суббота, 2 мая 2015 г.

Туркистонли Рузи Назар



    Гарбда Туркистончилик харакатинг сиёсий ташкилотга айланишида катта хизмат килган сунги шахсиятлардан Туркистонли Рузи Назар 98 ёшларида вафот этдилар.
Бу кишининг зиддиятли биографяси хакида анча асарлар ёзилган. Мен уларга илова кила оладиган янгилик айта олмайман.
 Мен шахсан гувох булган битта вокеани хикоя килмокчиман. Бу оркали Рози ака   якин тарих вокелиги билан канчалик боглик шахсият эканликларини айтиб утмокчиман. . 
1991 йил бахорида Истамбулда эдим.  Шахар айланишларидан биттасида йул бошловчилардан биттаси мени четга чикарди:
"-Сиз билан танишмокчи булган бир нечта киши бор. Аммо хамрохларигиз буни билмаслиги керак. Сиз шу ерда колиб кетинг сизни топишади "- деди.
5-10 дакикадан кейин  атрофимgа беш олтита,  ёшлари 30-35 атрофидаги йигитлар  keлишди. Хаммаси билан узбек лахчасида танишиб хол ахвол сурашдик. Мен хакимда этарли маьлумотларга эга эканлар. Улар билан хам танишдик. Барчаси (айтишларича 18 киши) Афгон мужохидлариниг асирлигидан куткарилган совет армияси собик аскарлари эканлар.  Иккитаси мужохидлар тарафга уз хохиши билан кочиб утганлигини айтишди. Колганлари ярадор булганликларидан асир олинганликларини,  баъзилари эса рус камандирлари "эм" килинганликларини айтишди. Паштун мужохидлар асирларни факат туркий халкдан булганлиги учун кийнок ва азобларда тутишганини хикоя килишди. Улар уз куткарувчилари хакида гапирар эканлар куз ёшларини яширишмади.
Бу киши Рузи Назар эдилар. Албатда бу киши хакида мен эшитгандим. Бу йигитлар Рузи ака хакида жуда  самимий хикоялар айтиб беришди.  Хаётини тахликага куйиб булса хам хар битта мухожид кампидан ойларча,  хафталарча олиб борилган музокаралардан сунгиdа Туркистонлик асир йигитлар куткарилган. Куткарилмаган канча йигитлар хам борлигини Рузи ака хозир Афганистон- Покистон мужохид кампларида эканлигини айтишди. Куткарилиши керак булган узбеклар хали хам борлигини хакида маьлумотлар урганилаётирганини айтишганди.  Бу хали советлар сиёсий сахнадан куламаган даврларди. Кейинчалик мустакилликдан куп утмай  Анкарага келдим. Туркистон сиёсий харакати хакида анча инсонларdan хикоялар тингладим,  ургандим.
Рузи Назар хакида мактаганлар хам, танкид килганлар хам охирида битта сузни айтардилар:
"Уз менлигидаги кибрни улдирган камтар шахсият".
Аллох рахмат килган булсин.

Сафар Бекжон.
Ёзувчи.
Халкаро ПЕН ташкилоти аъзоси.

Lozan. 02.05.2015

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?  Англия бу Қироллик конституцион Монархия. Ўзбекистон Конститутцион унитар давлат....