понедельник, 6 февраля 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 92- қисм.


                                          92- қисм.
Бир пастда қаҳратон қиш қиличини ялонғочлаб етиб келди.
Бир кун қор ёғса икки кун ёмғир ёғади.
Уй савуқ на ёқанни ўтин бор,на газда овқат пиширгани балон бор..
На-да, озиқ-овқат, сотиб олгани чўнтагимда пулим.
Саула билан Абдуқаюм бир кетсалар ўн-беш, кунлаб қайтмасдилар, Қозоқистондан
Улар бўлгандаям уйга нондан бошқа ҳеч нарса сотиб олишмасди.
Шундай кунларнинг бирида, Бектемир туман судига боришим ҳақида “чақириқ хати” келди, бордим, мени терговчи Дониёр кутаётганликини айтишди.
Кабинетига кирдим, олдин қандай кўрган bulsam "инсонга қийноқ ўтказадиган бигиз ва противагаз маскалари” ҳалиям ўз ўринида эди.
Дониёр мен билан саломшлашиб ҳол-ҳотир сўради.
Кейин қўлимга Сергейнинг Тоштурмадан ёзган Аппелация судига ёзган аризасини тутқазди,ўқиб фикрингизни айтинг деб?!
Ҳайрон қолганим ариза чиройли ҳусни хат билан ўзбек тилида ёзилганди.
Менинг ҳайрон қолганим Сергей мен билaн бир оғиз ҳам ўзбекча гаплашмаганди.Аксинча сани қўлингдан нима ҳам келарди “баран” дегандай жуда берисанд қараганди ўшанда менга.
Мен ўзбекча гапирсам у ўрис тилида жавоб берганди.
-Дониёр ўзимнинг фикримни судга айтганман,хозир ҳам ўша сўзимдан воз кечмадим , Сергейда менинг давом йўқ озод қилинсин.Агар ўша биринчи кўрган куним менга ёзув машинкаси билан бибилони қайтарганида машинанинг юк хонасидаги гиламлар ва бошқа май чуйдалар учун даво очмасдим.
-Нима учун?
-Судга берган билан ҳам гиламларим ва қолган нарсаларим топилмаsди, энди эса бутунлай умидимни уздим топилишидан шунинг учун қамоқдан чиқаверсин.
-Унақа бўладиган бўлса мана бу хужжатларга қўл қўйинг?!
-Ўқиб кўриб кейин имзо чекдим, бўлдими, бошқа ишим йўқми бу ерда дедим Dониёрга?...
-Йўқ.
-Дониёр билан хайрлашиб чиқиб кетдим.
Ўзимнинг дардим ўзимга етмай юрган кунларнинг бирида хар куни ёғаётган ёмғир ўз кучини кўрсатди. Ярим тунда шаувуллаб ёққан селдан хонанинг лой сувоқ шифти кўчиб тушди.
Ярим тунда уй савуқ, яъна ўтаётган ёмғирнинг суви жоним бўғзимга келди.
Ташқаридан тоғора олиб келиб сув ўтаётган жойга жойга қўйдим.
Мен яшаяпган уй 1930-40 йилларда қурилган бўлиб жуда эски, лой ғиштдан қилинганди, кўча дарвоза киришидаги уйнинг девор бурчакининг ярими ўпирлиб тушган ташқаридан уйни кўрган одам устимга йиқилади деб уйнинг ичкарисига киришга қўрқиши аниқ. 
Сафар ака қамалмасидан олдин боя бир тайёргарлик кўрганди, янги уй қураман деб.
Уйнинг қурулиш матириал( анжом)ларини,ҳаммасини олганди.
Ҳатто қурмоқчи бўлган икки этажли уйининг лойиҳасини Туркиядан меҳмонга келган амакиси Низомиддин Урганжийнинг невараси Асадулло Урганжийга чиздириб олганди.
Шу лойиҳа асосида ва пундементини ҳам битиргандик.
Минг афсус Сафар ака қамалиб ҳамма нарса ўртада қолди.
Энди эса қора қишда томидан ёмғир ўтаяпган уйда савуқда норасида гўдак Жалолиддин билан устимизга бутун уй қулаб тушиб лойнинг тагида ўлиб қолмайлик деб қалтираб ўтирибмиз. Шу куни Жалолиддиннинг бошида ухламай тонгни оттирдим.
Эртаси куни томнинг устига чиқиб тешилган шиперни бир нарса қўйиб тешилган жойини ёпай дедим-у, тўғрисини ёзадиган бўлсам қўрқдим, томнинг устига чиқишга . 
Уйнинг томи жуда баланд ва жуда эски агар мен чиққан вақтда шипир ўйилиб, томдан йиқилиб тушсам ўлишим аниқ, унда Жалолиддинга нима бўлади?
Хозирнинг ўзида мен билан Жалолиддинни тириклайин кўмишга тайёр турган ҳукумат тарафидан тайинланган жаллодларга менинг бевақт ўлимим байрам бўлади.
Тирик қолган Жалолиддинни тириклайин туфроқнинг тагига кўмадилар. 
Эрталаб додим Оллохга етдими ёмғир тўхтади, ҳавони қора булут қоплаганди.Бошимга тушаяпган кетма- кет фалокатларни кимга айтиб кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмасдим, маҳалла комитетининг раиси Убайдулло Серсанбоевга айтиб ёрдам сўрай десам унинг ҳам ёрдам бермасликини аниқ , нимага-ки, ўзи нон олишга пулим йўқ менга ховлидаги томарқа учун палон сўм тўла деб дағдаға қилаяпти. Мен бу ерни экмасам, ердан фойда кўрмасам нимага ер солиқи тўлашим керак ҳеч нимага тушунмайман? 
Эшикнинг олдидаги таморқа ҳам бошимга бало бўлди.
Ўзи инсонинг бошига фалокат ёғилса орқаси узилмас экан бир келишга бошласа қўша қўша келаверар экан. Уй савуқ,қорини тўйиб овқат емаган шўрлик Жалолиддиннинг оташи (темпратура)си, чиқиб қаттиқ касал бўлиб қолди. Нима қилишни билмасдан касал ўғлимни кўтариб Бектемир туман Чашма (Водник) даҳасида жойлашган поликиникага олиб бордим.Узун навбат бор экан мен ҳам уларнинг орқасидан навбатда турдим. Жалолиддин жуда холдан тойиб , оғриқнинг зўридан кўзини ҳам очолмай инграб қолди.
Олдимда навбатда турган аёллар касал болаларини кўтариб докторнинг қабулига кириб кетдилар ва ниҳоят навбат менга етди.
Ҳамшира қиз чиқиб менга қараб.
-Ўғлингизни цой исмини (фамилчини) айтинг деди.
-Жалолиддин туғилган вақтидаги доктор томанидан ёзилган соғилик карне (доктор контрол қилганда ёзилган дафтар)чани, ҳамшиарнинг қўлимга тутқазганича, цой исми Бекжанов Жалолиддин Урганжий дедим.
-Бир оз кутинг деб, ҳамшира дафтарчани кўтариб докторнинг олдига кириб кетди.
-Беш-ўн, минутлар ўтганидан кейин қайтиб чиқиб, сизни ўғлингизни доктор қабул қилмайди кетаверинг деб дафтарчани қўлимга тутқазди.
-Сабаби нима?
-Сабабини сизга айтиш мажбуриятим йўқ.
-Кўриб турибсиз ўғлим оғриқдан кўзини очолмаяпти, оташи баланд бўлса.
-Гапга тушунмайдиган хотин экансан, уйинга кетавер турганингдан фойда йўқ.
-Илтимос ўғлим оташи баланд ҳеч бўлмаса дори ёзиб беринглар?
-Мен ёзолмайман , айтаяпман-ку,, сан-ни, болангни касалини бизни поликликамизда ҳеч бир доктор даволамайди ёки ўзбек тилига тушунмайсанми?..
-Нима учун?...
-Саволингга жақвоб бериш мажбуриятим йўқ, бор йўқол, яъна гапираверсанг милиция чақираман.
-Аҳир ўғлим касал илтимос?..
-Ҳамшира қиз менга ўқрайиб қараб мендан кейин турган аёл билан боласини докторнинг ҳузурига олиб кириб кетди, кўзимда қонли ёшим билан совуқ ҳавода лой босган сўқмоқдан йиғлаб қайтиб уйга қайтиб келдим Чунки автобусга билет олишга пулим йўқ эди.
Йўқлик ичидаги ҳаёт Жалолиддининг оғир касали...
Дод десам ҳам войдод десам ҳам эшитадиган бир инсон йўқ эди.Уйга қайтиб келганимдан кейин оқ мой ни бир озқиздириб оёқ қўлларини масж қилдим.Жалоиддин оғриқданми ёки чарчаганиданми қаттиқ ухлади. Ҳар куни шундай масж қила бошладим чунки бошқа чоам йўқ. Дори сотиб олгани пулим даволатгани доктор йўқ эди. Оллоҳнинг раҳми келдими жаолиддин анча тузалди. Шу орада Саула билан Абдуқаюм Қозоқистондан келдилар.
1994 йил 25 декабрда президент Ислом Каримовни қайтадан президентликга сайлаш референдуми ўтказиладиган бўлганлиги ҳақида эшитдим. 
Референдум бўлишини эшитганимдан кейин ариза ёзиб уни Саулага ўрис тилига таржа қилдирдим ёзган аризамнинг нусҳаларини:� Ўзбекистон президнти Ислом Каримовга
Республикасининг Бош Прокурори Бўритош Мустафаевга
Ўзбекистон Олий суднинг раиси номига ёзгандим унинг қисқача мазмуни: 
“Мен 1994 йил 14 декбардан бошлаб очлик эълон қиламан агар сизлар 25 декбргагача ноҳақдан қамалган Сафар Бекжоновни озод қилмасаларингиз ҳукумат биносининг олдида ўзимга ўт қўйяман" деб.
Бу менинг хаётдаги оҳирги чорам эди, ҳўрлик, касал ўғлимнинг докторлар тарафидан даволанмай уни устига-устак, ҳамшира тарафидан ҳақорат қилиниб ҳайдалишим жонимдан тўйдирганди, касал боламни даволамасалар,Сафар акани ҳеч йўқ ердан туҳмат этиб қамаб қўйган бўлсалар, мени кўрган қўни-қўшниларим маҳовни кўрагндек қочсалар , егани ноним, бўлмаса нима қиламан яшаб?...
Касал Жалолиддинни савуқда кўтариб юрмай деб Саулага қолдириб ўзим юқорида ёзганим учта ташкилотга олиб бориб бердим. Қолган бир донасини кечқурун Сергейлида яшайдиган Аҳтам Розиқовга олиб бориб бердим.
Аҳтам оға ёзган аризамни ўқиб ҳайрон бўлди.
-Сиз ўзингиз ёздингизми?
-Ўзим ёздим.
-Майли мен аризангизни “озодлик” радиосига юбораман.
-Яхши.
Уйга қайтдим ярим тунда.
Саула билан Абдуқаюм яъна Қрозоқистонга кетишди. Очлик бошлагнимга Уч кун ўтмай Бектемир туман Водник даҳасидаги поликиникадан докторлар келибмени ва Жалолиддинни текширган док5тор менга юракингизни эҳтиёт қилинг деб қўлимга “валидол” тутқазиб кетди. Унан кейин кимдан эшитган билмадим энг шубҳалиси мен яшаяпган уйнинг адресини қаердан олган билмадим Васила Иноятова ёнида битта ранги касаликданми, ёки бошқа бир сабаданми,кўкариб кетган эди. Агар Васила опа билан келмаганида уйдан ҳайдаб юборар эдим.
Худди уни уйга мен чақириб уйга келгандай роса жахл билан гапирди менга...
Эртаси куни маҳалла участкавойи(посбон) Назар келди.
(Назар асли келиб чиқиши Тожикистонлик бўлиб Водникда яшаркан, ўзбекчани тожикча акцент билан гапирарди)
Назар менга Бектемир туман милиция бўлимиг боришим керакликини айтди. Хаво савуқ эди Жалоиддинни қалин кийинтириб йўлга чиқдик.
У ерда фамилясини унитганим Қаҳрамон деган биттаси мен билан сўроқ суҳбат ўтказди.
(Қаҳрамон форма киймаган эди)
-Қаерликсиз?
-Қорқалпағистоннинг Беруний туманиданман.
--Нимага очлик қилдингиз?
-Нима учун айби йўқ Сафар акани қамаб қўйибсизлар?..
-Бу саволни менга эмас Сафар акангизга қамоқ муддатини берган судядан беринг!
-Сиз ҳам улардансиз, нимага билмайсиз, қайси “жинояти” учун қамашди?
-Бу саволингизга жавобни бошқа ердан оласиз мендан эмас "очлик" қилганингиздан Ота -онангизнинг ҳабари борми?
-Уларга айтмадим.
-Улар ўзи сизни Сафар Бекжоновга турмушга чиқишингизга рози бўлишганми?
-Шубаҳангиз борми?
-Яъни... демоқчи, бўлганим тўйингизга келишганми?
-Онам ва холаларим , битта акам ва иккита синфдошим. жияним тўйга келгандиларнима эди?..
-Дадангиз-чи?
-Бизларда қизининг тўйига дадаси келмайди айб бўлади, урф-одатимиз, шунақа.
-Эрингиз қамалганидан кейин қариндошларингиз ҳабарингизни олгани келишдими?
-Нафақат қариндошларим бутун ҳамқишлоқларим, синфдошларим мени ҳабаримни олгани Тошкетга келдилар.
-Унда нимага норозисиз, ё егани уйингизда гўштингиз йўқми?
-Миямга қон урди бу шўрту4мшуқ нима деяпти деб?...Ёши ўтиб ақли кирмаган , елкасига погон тақиб инсонийликини йўқотган бу нусҳа кўзимга балодай кўринди, бу соҳада ишлайдиганлар чўчқадек қорин тўйдириш -у, қўлига тушган бегуноҳ шўрликларни қилмаган жиноятини бўйнига қўйиш учун ваҳшийларча қийноқ ўтказишдан бошқа ҳамма иносоний қадриятларни унитган эдилар. Улар учун оиланинг заррача қадр қиймати йўқ эди. Иносний қияфасини йўқотган маҳлуқга муносиб жавоб берай деб энди оғиз жуфтлагандим Жалодиддин тувалетга бораман деб хархаша қила бошлади.
Айтажоқ гапим бўғзимда қолди.
Жалоиддинни тувалетга олиб бордим кейин хайрлашиб уйга қайтдим..
Эртаси кун маҳалла комитетининг раиси Убайдулло оға ёнида битта аёл ва уч-тўрта эркаклар билан келишди.Аёлни Бектемир туман Хотин қизлар бўлимининг раисаси Ҳайринисо ...деб танитди.
(фамилясини унитдим)
Уй савуқ бўлгани учунми ёки ўзи бефаросатми бу хокимиятда ишлайдиган хокимча Ҳайринисо деганлари уйга оёқида этик билан кириб келди. Ҳамроҳлари ҳам ўзига ўҳшаган тарбиясиз тўнка экан улар ҳам оёқ кийимларини ечмасдан тўғри кирдилар.
Полга йиртиқ палос тўшалган бўлса ҳам кўнгил хонам йиртиқ эмасди.
-Ҳайринисо опа дегани мен билан саломлашиб қараад ўқиганимни сўради.
-Олдин Беекруний Педогогика Билим юртида кейинчалик Самарқанд Давлат Университетининг филология факултетини тугатгандим дедим.
-Ана қаранг сизғ Университени тугатаибсиз мен эса бори йўғи Институтни тугатганман, олдин ишлаганмиз?
-Универстетга киришдан олдин болалар боқчасида мудира бўлиб ишлагандим. Универстетни тугатиб турмушга чиқдим ўғлим кичкина бўлгани учун ишлай олмадим.
-Уйингиз савуқ ёш болангиз билан қийин эмасми?
-Қийин нима қилай газ йўқ.
-Уйингизни нима билан иситасиз?
-Электр печка билан.
-Овқатни нимада пиширасиз?
-Ўчоқда.
-Ўтинингиз борми?
-Бор .
-Уйингизга газ ўтқазиб берсак розимиз?
-Йўқ,менга сизларни ўтказган газингиз керак эмас,газ ўтказишдан олдин Сафар акани озод қилинглар ейин кейин газ ўтказинглар. Мен Сафар акани битта газга сотмайман қўлингиздан келса уни озодликга чиқаришга ёрдам беринг, бошқа ҳеч нарса керакмайди.
-Бизлар сизга фақат уйингизга газ ўтказишичгагина ёрдамчи бўламиз, қўлимиз келгани шу. .
-Ундай бўладиган бўлса менга газ керак эмас раҳмат зотан 25-Декбрда ўзимни ёқиб юбораман.
-Болангизга ачинмайсизми?
-Зотан ўғлимни оман қолдирсам уни КГБ ўлдиради.
-Ўйлаб кўринг!
-Ўйлаб кўрганман тирик мурда каби яшаганимдан ўлганим минг марта яхши.
...
Улар кетишди.
Эртаси куни газ ўтказувчилар келишди.
Олдиларига чиқмадим.
Бир вақт Убайдулло оға қандайдир ҳужжатларни кўтариб келди имзо чекинг деб.
-Ҳужжатга имзо чекмайман, Сафар акага дарров етказадилар хотининг уйингга газ ўтказиш эвазига хукуматга сотилди деб музлаб ўлсам ҳам имзо чекмайман.
-Чекмайсизми?
-Йўқ., ўзбекчага тушунмайсизми?...
-Уларга нима дей?
-Имзо чекмади денг, имзо чекмаганим учун жиноий иш очиб қамасалар қамийверсин.
-Убайдулло оға мени рози қила олмай чиқиб кетди.
Уйга газ ўтказдилар.
Шу орада Хоразмдан Сафар аканинг дадаси келди.
-Очликингни тўҳтат Сапарвой билан учрашув берармиш, бирга борамиз.
-Бормайман, гапим -гап, агар Сафар акани қамоқдан чиқармаса ўзимни ўлдираман. Менинг ўжар феълимни тушунгани учунми ёки айтган гапига қулоқ солмаганим учунми, Сафар аканинг дадаси келган куни кечқурун жаҳли чиқиб Хоразмга қайтиб кетди.
Энг илгинчи эса бир вақтлар Сафар ака Тоштурмада вақтида хат олиб келиб берадиган Шуҳрат келди тўғрисини айтсам уни унитгандим, ва келади деб ҳеч ўйламагандим.
-Нимага очлик қилдингиз?
-Нимага бегуноҳ Сафар акани қамаб қўйдилар?
-Сафар акага хат ёзсангиз олиб бориб бераман.
-Раҳмат ёзаман, лекин сиз ҳам саволимга жавоб бермадингиз ҳаммаларингиз баласизлар Сафар аканинг бегуноҳ эканликини лекин ҳеч ким тан олмайди унинг ноҳақдан азоб тортиб ётганликини.
-Ҳафа бўлманг бу кунлар ўтиб кетади.
-Ўтиб кетади мени минг бўлакга бўлиниб йўқ бўлганимда.
-Умидсиз бўлманг, яхшиси менга хат ёзиб беринг мен Сафар акага олиб бориб бераман.
-Шуҳратга икки энлик хат ёзиб бердим.
Кетди.
Эртаси куни яъна келди кун ўртасидан кейин Шуҳрат яъна келди, ранг рўйи ўчиб кетганди, салом йўқ алик йўқ жаҳл билан гап бошлади.
-Сизга яхшилик қиламан деб кеча Сафар акага хат ёздириб олиб кетгандим йўлда мени КГБнинг одамлар тутиб олиб бир кеча қамаб қўйдилар.Ҳатто сиз ёзган хатни ҳам олиб чўнтакимдан топиб олиб қўйдилар.
-Шуҳрат сиз кимнинг қулоқига лағмон чўзасиз,дедим аламим келиб?�-Қачонгача ялғон гапирасиз?
- Ман Сафар ака билан "Ёшлар Ҳракати"да, бирга фаолият юритганман шунинг учун сизга унинг ёзган хатларини олиб келиб юрибман, деган гапингизни бориб ўзини унитган лоҳларга айтинг, Мен сизни кимликингизни биринчи келган кунингизданоқ, билганман лекин индамадим. Қалампир ҳам аччиқ лекин соғлик учун фойдаси бор сиз ҳам худди ўша қалампирдайсиз. Ўзингиз КГБда, ишлайсиз-ку, озми кўпми менга яхшилик қилдингиз. Сиз бўлмаганда яъна бир КГБнинг югурдаки пайдо бўларди Сaфар акадан хат олиб келадiган балким унинг сиздан фаrқи мендан пул талаб қиларди...
-Шуҳратнинг рангида ранг қолмади,сиз қаердан биласиз?
-Мен қачон ўлишимни билмайман ...
-Шуҳрат хайр мазурни насия қилиб orqasiga qaramay кетди.
Шундан кейин уни Шуҳратни бир марта ҳам кўрмадим.
Ҳозир ҳам ўликми, тирикми билмайман?
Ҳаш-паш, дегунча 1994 йил 23 декабри кунлари етиб келди.Мен яашаётган уйнинг ичини ва ташқарисини Бектмир туман милиция бўлимининг ходимлари автомат ва писталетлар билан қуролланиб ўраб олдилар.
Менинг олган нафасимни ҳам контрол қилар эдилар. Улардан эсимда қолгани терговчи Дониёр билан миллати татар бўлган Равил ака.
Қолганларини на исмини билан на жисмнини. биламан �Кечасига ухламасдан ҳудди чагарани қўриқлаётган солдатлар каби навбатга турардилар. 24 Декабр куни Саула билан Абдуқаюм қайтиб келди, улар уйдаги комендатлик соати уйғулаган милиция ходимларини кўриб кўзи чиқиб кетди.
Айниқса қорни буринида бўлган Саула учун жуда ёмон таъсир қилди.
25 Декбаръ куни ҳамма сайловга кетаяпти мен ҳам нимадир килишим керак.
Мени ўз хонамда кузатиб ўтирган Равил акага Жалолиддинни тувалетга олиб бораман деб чиқдим-да, аслида нариги уйда ўтирган Акбдуқаюм билан Сауланинг олдига кирдим ва улардан маслаҳат сўрадим нима қилай деб.
- Сайлов блютенингиз борми?
-Бор унда картон қоғозга ёзинг кейин уни курткангизни ичига яшириб мен ҳам сайловга қатаншмоқчиман Ислом Каримовга оваз беражоқман деб айтсангиз ҳеч бири бир нима демайди. Сиз маҳалал комтетига борингда қўлингиздаги панкартни очиб ўтираверинг деди Абдуқаюм..
-Раҳмат .
-Абдуқаюм бир картон қоғазга ёзди, мен айтиб турдим.
« Мен 1994 йил 14 декбрдан бошлаб турмуш ўртоқим Сафар Бекжон(ов)ни, ноҳақдан қамаб қўйганлари учун очлик қилгандим. Талабимни бажармади ҳукумат. Мени милициялар билан ўраб олган бўлмаса ўзимни ёқиб юбормоқчи эдим.”
Картонни колидордаги шкафдан курткамни олиб кийдим ички, тарафига яширдим, Жалолиддинни Саулга қолдириб ичкарига кириб Равил акадан руҳсат сўрадим: мен сайлов участкасига бориб Ислом Каримов учун оваз берамоқчиман, борсам бўладими, деб сайлов блютетнини кўрсатдим.
-Майли боринг!
-Ичкаридан чиқсам эшикнинг олди-да,турган яъна иккитасига ҳам айни гапни такрорладим улар руҳсат беришди, дарвозанинг олдига келдим яъна учтаси турибди қўлида автоматлари билан билан улага ҳам президентга оваз бермоқчиман сайлов участкаисга боришим керак дедим.
-Майли боринг . 



4.02.2017 yil. Lausanne.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...