вторник, 14 февраля 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 94- қисм.


                                94- қисм.



          Абдуқаюм КГБ ходимларининг кун оар маҳалла комитетига чақириб “сўроқ қилаверганидан” безор бўлганидан бошқа уй топиб чиқиб кетди.
Улар кўчиб кетган кеча Жалолиддин оғир касал бўлди.
Оташи чиқиб кўзини очалмасдан, кечаси билан ётган ерида оғриқга чидай олмай теппага қараб сакраб чиқди. Унинг бу қўрқинчли холатини кўриб кўзимга уйқу кирмади.
Кечаси билан бош учида ўтириб йиғлаб чиқдим.
Ярим тунда қайси қўшнимнинг уйига бориб ўғлим касал ёрдам беринглар дейман, зотан ёрдам сўраганимда берар эдиларми?
Кундузи мени кўрса арвохни кўргандек қочадиган қўшнилармдан нима ҳам кутардим.
Тонг отса докторга олиб бораман деган умидим ҳам йўқ.
Анов куни ҳам шундай оғир касал ҳолида олиб борганимда Водник (Чашма)даҳасидаги поликлиникадаги докторлар ҳайдаб юборганди,худди кўчадаги дайди итни ҳайдагандай. Бу холатда олиб борсам даволаймиз қўлимдан олиб ўлдириб бериши аниқ.
Уларга ишонмайман бундан кейин бормайман...дедим ўзим-ўзимга.
Тақдиримдан ҳам қора тонгим отаёганида оғриқнинг зўриданми, ёки кечаси билан дард билан олишиб чарчадими, Жалолиддин ухлаб қолди. 
Мен ҳам унинг ён тарафида азбаройи чарчаганимдан тош каби қотиб ухлабман.
Кун ўртаси ўтганидан кейин уйқудан турдим.
Жалолиддин ҳалиям ухларди.
Уйқусида ўлиб қолмадимикан деб оғизига қулоқимни яқин келтириб нафас олаяптими йўқми деб эшитиб кўрдим, худога шукур бир текисда нафас олаяпди экан.
Бир оз бўлса ҳам ўзимни енгил ҳис қилдим.
Уҳласин деб оёқ учида юриб ётоқхонадан чиқиб юз қўлимни муздек сув билан ювдим, ташқарига чиқдим тоза ҳаво олай деб.
Кўкдаги баҳор қуёши ҳеч нарсадан хабарсиз ўзининг заррин нурларини сочиб кулиб турарди, менинг эса ҳаёт қуёшимнинг кўзларини қора булутлар қоплаганди.
На қаҳратон қишимда, на илк баҳоримда ҳаловат бор.
Сафар ака ўз қўли билан эккан атргулнинг олдига бордим япроқлари ниш уриб куртак чиқараётган эди қора туфроқ тагида қишнинг қировли кунларида тош қотиб ухлаган наргиз билан лолалар илк баҳорнинг ёқимли шамолида қиш уйқусидан уйғонаётган эдилар.
Уларни кўриб баҳри-дилим очилди.
Чеккароқга экилган одам бўйли настариним ҳам эрта индин кўрган кўзни яшнатиб чаман бўлиб очилмоқ ғунча боғлаган шохлари кун санарди.
Илк баҳор эмасми ҳар бир гиёҳда яшам севинчи бор эди.
Уларни қўриб анча кўнглим равшан бўлди.
Бир куни менинг ҳам баҳорим кулар деб умид қилдим.
Менинг ғамгин ҳаёлимни дарвоза эшикнинг қаттиқ урилган овази бўлди.
Ким экан деб чиқиб қарасам: маҳалланинг почтачиси.
Почтачи менга мен унга таниш бўлиб қолган эдик, “очлик қилган” вақтимда юқори ташкилотларга ёзган аризаларимга берилган сон саноқсиз жавоб телеграммаларини, кун ора олиб келарди. Шунча кун “очлик қилдим” юқори ташкилотларга ёздим натижа эса ҳеч ўзгармади Сафар ака қамоқдан чиқмадиёки йил камайтирилмади.
Бугун ҳам қўлида “телегарамма” мени кутиб турган экан салом бериб қўлидаги “телегарамман”ни узатди.
-Келинойи сизга келди.
-Раҳмат, деб қўлидан олдим.
Почтачи кетди.
Телеграммага кўз югуртирдим, қисқа ва аниқ жумлалар ёзилганди.
“Мен касалман ҳозир Сангородокда ётибман, келиб ҳабаримни ол.”на номи бор на фамиляси бор телеграмма юборган одамни. ..
Ҳайрон бўлдим яъна кимдир мени алдаб олдинги воқеаданги каби ўйин қилмоқчими бу “ит эмган”лар, деб жаҳлим чиқди.
-Бормасамми-кан?
-Ростдан касал бўлиб Шайхалидан келган бўлса -чи?
-Унда нима бўлади?
Миямни минг ҳил савол заҳарли чирмочавуқдек ўраб олди.
Ўзим билан ўзим нима қилишни билмай турсам узоқдан Сафар аканинг маҳалламиздаги дўсти Иброҳимнинг хотини (орадан йиллар ўтгани учун унинг исмини унитибман)
аравача судраб келаётганлигига кўзим тушди. 
Бечора аёл ейман, ичаман деб турган учта бола ва иш топилса ишлаб, бўлмаса куни-тун "сўқимга боқилган ҳўкиздек” уйдан чиқмай яшайдиган танбал Иброҳим....
Бутун оиланинг оғир юки бўй басти кичкинагина, оқ сариқдан келган қисиқ кўзли хокисар аёлнинг елкасида эди. Қишнинг қора савуқидан, ёзнинг жазирма иссиқ кунларида ҳам Қўйлиқ бозорида эрталабдан кечгача пиёз, чеснок , картошка сотарди.
Уни кўриб келишини кутиб турдим.
Мени кўриб у ҳам қадамини тезлатди.
-Саломлашиб хол-хотир сўрашиб унга дардимни дастурхон қилдим. Жаолиддин оғир касал кечаси билан ухламади.
-Нима қилсам бўларкан деб?...
-Қани Жалолиддин ёнингизда йўқ -ку?
-Ҳозир ухлаб ётибди, уйқусида сакраб-сакраб, кетаяпти, вақтингиз бўлса уни бир кўринг ҳар на учта бола катта қилгансиз, мендан кўра тажрибангиз бор нима қилай?
-Яхши деб аравачасини судраб дарвозадан ичкари киритди.
-Уйга кирдик Жалолиидн уҳларди-ю , ҳалиям инқиллаб нафас оларди ва ора-сира сакраб кетарди.
-Жалолиддинни бошида ҳеч ким чой ичмаган пиолани синдиринг, кейин маҳалалнинг мачитига олиб бориб имомга ўқитиб дуо ёздириб олинг, ўғлингизга кўз теккан.
Менинг ўғлим Темур ҳам шундай касал бўлганида қайин онам мачитга олиб бориб ўқитиб дуо ёздириб олди кейин яхши бўлиб кетганди, баданига ит ёғи суринг.
-Яхши мачитга олиб бораман ўқитаман, лекин ит ёғини қаердан оламан?
-Менда уйда бор сизга бераман.
-Раҳмат. ҳозир бошида пиола эмас стакан синдирсак бўлмайдими, пиола йўқ ҳаммасини ўғирладилар бу уйга кўчиб келганимда ҳеч ким сув ичмаган бир стакан бор дедим
-Майли у ҳам бўлади.
Стакан олиб унинг қўлига бердим у эса қаттиқ уйқуда ётган Жалолиддиннинг бош учида стаканни қарсиллатиб синдирди.
-Уҳлаб ётган Жалолиддин қарсиллаган оваздан қўрқиб, йиғлаб уйғонди.
-Энди яхши бўлади деди ишонч билан.
-Мен ҳам унга ишондим.
-Иброҳимнинг хотини кетди.
-Жалолиддинга савуқ сув ичказиб зўрға овутдим, озгина нони сувга ивитиб едирдим.
Иброҳимнинг хотини айтганидек имомга ўқитсам яхши бўлиб кетар деб умид қидим-у, нагадир кўзи олдимга ўзимнинг онам келди.
Менинг онамнинг бешта акам ва битта опачамдан юзга яқин невара-чевараси бор .
Қишлоқ эмасми, янгамлар пахтада ишлагани учун ҳамма невараларини ўзи боқиб катта қилди биронтаси касал бўлса ҳеч вақт мулло ёки имомга олиб бориб ўқитмасди. 
Болаларга дуо ёздириб кийимига осиб қўйилишига тиш тирноқи билан қарши эди.
Ўзининг Амкиси донғи чиққан диний уломо бўлгани учунми, хозирги кундаги олти сурани ёдлаб Халқ орасида ўзини мулла ёки имом қилиб танитадиган “сохтакор диндор”ларниям, уларнинг ирим-сиримларниям жуда ёмон кўраради.
Бирорта янгамнинг боласи касал бўлса докторга олиб боринглар дерди янгамларга. нафси бузуқ мулларнинг ўқиган дуоси ёки берган зиб берган ояти билан касал бола яхши бўлмайди. Муллар одамларни алдаб пулини олиш учун ўйлаб топган ўйини дерди.
Айниқса қишлоқимиздаги мулларнинг ҳаммаси ёшликида “хотибоз бўлган” деб уларни ҳам ёмон кўрарди. Ҳозир мени Жалолиддинни мачитга имомга ўқитгани олиб бораётганимни билсайди: “ақлингни нонга қўшиб едингми, қизим деб” жаҳли чиқарди.
Мен эса мажбур эдим доктор даволамаса, ўзимда ҳатто оддийгина аспирин ҳам бўлмаса нима қиламан?....
Имомга ўқитсам сал яхшироқ бўлса эртага Сангородокга бораман мажбуриятадан олиб бораяпман ҳаёллан онамга вазиятимни айтдим. 
-Оқ халат кийиб Гиппократ қасамини ичган доктор ва ҳамширалар “халқ душманинг ўғли” деб даволамай, ҳақорат қилиб поликлиникадан ҳайдаб юборсалар...
-Жалолиддин ЭРК Партиясидан бўлган дадаси учун жавобгарми?
-Нима учун буни ҳеч ким тушунмайди ёки тушунишга ҳаракат қилмайди?
-Бола қандай оилада дунёга келишини қаердан билсин?
-Янги туғилаётган чақолоқ қаердан билсин кимнинг оиласида дунёга келишини?
-Ота онаси учун фарзанда жавобгар эмасликига на эгнига оқ халат кийган манқурт докторлар, на елкасига погон таққан иблислар буни тушунмайди...
-Бозордан асал, мева, гўшт олиб едирай десам пулим бўлмаса?...
Қишлоқга ўз уйимга қайтсам-ку акамлар, янгамлар, онам хурсанд бўладилар ўзларига яратмаган яхши шароитни менга яратиб беришларига кўзим етади.
- Лекин...
-Шу "лекин " бўлмаса экан...
-Ўзим роҳат фароғатда яшасам Сафар аканинг изидан ким бориб ҳабар олади?
Шаҳаримиздан поезд йўқ бўлса. Студентликимда қанча қийналганман бор-йўғи, битта автобус бор эди Нукусдан келадиган унда ҳам ўриндиқ топа олмай ўн-икки, соат тик оёқда туриб Самрақандага борардим ҳозир мен қишлоқга кетсам умуман Қаршига боришимга имконият йўқ. Негаки, қишлоқимиз жуда чекка жойда жойлашган. Қишда йўлларимизда трактор юрмаса енгил машина бир қадам ҳам юролмайди, ёзда ҳам аҳвол ундана-да,оғир чанг тзондан кўзинг очилмайди. Шаҳарга бораман десанг уч км.пиода юриб катта йўлга чиқиб соатларча автобус кутиш керак.
Очликдан ўлсам ҳам Тошкетда яшашим керак бу ерда Сангордок бир қадам, агар учрашув берсалар Қаршидаги 49/ 64 Шайхали зонасига бориш учун ҳам йўл кира у қадар қиммат эмас кечасига поездга ўтирсам эрталаб тонгда Шайхалида бўламан.
Ҳаёлимни йиғиб олиб Жалолиддинни кўтариб маҳалламизнинг бошланғичида жойлашган мачитга бордим.
-Ичкарига кирсам мачитнинг имоми бор экан.
-Салом бериб дердимни айтдим.
-Қаерда яшайсиз?
-Маҳалла комитетининг олдидаги уйда.
-Болангизга кўз теккан , уйингизда жинлар бор, эртага бориб ўқийман.
-Майли.
-Уйга қайтмасдан ҳали иш вақти тугамагани, учун автобусга чиқиб Сангородокга кетдим. 
Сангодокнинг дарвозасининг олдига игна отсанг ерга тушмайди жуда одам кўп эди.
У ердан ўтиб ичкарига Абдукарим Шодиевнинг қабулига ёзилдим эртага келинг бугун қабул қилмайдилар деди секратаркаси ўша думбоққина чиройли ўрис аёл.
Майли, деб ташқарига чиқиб яъна дарвозанинг олдига келдим.
Диққатимни Хоарзм шевасида гапираётган аёл тортди бориб саломлашдим.
-Нердан келдингиз?
-Хивадан.
-Сўраганинг айби йўқ дейдилар кимингиз қамалган?
-Ўғлим қамалиб Навоийда ўтирганди касал бўлиб бу ерга галибди.
-Амакнинг ранги ўчган , касалми?
-Ҳавво.оқшом галвадик улар учрашув бармади.
-Ариза ёздингизми?
-Йўқ, бориб сўрадик қури.
-Қоғазингиз борми ман ёзиб бераман
Бизларни суҳбатимизни эшитиб турган бир аёл ёнимизга келди.
-Манга ҳам ёзиб баринг манда ёзилмаган бир дафтар бор мани ўғлим қамалвади ҳозир касал бўлиб бу ера галди ман Хозараспданман.
-Хозараспданман деганидан кейин юзига ялт этиб қарадим.
Лекин менинг ҳам хўжайиним Хазараспдан деб айтмадим. 
Оқ сариқдан келган узун бўйли, мовий кўзли, ёши ҳам ўттиз беш-қирқ ёшларида кўринадиган бир оз семизроқ аёл ёнида олти ёшларида битта ўғли бор эди.
-Майли сизга ҳам ёзиб бераман дедим.
Дафтардан бир варақ йиртиб олиб олдин Хивалик онахонга кейин яъни бир варақ олиб унга Хозарасплик аёлга уларнинг тилидан Абдукарим Шодиев номига ариза ёзиб бердим.
Энди аризаларини ёзиб бўлиб иккала аёлнинг қўлига тутқазганимда, ердан чиқдими, кўкдан тушдими, билмадим эгнига қамоқхона нозирлари киядиган форма кийган, узун бўйли қисиқ кўзли қотмадан келган қорамағиз юзли бир одам пайдо бўлди.
-Аризани энди қўлига олган икки аёл ҳам форма кийган фашистни мени ёнимга келагнидан қўрқиб кетдиларми билмадим, мендан узоқлашдилар.
-Нима қилаяпсиз?
-Сизга нима?
-Сўраяпман?
-Иккита онага ариза ёзиб бердим иккаласи ҳам узоқдан келган бири Хивадан бириси эса Хозарасапдан келганлар, болалари касал .Улар икки кундан бери ўғилларининг олдига киролмай сарсон эканлар. Шунга қонуний қилиб ариза ёзиб бердим Шодиевнинг номига.
Нима ҳақларингиз бор, касал болалари билан ота- оналарини учраштирмасликга?...
Бечора Хивали боланинг отаси касал бўлиб қолибди оёқида ҳам туришга ҳам холи йўқ қаранг тош бетонда ўтирибди. 
-Аризаларини менга олиб беринг уларга эртага болалари билан учрашадиган қилиб печат бостириб, имзо чектириб чиқаман.
-Абдукарим Шодиев борми, менга йўқ дейишганди.
-Сиз олиб бераверинг.
-Яхши.
-Қўрққанларидан мендан узоқлашган аёлларнинг ёнига бориб бўлган гапларни айтиб қўлларидан ёзиб берган аризаларимни олиб келиб "формали фашист"нинг. қўлига тутқаздим.Агар имзо чекдириб чиқаман деб олиб ёзган аризаларимни йўқга чиқарсангиз бундан ҳам бундан ҳам баттар қилиб ёзман буларни Ўзбекистон Бош Прокурори Бўритош Мустафаевнинг олдига олиб бораман дедим жахл билан.
-Нима сиз менга ишонмайсизми?
-Нафақат сизга эгнига форма кийганларнинг ҳеч бирисиг а ишонмайман.
...
-Сиз кутиб туринг деб ичкарига кириб кетди.
-Ўша аёлардан бириси Жалолиддиннинг қўлига сумкасидан чиқариб битта қизил олма берди. Жалолиддин иштаҳа билан олмани еди.
Орадан ўн дақаиқа қадар ўтганди ўша "формали фашист" қайтиб чиқди қўлида мен ёзган ариза бор эди.
-Мана имзо чектирдим. 
-Эртага эрталаб учрашувга кириб болалари билан кўришадилар деб қўлимга тутқазди аризаларни
-Раҳмат тўғрисини айтсам ишонмагандим сизга.
-Ҳаммаси ҳам ёмон эмас бизларни соҳада ишлайдиганларнинг.
...
-У кетди.
-Мен ранги рўйи ўчиб кетган Хивалик қамалган йигитнинг отаси билан онаси ва Хозарасплик аёлнинг олдига бориб вуларнинг қўлига аризаларини бериб, эртага эрталаб учрашар экансизлар дедим.
-Раҳмат...деб жуда хурсанд бўлишди.
-Арзимайди, бугун қаерда қоласизлар? ...
-Ёшуллининг қариндоши бор шуни уйида қоламан деди Хозарасплик аёл.
-Бизарни ҳеч кимимиз йўқ.
-Ундай бўлса шу ерларда бир хотин юради уйига квартирант қўйиш учун шу хотин билан гаплашиб кўрайми?!
-Яхши.
(мен уйга олиб келишга қўрқдим ўша Гурланглик гўрков Зулойҳо Матчоновадан кейин ҳеч кимни уйга олиб келмайман деб қасам ичгандим)
-Ман олиб кетардим-у, уйим жуда кичкина дедим.
(Оллохим мани кечир ёлғон гапирганим учун деб ичимдан дуо ўқидим.)
-Шу ерда юрган аёл билан гаплашдим уйингизда қолсин деб.
-У аёл ҳам бир кечага ўн сўм сўради.
-Хивалик оилага айтсам рози бўлдилар пулига.
-Уларга кватира топганимдан кейин кўнглим жам бўлиб улар билан хайрлашдим майли ман кетин кун кеч бўлди, балким эртага кўришиб қолармиз.
Жалолиддин ҳам бир оз бўлса яхши бўлди кечасига нисбатан яхши уҳлади.
Эрталаб соат ўнларга яқин маҳалланинг имоми келди.
Аксига олиб ўнг томандаги қўшнимиз Камол амаки ҳам уйида йўқ экан.
Олд тарфимдаги қўшнимнинг эри ўлган, Фотима опани чақирай десам у ҳам бозорга кўкат сотгани кетган экан чап тарафдаги қўшним корес.
Мажбур ўзим кутиб олдим.
Кеча борганимда хўжайиним қамалганини, айтгандим, лекин кимликини айтмагандим.
Бугун ҳам бошқа ёмон ҳаёлга бормасин деб уйдаги ўн тўққизинчи асрда ёзилган Сафар аканинг диний олим бўлган амакиларидан қолган қўл ёзма китобларни қўлига тутқаздим ўқинг деб саводи етмадими ўқий олмади. Шунда “булар сохтакор” деб айтган онам ҳақли эканилкини эсладим. ..
Жалолиддинни наридан бери ўқиб қўлимга учган шаклдаги қора матога тикилган дуони берди, болангизнинг ухлаганида ёстиқининг остига қўйинг деб .
-Кетаркан уйингизнинг чиқиш дарвоза эшики маҳалла комитетига қараб тургани ёмон экан деб айтди. 
Имом имонсиз ўлиб кетгур, инсон қиёфасига кирган маҳлуқ, мани ким деб ўйлади ит эмган,эчки соқол?.... 
Аслида мачитда имомлик қиладиган имоmларнинг банданинг ҳаққидан қўрқадиган тақвадор, ҳақиқий диндорлари бармоқ билан санасанг бешга бормайди.
Маҳалланинг имоми унитган бўлса ҳам мен унитмагандим шу имонсиз эди Сафар ака билан никохимизни қийган. Маҳҳалланинг имомида имон бўлса ўзи никох қийган аёлга юқоридаги гапни айтармиди инсон қиёфасига кирган шайтон...
Ўзим ақмоқман Иброҳимнинг хотинини гапига кириб касал ўғлимни мачитга борганим учун
Мачитнинг мехробидан чиққан чаён, орқасида ҳар кун неча одам рукуга бош қўйяди bu iblisning ichki dunyosini tanmay?
Шу voqealdan кейин hozir ham ўзини имом деб танитадиган руҳсизлардан нафратланадиган бўлдим. 
13.02.2017 yil. Lausanne.

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...