларниг ягона худудда иттифокий асосда яшаш шаклидир. Туркистончилик харакати EUнинг бизга оид бир шакли халос. Тарихни бизниг номимизга бошкалари ёзганлигидан халкимиз "бўл ва бошкар" шаклида тарбия килинмокда. Туркистонда барча хонлар ва амирларниг кайсидир тарикатга боғликлиги карама-каршиликларда катта рўл ўйнаганди. Ислом асосида бирлашиш бўлганида Араблар бирлашган бўлардилар. Ислом давлатчилик асослари остида бошкаришга киришилиши биланок мазхаблар, тарикатлар тарафдорлигига йўл очади. Исломий давлат бошкарув шаклиниг яхлит бир кўриниши мавжуд эмас. Туркистонда кайси шаклига бош рўл бермокчисизлар? Давлаtлар мустакил, аммо ғоявий шакли Ислом асосда Туркистонни бирлаштирмокчи бўлганлар, дунёда исломий давлатлар бир-бировини йўк килиш учун кўпрок курашаяпганидан хабардор эмасларми? Чунки капиталистк дунё иктисодидан айрилган бошка бир дунё яратишниг имкони йўк-ку. Демак исломий асосда давлатчилик ва демократя ўртасидаги мутонасибликни топиб бўладими? Сайловларда инсонлар сийсий партияларга эмас тарикатларга бўлинмайди деган кафолат борми? Иймонли дейилган рахбар дунё фоизчиликгига ассланган банкачилиkга карши кандай курашмокчи? Туркистондаги ўзаро тижорат исломга асосланади аммо ташки дунёдагилар учун бошка хил тижоратга рухсат (фатво) кандай олинади? Араб шайхлари ва тарикатлари ахволидан хабардормисизлар? Халкниг диндорлигими мухимми? Дунё сиёсатидаги ғирром ўйинларига аралашишга мажбур рахбарниг мусилмонлигини кайси асосда бахолаймиз?. Этар-ки бизниг рахбар "иймонли" хамма нарса гулллик-гулистонлик бўлишига кафлатигиз-ми бор?
Туркистон бирлашса, миллий-исломий ва маданий кадриятлар ассида иттифок бўлиши мумкин. Исломият сизларниг майда сиёсатгизга курбон килинадиган ва манфатлар майдонига айлантириладиган воситачилик дини эмасдир. Куръон инсониятниг нафс балосидан куртулуши учундир. Сиёсат ва давлатлар инсоний нафс махсулудир.
Араб деганда Исломиятни, Туркчилик деганда Туркияни тушиниш Россияда пропоганда килинади. Дунёда биттагина миллат бор-ки, уз ичида мусилмонларнинг барча маcxабини, християнлар, мусавийлар, шаманлар, будистларни уз ичига олган. Турклик шундай миллатлар бирлашмаси-ки уз ичида кузи кисик, сарик, бугдой рангли, кора ва хатто кизил танлиларни бирлаштира олади. Кимда ким бу динлар ва миллатлашмиш кавмларни иркчиликда айбласа олдин дадасининг юзига тупирган deb хисоблайман. Мен турк (узбек) миллятчисиман, аммо иркчи эмасман. Мен отам, дадамдан воз кечганим йук. Инсон олдин узинг ким эканлигига карор бериши керак. Инсон узига куйилган исм билан чакирилади. Мамлакати, давлатини айтади. Хеч ким мен умматистонданман, байналминалистондан ман демайди. Миллат деганда иркчилик, ирк деганда фашизим тушунадигандир, Яхудийлар дунёда олиб бораётган хар кандай миллийликга каршилик пропогандасидан иборат. Мен уларни тугри тушунаман. Улар иркчилик билан миллятчиликни узларига хавф деб карайди. Аммо улар яхши билишади-ки Мусавий динида болган туркий халклар хам бор. Туркистон Мухторяти ва жадидчилик гоясидаги кишилар билан бирга курашган аслан Хазор туркларидан булган мусавийлар хам бор эди. Туркистон гояси турли дин, тил ва миллатларни бирлаштирадиган гоядир. Исломиятни 72 фиркага булинган араблардан эмас, Куръондан, Темур ва Бухорийдан урганинг. Умуминсонийлик, умматчилик дуо киларкан гапириб утиладиган гаплардир. Реал хаётда аввало инсон оз иймонини куткарсин. Ха, мен отамнинг углиман. Отам менга биз Туркистонликмиз, туркиймиз мусилмонмиз деганлар....

Хурмат билан

Ёзувчи
Сафар Бекжон
Uzdemfundsuisse раиси

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...