четверг, 25 сентября 2025 г.

Хоиннинг тили, дини, миллати булмайди.

Hoinning tili, dini, millati bölmaydi.
Hoin, hoindir!
Hoinda vatan ham bölmaydi.
Qaerda yashasa ham, be-vatandir.
özbekistonda yshab, rusdan köprok putinist bölishni ,
130 jillik istilo okibati deyish mumkin.
özbekistonlik 3 kishining AKSH da 18 yil yshab turib hoinlik kilayotganliklarini yzgandim.
Rossiya elchihonasiga qatnab agentlik qilib yurganini, Sovet Ittifoqini , Rossiya imperjasi shaklida kayta tiklash goyalarini AKSHdagi özbeklarga targib qilib yurganlarni fosh qilgandim.
özbekistondagi Putinist rusparastlar rus tili davlat tili bölsin deb imzo yigishi men uchun katta yngilik emas.
2-3 kundan beri "-nimaga jim turibsiz", deb maktublar olmokdaman.
Men nechun har doim, milliy kadrlar va milliy davlatchilik qurish uchun kurashayotirmiz deb gapirib, yozib kelganimni endi tushunib etgandirsizlar.
özbekiston ichkarisidan surushtiruv olib bormoqdaman. Tinch utirganim yök.
Ertaga videodastur qilib vokelik parda orqasini gapiraman.
Bugun dunyo turkchilar,
Turonchilar,
Turkistonchilar kuni.
Bir kun albatda quriladi, Turkistan birligi!
Hoinlar va sotqinlarga inot, kurash davom etaveradi.
Bu kurash biz uchun ota meros, jabhadir!
Na sharfdir-ki, bu jabhada kurashayotganlarga!
Yashasin Turkiston, özbekiston, özbek tilim!

Safar Bekjon Urganjiy
3 maj, 2019 jil.
Lozan shahri

Хоиннинг тили, дини, миллати булмайди.
Хоин, хоиндир!
Хоинда ватан хам булмайди.
Каерда яшаса хам беватандир.
Узбекистонда яшаб, русдан купрок путинист булишни 130 йиллик истило окибати дейиш мумкин.
Узбекистонлик 3 кишининг АКШ да 18 йил яшаб туриб хоинлик килаётганликларини ёзгандим.
Россия элчихонасига катнаб агентлик килиб юрганини, Совет Иттифокини , Россия имперяси шаклида кайта тиклаш гояларини АКШдаги узбекларга таргиб килиб юрганларни фош килгандим.
Узбекистондаги путинист руспаратлар рус тили давлат тили булсин деб имзо йигиши мен учун катта янгилик эмас.
2-3 кундан бери "-нимага жиm турибсиз", деб мактублар олмокдаман.
Мен нечун хар доим, миллий кадрлар ва миллий давлатчилик куриш учун курашаётирмиз деб гапириб, ёзиб келганимни энди тушуниб етгандирсизлар.
Узбекистон ичкарисидан суруштирув олиб бормокдаман. Тинч утирганим йук.
Эртага видеодастур килиб вокелик парда оркасини гапираман.
Бугун дунё туркчилар,
Турончилар,
Туркистончилар куни.
Бир kun албатda курилади, Туркистан бирлиги!
Хоинлар ва соткинларга инот, кураш давом этаверади.
Бу кураш биз учун ота мерос, жабхадир!
На шарфдир-ки, бу жабхада курашаётганларга!
Яшасин Туркистон, Узбекистон узбек тилим!

Сафар Бекжон Урганжий.
3 май, 2019 йил.
Лозан шахри
Шавкат Мирзиёев Каримов даврида пора олмагандим деганди.
Лекин бир неча миллард $ бойликни каердан олди?
Узбекистон металлургия саноатини уз кланларининг мулки сифатида узлаштириворганлиги исботланди.
Узбекистон ичкарисидан келаётган маьлумотларга карасак Узбекистон ер ости бойликлари Россиянинг кул остига утиб кетмокда.
Ер ости бойликларимиз геологик харитасининг энг сирли хужжати "5 почта" Россияга берилганлиги мутахасисларимиз тамонидан тасдикланди.
Олтин, кумуш, мелбрун, уран, литийметал..... сингари ер ости бойликларини кайта ишлаш ва янги конларини узлаштириш Узбекистонга кейинги
йилда таклиф килинган рус тужжорларига киймати хисобланмасдан берилмокда экан.
Шавкат Мирзиёев "ислохат утказаяпмиз" деб шов-шув кутариб аслида ер ости бойликларимиз таксимотини Алишер Усманов ва Россия фойдасига
хал килаётганлики охир окибат уз тасдигини топди.
Мен бу хакда 2017 йил 21 январь куни кулимга келиб тушган фактлар асосида видеосухбат берган эдим.
Шавкат Мирзиёев бу масалада фош булганлигини билсин.
Бу йулдан кайтсин.
Керак булса унга, тула мустакил рахбар була олиши учун ёрдан берайлик деган ниятда эдим.
Афсуски, Шавкат Мирзиёев ер ости бойликларимизни янги таксимотини билиб туриб, атайин факат руслар фойдасига хал килган.
Узбекистон хазинасини айланиб утадиган йуллар билан талон-тарож килина бошланганлигини, соха мутахасислари билдиришмокда.
Бу дахшатли талон хакида тез кунларда видеосухбат киламиз.
Биз 2017 йил 21 январьда Мирзиёев оиласининг кейинги 18 йил мабойнида умарган бойлигини исботлаган эдик.
Каримов даврида хеч ким тегина олмайдиган: "пахтага ёрдам пули", "байрамлар учун ёрдам пули", "металлом йигиш" сохаларидан келадиган даромадлар
Шавкат Мирзиёевга тегишли эди.
Бугунга кунга келиб бутун Узбекистонни хусусий мулкига айлантираётган Мирзиёев+Усманов= Путин хакидаги видеога тайёргарлик килмокдамиз.
Мирзиёев сайланишидан икки хафта утиб гапирган гапларимизни эшитиб куринг.
Бир огиз ёлгон ёки шубхангиз булса махкамага беринг?!
Сизлар хеч нарса булмагандай давом этираверасиз, буни биламан.
Бирок менинг Узбекистонга кайтмокчи эканлигимни эшитибок , 2 соат ичида ватандошликдан махрум килганингиз
бизни накадар хакли эканлигимизни исботлади!!!
18.11.2018
Биз диндан гапирсак, хужумга утадиганлар каерда?
Узбекистон Муфтийсини жамоатлар номзодлари ва сайлов оркали булсин десак, xаммаси жим!
Биз уз вактида Мухаммад Содик номзодини жамоатлар йигилишида тавсия килгандик.
Жамоатлар мажлисининг бир кисми менинг Бектемирдаги катта ховлимда булиб утганди.
Тириклар булса гувохлик килишади.
Атеист cовет режими хохлаган одамни эмас, биз жамоат хохлаган Мухаммад Содик номзоди тайинлашига эришилган эди.
Уша давр учун бу катта иш эди.
Мухаммад Содикдан бошка лойик инсонлар бор эди. Уларни Муфтий кила олишимиз жуда кийин эди. Мутадил карашли, бизга хам ён босадиган вактлари булади деб уйладик. Аммо диктатуранинг конли даврида уз салохиятини оддий муминлар тарафида тута олмади, Мухаммад Содик
Бу бошка масала.
Аммо бугунги масала, Хокимият дин ишлари бошкармасини тайинлаши мумкин. У давлат ишидир.
Аммо, мусилмон жамоати узларига муфтий сайлашга хаклари бор.
Зеро Муфтийлик давлат лавозими эмас.
Диний акида рахбаридир!
Динимизни пул киладиган мавкега айлантирганлар билан Киёматда юзлашамиз!

Safar Bekjon
11.09.2019


(Китай сократил импорт стали на 52,5% в августе 2021 года по сравнению с августом 2020 года.
Темпы падения импорта сохраняются)
Кейинги кунларда бизга тахдит қилган аждархонинг думи кесилаётгани хақида хабарлар келмоқда. Хитой иқтисодидаги катта ёриқлар пайдо бўлди.
Сохалар битта-битта катта миқдорда зарар кўргани, Пекин, Шанхай... борсаларининг қиммат бахо қағозлар олди соттисини тўхтатиб бу чўкишни маъмурий шаклда тўхтатмоқчи.
Бефойда.
2019 йилда Хитойнинг 7 триллион $ валюта жамғармасини эритиш учун иқтисодий уриш бошланганлиги хақида мақола ва видеодастур қилгандим.
Ўзбекистон чўкадиган Хитойдан қочадиган тармоқлардан текистил ва микрочипларни ўзига чақириши мумкин дегандим. 1 триллион $ атрофидаги айланмаси бўлган бу сохаларни чақириш учун керакли ислохатларни таклиф қилдим Мутахасисларимиз бу масалаларга ёрдам бера олади дедим.
Ўзбекистон Хокимияти ислохат қиладиган хақ ва адолат ислохатини бошасин дедик.
Давлатни чўктираётган коррупсиячи, путинистчи генералларни қамоққа олинг дедик.
Афсус, Шавкат Мирзиёев давлатни Россиянинг орқа боғчасига айлантирди.
Чет эларга қочирилаётган юзларча миллард $ бойликларни қайтаришга имконлар топилаётган кунларда Путин бу бойликларни музлатилиши ташкил қилмоқчи.
Токи Ўзбекистон ривожланмасин.
Токи Россияга қарам сохалари кўпайсин.
Хитой иқтисодиёти йўқотаётган микрочиплар сохасини хали ҳам ватанимизга олиб кириш имконлари мавжуддир.
Ислохат бошлатинг, ИСЛОХАТ!
Сафар Урганжи
23.09.2021
Ўмарилган бойликларни тинч йўллардан қайтаринг!
Биринчи дунё уриши 3 та Имперянинг тарқалиб кетиши билан тугади. Нафақат уриш ҳал қилувчи рол ўйнади.
Вабо Eвропанинг 50-70 миллион инсонини ўлдирганди.
Бир неча йилда шунча инсонидан айрилган Рус, Герман ва Усмонли Имперяси ҳам инсоний, ҳамда ҳарбий-иқтисодий чўкди ва тарқаб кетди.
Руслар болъшевик инқилоби орқали Имперяларини қайта тиклашди.
Бу гал Русларга ва Хитойга бундай имкон берилмаслиги керак.
Акс холда дунё бу иккита вахший давлат орасида қолган Ўзбекистон давлатчилиги хар доим хавф остида қолаверади.
Путин ўз инперяси харобалари остида қолиб ўлишга мажбур!
Ўзбекистондаги 5 путинист генералга!
Xайдалмасдан олдин истифо қилинг!
Ўмарилган бойликларни тинч йўллардан қайтаринг!
Safar Bekjon Urganjiy.
19.03.2020
Suisse.
Ушбу макола бир йил олдин Украина бухрони ва унинг окибатида келиб чикадиган иктисодий муаммолар хакидаги фикирларимиздан бир кисмигина эди. Аммо Узбекистонга дунё иктисодй муаммолари канчалик таьсир утказа олади? Бу масаладан келиб чикиб, иктисодий планлар хам тайёрлаганмиз. Узбек мухолифларинг иктисодий программаси йук deyдиганларга жавобимиз: Биз коммунист иктисодчилари каби 1000лрча сахифалик китоблар ёзмаганимиз учун сизларга программасиз куринишимиз мумкин. Германянинг велосепедда ишга бориб келаётган иктисод вазирини Узбекистонда хам булиши мумкинлигини тасавур кила олишмагани каби бизнинг кейинги 10 йил ичида бир неча марта эълон килган иксодий программамизни хам акилларига сингдира олмайдилар.
06.02.2015 Lausanne
"Бу маколани ўкишга шайланган ўкувчи албатда анча нарсадан хабардордир. Киска ва лўнда килиб ёзмокчиман.
Россияга карши жазо чоралари хакида:
Россия кейинги йиллардаги иктисодий ўсишини nефт ва газ хисобига амалга оширди. Совет Иттифокини жазолаш учун бир баррел нефт 35-50 $ ушлаб турилди. Натижа олишди.
Россияни хам худди шу йўл оркали жазо бериш тарафдорлари бор. Энергия ресурсларини энг катта истимoлчиси ким?
Хитой.
Хозирги суний, юкори нарх хам бу давлатga Гарб ва АКШни 30% ўзига боглаб кўйди. Агар нефт махсулотлари кайтадан 50$ пасайтирилса дунё ишлаб чикариши тамоман Хитойга кўчиб ўтади.
Хитой кейинги йигирма йилда АКШ $ захираси ва олтин жамгармасида дунё иктисодини инкирозга олиб кела оладиган даражага олиб чиккан. Бу эса унга дунёда иктисодий инкироз чикара олиш имконини бермокда. Бу эса атом куролидан хам кучли холга келган. Кискачаси Гарбнинг бозор иктисодини, ишлаб чикариш эмас банкачилик системаси бошкараяпганлиги Россияга этарлича жазо беришдан тийилишга олиб келди. Бу гарбни куркитган омиллардан биттаси. Банкачилик хам сиёсатни, хамда ишлаб чикаришни асир олган.
Агар Хитойнинг кўлига ўтиб кетган дунёдаги айланма микдори аник берилмаяпган $нинг 27-30% га эгалик килаяпгани рост бўлса инкирозга беш минут колган. Европа саноатнинг 50% ортики хам Хитойда ишлаб чикаришга карамлиги хисобга оладиган бўлсак, иш анча вахим холга келган.
АКШ миллий пул бирлигини деволятция килишга мажбур. Банкачилиги тўла реформа килиниши керак.
Россияга жазо беришдан олдин Хитойнинг кўлидаги $ жамагармаси эритилиши керак.
Европа саноатининг ишлаб чикариши хеч бўлмаганда Шаркий Европага кайтариш керак.
Кейинчалик нефт нархлари 50$ пастга туширилиши мумкин.
Арзонлаган энергия ресурслари таннархларни туширади ва ахоли савдо кобиляти кучаяди.
Tаткикотчилар дунё бир кутубли ривожланмайди деганларида нимани назарда тутишмокда билмайман. Aммо дунёниг хамма ерида базор иктисоди оркасига сигинган Банкачилик хеч кандай кутублашма бўлмадан хам ривожланди.
Россия 1917 йилда таркаган вассалларини кайтариб олиши учун дунё иктисодидаги инкироздан фойдаланганди.
2014 йил хам Чор Россияси тиклаш учун стард берилиши оркасида худди ана ўша иктисод инкирози хизмат килмокда.

Сафар Бекжон
Uzdemfundsuisse раиси
26.03.2014

Араб дунёси ва Ҳиндистонни Инглизлар, Шимолий Африкани Французлар+Инглизлар чегараларни суний ташкил қилиш орқали собиқ калонияларни доимий келишмовчиликлар халкасига боғлаб беришган.
Чор Россиясининг меросҳўи бўлган собиқ совет Иттифоқининг суний чегаралар ташкил қилиш масаласида қилинган "хатолар" дан, энг катта адолатсизлик Туркистонда қилинди.
Агар Путин қилган аннекциясини биронта Ўрта Осиё давлати тан олса келажакда ўзларига катта зарар қилишади. Қазакистон, Қиргизистон, Туркманистон ва Тожикистонда ўзларини ўзбек деб қабул қиладиган аҳоли Ўзбекистонга қўшилиш учун референдум ўтказишга ҳуқуқий ўрнак топган бўлишади.
1996 йилда "Примаков доктрини" деган муҳим ҳужжат билан танишгандим. У ерда Совет Иттифониқнинг тарқаб кетиши вақтинчалик берилган танаффус дейилади. Иттифоқни янги кўринишини қайтадан тиклаш учун собиқ республикаларда амалга ошириладидан тадбирлар ишлаб чиқилган.
Иқисодий қашшоқликни келтириб чиқариш учун, янги давлат раҳбарларини тизгинини ушлаб турадиган бутун воситалар тавсия қилинганди.
Путиннинг Россиядан туриб олиб борган бошқариладиган исёнлар методи. Ғарбнинг аралашувини келтириб чиқаради гўёки, демократик ислоҳатлар ўтказиш имкони берадигандай кўринади.
Ҳар гал бундай Баҳор инқилоби деган қўзғолонлар оркасидан Россия уз аннексияларини амалга оширади.
Россия учун муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат Узбекистондир.
Қолган давлатлар аллақачон ярим мустамлака айланган.
Каримов иккита кемани бошини тутган изолятцияда қолдирилган қари диктатордир. Оиласининг моддий масалалари билан оввора қилинган ярим вассалик бўлса ҳам рози бўлган Бош вазири Путинизм малайидир.
Асосий кадрлари Россия Миллий Хавфсизлик Академиясида ўқиган ва у ерда қасамёд қилган "чекист"лардан, иборат Иноятов жаноблари учун мустақилликнинг қиймати қолмаган. Ҳарбийлар бир ҳавуч Миллий Гавардияга берилган имконларни тушида хам кўришмаяпди. Харбий развекадагиларнинг сафи аллакачон Россияда ўқиганлар билан тўлдирилди.
Тассаввур килинга, мустакил давлатсиз ва уз иҳтиёрингиз билан давлат сирларини биладиган кадрларни бошка давлатда ўқитиб ва у ерда қасамёд килишларига куз юмасиз?!
Бунақа ҳолат ҳатто вассалликда бўлган даврларда хам бўлмаган.
Ғарб давлатларида ўқиган кадрлар факат секратариятликлар бажарадиган ишлардан тепага чиколмайдилар. Кўтарилиш учун олдин Россияда обдан ўқитилган ва руҳсат берилган шаклда Ғарбда стаж килган кадр бўлиши керак. Ўзбекистонда кейинги ўн йилда миллий фикрлайдиган деб қаралган 1000 дан, ортик кадр ёпик ҳарбий суд тарафидан қамалди.
Ўзбекистонда буни “кланлар, тожиклар” давлатни эгаллади деган прапаганда билан тўлдиришди. Асл мақсад Путинизмни Россия Империясини тиклаш учун "Примаков доктрини" амалга ошираётганнинг куринишлари эди.
Энди эса буни яширишнинг кераги йўқга ўхшайди. Чор Россияси давридан бери Туркистоннни минали воҳалар оркали бўлинганлигининг қаймоқини ейишга тайёрланмоқдалар.
Ўш воқеаларининг такрорини бир вактда беш олтида жойда бошланишини тасаввур қилинг?!...
Аммо Путинизм советларнинг хатосини унутмаслиги керак!
Афғанистон уруши совет экономикасини хонавайрон қилган факторлардан бири эди. Ғарб Украина учун бундан уруш килмайди.
Европада бундай уруш олови ҳаммани ёкиши мумкин. Россияни иқтисодий сиёсий парчалашнинг бир йўли Афғанстоннинг икки-уч марта каттаси бўлган Туркистонда бошланадиган мужоҳидлар урушидир.
Путин, Примаков ва Жирновский кабилар Империячилик васвасасига берилмадан ўз катта оғаликлари даврида қилган хатоларидан сабоқ чикарсинлар!
Билиб қўйсинлар-ки, қўлларидаги куч оч ва ишсиз мардикорлар Россиянинг ичида сиёсийлашишлари мумкин. Сиёсийлашган ҳаркандай куч ҳар доим ҳам КГБ ўйинини ўйнамаслиги мумкин.
Ҳар йили беш- ўн, марта такрор ва такрор Ўзбекистонликлар юборган пулни 4-5 миллиард $ деб эълон қилиш ҳам сиёсий ўйин эканлигидан хабаримиз бор. Ўзбекистоннинг ишга яроқли аҳолисидан 5-6 миллиони Россияда дейилиши орқали ҳам қарамлик ва шантаж воситаси эканлигини билдирмокчи эканлигигизни билмокдамиз.
Ўзбекистон давлатчилиги ва миллий кадрларини батамом йўқ қилдик деб ўйлаганларга ҳам айтиб қўяйлик: 130 йиллик асоратда 1000 тадан, кўп халк исёни бўлган тўфроклардасиз!
Путинизмнинг Ўзбекистондаги малайларига!
Путин сажда қилаётган малайлар унитманглар-ки, айнан Чор подшоҳининг малайи бўлган Саидкосимбойнинг ўзи ва унинг авлодлари кафангадо қилингани каби сизлар ва сизларнинг авлодларингиз хам сунги пушаймонликда улиб кетасизлар.
Қамоклардаги миллий кадрларимизни озод қилинг!
Сиёсий авф чикаринг!
Давлатчиликимизни куткарайлик!
Авлодларингизга шарафли исм колдиринг!
Ғарбда-Шарқдаги бойликларингиз аллақачон Билдиргейтсчилар тарафидан бўлинди.
Путинизм сизга ок қайин соясидан бошка нарса беролмайди.
Биз йиллардан бери ёздик, айтдик.
Хаммаси энг сўнгида тўғри бўлиб чиқди.


Uzdemfundsuisse
Сафар Бекжoн
05.10.2019

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Pora tugilishda otang beradi, keyin sen bir umr berasanmi?

Turkiston ozodligi va ittifoqi xarakati milliy kadrlari tamonidan tagdim qilinayotgan raportlarning ba’zilarini e’lon qilishga davom etmoqda...