Қуёши
кулмаган баҳор.
105-қисм.
Навбатга
турарканаман ўзимни қушдек енгил ҳис
қилардим.
Назаримда ҳамма тортган
азоб-уқибатларим,темир дарвозанинг
олдида қолиб кетадигандай, мазлумлар
макони бўлган бу даргоҳга сўнги марта
келгандай ҳис қилдим ўзимни.
Кўнглимдаги кўтаринки, рухнинг сабабини англай олмадим.
Аслида Шайхалидаги мазкур қамоқхонага шу икки йил давомида иккинчи марта келишим эди, қанийди, чўнтакимда пулим бўлса ҳар уч ойда бериладиган уч соатлик, ҳар олти ойда бериладиган уч кечалик учрашувларга жон келар эдим, келганда ҳам икки-учталаб, сумкаларни тўлдириб, тошдириб келардим...
Афсуски, топган-тутганим, бу ерга келишга уёқда турсин, ҳаттоки, кичик Жалолиддинни кўнглимдагидай қилиб қорини тўйдириб оддийгина нон ейишга ҳам етмасди.. “ёзсам гап, ёзмасам дард” бошимдан ўтган қора кунлар.
Ҳизир ҳам навбатда турганимда миямни қора қуйундек ўраб олган ҳисларимни қутилиш учун олдимга кўз ташладим мендан олдин уч оила бор эди, майли дедим ҳаёлан ўз-ўзимга тассалли бериб ҳеч бўлмгандан кўра кеч бўлса ҳам келдим-ку...
Навбатим яқинлашган сайин миямдаги сас ҳам аниқ эшитила бошлади” бардам бўл, ўзингни йўқотма бу ерга сўнги келишинг” ғойибдан келган оваз менга куч қудрат берарди.
Чунки олинги келганимда эртага кирасиз деб айтганида ҳушимдан кетган эдим, эртаси кун эса киринг деб қўлимга паспортимни қайтариб берганида оёқ қўлимдан мадор кетиб ерга чўккаллаб ўтириб қолгандим...
Ўзимдан бошқа кимса эшитмайдиган бу сасни эшитган сайин кўнглим тоғдек кўтарила бошлади, шунинг учунми, биринчи марта ҳаёжонланмай темир дарвозанинг эшики олдидаги қоравул аскар йигитдан паспортимни қайтиб олиб ичкарига кирарканман биринчи марта оёқим қалтирамай дадил қадамлар билан темир эшикдан ўтдим.
Кириб уердаги аскар йигит таклиф қилган тўғрироқи ўзим танлаган олдинги келганимда қолган биринчи хужрага кирдим.
Ҳужранинг ҳавоси инсони нафасини бўғадиган даражада сассиқ эди.
Кўнглим айниди, қусиб юбормай деб дарров деразасини очдим.
Тош девор билан мен очган деразанинг орасида ярим метр қадар очиклик бо р девор эса таҳминан учя метдан баланд усти тиканли сим билан қопланган эди.
Бир пасда хужрага қоранғулик чўкди одам одамни хира бўлса ҳам кўрадиган ёруғлик берган светни ёқдим, кейин уйдан олиб келган нарсаларимни олиб ўртада турган столнинг устига қўйишдан олдин оқ дастухон ёздим Жалолиддининг қўлига бир тишлаб нон синдириб
бериб кейин столнинг бир четига Сафар аканинг давомли ёнимда олиб юрадиган расмини қўйдим шоир Муҳаммад Солихнинг “Орзу фуқораси” китобини қўйдим.
Бу китоб менинг давомли ҳамроҳим эди Сафар ака уч йил қамоқда қолган бўлса бу китоб уч йил менинг сумкамни бир четида бор эди фақат КГБда, тергов қилган вақтларида олиб бормай уйда қолдириб кетардим терговчи кўрса тортиб олмасин деб.
У йилларда шоирлардан Абдували Қутбиддинни ҳам кўп ўқирдим лекин ёнимда Муҳаммад Солихнинг китобини олиб юришга ўрган эдим , кўпинча бирор атшкилотга борсам навбатда турган вақтимда агар Жалолиддин йўқ бўлса ўқиб ўтирар эдим. Бошимга тушган энг оғир кунларда шу китобдаги шеърларини ўқиб ўзимга тассалли излардим.(мен сиёсатчи Муҳаммад Солиҳга зиғирча ҳурматим йўқ лекин шеърлари китоб холида чиққан шоир М,Солиҳга чексиз ҳурматим бор).
Елим халтачадан сабзи олиб тўғрай бошладим етарки, Сафар ака келгунча майда ишларимни қилиб олайки, у келганида бемалол суҳбатлашайлик деб.
Бир вақт эшик урилди ҳаёжондан юраким портлай деди Сафар ака келгандир деб.
Очсам нотаниш сивл қиёфат (аскар формаси) кийган узун бўйли ранги тош каби савуқ бир одам билан аскар йигит эшикнинг олдида турибди.
Киринг дейишимни ҳам кутмай ичкарига кирдилар худди ўз уйларига киргандай.
-Ассалому-алайкум.
-Валайкум салом, кимнинг изидан келгансиз?
-Сафар Бекжон(ов)нинг.
-Қаердан келгансиз?
-Тошкентдан.
-Бу ўғилингизми?
-Ўғилимиз.
-Исми нима?
-Жалолиддин.
- Сафар аканинг расмини қўлига олди шуми Сафар Бекжон?
-Шу киши.
-Яхши.
(Сафар аканинг Тошкент меҳмонхонасининг олдида туриб тушган расми эди.)
Илгинчи китобга этибор ҳам бермади...
Хайр мазурни насия қилиб чиқиб кетдилар.
Беш минут ўтмай аскар йигит қайтиб келди анаву гўштли нонигиздан берар экансиз?
-Кимга?
-Хозайин еркан.
-Ман гўштли нонни, сизни “хозайин”ингизга, эмас ўзимнинг ҳўжайинимга олиб келдим.
-Опа сизни тушунаман лекин у бизларни "хозайин", агар бермасангиз менга ҳам сизга ҳам хатто ҳўжайингизга ҳам яхши бўлмайди...
-Ичимдан (еганинг захаринг) бўлсин деб нони мажбуриятдан бериб юбордим.
-Гўштли нон ўзи иккитагина эди Сафар акага олиб келган энг катта бойликим.
Унинг ҳам биттаси кетди.
Чиқиб кетган аскар йигитнинг овазини эшитиб қолдим у ўз ўртоқларига баланд овазда гапирар эди.. “Сафар Бекжоннинг хотини келибди ўғли билан” деб.
Ҳайратланарлиси, бир иккита аскар йигит келиб кетди хужрага мени кўргани.
Ҳайрон қолдим...уларнинг ғайритабиий харкатларига.
Сафар акадан бошқа ҳамма йигитлар келди у йўқ эди мен фурсатдан фойдаланиб тўғралган сабзи пиёзни кўтариб ошхонага бордим келгунча ҳеч бўлмаса, сабзини пиширай деб ошхонага кирганимда ош дамлаётаган аёл диққатимни тортди, у худди тўйга келгандек юз-кўзига, бўйёқ чаплаган қиммабаҳо духининг хиди ошхонани тутган эгнига ялтироқ сим билан нақш ишланган кўйлак кийган тўладан келган оппоқина аёл қўлларида қўша қўша олтин узук, қулоқида олтин сирға...
Хаёлимдан эри миллионер бўлса керак агар қамоқхонага шу алфозда келса тўйга қанақа кийиниб бораркан деб деган хаёл миямдан ўтди.
-Ассалому алайкум ён атрофингиздаги газнинг кўзининг эгаси йўқми?
Аёл менга қаради “худди сан кимсан” дегандай кибр билан., бўш деди савуқ оваз билан.
Мен бундай савуқ муомиллага ўрган эдим, чунки Сафар аканинг кимликини ўрганган одам ҳатто ўз яқини зиндонбанд қилинган бўлса ҳам менга “нафрат” билан қарарди. Чунки бунга кўп марта шоҳид бўлганман ўзим ишлаб юрган мактабдаги аёл ўқитувчилар-ку, тушунардим чунки улрнинг эрлари: “КГБ, Суд, Пракрурада, Тоштурма, туман милициясида “ ишларди. Менинг тушунмаганим ўғли ёки турмуш ўртоқи ҳақдан ёки ноҳақдан бўлсин қамалган инсонлар нима учун менга ва Жалолиддинга “нафрат” кўзи билан қараши эди...
Бундан олдинги келагнимда ким билан гаплашиб қолсам ва тақдиримни айтсам гапимни эшитган ҳамсуҳбатимдан баъзи бирлари мендан узоқлашса, баъзи бирлари:
-Нима қиларди сиёсатга аралашиб, тинчгина яшаса бўлмас эдими, деб заҳранда қиларди. Кейин ҳеч кимга ўз кимликмни айтмайдиган бўлдим зонага келсам.
-Рахмат.
-Сиз қаердан келдингиз дедим унинг менсимай қараганига ҳам этибор бермай чунки ким ибландир гаплашишга эҳтиёжим бор эди., вақт ўтказиш учуми, унинг билан гаплашгим келганди.
-Жиззахдан.
-Жиззахданми, бирга ўқиган курсдош қизларим бор эди, қаеридансиз?
-Шаҳаридан.
-Улар қишлоқдан бўлса керак Ойша Исроилова кейин эрининг фамилаясига ўтганди Тошева деган.
-Танимайман.
-Хўжайинингизми қамоқда ёки укангизми?
-Хўжайиним.
-Менинг ҳам хўжайиним қамоқда дедим сўрамаса ҳам ўзим гап қўшиб.
-Сиз қаердан келдингиз?
-Тошкентдан.
...
У кетди, ошхонада ёлғиз қолдим, ёғни қиздириб пиёзни қизартириб кейин гўштни солдим, энди сабзини солай деганимда бизлардан кейинги хужрада қолаяпган семизгина кўзлари давомли кулиб турган қўшни аёл лоппиллаб келиб қолди .
-Эй...сиз нима қилиб турибсиз газнинг бошида хўжайинигиз келиб сарғайиб сизни кутиб турибди.
-Нима?!
-Хўжайинингиз дейман анча бўлди келганига.
-Ростданми?!
-Рост.
-Қувончли гап айтагнингиз учун раҳмат, сиздан илтимос сабзимни ковлаб туринг дарров қайтиб келаман таги куйиб кетмасин..
-Яхши.
Хужрага қараб югуриб келдим ҳаёжондан.
-Келсам Сафар ака хужранинг ўртасида қора шапкасини хижимлаб турибди. Олдинги кўрганимдан ҳам озиб кетган эди.
-Салом қанадайсиз?
-Яхши...
-Иккимизнинг бир биримизга айтадиган гапимиз кўп эди лекин қаердан агп бошлашни билмас эдик.Аслида биз бир биримизни гаплашмай ҳам аҳвол руҳиямизни тушунардик шунинг учун ҳам кўп гапнинг кераки йўқ эди...
-Жалолиддин дадангни танидингми?
....
-Сиз Жалолиддин билан ўтиринг мен овқаимга қарай ҳам чой қўяман манаву дастурхонлаги нарсалардан енг сизга олиб келдим. Биласиз Хоарзмда кўп марта айтмайдилар еб ўтиринг деб...хазиллашдим.
-Боравер.
-Қайтиб келсам Жизазхалик ҳамрохим қозон бошида экан.
Бошига кутилмаганда тош тушганми билмадим менга муомилласи ўзгарган эди.
-Сизни хўжайинигизни менинг хўжайиним танир экан , шундай хурсанд бўлиб айтиб берди у Сафар ака ҳақида .
-Раҳмат ,хўжайинингиз ким?
-Исми Ғулом (афсус цой исмини унитибман) хўжайинингизга айтин танийди.
-Майли айтаман.
-У аёл чиқиб кетди, мен қовурулган сабзига сув солиб чойни дамлаб қайтиб келдим.
-Ғулом деган ким унинг хотини “жуда хурсанд бўлди”сизни ўз хўжайини иблан бур кунда бирга кирганингизга?
-Ғулом Жиззахлик пайпоқ (носки) тўқиб чиқарадиган фабриканинг директори бўлган.
-Хотини сиз келишингиздан олдин жуда катта гапирган эди “фалон минг сўмлик” ҳаражат билан келдим деб энди эса жуда мулойим бўлиб қолди.
-Чойни шопириб кейин пиолага солиб узатдим.
-Хозир ҳам учмарта чойни шопирасанми?
-Ўрганган одат ўлганда қолади, унитманг: “чой биринчи қайтариб қуйганда лой бўларкан, иккинчисида мой, учунчсида чой” дедим сизлар бу ерда неча марта қайтариб кейин чиасиз?
...
-Эшик урилди туриб очсам узун оқ сариқдан келган узун бўйли кулар юзли бир йигит турибди, қўлида қоғаз пакет билан
-Ассалому алайкум бировни излаб юрибсизми?
-Сафар акам шу ердами келинойи?
-Унинг овазини эшитган Сафар ака келинг деб чақирди.
-Ичкарига кирди Сафар ака иблан эски қадрдондек кўришиб стулга ўтирди.
-Сан айтган Ғулом шу бўлади, бу келинойинг Қурбоной деб мени таништирди.
-Ғулом жуда дилкаш инсон экан мен билан эски таниш каби жуда самимий хол ҳотир сўраб Жалолиддинни меҳр билан бағрига босиб ўпди Сафар акамнинг арслон ўғли деб.
-Унинг меҳр билан Жалолиддинни бағрига босганини кўриб кўзимга ёш тўлди чунки Жалолиддинга ҳеч ким бундай мехр кўрсатмас эди.
Буларнинг ёнида кўз ёш тўкмай деб Сафар акага ошхонага бориб қозонга груч соламан деб чиқиб кетдим.
Ошхонада менадн бошқа кимса йўқ эди гручни ювиб солиб сувини тортгунча бошида турдим кейин дамига қўйиб қайтиб келсам Ғулом кетибди.
-Кетдими ўртоқингиз?
-Кетди.
Столнинг устида қайнатилган гўшт. Ширинликлар юбор эди.
-Ғулом олиб келдими?
-Ҳова.
-Ҳамин қадар дастурхонимиз анча бойиган эди.
Яъна эшик урилди, бориб очсам эшикнинг олдида, узун бўйли қоарчадан келагн бир йигит унинг ҳам қўлида елим халтача.
-Келинойи Сафар акам бормилар?
-Киринг ичкарида.
-У ҳам Сафар ака билан эски қадрдондек саломлашиб унга мени таништирди.
-Уларнинг гапи роса қизиди уларнинг суҳбатига қулоқ солиб ўтириб Сафар аканинг қамалмасидан олдинги ҳаёти кўз олдимга келди. Сафар ака эрталаб ишга кетиб кечқурун ишдан қайтарди, унинг келиш соати биладиган ҳатто қачон овқат еб, қачон чой ичишни минутини ҳам унитмайдиган маҳалламизнинг йигитлари бирин кетин саломалайкум... деб кириб келардиар ва уларнинг суҳбати икки учга қадар давом этарди..
-Ҳозир ҳам шундай бўлди танишлари бирин кетин келиб ҳабар олаяпти.
-Ош пишгандир ҳозир олиб келаман десам келагн йигит .
-Майли келинойи сизлар ейверинглар онамлар кутиб ўтирибди деб чиқиб кетди.
Уям новат, қайнатилган мураббо, апатир, нон олиб кели столни устини тўлдирган эди Жалолиддинга шоколод ҳам берган эди, кўриб кўнглим шод бўлди.
Мени имконим йўқ эди бундай озик овқатларни олиб келишга соғ бўлсин Сафар аканинг дўстлари менинг қуруқ қўл билан келагнимни билгандай столни устини ноз неъматдан тўлдирдилар.
-Раҳмат дўстларингизга мани қуруқ келагнимни билагндай олиб кедилар ейдиган нарсаларни.
-Cафар ака ҳеч вақт мендан яшашинг қандай, пулинг борми деб сўрамасди мен ҳам моддий тарафдан қийналиб ҳатто нонга ҳам тополмай яшаётагнимни айтмасдим, зотан қандай яшашимни айтмасам ҳам биларди. Фақат бир марта сўради Партияимздан кимдир сенга моддий ёрдам бердими деб?
-Йўқ...деганимдан кейин қайтиб сўрамади.Ҳизир ҳам икки марта келган бўлсам Михайил Арзеновнинг ташкил қилган ташкилоти ёрдами билан келганимни айтгандим.
Ошни сузиб ўртага қўйдим, ёмон пиширган бўлсам яхши пиширибсан деб ейверсиз, кейинги келган йигит олиб кирган тузланган бодрингни тарелкага солиб ўртага қўйиб ман тузламаган бўлсам ҳам мани тузлади деб ейверасиз деб гап орасида сўрадим кейинги келган йигитким ?
-Уми Сурхондарёдан(афсус исмини унитибман) хотини тўйи куни ўлган муни учун қамлган.
-Э...шундайми, ман унинг ота онасини ббилан танишдим деб бўлиб ўтган гапларни нуқта вергулигача айтиб бердим.
Овқат еб бўлиб чой ичаяпган эдик Жиззахлик Ғулом келди қизи билан Жалолиддинга қараб ҳазиллашди Сафар ака шу ўғилингизни ўзим куёв қиламан деб...
Анча вақтгача гаплашиб ўтириб кейин кетди.
Аслида мен уч кун қолишим керак эди зонада борганимнинг иккинчи куни сиз кетишингиз керак деб чиқариб юбордилар Сафар ака иблан хайрлашиб поездга билет олиб Тошкентга йўлга чиқдим. Ўша куни Шайхалидаги касал маҳбусларни Тошкентдаги 64/18 Сангородок (маҳбуслар даволанадиган маҳсус шифохона)га олиб келаяпган экан поезд сал кам икки соат кечикиб йўлга чиқди.
Тунда поезда чироқлари ёнмади қоп қоранғулик босган эди куфеларни.
Ҳамрохларимни қоранғуда юзини кўрмас эдим аммо боя бир суҳбатимиз қизиди.
Ҳамсуҳбатларимдан биттаси Ўзбекистон телвиднясида ёшларнинг тарбиясига оид қандайдир кўрсатув тайёрлайдиган бўлимнинг бош муаррири ва ўша кўрсатувни олиб борадиган спикир экан менинг таълим тарбия, қайинона келинга бўлган муносабатлари ҳақидаги фикрларимни эшитиб сизни ўзим тайёрлайдиган кўрсатувга олиб чиқаман. Сиз бу фикрларингизни Ўзбекистон тв.сидан туриб айтишингиз керак чунки ҳеч ким сизчалик теран фикрлаб гап айтомайди деб ўзининг кўрсатувида чиқишимни илтимос қилди.
(исм шарифини бу ерда очиқ ёзмайман балким хозир ҳам киши бош муҳаррир бўлиб elvidinyada ишлаётган бўлса бошига бало ёғилмасин)
-Йўқ деб чиқмайман сизниng кўратувингизда hafa bölman дедим қаътият билан.
-Поччам руҳсат қилмайдими, ўзим бориб гаплашаман.
-Йўқ унинг учун эмас ўзим...
-Сиз чиқиб ўз фикрингизни айтганингизда қанча фойдали бўлар эди кўратувимизни кўраётган муҳлисларимизга.
-Менинг ҳаёлимдан эса “ularga foyda sizga zarar bölardi chiqsam TV.da, сизга бошингизга бало ёғишини билмайсизда мени ТВ.га олиб чиққанингиз учун деган аламли савол” ўтди.
-Сиздан хафа бўлдим таклифимни қабул қилмаганингизга...
_Kechiarsiz.
-Меn uning таклифини қандай қабул қиламан ва унгa қандай қилиб özimni tanitaman менинг хўжайиним ЭРК Партиясининг раисининг ёрдамчиси эди, сайловдан кейин кўп ўтмай « танга ўғирладинг” деб туҳмат билан qotil Islom Karimovning Davlat maslahatchisi bölib ishlaydigan Mavlon Umrzoqov va uning atrofiga yigilgan "zaharli chiarmoqhcavuqlar " Safar akani qamatib yubordilar.
Hатто bu haqda “танга ўғрииси” Сафар Бекжон деб сиз хизмат қилаяпаган Тв. нинг, спирикири жаҳаннам ўтида ёнгур Абдимўмин Ўтбосаров pislik биринчи бўлиб habar tarqatdi deb men qandoq aytaman. .
Зотан Сафар аканинг исмини эшитса менга нафрат билан қараши
аниқ эди ТВ.муҳарриринини.
Тошкентга оппоқ тонг отганда етиб келдик, муҳаррир ва бошқа ҳамрохларим билан ҳайрлашдим.
Муҳаррир балким фикрингиз ўзгарса телефон қилarsiz; кўрсатувимга чиқишга рози бўлиб деб телефон номерини бермоқчи эди истамадим.
Ular bilan hayrlaashib uyga qarab yöl oldim.

10.12.2017
yil. Lausanne.