пятница, 26 декабря 2025 г.

ҲИНДИСТОН ТУРК ҲУКМДОРИ: БАБУР ШОҲ...

ҲИНДИСТОН ТУРК ҲУКМДОРИ: 
БАБУР ШОҲ...

Бобурийлар империясининг асосчиси ва биринчи ҳукмдори. 
Отаси томонидан Темур ва онасининг томонидан Чингизхонга бориб тақаладиган Бобур Шоҳ 1519-йилда Ҳиндистонга қилган юришлари орқали бутун Шимолий Ҳиндистон устидан назоратни қўлга киритди. 
1526-йилда у Деҳли султонлигига чек қўйди ва ҳозирги Афғонистон, Покистон ва Шимолий Ҳиндистонни қамраб олувчи  империясини ташкил этди.
Бобур Шоҳ Чиғатой даври адабиётига катта ҳисса қўшди. Унинг Чиғатой турк тилида ёзилган ва унинг ишлари хронологик жиҳатдан батафсил баён этилган "Бобурнома"си турк дунёси адабий насрининг дурдоналаридан бири ҳисобланади.
Бобур Шоҳ 1530-йил 26-декабрда Аграда 48 ёшида вафот этди. 
Биз уни вафотининг 495 йиллиги муносабати билан ҳурмат ва миннатдорчилик билан ёд этамиз. 
Унинг руҳи шод бўлсин.
Бугун бутун Ўзбекистон жоме-масжидларида Андижон фарзанди Захириддин Мухаммад Бобиршох рухига хатми Қуръон қилинадими?
Йўқ, албатда. Истелочилар ва уларнинг динсотар муллалари пули тўланмаган хатимни қилишмайди.

Матбуот маркази.
26.12.2025


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистондаги камбагаллик, кашшокликга айланмокда.

Узбекистондаги камбагаллик, кашшокликга айланмокда. Сталин эпохаси тугаши россия ва мустамлакаларида умидворлик яратди. Куринишда вазият уз...