среда, 21 февраля 2018 г.

Qur*onsız fatvolar



     Харбий тунтариш, сиёсатга киришиш, намойишлар, кузголонлар, иш ташлашлар ва бошқа норозилик амалиётлари хакаидаги фатволар.
Бу фатволар Каримов режимига далда беради десак хато булмас. Фатволар мавжуд даврга, маконга, тузумга богланган холда бериладиган тавсиялардир.
Исломда Аллохнинг хукми Кур*ондир. Фатво берувчи уломолар узларга Кур*ондан, Хадислардан тасдиклар келтиришга харакат килишади.
-Жу ма намозларига УзТВ ходимлари бормасалар хам гунохкор булмайдилар , деб фатво берган узбек уламо хам борлигини билиб куйинглар.
Демак фатволар хар доим хам мусулмонларнинг барчасинг хакларини химоя килмайди. Хар инсонга тугилганиданоя Аллохнинг унга берган хукуклари бор. Бу уларга Аллохга ибодат килиш учун асосий заруратдир. Агар хокимиятдагилар бу заруратларни мусулмонларга бермаяпган булса нима яилиш керак? Курашиб бу хукукларни олиш керак. Хар кандай хукук, бошкаларнинг хам хукукларидан бир парчасини олиш дегани. Асосий масала бу мутаносибликни саклашдир. Буни саклаш учун иродамиздан бир кисмини хокимиятдагиларга берганмиз. Ундан бу иродамизни кайтариб олиш Яур*оннинг яайси оятида таяияланган?
Савол: “еркаклар ва аёллар томонидан хукумат ёки рахбарларга карши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даватга каршиликми?
Ва агар бу намойишчиларнинг бири оз норозиликларида билдирилсачи?
Жавоб (Шайх Аллома Ибн Боз рахимахуллох): “Мен еркаклар ва аёллар иштирокидаги намойишларнинг (бирон бир нарсанинг) ечим(и) сифатида жоизлигини билмайман. Аксинча, бу фитна ва ёвузликнинг сабабларидан бири хамда бир (гурух) одамларнинг бошка одамларга нисбатан нохак зулми ва тажовузидир.
Конуний воситалар бу (хукуматга й уналтирилган) ёзма равишдаги баёнотлар, тугри услублар ишлатилган холда насихат, яхшиликка дават килишдир. Мазкур нарса илм ахлининг й улидир. Бу - Муҳаммад соллаллоҳу алайхи ва саллам сахобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг й ули. (Тёгри й ул) бу инкирозга учраганлар ва рахбар орасидаги ёзма баёнотлар, музокара, у билан тугридан-тугри мулоқот килиш ва унга маслахат бериш, унинг камчиликларини майдон ёки бошка омма кучаларида ошкора килмасдан, балки унга хат ёзишдир. Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал яилинади”. (“Муқтатафаат мин ақваалил-улама” олинди. “Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.)
Агар бугунги кунда Узбекистонлик мусилмонга бу фатвони изох килишнинг Каримов якинда инсофга келишини кутиб туринглар, курашиш керакмас дейиш билан баробардир. Юкоридаги фатволар бизнинг шароитга тугри келмайди. "Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал килинади”. Пайгамбаримиз албатта Аллохга таваккал килинг, аммо масжидга келганда туянгизни боглашни хам унитманг,- деганлар. Золимга карши курашмасак Аллох бизга нега ёрдам берсинки?
Хеч бир фатво Курони-Каримдан устун эмас! Аллох охиратда бизни Куронга кура имтихон киламан демаганмиди!? Агар яратган мени 1200 йилдан бери берилган фатволар билан имтихон киладиган булсайди адолатсизлик килган буларди. Иншоллох Сиз фатволарнинг оркасига сигиниб имонли-имонсиз тортишмасини бошлатмассиз. Уз вактида велосепедни шайтон арабаси, телевизор тамоша килиш имондан чикаради деб ваазлар ва фатволар чикарилганини эшитганмиз?
Хуллас мен динимизни фатволар билан тартибга соладиган пайтлар отиб кетди демокчиман. Бугун давр матба давридир. Хар киши истарса Курони-Каримни топиб укиши мумкин. Мен диний малумоти булмаган оддий мусилмонман иншоллох. Менга Курондан буюк фатво юк!
Сафар Бекжон
2013 йил

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...