понедельник, 6 октября 2014 г.

Ҳабибулло Саид Ғани хакида киска аммо мухим бир хотира.



Ҳабибулло Саид Ғани хакида киска аммо мухим бир хотира.

1989 йил июн ойида Фаргона вилоятини камраган Месхет турклари қавми билан ўзбек қавми ўртасида тўқнашув уюштирилган пайтда боглик. Фаргона водийси Тошкент билан кесиб куйилганди. Москва тарафдан жуда куплаб мустакил журналистлар кела бошлаганди. Аммо КГБ узи ташкил килаяпган бу фожеани яшириш учун мустакил журналистларни у ерга киритмаяпганди. "Гласност" Экспресс-Хроника" "Радио Свабода" мухбирлари у пайтлари Тошкент вилоятига боглик Бектемир туманидаги ховлимда колмокда эдилар. Диседент дустим Алмаз Естеков озодликга чикиб Тошкетга мехмонга келганди (анти советизмда айбланиб 1970 йилладан бери камокда эди). Мухбирлардан иккитасини телекамераси билан, Алмаз Естеков ва мени Кyконгача етказиб куядиган одам топдим. Кyконга ярим тунда кирдик. Борадиган ишончли жойимиз йук эди. Эсимга Ҳабибулло Саид Ғани ака келди. Уйлариниг кайси махаллада эканлигини билардим халос. Бизни олиб юрган одам Хабибулло акани уйини топиб берди ва хакини олиб кетиб колди. Фарғонада комендантлик соати жорий этилганиди. Бизни мелисада ишлайдиган одам олиб юрганди. Бу йигитни "Бирликчилар" купчилиги танийди. Асли фаргоналик, аммо Тошкентда мелисада ишларди. Хабибулло аканинг дарвозанини такиллатдик. Ичкаридан "Куни билан тервог килдиларинг эди эртагача сабр килмайдими мелиса зоти...." бакирди Хабибулло ака. Мен дарвоза оралигидан кимлигимни секингина айтдим. Дарвозани очиб бирданига ичкарига киритди хаммамизни. Дастурхон килдилар, тонгача сухбатлашиб утирдик. Хабибулло ака етти авлод асли Кyконлик. Ёшликларида шахарни титратган "делавойлардан" булганлар. Тупалонлардан бирида жанжал каттариб кетибди.
"Оккулокларага карши урушда" битта аёкларини ярадор килишган. Бироз аксоклаб юришлари ушандан колган. Кимлар билан кириб келганимни билсалар хам куркмасдан уйларида жой килиб беришлари у кишинг миллий этикоди борлигиданди.

Фарғонада фитна атайин уюштирилганлигини Хабибулло ака кунба-кун изохлаб бергандилар мен билан келган мустакил мухбирларга. Бу видео ва ёзма хужжатлар бир куни архивларимизга кайтарилади.

Ҳабибулло Саид Ғани акага Аллохдан рахмат тилайман.

Сафар Бекжон.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...