пятница, 10 февраля 2017 г.
Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,
Алишер Навоий
Бадойиул-бидоя (Гўзалликнинг бошланиши)
Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,
Солди жунун кўйига савдо мени.
Ишқ ила савдо бўлубон муттафиқ,
Айладилар даҳрда расво мени.
Дашт аро Мажнун демайинким, вуҳуш,
Келдилар айларга тамошо мени.
Кимники ишқ истади қатл эткали,
Ҳажр равон айлади пайдо мени.
Кимки мени ўлтурур, ул тиргузур,
Йўқса қочар, кўрса Масиҳо мени.
Дайр эмас эрди ерим, озғуруб,
Солди буён бир бути тарсо мени.
Войки, ўлтургали қилмас писанд,
Ишқ яна кимсани илло мени.
Соқийи гулчеҳрадин ошуфтамен,
Демаки, маст айлади саҳбо мени.
Ёр Навоийни тилаб, эй кўнгул,
Ё сени ўлтургусидур, ё мени.
Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.
Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...
-
Ўзбекистон нефти. Кимлар сокка килмокда? Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг б...
-
Биринчи жаҳон уруши. Биринчи харбий куз. Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...
-
Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...