среда, 30 января 2013 г.

Garib karvon

 


Сафар Бекжон

Кунба-кун озаяр дўстлар карвони,
Кенгарир қабристон, дийдор армони.
Килдан қиёмат чиқгунга қадар,
Гарибу етимдир, кунглим айвони.

Хувиллар ўзбекниг ашор майдони,
Ёзари-чизари ўз юртида тутқинда.
Калами занзирбанд, илхоми қисир,
Булутлар йиғлар Туркистон уфқинда.

Йиглар садокат, иймон, эътикод,
Ўртада Туркистон саргардон-сарсон.
Кўркув занжирлари сассиз-садосиз,
Ўрмалар ғурбатга ташвишли карвон.

Карвонки юклари қўркув, жахолат,
Минг йиллик турк будун ғафлат ичида.
Тангрим нечун бизни қўлласин,
Юртбошилар сояси иймон кучида.

Ушу шъер кейинги йилларда ёзган бир нечтагина қораламадан кейингиси. Бу шъерни кўп йиллардан бери дийдорлаша олмаган ва бугун аччиқ хабарини олган дўстимиз Кадам Сайид Муродга бағишланди. Кўришмоқ қиёматга қолган, яқинларимиз ва дўстларимиз сафлари ташвишли равишда кўпаяпди. Кадам Сайид Муродни 1982 кузидан бери танирдим, 1989 йилгача жуда кўрлаб яхши ва ёмон кунларимизда ёнма-ён турдик. Мениг сиёсий ишларга аралашиб кетганимга хурсанд бўлмаганди рахматлик. Камоқдан кейин 1996 йилда тасодифан учрашиб қолганман. Аллох рахмат қилган бўлсин. Оиласи, фарзандларига сабр тилайман.

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...