Бугун турк дунёси романчилигининг улкан устаси Тоғай Мурод туғилган кун.
Тоғай Муроднинг бугунги дўстларига ишонманг.
Тоғай аканинг дусти бўлмаган.
У киши жуда-жуда нозик инсон эдилар.
Нафақат сўзнинг ўзидан, хатто унинг охангидан-да, қаршисидаги инсон қалбида нималар борлиги илғай оларди.
Абдулла Қодирий, Абдулхамид Чўлпондан кейинги замон, макон ва сиёсий тузумдан 100 йиллар олдинга кетиб қолган
буюк адибдир, Тоғай Мурод.
Давлат, жамият ва бугун дўстдай куринган инсонлар уни йўқсилликга ва бефарқликга қурбон беришди.
Тоғай Мурод туркий наслдан келганлиги учун ўрисқуллар, батрақлар ва майдамиллатлар бошқарган Ёзувчилар уюшмасига тазим қилмади.
Уларга берилган шохона имконлардан фойдаланмади.
Сафилликда, йўқсилликда ярим очликдан касалманд ва даволанишга имконсизликдан халок бўлди.
Худди устоз Рауф Парфи каби. Бугун дўстимиз дейдиганларнинг оқибат сизлиги сабабли, ажалидан олдин вафот этишди.
Насрдан, назмдан озгина хабардор инсон сифатида шуни айтишим мумкин-ки, бугун ўзбекча ёзадиган тирик мурдаларнинг йиғиндиси, битта Тоғай Муроднинг
"Отамдан қолган далаларига" арзимайди.
Зехнияти занжирланганлар бугун Тоғай Мурод туғилган кунини нишонлашмоқда.
Тоғай Мурод барчангиздан нафрат ва хазар қилар эди.
Умрининг охиригача сизлардан дўст тутунмади.
Буюк бир устанинг соясида қолиб кетишингизни билиб туриб уни қурбон қилдингиз!
Уялинг!
Бу қилган шарафсизлигиз , мавжуд батраклар тузими тугатилган куниёқ маддохизм китобларингиз билан
тарих ахлатхонасига отилади!
Урганжи.
Халқаро ёзувчилар Парламенти аъзоси.
Женева.
Халқаро ёзувчилар Парламенти аъзоси.
Женева.