понедельник, 31 октября 2016 г.

Хар инсон хаёлида бир рассом яшар

Хар инсон хаёлида бир рассом яшар,
Ойнага караса, бўёклар узатса, хар он.
Чикиб келар мозийдан, хаяжон жўшар,
Жўшар, мавжланир,  рангланир жахон.


























































Сафар Бекжон.                                  07.12.2014                                                                                  Lausanne

воскресенье, 30 октября 2016 г.

Сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов

Сиёсий маҳкум Самандар Қўқоновнинг жазо муддати яна 3 йилу 5 кунга узайтирилди.
Мен бир хафта олдин бу шум хабарни олгандим.
Олдинига бу хакда ёлгон маьлумот таркатганлигим хакида дустларим койиб беришди.
Жаноб Мирзиёев бу хакда хабардор, тез кунларда чикариб юборилади дейишди.
Устоз ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Махмуд) журналист ва жамоат фаоли Шароф Убайдуллаевлар Шавкат Мирзиёев билан алока урнатишганини, Самандар Куканов масалаcи улар кун тартибида эканлигини айтишди.
Хатто мен хам бемалол Узбекистонга кириб келишим мумкинлигини айтиб, чакириклар килишди.
Мирзиёев бирданига катта узгариш кила олмайди. сайланиб олса катта инкилобий узгариш килишга ваъда берганини айтишди. Мен жужаларни кузда санаймиз дедим. Уз фикримдан кайтмадим.
Каримов улганидан кейин "дустларим" ;-Булар одам булмайди, хамкорлик килиб шарманда булманг дейишганди. Узбекистон ички сиёсатидаги кундалик мухим узгатришлар хакида маьлумотлар беришаяпди.
Вертуал шикоятшунослик мактабига ва Вертуал шикоят дафтаридаn максад нима эканлигини тушунтиришди. Инсонларни умидворликда ушлаб туриш сиёсий пиарга хизмат килаяпди. Узбекистонда сиёсий ислохатлар килиш максадлари йуклигини такидлашаяпди. Шундай булиб чикди.
  Телефонининг хотирасига Куърон оятларини жойлаш хам жиноят эканлиги ва бунга 3 йил камок борлиги шу кунларда аникланди. 
 Сиёсий махкумлар чикарилиши урнига уларга кушимча жазолар бериш вертуал тасаллишуносликнинг бир парчаси.
"Алдагани бола яхши, худо урди карини", деган халкимиз.
Эврил Турон, Шароф Убайдуллаевлар кариган чогларида сиёсий уйинларга кафолат булишмокда. Иккита инсон билан хам бирга ишлаган пайтларим булган. Иккаласи хам самимий инсон. Суистимол килинишларини истамаган булардим. 
Уларga эса
"-ноумид шайтон", деган ота сузимиз тасалли беришга давом этмокда. Бир хафта олдин айтганлерим тугри булиб чикканидан афсусдаман.
Омон булинглар.
Сафар Бекжон.
30.10.2016. Женева.



P.S, (Илова урнида, Самандар Куканов шахсан Ислом Каримов топшириги билан камалган. Aммо асл топширик Лубянкадан келган. Тагида нима борлиги мен ва бир неча киши билади.)


https://www.youtube.com/watch?v=E4CUvl6VNAY





четверг, 27 октября 2016 г.

Taziya


Kинорежиссёр Мелис Абзалов Швеция пойтахтида тупроққа қўйилди.

Улимли дунё, бир сиким тупрокдан яратилдик, кайтиб яна тупрокка кетамиз.
Мелис ака билан бир неча мартагина сухбатлашганман. Узбекча равон гапира оладиган кинорежиссёрлардан бири эдилар.
Аллох рахмат килсин.
Оиласига сабр тилайман.
Тазия муносибати билан хам сиёсат ёзасан деганларга эслатиб куяй;
Сизнинг майитингизни исталган жойдаги мазорликга кумилади десам хурсанд буласизми?
Мелис ака хам бундай булишини орзу килмагандирлар.
Мелис аканинг яратган асарлари узбек халкининг мулки, мероси.
Майити хам Узбекистон давлатининг мулки булиши керак эди. Каерда кумилишидан катиий назар Ташки Ишлар вазирлиги дархол бу оила ва Узбекистон санъат жамоаси билан дафин маросими ташкил килиниши керак эди.
Афсуслар булсин-ки Узбекистонда миллий санъат хам моддиятшунослик курбони булган.
Котиллар мурдаси, зиёратгох. Шайхлар маддохшунос. Ватан тупрогига на тириклик ва нада майитимизни сигдирмаганлар билан киёматда юзлашамиз Иншаллох.

четверг, 20 октября 2016 г.

Халокат курбони куролли кишиларми, Куролли Кучларми?








Авваламбор Узбекистон Куролли кучларига оид учокнинг халокати окидатида шахид булган инсонларимизга Аллохдан рахмат тилайман. Оилаларига ва якинларига тазияларимни билдираман. Улимли дунё!


    Узбекистон Армиясига, курук курол-яроклардан иборат, буйрукбозлик ташкилоти сифатида каралмокда. Армиянинг манавий-фалсафий таянчи мавхум.
Узбек матбуотида хозирги фалокатда халок булганларни “улганлар” дейилмокда. Нега шахидлар дейилмайди?
Армия миллийдир. Ва хатто махаллийчиликга ассланишига йул куйиб берилмокда. Гоявий бирлик булмаган жойда махаллийчилик ва иймон булмаган жойда иркчилик бошланади. Узбекистон армиясининг кучлилиги унинг куроллари билан улчанмайди. Сони билан хам улчанмаслиги керак. Ватанпарварлик, Фодоийлик, Шахидлик, Гозийлик урнига армияда хизмат килсам укишга кириш, ишга киришим....осонлашади деб караладиган манфаат воситасига айлантирилган. Тутруксиз артисларни, махлладаги уликдан хам, тирикликдан хам пул йигиб бойиган имомларни харбий кисимларга жалб килиб, аскарларни алдаб булмайди. Харбий кисм мол мулкини талон-тарож килган унларча харбий кумондонлар камокда. Харбий сирларни чет элларга сотган деган айбномалар билан канчадан-канча Генирал камалган. Куролли кучларни куркитиб туриш учун ички душман ташкил килинаётган МХХ Узбекистон Куролли кучларига оид харбий жосуслик ташкилотини назорат килмокда. МХХ сиёсий ишларда давлатни бармоги учида уйнатгани этмагандай, Узбекистон Куролли кучларига уз харамидаги жория сифатида карамокда. Дархол бунга чек куйилиши керак.
Толибон харакатининг Шимолий Афгинистонда катта куролли тукнашувлар килаётган айтилмокда. Генирал Абдурашид Дустим кучларидан Тожикистон, Узбекистон чегара минтакаларига каридор очиб берилиши талаб килинмокда. Дустимга берилаётган ёрдам оркали Узбекистонга кириб келадиган мужохидларни тухтаиш мумкин эмас.
ИШИД тугатилиши ва унинг миссияси бизнинг минтакага каратилиши хакида бир неча таткикот марказидан хабарлар олганмиз. Бу хакда аллакачон уз фикрларимизни ёзганмиз. Душмандан бир кадам олдинда юриш учун имкон берилди. Ислом Каримов вафотидан кейинги давр кескин ислахотлар даври булиши керак дедик. Чунки Каримов бошкаруви , халкаро майдонда манфур котилллик режими дейилмокда эди. Бекоргами? Узбекистонда шахслар алмашинуви эмас, тузум узгариши кутилганди.
Шавкат Мирзиёев узича жуда аккиллик килиб Геополитик мутанасибликни сакласам этарли. Колган ишга ташкаридан биров аралаша олмайди деб уйлаяпди. Куринишидан, хатти-харакатидан Россияга узоклик куринишини ташкил килмокда. Аммо аслида гоявий жихатдан Путинистлиги аллакачон аникланган. Вертуал шикоятшунослик маркази оркали инсонларни умидворликда ушлаб турмокчи. Жаноб Мирзиёев чупчакни неварангизга айтинг!
28 сентябрь куни кечкурун Узбекистонни бармоги учида уйнатаётган Рустам Иноятов бошчилигида протаколсиз махфий мажлис утказишди. 30 сентябрь куни мен видео оркали чикиш килдим ва фикрларимни айтдим.
"- Булар одам булмайди, хаммаси бир жойда экан масалани тубдан хал килиб куя колайлик...." таклифини олганимни айтмагандим.
Чунки асл максад бу шахсларни халкаро жиноятчига айлантириш эканлигини биламан. Узбекистонда иккинчи Сурия яратиш оркали Россиянинг белини букиш стратегияси Узбекистондаги тунтариш билан тухтамаслиги мумкин. Айнан мавжуд хокимият одамлариdagi каттоллик хусусиятларини билишгани учун, конли бир ички уришга тайёрланишларини билмокдамиз. Сурияга киритилган уртача 3500 кишилик узбек, минг кишилик тожик мужохиди ишсиз колмайди. Калит Узбекистон.
Жаноб Мирзиёев хам бу маьлумотларни билади. Бу одам, чора сифатида Россияга таянамиз деб уйлайди. Россия битта терористни улдириш учун юзта бомба ташлаши мумкин халос. Ханавайрон буладиган бизнинг давлат ва халкимиз булади.
Яна бир марта, мавжуд хокимиятни ислохатлар бошлашга дават киламан.
Бу ташкарида юрган бир-иккита узбек кочкининг хурмати, кузи кораси учун эмас. Бу ислохатлар Узбекистон давлатчилигининг келажаги учун мажбурятдир. Узбекистонни катта давлатлар тукнашуви ва билак кураши киладиган майдонга айлантирманг. Саколли мужохидни хар жойда танишингиз мумкин. Аммо галстукли, кастюм шимли терористни хар куни минг марта курамокдасизлар аммо хеч качон таний олмайсизлар! Кама-камалар билан хам куркита олмайсизлар. Оддий халкни куртикиб туришларинг мумкин халос. Узбекистон хокимиятидагилар билан учрашган дипломатлар, давлат рахбарлари базан протаколсиз чапанича гаплар килиб туришади;
"Узбекистон рахбарлари юзида нур йук. Совет Политбийросида утиргандай хис киламиз узимизни. Тезрок тугаса-да , узоклашсак....Сохта кулади, сохта хурмат килаётганини билдириб туради. Одам булмайди булар...."

Узбекистонни бошкараётган жаноблар!
Одам булиш вакти келди. Чапани узбек булиб туринглар. Узбек халки келажаги...буларни хам эсламасаларинг, Гарбдаги уз очафат фарзандларингни уйланглар. Саддам, Каддофий,... фарзандлари кулига кишан солишганини унитманглар. Хеч ким, шантаж килиш, бировга панд-насихат бериш оркали сиёсатчилик килиш савиясига тушишни хохламайди. Реал иш килиш керак.... Одам булиш керак.
Омон булинглар.


Uzdemfundsuisse раиси
Сафар Бекжон.


20.10.2016                    Lausanne- Geneve.

суббота, 15 октября 2016 г.

Mаккорга ўхшайдику





Ўйласам бу Қисматул маккорга ўхшайдику,
Ит исқамас мактовлари ғиртғарга ўхшайдику.
Исматул Қисмат тилаб, Озодликда касам ичгон,
Эрта индин Тошкент тамон кайторға ўхшайдику.
Эски додо, янги акога маддохшунос иш истабон,
Суздан тониб қасам урғон ғаддорга ўхшайдику.
Барча душман энди дуст, хамилёндир устозлари,
Хар замоннинг кахрамони зиннорга ўхшайдику.
Читтак тутар осмонимиз, узбекларга не гам энди
Хар шохада бир сайрағон хушторга ўхшайдику.
Эй хамза нихон бўлма, қаламиг харом қилди,
Қиёматлик маддохлиги путдорга ўхшайдику.
Сафар Урганжий.
Lausanne.

TURKISTON: "Osiyo yuragi" UİLYAM ELEROY KURTIS

TURKISTON: "Osiyo yuragi"  UİLYAM ELEROY KURTIS “BIR IRISH YOZI”, “Atrofda QORA DENGIZ”, “ZAMOVIY HINDISTON”, “TURK VA UNING YO&#...