2013 yildan beri onlarcha marta elon qilingan va 40ming inson tarafidan oqilgan. Bugun bu maqolaning mazmunini Shavkat Mirziyoevdan eshitdim.
Davlatma-davlat yurib kredit, invistitsiya soragandan oz vatanimizda islohat qilsak allaqachon faravonlik boshlangan bolardi.
Hech bolmagandan kech bolsa ham hursandmiz.
08.01.2018
Ўзбекистон
пахтачилиги, кулдорликга асосланади.
Бу
сарлавха 1980 йиллар бошларидан аста-аста
ўзбек матбуъотига
чикарилган йилларди. Қулдор
Совет режими, пахта қуллари
эса узбеклар эди. Мустақиллликдан
бери 23 йил ўтди.
Нима
ўзгарди?...
Ўзбекистоннинг
давлатчилигида, сиёсий кулликдан
мустакилликга ўтилди
халос. Аммо узбек халқиниг
ҳуқуқий қуллиги
давом этмокда. Бунинг ёркин
мисоли пахтачиликдир. 1890 йилларгача
Туркистонда пахтачилик деярли бўлмаган.
Гўзачилик номи остида
Фарғона водийсида пахта
экилган. Бу жуда кам ҳосилли
ва ишлаб чикариш кам даромадли ҳисобланган
деҳқончилик эди. Рассия
истилосининг энг аянчли
тамони, пахтачилик номи остида Туркистонга
ҳам сиёсий ҳамда
ижтимоий қуллиқни олиб
келди. Пахтачилик Туркистонда табият
ва инсон ҳалокатининг энг
чуққисига чиққан даври
1960 ларда бошланган Совет пахтачилиги
эди. Орол денгизиниг куриши натижасида
3 миллион Туркистонлининг
аҳолиси бугун халокат
ёкасида яшаяпдилар. Кейинги 70-100 йил
ичида Орол бўйида бир
миллион гектар суғориладиган
тўпроқ қуриб
чўллашди. Оқибатда бу
минтақадаги 3 миллионга
яқин инсон бошқа
ерларга кўчиши керак. Агар
Узбекистон давлати пахта
якка ҳокимлигини
тезлик билан реформа қилишишга
киришилмаса инсоний ва табият ҳалокати
давлатчилик тамалларини
емрира бошлаши мумкин.
Пахтачилик,
кулдорлик асоссига таянишини
тооо... 1980 лардан бери татқиқот
килиб келаяпган бир зиёлий ва муҳолиф
сифатида фикирларимизни яъна
бир бор қисқа ва лўнда
қилиб ифодалашга ҳаракат
қиламиз. Қолаверса
Ўзбекистон Демократик
Фонди бу масалада анчадан
бери илмий ва сиёсий кузатувлар олиб
боряпди. Дунё давлатларида
пахтачилик аграсоноатини ўрганди.
Ўзбекистон учун пахтачилик
қандай бўлиши
керак?
Умуман
пахтачиликдан воз кечиш керакми?
Ўзбекистон
аграсанотини ислоҳат
қилишни нимадан бошлаш
керак? Мустақилликдан
кейинчи 23 йилда пахтачилик, нимага ислоҳ
қилинмаяпди? ...
Булар
ва турна қатор бошқа
илмий ва сиёсий саволларга Ўзбекистон
Демократик Фонди номидан
таклифлар билан чиқиш
менга тавсия килинди. Албатта мен
ташкилотнинг бутун татқиқот
ҳужжатларини эълон қила
олмайман. Факат бир қисмини,
пахта қулига айлатирилган
деҳкондан тортиб оддий уй
ҳонимларимизгача тушунадиган
тилда изоҳлаб бераман.
Масалага
қаердан бошласам хам “оқ
олтинниг қора қуллари”
дегим келади. Чунки пахтачилик саноати
дунёда қулдорликни давлат
миқиёсида ташкилланишига
олиб келган эди. Араб
давлатлари ва Хиндистон мустақилликдан
кейин биринчи бўлиб қилган
ишлари пахта қуллигига
барҳам бериш бўлган.
Теҳникавий тараққиёт
ривожланиши ва Америка
қитасида пахтачилик тўла
теҳникалашгандан кейин
қулдорлик батамом тугатилди.
Ҳозирги кунда на сиёсий
нада ижтимоий пахта қуллиги
давлат миқиёсида эмас.
Факат битта мустасно давлат
бор, у ҳам бўлса
Ўзбекистон.
Ўзбекистон
бугунги кунда таҳминан 4
миллион гектар ерга пахта экади.
Жами
1 миллион 200 минг тонна пахта толаси
ишлаб чикарилади.
Пахтаниг
дунёда ишлаб чикарилиш. 2010-2011 йиллар:
Хитой
: 26%,
Хиндистон
: 22%,
АКШ
: 16%,
Бразиля
: 8%,
Пакистан
: 8%.
Тула
кайта ишловчи давлатлар 2010-2011:
Хитой:
40%,
Хиндистон
: 18% ;
Пакистан
: 9% ;
Туркия
: 5 %.
Ташкарига
пахта сотадиган давлатлар 2010-2011 :
АКШ
: 40%,
Хиндистон
: 14%,
Узбекистон
: 7%,
Австраля:
7%,
Бразиля
: 6%.
Кайта
ишланган тайёр махсулот ифатида сотадиган
давлатлар. 2010-2011 : Хитой: 34%,
Бангладеш
: 10%,
Туркия
: 9%,
Индонезя
: 6%.
Агар
бир тонна пахта толаси дунё бозорида
1600 $ сотилмокда.
Ўзбекистон
ўртача бир миллион тонна
тола сотишини мумкин.
1,6
миллиард $ ташкил килади.
Агар
бир гектар пахта даласидан атиги
333 кг тола чикишини ҳисобласак
соф даромад 500$ атрофида булади.
Агар
бу даромадни 90 кунлик иш ҳаки
ва ҳаражатларни барчаси
чиқариб ташланса таннарх
бир гектар ерга арзимайдиган даромадга
айланади.
Агар
Ўзбекистонда ўртача
иш ҳақи 500$ чиқса
ва деҳкон иш куни сифатида
ҳак талаб килса -чи?
Ўзбекистон
ахолисининг ўртача
10 миллиони пахтачиликга жалб килинган.
10
миллион одамга 90 кунлик иш ҳаққи
киши бошига 2000 $ деб ҳисобласак-чи?
Бунга пахтачилик учун таминот ва қайта
ишлаб чиқариш ҳаражатларини
ҳам қўшсакчи?
Хааа...
демак Ўзбекистон пахтачиликда
ўртача маошларнинг
ҳатто энг камбағал
давлатлардаги каби 500$ бўлишига
қаршидир. Чунки Ўзбекистон
пахтачилиги қулликга
асосланган. Текин ишчи кучи бўлсагина
даромад беради. Юқоридаги
давлатларда Ўзбекистондан
4 марта кўп пахта етиштирадиган
давлатларда аҳвол қанақа.
Рўйҳатда келтирилган
давлатларда пахтачилик киш бўлмайдиган
давлатларда етиштиришга асосланган.
АКШ
эса бу ишни аллакачон теҳникалаштирган.
Қўл
меҳнати деярли йўқ.
Иқлим шароитлари ҳам
ҳисобга олиниши керак.
Дунёда пахтани шимолий қитанинг
энг яқин қисминда
фақат Ўзбекистонда
экилади.
Масаланинг
иқтисодий қисмида
оддий халкимиз нимага Ўзбекистонда
ўртача маошлар кўтарилмайди
деган саволга жавоб тополган булсалар
ажаб эмас.
Агар
пахта қуллиги давом этаверса
иқтисоднинг барча соҳалари
ривожланмайди. Ривожланган иқтисод
катта маошлар дегани. Ҳеч
ким ўз иҳтиёри
билан пахтачилик билан шуғулланмайди.
Пахтачилик фақатгина
иқтисодий қуллик
эмас ҳатто
сиёсий диктатуранинг ҳам
тамалидир.
Каримов
диктатурасининг асосларида
ҳам 10 миллион текин ишчи
кучиниг 90 кунлик даромади ётибди. Мана
20 йилдирки пахтачиликдан келган 32
миллиард $ ҳисобини
ҳеч ким билмайди. Дунёда
нефт қонли уруш сабабчиси.
Пахта
эса камбағал давлатларда
қуллик манбаидир.
Манаааа!
Бу
муҳолифатчилар йўқ
қилишни талаб қилишади,
аммо ўрнига ҳеч
нима таклиф қила олмайди
дейишади.
Энди
шу пахтаниг ўрнига нима
экамиз-да, ундан
қанча даромад оламиз, деяпган
бўлсангиз ажаб эмас.
Бошладик
бўлмаса!
Ўзбекистонда
жами 6 миллион гектар экин экиладиган
тупрок мавжуд.
Сув
омборлари тўла
булган йиллари 4.5 миллион гектар ерга
экин экилади.
1,5-2
миллион гектар ер сувсиз экин экиладиган
адирликдан иборат.
Ўртача
4 миллион гектар ер ҳар
йили олти мартадан кам бўлмаган
сувгориш орқали ҳосил
олинадиган тупрок.
3
миллион гектар ерга кейинги 50 - 60 йилдан
бери муттасил пахта экилмокда. Биз
абгор ҳолдаги Узбекистон
тупрогидан тезлик билан пахтани бутунлай
ҳайдашимиз
керак.
Бир
миллион гектар ерга ипак курти боқиш
учун мўлжалланган тут
навларини экишимиз ва
замонавий теҳникалаштирилган
ипак қурти боқиш
фабрикаларини қуришимиз
керак.
Пахта
толасини қайта ишлайдиган
фабрикаларимизни ипак
толасини қайта ишлашга
мослаштиришимиз лозим.
Тўқмачилик фабрикалари
ипакчиликга мослаштиришимиз.керак.
Бир
миллион гектар ерни ғалла
экиш учун ажратишимиз
ва мавжуд 2 миллион гектар ғаллачиликни
3 миллион гектарга чикаришимиз.
Бир
миллион гектар ерга каноп экилиши учун
ажратиш:
Каноп
толасини ишлаб чикарилиши
учун мавжуд фабрикаларни кенгайтиришимиз.
Бир
миллион гектар ерни чорвачилик учун
ажратиш.
Бир
гектар ер ўртача 100 қўй-эчкини
бир йил боқадиган ҳосил
беради.
2.5-3
миллион ердан чиқадиган
ғалла кайта ишланганда
чорвачиликда муҳим бўлган
ем маҳсулоти масаласи ҳал
бўлади.
Мавжуд
бир миллион чорва бошига қўшимча
100 миллион чорва боқилиши
мумкин. Битта қўй йилига
3 кг юнг беришини ҳисобласак
3 миллион тонна юнг дегани.
Ипакга,
каноп ва юнг аралашмасидан
мукаммал туқимачилик
саноати келиб чиқади.
Усталик Узбекистон юнги ва қўй
терисига талаб катта.
Тери
текистил саноати ҳали
Узбекистонда ривожланмаган.
Аммо
бу ҳалкимизнинг энг мукаммал
биладиган соҳаси эди.
Пахтачилик
бу соҳани тамоман йўқ
қилган.
Биз
Ўзбекистоннинг 6 миллион
гектар еридан ташкарида халк боғдорчилиги
ва сабзавотчилигини хисобга
олмаяпмиз.
Пахта
мавжуд сув захирасиниг 90% еб ютмоқда.
Агар сувдан фойдаланиш меёрига
келса бирданига боғдорчилик
ва сабзавотчилик ривожланади.
Бу
маҳсулотларни қайта
ишлаш саноатига эҳтиёж
туғилади. Урал тоғларидан
бошлаб Саҳалингача бўлган
минтқадаги 50 миллион рус
аҳолисига сотишимиз мумкин
бўлган тайёр, ярим –
тайёр, мева ва сабзовотчилик маҳсулотлари
пахтадан даромадлироқдир.
Мен бу ерда оддий аҳолимиз
тушунмайдиган иқтисодий
терминларни ишлатмокчи эмасман.
Шуниг
учун мақолани илмийлаштирмадим.
Аммо
бу дегани пахта қуллиги
ўрнига таклиф қилган
соҳаларини билмас экан
дегани ҳулсани чиқармаслиги
керак. Агар жиддий иқтисодий
бир марказ
биз билан баҳс қилмокчи
бўлса ва бу икки тарафлама
пратаколлаштириладиган бўлса
ҳамма картамизни очиқлаймиз.
Акси
ҳолда бу масалада бошқа
делитантлар билан вақтимизни
ва фикрларимизни
ўртоклашмаймиз.
Албатта
Ислом Каримов ва унинг
оиласи пахта қуллигини
давом эттириш ва шаҳсий
дарoмадларини ошириш учун
оҳирги ўқни
егунлерича давом этишади. Биз ҳам
30 миллион аҳолимиз қулликдан
уйғониб 6 миллион гектар
тупроқига эгалик қилгунларича
курашимизга давом этамиз.
Ушбу
"Узбекистонда аграр реформалар"
илмий таткикот Уздемфонд ташкилотиниг
бир неча йилдан бери тайёрлаган ислахот
программасидир.
Ушбу
дастур минтакадаги барча давлатларни
кизиктирмокда. Урта Осиё давлатларида
бир неча ун йилликдан кейин сув захиралари
учун буладиган ижтимоий-сиёсий ва хатто
харбий можороларни олдини олиши мумкин
булган хужжатдир. Бу дастур амалга
оширилиши минтака давлатлари билан
келишилган холатда амалга оширилиши
кузда тутулмокда. Агар Узбекистонда
диктатура тугатилиши ва демократик
имконлар бизга бу дастурни халкга
тушунтириш имконларини берган буларди.
Дастурниг тула матнини матбуотда эълон
килиш ниятимиз йук.
Бу
дастур Узбекистондаги барча иктисодий
параметирларни узгартириши керак.
Ислохат барча сохаларни камрамокда. Бу
масалалар факат Узбекистон шароитида
мухокама килиниши мумкин. 100 йиллик
пахтачилик табиатимиз, манавиятимиз
ва кишилигимизни кулликга олиб келди.
Сафар Бекжон.
Uzdemfundsuisse
раиси
2013. Lausanne. Suisse