Мозийда отаю-ниналаримиз мушкул-кушотларини, ғазалхонлик қилибон кетгиздукларини эслатурға хожат йўқдур.
Биз хам аларға нисбат ўлсун дебон, ушбу ғазалну ашор қилибдурмуз. Каму-кўпу ўлмушса, айбға буюрмайсуз.
хххххххххххххххххххххххххххххххххххххххх
Чумчуқ кўнди гулиға, қирқ кеча байрам қилинг,
То киёмат мадх этиб, хечдан-хеча сайрам қилинг.
Урдадир юртбошингиз, малай наво қардошигиз,
Қилса нола йиғлагиз, сийнағиз кўп нам қилинг.
Зимистон бўлди юрт, талон қилар харомийлар,
Пашша ҳам ўлдирмағон, мухолифи малҳам қилинг.
Бошка йўқ денг, оламаро юртбошининг муқобили,
Сиз-сиз бўлинг, харқачон улзотни кўркам қилинг.
Микрафон, қалам қўлда, мол-мулкингиз окян ўта,
ғийбатшунос тахлил қилар, тўғрини мулзам қилинг.
Эй кўнгил девона бўл, аммо йўлдан хеч қайтмағил
Бу Сафар шундайиндир, дўстигиз бир кам қилинг.
Сафар Бекжон.
07.11.2015