вторник, 19 ноября 2019 г.

Aқлингизни ишлатмасангиз


Инсон калбини, Аллох билади. Хизбчи воиз Аллохми?

"-Демократя куфурдир. Демократлар динсиздир",  деган одам қўлга олинибди. 

Биронта шайҳ, тарикат ҳимоя килмаяпди.
Демократяни йўқ қилиб ўрнига шаъриат қурамиз деганди 
"Бу инсон".
 Cиёсий бошпанани,  асос душмани бўлган тузум ҳукум сурган, Eвропaдан сўраган эди. 
Мисрда ҳаёти таҳликада эди. 
Қочқинлар коммисарлига мактуб ёзгандим. "Депорт" қилинмаган эди. 
Энди мактуб ёзмайман. 
Бу гал ҳам чиқиб,  менга туҳмат қилганлар сафида бўлишини ҳоҳламайман. 
Диний воизларни танқид қилиш Исломга туҳматдай боҳоланади, бу одамлар муридлари тарафидан. 
Оддий намозҳон мўминлар бу масалада тамошабин бўлишади. Туйғулар билан Исломиятни қабул қилган,  жамиятимиз.  Mашҳур воизлар билан баҳс қилиш таҳликали дейишади. Аслида диктатуранинг тийғуларга сингиб кетган шакли.
"- Мен сени танқид қилмоқдаман",  десангиз 
 "-Cен мени эмас динимизга қаршисан , кимда-ким сен билан бирга булса диндан чиққан кофирдир" деб фатво беришади. Жамиятда бундай тамға билан юриш оғир.
Аллоҳ ҳеч кимни бундай синовга дучор қилмасин. 
Қўлга олинган воиз йигит, "- демократя куфурдир, жоиз эмас деди". 
 энди ҳудди шу демократяга муҳтождир. 
Уни биронта Ислом уламоси, тариқати, Исломий давлати бугун ҳимоя қилмайди. 
Аллоҳ уни , мутлоқ адолат бермаса ҳам адолат учун курашиш имконини берадиган тузум, демократяга муҳтож қилмоқда. Муридларига!
Туйғуларингиз билан ҳаракат қилманг. 
Ақл билан, ҳар демократни кофир  демай , ҳимоя қилинг уни. 
Зеро, Қуръоннинг "акл ишлатиш" хакида 75 оятда хукум бор.
10:100 оятида
"-Aқлингизни ишлатмасангиз устинзга аҳлатлар ёғдирамиз" дейилган.

Аҳлатнинг эса, кўринадиганини тозаласа бўлади. 
Кўринмас аҳлат ёғмасин бошингизга!

Urganjiy


19.08.2019

воскресенье, 17 ноября 2019 г.

Зудлик билан истифо килиши керак.

Зудлик билан истифо килиши керак.

Тошкент шахар хокими Жахонгир Ортикхужаев кутириб кетишига сабаб, тез кунларда йукотиши кутилаётган бойликларидир.
Бир хафта олдинги радиодастуримдан кейин бошланган суриштирув хакида.Туркманистон мухолифати ва халкаро эхпертлар Эрон-Туркманистон-Узбекистон йуналишида Артел ширкатлар грухига карашли ноконуний юклар масаласида гувохлар топилганлигидир.Тошкент шахар хокими сиёсий мавкедир.Сиёсатчиларга тижорат килиши такикланган.Ортикхужаев олдин тижорат ширкатларини бошкалар номига утказиб берганини расман эълон килганди.Бугун матбуотга таркатилган матбуот анжуманида, Артел ширкатларига узи эгалик килаётганини эътироф килган. Ортикхужаев ёлгончи ва эмбарго килинган махсулотларни Эрон билан савдо-сотик килиш оркали Узбекистон давлати ва Хукуматни тахлика остига колдирмокда.Зудлик билан истифо килиши керак.Узбекистон жумхурятининг презеденти Шавкат Мирзиёев ва Тошкент шахар хокими, Узбекистонни сиёсий-иктисодий таназзулга етакламокдалар. Узбекистонни кутаётган тахликалар ва ЕИХТ га кириш окибатлари хакида сиёсий-иктисодий тахлил кулимизга келиб тушди. Дунё давлатларидаги иктисодий курсаткичларни тахлил килиш оркали молиявий рейтингларни чикариб берадиган (OECD) ташкилотига мактуб ёздик.- Агар Ўзбекистон Евросиё иттифоқига кирадиган булса вазият кандай булиши кераклики хакида савол билан мурожат килдик.Халкаро молявий курилишлар учун асосий тахлил сифатида кураладиган OECD уз тахминларини, Ўзбекистон Хукуматининг илтимосига кура тайёрлаб беришлари керак.Бунака ташкилотлар билан алокаларни тиклаш учун Хукумат бюжeтидан пул харажат килинмокда.OECD- да, ишлйдиган танишим бор.Ўзбекистон Хукуматини хафа киладиган иктисодий ижтимоий-социологик таткикотларнинг ёйинлаганлики учун OECD билан алокалар яхши эмаслиги айтилмокда.Биз, Ўзбекистонни Евросиё иттифоқи кирадиган булса, ютукларни ва зарарларини тарафсиз шаклда тахмин-тахлил киладиган тадкикот учун дустларимизга мурожат килдик.Женевада жойлашган OECD ташкилотида ишлайдиган ва Узбекистондан туриб иктисодий вазиятни кузатиб бораётган иктисодчи дустларимиздан келадиган тадкикотни кутмокдaмиз.Иккала тамон хам шу хафта охиригача тахлилларини жунатишга ваъда беришди.Кейинги видеодастур Ўзбекистоннинг Евросиё иттифоқи кушилиши билан боглик масалада булади. Бу масалаларга асосланган видеодастур 17.11.2019 йилда жонли ёйиндa.


Сафар Бекжон Урганжий.
17.11.2019


среда, 6 ноября 2019 г.

Yonar Turkiston






Bir it kelib ketdi, vatanimizga,
Qutirdi mahalliy laycha surisi
Kimga qamoq , kimgadir surgun!
öt tushdi, yonmoqda hölu- qurisi.



Yonar Turkiston, Chin saddin oshdi,
Bosdi Petroning, alqash, putli tuzimi.
Millionlar mardikor, qoldi zulmatda,
Tong otar, qonli shafaq yoritar kunni!
Safar Bekjon Urganjiy.
06.11.2019.

понедельник, 4 ноября 2019 г.

Тириклигида эъзоз этишмади





Тириклигида эъзоз этишмади. 

Рауф Парфи ҳақидаги ЎзТвда "хотира куни" программасидан;
ўз хотираларини гапирганлардан биттасининг 2 та ҳовлиси, 4 та квартираси бор эди.
Бу хотирашунос жанобларидан бири депутат бўлиб керилиб юрган вақтларида Рауф Парфи ҳар кимнинг уйида баъзан эса кўчада ҳор зор бўлиб яшаб юрганлар.
Иккинчи хотирачи жаноби олийлари.
У киши эса Ёзувчилар Уюшмасининг масъул қотиби бўлиб турганларида Рауф Парфи асарлари тақиқланган, уюушмадан хайдалгани, кимларнинг салом бермай ўтиб кетганликлари чет элда яшайдиган бизларнинг ҳам қулоқимизга этиб келган эди.
Учинчи хотирачи эса, ўша вақтда Маданият Вазири ўринбосари эди.
Хизмат машинаси "Мерседес" бўлган бу жаноб Рауф Рарпининг ёнидан катта тезликда ўтиб кетган.
Энди автабус билети олишга пули бўлмай то Дўрмонга қадар пиёда борган Рауф Парфини ҳақида гапирмоқда.
Рауф Парфи хотира куни ЎзТвнинг устоз қандай қилиб шафқатдан қутқарилгани айтилмоқда.
Биз ватанга қайтгунгача билган булбулдай сайрасинлар.
Устозлар хотираси-хаққи хурмати бизга қайтиш насиб қилсин, Илоҳим.
Қиёматга қолмасин, ҳисоб китобимиз! 
Сафар Бекжон Урганжий.
Ёзувчи.
PEN international.
Suisse.
04.11.2019

қип-қизил ўғри?!



Диктаторнинг тутунган ўғли,
Нaсли ўғри, қип-қизил ўғри?!
Энди тани жаллод отангни
Хоин ким-у, Ватан сотганни.
Бизда одат, ўликлар айбсиз
Тирик мазор босди хар ённи.
Мурдаларни тезроқ кўмайлик,
Ўзбек кўрсин ёруғ жахонни!
Сафар Бекжон,
Ёзувчи.
1993-96 йиллар адолатсизлик махкуми!
23.08.2018
Швейцария.

воскресенье, 3 ноября 2019 г.

Янги давр ёшларига!





Янги давр ёшларига!




1988 йилдан 1992 йилгача Ўзбекистонда нисбатан эркинроқ маътбуот бор эди.
Агар бу холат ривожланиб борганида мустақиллик учун курашганлар ва уларга қарши
бўлганларнинг хаммаси фош қилинган бўларди афсус...
Ислом Каримовнинг "мустақилликнинг душмани" эканлики, фош бўлиши мумкинлигини билди шу сабабдан
маътбуот эркинликини йукотди.
Зокир Алматов, (Ички Ишлар вазири) Алиев (МХХ раиси) билан тил бириктириб Узбекситонда "исломий террор"
ҳавфи борлигини исбот қилиш учун сохта жамоалар ташкил қилдилар.
Халқаро майдонда узига қарши "давлат тўнтариш"ига, ҳаракат борлигини баҳона қилиб оммавий қама-қамалар, қила бошлади.
Мен Бирлик Халқ харакати асосчилардан ва Эрк партиясининг қурувчиларидан биттаси эдим.
Партия раисининг ёрдамчиси лавозимида ишлаганман.
Партия муҳирдори ва моддий масаллардан жавобгар шахс эдим.
Партиямизнинг "каримов диктаторликга қараб кетаётганликига қарши қаттиқ курашиш керак", деган фикрдаги одамларнинг сафида эдим.
Партиямизда бошқача фикрлайдиганлар ҳам бор эди.
Ислом Каримов уларни олдига чақириб мансаб бера бошлаганди.
Каримов мени ҳам чақиртирди.
Ислом Kаримов билан булаётган учрашувимизнинг учинчиси эди.
Олдин биз (1989-1990- 1992 й)ларда учрашган эдик.
Унинг таклиф қилган мансабини учинчи марта ҳам рад қилдим.
Мустақилликдан кейин булиб утган ва сайловда ютиб чикиб сайланганидан кейин Ислом Каримов анча дадил бўлиб қолганди.
-"Тирик қоламан десанг, кўзимга кўринма" деди!
-Зотан Эрк партиясининг бу одам билан муаммолари бор эди, устига-устак, мен ҳам жанжаллашиб қолдим.
-Партиядаги ишимдан истифо қилдим.
-Туркияга, амакиларим олдига кетдим.
- Бир неча ойлар улар олдида турдим.
Амаким, (Амир Олимҳоннинг куёви)билан биргаликда Ўзбекистонга қайтиб келдим.
Адлия Вазири билан учрашдик.
- Вазир жаноблари (Бобир Маликов) Ислом Каримовга олдимизда телефон қилди.
-Нима топшириқ берганини эшитмадим...
-Қандайдир коммисия тузиб мени ўша эрга "тиқиб" қўйишни топширганини, кейинчалик билиб қолдим.
-Кўп ўтмай Туркияга яьна қайтиб кетдим.
-У эрда эканликимда Ўзбекистондан ҳар кун мудҳиш хабарлар олмоқда эдим.
-Дўстларим соҳта айбловлар билан битта-битта қамалмоқда эдилар.
Ўзбекистонга қайтишга қарор бердим.
Амакимнинг ва Туркия миллиятчи қардошларимнинг астойдил қаршилигига қарамай олдинига Бақуга келдим.
У эрда Ўзбекистондаги оммавий қама-қамалардан, қочаётган муҳолифатчилар бор экан.
Раҳматлик Azarbayjon Prezenti Abulfayz Элчибейнинг топшириғига кўра Ташқи ишлар вазири Аббос Аббасовнинг Баку марказида бўш турган ҳовлиси менга берилди.
Ўзбекистонга қайтмасликим, ва шу ховлида истаганча туришим мумкинлиги айтилди.
1993 йил бошларида Тошкентга қайтдим.
Ўша йил 27-июль куни қамоққа олинди.
1993-1996 йилларда ИИБ эртўласи , Таштурма, Нукус турмаси, Қарши 64/49 қамоқҳоналарида сақландим.
Уч йил мабойнида бир кун бир соат ҳам ишлашга, тозалик қилдиришга.... мажбурлай олишмади.
Буйинсунмаганимнинг оқибатида энг кўп жазо қамераларида қолганман.
"Вор закон" билан битта камерада (ИИБ эртўласи) утирганман.
Аҳмаджон Одилов, Анвар банк Тилланазаров, Самандар Қўқонов каби "машҳур" маҳкумлар
билан ҳам биргаликда жазо ўтадим.
1996 йил 1-2 июлда Ислом Каримов АҚШ презеденти Билл Клинтон билан учрашиши учун сиёсий маҳкумларни озод қилиш шарти қуйилган.
Учта сиёсий маҳкум учун авф чиқди.
Шулардан биттаси мен эдим.
Нихоят 1996 . 4-Июн куни кайтдим.
Қамоқдан кейин ҳам сиёсий фаъолиятимни давом эттирдим.
1997 йил Январ ойида Ўзбекистондан ҳайдаб чиқарилдим.
Москвага келдим.
У eрда яъна қамоққа олиндим.
Россияга Ҳалқаро Ташкилотларнминг босими билан мени озодликга чикарди ва Украинага чиқариб юборди.
Украинада волзалиданоқ орқага қайтарди.
Дўстларимнинг ёрдами билан Туркияга бордим.
Бир йилча ўтгандан кейин Туркия давлати ҳам чиқиб кетинг деб талаб қўйди.
Кочқинлар коммиссарлиги Австралия, АҚШ, Канада давлатларида квота борлигини зудлик билан кетишим мумкинлиги ҳақида ҳужжат берди.
Халқаро Ёзувчилар парламенти ҳам бу масалани шов-шувга айлантирди.
Швейцария сургундаги ёзувчини қутқариш лойиҳаси орқали таклифнома жўнатди.
Мен қочқинликдан кўра таклиф қилинганлик жойга боришни қабул қилдим.
1997 йил 7 май кунидан бери Лаузанне шаҳрида оилам билан келдик ва шу eрда биргаликда яшaмоқдамиз.
Иккита ўглимиз бор.
Хонимим Қурбаной Камолни, маътбуотдан яхши танийсизлар.
Бир неча романлар муаллифи.
Сафар Бекжон Урганжий. 
03.11.2019 
Швейцаря.

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...