четверг, 18 января 2018 г.

Мардикорга Марсия

Марсия.
(мардикорга кетаётиб улганлар хотирасига)

Байрам келмиш, хабарим йук,
Тантанага корним тук.
Туккиз рузгор, оч колди,
Тинч замонда тегди ук.

Байрам утар, улмасак,
Келар яна  бойларга.
Камбагал мардикорлик
Излаб кетган жойларга.

Байрам келмиш хабарим йук.
Мазор казар туккиз бел
Русё кетар етимлар,
Мотам тутар бизим эл.

Байрам келмиш, хабарим йук,
Шарафимиз отилган ук.
Мардикорга ким хайдади?
Уша золим улгани йyк!


Сафар Бекжон.

25.06.2017

вторник, 16 января 2018 г.

шурвада купик колди





Маддох улди, ортидан шурвада купик  колди,
Шоири-ю шайхлар минган, эшшагу хутик колди.
Инсон Одам булмаса талантидан не фойда,
Андижонда Бобирбогнинг, бошлари эгик колди.

Халк, оламон, халойик, кайга борса нолойик 
Айби купик шурвадан умидворди,  хаклийди
Шоири-замон шу кун чумич истар дододан,
Калкиб чикган оламон факат куркар Худодан.

Маддох зотга Худо узок, дадо шундок ёнида,
Лутф истар подшодан,  шавкати-ю шонидан.
Хоинлигин унитди,  лек чикмади конидан,
Шогирд маддох колар,  узилсада жонидан

Маддох улди ортидан шурвада купик колди,
Иймони йук номард утмишин кулфга солди.
То киёмат кутгаймиз адолатнинг хукмини,
Муминлар эгиб бошин, майдонда якка колди.


Урганжий.

(Уткан асрда яшаган шоирнинг бурноги асрдаги шъери)

Адолат умиди бир ёниб, бир сунар.






     Аллох ислом дунёсининг устида жазолар ёгдирмокда. 
 Нимага?
Мусилмонлар уз фелини тузатмагунча  сабабчиси ким булса булсин, хукум бергувчи Яратганнинг кахри тухтамайди. 
Котил диктатор улди. 
Унинг маддохлари хам оркасидан кетмокдалар. Аммо улар улсада, маддохни мактовчилар, сажда киливчилар топилмокда. 
Андижон халки киргин килинди. Уша куни унларча ёзувчи, шоирлар ТВлар котилларни олкишладилар. 

"-Отилган хоинлар шурванинг устидаги купик эдилар. Тугри килинди укка тутулиб. Бундан баттар жазолар берилиши керак"...... дейиш, маддох ёзувчи-шоирлар.

Уз халкини хар кандай сабаб  булса хам укка тутганларни макташ даражасига бориб этганларни бугун дахо, фидоий...... дейдиган зотлар на Худодан, нада адолатдан куркадилар.
Виртуал оламдан, ТВлардан, радиолардан бу зотларга жой бераётган журналистлар уларнинг фикрларини бутун инсоният фикридир деб тагдим килмокдалар.

  Дунёнинг ишида.... инсон Одам атонинг наслидан эмаcдирлар. Одам  Яратганнинг эр юзидаги инсонларни одам килиш учун жунатилган элчиси эди. 
Одамлар кахрдан жонлари узилмокда. 
Инсонлар босди хамма ёкни. 
Инсон эса, нафсининг кули!
Нафс хар доим хам моддият булмаслиги мумкин.
Инсонларнинг нафси бошка биттасига кул булиши хам мумкин.
Масало, кибр!
Узи улган диктаторнинг кибри хали хам улмади.
Кибри хайкаллар шаклида Узбекистоннинг хар жойида кад ростлаб турибди.
Кибр, шайтоний вас-васа. 
Котилга хамду-сано укиган маддохларни дахо дейишлик, шайтонга хизмат килишликдир.
Ислом дунёси диктаторлар инкибатори. 
Тухумдан хуроз чикса хам, тавик чикса хам маддохлар кузида,  лочиндир.
Саколли серка, эчки албатда буюк шайхдир, маддохлар кузида.
Мана бугунларда улган маддохларнинг маддохлари уртага чикмишлар!
Нима эмиш, барча танкидчилар  мактов казoнидаги купиклармиш.
Бу танкидчиларни чумич билан супириб олиб ташлаш керакмиш, 
 худди Андижонда булгани каби.
Ёвгон шурвангизни кайнатган жананнамнинг ути сизга буюрсин,
 мурда маддохларининг маддохлари!

 Куннинг турклиги:

Андижон котили, мадохлар шотири!
Улмади кибри, шайтоний зикри.
Хар тараф мурдалар, ислом имранар,
Адолат умиди бир ёниб,  бир сунар.

Сафар Бекжон.
15.01.2018




воскресенье, 14 января 2018 г.

Ment minister!







Узбекистон мент-вазирига!
Жаноб Бабожонов,
качон итларингизни йигиштирасиз?
Миллионларча сармоя билан Узбекистонга келган юзларча Гарблик ишбилармонларни итларингиз талади.
Кайтиб бормайдиган булиб кайтишди. Гарб ишбилармонлари сизларга ухшаб кибрга минган унларча барзанги сокчилар билан юрмайдилар. 
Сизнинг ментларнинг кузига етимдай куринган камтарин Гарб бойлари Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг гапига ишониб вазиятни урганишга боришгандилар
Бу ишбилармонларни талон килиниши хавфи кучадаги ментларнинг оддий узбекни талаётганида намаён булади. Бугун уз халкини талаётган ментлар сурини эртага четдан келган бу ишбилармонларни хам талон килиши аник.
Халкаро Арбитраж Махкамасида Узбекистон устидан шикоятлар 1700 тдан ошган. Бу зудлик билан хал килиниши керак. Бу шикоятлар оддий ментнинг МХХ билан хамкорликда исталган инсонни айбдор деб хужжат килишига асосланмокда.
Ун минг 15 минг $ олти ой укитилиб ментлик лавозими олган ментнинг исталган бирон чет эллик ишбилармоннинг устидан жиноий иш очтира олиши халиям давом этмокда. Исталган бирон инсонни терорист дейишига хукук берилган мент кутирган итдан баттардир.
Жаноб Бобожонов!
Агар максадингиз, Мирзиёевни йикиш булмаса бу итларингиз четдан келган ишбилармонларга хурмасин.
Гарб ишбилармони эртага у завод фабрикаларида ишчи буладиган узбек халкини эркин эканлигини курсин. Зеро хар куринган мент олдида титраётган узбек диктаторлик рамзидир.
Диктаторликга хеч ким сармоя киритмайди.
Сафар Бекжон.
13.01.2018

воскресенье, 7 января 2018 г.

Ижроати булмаган такво ...




                              Ижроати булмаган такво ...


    Туркияда жума намозларига боривчиларга татил бериладиган булди. (матбуотдан)

    Давлат уз худудларидаги барча ахолига тенг этикод кафолатини беради. Туркияда ахолининг 70% суний масхабда. Алавийлар, християнлар хам бор. Уларга жума куни рухсат бериладими? Испаняда хафтанинг хар куни тушлик 12-15 соатлари орасида.
Демак Испаняда жума намози хафтада 5 марта укиладими?
Сиёсийларнинг максади мусилмонларнинг кунглини олиш оркали хокимиятда умрбод колишми?
Мусилмон давлатларининг диярли барчасида хукуматлар 99% овоз билан кайта сайланади. Гарб давлатларида харом пулларини ювадиганларнинг хам даярли 90% мусилмонлар сайлаган хукумат рахбарлари хисобланади. Энг куп этикод эркинлиги берилган давлатларда инсон хукуклари ва адолатсизлик оммамийлашган. Кейинги 70 йилда бир-бирини энг куп катлиом килганлар хам мусилмонлар давлатлари.
Нега?
Дунёда 1 миллиард сигирни худо деб сигинадиганлар, 2 миллиард хайкални худо дейдиганлар бор. Мусилмонлар бошка бир мусилмоннинг таквоси уникига ухшамагани учун унга карши "жиход" килмокда. Ислом факат ва факат ибодатдан иборатми? Угирликдан бойиган инсон жоме масжиддан чикмай намоз килса мумин буладими?
Эронда жума куни татил. Ирок хам мусилмон мамлакат. Иккаласи 5 йил бир-бировига карши жиход килишди. Икки тамондан 2 миллиондан ортик мусилмон улдими ёки шахид булдими?
Икки мумин бир-бировини улдирса шахид булди деб фатво беривчилар купайса давлатни бошкариш ва талон килиш осонлашади. Ким сабабчи булса булсин, кимларнинг сирли куллари билан булса булсин уришлар килинган жой мусилмон давлатлари булмокда. Демак Аллохнинг узигагина аён булган жазо тавкими бор.
Аллох мусилмонларни нимага жазоламокда?
Хар ким уз фелидан ва ниятидан келиб чикиб жазоланиши хакида Куронда оятлар бор.

Рад сураси 11 оят;
  • Унинг (инсоннинг) олдидан ва орқасидан кузатувчиси бордир. Уни Аллоҳнинг амри билан " кўздек химоя килмокдалар. Ҳақиқатдан Аллоҳ, ўзи нафисларини узгартирмагунича кавмларнинг вазиятини ўзгартирмайди. Аллоҳ биронта кавмга ёмонлик истаса уни бу йулдан тухтадиган куч йукдир. Улар учун (кавм) Ундан бошка куткарувчи йукдир!



Сафар Бекжон.

07.01.2016

вторник, 2 января 2018 г.

Диктатор улди, яшасин янги диктатор!






Ушбу макола диктатор улимидан бир хафта утиб ёзилган. 
Нимага асосланиб ёздик. Ислом Каримов улган куниёк Узбекистон кайси йулдан бориши устида ички ихтилофнинг бир кисмида узим хам бор эдим. Токи Путин Тошкентга котиллар суриси билан кириб келгунича ихтилоф давом этди. 
Путинни Тошкентга чакирган Рустам Иноятовноинг кулида кугирчок булган Шавкат Мирзиёев гурихи эди. Кейинги булаётган бутун гап-сузлар,  Путинист МХХ гурухининг Россиядан келган махлахатчилар билан ишлаб чиккан стратегя асосида амалга оширилмокда. 
Иктисод чукишга давом этмокда. 
Бозорлар кимматчилик кундан кунга ошмокда. 
Ишлаб чикариш чуккан. 
Ишсизлик 30% расмий статистика.
Инсон хар доим умидворликнинг курбони. 
Мирзиёвенинг олдидаги жамиятшунослар буни оз-оздан томчилатиб туришни тавсия килишмокда.
Жамиятда умидворлик жараёни,  Шавкатга ракиб бyла оладиган хар кандай кучни бар-тараф килиш даврида керак.
Узбекистонда диктатура тугатилмади.
Диктатор улди халос!

02.01.2018




Диктатор улди, яшасин янги диктатор!



Узбекистонда содир булган давлат Асосий Комусуни аёк ости килиш жараёнида Россия Президенти Владимир Путининг роли хакида.
Компроматлар ишга солинаяпди. 
Энг куп хужжат Владимир Путиннинг кулида йигилган. 
Чунки Ислом Каримов мустакилликдан бери муттаасил давлат сирлари ва мухим хужжатлар билан ишлайдиган кадрларни Россияда тайёрлади. 
Мен Россияга хакикатдан хар Узбекистонлик сотилган деб айтмайман. 
Лекин   икки тамонга хам ишлайверадиган айгокчи кадрлар анча йигилди. 
Бугун юзларча МХХ ходимлари ва харбийлар жиноят устида кулга олинганлар  бор. 
Иккита МХХ генрали хоинлик килди. 
Биттаси камокда иккинчиси кулга олинаётган пайтида кабинетида узини отди. 
Бу иккита МХХ генрали давлат сирларини канчасини Россияга бергани номалум.
Факат мана  шу хоинлик Иноятовнинг ишдан олинишига асос булган буларди.
Лекин  Шавкат Мирзиёевнинг давлатчилик салохияти ва  уз  халкга ишонмаслиги ундаги жасоратни улдирган. 
Уйналаяпган сахна асарида халкнинг хеч кандай иштироки куринмайди. 
Мухолиф кучларни Узбекистонга чакиришга хам Мирзиёев карор бера олмайди. 
Узбекистонга кайтмокчи булган мухолиф кучлар олдин Владимир Путин билан келишиши, Путин эса Иноятовни кундириши керак булади.
Масалан мен Сафар Бекжон 1998 йил 7 майдан бери Туркияга кириши такикланган шахсман. 
Туркиядаги хукуматлар узгаргани билан менга куйинган такик бекор килинмади. 
Сиёсий лидерлар, депутатлар билан дустликларим бор ва давом этмокда. 
Улар менга Туркияга кириш рухсатини АКШ давлат департаменти оркали хал килиш кераклигини  айтишган. 
Узбекистонлик мухолиф сиёсий лидерлардан бири Туркияга кириш учун АКШдаги учрашувида айтган
 Такик бекор килинган ва 10-15 йилдан бери бемалол Туркияда яшаб келмокда. 
Кaтта геополитика кила оладиган давлатлар уз таъсири остидаги нафакат хукуматлар хатто мухолифати хакида хам карор бера оладилар.
Узбекистондаги коррупция ишлари хам давлат сирига киради.
Кулида шунча имкони булган Владимир Путин Узбекистондаги Президентлик сайловини уз фойдасига хал килиши мумкин.
Агар “-Узбекистон хокимияти диктатура тугатилди, бундан кейин адолатли демократик тузумга утилади,” - деб эълон бериши керак эди. 
Сиёсий авф чикариши керак. 
Узбекистондан кочирилган сармояларни инвистиция сифатида Узбекистонга кайтариш ва 25-30% давлатга кайтарса авф чикарилиши керак эди.
 Бу ва шунга ухшаган реформалар бошланса Узбекистоннни шантаж кила олмасдилар.
Ислом Каримов улди.
Диктатура узгардими? 
Узгармади.
Сиёсий-иктисодий хаёт узгармади. 
Репрессиялар давом этмокда. 
Камоклардаги сиёсий махкумлар каторига янгилари кушилмокда.
Матбуот эски хаммом, эски тос. 
Сайлов олдида реформалар сифатида чикарилган бутун карорлар бекор килинмокда.
Хуллас алдагани бола яхши, Худо урсин карияни.
Иноятов кетса кетар, диктатуранинг бир винтиги урнига бошкаси куйилади....
Мирзиёев демократик ислохат булса халк хокимиятни агдаради, митинглар булади.... деб куркаяпгани йук.
Мирзиёев Узбекистонни талаётган 90 та оиланинг уни йук кила олишидан куркади.
Бу оилалар узлари бошкараётган соха сиёсий рахбарини узларидан чиккан бошка биттасига алмаштиришди халос.
"Система"- тугатилмас экан, Мирзиёев режисиёр , PRIVET - Путин булаверади.

Сафар Бекжон

12.09.2016


понедельник, 1 января 2018 г.

Муҳолифлик касб ҳунар эмас.







   Янги йилнинг илк кунларида ҳар бир ташкилот ўз келажак планларини жамоатчиликга тақдим қилади.
Бу йил ҳам Ўзбекистон давлатчилики ва Россиядан келаётган Путинзм таҳликасини фош қилишга давом этамиз. Ўзбекистон юқори кадрлари орасидаги “руспарастлик оқим”ини, фош қилишни устивор вазифамиз деб биламиз.
Мавжуд диктатура тузимининг Ўзбекистондаги иқтисодий талон-тарожи, оқибатида оммамий моддиятпарастлик, маддоҳшунослик  оқибатларини тадқиқот қилишга давом этамиз.

ИККИ ФУКОРОЛИК МАСАЛАСИ. (ватандошлик)

Бу масалани халкаро ҳуқуқшуносликда қандай тадбик қилинганлиги ўрганилади.
Бу ҳакдаги Ўзбекистондаги қонунлари кимларга қаратилганлиги фош килинади. Uzdemfundsuisse ўз ўрнида бу масалага кандай ёндашиши кераклиги ҳақидаги шу пайтгача тарафдорларидан келган таклифларни ёритади.
Ўз вактида Гулнора Каримова олдида ишлаган ва кейинчалик бизга қўшилган инсонларнинг маьлумотлари қуйидагича:
2012 йилгача бўлган ҳисобларга кўра Ўзбекистонни 90 та оила бошқармокда. (таламокда)
Бу билан Ўзбекистондаги бутун иқтисодий-сиёсий элитанинг мутаносиблиги сақланмокда. 90 та оиладан бировлари ишдан кетган, ёки бировларининг ҳазиналари тортиб олинди.
Шунга қарамай барибир мутаносиблик сақланиб қолмокда.
Бу масаланинг тагида ётган омиллардан бириси: иккита ватандошлик эканлиги аникланди.
  Ўзбекистон раҳбарятининг барча пағоналаридаги кишиларнинг оилалари бошқа давлатлар химоясига кирганлар. Режим йиқилганидан кейин Узбекистондан ўмарилган 200 миллардлик $ ўша давлатлардаги банклар уз сармоясига айлатиришни кўзда тутмокда.
  Ўзбекистон қонунларидаги барчага фақат битта "фукоролик" нинг, берилиши 90та оила учун керак. Режим қулаган куниёк тепада ўтирган бу инсонларнинг фарзандлари ва яқинлари аллакачон Узбекистон фукоролигидан чикиб кетганлиги аникланади.
Улар ўмарган бойликларни ҳуқуқий йўллар билан қайтариш кийинлашади.
Халкаро тажрибаларда давлатни бошқарадиган барча раҳбарлар, ҳарбийлар, маҳсус ҳизмат вакиллари ва сиёсий фаолият кўрсатмокчи бўлган барча кишилар иккита ватандошлик олишга ҳаклари йўқ. Бу холатга ҳатто бир миллат иккита давлат системасида ҳам чекловлар қўйилган. Германя ва Австрия маҳсус ҳизматлари ва ҳарбийлари битта давлат ватандошлигини талаб қилмокда.
Ўзбекистонда ҳам шунга ўҳшаган қонунлар чиқариш тарафдоримиз.
Иккита ватандошлик оддий халк учун катта муоммога айлантирилган.
Лекин оддий ватандошлар иккита -учта ватандошлик олишларига йул қўйилиши мумкин. Бу давлатлар билан тузиладиган шартномаларга таяниши керак.
Uzdemfundsuisse эхспертлари Ўзбекистондаги 90 та оила ҳақида ва уларнинг “ватандош”ликлари. ҳакида халкаро маҳкамаларга ҳужжатлар топширишни мўлжалламоқда. Қонунлар ўтган вакт ҳуқуқи билан ишлайди. (Закон обратные силе не имеет)
  Режим қулагандан кейин бошланадиган халкаро маҳкамалар бугун биз қиладиган ҳужжатларни инобатга олиши керак.
Бугун Ғарбга жойлашган сиёсий муҳолифман деб юрган кишиларнинг 99% конфортли яшаш ва эркин саёҳат қилиш учун иккинчи ватандошликларини ҳам олишди.
Режим йиқилса Ўзбекистонга қайтиб давлат ишларига сайланаман ёки сиёсий фаолият кўрсатаман деб ўйлашаяпдилар.
Агар шундай қилинса бугунги диктатордан нима фарқи қолади.
Янги чиқариладиган қонун, чиққан кунидан кучга киради.
Оддий фуқоро “ватандош” бўлиш учун бориши мумкиндир.
Лекин Норвегия, Шведция, АКШ, Франция...... хукуматларини бошқараётган, ўша ерда ишлаяпган Ўзбекистон ватандошини тасаввур кила оласизми?
Мумкин эмас, бу давлатлар бунга йўл куймайди.
Ҳудди ўша нарса Узбекистонда ҳам амалга оширилиши тарафдоримиз.
Давлатлар уз ички сирларини демократиядан устун қўйишади.

ЎЗБЕКИСТОН МХХ си ҒАРБГА ЖОЙЛАШТИРГАН "ПРОЕКТЛАР"ИНИ ФОШ ҚИЛАМИЗ.

“Келишувли муштлашув” методида фаъолият кўрсатиш таълимоти билан жўнатилганлар Ўзбекистон давлатчикгини шарманда қилишмокда.
Халкаро Маҳкамага Ўзбекистонда оммамий қатлиомлар қилган раҳбар, шаҳсият сифатида рўйҳатда турган Зокир Алматовни “каҳрамон” сифатида талқин қилаётган лидерлар лойиҳасига чек қўйилиши керак.
Алматов Халкаро Амнистия Ташкилотининг Германиядаги адвокатлари тарафидан Халкаро Маҳкамага берилган.
Бу иш ичида Uzdemfundsuisse ҳам бор.
Гулнора Каримованини инсон ҳуқуқчиси, диктатурага қарши курашчи килиб кўрсатиш жараёнини Галима Бухарбаева, Мўтабар Тожибаева, Надежда Атаевалар бошлатишган эди. Чунки ўмарилган бойликларни ҳимоя қилиш методи ва ким бу нарсани фош қилса режим айғоқчиси қилиб кўрсатилиши керак эди.
Баъзи кишилар бугун худди шу метод билан ҳимояланмокдалар.
Аммо бу метод Гулнора Каримовага насиб килмади.

  Uzdemfundsuisse-ни ёки унинг раиси Сафар Бекжонни маҳкамага берамиз дейдиганларга катта йўл очиқ...
Мархамат....
2009 йилда Гулнора Каримова "Сафар Бекжон тарафидан ҳаётимга таҳлика бор.
Қуролланган кишилар билан саёхат қилишим керак" деб шикоят килганди.
Хатто Швейцария призидентининг ҳам қуролли соқчилар билан юришига рухсат йўк. Каримова хоним шармадаларча рад жавоби олганди ўшанда.
Швейцаряидаги Гулнора Каримовага оид бойликларни ўзлаштирмоқчи булганлар хам Сафар Бекжонни судга беришган.
Аммо бу талаблар маҳкамагача етиб бормасдан рад қилинганди.
Пастдаги мулоҳазалар ҳам маҳкамага лойиқ деб топмокчи бўлганларга катта дарвоза.....

  Ўз вактида Uzdemfundsuisse ҳам инсон ҳуқуқлари борасида ишлар қилгандим.
Қамоклардаги қийноқлар оқибатида касалланган сиёсий маҳбуслар учун дўстларимиз муҳим дорилар йиғишди.
Раҳматлик Алишер Сойиповнинг адресига жунатилди.
Алишер дориларни тушунади ва керакли маҳбусларга касаликларига кўра тарқатади деб Тўраевага етказган. Кейинчалик маьлум булишича Тўраева дориларни МХХ идорасига олиб бориб берган. Биров сўраса қўлга тушдим деб айтган.
Йиллардан бери бу масалани фош қилмадим.
Ҳозир Узбекистонликлардан бир гуруҳи сиёсий бошпана олиш ва оддий кун кўриш ташвишида Ғарбда юрибди. Бу инсонларнинг оғир иқтисодий ҳолатидан фойдаланган Атаева уларни пул билан сотиб олаяпти.
Uzdemfundsuisse га, карши ишлатаяпди.
Атаевадан моддий ёрдам олганлик унинг ҳизматчисига айланганликдир.
Атаева Ғарблик ташкилотлардан “грант” олиб сизларга ҳам бераяпман дебди.
Қонуний тарзда Ғарбда яшаяпган ҳар қандай қочқинга моддий ёрдам сифатида пул тарқатиш учун грант берилмайди.
Қочқинлар ўзлари яшаб турган давлатларидан моддий ёрдам сўрашлари керак.
Атаева уларга пул бериб хайр эҳсон қилгандирдир.
Атаева пул берди деб Атиаевани танкид килганларга қарши куршишлари керак дегани эмас.
   Моддиятчилик кўплаб ўзбеклар онгини ишғол қилган.
Тўраева Uzdemfundsuisse-дан хам 2014 йилда моддий ёрдам сўраган.
Биз виртуал оламда, радиолардан туриб каҳрамонлик қилган ҳар кишига пул берамиз вада бермадик. Қотил режимни танқид қилиш ва ҳақиқатни гапириш ҳар кимнинг виждоний бурчи деб биламиз. Муҳолифлик касб ҳунар эмас.
Ўзбек муҳолифати номидан Халкаро ташкилотлар ва давлатларнинг жамғармаларидан грант сўрайвериб жонга тегишганлиги маьлум.
Ўзбек муҳолифати номини ёмон отликга чиқариш МХХ нинг, асосий методидир.
Виртуал маътбуот, радиолар орқали куракда турмайдиган гапларни айтиш, савиясиз баҳсларни муҳолифат номидан ташкил килдириш ҳам МХХ лойиҳасидир.
Ғарб Ўзбекистондаги мавжуд вазиятни қўллаб-қувватлашга мажбур.
Чунки давлатни бошқаришга интилаётган кишилар савиясини "ўзаро жанжалшаяпган" кишилардан иборат деган пропоганда тарқатилмоқда.
Муҳолифат ичида эркин фаолият қилаётган МХХ ларни фош қилиш ззаро жанжал деб тарғиб қилинмокда.
   Uzdemfundsuisse Ўзбекистон ичкарисидаги вa ташқарисидаги тарафдорларини виртуал оламда қатнашмасликни тавсия қилиб келмокда. Диктаторлик ҳукумрон давлатларда Face , Twitter аллакачон маҳсус хизматлар тарафидан назорот қилинмокда ва йўллантирилмокда. Ташкилотимиз тарафдорларининг ҳавфсизлиги биз учун муҳимдир.
Маътбуотда, бу ташкилот кучли ва фалонча аъзоси бор деб танитилиши эса шарт эмас.

Uzdemfunsuisse ахборот маркази.


02.01.2016

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...