2005 йилдан бошлаб ёзилган барча мақолаларимда ва видеодастурларимда "Примаков доктирини" асосида Ўзбекистон мустақиллик йўналишидан чиқарилганини айтиб келмоқдаман.
КГБ ичида политбюро ташкил қилинганини ва собик совет республикалари рахбарларини улар танлаб, сохта сайловлар орқали тайинлай бошлашганини очиқладим.
Ўзбекистон сиёсий-ижтимоий масаласи "батракизм, дашнокизм" эканлигини 2019 йилдан бошлаб очиқлай бошлаганман.
2013 йил декабр ойида Гулнора Каримованинг Женевадаги вилласидан асори-ақиқалар билан биргаликда хужжатлар ҳам топганман.
Ўзбекистон Тошкентдан эмас, Москвадан туриб бошқарилаётгани хақида eтарлича хужжатлар топилди.
Зехният инқилоби орқали халқни озодлик учун курашга тайёрлаш хақида иш юритадиган "Туркистон озодлиги ва иттифоқи" ҳаракати ва унинг жонли ёйинларини олиб бормоқдаман.
Бу давр ичида, Ўзбекистоннинг Москавадан бошқарилаётганини хокимият ичидан туриб кўриб турган миллий кадрлар гурухи ташкил бўлди.
Инқилобий харакат атрофида Ўзбекистон ичкарисидан, дунёнинг турли илмий марказларидан кўплаб мутахасислар хамкорлик қилмоқда.
Барча сохалар бўйича миллий кадрлар мустақил давлат қуриш стратегяси, иқтисодий-сиёсий дастурлари билан қатнашмоқда.
Ғарб дунёси зулум имперясини жазолаш хақида қарор чиқариши , вазиятни тезлаштирди.
Рус имперясининг вассали сифатида Ўзберкистонни бошқараётган тузум рахбарлари, Путин бошчилигида халқаро келишувга асосан капитуляция қилинди.
Хозирги уруш ва бошқа ишлар, капитуляциянинг шартларини бажаришга берилган вақт ичида бўлаётган ишлардир.
Мирзиёев бошчилигида барча кланлар Pоссиянинг вазияти ва келжакда ўзларига берилиладиган жазолар хақида огохлантирилганлар.
1480 йилдан бери истелочиликнинг фашистик усулидан фойдаланаётган Россия Яқин Шарқдаги вассаллари орқали янги урушлар чиқармоқда.
Путин, Россиядаги ашаддий ирқчиларга, имперячиларга вассалларини бошқараётганимни кўрсатиб туришга мажбурман деб шантаж қилмоқда.
Акс холда aтом, кимёвий, бактерялогик қуролларни зарарсизлантириш имкони бўлмайди демоқда
Ушбу вазиятдан фойдаланиб янги-янги урушлар ташкил қилишга, АҚШдаги сайловни собатаж қилишга харакатлар қилмоқда.
Уруш, Туркистонга олиб келиш тахликаси ҳам кун тартибида турибди.
Мирзиёев, Тўқаевлар астойдил Путиннинг хизматида кўриниб, Ғарб дунёсини шантаж қилмоқда.
Улар кланларига, Хокимият муттасил берилиши ва хақийқий сайловлар талаб қилинмаслиги эвазига мухтамал уруш чиқармасликларига вада беришмоқда.
Яъни Хокимиятлари ва ўмарган бойликлари мухокама қилинса, Путин билан биргаликда Туркистон минтақасида уруш чиқаришмоқчи.
Батрақлар ва дашноқлар хокимиятлари халқимизни асир олишганликларини тан олишмоқда.
Россия ва вассаллари дунёнинг энг тараққий қилган ва бойлик эгаси бўлган 53та давлат устидан ғалаба қилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон озод бўлади ва Туркистон қурилади.
Биз ғалаба қиламиз!
Сафар Бекжон Урганжи.
12.10.2024