пятница, 12 сентября 2025 г.

Oйдинлар, қоронғулик пoсбонларига айланишди.

Булар ойдинлар эмас, қоронғулик пoсбонларига айланишди.
1990 йиллар бошида милий фикрли жуда кўплаб ойдинлар мустақилликни хақиқийлигига ишонишди.
Асос ғоямиз шу эди, қолган масалaлар бўлаверади. Ислом Каримов ёнида бўлиб ҳам курашa оламиз дейишди.
Абдулла Орипов
Озод Шарофиддинов,
Иброхим Ғафуров,
Мирза Кенжабек,
Усмон Азим,
Мурод Дўстмухаммад,
Аҳмад Аъзам,
Хуршид Даврон,
Эркин Воҳидов
......
....
Бу ойдинлар қайта қуриш давридаги эркинликnи
озми-кўпми мустақиллик, Туркистон хақида фикрлай бошлаган ойдинлар эдилар.
Бу инсонлар, хақийқий дейилган мустақиллик аслида нимига эканлигини ;
Каримов қотиллик қиладиган диктатор эканлигини ;
1999 йилги сохта Тошкент портлашлари орқали била бошлашди.
Бу ойдинлар ўз вақтида диктатурани қораламаганликлари вазиятни баттар ёмон тамонга, Каримовни дохийлаштиришга хизмат қилди.
(Усмон Азимов ; -Oлдимда пайғамбардек одам, Ислом Каримов турарди…..)
Булар ойдинлар эмас, қоронғулик пoсбонларига айланишди.
Бу инсонларнинг кўпчилигини шахсан таниганман…….
Ўзбек романчилиги ва шъер оламидаги иккита буюк ижодкорни шахсан танимаганман.
-Тоғай Мурод ва Шавкат Рахмонлар билан, ижтимоий сохада ёки адабий жараёнда танишиш насиб қилмаган.
1993 йил ёз ойларининг бирида Тошкент Қорасув дахасида Эрк партияси офисида эдик.
Шавкат Рахмон оғир ҳасталикдан даволаниб уйига қайтган ва эркчилар офисининг қарши тамонидаги паркда дам олиб ўтирганлигини эшитдим.
Дўстлар бориб ҳол-хотир сўраб келишди.
Абдурауф Мақсудий учун тузилган "Дунё ўзбеклар жамияти" ташкилоти иш бошқарувчилигa киргани ва у идорада айтишиб қолиб хасталангани билардим.
Мақсудийлар 1930 йиллар бошида Қобулга жойлаштирилган нквд жосуси эканлигини ва Амир oиласи ҳақида фаолият қилгани ўша пайтларда фош қилинган.
Бу маълумотларни Шавкат Рахмон билмагандир.
У ишлаб юрганда бу гаплар чиқди.
Эшитишимча Шавкат Рахмон бу гапларга изох сўраган.
Эрк биноси олди ҳар доим қулоқларга тўла эди.
Менинг химоячиларим бунақа қулоқлардан иккитасини тузоққа тушириб, хужжатларини ҳам олиб қўйишган.
MХХ рахбариятидан вакиллар келиб хужжатларни олишга мажбур бўлишган.
Шунақа жанжаллар ичида юрганим учун, Шавкат акага зарарим тегмасин деб олдига бормадим.
Уйғун бир замонда учрашаман деб умид қилган эдим.
Афсус Шавкат Рахмон хасталиқдан қуртила олмай вафот этди.
Шоир вафот этди, аммо асарлари яшаяпди.
Урганжи.
12.09.2023

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Pora tugilishda otang beradi, keyin sen bir umr berasanmi?

Turkiston ozodligi va ittifoqi xarakati milliy kadrlari tamonidan tagdim qilinayotgan raportlarning ba’zilarini e’lon qilishga davom etmoqda...