(Хооо Гугушахон опаки, караворинг. Эртакчи кўрмадигизми?) |
Компания
“Мабетекс” , "Zeromax GmbH",
Назарбаев+Каримов.
Дарига+Гулнора, Рахат
Алиев+Темур
Тиллаев.....
Юқоридаги
исмларни Google ёзсангиз
қизиқарли эртаклар ўқишигиз
мумкин. Мен эртак ва афсоналар тўқийдиган
ёзувчи эмасман.
Бутун
эртаклар оҳирида бош
қаҳрамонлар мурод-мақсадларига
эришиб баҳтли бўлишади.
Баҳтли бўлиш
қамрови ҳам
ҳар инсонда ҳар
ҳил шаклларда
намоён бўлади
-да ,
энди. Масалан баъзи :
“ментлар ва терговчилар” ҳафта-ўн
кун ораси биронта камбағални
уриб -ўлдириб,
баҳтли бўлишадилар.
Баъзи бировлар баҳт ва
баҳтсизлик нима эканлигини
билмайдилар лекин...
ҳар доим бировларнинг
эртакига бош каҳрамон
бўладилар.
Икки
ойдан бери тинмасдан такрорланаяпган
Гугуша эртаги олдинрок Дарига+Нурсултон
ва Сара+ Назарбаева+Рахат
Алиевлар ижросида айтилган эртаклардан
кўпам фарқ
қилмайди. Қахрамонлар,
ширкатлар исмлари ва ўртда
давлатдан ўмарилган пул
£,$ микдори салгина фарқ
қилади ҳалос.
Аммо
эртак ҳудди ўша
нотада оркестра ижросида баланж
овазда гаранг қулоқларга
эшиттирилмоқда. Эртак
сўнгида қаҳрамонлар
барибир муродига эришадилар. Албатда
мурод-максад ҳар кимда ҳар
ҳил нарсалар билан ўлчанади.
Гадойга бир бурда нон,
бойга эса ҳокимият ва
сарват муроду-мадораси бўлиши
мумкин.
Бу
эртакларниг бирлаштирувчи
яъна бир тамони салбий
каҳрамонларни ота-оналари
эзилган, қизлари эса
мазлумалардир.
Биринчи
мақсадлари эркатой
қизларнинг атир-упа
ҳаражатлари учун Ғарб
банкаларига бериб қўйилган
арзимас миллиону-миллардларни силлиққина
қайтариб олиш. Шўҳлик
қилиб қўйишди
мана ўзимиз жазолаяпмиз.
Тиламчидан баттар қилдик.
Устидан жиноий ишлар ҳам
очдик. марҳамат қилиб
пулларини кайтариб беринг?...
Бундан
кейин ақилли бўлишади....
Бир
ўқда иккита қуён
овлаш хам мумкин бу эртакларда. Ғарбликлар
демократлик, қийноқларга
қарши курашчи эртак
қаҳрамонларини яхши
куришади. Илова сифатида орада шундай
қобилятлари кашф қилинса
нур устига аъло нур бўлади.
Шундай
бўлди ва бўлаяпди...
Иш
шу даражага етказилди-ки;
Рахат бек кахрамонимиз муҳолифат
номига ТВ очиб қайнота
Нурсултонни хотинни
(хоними)Дариғахонни
бир неча йил тўпга тутди.
Дариға
хам бўш келмади.
Ота
Султон бўлса нима қипди.
-Қариб
ақлини йўқотмасин-да- деди.
Ғарбда
Назарбаевлар оиласига қарашли
бир неча юз миллион $ қайтариладиган
бўлди. Қаричиликда
энди. Нурсулонбий давлат ҳисоб
рақами ўрнига
шаҳсий ҳисоб
рақами очтирганлигини
Женева маҳкамасида қабул
қилди. Бу эътирофи
бир нечта юз миллион $ ни
, 20 йил ичида Қазақистон
Давлатига қайтарилиши учун
ҳукум чикди. Нима бўпди,
20 йил эмас 50 йил бўлса ҳам
зиёни йўк. Барибир қиз
имиз ўрнимизга келди.
Семечка
пули келиб туради.
Қавун
қавундан ранг олади.
Эртакларда
хам шундай-ку.
Масалан-дан
бошлайдиган бўлсак...
Каримовларнинг
эртакчиларини эшитадиган булсак:
Ҳудди
олдинги эртакдаги каби каҳрамонлар
жанги авжига чиққан
саҳифасидасиз. Ҳали
эртак оҳирлаб боришига
анча бор. Женевадаги маҳкама
ҳозирча аниқлаган
1 миллиард $ пул ювуш жиноятининг махкамаси-суди бўлиши
керак. Балким 50 йил мабойнида қайтарилишига
қарор берилиши керакдир.
Агар
Ислом Каримов кариб чарчаган эканман
деса:
Мазлум
бўлаёзган Гугуша Бош
каҳрамонлик учун курашини
тезлаштиради,
Оиламиз
давлат дегани, давлат биздан иборатдир
деса:
Оила
инқилоби қилиниши
керак. Инқилоблар эса
қурбонсиз бўлмайди.
Қурбонлар ҳам
оила атрофидаги ҳизматчилардан
бўлса ёмон
бўлмасди.
Эртак
ҳам 30 миллион кар ва сақовлар
учун ишонарли бўларди.
Ўзбек
эртакчилари орасидаги баъзи бир ёрдамчи
ўйинчилар ҳар
эҳтимолга қарши
"инфо" беришаяпди, Дўстлардан
бирига эртакнинг бошқа
саҳифаларида тасодифий
воқеалар ҳам
бўлиш эҳтимоли
"инфоланган".
Баъзи
қаҳрамонлар ўзлариниг
Арманича, Русча исмларидан воз
кечиворганлар. Ғарбда
атир-упага сарфланмок учун қўйилган
пулларига семечка чақиб,
ялло қилиб юришибди.
Эртагим-эртак,
ҳамирим шўртак...
Сафар
Бекжон